Каналимиз № 0001371904 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
⚡️Эртага, 1 апрель санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204-сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланганди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилганди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
#Хушхабар
❗️Энди чегара бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмайди
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон “Абадий дўстлик” декларациясини имзолади.
Уч мамлакат Хўжанд декларацияси орқали давлат чегаралари туташ нуқталари бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқдош давлат мақомини олди.
Хўжандда икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кириши ҳақидаги баённома ҳам имзоланди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati
Декретдан декретга уланганда неча фоиз декрет пули тўланади?
@Yurist_Xizmati 5045-савол:
Assalomu alaykum. Men 2016-yil sentabrdan ingliz tili o’qituvchisi bolib ishlayman. 3- farzandimga dekret tatilidaligim davomida yana 4- farzandimga xomilador boldim. Savolim shuki dekretdan dekretga ulaganda necha foiz dekret tolanadi va meni til boyicha 50 foizlik ustamam dekabrda muddati tugadi shuning uchun dekret pulimdan bu ustami chiqarib yuborishlari mumkinmi?
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Умумий ўрта таълим мактаби ходимларининг лавозим йўриқномалари
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43-иловада Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномалари.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🌙 Мусулмон аҳлига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
👉 @Yurist_Xizmati
🌙 Рамазон ҳайити намози қандай ўқилади?
Эртага, 30 март - "Рамазон ҳайити"
Яқинларга улашинг, бир эслаб олайлик
Манба
👉 @Yurist_Xizmati
⚡️"Moliyachi" мобил иловаси ишга туширилди
Ойлик иш ҳақларни ҳисоблаб берувчи "Moliyachi" мобил иловаси тест режимида ишга туширилди.
Эслатма: мазкур мобил илова "Oylikbot" ўрнига ташкил этилди. Иловани "Play Market"дан юклаб олиш мумкин.
📥 Иловани юклаш
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🌙 Ҳайит намози ўқилиш вақтлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси эртага масжидларда ҳайит намозини ўқилиш вақтларини эълон қилди.
Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:
1. Андижон вилояти 06:20👉 @Yurist_Xizmati 👈 Читать полностью…
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15
⚡️1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этди.
🤩Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликка тортиш тартиби ўзгармоқда
Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар (рўйхат бўйича) аниқланади.
2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасига қадар қайтариш тартиби жорий этилади. Бунда ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ҳамда тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига нисбатан татбиқ этилади.
Чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бунда маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади.
2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача бўлган даврда қуйидагилар 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш ёки тиббий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда, 2025 йил охиригача эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич транспорт хизмати кўрсатиш бўйича лойиҳани пилот сифатида жорий этиш топширилди.
Чиқиндиларни утилизация қилиш, шунингдек, шамол ва қуёш манбалари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун "яшил тарифлар"ни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Нодавлат сектор ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни узоқ муддатли ёки қисқа муддатли асосда парвариш қилиш ва тарбиялаш хизматларини кўрсатиш жараёнига жалб этилади.
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида аутсорсинг асосида "Камбағал оилалар реестри"га киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ аъзоси ногирон бўлган оилаларнинг парваришга муҳтож бўлган аъзоларини кундузги қаровга олиш хизматлари кўрсатилади.
2025 йил 1 апрелга қадар меҳмонларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастурига ("Е-mehmon") уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки олти ойлик абонент тўловини тўлашдан озод этилган эди.
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчи гувоҳномалари, уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс гувоҳномаларининг қоғоз шакллари бекор қилиниб, уларнинг ўрнига ижтимоий карта жорий этилади.
Фуқароларни ТИЭКда кўрикдан ўтказишга юбориш учун зарур бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади, у ҳар бир касалликнинг кечиши ва турига қараб алоҳида белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали қабул қилинади.
⚡️Янги ўқув йилидан Ўзбекистонда халқаро мактаблар ташкил этилади
Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълим вазири Ҳилола Умарова Давлатимиз раҳбари ҳузурида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот қилди.
➖ Унга кўра янги ўқув йилидан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилаётганлиги, унга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олиниши айтиб ўтилди.
🤩Ўқув дастури халқаро андоза асосида ишлаб чиқилган — асосий, ихтисослик ҳамда етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади.
Йиғилишда ёшларни Американинг “Печак лигаси” (The Ivy League) университетларига тайёрлашга доир мавжуд режаларга тўхталиб ўтилди. Бунинг учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилиниб, дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади.
➖ Мазкур ўқувчиларга Президент ва ихтисослашган мактаблардан маслаҳатчилар бириктирилиб, улар Ренессанс оромгоҳида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларида ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафар ўқувчи “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.
❗️Бунда чет элда таҳсил олиб келган ёшларни ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш учун “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилди. У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади, имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади.
👉 Йилнинг 25 майида таълим ислоҳотлари, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, чет эл олийгоҳлари тажрибасига доир қатлор мавзуларда мулоқот йўлга қўйилади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
#Эслатма❗️
Арафа куни фақатгина Қурбон ҳайитида бўлади. Рамазонда АРАФА куни йўқ!
Яъни, бугун Арафа куни эмас!
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🇺🇿Prezidentimizning PF-61-sonli farmoni asosida yoshlarga yaratilgan imkoniyatlar ro‘yxati:
1. Xalqaro fan olimpiadasi g‘oliblariga salkam 1 mlrd so‘m pul mukofoti beriladi!
2. Kreativ park rezidentlari uchun soliq imtiyozlari joriy qilinadi (ijtimoiy va daromad solig‘i 50%gacha kamayadi).
3. “Yorqin iste’dod” loyihasi orqali mahallalardagi faol yoshlar xorijda o‘qitiladi, xarajatlar to‘liq qoplanadi (300 mlrd so‘m ajratiladi).
4. “El-yurt umidi” stipendiatlari tanlovsiz davlat ishiga qabul qilinadi va kadrlar zaxirasiga kiritiladi.
5. Kreativ industriya parklari va ularning hududiy filiallari tashkil etiladi, biznes maktablar ochiladi.
6. Harbiy OTM namunali kursantlari uchun “Oliy bosh qo‘mondon” stipendiyasi joriy etiladi.
7. Muhandislik olimpiadalari g‘oliblari mos OTMlarga grant asosida qabul qilinadi.
8. Milliy mediakontent va shoular uchun Yoshlar agentligi 100 mln so‘mgacha grant ajratadi.
9. Ekologik loyihalar uchun 10 mlrd so‘mli “Yashil tashabbuslar jamg‘armasi” tashkil etiladi.
10. Yoshlar agentligi binolari ijara daromadlari to‘liq rivojlantirishga yo‘naltiriladi.
11. Toshkentda Robototexnika markazi tashkil etiladi (2025-yil).
12. Toshkentda Yoshlar teatr studiyasi ochiladi (2025-yil).
13. Samarqandda “Take Off” startap sammiti o‘tkaziladi (2026-yil, “Texnofest” doirasida).
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади
Фармонга кўра, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.
🔘 Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
▪️ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
▪️саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;
📜 “Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.
✅ “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.
🗓 2025 йил 1 июндан:
🔹нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
2025 yil ish vaqti taqvimi tasdiqlandi
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-martdagi “Muborak Ramazon hayitini nishonlash to‘g‘risida”gi PQ-124-son qaroriga muvofiq, 2025-yilga mo‘ljallangan ish vaqti me'yorlari davomiyligi taqvimiga o‘zgartirishlar kiritildi.
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам қуйидагича ошади
2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.
Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.
⚡️Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 238-сонли буйруғига 12-ИЛОВА
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
‼️Одам ўлишига сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Қонун (ЎРҚ-1050-сон, 25.03.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Томорқага экин экмаганларга 3 карра ер солиғи ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилди!
Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (28.03.2025, 191-сон).
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
👉 @Yurist_Xizmati
Ҳайит куни рўза тутиш ҳақида
❓Ҳайит куни тонгда саҳарлик қилиб рўза тутишни ният қилиб, ҳайит намозидан сўнг оғиз очиладими?
Устоз Эркинжон домла Гулмуродов
Манба
👉 @Yurist_Xizmati
KPI тизмида кам балл тўплашлик, ишдан бўшатиш учун асос бўладими?
@Yurist_Xizmati 5044-савол:
Assalomu alaykum meni 2 yoshga to‘lmagan farzandim bor, davlat tashkilotida ishliman, bizni KPI tizmida baholanadi oy yakuni bilan 75 ballga yetmasa ishdan ozod qilinadi, men bu oy yakuni bilan 75 ballga yetmadim shunda meni ishdan bo‘shatishadimi? Men soliq tizmida ishliman Bergan savolimni gruhga joylisizlarku shunchun tavlat tashkiloti deb yozdim.ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
ЧҲҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ҳақидаги Низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2025 йил 1 февралдаги 108-сон буйруғи билан Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари лавозимига номзодларни саралаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📥ЮКЛАБ ОЛИШ
❕Маълумот учун: "Юрист хизмати" орқали барча юридик ҳужжатларни тайёрлатишингиз мумкин.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Республика миқёсида «Йил мактаби — 2024» танловида 1, ва 2 ўринни олган мактаб директорлари бизга алоқага чиқишларини сўраймиз
Хабарингиз бор, 2024 йил 26 ноябрь куни Юрист хизмати телеграм каналида йилнинг энг яхши мактабларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий лойиҳа сифатида "Йил мактаби — 2024" танловига старт берилганди.
Ушбу кўрик танловда:
🥇Наманган вилояти, Наманган шаҳри, 13-сонли умумтаълим мактаби - 16 001 овоз билан 1 ўринни;
🥈Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, 18-сонли умумтаълим мактаби - 14 289 овоз билан 2 ўринни эгаллаганди.
Ушбу мактаб маъмурияти @Yurist_Hizmati_bot расмий ботимиз орқали алоқага чиқишларини сўраймиз.
Тақдирлаш учун йўлга чиқмоқдамиз, шу сабабли ушбу мактаб директори бизга боғланишини ва телефон номерини қолдиришини сўраймиз.
❗️Маълумот учун:
🤩Вилоят миқёсида энг юқори овоз тўплаб 1, 2 ва 3 ўринни эгаллаб, ғолиб бўлган 42 та мактаблар махсус сертификат билан тақдирланди.
🤩Республика миқёсида 3 ўринни қўлга қиритган Тошкент вилояти, Бекобод тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби пул мукофоти, катта миқдорда китоблар жамланмаси ва махсус сертификат билан тақдирланди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Амударё туманида мактаб директори 1,8 млн сўм пора олгани учун 2 йил муддатга озодлиги чекланди.
У айбига иқрор эмаслигини маълум қилиб, пулни "Open budget"да ютишга ўқитувчи ўз ҳиссасини қўшиш учун ихтиёрий берганини иддао қилган.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Кундузги таълим шаклидан сиртқига кўчирса бўладими?
@Yurist_Xizmati 5043-савол:
Assalomu alaykum.Man imtiyoz bilan grantga kunduzgi oʻqishga kirdim, psixologiyaga. Shuni sirtqi shaklga oʻtkazsa boʻladimi.?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 9-бандида фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўладиган ҳолатлар белгиланган.
🙅♂ Лекин улар қаторида сиздаги вазиятга мос келадиган асос мавжуд эмас.
✅ Шундай экан, сиз кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига ўқишни кўчиришингиз мумкин.
©️Бунда Низомнинг 22-бандига асосан ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
⚠️ Бироқ бошқа ҳолларда (мисол учун давлат гранти квоталари сони мавжуд бўлмаганда) ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бунда Низом 15-бандига кўра ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.
📝Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
🤩кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
🤩талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
🤩паспортнинг нусхаси.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади
✔️Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:
🔶олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;
🔶ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.
Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Super yangilik! Xalqaro fan olimpiadasi g‘oliblariga salkam 1 mlrd so‘m pul mukofoti beriladi!!!
Prezident farmoniga ko‘ra, 2025-yil 1-iyundan nufuzli xalqaro fan olimpiadalari g‘olib va sovrindorlariga to‘lanadigan bir martalik pul mukofotining amaldagi miqdorlari 5 baravarga oshiriladi.
Masalan, endi eng nufuzli 5 ta olimpiadada (IMO — matematika, IBO — biologiya, IChO — kimyo, IPhO — fizika, IOI — informatika) g‘olib va sovrindor bo‘lgan o‘quvchilarga quyidagicha mukofot pullari beriladi:
🥇1-o’rin: 937 mln 500 ming so‘m (BHM 2500 baravari);
🥈2-o’rin: 562 mln 500 ming so‘m (BHM 1500 baravari);
🥉3-o‘rin: 375 mln so‘m (BHM 1000 baravari).
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Бир ойлик хушхабар
Электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши май ойигача кечиктирилди — Президент топшириғи
Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди.
✅ Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергия нархлари қуйидагича ошади
Маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига:
• 200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда - 450 сўмдан 600 сўмгача;
• 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм;
• 1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача - 1500 сўм;
• 5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача - 1 750 сўм;
• 10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун - 2 000 сўм бўлади.