abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ислом Дини сенга ўйин бўлдими?
(Баъзи соҳта муслималарга айтилган)

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

«Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди”.
(Аъроф сураси, 21-оят).

Одам алайҳиссалом ва Ҳавво бирон кимса Аллоҳнинг исми билан ёлғон қасам ичиши мумкинлигини ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Лекин Иблис шу ишни қилди. Насиҳати эса шундан иборат эдики, нарсаларнинг номланишини васваса қилиш, алдаш учун ўз номларидан бошқа ном билан атади. Мисол учун тақиқланган маъсият дарахтини абадийлик дарахти дея номлади.
Иблиснинг ушбу йўлини бугунги куннинг иблислари ҳам давом эттириб келмоқдалар. Хамр, ичкиликни – руҳий шароб дея, яланғочлик ва очиқ-сочиқликни мода дея, фаҳш ишларни эса маданият дея, зино ва ношаръий жинсий алоқани эркинлик, очиқлик дея номлаб олишган.
Номлар ва атамалар қанчалик ўзгартириб олинмасин у нарса сизни асло алдаб қўймасин!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

“Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, улар охиратдан ғофилдирлар”.
(Рум сураси, 7-оят).

Имом ибн Касир ушбу оят тафсирида шундай дейди: “Одамларнинг кўпларида фақат дунё ҳаёти, унинг ишлари, касби-кори ҳамда ичидаги нарсалари ҳақида билимлари бордир. Унинг зоҳирий, юзаки тарафлари ҳақида ҳозиқ ва ўта билимдондирлар. Лекин у инсонлар ушбу дунёнинг охиратда манфаат берувчи нарсалари ҳақида батамом ғофилдирлар. Уларнинг бирорталарида бу ҳақда ўй-фикр ва ғоя-мақсадлари йўқдир”.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бошқалар дардини тушунмаймиз токи у дардни биз тотиб кўрмагунимизча…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

СубҳанАллоҳ
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар  "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз

Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?

Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.

Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).

Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:

   Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.

   Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).

📚  Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.

  🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.

📖  Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.

  ✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.

🔗   Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.

🗂  Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.

☝️  Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.

🌤  Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.

54-дарс /channel/AbuYusuf_official/34396

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Билгинки ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

«Домашный боксер» лардан Аллоҳ сақласин, инсоф берсин)) 🤲🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Совуққон жарроҳ

Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг олдига бориб, баланд овозда: «Нега кеч қолдингиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остидаку, сизда раҳм-шафқат деган туйғу борми», деди. Жарроҳ табассум қилиб, «Тинчланинг, вазифамни бажаришимга қўйиб беринг, ишонинг, ўғлингиз Аллоҳ таолонинг риоясидадир», деди.

Ота шифокорнинг гапларини тинглаб: «Биродар, намунча совуққонсиз! Агар ўғлингизнинг  ҳаёти ҳам мана шундай хавф остида бўлганида хотиржам бўла олармидингиз? Бошқаларга насиҳат қилиш нақадар осона?», деди.

Жарроҳ отанинг гапларини тинглаб ўтирмай амалиёт хонасига кириб кетди. Орадан икки соат ўтиб, жарроҳ хонадан шошилиб чиқди-да, беморнинг отасига: «Амалиёт муваффақиятли ўтди.

Алҳамдулиллаҳ. Ўғлингизнинг аҳволи яхши, мени маъзур тутинг. Мен бошқа жойга ҳам боришим керак», деб отанинг саволларини эшитиб ўтирмай йўлга равона бўлди.

Ҳамшира чиққанда ота ундан сўради: «Бу мағрур шифокорга нима бўлди?»

Ҳамшира шундай деди: «У кишининг ўғли автоҳалокат натижасида вафот этган эди. Шундай бўлса ҳам фарзандингизнинг аҳволини билгач, таклифимизни инобатга олиб келдилар. Ўғлингизнинг ҳаётини сақлагандан сўнг ўз ўғилларини дафн этиш учун шошилиб кетдилар».

Хулоса
Шундай қалблар борки, оғриб турса ҳам, эзилиб турган бўлса ҳам соҳиби бу ҳақида бир оғиз гапирмайди. Бир нарса ҳақида то унинг қандайлигини билмай туриб хулоса чиқарманг.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

-Bir kishi aytadi "Allohu Akbar"
-Yana bir kishi aytadi : "Laa ilaha illalloh Muhammadur rosululloh"
-Yana aytadi : "Subhanallohi va bihamdihi subhanallohil-aziym"
-Yana "Laa ilaha illa anta subhanaka inniy kuntu minaz zolimin"
-Bu kishi 70.000 savobni qo’lga kiritdi va u kishi
"Siz edingiz":)

Yaqinlaringizga ham ulashing

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Hamma yozuvlarni yolg’iz erinmay o’qib chiqing-da…

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Неъмат эгаси борки унга ҳасад қилинади…
🎙️ Абдуллоҳ домла
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Тафаккур қилиб кўрмайсизми?

Ер шари қуруқлик қисмининг умумий майдони борган сари қисқариб бораётганини биласизми? Музликларнинг муттасил равишда эриб бораётгани натижасида пастқам соҳилларни тобора сув қоплаб боради.

👉 Тўлиқ ўқиш:

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Boy bo’lish uchun nima qilish kerak ?

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Namozni lozim tuting ☝🏻

🎙️ Abdulloh domla
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳнинг розилиги учун ночор бир кишини ҳурсанд қилишданда ортиқ бахт бўлмаса керак бу дунёда.

Унyтманг! Бойларга давлат орқали, камбағалга ночорлик орқали синов берилган.


@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатарли хасталик

Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри, Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади.

Агар унда саратон касали бўлса ёки юрак хасталиги бўлса ёки жигар циррози бўлса ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.

Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир.

Аллоҳ таоло айтади: «Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма» (Аъроф сураси, 205- оят).

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

So’ngi tabassum - sodiq tabassum edi…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун қайси сурани ўқимоқчисиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади. Ким «Қул йа аййуҳал кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Таҳажжуд намозининг фойдалари

Намознинг фойдаларини санаб, саноғига етиб бўлмайди. Унинг турли фойдаларини қадимда ҳам, ҳозирда ҳам яхши билиб, тарғиб қилиб келганлар.

Ушбу ҳадисда эса тунги намознинг ўзига хос баъзи фойдалари зикр қилинмоқда:

👉 Тўлиқ ўқиш:

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Audio kitob
“Savdogarlar ustozi”
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Росулуллоҳни яхши кўрсангиз синовларга тайёр туринг ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ белгилаган чегарада турадиган киши билан ундан (чегарадан) чиқадиган киши кемага чиқиш учун қуръа ташлаган одамларга ўхшайди. Уларнинг айримлари унинг юқорисига, айримлари пастига жойлашди. Пастдагилар сув олмоқчи бўлишса, тепадагиларнинг олдидан ўтишар эди. Шунда улар: «Агар биз ўз тегишимиздан бир тешик очиб олганимизда, тепадагиларга озор бермасдик», дейишди. Бордию (тепадагилар) уларни ўз истакларига қўйиб беришса, ҳаммалари ҳалок бўлишади. Агар уларнинг қўлларидан тутишса, омон қолишади ва барчалари омон қоладилар».
Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Аллоҳ белгилаган чегарада турадиган киши» деганда амру маъруф ва наҳий мункар қиладиган кишини тушунилади. 
Агар киши ўзи солиҳ бўлиб, аҳли ва болалари ҳамда унга эргашувчилар шариатга хилоф ишни қилишса, барчалари Аллоҳнинг азобига баробар дохил бўлишади. Чунки кемага тушганнинг жони бир-да.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Chumolilarchalik bo’lolmayapmiz…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Maqsad nima?
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Senga yozilgan narsa xato ketmas, xato ketdimi demak senga emas!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бу дунёга қаттиқ боғланиб, узун орзулар қурма. Балки, лаҳзангни ғанимат бил. Агар кеч кирса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айт ва шу йўсинда тонг ҳам оттираман, ҳали узун яшайман, бас шундай экан, мазза қилиб ўйнаб-кулиб олай дема. Бордию соғлик-саломатликда тонг оттирсанг кечқурун ҳам худди шундай бўлади, дея ғурурга алданма.
«Соғлиғингдан хасталигинг учун, тириклигингдан ўлиминг учун олиб қўй!».

Инсон ҳаёти бир маромда давом этмайди. Гоҳо соғлом, ғайратли бўлади, гоҳида хасталанади. Шундай экан, оқил киши соғлик кунларини келажакда ўзи учун фойда келтирадиган ишларга сарфлаб, ғанимат билади. Соғлигингдан хасталигинг учун олиб қўй, дегани шу. "Тирикликдан ўлим учун олиб қўйиш» ҳам шундай. Ҳаётлик давримизда вафотимиздан сўнг бизга фойда келтирадиган ишларни кўпайтириб, ўзимиздан аввал охиратга савобли ишларни юбориб туришимиз муҳимдир.

Қабристон пештоқида шундай ёзув бор эди: «Молу дунёингни ўзинг билан бирга бу ерга олиб кела олмайсан... Лекин, уларни ўзингдан олдин юборишинг мумкин».
Бу - эҳсон ва молиявий яхшиликнинг энг гўзал васфи эди.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

O’lim yaqin, taqvo go’zal libosdir ☝🏻

🎙️ Abu Yusuf
@AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel