Колхозимга хуш келибсиз слишком қадрли колхоздошлар! Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин. Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot Реклама юзасидан: 👉 @RaisReklama Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz
Ё тўғри, охирги пайт ростигаям жичча прогульщик бўбкетдим. Ҳа Энди шунга шунчами-вей?! Мана этяппан-у, бияғига актив бўламан деб. Колхозни эски уставини ўзгартирамиз. Бағига постлар ҳам, карикатуралар ҳам кўп бўлади насиб. Нима десаларинг шу, силарди пикрларинг мен учун жида-жида муҳум.
Локигин аноу - бошқа раис сейлемиз-пейлемиз деган гапларинг одамни хапақа қиляпти. Бошқасини нимақиласлар, ўзим боплаяпман-ку?! Бияғига ундан-да боплашга ҳаракат қиламан, нимўса...
Анақа-манақа деб ҳадеб негатип қилоурмасдан ўзийларам пича фаолроқ бўлийлар. Кўряппиз, кези кеганда хатто битта лайк эзиппўйишгаям ярамаяпсилар. Унақабаста ҳурматлилар!?
Ахир шу колхоз силарники, ўзларингники,...
@RaisBuva
Кеча йўлкираларни оширворган таксистлардан бошқа барчага яна бир бор Ҳайит муборак!
Ўзимдан сўрасангиз - мен ишга қайтдим. (Аслида бирйўла 30 апрельдан кейин қайтмоқчийдим). Йўқлигимда ҳол-ахвол сўраб турганларга раҳмат. Менда ҳаммаси яхши, Алҳамдулиллаҳ.
Далани ишлари минан толиқиб қолеккондим, шунга жичча отпуск берворгандим ўзимга-ўзим. Бу орада баъзи бир оффлайн ишларимни бошлаволай дегандим. (Пенсияни ўзига яшаббўме қоган, хабаринглар бор).
Ўша гап - қоганини қоган жейидан етказволоурамиз нимўса.
@RaisBuva
Ўзгаларнинг фожеасини муҳокама қилишда эхтиёт бўлиш керак. Айниқса тафсилотларни билмай туриб ҳукм чиқаришдан тийилган афзал.
Ўзни ҳақ билиб, бошқаларнинг оиласини тахлил қилавермасдан, баъзида ҳамдардлик билдириб қўйган дурустроқ.
Ўтганларнинг охирати ҳақда фатво беришдан кўра уларнинг ҳақларига дуо қилган афзалроқ...
P.S. Ўзининг ва бошқаларнинг жонига қасд қилиш оғир гуноҳ. Бегуноҳ уч гўдакни Ўзи раҳматига олсин, яқинларига сабр берсин.
@RaisBuva
Ничевў, жаўмаса Осиё ёки Жахон Банкидан (шаҳарларда йўллар таъмири, дренаж тизимларини созлашга деб) бирар миллион кўкатда қарз овороурамиз нимўса. #ҳарнада
Бу кўчаларни эса опен бюджетга қўйворамиз. Ине тооо ҳар бир кўчага овоз йиғилгунча 30-40 йил ўтиб кетади...
@RaisBuva
Бугун тонгда ушбу нохуш фожеани ўқиб ҳалигача ўзимга келолмаяпман. Бу ҳолатга фикр билдиришам оғир...
Айблари тўлиқ исботланган бўлса у ҳайвонларни (бирнечта моддалар қўлланиб) камида 18-20 йилга кесиш керак.
2 ифлосга 1,5 йил "кечаси уйидан чиқмаслик" жазосини тайинлаган анави судя қаерда? Ўша суддаги прокурорчи? Нега хеч бир юқори ташкилот уларни эслаб ўтмаяпти? Аслида ушбу ҳолатда энг катта айбдорлар ўшалар эмасми?
@RaisBuva
Ҳа хичтамабас, тўлаворамиз аста-аста. Бу ёқда аҳолимиз кун-сайин кўпаймоқда. Ҳали дунёга келмаган чақалоқлар бор (бўйнида катта қарз минан туғилишади) тўлашга қарашишади насиб...
Буёқда хали жорий қилинмаган жарималаримиз турипти, бирёқда солиқлар... Амаллаворамиз хуллас, диққатўмелар.
P.S. Бу йилда яна 4,5 млрд доллар қарз олишни режа қиганмиз, нимўса.
@RaisBuva
Баҳорни совғалар билан кутиб олинг! Янги Iphone14, Apple watch SE2 смарт-соати, бир зумда чоп этадиган Instax Mini11 фотоаппарати ва бошқа кўплаб ажойиб совғалар сизни кутмоқда!
Шунчаки акцияда бўлган исталган маҳсулот расмини телеграмдан @VesnapromoUZ_bot га жўнатинг.
Акция маҳсулотлари: "Piala Gold" чойи, "A’SU" суви, "DaDa" шарбати, "DaDa L’eto" ичимлиги ва "Piala’ice tea" совуқ чойи.
Фотосуратлар қабул қилиш санаси: 01.03.23 – 30.04.2023реклама
Солиқ тўловчиларни тиланчига айлантирган лойиҳа...
@RaisBuva
Яхши гумонда бўламиз.
Ўтган йили президент топшириғини бажара олмагани учун жазоланган бўлса керак.
@RaisBuva
Ҳайрият. Энди свет камроқ ўчса керак Афғонистонда...
@RaisBuva
Доим кайфиятни кўтариб тургани учун Статистика агентлигига гулдурос шапалағлар бўлсин!
@RaisBuva
Бахт - оддий нарсаларда.
(Фото: Муҳиддин Нидо).
@RaisBuva
Барчамизга ҳайит муборак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиздан қут-барака аримасин. Шу кунларга етказганига Аллоҳга беадад шукр.
@RaisBuva
Жиғлаттинг жиян, жиғлаттинг...
(Лирик чекиниш)
@RaisBuva
- Жичча ёмғир ёғса дарёга айланиб кетеккон йўллар кимники?
- #Cеники, #Меники, #Ўзимизники
40 минутлик ёмғирдан сўнг. Янги Ўзбекистон. Тошкент. Қорақамиш. 21 аср.
@RaisBuva
Бир денгизчидан "Аҳволлар қалай?" деб сўрашса, у "Ҳаммаси яхши, лекин чўкяпмиз" деганакан...
@RaisBuva
Дарвоқе, битта юқоридаги постдаги 29,2 млрд доллар қарз бу давлат қарзи хисобланади. Ўзбекистоннинг ташқи умумий қарзи эса ҳозирда анча ошиб кетди шекилли. Зеро умумий ташқи қарз 2020 йилнинг ўзидаёқ 33,8 млрд долларга етганди.
Лекин йирик нашрлар (охирги бирнеча йилдан бери) умумий қарзни эмас, давлат қарзини ўзини ажратиб эълон қилишяпти...
Мамлакатнинг умумий қарзи минан давлат қарзини парқи нимада? деган табиий савол туғилиши мумкин. Буни иқтисодчилар яхши тушунтириб беришади. Биз энди шахматни яхши тушунмасак (муаммо ҳам шунда аслида, тушунмаймиз-у лекин тўлашимиз керак). Аксига олиб буғалтиримам отпускада эди, йўмасам ўзи икки оғиз биннарса деппўярди қўшимча...
@RaisBuva
Хатто аэропортдаям туришиптиякан овоз йиғиб. Барибир кетяпсиз, маҳалламизга овоз бериб кетинг - деб.
Кетувчига тегмада вей. Балки у шу майнавозчиликлардан безгани учунам бутунлай бош олиб кетеккондир...
@RaisBuva
Ўзилардан қолар гап йўқ, пенсияни ўзига давно яшаббўме қолган. Ашинчун гузардаги эски товуқ фермани бузиб, ўрнига 2 қаватли бино кўтариб, ён-верини пича обод қиппўйдик. Ине машетта кичкинагина веб-студияча очиппўйдик. Номи "SERIOLAB" (ўзбекча ном қуриппоганмиди? - дейдигон одам йўқ).
"SERIOLAB"да кичик сайтлардан тортиб катта веб лойиҳаларгача ишлаб чиқилади. (Насиб қилса, яқин орада график дизайн, брендинг, нейминг, СММ хизматлариям қўшилади).
Хуллас бияғига кимгадир сифатли сайт-майт керегўппоса - келоураслар:
🔸Хизмат сифати - беҳавотир!
🔸Нархлар - От минан туя бўлармиди...
🔸Жамоа - ўзимизни қоракўзлар.
🔸(в.б) Раҳбар - телемастер Холмирза.
Вебсайт: www.serio.uz
Контакт 1: @serio_info
Контакт 2: @serio_lab
P.S. Ўзимизни томорқа (дехқончилик).
Сардоба бизга сабоқ бўлмадими? Янги қурилаётган, икки худудни боғловчи кўприк ҳалитдан қулаб тушсая?! Қаёққа қараб кетяпмиз ўзи? Битта кўприкниям қуролмайдиган даражага келдикми?
Лойиҳа буюртмачиси ва бош пудратчи «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ.
Шукрки ҳозир қулапти. Бир амаллаб топширворишганида нима бўларди?
@RaisBuva
Сизларга битта яхшимас ва битта ёмон хабарим бор:
@RaisBuva
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.
Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)
Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан
2024-йил 3-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.
Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани. Локация
+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish