yurist_xizmati | Unsorted

Telegram-канал yurist_xizmati - Юрист Хизмати | Расмий канал

-

Каналимиз № 0001371904 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Subscribe to a channel

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️МИБ ва Ижрочиларни йили келди

💵 Ана энди улар ижро қилиб туширган йиғим маблағларинг 10% қисмини мукофот сифатида оладилар.

Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Яъни кучга кирди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади — Президент фармони

“2025—2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланишича, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат битирувчилари хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади

Фармонга кўра, 2027 йилдан ҳар йили “Ёрқин истеъдод” лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижий таълим ташкилотларида таълим олиши учун 200 тадан квота ажратилади.

Квота халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидаги ташкилотларга камида 50 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларига ажратилади.

⛔️ Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари
ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони
200 нафардан кам бўлган тақдирда, ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказилмайди.

Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари
ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони
200 нафардан ошганда, қуйидаги устуворлик асосида танлов амалга оширилади:
🔹 Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси ҳисобланиши;
🔹 хорижий олий таълим ташкилотининг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингдаги ўрни;
🔹 олий таълим ташкилотидан тақдим этилган грант миқдори.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️ММТБ мудири мактаб директорларидан кунлик электр энергия сарфи бўйича топшириқ бериши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5116-савол:

Ассалому алайкум! Мен мактаб директориман яқинда мудир томонидан хар куни эрталаб 8-00 да ва кечки 17-00 да электро энергия хисоблаш счетчигидан кунлик ишлатилган кўрсатгичларни дафтар тутиб дафтарга ёзиб хамда эрталаб кечқурун ММТБ маъсул ходимига ташашимиз хақида топшириқ бўлди. Биз бу топшириқни бажара олмадик ва хар кунги директорлар группасида қизил қилиб белгиланиб ишламаётган директорга чиқаяпман сабаби бизни эл энергия счетчигимиз мактаб бунёд бўлганидан буён мактаб ховлисининг чеккасидаги марказий шитда яни махалла ва дворларники билан бирга жойлашган, ўқувчиларга хавфли бўлганлиги учун шит эл энергия ходимлари томонидан қулфлаб қўйилган фақат бир ойда бир маротаба показания олишимиз учун очиб беришади Буни Мудирга айтсам  горсеть билан гаплашдим сизга хар куни 8-00 да ва 18-00 очиб беришади  еки айтаман шитни калитини беришади деди
Мен ўзим эл энергиячилар билан боғлансам бу хатарли дейишди
Саволим хўп очиб беришди хам дейдик эрталаб завхоз ёки ўзим ишда бўламиз лекин кечга 18-00 да иш вақтимиз тугаган бўлади қоровул показания олди хам дейлик шитимиз жуда хавфли кимнидир ток урса албатта мактаб директори жавобгар бўлади? Мактаб директорига берилаётган Шу топшириқлар қонунийми ???


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда ММТБ муридининг топшириқлари ноқонуний ҳисобланади.

Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномалари биринчи бобида директорнинг лавозим мажбуриятлари келтирилган.

🙅‍♂️ Бироқ улар қаторида электр энергияси ёки бошқа коммунал тўловлар сарфи бўйича ММТБга маълумот бериш мажбурияти мавжуд эмас. Иккинчидан, ММТБ мудирининг ушбу топшириғи ҳақиқий ҳисобланмайди.

Негаки Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.


❗️Шундай экан бу ҳолатда ММТБ муридининг ушбу ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига ёки вилоят ММТБ бошлиғига мурожаат қилиш лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️ Эндиликда апелляция кенгашлари томонидан шикоятлар бепул қўриб чиқилади.

Апелляция кенгашларига шикоят қилиш ихтиёрий, бу фуқароларнинг бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.

Апелляция кенгашларига  давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали шикоят қилиш мумкин. Апелляция кенгашлари шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

▪️маъмурий ҳужжатни ўзгартиришсиз ўз кучида қолдириш;
▪️маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;
▪️маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳамда ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича аризани қайта кўриб чиқиш.


🗓 Апелляция кенгашларининг қарорлари 3 иш кунидан кечиктирмай “E-qaror” электрон тизимида жойлаштирилади. Апелляция кенгашларининг қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

✍️ Маъмурий ҳужжатини ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинганда, давлат хизматини кўрсатиш бўйича берилган ариза ЯИДХП ва (ёки) тегишли тизимда қайта кўриб чиқиш босқичига қайтарилади. Бунда фуқаро давлат хизматини кўрсатиш бўйича қайта ариза бериш талаб этилмайди.

📝 Ягона интерактив давлат хизматлари порталида апелляция кенгашларининг қарорларини манфаатдор шахсларнинг шахсий кабинетига юбориш имкони яратилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Mahalla yettiligi kimlardan iborat?

Mahalla instituti Oʻzbekistonning maʼmuriy hududiy tuzilishining oʻziga xos shakli hisoblanadi. Chunki mahalla davlat organlari sirasiga kirmaydi va fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlari sirasiga kiradi.

Mahallalarda “Mahalla yettiligi” nomini olgan tarkib faoliyat yuritadi.

Xo’sh, “Mahalla yettiligi”ga kimlar kiradi, ularning vazifalari nimalardan iborat?
Ushbu masala haqida batafsil Yuristpro loyihamizda

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Har yilgi mehnat ta’tili (otpusk) haqida

👉mehnat ta’tilining davomiyligi qancha bo‘lishi kerak?
👉undan yilda 2 marta foydalansa bo‘ladimi?
👉ta’til davrida xodim “bolnichniy”ga chiqishi mumkinmi?
👉ta’tilda xodim ishdan bo‘shay oladimi?
👉yangi ishga kirgan xodim qancha vaqtdan keyin mehnat ta’tiliga chiqa oladi?

👉yillar davomida foydalanilmagan ta’tildan keyinchalik birdaniga foydalanish mumkinmi?


Batafsil videorolikda

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби

Ҳукумат қарори 352-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқувчиларни саёҳатга олиб бориш учун қайси ташкилотдан рухсат олиш керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада "Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар" белгиланган.

Ушбу йўриқноманинг 40-банди, 2-хатбошига кўра болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик-экскурсия қилиш сафарларини ташкил этиш учун таълим муассасаси маъмурияти жўнаб кетиш санасини, йўналишни ва жўнаб кетувчилар сонини кўрсатган ҳолда тегишли равишда туман (шаҳар) ММТБга мурожаат қилиши лозим.


Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик ва бошқа гуруҳлари жўнаб кетиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, қоидага кўра, жўнаб кетиш санасигача 3 суткадан кечикмай қабул қилинади.

📝 Жўнаб кетиш учун туман (шаҳар) ММТБнинг рухсатномаси олингандан кейин таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузиши мумкин.

Таълим муассасаси маъмурияти ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб, ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан болаларга ҳамроҳлик қилиш учун махсус ходимлар ажратилган ҳолда экскурсия ёки туристик саёҳатлар ташкил этилиши мумкин.

Улуғбек Пўлатов
✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Интизомий жазоси бор ўқитувчи устамага даъвогар бўла оладими?

@Yurist_Xizmati 5114-савол:

Assalomu alaykum  men biologiya o'qituvchisi  bo'lib maktabda ishlayman, 313 bo'yicha chora oldim,may oyida yani 3- chorakda bir o'quvchini baholamaganim uchun,endi ustama hujjatlarimga bu ta'sir qiladimi? Iltimos javobni kutib qolaman


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

🙅‍♂️ Мана шу қоидага кўра интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.

Энди қаранг! Ушбу модданинг тўртинчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмаслиги белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, ходимга интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, унга тайинлаган устамалар тўлашда давом эттирилади.

Шундай экан сиз келаси ўқув йили учун ВМ 823-сон қарор бўйича бемалол устамага даъвогарлик қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб бориш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5113-савол:

Assalomu alaykum ,savolim bor edi. Men sinf rahbariman. Oʻquvchilarimni yil davomida yaxshi oʻqisa,davomat 100 boʻlsa,barcha tadbirlarda faol qatnashsa, fanlardan aʼlo baho olsangiz ekskursiyaga olib boraman deb vaʼda qilgandim.endi oʻquv yili yakunigacha olib borishim kerak,ular ota-onalaridan ustozi bilan borishi uchun rozilik tilxati ham olib kelishgan.Ularni olib borsam menga jazo yoʻqmi,oʻquvchilarimgachi? dam olish kunida borishni rejalashtirganmiz.Milliy gvardiya ,maʼnaviyatchi ,direktordan qanday javob olsak boʻladi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра:

➡️ таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

☝️Мана шу қоидага кўра мактаб раҳбарияти болаларни экскурсияга (саёҳатга) олиб боришдан олдин юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

👮‍♂️ ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади.

Шуни айтиш керакки, мактаб ўқувчиларини фақат дарсдан ташқари вақтдагина саёҳатларга олиб боришга рухсат берилади.

❗️Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан мактаб директори, уларнинг ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг асосий вазифаси мактабда дарсларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш саналади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Дамас 2025 техналогия😂

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Президентимиз топшириғига мувофиқ муҳим қонун лойиҳаси

Яъни, маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

CHQBT rahbarlariga qanday imtiyozlar beriladi?

CHQBT rahbarlariga umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti oʻqituvchisining bazaviy tarif stavkasi hamda mazkur pedagoglar uchun belgilangan yillik mehnat taʼtillari berilishi belgilangan.

Shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-noyabrdagi tegishli Farmoni asosida CHQBT rahbarlariga:

➖ bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida bir martalik boshlangʻich yordam puli;

➖ uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida har oylik pulli kompensatsiya toʻlanadi.


👉 Maʼlumot uchun: 2025-2026-oʻquv yilidan boshlab har bir yangi tashkil etiladigan taʼlim tashkilotlari uchun 1 ta shtat birligidan iborat CHQBT rahbari lavozimi joriy etib boriladi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Bir vaqtning o‘zida bir nechta elektr jihozlarini bir manbaga ulamang.

Kichik xato ulkan oqibatlarga olib kelishi mumkin!

Yuqori quvvatli elektr jihozlarini bir vaqtda bitta elektr tarmoqqa ulanishiga yo‘l qo‘ymang. Bu elektr tarmog‘ida ortiqcha yuklanishga olib keladi va yong‘in sodir bo‘lishiga sabab bo‘ladi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади

Фармонга кўра, Мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

Мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш имконини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади.

Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилиб, 1 нафар маслаҳатчи ва педагогга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативига мутаносиб равишда 1:15 ва 1:8 нисбатлар қўлланади.

Мактабда таълим жараёни вариатив ўқув режалар асосида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар инглиз тилидан ташқари камида яна битта қўшимча хорижий тилга ўқитилади;

Мактабда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этади.

Ўқувчиларга илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришга кўмак берилади.


✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Юрист Хизмати Telegram канали обуначиларига мамнуният билан эълон қилади.

Узоқ йиллик ҳаракатларимиз кундан кунга ўз натижасини бериб бормоқда. Telegram тармоғида фаолият юритиб келаётган расмий саҳифамиз обуначилари ижобий тарзда кўпайиб ўз фикрларини фаол билдириб келишмоқда. Бу эса бизга янада куч ва мотивация беради 🫡

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ов қилиш мавсуми тўхтатилган вақтда балиқ тутиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5115-савол:

Ассалому алайкум саволим
Хар йили 26-апрелдан 10 -июнгача балик овлашга запрет куйилади .Кармокга балик овлаш мумкинми нималарда мумкиню нималарда мумкин эмас шу хакида батафсил  тулик маьлумат  берсангиз


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🏹 Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун 3-моддасига кўра табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир.

❗️Шунга кўра балиқ тутиш ҳам ов қилиш ҳисобланади.

Энди қаранг! Қонуннинг 21-моддасида балиқ овлаш қуролларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш мумкинлиги белгиланган. Бунда қонуннинг 23-моддасига кўра ов қилиш мавсуми йилнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилиш рухсат этилган давридир.

Энди қаранг! Қуйидаги ҳаракатлар ғайриқонуний ов қилиш (браконерлик) деб эътироф этилади:

🔴 ов қилиш жойлари бўлмаган жойларда, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ов қилиш, бундан муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига мувофиқ ҳудудида чекланган тарзда ов қилишга рухсат этилган жойларда ов қилишни амалга ошириш ҳоллари мустасно;
🔴 ов қуролларининг тақиқланган турларидан ва ов қилишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш;
🔴 тақиқланган жойларда, ов қилиш тақиқланган мавсумларда ва муддатларда ов қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг тақиқланган турларини овлаш.


🙅‍♂️ Шунга кўра сиздаги ҳолатда балиқ овлаш учун тақиқланган мавсумда ов қилиш браконерлик ҳисобланади. Бу эса қонун билан тақиқланади.

❗️Мазкур ҳолатда шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Энди блогер ҳам солиқ тўлайдими?

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактаб ва боғчаларни хоҳлаган вақт келиб текшириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5115-савол:

Ассолому алайкум саволим шундай Мактаб ва мактабгача талими булимлари ходимлари яни Туман булимлари ходимлари буйруксиз хохлаган вакт богчаларни ёки мактабларни текширишга хакки борми. Шу саволни йулласак ММТбулими бошлигига яни туман булими Мудирига буйрук шарт эмас хохлаган вактимиз кирамиз бу кунлик малумотимиз киради деди. Базида булим ходимлари богчаларга кириб Мудирни чакирмасдан козонларни куришади. Шунга аникрок жавоб берсаларинг


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган «Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби» тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
🌀 режали текшириш;
🌀 режадан ташқари текшириш;
🌀 назорат тартибида текшириш.


Ушбу низомнинг 9-банди қоидалари мазмуни шундан далолат берадики, умумтаълим мактаблари фаолиятини режали текшириш 1 йилда бир марта ўтказилиши мумкин.

Фақат янги ташкил этилган мактаблардаги бундай текширув дастлабки 2 йил давомида ўтказилмайди. Бу низом 11-бандида белгиланган.

💁‍♂ Демак, сизлардаги ҳолатда ушбу орган мактабда режали текширув ўтказиши мумкин.

Бироқ бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиши керак.
1️⃣Биринчиси, текширув муддати 10 кундан ошмаслиги керак.
2️⃣Иккинчидан, режали текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хат юборилади.
3️⃣Учинчидан, тэкширишга ваколатли орган томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Бунда мазкур бурюқда текшириладиган умумтаълим муассасаси номи, текширишнинг мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинади.
4️⃣Тўртинчидан, текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган умумтаълим муассасасига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Бунда мактаб низом 42-бандида белгиланган ҳуқуқларига эга бўлади.

Сиз ушбу ҳуқуқларингиз билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

«Ўқитувчи 1000 эмас, 2000 доллар маош оляпти»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида таълим тизими, хусусан, ўқитувчиларнинг ойлик маоши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан ўқитувчиларнинг 1000 доллар маош олиши ҳақида савол берилди. Ушбу саволга жавобан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев вилоятда 1000 доллар эмас, балки 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар ҳам борлигини маълум қилди.

Мамадиевга кўра, бу кўрсаткичга турли моддий рағбатлантиришлар, тўловли курслар ва қўшимча соатлар ҳисобига эришилаётгани таъкидланган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Bu yil “So‘ngi qo‘ng‘iroq” tadbirlari 24 may kuni o‘tkaziladi

Ijtimoiy tarmoqlarda so‘ngi qo‘ng‘iroq tadbiri oʻtkazilishi taqiqlangani, cheklovlar oʻrnatilgani haqida turli notoʻgʻri xabarlar tarqalmoqda.

🎊 Joriy o‘quv yilining oxirgi kuni 25-may, yakshanba – dam olish kuniga to‘g‘ri kelganligi sababli so‘nggi qo‘ng‘iroq tadbirlari 24-may – shanba kuni o‘tkazilishi belgilangan.

Vazirlik shuni ma’lum qiladiki, maktablarimizda so‘nggi qo‘ng‘iroq tadbirlarini ko‘tarinki kayfiyatda, tantanalar bilan o‘tkazish an’anasi bu yil ham davom etadi. Faqat maktablarimiz jamoalarini, bitiruvchilarimizni, hurmatli ota-onalarimizni tadbirlar jarayonida xavfsizlik qoidalariga rioya etishlari so‘raladi!

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Maktab va bog‘chalar oldiga 30 km tezlikda harakatlanish belgisi o‘rnatiladi

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalaridan foydalanishda aholiga qo‘shimcha qulayliklar yaratish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori qabul qilindi.

Qarorga muvofiq, 2025-yil 1-sentabrgacha Ichki ishlar vazirligi tomonidan maktab va bog‘chalar atrofida yo‘l harakati xavfsizligini ta’minlash bo‘yicha aniq choralar ko‘riladi. Jumladan, mazkur ta’lim muassasalari oldiga soatiga 30 kilometrdan ortiq harakatlanishni taqiqlovchi yo‘l belgilari, radar va maxsus texnika vositalari o‘rnatiladi.

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Бугун барчани хурсанд қилган хушхабар

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

🇺🇿Rasmiy Munosabat

Talabalarga yagona “talaba formasi” joriy etilmaydi!

Ijtimoiy tarmoqlarda go‘yoki barcha universitet va institut talabalari uchun yagona "talaba formasi" joriy etilishi mumkinligi haqida xabarlar tarqaldi. Ushbu ma’lumotlar haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi va noto‘g‘ri talqin etilayotganini ma’lum qilamiz.

Aslida, tarqalgan xabar asos qilib keltirilayotgan hujjat – Vazirlar Mahkamasining muhokamadagi qaror loyihasiga ilova qilingan "Oliy ta’lim tashkiloti brendini yaratish to‘g‘risidagi nizom"  bo‘lib,  mazkur nizom  har bir oliy ta’lim tashkilotining o‘ziga xos xususiyatlarini  aks ettiruvchi brend va imij konsepsiyasini shakllantirishga xizmat qilishi nazarda tutilgan. Nizom loyihasida talabalar uchun yagona forma joriy etilishi yoki majburiy tartibda talab etilishiga doir hech qanday norma mavjud emas.

Aksincha, oliy ta’lim muassasalari o‘zining tarixi, vazifasi, madaniy qadriyatlari va hududiy xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, o‘ziga xos korporativ uslub va ramzlarini ishlab chiqish huquqiga ega. Bunga ta’lim tashkilotlarining individual imijini shakllantirishga qaratilgan tashabbus sifatida qaralishi lozim. Shu bilan birga, estetik, gigiyenik yoki tashqi ko‘rinishga oid tavsiyalar faqat ixtiyoriy xarakterga ega bo‘lib, ularni joriy etish yoki qo‘llashning amaliy jihatlari har bir ta’lim muassasasining ichki qarorlariga bog‘liq. Ya’ni, mazkur Nizom loyihasi doirasida maxsus forma joriy etish yoki uni majburiy tartibda talab qilish umuman nazarda tutilmagan.

Shu bilan birga, korporativ uslub va brend elementlari (logotip, rang sxemasi va h.lar) shakllantirish tashabbusi universitetlarni nafaqat mahalliy, balki xalqaro maydonda ham samarali targ‘ib etish, ularning raqobatbardoshligini oshirish hamda nufuzini mustahkamlashga xizmat qiladi. Bunday yondashuv dunyo tajribasida ham ta’lim muassasalarining marketing strategiyasining muhim qismi sifatida qaraladi.

Oliy ta’lim tashkilotlarida har bir talabaning shaxs sifatidagi erkinligi va huquqlari Konstitutsiya va amaldagi qonunchilikka muvofiq himoya qilinadi. Vazirlik barcha axborot manbalarini mas’uliyat bilan yoritishga chaqiradi va rasmiy ma’lumotlarga tayanib harakat qilishni tavsiya etadi.


Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Axborot xizmati

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилади

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Йўлларни таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади

1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel