ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam
Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, «Товус»...
Ҳайвон қилиб яратилганда, «Кийик»...
Ҳашарот бўлганда, «Капалак» бўларди.
Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганда эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда муъмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш «ҲУР» ларни яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади.
Аёл зоти ажибда?! Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади.
Улғайганда, эрининг иймонини тўлдиради.
Она бўлганида эса, ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
#Диққат
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨🏻⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
⁉️Охиргача ўқинг
Отзыв: /channel/snekeoils
🐝Асаларининг инсоният учун фойдаси
Асаларини асали ҳам шифо, муми ҳам шифо, заҳари ҳам шифо, ҳатто асаларини сути ҳам шифо.
👉 @VAQTQADRI
#Ҳикоя
Инсонийлик баридан устун, нега?
Инсонийлик – Ҳаммасининг бошидир
Бир куни фазилатлар йиғилиши чақирилди. Бу йиғинга илм, ақл, гўзаллик, бойлик, куч, сабр, ҳалоллик, меҳр-шафқат, виждон, садоқат, муҳаббат, адолат, хайрихоҳлик, камтарлик ва албатта инсонийлик ҳам келди.
Йиғинда шундай қарор қилинди:
“Келинглар, ҳар биримиз инсон қалбида ўз жойимизга эга бўлайлик. Аммо фақат энг кераклиларгина қолсин, бошқалар кетади.”
Баҳс бошланди.
Илм деди: "Мен бўлмасам, инсон жаҳолатда қолади!"
Бойлик айтди: "Пул ва мол бўлмаса, яшаш мушкул бўлади!"
Гўзаллик: "Мени ҳаммамиз яхши кўрамиз – мен керакман!"
Куч: "Мен ҳимоя ва ютуқни таъминлайман!"
Муҳаббат, Садоқат, Адолат – ҳаммаси ўз далилини келтирди.
Шунда Инсонийлик индамайгина чиқиб кетди...
Уни ҳеч ким сезмади. Ҳар бир сифат ўзини муҳим деб билди.
Аммо орадан вақт ўтиб, қалблар совиди, муносабатлар бузилди, илм мағрурликка айланди, бойлик очкўзликка, гўзаллик кибрга, куч зўравонликка айланди.
Шунда барчаси бир-бирига қараб деди:
– Нима бўлди? Нега биз ёмонликка айландик?..
Бирдан Виждон бошини эгиб деди:
– Чунки Инсонийлик кетиб қолганди...
Шунда ҳамма тушунди: инсонийлик йўқ жойда бошқа фазилатлар ҳам маъносизга айланар экан.
Агар инсонийлик бўлмаса, бошқа фазилатлар – илм, куч, гўзаллик, бойлик – зарарли бўлиши мумкин. Инсонийлик – барча фазилатларнинг пойдеворидир.
👉 @VAQTQADRI
Қийинчиликлар инсонга нима учун берилади?
Қийинчиликлар кимгадир синов, кимгадир жазо...
👉@VAQTQADRI
Мени қутқаринг...
Мени телефондан қутқаринг она
Гўдакман билмайман менга не афзал
Йиғласам қўлимга ушлатиб яна
Деманг: бераяпсан менга кўп ҳалал!
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
NAN 3 - Farzandingizga mos mahsulotni tanlang
NAN 3 - bir yoshdan oshgan bolalarga gamxorlik qilishda onalar ishonch bildirgan tanlov!❤️
Aynan shu davrda moddalar almashuvi, ovqat hazm qilish tizimi va immunitet faol shakllanadi.
NAN 3 OPTIPRO — OPTIPRO oqsili, BL probiyotigi va 2FL oligosaxaridlari bilan.
NAN 3 SUPREME — 5 HMO, B. LACTIS probiyotigi va DHA va ARA yog kislotalari majmuasi bilan.
Gipoallergen NAN 3 — allergiya xavfi bolgan bolalar uchun maydlangan oqsil bilan.
Echki suti asosidagi NAN 3 — yumshoq tamga ega va ovqat hazm qilishni qollab-quvvatlaydi.
NAN 3 Fermetlangan — kefir va sigir sutiga soglom muqobil.
Yangiliklar hamda aksiyalardan xabardor bolish uchun Nestlebaby.uz telegram kanaliga obuna boling!
*Qollashdan oldin mutaxassis bilan maslahatlashing.
Batafsil
Mutaxassis bilan maslahatlashing. 11 oydan katta bolalarni ovqatlantirish uchun
#reklama
uzum.uz
Қуш тириклик вақтида чумолиларни ейди. Ўлганидан кейин чумолилар уни ейди.
Вақт шундай нарса, ҳар замонда ҳолатларни ўзгартириб юбориши мумкин.
Ҳеч бир кишини паст санаманг. Ёки сиздан заиф ё қуйи бўлган ҳеч бир кишига озор берманг. Куни келиб у кучли, сиз эса заиф бўлиб қолишингиз мумкин.
Қаранг, битта дарaхт барглари миллионлаган қуртларни боқиб етиштириши мумкин. Кейин эса битта қурт миллионлаган дарахтларни кемириб қуритиши мумкин. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Буларни рўёбга чиқарадиган нарса — вақт, холос.
Унутманг, қанча кучли бўлсангиз ҳам вақт сиздан ва ҳаммадан кучли!
👉 @VAQTQADRI
Toshkentdan Issiqko'lga parvoz — 630 000 so'mdan!
❤️ Issiqko'l — tog'lar orasidagi sokinlik va iliqlik makoni.
Tabiat bilan uyg'unlikda dam oling: iliq suvda suzing, toza havodan nafas oling va ko'rfaz manzaralaridan bahra oling.
✨ Tinchlik, yengillik va erkinlik — barchasi bu yerda.
Issiqko'l Sizni kutmoqda — shinam, yaqin va chin dildan.
Ruhiy tetiklanish, xotirjamlik va tabiat qo'ynida dam olish uchun ajoyib tanlov!
💰 Chipta narxlari — 630 000 so'mdan boshlanadi.
Hozirroq Centrum Air orqali bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
Одам бўлиб келдик . . .
Жанжаллашиб қолди инилар ,
Бу иш бўлди ота уйида ,
Бир мусибат бундан деган ўй ,
Бўлмаганди улар ўйида .
Сабаб бўлди ота уйида,
Томорқада ўсган бир терак ,
Ака келди ука олдига ,
Ушбу терак деб менга керак.
Ука деди : йўқ беролмайман ,
Мумкин керак бўлиб қолади,
Керак бўлмай қолса сотаман ,
Уни катта пулга олади .
Ака деди : пулга пичмагин,
Биз қондошмиз ,ука қилгин ор,
Уни сенмас экканку дадам ,
Мен ҳам ўғил ,демак хаққим бор.
Ука деди: терак бозорда ,
Қанча керак олинг у ердан ,
Уй меники ,битта чўпни ҳам ,
Кўтармайсиз ака бу ердан.
Шундай кейин сўз жанги кетди ,
Катта кичик сўздан қолмади,
Охир жанжал муштларга етди ,
Улар ўзни боса олмади.
Ховлидаги пастқамроқ уйда ,
Буни тинглаб ётарди она ,
Овоз таниш бу ўғиллари ,
Бу жанжалдан у да хайрона.
Чиқай деса оёқлар фалаж ,
Узоқ йиллар ётар бир жойда ,
Қўлидан не келади унинг ,
Набираси қайдакан қайда.
Ўйлар она : шундай тарбия ,
Берганмидим ,ростдан уларми,
Бир қориндан тушганликларин,
Фарзандларим унутдиларми.
Набираси кирди хонага ,
Бувисига у да навбатчи ,
Деди она: амакинг ,даданг ,
Не қиляпти болам қарачи.
Деди қараб ховлига бола :
Урмоқдалар бир-бирин бора ,
Вой ўлмасам деб онаизор ,
Турмоқликка топмади чора.
Чидолмади , бақирди деб хой ,
Бирдан юзи ўзгарди унинг,
Шу хонадан чиқиб набира ,
Деди : дада , бувим , югуринг.
Қизил қонга беланган қондош
Югурдилар ўша хонага,
Она жонин таслим қилганди,
Муз қотишди қараб онага.
Хабар кетди қондош уруғга,
Белгиланди таъзия вақти ,
Муштдан юзи абгор ўғиллар ,
Тўн кийишиб чорсини тақди.
Яқинлашди таъзия вақти
Ҳаво айниб турарди бироз ,
Шу пайт шамол келди-ю бирдан ,
Томорқадан келди бир овоз.
Келган бари қараб у томон ,
Не бўлгандан топдилар дарак ,
Томорқада қулаб ётарди ,
Ич ичини қурт еган терак .
Мансур тоға. Риштон тумани,
Бўжай қишлоғи
👉 @VAQTQADRI
Flash Up Energy yangilik bilan kirib kelmoqda.
Ultra energiya ta’mini tatib ko‘ring — to‘liq quvvatlanib oling!
Flash Up Energy Ultra. Porlash uchun quvvatlangan!
Learn more
#reklama
instagram.com
Ўғил билан қизнинг фарқи йўқлигига битта исбот😊
👉 @VAQTQADRI
#ибрат
Талашади икки қўшни
Бир парча ер меники деб,
Ер кулади э воҳ нодонлар
Иккаланг ҳам меники деб...
Ибрат учун яқинларингизга ҳам юборинг...
👉 @VAQTQADRI
Бир болакай ҳар куни катта олма дарахти ёнида ўйнашни жуда яхши кўраркан. Шохларига чиқиб олма ер, туш маҳали соясида мизғир экан. Хуллас, болакай олма, олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўриб қолибди. Кунлар ўтибди. Болакай анча улғайибди. Энди олма дарахти олдига ҳар куни келмайдиган бўлибди.
Бир куни бола жуда хафа ҳолда келибди.
– Кел, бирга ўйнаймиз, – дебди дарахт.
– Йўқ, мен энди дарахт атрофида ўйнаб юрадиган болакай эмасман, – деб жавоб берибди, – турли ўйинчоқларим бўлишини истайман, сотиб олиш учун менда пул йўқ...
– Афсус, пул менда ҳам йўқ, лекин меваларимни териб, сотиб, ўйинчоқлар олишинг мумкин, – дебди қайғуриб дарахт.
Бола ҳаяжонланиб кетибди. У мевалардан узиб олиб, хурсанд ҳолда ортига қайтибди ва шу кетганча яна узоқ вақт дарахт ёнига келмабди. Дарахт эса уни соғинибди, йўлига интизор бўлибди…
Бир куни ҳалиги бола (энди у катта киши эди) яна олма дарахти ёнига келибди. Олма жуда хурсанд бўлиб, ҳаяжонланиб кетибди.
– Кел, ёнимга ўтир, – дебди дарахт.
– Афсус, вақтим йўқ. Оилалиман, уларни боқишим, бошпана қилишим керак. Менга ёрдам бера оласанми?
– Узр, пулим йўқда, аммо шохларимни кесиб, ундан уй қурсанг бўлади, – дебди дарахт.
Киши олма дарахтининг барча шохларини кесиб олиб, хурсанд бўлганича ортига қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда шодланибди. Аммо... анчагача ёлғиз қолибди.
Иссиқ ёз кунларининг бирида киши дарахт ёнига келиб, унга суянибди.
Олма дарахти зиёратига келган эски қадрдонини кўриб, ўзида йўқ хурсанд бўлибди ва:
– Кел, суҳбатлашамиз! – дебди.
– Қарияпман. Ҳолим йўқ. Чарчаганман. Қани энди бир қайиғим бўлсаю, унда сузиб ҳаёт ташвишларидан йироқлашсам... – дебди киши.
Дарахт бир оз жим қолиб, сўнг дебди:
– Кел, танамдан қайиқ ясагинда, узоқ ерларга сузиб бор, ташвишларни унут, дам ол, ёнимга шодон қайтиб кел...
Киши унинг бақувват танасини арралаб, ундан қайиқ ясабди ва орзуига етибди.
Дарахт кўз ёшлари билан унга табассум қилибди...
Қиссадан ҳисса: Олма дарахти ота-она тимсоли. Улар ҳам боласи учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёр. Боланинг дарахтга бепарволиги, шафқатсизлиги бизни ачинтирди, лекин ўзимизни кузатсак, биз ҳам кўп ҳолда ота-онамизга шундай муносабат кўрсатамиз. Уларнинг меҳр-муҳаббатига яраша жавоб қайтаролмаймиз ёки яхшиликларини вақтида қадрламаймиз.
Аллоҳ таоло хатоларимизни кечириб, тўғри йўлга бошласин. Ота-оналаримизни рози қилиш бахтини насиб этсин.
👉 @VAQTQADRI
Тасаввур қилинг қулоғингиз эшитмаса...
Эшитиш улуғ неъмат, бизга берилган неъматларга доим шукур қилишни унутмайлик!
👉 @VAQTQADRI
"Ақлсиз бошнинг азобини вужуд тортади"
Тил вужуддан сўрар экан, "аҳволинг қалай?" дер экан. "Сан ноўрин гапириб қўймасанг, биз тинчмиз..." дер экан.
👉 @VAQTQADRI
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ
🌸 Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
#Ҳикоя
Бу кексайиб қолган онахон ҳозирда Саудия Арабистонида ҳаёт кечирмоқда. У икки буйраги ишдан чиққан, оғир дардга мубтало бўлган эди. Аммо унинг итоаткор, меҳрибон фарзандлари онасини қутқариш учун ҳаракатга тушдилар: улар бир бокира қизнинг икки буйрагини сотиб олишди.
Бу қиз камбағал, муҳтож эди. Пул зарур бўлгани сабаб, буйракларини сотишга мажбур бўлди. Операцияга тайёрланиш учун у кечаси касалхонага олиб келинди ва онахон билан бир палатага жойлаштирилди.
Тонгда қиз йиғлаб, Яратганга илтижо қилиб, дуо қиларди. Онахон уйғониб, ёшгина қизнинг кўз ёшларини кўриб:
— Нега йиғлаяпсан, қизим? — деб сўради.
Қиз:
— Муҳтожлигим боис жисмимдаги буйракларимни сотаётганимга ачиняпман, — деб жавоб берди.
Онахоннинг кўнгли ларзага келди. У зудлик билан ўғлига қўнғироқ қилиб, дарҳол етиб келишини сўради. Фарзанди бомдод намозидан кейин етиб келди. Онахон ундан:
— Бу қизга ваъда қилинган пулни бердингларми? — деб сўради.
Ўғли:
— Йўқ, она, операциядан кейин берамиз дегандик, — деди.
Онахон қатъий туриб деди:
— Аллоҳга қасам, пулини ҳозир берасан! Акс ҳолда рози эмасман!
Ўғил акалари билан боғланиб, 30 минг риялни тезда олиб келди. Онахон қизга пулни узатиб:
— Қизим, бу пулни олгин ва уйингга қайтиб, эҳтиёжларингга ишлатгин, — деди.
Қизнинг қайғули кўз ёшлари шу заҳотиёқ қувончга айланди. Онахон эса ўғлига шундай деди:
— Юр, ўғлим, кетамиз. Доктор айтганидек, ҳар икки кунда буйракларимни ювдирамиз. Аллоҳ биз билан, У ҳеч қачон бизни ташлаб қўймайди.
Орадан икки кун ўтди. Онахон муолажага борди ва мўжиза рўй берди — шифокорлар унинг иккала буйраги яна ишлай бошлаганини айтишди.
Субҳаналлоҳ! Денгизни иккига ажратиб, Мусо алайҳиссаломга йўл берган Зот — Аллоҳ бу аёлга ҳам ризқ ва шифо ато этди. У бугун соғлом ва хотиржам ҳаёт кечирмоқда.
“Бас, ким заррача яхшилик қилса, албатта, уни кўради.” (Залзала сураси, 7-оят)
Аллоҳнинг раҳмати ва саховати чексиздир. Ҳар бир қилган яхшилигингиз қайтмасдан қолмайди.
👉 @VAQTQADRI
#Ҳикоя
СУРАТ
Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
– Бўлди, кетдим.
– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термулди. – Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
– Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.
Ажабландим.
– Нега?
– Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
– Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқиб кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтди-ю...
Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ! Нима учун, нима учун ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратларинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!
©Ўткир Ҳошимов
👉 @VAQTQADRI
Онамни йил эмас, дардим қаритди
Умри давомида яшабди мен деб
Гўзал ҳаёт бериб, ғамим аритди
Хасрат-у ташвишим айтибман ҳа деб
Кўсатишни хоҳлайман сизга эҳтиром
Энг олий мақомга лойиқсиз она
👉 @VAQTQADRI
Бир камбағал киши деди:
"Умр бўйи йиғлаб яшадик". Бир марта кулгандик, дарров суръатга олишди ва "бахтли бўлиш учун бойлик шарт эмас" деб ёзиб қўйишди.
👉 @VAQTQADRI
Toshkentdan Tbilisiga parvoz — 1.1 mln so'mdan!
❤️ Tbilisi — iliqlik, tarix va ruh uyg'unlashgan shahar.
Toshko'chalarda sayr qiling, toza havodan nafas oling va qadimiy devorlar orasida yangi ilhom toping.
✨Sokinlik, mehmondo‘stlik va o‘ziga xoslik — barchasi bu yerda.
Tbilisi Sizni kutmoqda — samimiy, zamonaviy va yurakka yaqin.
Dam olish, ruhiy yangilanish va yangi taassurotlar uchun ajoyib manzil!
💰 Chipta narxlari — 1.1 mln so'mdan boshlanadi.
Hozirroq Centrum Air orqali bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
Сен бор сан мен учун олам бор қизим,
Бағримда ўсаётган ойим, юлдузим.
Толейинг сўрайман тангридан қизим,
Кулгучинг кулишдан толмасин қизим.
Жажжи қўлларингни юзимга босиб,
Жаннатнинг ифорин туяман қизим.
Сен менга тангридан буюк иномим
Сен менга ҳаммадан кераксан қизим...
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ
✨ Aссалому алайкум. Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир! Жума тонги муборак бўлсин.
Бошланган янги кун барчага баракали келсин!
👉 @VAQTQADRI
– Ёз қандай ўтяпти, қайси шаҳарларда дам оляпсан?
– Мен ҳозирги вақтда Ишлаяндия, Ошхонистон, Кроватия, Бирлашган Проблемалар Қўшма Штатия, Болақарастон давлатларида дам олдим. Яқинда Кампотия, Қиёмистон, Шакаропистон давлатларига ҳам йўл оламиз 😅
Аёлларга юбориб қўямиз...
👉 @VAQTQADRI
«Акам бор менинг»
Менга армонларнинг тиши ўтмайди,
Аламнинг қаҳратон қиши ўтмайди.
Кўнглимга ғамларнинг ниши ўтмайди,
Қалқоним, суянчим акам бор менинг.
Хатойим кўпайса кўрастиб йўллар,
Доим мен томонда, доим қоллар.
Юрак боғларимда босмайди чўллар,
Қалқоним, суянчим акам бор менинг.
👉 @VAQTQADRI
🏔InfinBANK'дан акция: Сизга “Le Chalet by Amirsoy”да дам олиш имконияти берилмоқда!
InfinBANK иловасида TezQR орқали 100 000 сўмдан ортиқ харид учун тўланг ва ҳар ҳафта ўтказиладиган танловда қатнашинг.
Қандай иштирок этиш мумкин:
1. Кассада TezQR билан тўлашни сўранг.
2. InfinBANK иловасини очиб, TezQR функциясини танланг.
3. Сканер қилинг ва тўланг!
🏆Ҳар ҳафта 1 та ғолиб Амирсойдаги ҳашаматли шаледа дам олишни қўлга киритади. Ғолиблар ҳар ҳафта InfinBANK'нинг расмий Instagram саҳифасида эълон қилиб борилади.
Батафсил маълумот бу ерда👈