Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#СЕНИ_ДЕРМАН
26- ҚИСМ
ҳаррир парда ичидаги келинни ...
Агар Ғайрат елкасига оҳиста тушириб , "Юрақол" демаганда Ҳамза турган жойида яна қанча турган бўларди , буниси энди ўзига ҳам қоронғу эди .
Ҳамза Ғайратнинг чорлашидан ўзига келди. У "Ҳозир" деди- ю , Ғайрат кўрсатган куёвнинг оғайнилари эгаллаган стол тарафга эмас, балки ўртани олиб бориб , тўйни қиздираётган даврабоши ва санъаткорлар томонга йўл олди.
Бу вақтда даврабоши навбат билан куёв жўра ҳамда келин янгага сўз бераётган эди.
Ҳамзани қурби уларнинг табрик сўзларини тинглашга аранг етди. Келин янга сўзини тугатиб "шу" дейиши билан Ҳамза даврабошини кутиб ўтирмасдан бетакаллуфлик билан шартта микрофонга ёпишди ва дона - дона гапира кетди:
-Ассалому алайкум , қадрдонлар, даврамизнинг азиз меҳмон ва мезбонлари !
Авваломбор шу даврага йиғилганларнинг барчадан сўз навбатини навбатсиз олганим учун узр сўрайман . Айбга буюрмайсизлар-да энди. Мен чет давлатда ўқиб, ишлаб бир йил ичида бугун уйга қайтган куним мана шундай шодиёнанинг устидан чиқаман деб ўйламаган эдим. Шу сабаб ўзим ҳис қилаётган туйғуларимни сизлар билан бўлишсам дегандим, - Ҳамза шундай деб куёвга юзланди ,- Азиз , дўстим , синфдошим ! Бахт тўйинг муборак бўлсин ! Бугун Ғайрат "Бир синфдошимизнинг тўйи , кимлиги сюрприз" деганида куёв сен эканлигингни тахмин ҳам қилмагандим . Аммо буни қаранг-ки, сюрприз икки карра сюрприз экан, яъни келин ҳам синфдошимиз экан,- Ҳамза жилмайди , шу аснода кўзларидан ўт чақнагандек бўлди,- келинликнинг оппоқ либоси ярашган келинимиз , Зарофат ! Умр йўлларинг шу либосингдек оппоқ бўлсин !
Мен нима ҳам дердим ... - Ҳамза ўзини бутун вужуди тинглаб турган тўйхонадаги инсонларга қаради , -
Ҳавасдаман !
Нима учун дейсизми ?!
Ва ниҳоят муҳаббат ғолиб чиқибди.
Азиз , дўстим ! Бизгаям , менгаям сени йўлингни берсин .
Сенга ўхшаган садоқатли ва аҳдига вафодор йигитлар кам бу дунёда .
Хуллас , сизларга тилагим :
Хўўўшш...
Сизга бахтдан тахт тилайман,
Беш ўғил, беш қизни нақд тилайман ,
У ёғини яна ўзингиз биласиз ,
Табригимни борича қабул қиласиз!
Аммо яна шуни айтмоқчиманки , фарзандларингизни бирига Ваъфо деб исм беринг , иккинчисига Умид , кейингисига Орзу , Меҳр , Садоқат, Бахт ва энг кенжангиз , қалб ардоғингизга Муҳаббат номини беринг , токи атрофингизни энг керакли туйғулар қуршасин ! Уларга қараб кўз қувнасин ва баралла айтинг- ки , биз бир умр муносиблар даврасида яшадик денг !
Азиз , Зарофат !
Никоҳ оқшомингиз муборак !
Бахт муборак !
Муҳаббат муборак !
Ҳамза шундай деди-ю , микрофонни даврабошига тутқазди ва санъаткорларга ишора қилди. Улар дарровда шўх қўшиқни бошлаб юборишди:
- Шунча кутдим бир келмасанг ,
Хафа бўламан , хафа бўламан ,
Бир жилмайиб , бир кулмасанг ,
Хафа бўламан, хафа бўламан .
Осмонимда юлдузимсан ,
Кўзда нурим кундузимсан,
Сен ранжисанг мен ўзимдан
Хафа бўламан , хафа бўламан ...
Ҳамза шунақа чиройли рақсга тушар эдики , даврадаги барча йиғилганлар уни қарсак чалиб олқишлай кетишди. Хатто навбат ўзлариники бўлишига қарамай куёв жўра ва келин янга ҳам Ҳамзага даврани бўшатиб бериб , ўзлари бир четда ўтганча берилганча қарсак чалишга тушиб кетган эдилар...
Кўп ўтмай даврага қолган синфдошлар отилиб чиқишди. Уларнинг барчалари ҳурсанд , барчалари шод эди ...
Фақат...
Фақат ранги бўздек оппоқ оқариб кетган Азиздан ташқари ...
Рақс тугашига яқин Ҳамза ўзини четга олди . Унга "Қаерга кетяпсан? " дея йўлини тўсиб чиққан Ғайратга қарата "Ҳозир , битта чекиб келай" деди- ю , ташқарига йўл олди. Ғайрат Ҳамзанинг ортидан "Чекмас эди-ю , ё янги ўргандимикан ?!" деганча ҳайрон бўлиб қараб қолди , аммо кўп ўтмай даврадаги шўх рақсга чалғиб , барини унутди.
@Xazon_Rezgi /70
#СЕНИ_ДЕРМАН
Хумора ҳам ойна орқали битта-битта қадам ташлаб тобора ўзидан узоқлашиб кетаётган Азизнинг қорасига назар солиб шашқатор йиғлаб юборди.
- Озод ака , илтимос мени кейинги бекатгача ташлаб ўтсангиз ...
Ранги бир аҳвол бўлиб кетган Хуморага қараб Озоднинг юраги эзилди :
- Хўп , Хумора , хўп ,- деди у , - Фақат бунчалик куяверма , майлими? Акс ҳолда касал бўлиб қолишинг ҳеч гапмас. Мендан яна қандай ва қанча ёрдам керак бўлса ҳизматингга тайёрман ...
- Раҳмат , Озод ака ,- дея олди Хумора аранг бор кучини сўзларига йиғганча, - илоҳим фарзандларингизни роҳатини кўринг ...
* * *
- Ҳамзоооовв ! Ҳамза- ююю !
Ҳамза ўзини кўчадан чақириб келган Ғайратни кўриб ажабланди.
- Ғайрат ! Қаердан билдинг келганимни? Бурнинг ёмонам зўр ҳид билади- да !
Ғайрат келиб Ҳамза билан қучоқ очиб сўрашди :
- Бормисан , ўртоқ ! Одамни жааа соғинтирвординг- ку а ! -у шундай дея илжайди,- Гап бурнимдамас , келганингни уканг Ҳамидулло айтди . Боя тушлик вақти сартарошхонада кўргандим уни . Укангга сени тайёр бўлиб турсин дегандим- ку , ҳалиям кийинмадингми ?
- Уни ҳали тушдан бери кўрганим йўқ . Тинчликми , нимага тайёр бўлиб туришим керак эди ?!
Ғайрат кўзларини қувлик билан ўйнатди :
- Оғайни , бўл тез , пўрим бўлиб кийиниб чиқ . Ҳозир сени битта жойга олиб бораман. Фақат қаерга деб сўрамайсан, хўпми ? Сюрприз !
- Ғайрат , ўша жойга эртага борайлик. Бугун ўзи йўлдан келдим. Йўл ҳам одамни чақиб қўяди- да . Ҳеч бўлмаса бир кун уйда ўтирай девдим . Ойимларга ҳам "Бугун ҳеч қаерга бормай фақат ёнинингизда ўтираман" деб ваъда бергандим- да .
- Ўрто , опоқимлардан узр сўрай қол . Борадиган жойимизга фақат бугун бора оламиз , эртага фойдаси йўқ, бўлақол шундоғам куёв навкарга бора олмадим, хўжайин руҳсат бермади , жиллақурса никоҳ базмига ўз вақтида борайлик,- дея тихирлик қила бошлади Ғайрат
- Оббо , намунча ?! Қанақа тўй ҳақида гап кетаяпти ўзи ? - ҳуноби ошди Ҳамзанинг ,- гапни дангалини айтсанг айт, бўлмаса ...
- Бўпти , гапнинг бир учини чиқараман, аммо асосий қисм билан борганда танишасан. Шундай қилиб бугун бир синфдошимизнинг тўйи бўляпти . Кимлигини эса борганда биласан.
- Ииие , қайси синфдошимизни тўйи бўляпти , йигитними , қизними ? Уч кун олдин Хумош билан гаплашганимиздаям индамаган эди- ю ?! .
- У ҳам сюрприз бўлсин дегандир-да,- ўйланганча жавоб қайтарди Ғайрат,- балки Хумора тўй ҳақида эшитмагандир , чунки бир дўстимиз уйланяпти. Биласан-ку ҳамма йигит ва қизлар сизларга ўхшаб яқин дўстмас ...
- Бўпти, кўндирдинг. борганим бўлсин . Ҳозир ойимлардан узр сўраб , огоҳлантириб чиқаман энди,- Ҳамза шундай деб ойисининг хонаси томонга йўл олди .
* * *
Ҳамза ва Ғайрат тўйхонага етиб келишганда тўй аллақачон бошланиб бўлган эди.
Ҳамза ичкарига одимлар экан , тўрда ўтирган куёв ва келинга кўзи тушиб эсанкираб қолди. У дастлаб куёвни таниди, сўнг ...
#давоми_бор /69
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Хазонрезги
СЕНИ ДЕРМАН
/channel/Xazon_Rezgi
---Мен келин бўлиб тушган хонадоним катта оила эди.
Эримни ажрашган аммаси, ва аммасини қизи ҳам улар билан яшарди.
Тушлик пайти ошхонада.
—Келинойи, ҳалиги салатиздан қилиб беринг, жуда егим келяпти. -Мен аммамизни кизига кулиб қарадим.
—Ҳўп, кечга қилиб бераман.
Аммамизни кизи овқатга қошиқ солдию, ўқчиб ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. Мен ортидан ҳавотир олиб бордим.
—Яхшимисиз ? -сўрадим .
—Келинойии... Деб йиғлаб юборди ва...
—Мен ҳомиладорман.
—Нимаа? -бу хабардан кейин кўзларим катта-катта очилгани аник. Турмуш қурмаган қиз ҳомиладор?
—Ким? -дедим бир ютиниб. —Болани отаси ким?
—..... акам.... ,
---Нима??? ўз эриним исмини эшитиб кўзим тиниб кетди...
Sting - yangi ichimligini tatib ko'ring!
Yorqin ta'm va tetiklantiruvchi quvvat, qulay va zamonaviy qadoqda.
Sting. Har lahzani quvvatlang!
Batafsil
#reklama 16+
instagram.com
👼Ҳомила жинсини УЗИ кўригидан олдин аниқлаш
🧸Ўғилга, қизга, ва эгизакка режа қилиш (Муолажаси, пархезлари билан)
Ва бўлажак оналарга психологик маслаҳат, ёрдам бериш🤱🏻
Буларнинг барчаси сизга қизиқ бўлса ҳозироқ каналимизга уланиб олинг 🙂👇
СИЗ хам худди шундай ажойиб натижаларга ериришини хохласангиз 😳🥹
Ва бу хисоблаш оркали куп даромадга еришишни истасангиз каналимизга кушилиб олинг👇👇📩
/channel/+Wtv6aD3yBWY3ZDFi
/channel/+Wtv6aD3yBWY3ZDFi
Эр эр эр
Сизни ҳам дардингиз эрми?
🤷♀Эрингизнинг хиёнатидан чарчадингизми?
Энди фақат сизни севишини истайсизми?
Эрингиз билан муносабатингизда совуқлик борми?
Эрингизни пуллари купайиши ва мухаббат оркали муносабатларни тикланишини истасангиз —
ундаа...
бу имконият айнан сиз учун!
👇 Қуйидаги силкани босиб, иштирокни ўчиб кетмасдан олдин улгуринг:👇👇
/channel/+88HKQC4h16JhMjky
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ака, - деди у кеч бўлганда Жалолиддинга яқинлашиб,- сизда алоҳида гапим бор эди.
- Яхши,- деди Жалолиддин укасининг ўзи билан ҳоли гаплашмоқчи эканлигини фаҳмлаб,- юр уйнинг орқасига ўтамиз.
- Ака,- деди Жамолиддин уйнинг орқасига ўтишгач ботинмайгина,- ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат оғир бўлишга сўз берасиз.Хўпми?
- Гапир!- Жалолиддиннинг асаби таранглашди.
- Ака, аввал сўз беринг.
- Хўп, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни идора қилишга сўз бераман. Йўқса отамнинг ўғли эмасман. Қани энди гапир.
- Ака, сиздан яширадиган сирим йўқ. Мен анчадан буён кўчамизнинг бошидаги Облоқул аканинг қизи синфдошим Ҳуррият билан гаплашиб юраман. Албатта тўғри маънода, ҳеч қандай чегарадан чиқмаган ҳолатда. Суҳбатимиз ҳам асосан телефон орқали кечади. Хуллас, мени яхшими, ёмонми бир одатим бор. Мен Ҳуррият билан ўртамизда бўлган суҳбатни телефонимга ёзиб олардим. Кейинроқ эшитиб юриш учун.
Гапнинг қисқаси телефонимда ким билан гаплашсам ўзи автомат ёзиб оладиган функцияси ёқилиб қолган экан.
Жалолиддин укаси ҳозир ўзига муҳим маълумотни етказмоқчилигини билиб уни гапини бўлмай диққат билан тинглай бошлади.
- Ўша янгам оламдан ўтишларидан аввалги кечада дўстингиз Шоаҳмад аканинг аёли Маъвохон янга кеч бўлганда менга қўнғироқ қилганди. Янгамда иши борлигини айтиб чақириб беришини сўради. Мен ҳам буни табиий ҳол деб янгамни чақирдим,- Жалолиддин шундай деб сукутга чўмди.
- Ундан кейин-чи? - бетоқатланди Жалолиддин.
- Янгам улар билан ҳолироқ гаплашиш учун мендан узр сўраб хонангизга кириб кетдилар. У ерда гаплашиб чиққач "Маъвохон ўзим яхши кўрган кўйлагимни тўйга кийишга сўраяпти, мени бергим йўқ. Илтимос, яна қўнғироқ қилса унга жавоб қайтарманг" дедилар. Мен ҳам ҳеч нарсадан шубҳа қилмай янгамга хўп дедим.
Мана бу суҳбатни эса янгам оламдан ўтганда топдим.
Жамолиддин шундай деб Зулхумор билан ўша куни Шоаҳмад ўртасида бўлиб ўтган суҳбат аудиосини ёқди:
@xazon_rezgi
-170-
Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
/channel/Xazon_Rezgi
#СЕНИ_ДЕРМАН
Азиз дабдурстдан келган бу хабарни ўқиб эсанкираб қолди . Хабарни юборган қизнинг профилидаги расмига қараб уни қаердадир кўрганлигини эслади. Кўп ўтмай унинг Хуморанинг курсдоши эканлигини таниди.
Азиз бир неча бор Хуморани йўқлаб у ўқийдиган олийгоҳга борганида Хуморанинг ёнида бирга юрган бу қизга ҳам бир неча бор кўзи тушган эди.
Шуни эслаган заҳоти Азиз кўп ўйланиб ўтирмай , дархол у қизнинг телеграмм манзилига "Бораман" деган хабарни юборди.
Азизнинг нима учундир кайфияти тушиб кетган эди. "Хуморага тегишли бўлган қандайдир сир ҳақидаги хабар айнан шу бугун , бувисининг уларникига совчиликка борган куни келганлиги юрагига ғашлик оралатди. Шулар таъсирида Хуморага қайтиб қўнғироқ қилиш фикридан қайтди...
* * *
Эртасига белгиланган вақтда кўрсатилган манзилга борган Азиз ўзига учрашув тайинлаган қизни қийналмай топди. Аниқроғи Адибанинг ўзи уни кутиб олди.
- Сиз билан тинчроқ , ҳолироқ жойда гаплашиб олсак дегандим ,- деди Адиба ва Азизнинг жавобини кутмай бекатдан унча узоқ бўлмаган кафега йўл бошлади .
Азиз бир сўз демай унга эргашди.
- Безовта қилганим учун узр , аммо ўзимни тўхтатишни иложини қилолмадим ,- деди Адиба Азизга кафенинг кўчага қараган деразаси ёнидаги столни банд қилар экан. Сўнг официантдан илтимос қилди ,- илтимос , муздек олма шарбати келтириб берсангиз .
- Менга бир нимадир демоқчимидингиз ?! - Азиз Адибага саволчан тикилди.
Адиба чуқур хўрсинди.
-Аслида сизга бир эмас , жуда кўп нарсаларни айтмоқчи эдим, аммо ҳозир асосийсини айтишга ҳам қувват топа олармиканман деб ўйлаб турибман ...
- Нега , айтмоқчи бўлганларингиз шунчалик ёмон нарсами ? Мени ҳайрон қолдиряпсиз ... Майли ўша асосийсини айтинг-чи ?! У ёғи бир гап бўлар ...
Азизнинг юрагини забт этган кечаги ғашлик бугун яна безовта қила бошлади.
- Майли , гапни чўзганнинг фойдаси йўқ . Аслида ўзим ҳам чайналганларни ёмон кўраман .
Билиб турганингиздек гап Хумора ҳақида. Мен бир неча марта сизни унинг ёнида кўрганман. Сизни бу қизнинг кирдикорлари ҳақида кўп бора огоҳлантиришни истаган эдим- у , аммо ҳеч эвидан чиқа олмагандим. Бахтимга кеча унинг телефонидан сизнинг рақамингизни ололдим.
Хўп , шу билан барча кириш сўзлари тугади.
Энди навбат асосий қисмга ...
Адиба Азизга жиддий тикилди :
- Бир саволимга жавоб берсангиз ? Сиз бу қизни қачондан буён танийсиз? У билан орангиздаги муносабатлар қай даражада ?!
Азиз беихтиёр жавоб қайтарди :
- Хуморани таниганимга уч йилча бўлиб қолди . Орамиздаги муносабатга келсак , ҳа энди...
- У билан аҳд- у паймон қилганмисизлар ?!
Адибанинг шартакилик билан берган саволига Азиз ҳам шу оҳангда жавоб қайтарди:
- Шунақа деса ҳам бўлади .
- Нима учун "шунақа" эмас, "деса ҳам бўлади" ?
Адибанинг саволи Азизнинг ғашига тегди.
- Менга нималардир демоқчи эдингиз , агар аниқ гапингиз бўлмаса , ...
Адибанинг юзида қатъий ифода зоҳир бўлди :
- Тўғри , гапни чайнаб , айлантириб ўтиришнинг фойдаси йўқ. Шу сабаб гапнинг очиғини айтаман : Хумора сизга муносиб эмас ! У сиздек йигитга арзимайди! У сизнинг туйғуларингизни ўйин қилиб юрибди. Унинг ҳаётида бошқа бир йигит бор! У йигит эса ... - Адиба энтикди ,- бир вақтлар менга садоқатдан сўз очган , муҳаббатдан онт ичган йигит. У сизнинг Хуморангизни деб мендан воз кечди ! Гапларимга ишонмасангиз мана исботи !
Адиба сумкасидан бир даста сурат олиб стол устига ташлади.
Унда Хуморанинг келишган , кўркам бир йигит билан турли жойларда олинган суратлари акс этганди.
Азизнинг суратларни қўлига олди. Уларни бирма- бир кўриб чиқар экан, Хуморанинг ўша йигитнинг елкасига бош қўйиб ўтирган лавҳага кўзи тушиб ўзини тута олмади :
-Ёлғон! Туҳмат !
Адиба захарханда кулимсиради :
- Билгандим ишонмаслигингизни , эҳ сизни қаранг- у , бари усталик билан қилинган фотошоп демоқчисиз- да .
Биласизми , эшитишимча ютуқ олиб келадиган қарта энг охирида очилар экан . Очиғи бундай ишларга тишим ўтмайди.
Аммо мендаям шундай қарта бор . Энг охирида очилиши лозим бўлган. Аммо тан олиб айтаман
@Xazon_Rezgi /66
Хазонрезги
СЕНИ ДЕРМАН
/channel/Xazon_Rezgi
Шу суратни катталаштириб кўринглар, Аллоҳнинг бир кароматини кўрасиз
Субҳаноллоҳ
http://t.me/xazon_rezgi
Бахт сири...
- Хотин, эсингдами 16 йил аввал қандай бахтли яшар эдик?
- 16 йил аввал ман сизни ҳатто танимас эдиму дадаси ...
- Мен ҳам шуни айтаманда ...😊
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
🍂 Aссалому алайкум!
Чоршанба тонги муборак бўлсин
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
https://www.youtube.com/watch?v=287Ul1_63Bc
Читать полностью…Шунча кутдим бир келмасанг,
Хафа бўламан, хафа бўламан ...😔
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆 #СЕНИ_ДЕРМАН
25- ҚИСМ
эртага кўрмасам бўлмайди. Дарсларинг соат неччида тугайди?
- Вооой , Азиз ?! Эртага сира иложи йўқ. Яхшиси индинга ўзимизни жойда учрашақолармиз , хўпми?!
- Яхши , унда индинга , бўпти , яхши ётиб тур , ширин тушлар кўр ...
- Сен ҳам ,Азиз , сен ҳам . Тушингда мени кўргин , хўпми ?
- Хўп ...
Азиз тармоқдан узилди.
Хуморанинг кўзларидан мунчоқдек ёш думалади .
- У эртага албатта келади ,- дея ўйлади у ,- ва биз бир умрга ажралишамиз ...Бир умрга ...
* * *
- Жудаа ҳаддимиздан ошаётганимиз йўқми ? - деди қизлардан бугунги роли ҳақида эшитган Озод ,- ахир менинг хотиним бор , бири- биридан ширин гулдек иккита қизим бор. Биров эшитса нима деган одам бўламан?! Бошида "Хумора билан ундай қилиб , бундай қилиб расмга тушиб беринг" дединглар , хўп майли дедим , кейин "Диктофонга мана бу диалогни ёзиб олайлик" дединглар хўп дедим , бугун эса ... Бўлди-да энди. Ўша йигитга ростини айтиб қўяқолинглар . У ҳам одамдир , тушунар ...
- Жооон , Озод ака , айнан уйланганингиз учун ҳам ҳурматимизни қиласиз деб сиздан ёрдам сўраганмиз,- деди Адиба Озодбекдан ўтиниб илтимос қилар экан ,- илтимос , савобни охиригача қилинг . У йигитга ростини айтсак , икки дунёда ҳам Хуморадан воз кечмайди. Шундай қилишга мажбурмиз . Бизга ҳам зарил кептимиди ?! Қўрқманг , у йигит сизларни бирга кетаётганингизни бир марта кўрса бўлди , у ёғига шу билан нуқта қўйилади . Гапимга жавоб !
- Уффф, - Озод қўлларини "Шу билан қутиламанми ?!" дегандек силтади ,- бўпти , хўп ! Бу фақат охиргиси бўлсин !
- Хўп бўлади, Озод ака ! Катта раҳмат сизга , - Адиба Хуморага қараб кўзини қисди, - бўлди масала ҳал ...
Учинчи пара тугагач , Адиба Хумора ва Озодга нима қилишларини яна бир бор такрорлаганча улардан узоқлашди. Сал ўтиб Хуморанинг қўл телефони жиринглади :
- Хумора , Азиз шу ерда , - деди Адиба , -кўчанинг нариги бетидаги дарахтнинг панасида турибди. Бўпти бўшашма ....
Хумора "Хўп" деди- ю , бўғзига йиғи тиқилди.
У ўзи билан ёнма - ён кетаётган Озодга " Бошладик" деган ишора қилди.
Озод унга "Яхши" деди- ю , роль ўйнашга киришди. У Хуморанинг атрофида айланиб - ўргилиб гап қотар , Хумора ҳам Озод унинг учун энг қадрли инсондек жилмайиб қўяр, тинмай табассум ҳадя қилар эди. Улар кўча юзидаги қоп- қора некция автомашинасига ўтиришди.
Икковларини узоқдан кузатиб турган Азизнинг, машинада ўтирган Озоднинг Хуморанинг юзига тушиб турган кокилларини қўли билан қулоғининг орқасига ўтказиб қўйганини кўриб, жони ҳиқилдоғига келди .
Озод ёнидан кичиккина қип- қизил бахмал қутича чиқарди . Қутини очиб унинг ичидаги узукни Хуморанинг қўлларига тақди. Хумора узукни кўз олдига яқинлаштирди- ю , сўнг юзларига кулги ёйилганча шодон қарсак чалиб юборди.
Азизнинг тоқати шу жойгача етди.У шарт ортига бурилди...
- Бўлди , етарли . У кетди ... - деди Озод машинани орқани кўрсатувчи ойнаси орқали боққанча.
@Xazon_Rezgi /68
Командир хаяжонланиб қолди 😊
/channel/xazon_rezgi
#ҳаёт_сўқмоқларида
ИЛК ТААССУРОТ
(ҳикоя)
- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини, бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар" Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
- Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
- Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
- Бўлди , ойим сизникидалар
Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
- Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл Лайло узатган чойни оларкан.
Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз" баҳо олган эди ...
Хазонрезги
Манзил :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Гулни баргларидан этсангда жудо,
Онани болам деб йиғлатма Ҳудо 🥹
/channel/xazon_rezgi
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...
Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@xazon_rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асарини муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ойи, ўша картани рақами Зулхуморнинг телефонига уланганди. У тоби қочганда бир доктордан пуллик маслаҳат оламан деб карта рақамидан унга пул ўтказган. Доктор эса ҳақиқий эмас, фирибгар экан. Ўша аблаҳ келинингизни, тўғрироғи мени бор пулимни ечиб олган. Зулхумор эса буни билиб куйиб кетган. "Бу Жамиланинг тўйи, ота-оналаримизнинг умра сафарига аталган пуллар эди, ҳаммаси мени эҳтиётсизлигим сабаб йўқ бўлди" деб ич- этини еган ва шу охир чора...
- Вой болам тушмагууур...- ерни муштлади Баҳринисо она,- нима ишлар қилиб қўйдинг-а сен!? Эээ қуриб кетсин эди ўша пуллар! Садқаи сар эди!? Сени ширин жонингдан азизмиди- я, болам? Нега бир оғиз манга ёрилмадинг? "Она, шунақа ишлар бўлди" демадинг-а, болааам. Қайси ифлос сени бу кўйга солди-я? Шу тилпон чиқди-бало чиқди! Илойим сени шу куйга солганни уйи куйсин! Сени шунчаликка олиб борибди-ки, эмизикли боланг кўзингга кўринмабди!? Уни тақдир измига ташлаб кетишга ҳам кўнибсан... Ҳаҳ иложсизлик қурсин-а!? Ман умримни охиригача ўша нокасни қарғаб ўтаман... Гулдек жувонни жувонмарг қилибди-я, ҳайвон!?
- Ойи, бу бир кишининг ишимас. Улар кўпчилик бўлишган,- Жалолиддиннинг овози бўғилиб чиқди.
- А!? Нима!? - гарангсиради Баҳринисо она, - кўпчилик дейсанми? -илойим ўшаларнинг ҳаммаси қирчинидан қийилсин. Оғзи ошга етмасин, илоё!
Ё тавба! Анавинда холанг "Туман марказидаги бир йигит телпонда қимор ўйнаб фалон пулга тушиб қолгани учун ўзини поездни тагига ташлаганмиш" деганда "Шунақасиям бўларканми, астағфируллоҳ" дегандим. Мана ўша кун ўзимни бошимга келиб ўтирса- я?
- Ойии...
- Ҳа болам, нима дейсан?
- Ойи, мен Тошкентга кетмоқчиман. У ердаги оғайним билан гаплашдим. "Туззукроқ иш борми?" дегандим "Келавер, бир иложини қиламиз" деди. Кўраяпсиз ойи, бир сўм пулсиз қолдик. Жамиланинг тўйи яна сурилмасин дейман. Бир- икки ой ишлаб, оғайниларимдан қарз кўтарсам Жамилани эгасига топшириб олардик.
- Яна кетасанми? Юрагимни узиб-а? Ана йўғингда нима бўлди?- ўксинганча гапирди Баҳринисо она.
- Бошқа иложим, ойи. Узоққа эмас "Ҳоов" деб чақирсангиз эшитилаётган жойга кетяпман.
- Менсиз ҳаммасини ҳал қилиб бўлибсан-ку? Қачон кетмоқчисан?
- Ундай деманг, ойи. Мени тўғри тушунинг бошқа иложим йўқ.
- Ҳўп қачон кетмоқчисан? - саволини қайтарди она
- Эртага...
- Ўғлинг-чи? У нима бўлади?- овози титради Баҳринисо онанинг.
- Жамиланинг тўйигача шу ерда тура турсин, ойи. Ундан сўнг бир гап бўлар.
- Ҳаммадан ҳам шу гўдакка қийин бўлди. Қандоқ лобар онаси бор эди-я?
Жалолиддин онасига жавоб қайтармай ўрнидан қўзғалди.
Акасининг эртага Тошкентга отланганини эшитган Жамолиддин ўйчан бўлиб қолди.
@xazon_rezgi
-169-
#СЕНИ_ДЕРМАН
бу қартани қўлга киритишнинг ўзи бўлмади. Уни деб озмунча заҳмат чекканим йўқ . Агар шу ишимни пулга баҳолашни имкони берилганда унга шунчалар юқори нарх қўяр эдим- киии ..
Майли ...
Бу гапларни аламдан айтаяпман- да . Суратдаги йигитнинг исми Озод . Буниси эса ,- Адиба қўлидаги телефонини кодини терар экан ,- Хумора ва Озоднинг бекитиқча ёзиб олинган суҳбати ...
Адиба қошиларини чимирди ва керакли тугмани босди .
Телефондан Хуморанинг овози эшитилди :
- Араз қилаверманг , у йигит бор - йўғи синфдошим. Шунчаки синфдошим... Эшитяпсизми , шунчаки...
Озод :
- Ҳамма гап шундай шунчакидан бошлади , яна синфдошим деяпсан , демак у билан мендан аввал танишгансан. Худо билади шу вақтгача ўрталарингда нима гап- сўзлар бўлган экан ?
Хумора :
- Нима деганингиз бу , Озод ака?
Ахир сизга неча марта айтганман "Сизгача ва сиздан кейин
Севгим бари бекор ,
Севаман" деб ...
- Ҳооо , ман шу гапингга ишондим-а Хуморахон Халилова хоним...?!
- Ишонишингиз учун нима қилай ?
- Айтайми ? Айтаверайми ?! "
Адиба телефонни шарт ўчирди :
- У ёғини эшитманг ҳам , куйманг ҳам . Менимча шунча эшитганиз етарли бўлгандир ?!
Азизнинг қўллари мушт бўлиб тугилди. Ранги аввал қизил , сўз бўздек оқ тусга кириб кетди .
У индамай ўрнидан турди ва ташқарига йўл олди.
Адиба ўтирган жойида қолди. У Азизнинг узоқлашиб кетганига ишонч ҳосил қилгач , қўлидаги телефонидан Хуморага қўнғироқ қилди :
- Хумора , иш пишди.
- Ишонтира олдингми ишқилиб ? - Хуморанинг овози жуда ҳазин эди.
- Менимча ҳа . Ҳар эҳтимолга қарши эрта-индин институтдан Озод билан бирга чиқишинг , уни машинасига ўтириб кетишинг керак ...
- Яхши ...
Хуморанинг овози бўғиқ эшитилди .
- Хумора , йиғламайман деб ваъда бергандинг- ку, илтимос ўзингни тутгин энди. Ўзи шундоғам юрагимни эзиб юбординг .
- Хўп ,- деди ҳиқиллаганча Хумора , -аммо бу иш жуда қийин иш экан , жудаям ...
* * *
Хумора кутгандек кечга бориб Азиз қўнғироқ қилди.
Хумора чуқур нафас олди- ю , қилт этиб ютинганча овозига қувноқ тус берди :
- Лаббай , Азиз ! Энди сендан гина қилиб тургандим ?! Боя дарсдалигимда қўнғироқ қилган экансан , телефонимни қуввати тугаб қолганди. Шунга гаплаша олмадим . Азиз , мен сени ...
Азиз унинг сўзини шарт кесди :
- Хумора ! Мен ...
#давоми_бор /67
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#СЕНИ_ДЕРМАН
24- ҚИСМ
"Сен айтган қиз менга ёқди , уникига совчиликка борганим бўлсин" денг. Набирангиз менинг ёнимга бу хабар билан келганда мен рад жавобини бериб юбораман . Шу билан барчаси тугайди.
Барчаси ...
- Аммо , қизим , сен қандай қилиб бу ишнинг уддасидан чиқмоқчи бўляпсан ...?!
Назира буви ўйлаб ўйининг охирига ета олмади.
- Билмадим , бирон нарса ўйлаб топарман ... Уч кун ичида...
Хумора лабини тишлаганча ўйланарди.
- Майли бўлмаса , мен борай ,- Назира буви ўрнидан қўзғалди,-хайр қизим , Аллоҳ рози бўлсин сендан , илоҳим бахтинг бекам бўлсин...
"Бахтим бекам эмас , бутунлай кам бўлди ",- дея ўйлади Хумора , аммо ўйлаганларини ташига чиқармади , - майли, Бувижон, ўзингизни эҳтиёт қилинг .
- Қизим... , - Назира буви кета туриб ортига бурилди ,- бу суҳбат икковимизнинг ўртамизда қолсин- а , айниқса Зарофат тўғрисидаги . Мен сенга ишонаман .
- Худди сиз айтгандек бўлади. Сиз нима десангиз шу , Бувижон. Ҳотиржам бўлинг .
Назира буви Хумора билан ҳайрлашиб ўз йўлига қайтар экан , юраги ўртаниб - ўртаниб кетар эди...
* * *
"Сендака дўстни бобовларга бериб юбораман .
Ҳали Тошкентга келгин , юзингга қарармиканман ...
Ҳамз-о-о-о-в ...
Сени жудаям соғиндим ...
Қачон келасан-а , ёмон бола ?! ..."
Ҳамза Хуморадан келган хабарни ўқир экан , ўзи ҳам уни жуда соғинганлигини ҳис қилди.
У Хуморага "Азиздан ортиб мени соғинганингдан ҳурсандман" деб жавоб ёзди- ю , кейин дарҳол ўчирди. Унинг ўрнига "Хумош , мен ҳам сени жуда соғиндим . Насиб қилса яқин ойлар ичида учрашиб қоламиз " деган хабарни юборди.
* * *
- Азизжон ўғлим , бугун сен айтган қизнинг уйига совчиликка бордим . Менга жуда маъқул бўлди. Оиласиям , қизнинг ўзи ҳам ...
Аммо биринчи сафар борганимга бўлса керак , "Қизимизни ҳали бери узатмаймиз. деб қўлимни қуруқ қайтаришди.
Бу ёғига ўзинг бир гаплашиб кўргин- чи , уни ҳали бери узатишармикан ?!
Бувисининг сўзларидан Азиз ҳанг-у манг бўлиб қолди. У воқеалар бунчалик тез ривожланиб кетишини тахмин ҳам қилмаган эди.
Азиз бир зумда ўзини бахтнинг еттинчи осмонида кўрди.
У бувиси билан тезда хайрлашди-ю , хонасига югурди. Азиз бугун бувисидан эшитганларини айтиб Хуморадан суюнчи олмоқчи эди.
У хонасига кириб Хуморага қўнғироқ қилди. Аммо қўнғироғига қиздан жавоб келмади.
Азиз Хуморанинг рақамига овозли хабар юбориш мақсадида интернетга уланди.
Аммо телефонида бегона рақамдан келган смсни кўриб ҳайрон бўлди. Уни очиб ўқишга тутинди .
Смсда қуйидаги сўзлар ёзилганди :
- Ассалому алайкум , Азиз ... Бу ким экан деб ҳайрон бўлманг . Биз таниш эмасмиз . Аммо сизнинг тақдирингизга бефарқ қололмайман. Шу сабаб ушбу мактубни ёзишга мажбур бўлдим. Мен кўп ўйладим ва сиз барча воқеадан хабардор бўлишингиз керак деган қарорга келдим . Гап Хумора ҳақида . Агар ёзганларим сизни заррача қизиқтирган бўлса , ўзигиз билган Хуморанинг сиз билмаган тарафларини билишни ҳоҳласангиз , эртага соат ўн олтида Чилонзор метроси бекатида кутаман. Батафсил маълумотлардан ўша ерда хабардор бўласиз.
Келишингиз аниқ бўлса "бораман" деган хабар қолдиринг , акс ҳолда "йўқ" денг. Аммо шуни айтиб қўяй-ки , келишингиз фақат ўз фойдангизга ҳизмат қилади.
Ҳурмат билан Адиба Абдуллаева... "
@Xazon_Rezgi /65
Икки соатлар чамаси чўмилишганидан сунг қиз билан йигит кийинишиб, яна у-бу нарса ичиб олишга ўтирдилар.
Ўтириш энди ўзгача тус ола бошлаган эди. Улар бир-бирларига хумор-хумор термулишиб ўтириб, кайфлари ошиб қолганиниям , куннинг намозшомга алмашганиниям сезмай қолишди. Мехриддин тор чалиб қўшиқ куйлади, Гўзалой ноз ила рақсга тушди, улар тун бўйи шу ерда қолиб кетдилар.
...Гўзалой эрталаб ўрнидан холсизланиб турди-ю, ногох ўзининг қаерда, қай аҳволда ётганини кўриб даҳшатга тушди. Оёқларидаги ва кўрпадаги қон доғларига кўзи тушганида эса кўзлари алам ёшига тўлди. Танасидаги оғриқлар юрагига ханжардай суқилди. Сўнг дод солиб йиғлаганча ёнида яланғоч ҳолда мук тушиб ухлаётган Меҳриддиннинг елкасига муштлай кетди:
— Қилғиликни қилиб қўйиб, индамай ётишини-чи бу одамнинг!.. Сизни нима бало урди?.. Энди нима қиламан?..
Отам мени тириклайин осади энди!.. Эй Худо, мен сизга нима ёмонлик қилувдим? Бу не кўргилик?..
Меҳриддин чўчиб уйғонди. Гўзалойнинг ҳолатига кўзи тушиб....
ДАВОМИ...👇👇👇
Хамир қилганда фақат совуқ сувга қилинг. Сабабини билсангиз, АҚИЛДАН ОЗИШИНГИЗ АНИҚ‼️
Эрим оламдан ўтгандан кейин нонвойхонага ишга кирдим. Бир куни иссиқ сувга хамир қилиб нонвойга оборсам, хамиримни юзимга отиб, музлатгичда турган совуқ сувни олиб, ҳамир қила кетди. Бу нима қилганингиз, десам, жаҳл билан: “Шукр қил, вақтида билиб қолганимга”, деб сабабини айтиб берди. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга телефон қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим.
НОНВОЙ УСТОЗНИ АЙТИШИЧА,
хамирни совуқ сувга қилганда…
БИР ОЙДА 10-15 КИЛО ОЗИШ МУМКИН ДИЕТА ВА СПОРТСИЗ!
https://www.doctorneo.uz/monafit2
Бир курсда 10 кило йўқотдим:
Ушбу усул ёрдамида сиз қаттиқ диета ва кундалик машғулотларга қараганда 12 баробар тезроқ вазн йўқотасиз.
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇👇
https://www.doctorneo.uz/monafit2
https://www.doctorneo.uz/monafit2
https://www.doctorneo.uz/monafit2
.
Азизлар, Youtube каналида ушбу асарнинг аудио вариантини тинглашингиз мумкин.
Ўша ўзингиз билган ва сиз соғинган Фарида ва Шуҳрат қиссаси "КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА" энди "Hayot Madrasasi" саҳифаси ижодкорларининг талқинида.
Тинглаймиз, ижрога баҳо берамиз.
Мен эса сизнинг фикрларингизни кутаман.
Эҳтиром ила Хазонрезги
Қариндошлар учун бу шеьр..🕊
Юбориб қўямиз.
/channel/Xazon_Rezgi