Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал! Реклама учун👇👇👇 https://t.me/shamsinur_reklama https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy
❓САВОЛ:
- Аёл Хиёнат Қилса Мусулмон Эр нима
қилиши керак?
✅Жавобини билиб олинг👇
Зулматлардан нур излаб
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
- Равшан қизи Дилара, Мираброр ўғли Бобурни никоҳига киришга розимисиз?
Дилара индамай ўтираверди. Учинчи мартадан кейин Бобур томоқ қиргач розиман деди.
Зулматлардан нур излаб:
Ҳамма тарқалгач хонада Иброҳим ва Дилара қолди.
Иброҳим Дилрага яқинлашиб унга қалин тилла билагузук ва тилла занжир берди.
- Бу сенга махр сифатида. Ҳали ҳадяларим олдинда.
Дилара махрни олдию индамай тураверди. Иброҳим эса Диларанинг пешонасидан эгилиб ўпди. Дилара ўзини дарҳол ортга олди.
- МашаАллаҳ ниятим покиз экан сенга етишдим. Аллоҳ хайрли қилсин.
- Сенда..
Дилара энди оғиз очгандики қахрли кўзларга кўзи тушди.
- Сизда покиза ният борлигига ишонмайман. Сиз тубанлик ботқоғига ботиб бўлган шахссиз. Минг лаънат сизга.
- Бу сўзларинг юрагимни қанчалар чилпарчин қилаётганини билсанг эди. Ҳеч қачон бундай демаган бўлардинг. Аллоҳга ҳамд айт сени омон ва мени қўл остимда сақлагани учун.
Иброҳим ташқарига чиқиб кетди.
****
Санжар Дилара билан суҳбатдан сўнг бўшашиб ўтириб қолди. Унинг орзу умидлари бир зумда барбод бўлди. Энди Диларадан умид қилмаса ҳам бўлади. У талоғини олди.
Хотинида сира ҳам кўнгли йўқ. Уни Дилара билан солширгани солиштирган. Бир куни уни қайтаришга ишонганди. Шунинг учун ҳам хотиржам эди. Энди нима бўлади. Ойисига қаршилик қила олганида эди, ҳозир севгани ёнида бўларди.
Диларани бошқаси билан тасаввур қила олмаяпти. Дилара Санжарга хиёнат қилиши мумкин эмасди. У совуққонроқ бўлсада ўз ахдида содиқ эди. Ҳеч қачон хиёнат ҳақида ўйламасди. Олти ойда ўзгариб кетиши умуман мумкин эмас.
Ишидан ҳам қўли совиб кетди. Доим иштиёқ билан ёндашиб дарс ўтадиган мўлжални аниқ оладиган снайпер миллиметрларда адашадиган бўлди. Диларани биринчи кўрганини эсласа ҳалиям юраги орзиқиб кетади.
Бўлимда ҳам ҳаёли паришон ўтирарди бир нуқтага тикилганча.
- Санжар нима гап?
- Ассалому алейкум Обид Тўхтаевич.
- Ваалайкум салом. Нега паришонсан? Сенга ярашадими?
- Кеча Дилара қўнғироқ қилди. У қаерда?
- Сурияда.
- Сиз уни жўнатмаслигиз керак эди. Ота ўрнида ота эдиз унга.
- Афсуски уни хоҳишига қарши чиқолмадим.
- Йўл кўрсатмаганизда боролмасди. Сизсиз эплолмасди.
- Адашдинг. У доим ўз ишини устаси бўлган. Шу муҳитда ўсган. Сен унга паст баҳо бера кўрма.
Санжар индамай ўрнидан туриб кетди. Дилара ўзидан воз кечганини ҳазм қилолмаятганди. Кайфияти тушган ҳолда уйга борди. Хотини чиқиб бир оғиз яхши келдингми ҳам демади. Агар Дилара бўлганида эди...
У бошқа хил тарбия кўрган бўлсада доим эрини кутиб олиб кузатиб қўярди. Бунга эса эрини бор ёки йўқлигини фарқи йўқ.
Айвонда онаси гуруч тозалаб ўтиргам экан саломлашиб ўтиб кетмқочи эди, онаси тўхтатиб қолди.
- Нега бунча шаштинг паст?
- Кайфиятим йўқ.
- Қани бу ерга ўтирчи. Нима бўлди гапир.
- Диларани жавобини бердим.
- Буни аллақачон қилгансанку.
- Кеча талоғини сўради.
- Яхши қипсан. У тавияни кетгани тузук. Қисир сигир бўлса.
- Ойиии...
- Нима ойи. Нима ойи. Ўша мулойим мушук сенга мос эмасди. Сени тенгинг у эмас. Қутилганимгга шукр қил.
- Мен у билан бахтли эдим.
- Болали бўлгач бахтли бўласан. Ҳали Ўғилой туғса кейин кўрасан ҳақиқий бахтни. Эркак бўл қаддингни кўтар.
Давоми бор.
/channel/shamsinurijodi
Аёлингизга озгина дам ҳам бериб туринг..
Яқинларга ҳам улашинг!👇
@shamsinurijodi
📌 YOSH ONALAR, AYOLLAR PULSIZLIKDAN QIYNALYAPSIZMI
📌DAROMADINGIZ BO'LISHINI XALOL OYLIK OLISHNI XOXLAYSIZMI
📌AKTIV DAROMADGA CHIQQAN
KAMIDA 5 MILYON OYLIK OLUVCHI
KAMANDAGA QO'SHILMOQCHIMISIZ ✅
MEN ME'MATOVA ZIYODA OYLIK DAROMADIM 7 MILYON
YAQINDAGINA 26 MILYON BONUS SOXIBASI BOLDIM ✅
ONLAYIN ISH KERAKMI ✅
📌XAR 21 KUNLIK OYLIK
📌ISH STAJI
📌BOLA PULI
📌BONUS PULLARI
📌CHET SAYOXATLARI
SIZNI KUTMOQDA ✅
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@FL_ZIYODA_NEMATOVA
@FL_ZIYODA_NEMATOVA
@FL_ZIYODA_NEMATOVA
Зулматлардан нур излаб
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Отасидан қолган мерос уни бировга зор бўлишига йўл қўймаган. Лекин доим мехрга зор бўлган. Уни тарбиялаганлар унга алоҳида мехр беришсада барибир ота она мехридай бўлмасди.
Феруза қолган қизларга қараганда киришимли қиз экан. Бир хонада зерикмаслик учун Самира билан суҳбатдош бўлди.
- Сизни исмиз нима? Ўзиз нима мақсадда кетяпсиз?
- Мен ораларизда энг каттаси бўлсам керак. Ёшим йигирма иккида. Мен алданиб қолганман. Энди эса акам ўлдираман деб излаб юрибди. Ундан қочиб Дилобар опа билан танишиб қолдим. Менга иш таклиф қилдилар. Мен у кишига Дубайдан мол жўнатиб тураман. Савдо қиламиз.
- Қойил сизга зўр иш таклиф қилибдилар. Опа лекин росаям чиройли экансиз. Ҳавасим келди. Мени ёшим эса 19 да.
- Ҳой қизлар бизга қўшилсангизчи қачонгача қоларканмиз бу хонада. Қоринам пиёзни пўсти б0либ кетди.
- Мени исмим Сарвиноз. Менам ўн тўққиз ёшдаман. Савдо қиламан деб катта миқдорда қарз олганман. Кейин ишим ўхшамай банкрот бўлдим. Ўша пулларни тўлай деб ишлашга кетаяпман.
- Уйиздагилар индашмадими?
- Ойим қаршилик қилдилар. Аммо қарзни тўлаш керак. Бошқа илож қолмади. Шунинг учун кетаяпман. Бир йил ишласам қутиламан қарздан. Бўлмаса уйимиздан айрилиб қоламиз.
- Сизга қийин экан.
- Шуни айтинг опа. Жуда қийналиб кетганман қарзни ўйлаб. Бошқа йўлим ҳам йўқ. Акаларим янгаларимдан қўрқиб менга бир сўм ҳам бермайди. Аслида ўшалар туфайли ҳам тўғри ишлаёлмай қарзга ботдим. Уйдаги ишлар қолаяпти деб акамларга чақтириб ишлагани қўйишмади. Фоизга олгаб пулларим эса кўпайгандан кўпайиб кетди.
Зулматлардан нур излаб:
Ақлли инсон фоизга пул олмас экан. Мен эса бир икки танишимнинг сўзларига учиб қарз олиб қарзга ботиб ўтирибман.
- Сарвиноз ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Мана кўрасиз.
- Қанийди ўша кунлар келганида.
Қизларни суҳбатини эшикдан кириб келган Мавлуда бузди.
- Қизлар юринглар овқатга. Бирор киши гапирса ҳам индаманг. Уларни саволига жавоб беришингиз шарт эмас.
- Хўп бўлади.
Мавлуда қизларни бир кефега олиб кириб энг арзон овқатлардан олиб берди. Улар айни дамда Туркияда эдилар. Турк тилини билишмайди дея Мавлуда офисиантга энг арзон таом қайси деб савол бериб, ўшани олиб келишини айтди. Бошқалар тушунмасада Самира ҳаммасини аниқ тиниқ тушуниб турарди. У бу соҳага кирган вақтидаёқ тил ўрганишга шўнғиб кетганди. Мавлудани гапларидан асаби бузилсада сиртига чиқармади.
Самирани шу тамаддихонада режаси ўзгарди. У эндиликда ўзи билан қолган қизларни олиб кетишни хоҳаламай қолди. Феруза ва Сарвиноздан ташқари яна учта қизни суҳбатини тинглаб ўзи билан кетадиган бир нафар қизни ораларидан танлаб олиши керак.
Қизлар овқатланишаётган маҳал Самира Мавлудадан хожатхонага бориб келишни сўради.
- Гўзалим ана кўриб турибди чап тарафга қара белгиси турибди. Бориб келақол. Тағин ҳеч кимга гапириб ўтирма биздан шубҳаланиб ўтиришмасин. Ҳали ҳужжатларимиз тайёр эмас.
- Хўп опажон айтганиздай бўлади.
Самира илдам қадамлар билан ҳожатхонага киргач оёқ кийими орасига қўйилган мосламани эҳтиётлаб олди ва тезкор гуруҳ ходимларига хабар йўллади.
- Чақноқ алоқада. 1,4,7.
- Сизни эшитаяпмиз чақноқ.
- Мен Сурияга қизларнинг ҳаммасини олиб кета олмайман. Улар жабрдийда. Янада ғамга ботишини хоҳламайман. Фақатгина биттасини танлаб оламан орасидан. Чегара назоратида уларни олиб қолиш йўлини қилинг.
- Сиз режа тузиб хабар қилинг.
- Маъқул.
Самира алоқа воситасини эҳтиётлаб қайта жойлаштиргач ҳеч нима бўлмагандай қизларни олдига қайтди.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi
ОНАМ....
Болам кийсин дея елиб эрта кеч,
Ўзи янги кўйлак киймаган онам.
Ҳаттоки бир бурда нонни ҳам бизсиз,
Ейишликка кўзи қиймаган онам.
/channel/shamsinurijodi
Жигарлар орасида меҳр оқибат ҳеч қачон йўқолмасин!!!
Жамиятимизда шунда келинойилар кўпайсин илоҳим!!!
/channel/shamsinurijodi
Самира қизнинг сўзларини эшитиб ич ичидан унга ачинди. Ахмоқ қиз. Фирибгарларни тузоғига илинганини билмайди. Бошига не кунлар келишини билганида ўша пиёниста отаси била ҳам яшаш бахт эканлигини тушунган бўларди. Аслида Самира уни унчалик яхши ҳис қилмайди. У болалар уйида ўсган бўлсада тўқчиликда яшаган.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi
Оналарни тириклигида қадрига етайлик, кейин кеч...
/channel/shamsinurijodi
Мени севсанг ёшлигимда ҳам, соч оқарган чоғимда ҳам сев
Жуфти ҳалолларингизга видеони юбориб қўйинглар
Юбориб қўйинг..! 🌹
@shamsinurijodi
Oпаю синглим.
Ғамларимдан тўкилиб кетсам,
Ҳолим сўраб, кўтарар кўнглим.
Ситамлардан куйиб оҳ чексам,
Жонга жондош опаю синглим.
Биров қалбим оғритса ногоҳ,
Баъзан ичда чексам ҳамки оҳ,
Ҳаммасидан хабардор, огоҳ,
Қалбга қалбдош, опаю синглим.
Жон деганинг кечгани ёмон,
Кун келганда унутса осон,
Бир ёнингда суянчиқ, посбон,
Қонга қондош, опаю синглинг.
Яқинларим дебман жуда кўп,
Хом хаёлда юравердим хўб,
Бошга кулфат тушганда тўп - тўп,
Эслагувчим, опаю синглим.
Руҳим икки ўт орасида,
Кундузларим тун қорасида,
Кўндим Тангрим ҳар чорасига,
Сабру бардош, опаю синглим.
Ҳақиқатга боқолмадим тик,
Шундан балким бошим ҳам эгик,
Дардларимга фақат сиз шерик,
Малҳамимсиз опаю синглим.
Яқинларга юбориб қўйинг!
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
👉 @shamsinurijodi
#СЎНГГИГА_ҚАДАР:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
13-қисм
Назарбек энди иккала қизни солиштира бошлади. Рўмоллик қизни ҳуркиб туришию, Юлдузни ўзига жуда ишонганлиги уни ўйловда қолдирди. Қизиқ булар опа сингилми, ёки эгизак. Жуда ўхшайди. Аммо феъли эмас. Назарбек ҳисобни тўлагач ташқарига чиқди. Юлдуз аллақачон дарсда бўлса керак кўринмасди.
***
Маҳсума эрининг вафотидан кейин чўкиб қолди. Экспертиза ҳулосалари эса, Дамирни аввал ўлдирилиб кейин сувга ташланган деган ҳулосани берди. Дамир уйга келмаган куни бу ёруғ дунёни тарк этган экан. Маҳсума унинг ортидан икки боласи билан чирқиллаб қолаверди.
ИИБ ҳодимлари эса бу воқеани шундай қолдирмасди. Ҳақиқий айбдорни излашга тушишди. Қотил шу яқин атрофдан бўлиши керак. Дамирни душмани бор йўқлигини суриштириш бошланди. Кўпчилик бир гапни қайта қайта айтди.
- Дамир жуда ювош, бировга озор бермайдиган йигит эди. У биров билан ёқалашадиганлар тоифасига кирмайди.
Шундай ювош йигитни кимга зарари теккан бўлса?
***
Асила тазияда Юлдузга дуч келиб ҳайрати ошди. Поччаси унга қариндош бўлиб чиқиши ҳаёлига ҳам келмаганди. Ана энди у қиз ҳақида опасидан сўраб олади. Фақат опаси бироз ўзига келса бўлгани.
Юлдуз тазияга уч кун ҳам канда қилмай келди. Асосан жиянлари билан ўтирди. Опасини болалари ҳам яхши танир эканми, Юлдуздан ўзини олиб қочишмади.
Мана бир ҳафта ўтди, кўнгил сўровчилар камайганида Асила опасидан ўша қизни сўради.
- Опа мана бу расмдаги қиз ким?
Маҳсума суратга тикилиб турди .
- Поччангни жияни. Аллақайси қишлоқни бир четидан. Унча яхши танимайман. Аммо поччанг билан борди келдиси бор эди уларни.
- Қишлоқликка ўхшамайдику, мен бирорта бойни қизи дебман.
- Қўйсангчи, поччангни ўзи унга пулдан ёрдам берарди.
- Ҳммм, тушунарли.
Асила ўйлай кетди. Қаёқдаги ялангаёқ энди ундан устун бўлдими? Назарбек бунақа зоти пастлар билан ўралашмаса керак.
Аммо йигитни яхши билади, нимагадир аҳд қилдими демак у албатта амалга ошади. Бошида Асила ҳам унга рўйхушлик бермаган. Аммо мана ўзини бағишлаб ўтирибди. У қиздан ҳам шундай фойдалангач жавобини бериб юборади.
***
Назарбек дўстлари билан кафедан чиқар экан йўлни нариги томонидаги таниш чеҳрага кўзи тушиб у томон шошди .
- Салом.
Қиз қайрилиб ҳам қарамади.
- Сизга гапиряпман.
Аммо қиз жим эди.
- Бир оғиз жавоб бериш қийинми?
Қизни қўлидан тортмоқчи эди қиз кескин ўзини ортга олди.
- Нима дейсиз?
- Сиздан ҳол ахвол сўрай дегандим.
- Кейинчи?
Қизнинг совуқ нигоҳлари йигитни довдиратди.
- Сиз билан...
- Тамом, ҳеч қанақа мен билан йўқ. Илтимос ортимдан юрманг. Сиз менга номаҳрамсиз. Иложи борича йўлларимиз тўқнашмасин.
- Буни нима фарқи бор? Мен сизни еб қўймайманку
- Сиз сабаб гуноҳга ботгим йўқ. Ор номусимни кўчадан топиб олмаганман.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi
Аёллар учун тавсия, сиз ҳам тўхтанг...
Ўзингизни қадрланг, аёллар...
Яқинларга юбориб қўйинг!
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
👉 /channel/shamsinurijodi
#СЎНГГИГА_ҚАДАР:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
11-қисм
Юлдуз ўқишга кетишга тайёрланиб турибди. Хонадошлари унинг феълига анча тушуниб қолган, ортиқча гап гапиришмайди.
- Қара Гули бу кийимим билан кофта бир бирига мосми?
Гули қизни келишган қадди қоматига янада ярашган кийимига ҳавас билан боқди.
- Юлдуз ярашган эмас, ўта ярашган бу. Сен жуда очилиб кетдинг.
- Қўйсангчи.
- Назарбек сени ўзиники деб ҳамма ерга гап тарқатиб юрибди.
Юлдузнинг бир қоши ҳиёл кўтарилди.
- Бу аҳмоқона гап қаердан чиқди?
- Институтда ҳаммани оғзида шу гап. Ҳатто гўзаллар гўзали Асила ҳам уни назаридан қолибди. Хотинини эса кетган дейишди. Уни кетганини ўқишга чиқа бошлаганидан билса бўлади.
- У биз билан битта институтда ўқийдими?
- Ҳа билмасмидинг?
- Йўқ албатта. Мени келганимга кўп вақт бўлмади унутмаган бўлсанг.
- Юлдуз эҳтиёт бўл. Назар жуда айёр. Қандай қилиб тузоғига тушганингни билмай қоласан .
Юлдуз кулиб юборди.
- Мен ҳамма эмасман. Назарбек мен билан ўйнашмасин, тавбасига таянтирсам кейин бошини кўтаролмайди.
Гули қаршисида ўзига ишончи баланд қизга қараб ҳавас қилди. Ундаги қатъият ҳаммада ҳам топилмайди
- Юр намунча ўйланиб қолдинг, кетдик кеч қоламиз.
Қизлар уччовлашиб институтга равона бўлишди. Ҳудди тасодифдек айни шу вақтда Назарбек ҳам ўқишга кириб келди.
- Салом қизлар .
Қизлар жим, аммо Юлдуз жим туролмади.
- Сизга ҳам саломлар бўлсин.
- Юлдуз сиз билан қаҳва ичсак нима дейсиз? Дарс бошланишига вақт бор ҳали.
Икки дугонаси Юлдузга қараб қолишди. Улар қизни рад жавобини кутишган, лекин Юлдуз уларни ҳайрон қолдириб розилик билдирди .
- Майли сиз учун беш дақиқа ажратаман. Аммо хотинингиз келиб ёқамдан олса...
- Хотиним йўқ. Ғирт бўйдоқман.
Юлдуз қизларга кетавер деб ишора қилгач улар кетишди. Назарбек эса яқин орадаги қаҳвахонага қизни бошлаб кетди.
- Қани марҳамат.
Жентлменликни аъло даражада бажарадиган йигит стулни суриб , қизни ўтиришга таклиф қилди.
- Рахмат.
Аввалига суҳбат қовушмади. Кейин эса гап бир бирига уланиб кетди.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi
ЗУЛМАТЛАРДАН НУР ИЗЛАБ
АСАРИНИ БИР НАФАСДА ЎҚИШНИ ИСТАСАНГИЗ НАРХИ 10 МИНГ.
АСАР КАНАЛДАЯМ ҲАР КУНИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.
#Бўлган_воқеа😭
Тошкентда бир акамиз кира қилиб юрган экан хотдогхона ёнида мижозни туширишга тўхтабди шу ерда ишлар экансиз йўл хақига хотдог қилиб берсез дебди мижоз хам хўп деб зўр қилиб тайёрлаб опчиқиб берибди таксист ака овқатланиб турса доставка заказ тушиб қолибди ўғлимга хоним қилгандим тез олиб бориш керак дебди акамиз рози бўлиб манзилга бориб мижозга телефон қилса зарур иш билан кетган эдим ака хали қайтмайман овқат увол бўлмасин ўзингиз ё оилавий бемалол еб олинг тоза овқат йўл хақини онлайн тўлаганмиз розимиз деб телефонни ўчирибди, таксист акамиз қорин тўқлаган яқинда хот-дог еб обед қилганди атрофга қараб нима қилишга ўйланиб турса кўчада маклатура ва мусорларни ажратаётган акага кўзи тушибди мошинадан тушиб бориб холатни тушунтириб хонимни сиз олиб қолинг деса у киши юм-юм йиғлармуш ака нотўғри тушунманг холатингиз устидан кулиб эмас чин дилдан сизга илиняпман дебди, мусордаги ака унга йиғламаяпман бошқа нарса деб бу гапларни айтибди таксист акамиз эшитиб хайратда қолибди...👇
Bu qiz anchadan beri bizni obunachilar bilan ishlamoqda,online daromad uchun oson ish.Yozib ko‘ring lichkasiga o‘rgatadi.
Читать полностью…ОНАЖОНИМ БОРИЗГА ШУКУР
Меҳр тўла қалбини берган,
Синсанг, юрак парчасин терган,
Ёрдам бериб, елиб-югурган,
Онажоним борингизга шукур.
Сочларида кўринади оқ,
Юзи ажин ярашар шундоқ,
Ойдин юзли, шириндур бироқ,
Онажоним борингизга шукур.
Менинг ишонч кўпригим, бахтим,
Зангламас ҳеч тилло-ю тахтим,
Қадрлигим, омадли, шахтим,
Онажоним борингизга шукур.
Ойни топсанг, қуёш топилмас,
Онам бўлса эшигин ёпмас,
Ёмон назар ортимдан чопмас,
Онажоним борингизга шукур.
Кимдур мунис, онасин хўрлар,
Кўпдир она меҳрига зорлар,
Она борки, дуолар борлар,
Онажоним борингизга шукур.
Дунё шундай ўзи бир камдур,
Ҳаёт йўли гоҳо тикандур,
Она доим қўлин чўзгандур,
Онажоним борингизга шукур.
Йўлим кутар ширин сўз онам,
Бағри малҳам фаришта онам,
Жаннатимсиз муштипар онам,
Онажоним борингизга шукур.
Онажонлар борингизга шукур.
✍️Солиҳабегим
( Дилафруз Шахирхоний)
@shamsinurijodi
Омон бўлсин, бор бўлсин,
Йигитларнинг "Оғаси".
Доим юксалиб юрсин,
Фарзандларим Тоғаси.
Тоғаларимизга юбориб қўямиз
/channel/shamsinurijodi
#Даҳшат
Ярми илон чақалоқ
Бу воқеани қўшни Қозоғистонлик танишим айтиб берганди. Эр-хотин машинада шифохонага кетаётганда кўча бошида чақалоқ йиғисини эшитиб, дарров тўхташади. Атрофда ҳеч ким йўқ эди. Чақалоқни овутай дейишса ҳеч йиғидан тинмасди. Шунда эри хотинига, кел шу болани эмизақол, қорни очгандир дейди. Аёл рози бўлади. Болани олиб машинага ўтиради. Бола йиғидан тўхтайди. Аёл ҳам машинада ухлаб қолади. Шифохонага етиб келгандан кейин эр не кўз билан қарасаки,...😱😭
Батафсил 👇
📆 🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❔
🌸 BU KANALDA HAMMA O'ZIGA MOS RASMLARNI,
🌸PROFIL UCHUN ORIGINAL IDEYALARNI TOPADI.
🌸 TUG'ILGAN KUN,OY VA YOSHINGIZGA MOS RASMLAR
🌸 ISMINGIZ BOSH HARFIGA ORIGINAL FOTOLAR
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
#СЎНГГИГА_ҚАДАР:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
14-қисм
- Мен шунчаки сиз билан суҳбат қурмоқчи эдим. Буни ёмони жойи йўқку.
Қиз ортиқ суҳбат қуришни истамадими кетишга тушди.
- Ҳой гапирсангизчи?
Аммо қиз на қайрилиб қаради, ва на жавоб қайтарди. Назарбек уни ортидан термулиб қолди. Йигит икки ўт орасида қолганди. Юлдуз ўзига оҳанграбодек тортса, бу қиз эса ўзига яқинлаштирмай қизоқишини оширарди. Чинданам қўл тегмаган қиз унинг учун нақд хазина эди. Гулноза ҳам бир гапидаёқ уни бўйнига осилган, Асила ҳам олдинига ноз қилиб, кейин борини берган. Ундан бошқалари ҳам шу ҳисобда. Аммо бу қиз, йўқ умуман ўзга дунё. Қани тасодифлар кўпаяверса тақдирини ҳал қилади. Агар Юлдуз ҳам унга ихтиёрини берса, демак танлови шу қиз бўлиб қолади.
Назарбек мийғида кулганча дўстлари томон ошиқди.
- Энди солиҳа қизларга ўтдим десанг?
Дўстлари ҳазилга бурди.
- Ҳа насиб, агар тақдир қилган бўлса.
- Аҳмоқ, хотинингчи?
- Муносабатларимиз тугаб бўлган. У кеча ажримга ариза берибди. Айтишича унга мехр бермаган эканман.
Йигитлар кулиб юборди.
- Мехрни энг кўпи сендаю, лекин оила ўйинчоқмас.
- Бу мавзу аллақачон ҳал бўлган. Бошқа қайтмаймиз.
Назарбек муҳокамани тўхтатди.
- Яқинда бир воқеа бўлди . Шу десангиз битта фолбин чиққан экан. Айрим аҳмоқлар эса ўша фолбинга жинояти очилмаслиги учун бир дунё пул олиб бориб ўқитиб келяпти экан. Менам ишонмай бордим. Аҳмоқликни сўнгги чўққиси. Бўралатиб сўкким келди, кейин менга нима ўлиб кетишмайсанми дедим.
- Чинданам шунақа калтафаҳмлар пайдо бўлганми?
- Ҳа чинданам жиноят очилмасин деб бориб ўқитишяпти.
Йигитлар ҳаммаси кулиб юборди. Кейин эса тарқалишга тушишди.
- Достон менга ҳеч нарса бермайсанми?
Достон чўнтагидагини секингина Назарбекка берди.
- Фақат ухлашдан олдин ич. Тағин кайф устида бир балони қўзғама.
- Бўпти бу ёғини менга қўйиб бер.
Назарбек уйига жўнади. У ҳеч кимни тергашига ҳам қулоқ солмасди. Ўзига хон, ўзига бек бўлиб саёқ юриш учун одатий ҳолат бўлганди .
***
Юлдуз дарс қиляпти. Атрофдагилар билан иши йўқ. Телефонига келган хабар уни ҳушёр торттирди. У кутган одамдан экан хабар. Атрофга қараб олгач, бировга сездирмай ташқарига чиқди. Қимматбаҳо машина уни интиқиб кутиб турарди, аниқроғи машина ичидагилар. Юлдуз мингач ҳам машина жойидан жилмади. Ўн дақиқа ўтар ўтмас қиз қўлидаги пулларни сумкага жойлаганча машинадан тушди. Ортига бир бора қараб ҳам қўймади.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi
ШАМСИНУР ижоди:
#ЗУЛМАТЛАРДАН_НУР_ИЗЛАБ
Mуаллиф Шамсинур
12-ҚИСМ
Зулматлардан нур излаб:
Дилара маълумотларни улашиш баробарида ўзи ҳам ҳушёрликни қўлдан бой бермади. Дилобар айтган кимса Сурияни қайси ҳудудида эканини аниқлаш яна махфий агентларга қолганди. Бу сафар унинг омади кулиб боқдими ёки Аллоҳнинг Умидага раҳми келдими, ҳарқалай Умида турган лагер билан "Ҳазрат" деганларини манзили битта бўлиб чиқди. Дилара эса янада уларнинг ишончига кириш учун жабрдийда ролини қойилмақом қилиб ўйнай бошлади
Айтилган кун келганида Дилара ва яна бошқа қизларни одамфуруш савдогарлар сотиб юборишди. Дубайга жўнатилган ўн нафар қиз Дубайга боргандаёқ манзилига етгач ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодимлари томонидан қўлга олинди. Қизлар юртга қайтарилди, жиноятчилар эса ўша ерни ўзидаёқ ҳибсга олинди.
Дилара билан биргаликда келган беш нафар қиз эса уларни режаси бўйича Сурияга боришди. Диларани ўзини юбориб қизларни олиб қолишганда Дилобарлар гуруҳи режани сезиб қолган бўлишар эди.
Диларани чиройини кўрган Ориф Дилобарни алдамаганининг гувоҳи бўлди.
- Хайф кетяптида шундай қиз. Эссизгина.
- Кимни айтаяпсан?
Мавлуда Орифга ҳайрон қаради.
- Анави қора сочли қизни айтаяпман.
- Ҳа жуда чиройли экан. Кўзлари ҳам порлаб турибди.
- Нимасини айтасан.
- Ўзингда қолсин.
- Нималар деяпсан. Мен буни расмини жўнатиб Иброҳим Ҳазратдан неча минг доллар ундирганимни билмайсанда. Билсанг бунақа демасдинг.
- Охооо айтчи унда?
- Йўўўқ айтсам менга ҳасад қилишинг аниқ.
Икки шерик гаплаша гаплаша хайрлашишди. Қизлар энди Мавлуданинг қўлига ўтишди. Уларнинг қўлидан паспортларини олиб ҳамма ёқларини тинтиб чиқишди.
- Нега бунақа қиляпсизлар? Мен тушунмадим.
Самира очиқ ойдин норозилигини эълон қилди.
- Сени ишинг бўлмасин. Биз ўзимизнин хавфсизлигимиз учун тинтув ўтказаяпмиз.
Самира буларнинг нима ниятда эканлигини жуда яхши билади. Ёнидаги қизлар эса еттинчи осмонларда учиб юришибди. Улар жарақ жарақ пул тўплаб бойиб кетиш илинжида.
Ҳоли қолишганида Самира қизларни суҳбатга тортди.
- Нега кетмоқчисизлар? Ота онангиз индашмадими?
- Ота онам ўзлари билан ўзлари оввора. Дадам ичкиликдан бошини кўтара олмайди. Ойимга эса фақат телефонда гап сотиш бўлса бўлди. Совчилар келишаяпти, замонни кўраяпсиз. Келинлар қўша, қўша кийиму сарполар, сеплар билан бормаса одамлар кулаяпти. Қайноналар кун бермаяпти. Энди айтинг мен ўзим ишлаб топмай кимдан ёрдам сўрай. Мен ҳам яхши яшашни хоҳлайман.
Пиёниста отамга ҳеч нимани фарқи қолмаган. Онам эса телефонда гаплашмаса туролмайди. Холамни келини нима қилгани-ю холам қандай йўл тутиши ҳақида тинмай маслаҳат беради. Ўзининг қизи билан эса иши йўқ. Укам бор у ҳам ўз йўлидан кетган. Мардикорликка ишлайди. Қишда уйда бекор юради. Ҳаволар исидики ким яхши иш таклиф қилса ўшани ишини қилади. Ўзим яхши ўқимаганим учун ўқишга ҳам киролмадим. Кирганим билан қандай ўқирдим. Мени таъминловчи кишим бўлмаса.
Севган йигитим бор эди. Онаси ароқхўрни қизини икки дунёда ҳам келин қилмайман дебди. Илёс уйланаман деб туриб олса ҳам кўнмабди. У қиз уйимизга ҳеч вақоси йўқ келадими? Мени орзу ҳавасим бор. Янги қурилган уч хонали уйни келин келиб тўлдириши керак. Ферузанг эса бир пиёнистани қизи ундан умидингни уз дебди.
Феруза шу сўзларни айта туриб кўзларига ёш келди. Иродаси кучли қиз эканми ўзини қўлга олиб давом этди.
- Ўшандан кейин кўп жойдан иш изладим. Аммо берадиган ойлиги ҳаражатларимдан деярли ортмасди. Ишга борасиз, такси кира қиласиз, овқатланасиз шуларни ўзи ойлигимни ярмидан кўп бўлиб кетарди. Дилобар опа эса шу вазиятда ишга таклиф қилдилар. Улардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен жуда хурсанд бўлдим. Ойида минг доллардан кўп топсанг топасанки кам топмайсан дедилар. Агар шунақа ишласам уйларни тағмирлатиб машина олиб маркетми, бирорта цехми очадиган пул ишлаб кейин қайтиб келаман. Ўшанда кўришади мени қўлимдан ҳам кўп ишлар келишини.
Дадамга ўхшаган жонимдир акам. Дард келса бошимга дармоним акам. Озор етса жонимга. Мендан олдин жон бериб йиғлаган акам.! 🤗
Яқинларга юбориб қўйинг!
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
👉 @shamsinurijodi
Акром тўйи куни жуда безовта эди: "Ишқилиб тўй ўтгунча ҳеч ким ҳақиқатни билиб қолмасин_да".Шодия ҳурсанд демак ҳеч нарсани сезмаган.
Унинг ҳурсандлигини сабаби ахир қанча қаршиликлардан кейин мана Акром акаси билан тўйи бўляпти.Акром ҳам тинмай севгилиси томон муҳаббат билан қарарди Шодия гўё еттинчи осмонда учиб юрарди.Тўйхонада ҳамма қон-қариндош йиғилган, барчанинг кўзи келин ва куёвда эди.Аммо шу пайт тўйхонага Шодиянинг ғазабга минган отаси кириб келди.Микрафонни олди-да деди:
-Тўй тўхтайди,ҳамма уйига тарқасин чунки куёв...
Бу гапдан сўнг куёв секин стол устидаги санчқини олиб келинни...
#давоми 👇
/channel/Xazon_Rezgi
БУҒИМ ОҒРИҒИНИ УНУТМОҚЧИМИСИЗ❓
http://doctorneo.uno/o6/
Ҳатто энг кучли оғриқ ҳам 1 кунда йўқолади! 🦵💥
Бунинг учун сизга ҳеч қандай операция ёки қимматбаҳо дори керак эмас❌
Шу усулни қўллаб кўринг ва натижани ўзингиз кўринг!
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
БАТАФСИЛ: http://doctorneo.uno/o6/
(Админлар ўчириб ташлашидан олдин ушбу сирни ёзиб олинг!)
#СЎНГГИГА_ҚАДАР:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
12-қисм
- Бу ерга нега келдингиз?
Юлдуз ўйланиб қолди. Кейин шошилмай жавоб берди.
- Тарихи узууун.
- Жон деб эшитардим.
- Бахтсиз ҳодиса сабаб туғилган жойимда яшай олмадим. Онам мени бу ерга келишимни энг тўғри йўл деб ҳисоблади.
- Дадангизчи?
- Ҳм... Дадамми? У одам ҳаётимда бор ва йўқ орасида. На бор дея оламан на йўқ. Шунга фақат ўзимга суянаман. Онам қариб қолганлар ёлғиз қолдилар.
- Таъминотчи?
- Қанақа таъминот?
- Бу ерда ўқишга озмунча пул кетмайди.
- Бир амаллаяпман. Мен бадавлат оиладан эмасман. Шу сабаб ўзингизга тенг кўрманг. Бу огоҳлантириш.
Назарбек қаршида киборларча турган қизни оддий оиладан чиққанига ишонмади
- Ўхшамайсиз.
- Демак уддалаяпман.
Юлдуз жилмайиб қўйди
- Мен сизни бирорта бойни арзандаси деб ўйлагандим.
- Ундай эмас. Мен ўзим борман ҳолос. Ёлғиз ўзим.
- Мен сизни ёқтириб қолган бўлсамчи?
- Афсусланасиз. Бу фикрингиздан қайтинг деган бўлардим.
- Нега?
Юлдуз кулиб юборди. Назарбек бу кулишга яна ошиқ бўлиб термулиб қолди
- Чунки мен оловман. Оташимда қаттиқ куйдираман
- Бир марта имкон бериб кўринг .
- Сизни қанақа эканингизни билиб туриб а?
Юлдуз яна кулди .
- Менга нима бўлган?
- Пешонангизга хотинбоз деб ёзиб қўйибдию.
- Ҳазил деб қабул қиламан.
- Аммо бу ҳазилмас. Хотинингиз билан ярашинг.
Назарбекнинг авзойи ўзгарди.
-Буни ҳазил деб қабул қиламан. Бизни ўртамизда ҳеч нарса қолмаган.
- Кетайлик, дарс бошланган бўлса керак.
- Ўзим шу фанингизни ёпиб бераман. Мен билан қолинг.
Назарбек илтижоли боқди.
- Узр, бундай қилолмайман.
Юлдуз сумкасини олганча, тезда қаҳвахонани тарк этди. Назарбек эса биринчи қадами муваффақиятли келганидан ўзида йўқ шод эди.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi
КИЗЛАЖОНЛАРУУУ 🤩
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+YiYsJo7UAnBiZGUy
/channel/+YiYsJo7UAnBiZGUy
💥Чиройли расмлар💥
/channel/+Khw0meBt3U1mMWIy
/channel/+Khw0meBt3U1mMWIy
#СЎНГГИГА_ҚАДАР:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
10-қисм
- Бу ўша қидурувда бўлган Дамир Мансуров деб ўйлайман.
- Аёли келсин, қани шахсини тасдиқлайдими?
Ички ишлар ходимлари кўп кутишмади. Аёл ҳаллослаб югурганча етиб келди.
- Қани?
У овози зўрға чиққанча шу саволни берди.
Милиция ҳодимлари усти ёпиқ жасад олдига олиб келиб уни юзини очишди. Маҳсума бақириб йиғлаб юборди. Унинг қаршисида сувда шишиб кетган. Кўзлари очиқ, аммо тириклик аломатлари аллақачон ғойиб бўлган 7 йиллик турмуш ўртоғи ётарди.
- Нега бизни ташлаб кетдингииииииз?
Маҳсумани овози деворларга урилиб жаранглаб кетди
***
Назарбек клубда коньякни ушлаганча берилиб суҳбат қуряпти. Атрофида йигит қизлар уни оғзига термулиб турибди.
- Онаси ўпмаганига уйланаман.
- Назарбек сенга хотин чидамайди.
- Э қўйсангчи, мендек эрни бошига кўтаришса бўларди.
Тунги клуб капалакларидан бўлган Зебо кулиб юборди.
- Нега куласан?
- Назарчик сени бошига кўтаришмайди. Сенга чидаса катта гап. Туришингга қара сен билан яшаш қийин масала.
- Мендек эр билан яшаш ҳаммагаяммас. Биласан мен унча бунчасини назаримга илмайман.
Қизлар яхши билишади. Назарбек клубдаги бирорта қиз билан қаймоқлашмаган. Тўғри клубларга келади. Аммо ичкилик ичиб рақсга тушишга ҳолос. Лекин тунги капалакларга қиё боқмасди.
- Назар қара анави янгилардан. Балки ўраб кўрарсан.
Достон гапидан Назарбекни юзи буришди.
- Қўйсангчи, бир ками шулардан касал орттириб олишим қолганди.
Ёнларидаги қизлар қўзғалиб қолишди. Назарбек ҳақ эди. Мингтасини таъмини кўрганлар ўзларида қандай касалликлар бор билишмасди ҳатто.
- Сенга постаянкаларинг бўлса бўлди а?
- Биласанкууу.
Назарбек сигаретасини тутатиб гапирди. Кейин давом этди.
- Анави бизни кўчага ўралишиб юрган мишқи нима бўлди?
- Болаларни йиғиб ўзини кўчасини кўрсатиб қўйишга тўғри келади .
Назарбек ёйилганча диванда суянди.
- Унда йиғ, суробини тўғирлаб қўяйлик .
Қолган йигитлар ҳам Назарбекка қўшилди
- Анчадан бери қўлимизни қичиғини қолдирилмай юргандик. Қани йиғамиз болаларни . Бизни кўчамизга бошқаси оралаши мумкинмас.
Давоми бор...
/channel/shamsinurijodi