abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

O’sha zamon keldi…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Роббим ҳасаддан, нифоқдан паноҳ берсин 🤲🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз юкидан ва бировларга қарам бўлиб қолишдан паноҳ тилайман»
деганларини эшитдим».
Абу Довуд ривояти

Изоҳ: Ҳамм (ғам) - кутилаётган, келажакдаги ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.
Ҳузн, маҳзунлик -  бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
Ожизлик бир нарсадан кеч қолиш ва заифликни лозим тутишдир.
Дангасалик - бир ишни қилишга имкони ва қудрати бўла туриб баданда оғирлик, эриниш.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Дуо

Ассалому Алайкум! Каналимиз обуначиси Жаҳонгир ўзларига, оилаларига дуо сўрабдилар илтимос дуолар ижобат бўладиган муборак Жума айёмида барчамиз ҳақларига Намозларимизда дуо қилиб қўяйлик! Беморларимизга комил шифо ато этсин. Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмон бандаларидан рози бўлсин! Фирдавс Жаннатида Пайғамбаримиз ﷺ га қўшни бўлишликни насиб этсин!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Дунёни борича қабул қил!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

-Аёл хато қилди
-Эр сўкди
-Аёл йиғлади
-Аёл қаттиқ йиғлади
-Эр айб иш қилгандек бўлди
-Аммо аёл хато қилган эди
-Эр узр кутди
-Аёл ҳам узр кутди
-Охири эр узр сўради
-Аёл зўрға қабул қилди
-Эр хатони қилган сенку деди.
-Аёл эрни айблади
-Эр яна ўзини айбдор ҳис қилди.
-Ҳўп узр мендан ўтди кечир деди яна эр.
-Аёл бошқа унақа қилманг, менга меҳр беринг деди.
-Ҳўп бошқа қимимае деди эр.
-Бошқа хонага чиқди эр.
-Тушунмади бўган ишдан.
-Хато қилган аёл эдику? Нега мен айбдор бўлиб узр сўраб чиқдим? деди
-Ҳа майли аёллар шундай деб қўйди.

-Эр тушунмади лекин

орадан 1 ой ўтиб эр бу ишни эслади, ва кулиб қўйди, лекин тушунмади…

Аёл хато қилди, эр узр сўради, шунга тушунмади.

Хато қилиб, эрини айблайдиган аёллар омон бўсинда 😅😅😅😅

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Hamma vitamin kerakli moddalar bitta xurmoda bor ekan subhanAlloh ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

‘’Kecha men aqlli edim, shuning uchun
dunyoni o’zgartirmoqchi bo’ldim. Bugun esa
donoman, chunki o’zimni o’zgartiryapman.’’

Rumiy

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Набий алайҳиссаломга бўлган севгимиз асло тугамайди...

Сизга муштоқ бўлиб инграётган қалбларни силайдиган қўлингиз қани, эй Аллоҳнинг Расули?!

Юзингизга бир назар солсак, сўнг дунё йўқ бўлиб кетса ҳам, майли эди!

Овозингизни бир марта эшитиб қонсак эди.

Томоқларимиз чанқоқликдан қуриб қолдику!

Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни севамиз. Аллоҳга қасамки, Сизни севамиз. Биз ўз истагимиз билан Сиздан анча кейин яшаётганимиз йўқ. Аммо Аллоҳнинг иродаси шу экан. Биз шу иродага рози бўлдик!

👉 Тўлиқ ўқиш

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуръон қалблар шифоси

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмлидир

فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир»
(Моида сураси, 39-оят).

Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқ назар соладиган бўлсак, унда:

«...тавба этса ва ислоҳ қилса…» – дейилмоқда.

Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Чунки ёмонликни қилмай қўйиб, юраверса, орада бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқ уни яна ёмонликка қайтариши мумкин. Шунинг учун ҳам яхшилик қилиш тавбани қабул этиш шартларига қўшилмоқда. Ўғриликка қўл урган одам афсус ила тавба қилиб, тавбанинг шартларига риоя этса, Аллоҳ таоло ҳузурида албатта, унинг тавбаси қабулдир. Аммо у қўлга тушиб, иши қозихонага етса, унга нисбатан чора қўлланиши шарт. Бу ерда уни кечириб бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир одам қимматбаҳо ридосини бошига қўйиб, ухлаб ётганда, бошқа бир шахс астагина ридони ўғирлайди. Аммо бир оз ўтиб, қўлга тушади. Ридонинг эгаси уни ушлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғрининг қўлини кесишга амр қиладилар. Шунда ридонинг эгаси раҳм қилиб:

– Майли, мен розиман, битта ридо учун қўли кесилиб кетмасин, – дейди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

– Шу гапингни уни менинг олдимга олиб келмай туриб айтганингда, бўлар эди. Аммо энди мумкин эмас, – дейдилар.

Ўғирланган мол эгаси ўғрининг айбини кечиб юбора олмаганидек, ҳоким ҳам, ким бўлишидан қатъи назар, кечиб юбора олмайди.

Мадинаи Мунавварада бир аёл ўғрилик қилиб, қўлга тушади. Унинг қариндош-уруғлари бундан қаттиқ ташвишланадилар. Агар қўли кесилса, бутун уруғимизга ор бўлади, деб қайғурадилар. Маслаҳатлашиб, «Усома ибн Зайд Пайғамбаримизнинг эркаси, уни ишга солайлик, кечириб юборсалар ажаб эмас», – дейишади. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу воситачилик қиладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ғазабланадилар ва масжидда жамоат намозидан сўнг хутба қилиб:

«Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг ҳаддидан бўлмиш бир ҳадда менга воситачи қўясизлар! Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам қўлини кесаман! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам оддий одамга ҳаддни жорий этиб, обрўлига жорий этмаслик эди», – дедилар («Ҳадд» деганда шаръий жазо тушунилади).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Кимки гуноҳларга мубтало бўлган бўлса, фарзлардан сўнг кўп нафл ибодатларни ўзига лозим тутмоғи керак. Шунда Аллоҳ таоло уни яхши кўради ва кўзи, қулоғини гуноҳлардан саломат сақлайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, Аллоҳ айтди: “...Бандам менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келар экан, мен уни яхши кўриб қоламан. Агар мен уни яхши кўриб қолсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, албатта, сўраганини бераман. Агар мендан паноҳ тиласа, албатта, уни ўз паноҳимга оламан...”
(Имом Бухорий ривояти).

“Эшитадиган қулоғи” ва “кўрадиган кўзи”нинг маъноси нима? Яъни, фақат яхши нарсаларни эшитади ва фақат яхши нарсаларни кўрадиган бўлади, демакдир.

Ёсир ибн Саъд Заҳроний

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

5 mahal namoz o’qiganga hushxabar ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Yomg’ir abadiy yog’maydi ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Онаизор

Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди ва ғазаб билан хонани тарк этди. Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди. Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:
«Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман. Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимдан ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла. Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма. Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма. Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин».

Яратган Эгам бизни ота-онамизнинг хизматларида қоим қилиб, дуоларини олишга муваффақ этсин.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аёллар иймон ҳаловатини йўқотиб қўйишига сабаб бўладиган нарса нима?

Жавоби видеода ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

/channel/AbuYusuf_official?boost

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Кундалик ҳаётингда ушбуларни қонун-қоида каби тутгин:

– Намозларни суннат ва нафллари билан бирга ўз вақтида адо этиш.
– Зикрларни ўз вақти ва муайян сабабига кўра вазифа қилиб адо этиш.
– Расулуллоҳга саловот, тасбеҳ, таҳмид, таҳлил ва такбир каби мутлақ зикрларни ва бошқаларни адо этиб бориш.
– Қуръондан кундалик вирдларни ўқиб бориш ва камроқ бўлсада, ёд олиш.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ўқиш ёки эшитишни вирд, вазифа қилиб олиш.

– Душанба ва пайшанба кунлари ҳамда қамарий ҳисобнинг маълум кунларида қодир бўлганча нафл рўза тутиш.
– Илмий мажлис, ваъз эшитиш ёки руҳий тарбия китобларидан ўқиш.
– Қодир бўлгунингча кунлик садақа, эҳсон чиқариш.
– Оиланг, дўстларинг билан яқин муносбат кўрсатиш, телефонда қўнғироқлашиб бўлсада, яхши алоқада бўлиш.
– Ўн оят ўқиб бўлсада, икки ракъат тунги намоз ва таҳажжудни  ҳамда витр намозини адо этиш.

– Кўзни тийиш, кам сўзлаш, гина, кек сақлашни тарк этиш, сенга фойдали бўлган нарса билан машғул бўлиш.
– Ўлимни эслаш қалбни ислоҳ бўлишида муҳим туртки бўлувчи сабабдир.
– Оила аъзоларинг, аёлинг, болаларинг билан бирга ўтириш, уларга чиройли муомалада бўлиш, кенглик қилиб бериш ва улар кўнглига сурур ва хурсандлик киритиш.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

ХАЙР БОР

Зое қилинган фурсатлар бўлмайди. Эриша олмаган нарсаларингиз аслида сизга тегишли бўлмаган нарсалардир.
Агар хоҳлаб аммо эриша олмаган нарсаларингиз ҳақида тафаккур қилсангиз аслида эриша олмаганингиз сиз учун яхшироқ бўлганини аннлайсиз.
Гоҳида нажот баъзи нарсаларга эриша олмасликда бўлади.

Аллоҳ таолонинг ман қилишдаги раҳмати ато қилишдаги раҳматидан қамровлироқдир. Сабаби, атони гарчи Аллоҳ қилсада, бу сизнинг танловингиздир. Ман қилинган ҳолат эса Аллоҳнинг ихтиёридир.
Аллоҳнинг бандаси учун қилган танлови банданинг ўзи учун қилган танловидан афзалдир. Аллоҳнинг қадари гарчи бизга алам берсада унда хайр бордир!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Siz ham ikkita qiling ))
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ey odam bolasi…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Tik tokerlagra yuboramiz 👉🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Bunaqa yig’inlardan qoch!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бу Динга осилмаслик керак!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Erkak kishini zimmasida 3 qiyin ish bor…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Шайх Ёрқинжон роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли

(учинчи мақола)

«Қори акам Тошкентга келсалар доим бизни уйда тунаб қолардилар. Таҳажжуд намозини ҳеч қолдирмасдилар ва доим бомдоддан кейин ухламай дарс қилишга қаттиқ эътибор қилардилар. Бир куни кечки пайт бирга меҳмонга бордик. Эрталаб одатдагидек, бирга бомдодни ўқидик.

🔗 Тўлиқ ўқиш:

🔗 Биринчи мақола

🔗 Иккинчи мақола

Manba: IslomUZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel