yurist_xizmati | Unsorted

Telegram-канал yurist_xizmati - Юрист Хизмати | Расмий канал

116522

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Subscribe to a channel

Юрист Хизмати | Расмий канал

Муддати тугамасдан ўқитувчининг тоифаси туширилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5190-савол:

Assalomu alaykum. Men  o‘qituvchiman. Muddati  tugamasdan  o'qituvchining  toifasi  tushirilishi  mumkinmi? Maktab  zavuchi muddati keldi  deb meni   navbatdagi  attestatsiyada  ishtirok etish  uchun  ariza  tashlattirdi. Meni  navbatim  kuzda  kelar edi. Men   attestatsiyaga  test  topshirgani  bora  olmadim. Keyin  ma'lum  bo‘ldiki, meni  toifamni  1  dan  2-toifaga  tushirib  sertifikat  keldi. Sentabrdan  boshlab  oyligim 2-toifaga  to'lanmoqda.   Shu  to‘g‘rimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом 4-бандида педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши белгиланган.

💁‍♂ Бунда навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

❗️Демак, сиздаги ҳолатда мажбурий аттестация олдинги сафар аттестациядан ўтганингиздан кейин 5 йил ўтиб ўтказилиши керак.

‼️Бу ҳолатда аттестация натижаларини бекор қилиб бўлмайди. Шу сабабли сиз эндиликда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишингиз керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️O‘qishni ko‘chirish bo‘yicha o‘tish ballari tasdiqlandi

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirining tegishli buyrug‘i bilan 2025/2026-oʻquv yili uchun xorijiy va nodavlat oliy taʼlim muassasalaridan talabalar oʻqishini respublika davlat oliy taʼlim muassasalariga koʻchirish boʻyicha oʻtkaziladigan maxsus sinovlar boʻyicha oʻtish ballari tasdiqlandi.

Ushbu o‘tish ballari joriy yilda ham tizimida oliy ta’lim muassasalari bo‘lgan vazirlik va idoralarning takliflari asosida shakllantirildi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Меҳнат таътили пайтида 1 ойлик малака оширишга юбориш қанчалик тўғри?

@Yurist_Xizmati 5189-савол:

Ассалому алайкум! Мехнат таьтили пайтида 1 ойлик малака оширишга юборилишимиз канчалик тугри. Еки мехнат таьтилимиз узайтириб бериладими?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 367-моддасига мувофиқ малака ошириш деганда ходимнинг ундаги мавжуд касб ва мутахассислик бўйича ишларни бажаришга тайёрлигини тавсифловчи, ходимнинг касбий билимлари, малакалари ва кўникмалари даражасини такомиллаштириш тушунилади.

Шунингдек, малака ошириш 2га бўлинади:
1️⃣ Иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган;
2️⃣ Ихтиёрий малака ошириш.


Иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган малака ошириш ходимга ҳам, иш берувчига ҳам бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклайди.

Хусусан, МК 370-моддасига мувофиқ малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

➡️ Энди асосий масалага келсак, малака ошириш одатда олдиндан белгиланган ва тасдиқланган режа-график асосида амалга оширилади. Шу сабабли у таътил даврига тўғри келиб қолиши мумкин.

Бундай ҳолатда МК 229-моддасига кўра Агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

📝Бунда ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган, юзага келган сабаблар тўғрисида иш берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Шундай экан сиздаги ҳолатда ҳам таътил муддатини кўчириш мумкин деб ҳисоблаймиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ ташкил этган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти

Наманган расмийлари бир неча йил олдин тадбиркор Авазбек Абдуфаттоевни “адирликда боғ яратяпти” деб, ҳаммага намуна қилиб кўрсатган. Лекин бугун, туман ва вилоят ҳокимига ишониб, боғ учун миллиардлаб харажат қилиб қўйган тадбиркор додини кимга айтишни билмайди: ернинг катта қисми олиб қўйилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10.07.2025 йилдаги ЎРҚ-1075-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги "ҲАЖ" ва "УМРА" маркази янги умра мавсумини 2025 йил август ойидан бошланишини эълон қилди.

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ижарачи ижара мулкини ремонт қилса, ҳаражатларни ундириб олишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 5189-савол:

Ассалому алайкум хурматли юрист бизда Бир муаммоли вазият булиб колди илтимос шунга хукукий хулоса беринг. Фаргона Давлат университетининг яроксиз таьмир талаб ер туласини таьмирлаб кафе очган Эдик. Аукцион Ютуб олиб шартнома имзоладик . 3-4 ой ишлатик. Кегин подвала электр тармогида носозлиги учун ишлата олмадик. Бу Борда ижара маркази рахбариятига езма мурожаат килдик университет номидан ижара маркази ни ишчи гурухи келиб мониторинг килиб хакикатдан ишламаетгани юзасидан далолатнома тузиб кетишди. Шундан Сунг улар йил якунида тел килиб 13 000 000 карздорлик мавжуд деб судга оширилди. Факат онлайн шартномани бекор килсаларинг шартнома вактинча тухтатилади  деб туриб Олди биз шартномани онлайн бекор килдик. Суд булиб утди ижара маркази ни давоси асоссиз булиб чикди. Лекин биз кафени аукционда кайта Ютуб ололмадик. Уни шу университет Яна кафе эгаси Ютуб Олди. Биз кафени ремонти учун анча пул сарифлаган Эдик . Ютуб олганларга роса илтимос килдим узимга кайтаринглар деб ремонт учун махалладан кредит хам олган эдим. Энди хеч булмаса Ютуб олганларга ремонтни харажатини коплаб беринглар деб илтимос килсам улар норози буляпти 3 ойдан буен кафени хам очмайяпти Ман эса кредитним Тула олмаяпман. Илтимос бу масалада бирор бир  имконият борми?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 555-моддаси ижарага олинган мол-мулкни яхшилашга оид муҳим ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олади.

Ушбу норма уч асосий ҳолатни тартибга солади: ажратиб олса бўладиган яхшиланишлар, ажратиб олиб бўлмайдиган яхшиланишлар (розилик билан) ва розиликсиз амалга оширилган яхшиланишлар.

1️⃣ Ажратиб олса бўладиган яхшиланишлар — ижарага олувчининг мулки
Юқоридаги норманинг биринчи қисмида ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажратиб олса бўладиган тарзда яхшиланиши унинг мулки ҳисобланиши белгиланган. Бунда агар ижарага олувчи мол-мулкни бузмасдан, олиб кетиш мумкин бўлган тарзда яхшиласа, у ҳолда бу яхшиланишлар ижарага олувчининг ўзига тегишли бўлади.

💁‍♂ Мисол учун, ижарага олинган офисга ижарага олувчи ўз маблағи эвазига кўчма жавонлар ёки ажратилган стендлар қўйса — бу ажратиб олиш мумкин бўлган яхшиланиш ҳисобланади ва ижарага олувчи бу ашёни ўзи билан олиб кетиши мумкин.

2️⃣ Норманинг иккинчи қисмига кўра ажратиб олиб бўлмайдиган яхшиланишлар — розилик билан амалга оширилса, компенсация тўланади. Ушбу норманинг мазмунига кўра агар ижарага олувчи:
▪️ мол-мулкни ўзгартириб, бузиб ёки мустаҳкам тарзда яхшиласа (яъни уни олиб кетиб бўлмайдиган бўлса),
▪️ ва бу ишни ижарага берувчининг ёзма розилиги билан бажарса,
▪️ у ҳолда ижаранинг тугатилишида сарфлаган харажатларни қайтаришни талаб қилиши мумкин.


💁‍♂ Мисол учун, ижарага олинган кафе биносининг деворларига янги кафел ёпиштирилса, шифтига яширин ёритиш тизими ўрнатилса ва бу ишларга ижарага берувчи розилик берган бўлса — шартнома тугаганда ижарага олувчи бу харажатларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиши мумкин.

3️⃣ Розиликсиз амалга оширилган яхшиланишлар — компенсация қилинмайди. Норманинг мазмунига кўра агар ижарага олувчи:
▪️ мол-мулкни эгасининг розилигисиз яхшиласа,
▪️ бу яхшиланишлар қайта ажратиб олиб бўлмайдиган бўлса, у ҳолда харажатларини қоплатиб олмайди, яъни пулини йўқотади.


💁‍♂ Масалан, ижарага олувчи дўкон биносининг ташқи кўринишини ўз хоҳишига кўра бўяб чиқса ёки деразаларни янгиласа, лекин ижарага берувчининг розилигини олмаган бўлса, шартнома тугаганда сарфлаган пул компенсация қилинмайди.

Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра сиз фуқаролик судига (агар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида ижарга олган бўлсангиз, иқтисодий судга) мурожаат қилиш орқали қилган харажатларингизни ундириб олишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

💊Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

АОКА тугатилиб, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилди

Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.

Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплаенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.

Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасидан ижтимоий солиқ тўланадими?

@Yurist_Xizmati 5186-савол:

Assalomu alaykum, vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik nafaqasidan ijtimoiy soliq to’lanadimi? Shu haqida batafsil asos bo’luvchi nomativ-huquqiy hujjat bilan javob bering iltimos !

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 369-моддасида давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар жами даромад таркибига киритилмаслиги белгиланган.

Бироқ бу қоидадан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) истисно қилинади.

🙅‍♂️ Демак, шунга кўра ходимга бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси солиқдан озод қилинмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Инсонийлик ҳақида қисқача


👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

O‘zbekistonda sertifikatsiz chet tili o‘qituvchilari ishdan bo‘shatilishi mumkin

2025/2026-o‘quv yilidan xorijiy tiidan dars beruvchi o‘qituvchilarda kamida B2 darajadagi sertifikat bo‘lishi zarur. Bu talab hukumatning 2021-yil 19-maydagi qarorida belgilangan.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Rasman: Toshkent "propiska"si to‘g‘risidagi qonun bekor qilindi

Prezident tomonidan imzolangan yangi qonun bilan Toshkent shahri va viloyatida doimiy "propiska" olish huquqiga ega shaxslar doirasini cheklovchi amaldagi qonun o‘z kuchini yo‘qotmoqda.

Bungacha 12 toifadagi fuqarolar Toshkent "propiska"sini olish huquqiga ega edi. Yangi qonun bilan har bir fuqaro poytaxtda doimiy yashash huquqini olishi mumkin.

Fuqarolarni yashash joyi bo‘yicha ro‘yxatga olishning xabardor qilish tartibini joriy etishga qaratilgan yangi mexanizmlar ham joriy etilmoqda.

Ushbu qonun shu yilning 11-oktyabridan kuchga kiradi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга солиқ ходимлари келиб ЯТТ очинглар деб талаб қўйиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5182-савол:

Ассалому алейкум, Саволим бор эди ўзини ўзи банд қилиш орқали почтага тегишли жойни ижарага олиб ишлаётгандик, солиқ ходими келиб зудлик билан ятт очинглар бўлмаса салонни ёпиб қўйасла деб кетти, биз сартарошлик хизмати 2026 йилдан бошлаб ўзини банд қилганлар  қаторидан чиқарилади десак бўмаса уйда бориб ишланг деди шу қанчалик қонуний талаб, ўзини ўзи банд қилувчи албатта ўз уйида хизмат кўрсатиши шартми, кўп қаватли уйда турамиз бунга  шароит умуман йўқ. Жавоб учун олдиндан ташаккур.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда солиқ органининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга эмас.

🔢Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг 08.06.2020 – йилдаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742 – сон қарорида ўзини ўзи банд қилган шахс фақат уйида фаолият юритиши кераклиги назарда тутилмаган.

🔢Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом қоидаларида ҳам ўзини ўзи банд қилган шахсга бирор жойни ижарага олишга тақиқ қўйилмаган.

🔢Учинчидан, Фуқаролик кодексининг боби бевосита ижара шартномасига бағишланган бўлиб, унда ўзини банд қилган шахслар ижарага олувчи бўлишига тақиқ назарда тутилмаган.

🔢Тўртинчидан, Ижара тўғрисидаги қонунда ҳам бундай қоида мавжуд эмас.

❗️Шунга кўра бу ҳолатда солиқ органининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Касаба уюшмаси бадалини тўлаш мажбурийми?

@Yurist_Xizmati 5180-савол:

Ассалому алейкум! Ўзбекистон Миллий Университетитида ишлайман. Иш хақимдан 1% ушлаб қолинади. Касаба уюшмаси бадалини тўлаш мажбурийми? Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ходимга қандай имкониятлар беради? Аъзоликдан қандай воз кечишим мумкин? Байрамларга бериладиган премиялар қандай маблағлардан молиялаштирилади?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Касаба уюшмасига кириш ва чиқиш ихтиёрий.

1️⃣Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 73-моддаси биринчи қисмига кўра касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида касаба уюшмаларига аъзо бўлиш эканлиги мустаҳкамланган.

2️⃣Иккинчидан, Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ иш берувчи касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт.

Шунга кўра сиздаги вазиятда бемалол касаба уюшмаси бадалини ихтиёрий асосда тўлашингиз мумкин.

Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги билан унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги келтирилган.

Мазкур норманинг иккинчи қисмида ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари белгиланган бўлиб, унда касаба уюшмасига аъзолик бадалларини мажбурий ушлаб қолиш қайд этилмаган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда аъзолик бадали фақат сизнинг розилигингиз билан ушлаб қолинади. Агар рози бўлмасангиз, унда бадал ушлаб қолинмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Birinchi kun test natijalari e’lon qilindi

📆 2025-yil 14-iyul kuni o‘tkazilgan oliy va professional ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish test sinovi natijalari e’lon qilindi.

✅ Test sinovida ishtirok etgan abituriyentlar o‘z natijalarini 4 xil usulda bilishlari mumkin:

1️⃣ my.uzbmb.uz saytining “Natijani olish” bo‘limidan pasport seriyasi va raqami hamda shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz sayti orqali abituriyent qayd varaqasi yoki abituriyent ruxsatnomasida ko‘rsatilgan abituriyentning ID raqamini kiritgan holda.

3️⃣ Bilimni baholash agentligining quyidagi telegram botlariga abituriyent qayd varaqasi yoki ruxsatnomasida ko‘rsatilgan abituriyentning ID raqamini yuborgan holda:

👉@bmba_natija_bot
👉@bmba_natija_1bot
👉@bmba_natija_2bot

4️⃣ SMS xabarnoma xizmati orqali:
Abituriyentlar tanlov natijalarini 5100 raqamiga qayd varaqasi yoki ruxsatnomada ko‘rsatilgan abituriyent ID sini yuborgan holda ham bilishi mumkin.
Bunda SMS yuborilgan telefon raqamiga test natijasi bo'yicha SMS xabarnoma yuboriladi (xizmat haqi mavjud).

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Эндиликда 20 июлдан 1-3 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди

2025 йилнинг 20 июлидан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қўлланилиши учун:

➖ поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келаётган шахслар хорижий давлатда 2 кундан,
➖ самолётда қайтаётган йўловчилар эса хорижий давлатда 3 кундан кам муддат бўлмаслиги талаб этилади.

Акс ҳолда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

📸 Радарлар қўшиб ёзаётганга ўхшайди

☝️
Стационар радар мосламаси қўшиб ёзаяпти деган гумондан йироқман аммо кимдир буни изохини бериши шарт.

‼️ Чанган юк автомашинаси жарима қарорида кўрсатилган тезликда ҳаракатланмагани аниқ. Унда нега унга нисбатан бу мазмунда жарима қарори расмийлаштирилди?

Бу нима: қасд ё хато?


✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Жарима майдончасидан автомобилни чиқаришда электрон рухсатнома олиш тизими жорий этилиши мумкин

Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан чиқариш жараёни фуқаролар учун енгиллашиши мумкин.

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси regulation.adliya.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун энди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига анъанавий қоғозбозлик ўрнига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Давлат хизматлари марказлари ёки махсус мобиль илова орқали электрон рухсатнома олиш имконияти яратилади.

🆕Янги тартиб фуқароларнинг вақт ва маблағини тежаши, ортиқча оворагарчиликни камайтириши кутилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

🧐 Адвокатнинг ўзи адвокат ҳимоясига муҳтож

🔣 Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилади.

⚡️ДХХ ва Прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

🕺🚘 9 375 000 сўм жаримага ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этишга сабаб бўлувчи "тренд"

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Соатбай ўтилган дарслар ҳам таътил пули тўланадими?

@Yurist_Xizmati 5188-савол:

Assalomu alaykum. Men maktabda 0.5 stavkada OʻIBDOʻ (zavuch) shtatda ishlayman va 10 soat darsim bor. Darsimga haq  oʻrindoshlik asosida toʻlanadi. Savolim shuki menga oʻrindoshlik darsim uchun ham mehnat taʼtili puli toʻlanadimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

🙅‍♂️ Шу сабабли сизга таътил учун соатбай ўтилган дарсларга таътил пули тўланмайди бу тўғри.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️2030-yilgacha qishloq va ovullarda asfalt qilinmagan yo‘llar qolmaydi — Ilhom Mahkamov

Transport vaziri bu haqda Oliy Majlis Qonunchilik palatasida bergan hisobotida ma'lum qildi.

Unga ko‘ra, hozirda 70 foiz ichki yo‘llarga asfalt va shag‘al qoplama yotqizilgan. Qolgan 30 foiz yo‘llarga kelgusi 2 yilda shag‘al yotqizish, 2030-yilgacha esa to‘liq asfaltlash rejalashtirilgan.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактабларда жамоа шартномасини ким тузиши керак?

@Yurist_Xizmati 5185-савол:

Assalomu alaykum maktablarda jamoa shartnomasini kim tuzish kerak?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 65-моддасида жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.

Бунда ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокараларни ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади.

1️⃣ Жамоа шартномаси қандай қабул қилинади?
Жамоа шартномаси фақат меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (ёки конференсияси)да қатнашаётганларининг камида 50 фоизи уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган (маъқулланган) ҳисобланади.
Бу дегани: агар йиғилишда 100 киши қатнашган бўлса, камида 51 нафари "ҳа" деса, шартнома кучга кириши мумкин.

2️⃣ Агар шартнома лойиҳаси маъқулланмаса, нима бўлади?
Агар лойиҳа овоз беришда етарлича овоз олмаса, у ҳолда жамоа шартномаси устида ишлаган ижтимоий-меҳнат комиссияси янги таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олиб, ҳужжатни такомиллаштиради ва 15 кун ичида қайта кўриб чиқиш учун яна умумий йиғилишга (конференсияга) тақдим этади.

3️⃣ Келишилмаган масалалар қандай ҳал қилинади?
Агар шартнома лойиҳасини муҳокама қилишда томонлар айрим масалаларда келиша олмаса, бу низо жамоавий меҳнат низоси сифатида махсус қонуний тартибда кўриб чиқилади. Яъни, томонлар бу масалаларни ўзаро ҳал қила олмаса, уларни ҳал қилишда меҳнат низоларини тартибга солиш тартиби қўлланилади (масалан, воситачи, меҳнат низоси комиссияси, ҳакамлик суди орқали).

4️⃣ Шартнома имзоланиши
Жамоа шартномаси умумий йиғилиш (ёки конференсия)да маъқулланганидан сўнг, уч кун ичида томонларнинг вакиллари уни расман имзолашлари шарт.

Демак, бу норма жамоа шартномасини тузишда:

👉 иштирокчиларнинг розилиги (50%+),
👉 очиқлик ва муҳокама тамойиллари,
👉 такрорий кўриб чиқиш имконияти,
👉 келишилмаган масалаларни қонуний тартибда ҳал қилиш,
👉 ва белгиланган муддатларда имзоланиши каби демократик ва ҳуқуқий тартибларни кафолатлайди.


✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

823 бўйича ўриндошларга устама тўланадими?

@Yurist_Xizmati 5184-савол:

Assalomu alaykum. Men hozirda maktabda  asosiy ish joyidan tugruqdan songi bepul bola parvarishidaman. Lekin uyimga yaqin joyga asosiy orindoshlik asosida 1yildan buyon ishlayabman. U yerdan 823-qaror bilan ustamaga hujjat topshirmoqchi edim. Lekin menga asosiy orindoshlik asosida ishlaganim uchun ustama tolanmaydi deyabdi. Asosiy orindoshlik bilan ishlaganlar 823-qaror bilan ustama olsa  bo'ladimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа шундай ВМ 823-сон қарори бўйича устама фақат асосий ўқитувчиларга берилади. Чунки соатбайларга фақат ўтилган дарс соатлари учунгина ҳақ тўланади.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 12-бандига кўра бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда соатбай ҳақ тўлаш қўлланилади.

💁‍♂ Бунда Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. 

🙅‍♂️ Шу қоидага кўра сиздаги вазиятда соатбай ўқитувчиларга устама тўланмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Исм ва фамилияни ўзгартириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5183-савол:

Ассалому алайкум. Эрининг фамилиясидан кизлик фамилиясига никохдан ажратилмаган булса хам утиш мумкинми? Хали 1 ёшга тулмаган фарзандини хам фамилиясини узгартириш мумкинми?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Шахс фамилиясини ва исмини ўзгартириши мумкин.

❗️Бироқ ота исмини ўзгартиришга аниқ асослар бўлсагина рухсат берилади.

Фуқаролик кодексининг 19-моддасига кўра фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-октабрдаги 550-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 149-моддасига кўра фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач, унинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЙ органи томонидан кўриб чиқилади.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра сиз никоҳ даврида ҳам исм ва фамилиянгизни бемалол ўзгартиришингиз мумкин. Бунга нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқ.
Бунда сиз ҳам ФҲДЁ органига ариза беришингиз керак.

✍️ Аризга ушбу қоидаларнинг 151-моддасига кўра қуйидагилар илова қилинади:
•  ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
•  агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
•  агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
•  ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификатсияловчи ИД-картаси) ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;
•  агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
•  1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.


💁‍♂ Шунга мувофиқ сиз ҳам юқоридаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беришингиз керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ҳамма албатта бу видеодан кейин хулоса чиқаради

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

#Биласизми

Келинга зулм ва тазйиқ ўтказилганда, ўзини ҳимоя қилиши учун ҳимоя ордери берилади

@Yurist_Xizmati 5181-савол:

Assalom alekom erimni uyida yawiman 3ta farzandim bor prapiskamam ushatta uyimizda kop janjalla boladi manga qaynisingil qaynonam kop jarohat yetkazishadi uydan haydashadi qanaqip qonunan ozimi himoya qilishim mumkun manga himoya orderi berish mumkunmi ulani mani uydan haydawga haqqiligi bormi


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 4-январдаги 3-сон қарори билан жабрланган аёлларга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери бериш, шунингдек, зўравонлик содир этган шахсларга унинг нусхасини тақдим этиш тартиби белгиланди.

💁‍♂ Бунда Ҳимоя ордери зўрловчи ва жабрланувчи ўртасидаги алоқани ва бир хонада бўлишни тақиқлашни назарда тутади.

Юқоридаги низом 5-бандига кўра қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:
🔘тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
🔘жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
🔘тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
🔘давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.


Энди қаранг! ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида:
жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганади;
жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.


Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини расмийлаштиради.
Ушбу Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Ушбу тазйиқлар учун ҳимоя ордерини беришни сўраб ҳудудингиздаги ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспекторига мурожаат этишингиз зарур.

🔰 Ушбу ордерни бериш тартиби Вазирлар маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан белгиланган. Шундан сўнг 24 соат ичида сизга ушбу ордер берилади. Юқоридаги қарорнинг 3-боби 18-бандида назарда тутилган чекловларни қўллашади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз дастлаб профилактика инспекторига ҳимоя ордерини беришни сўраб мурожаат қилишингиз, кейин эса уй-жойдан маҳрум қилганлик учун фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Endilikda ichki ishlar vazirligida Call-markaz ochiladi.

❗️15-iyuldan Ichki ishlar vazirligi Tezkor-qidiruv departamentida giyohvandlik bilan bog'liq jinoyatlar bo'yicha 24 soat ishlaydigan Call-markaz faoliyati yo'lga qo'yiladi.

Giyohvandlik bilan bog'liq jinoyatlar bo'yicha Call-markazning 71.231-55-54, 71.231-55-00, 77.353-55-00, 77.454-55-00 raqamlariga qo'ng'iroq qilishingiz mumkin bo'ladi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel