Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон!
Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега?
Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвачилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди. Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди. «Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди.
Шериклар битимни тузишди. Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди.
Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқаси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди.
Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди.
Вақт ўтиши билан битта куллия бора бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди.
Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос.
Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади!
70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шерикичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён. Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин!
Энди биз ўз мол дунёимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик-чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?!
Умримнинг аввалидан охиригача тажриба қилиб кўрган нарсам шу бўлдики, инсон қайсидир ишида Аллоҳдан бошқасига суянадиган бўлса, у бало, машаққат ва кулфатга йўлиқишига сабаб бўлар экан. Агар банда фақат Аллоҳга суяниб, халқидан бирортасига мурожаат қилиб ялинмаса, талаб қилган нарсаси энг гўзал суратда амалга ошаркан.
Ушбу тажриба умримнинг бошидан то 57 ёшга етгунича давом этди. Энди бу нарса қалбимдан шу даражада жой олдики, инсон Аллоҳнинг фазли ва эҳсонидан бошқа бирор нарсага талпиниб, суянишида манфаат йўқ экан.
Имом Розийнинг тафсиридан.
Аллоҳга бўлган яқийн намуналари
– Хадижа розияллоҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссаломга: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч қачон хорлаб қўймайди», деган сўзлари.
– Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: «Ўкинма! Аллоҳ биз билан биргадир. Биз икки киши бўлсакда, Аллоҳ учинчимиз эканига фикринг қандай?
– Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг ортларида Фиръавн ва аскарлари, олдларида денгиз чиқиб қолганида: «(Мусо) айтди: «Йўқ, аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта У мени (нажот) йўлига бошлар», (Шуъаро сураси, 62-оят) деган сўзларидир.
Телеграмингиз учун сифатли стикерлар ясаб берамиз арзон нархларда
👉🏻 @AbuYusuf_admin
Илмни фақат маълумот учунла ўрганилмайди, уни англанади, унга амал қилинади, уни бошқаларга етказилади…
Читать полностью…Farzandingizga Qur’on o’rgating! Qur’on farzandingizga boshqa hamma narsani o’rgatadi!
@AbuYusuf_official
Бу Фаластинлик йигит.
У уйланиш учун қиз топди. Келин хам бой оиладан. Юрт нотинч, фақирлар жуда кўп бир пайтда, келин тўйни дабдабали қиламиз деб шарт қўйди.
Йигит сенга эр керакми ё тўйми дедида, шартта тўйга аталган пулга 450 нафар мискинга эхсон улашди!
Яша азамат.
Биз хам қанчадан қанча бева бечораларга ёрдам беришимиз мумкин эди. Уни ўрнига дабдабаю исрофгарчиликка бой тўйлар қилдик....
@AbuYusuf_official
“Siz uchun” deb nomlangan stikerlar jamlanmasi siz uchun tayyorlandi 👇🏻
/channel/addstickers/sizuchunstikerlar
Ushbu stikerlardan bemalol foydalanishingiz mumkin, xizmatlar bo’lsa aytaverasizlar 😉
Бу Италиядаги энг
хавфли мафия аъзоларидан бири Винс.
6 маротаба уюштирилган суикасддан
тирик колган.
Сунгги суикасдда у фарзандидан жудо
булади. Шу даврда Курьоннинг
маънолар таржимасини ўкийди ва
таъсирланиб, Исломни кабул килади.
У исмини Абдуссаломга ўзгартирган бу
инсон сабабли унинг атрофидаги безорилар хам мусулмон буладилар.
Бир неча ой ўтиб эса унинг рафикаси хам Исломни кабул килади. Винс аёлига доимий хиенат килар, уни тез-тез дуппослар, аммо у Исломни кабул килгач, тубдан узгарган эди. Унинг
угариши рафикасини хам Ислом сари етаклади.
Абдуссалом: "Ислом мени кайта тугилишга ундади. Мумин булишнинг
кувонч ва лаззатини мен сузлар билан
ифодалай олмайман" дейди.
P.S/ Ук, кирмаган ерга иймоннинг
кириши - янги хаётга йўл очди.
Балким ўқ хаётга нукта куярди, аммо иймон янги хаёт берди.
@AbuYusuf_official
#зикр_ва_дуо
Қуръондан ёд олган сураларнинг унутишни оқибати
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга умматимнинг савоблари кўрсатилди. Буларнинг ичида киши масжиддан чиқариб ташлаган ахлатлар (учун олган савоби) ҳам бор эди. Яна менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Бир кишига Қуръондан бирор сура ёки оят берилганидан сўнг, уни унутиб юборганидан каттароқ гуноҳни кўрмадим», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
#Eslatma
Bunday ko’z bo’yashdan ehtiyot bo’ling! Bu ish Fir’avnlarga taqlid, “Kim o’zini boshqa qavmga o’xshatsa qiyomatda o’shalar bilan birga tiriladi” (hadis)
@AbuYusuf_official
Мўъминни мақсади бой яшашамас, мақсади бойлигини Аллоҳни йўлида сарфлаб, Аллоҳни розилигига эришиш, мана шу энг катта бойлик ☝🏻
@AbuYusuf_official
Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 108-198 йиллар) деди: “Қуръони очиб ўқирканман, Сулаймон алайҳиссаломни сифати ҳақида ўқиб, уни офиятда эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!”, (Сод сураси, 30-оят).
Айюб алайҳиссалом сифати ҳақида ўқирканман, уни бало ичра эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!” (Сод сураси, 44-оят).
У икки сифат эгалари бирдек хотиржам эди. Аслида бири офиятда, иккинчиси эса бало ва мусибат ичра эди. Шунда, бу ўринда шукр, розилик сабрнинг мақомидан юқорида эканини кўрдим. Ана шундан сўнг, мен учун офиятдаги шукр, розилик мусибатдаги сабрдан кўра суюмлироқ бўлди.
“Ҳилятул авлиё” китобидан.