Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Мубашшир Аҳмад иши: зиёлилар нима дейди?
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Lwqkwg0MwUA
©️Azon Global
Уялиб кетаман. Мубашшир Аҳмад жиноятчими?
Биз бандамиз хато қиламиз билиб-билмай гуноҳ қиламиз, тавба қиламиз,гоҳо Аллоҳ таолонинг ўзи, малоикалар кўриб турганини билиб уялмасдан турли гуноҳ,хато қиламиз.
Аллоҳ таолодан кечиришини сўраймиз. Аллоҳ таоло кечиради,аммо биз кечирмаймиз.Гуноҳ ва хатонинг ёмони, туҳмат айниқса илм аҳлига қилинган туҳмат асрлар давомида лаънатланишимизга сабабчи бўлади.
Мубашшир Аҳмадни яқиндан яхши танимайман,салом-алик қилиб турардик. Аммо оталари Аҳмад Муҳаммадни яхши танирдим. Китобларимни таҳрир қилиб берган,ажойиб инсон эди.
Тафсири Ирфонни тайёрлашда катта хизматлари бор,имони соф киши эдилар. Аллоҳ раҳмат қилсин. Эшитишим бўйича Мубашшир Аҳмад жуда кўп талабаларга таълим берған,халқ кўнглидан жой олган.
Буни муфтий Нуриддин Холиқназаров каналлар да кўрсатиб Мубашшир Аҳмад олим инсон деб айтиб чиққанини кўрдим. Нима сабабдан қамади? Тушунмадим .Нима айби бор?. Бу тўғрисида бир нарса демайману,қонун ва шариатга зид қамашишган бўлса,албатта норозиман.
Ўзим ҳам бир неча бор нохақликка учраб,сиёсат, мансабга қизиқмай қўйдим,ундан узоқлашиб, аралашмаябман.
Нохақлик асрлар аро халқ лаънатига учрашига барча мўминлар гувоҳ.
1974-йил дунёнинг барча мамлакатидан Имом ал-Бухорийнинг тавалоуди муносабати билан барча давлатлардан мехмонлар келганини кўрганман.
Москва,Тошкент ва Самарқандда Имом ал-Бухорийнинг бир минг икки юз йиллик тўйида сўзга чиққанлар Имом ал-Бухорийни мақтаб,илмига қойил қолиб гапиришиб, бадбахт Бухоро ҳокими Аҳмад ибн Холид, Бухорийни Бухородан қувиб солди деб маъруза устига маъруза қилишди. Барча тилда уни мусулмон ҳам ғайри мусулмон ҳам эшитди ва лаънатлади.
Етти йил Имом ал-Бухорий масжидида ишладим,ҳар йили миллионлаб сайёҳларга Имом ал-Бухорийни Бухоро хокими ҳайдаб солди деб айтиларди. Улар ҳокимлар қанақа ОДАМ бўлган деб ачинишарди.
Бухорийни дуо қилишарди,Холид ибн Аҳмадга лаънат айтишарди.Миллиардлаб ҳа миллиардлаб китобларда аввал ҳам ҳозир ҳам Бухорий мақталиб, ҳокимнинг разил иши ёзилгани,лаънатланганига гувоҳмиз.
Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни бир вақтлар ҳайдаб,ватан хоини, миллат душмани деб ОАВ ва ТВда ёмонлаб чиқишди. Халқ ишонмади. У инсон ҳақ бўлиб,ватанга қайтиб,халқ муҳаббатини қозонди. Бугун ўша ҳайдаганларни биров эсламайди.
Ҳазратнинг асарлари барча ўзбек хонадони тўридан жой олди.Вафотидан сўнг жаҳон бўйича нечталаб масжид мадрасалар у инсон номига қўйилиб,халқ қаҳрамони даражасига кўтарилди.
Айнан президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бош бўлиб у инсон номига масжид қурди.Ҳайдаганлар лаънатлар остида эсланмоқда. Мана бизга дарс.
Мен бу мақолани ёзганимдан мақсад бугун мансабдор баъзи ғайридин амалдорлар гапига ишониб, Мубашшир Аҳмад домлани қамасак ёки вафот этса,вақти келиб сирлар очилади,баъзи жоҳил амалдорлар лаънатланади.Уларга қўшилиб биз ҳам олимини ҳимоя қилолмаган қўрқоқ халқ деб эсланишимиз аниқ.
Ўттиз йилдан кейин ҳозирги амалдорларнинг тўқсон фоизи ишдан бўшайди, ҳа айнан ишдан бўшайди. Ўрниларига бошқалар келади. Шу боис домланинг айби бўлмаса ёки арзимас хатоси учун жазолаш оқилларнинг иши эмас.
Бу менинг ҳаётий тажрибамдан, кўрганларимдан мисол келтирдим. Бугун жаҳонда табиий офатлар кўпаймоқда. Муҳтож,мазлумлар йиғласа,зўрларга ҳеч кимнинг кучи етмаса Аллоҳ таолонинг ёрдами келади. Исроилни қаранг ўт ичида қолди. Американинг Голливуд шахри ёниб битди.
Аллоҳ юртимизни турли балолардан асрасин. Одамлар оғзида амалдорларни мақтасада,қалбида лаънатлайди. Шуни эсдан чиқармайлик.
Ал қасосу минал Ҳаққ.
Шермурод Тоғай домла
@MubashshirAhmad
Туркия Мубашшир Аҳмадга адолатсизлик қилдими?
15 май куни Туркияда “MazlumDer” – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ фаоллари ва жамоат фаоллари иштирок этди.
Томошақ қилинг 👉 https://youtu.be/Mc511LZYl4U
©️Azon Global
Бугун энг кўзга кўринган олимлардан бирини қамаб, бирламчи ҳуқуқларини поймол қилаётганлар эртага:
- энг йирик тадбиркор - бойларни;
- кўзга кўринган депутат ва вазирларни;
- халққа хизмат қилаётган хокимбуваларни;
- мадх билан машғул бўлиб ётган машшоқларни;
- ҳар қандай либерал-у демократларни ҳам қамаб, билган ишларини қилишлари мумкин. Қамайман деса фантазиялари жуда кучли...
Ҳеч ким танимайдиган оддий инсонларга нималар қилиши мумкинлигини эса тасаввур қилиш қийин эмас.
#MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA
#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD
Жамшид Усмaнов, адвокат
@MubashshirAhmad
Халқимизга мурожаат
Хабарингиз бор, устоз Мубашшир Аҳмад тутқунликда ушлаб турилганларидан бери у кишидан хабар бўлмаяпти. Адвокатлар, жамоат фаоллари ва инсон ҳуқуқларига нисбатан бефарқ бўлмаган сиз азизлар билан ушбу жараённи таъқиб этишга ва қўлимиздан келган жисмоний қўллов ва ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу билан бирга шубҳасиз, ёрдамларнинг аввалида мусибат аҳлига қилинадиган дуо келади. Ушбу асосий жиҳатни ҳам маҳкам тутиш қабилида сиз азизларнинг устознинг ҳақларига дуо қилиб, қуйида тавсия этилган кўринишда Аллоҳ таолодан ушбу қийинчилик ортидаги енгилликни тезроқ насиб этишини сўрашингиз биз учун катта аҳамият касб этади:
Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الكَرِيْمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إِلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
©️Azon Global
Баъзилар "Дуо қилишдан бошқа иложимиз қолмади", дейишади. Во ажаб! Аслида бундан кўра кучли нарса борми дунёда?!
Айман Ёғий
@Mubashshirahmad
Туркиялик адвокат Иброҳим Эргин: Мубашшир Аҳмад ҳеч бир қонунни бузмаган!
Мубашшир Аҳмаднинг ҳибсга олиниши масаласида Туркия Миграция бошқармаси (Göç idaresi)га раддия
Туркиялик адвокат Иброҳим Эргин Х ижтимоий тармоғида Туркия Миграция бошқармаси (Göç idaresi)нинг устоз Мубашшир Аҳмаднинг Истанбулда қўлга олиниши ва Ўзбекистон ҳукуматига топширилиши юзасидан жамоатчилик эътирозлари бўйича баёнотига раддия берди. Ушбу раддияни тўлиқ ҳолда ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этамиз.
Миграция идораси томонидан эълон қилинган баёнотда устоз Алишер Турсунов жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид туғдиргани сабабли уни депортация қилишга қарор қилингани айтилган.
Бироқ мазкур иддао ҳам Туркия Республикасининг ваколатли органлари, ҳам халқаро ҳамжамиятнинг қонуний ва конкрет асосига таянмагани аниқ. Ҳурматли устоз на Туркияда, на Ўзбекистонда, на бошқа бирор давлатда жамоат тартибини ёки хавфсизлигини бузадиган бирор ҳаракатни амалга оширмаган, ёхуд унинг жиноят содир этгани ўз исботини топмаган.
Очиқ-ойдин қайд этиш зарурки, бу жараён фақатгина Ўзбекистон идоралари юборган информацион характердаги ва қонуний жиҳатдан ўз аксига эга бўлмаган маълумотлар таъсирида бошланган.
Шу нуқтаи назардан, депортация қилиш ҳақидаги тегишли қарорнинг 6458-сонли “Хорижликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида”ги қонуннинг 4 ва 55-моддаларида қайд этилган тамойил ва асослар доирасида баҳолангани бўйича бирорта ҳам ишора мавжуд эмас. Бу масала бўйича қилган мурожаатларимизга берилган салбий жавоблар қонуний назорат процедураси ишга солинмаганлигини кўрсатмоқда.
Устоз Алишер Турсунов аввал, 28.12.2023 санасида Ўзбекистондан келган ва кейинчалик иш юритуви тўхтатилган бир жиноий айблов туфайли уйидан олиб кетилган эди.
Ўша куни Истанбул вилояти миграция идораси уни депортация қилиш ва маъмурий тартибда ушлаш ҳақида қарор қабул қилди. 31.12.2023 санасида депортация тўғрисидаги қарорга қарши даъво очилиб, идорага тақдим этилди.
Қарийб икки ой давомида Депортация марказида ушлаб турилганидан кейин Истанбул 2-сонли жиноят ишлари бўйича тинчлик судининг қарорига кўра қўйиб юборилди.
Қўйиб юборилган кундан бошлаб ҳар душанба куни Кумкапи мувофиқлаштириш марказига бориб, имзо қўйиш мажбуриятини тўлиқ бажариб келди. Бу жараёнда депортация ҳақидаги қарорга қарши биз юритган даъво натижасида Истанбул 15-сонли маъмурий суди ушбу қарорни БЕКОР қилди. Миграция идораси баёнотидан ўрин олган даъвони рад этиш тўғрисидаги қарор бўйича бирорта ҳужжат тақдим этилмади ёки маълумот берилмади, биз бу қарорни ололмадик. Тегишли суд (15-сонли маъмурий суд) қарори эса иловада келтирилган.
Агар депортация қилиш тўғрисида чиндан ҳам кучга кирган қарор бўлганида, ҳурматли устоз ҳар ҳафта имзо қўйиш мажбуриятини бажараётган пайтда ушланган бўларди. Бироқ бундай бўлмаган.
Бунинг ўрнига 2025 йилнинг 8 май куни уйида ўтказилган операцияда қўлга олинди. Оиласига ва адвокатларига хабар бермасдан, ҳатто дориларини олишига ва шахсий эҳтиёжларини қондиришига рухсат бермасдан номаълум томонга олиб кетилди.
Орадан 8 кун ўтган бўлса-да, оиласи ва адвокатлари у билан боғлана олмаяпти. Бу ҳолат қонунларга ва инсон ҳуқуқларига зиддир. Жамоатчилик орасида унинг Ўзбекистонда вафот этгани ҳақида иддаолар айланиб юрибди ва бу хавотир тобора кучаймоқда.
©️Azon Global
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан.
Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди.
Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида, шайх Жодулҳақ: «Шайх Шаъровийни имтиҳон қиладиган ким бор?!» — деб жавоб берганлар.
Биламизки, Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистондаги энг мўътабар уламолардан.
Энди саволларим: у кишининг ёзадиган мақолаларини текшира оладиган экспертлардан ким бор? Ким айблай оляпти уларни? Айблаётганларнинг диний илми қанча?!
Шулар қизиқ менга.
Устоз Мубашшир Аҳмадга Аллоҳ нажот берсин, офият устида жам қилсин бизларни, омин!
Ижтимоий тармоқлардан
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад домла ҳақида фикр билдиришимни сўраб кўп мурожаатлар бўляпти.
Домлани ҳақни айта оладиган кам сонли ўзбекистонлик уламолардан бири деб биламан. Домлага қўйилаётган айбловлар қанчалик асослилиги ҳақида бирор нарса дея олмайман. Лекин домлани шу ватан равнақи ва миллий қадриятлари ҳимояси йўлида жонкуяр шахс деб биламан.
Ҳатто, хорижда бўлганларида ҳам Ўзбекистон давлати ва раҳбарияти шаънига бирор оғиз салбий фикр билдирганларига гувоҳ бўлмадим. Бу борада қилган ишларини раҳматли Шайх ҳазратлариникига ўхшатаман. Ўзларининг номларидан турли провакатор нашрлар фойдаланишига йўл қўймадилар.
Муббашшир Аҳмад домла масаласида қонун устуворлиги тарафдориман. Аллоҳ мушкулини енгил қилсин! Ватан омон бўлсин! Ватаннинг асл фарзандлари бор бўлсин!
Адолат
Зикруллахон Муҳаммадхон ўғли, ватандош
@MubashshirAhmad
Ким Ислом умматининг ғам-ташвишларини унутган ҳолда ўз нафси билан ўралашиб яшаса, у мўмин бўлолмабди. Агар ҳар биримиз "ўзим, ўзим" деб яшайдиган бўлсак, унда ким Ислом учун яшайди?! Агар Ислом зое қилинган бўлса, шубҳасиз уни ўз аҳли зое қилибди. Биз ҳам шулар жумласиданмиз.
Шайх Юсуф Қарзовий
Мубашшир Аҳмаднинг иши жиддийлашиб кетаётганга ўхшайди. Илк эшитганимда фаолиятини чеклаш учун ваъдасини олиб, енгил пўписа билан қўйиб юборишса керак деб ўйлаган эдим. Ўзбекистонга олиб қочиб келишларидан кўзлаган асосий мақсадлари Туркияда Мубашшир домла юритаётган барча ишларни бошсиз қолдириш ва шу йўл билан унинг лойиҳаларини тарқатиб юборишдир, холос, деб хаёл қилган эдим. Қўйилаётган айбларга ва кўрсатилаётган муомалаларга боқсам, кучишлатар идораларнинг нияти ёмонга ўхшайди. Оллоҳ сақласин.
Эй Давлатим! Эй ДХХ! Эй ИИВ! Мубашшир Аҳмад каби илм аҳлларининг жойи қамоқ эмас! Бундай инсонлар хўрланишга эмас, кўзга суртишга лойиқдир! Қамамайлик, қадрига етайлик! Сизлар бугунларингни ўйлаётган бўлсаларинг, Мубашшир Аҳмад ва у каби зиёлилар Ватаннинг эртасини ўйлайди, эртаси учун ишлайди, келажакни яратади!
Оллоҳ кўрсатмасин, агар "ичкари"да Мубашшир домлага бир нарса бўладиган бўлса, Янги Ўзбекистоннинг ҳам, давлатимизнинг ҳам юзига ўчмас доғ тушади, билиб қўйинглар!
Маҳбусликнинг 5-куни
Бугун, 2025 йил, 15 май, пайшанба.
Кеча 14 май, чоршанба куни кечки пайт Устознинг яқинларига “ичкаридан” хабар берилишича, давлат адвокат тайинлаган. Ўша адвокат, имкони бўлса, яқинлари билан учрашув ташкил қилишини билдирган. Аммо бугун адвокат учрашувнинг иложи бўлмаганини айтган ва Устознинг саломатликлари қониқарли аҳволдалиги, дорилари ҳам ҳозирча етарли эканини айтиш билан чекланган.
Ҳолбуки, икки ваколатли адвокатлари бир неча кундан буён Устоз билан кўриша олмаяпти, ҳатто айнан қаерда сақланаётгани ҳақидаги ҳуқуқ-тартибот идораларига берган сўровлари ҳам жавобсиз қолмоқда.
Бундай қонунсизлик ҳолати Устоз Мубашшир Аҳмаднинг оиласи, яқинлари ва кенг жамоатчиликни ҳақли равишда хавотирга туширмоқда ва ижтимоий тармоқларда ҳар хил тасдиқланмаган хабарларнинг урчишига сабаб бўлмоқда.
©️Azon Global
"Давлатимга, ватанимга, халқимга қора чапланмасин!"
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад домланинг адвокатлари билан гаплашдик.
У кишининг айтишича, тармоқда домланинг ҳаётий таҳликаси билан боғлиқ хабарлар ёлғон.
Дуода бўлган барчага раҳмат.
Оламда юз бераётган адолатсизликларни кўрганда, "21 асрда ҳам шундай бўлиши мумкинми" дея ажабланишади.
30 асрда ҳам шундай бўлиши мумкин, агар ислом бўлмаса. Бизга кўра дунёда икки тизим бор: исломий ва жоҳилий. Мудом исломга амал бўлмас экан, давр исломдан олдинги жоҳилий даврнинг ўзи ҳисобланаверади. Адолатсизлик, зулм, зўравонлик, бузуқлик, қароқчилик, қўйингчи ҳамма ёмонликлар айнан жоҳилиятда бўлади.
Жоҳилиятга замоннинг аҳамияти йўқ. Ўттизинчи асрда ҳам, эллигинчи асрда ҳам инсон жоҳилларча тубан ишларни қилаверади. Шундай экан, инсоният минг тараққиётга эришмасин, ислом бўлмаса, юқорида зикр қилганим ҳайратли саволлар тугамайди.
15.12.2024
@MubashshirAhmad
#такрор
Ҳукуматга таклиф ёзилган пост ёки давлат ишлари ҳақида чиққан мақолалар остидаги комментларга эътибор беринг. 99% негатив. Ҳеч ким ҳокимиятга ё яхши келажакка ишонмайди. Қарийб ҳамма аламзада.
Биз давлатимиз ва ҳукуматимизга дўстмиз, душман эмасмиз. Бу даражада салбий фикрларнинг кўпайиши яхшилик аломати эмас. Бу ҳодиса ё жараёнга бефарқ бўлмасликни масъуллардан сўрар эдим. Вазиятни куч билан ушлаб туриш зулм ёки унга бепарво бўлиш хатар ва охири аянчли.
Фикр, виждон ва иймон аҳлининг чақириқ ва огоҳлантиришига қулоқ тутинг. Уларнинг овозини бўғиш ўрнига, маслаҳатини олинг ва жонкуярлигини қадрланг! Сизга дўст айнан улардир! Виждонсиз, ахлоқсиз, динсиз ва фикрсиз каслар эмас.
16.04.25
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад домла (Алишер Турсунов)
8 май куни Туркияда ушланиб, 10 май куни Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида Ички ишлар вазирлиги 13 май куни хабар берган эди.
Бироқ ўша 10 майдан бери ҳам, 13 майдан кейин ҳам Мубашшир домла билан унинг қариндошлари ҳам, адвокатлари ҳам кўриша олмай келмоқда. Бошида “икки соатдан кейин кўришасизлар” деган тергов муассаси ходимлари “бошқа одам билан адаштириб юборган”ликларини айтишган. Домлани қидирувга берганда Жиноят кодекси моддасида ҳам адашиб кетишганди…
Ўтган куни домланинг ҳаётий таҳликаси билан боғлиқ нохуш хабарлар тарқалди. Адвокатлар сўраб-суриштириб, ўша гаплар ёлғонлигини, 15 май куни домла билан кўришишга бор кучлари билан ҳаракат қилишларини айтишди. Аммо кеча ҳам учраша олмай қайтишди. Бугун ҳам вазият ўзгаргани йўқ.
Ўтган куни тарқаган миш-мишлардан сўнг масъуллар ўзлари ташаббус кўрсатган ҳолда домлани яқинлари билан кўриштиришармикан деб ўйлагандик. Йўқ, ҳеч қандай ижобий ўзгариш йўқ.
Мавҳумлик ҳамон давом этмоқда. Ҳолбуки, ҳар қандай жиноятда гумонланаётган шахс тергов давомида ўз адвокатлари билан тўсиқсиз кўришиш ҳуқуқига эга, унинг қаердалигини яқинлари билишга ҳақли.
Мубашшир домла қандли диабет ва қон босими кўтарилишидан доимий равишда даволаниб келадилар.
Домла инсулин қабул қиляптиларми? Қон босимини меъёрда ушлаш учун дори-дармонлар етарлими? Яқинлар учрашмас экан, биз бу саволларга жавоб тополмаймиз.
Лекин айни пайтда жавоби энг муҳим бўлган савол мавжуд:
#Mubashshir_Ahmad_Qayerda
#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD
Ҳаммаси яхши бўлади, аммо...
Мен давлатимиз ҳақида доимо яхши гумонда бўлганман, умидсизликка асло таслим бўлмаганман. Шайх ҳазратларининг "ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ", сўзлари тасалли бериб келган.
Фақат бу сафар мени бир савол қаттиқ қийнамоқда: #MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA деган халқнинг саволига ғинг деб жавоб берилмади ҳам. Наҳотки халқ шу даражада эътиборсиз ҳолга тушиб қолди. Наҳотки ўртада шу даражада катта жарлик борки, халқ овози эшитилмаяпти. Бу нимадан дарак? Мингдан зиёд зиёлилар Мубашшир Аҳмад устоз ҳақида яхши фикри инобатга олинмаяпти? Бу дегани эски даврга қайтдик деганими?
40 кишидан иборат турк адвокатлар #WHEREISMUBASHSHIRAHMAD дея расмий мақомлардан сўради ва расмийлар баёнот берди. Аммо бизникилар эса на бизни эшитмоқда, на жавоб бермоқда.
Шу хавотир пайдо бўлмоқда - энди халқнинг овози эшитилмайди, мурожаатларига қулоқ осилмайди. Ҳатто мингдан зиёд зиёли ва олимларники бўлса ҳам.
Мубашшир Аҳмад эмас, гўё халқ овози қамоққа олинибди, деган салбий фикрдан халос қилиш расмийларимиз қўлида.
Шунчаки хабар беришсин - #MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA
Др. Муҳаммад Одил Ҳамид домла
@MubashshirAhmad
Салафлардан бирлари айтадилар: "Агар дуомиз ижобат бўлишини хоҳласак, дўстларимизнинг ҳақларига ўзларига билдирмай дуо қилардик".
@Mubashshirahmad
Агар, Мубашшир Аҳмад домлага нисбатан қилинаётган ишлар фақатгина у кишининг шахсига таъсир ўтказади, дея олинганида, у киши бошидан кечираётган нарсаларга Аллоҳнинг қадари деб, ишни фақат адвокатларига ҳавола қилган бўлардик.
Лекин бу иш биз учун Мубашшир Аҳмад домланинг шахсларидан кўра муҳимроқ масалалар билан чамбарчас боғлиқ.
Мени куюнтираётган нарса нима? Мен айни пайтда у кишининг шогирди ва куёвиман. Бутун самимийлигим билан айтаман: на оилам ва на устозим бошдан кечираётган бу ишлар мени куюнтирса-да, жазавага солмайди. Чунки биз бандамиз, Аллоҳ битган қадарга мухлисмиз. Қандай ҳолда бўлишимиздан қатъи назар кунимизни ва тунимизни ҳамд билан ўтказиш билан ютамиз.
Мени куюнтираётган нарса шу:
Бугун баъзи хусусларда тизгинлашга эҳтиёж сезилаётган бўлса, демак бу ерда эрк борки шу нарсага эҳтиёж сезиляпти. Халқни норози қилувчи қарорларга эргашишга мажбурланаётган бўлса, демакки халқда ҳали ҳам ихтиёр ва ирода борки шу нарсадан мосуво бўлиши исталмоқда. Бу ерда домланинг масаласи мана шу жараёнга тимсол бўлиш ролини ўйнамоқда.
Чунки бундай бўлишига сабаб етарли. Ўзимиз айтайликчи, мусулмон ўзбекнинг миллий мафкурасининг қайси жиҳатини Мубашшир Аҳмад домла қўллаб-қувватламадилар? Илм, тарих, мустақиллик сиёсатига пешвоз чиқиш ва халқни миллий-диний қадриятлари билан бирга янги ташаббусларга кўндиришда шу инсондек катта таъсир кўламига эга нечта зиёлимиз бор? Бу ҳам майли, кейинчи? Ахир гап Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида кетар экан эртами-кеч халқ сифатида давлатимиз билан иттифоқ қуришга мажбурмиз-ку? Қолаверса, агар давлатимиз мажбурликдан бундай йўл тутаётган бўлса, биз унинг тўғри қарорлар ола олиши учун баҳона бўлиб беришимиз керак эмасми?
Шундай экан, давлатимиздан яхшиликка хизмат қилаётганларга нисбатан одилона муомала қилинишини бир овоздан истай олиш учун қандай ватандош ва қай даражада ўзбек бўлишимиз керак? Биз халқмиз, давлат эса бизнинг соябонимиз-ку?
Ўзим "Azon Global" фаолиятининг ичидаман, Аллоҳни гувоҳ қилиб айтаман: хабарлар тарқала бошлагандан бери кўп маротаба турк хабар агентликлари томонидан Алишер Турсунов бўйича репортаж беришимиз сўралди. Лекин "Туркия топшириб юбориб, давлатимиз ички ишлари бу ишни зиммасида эканини очиқлагандан кейин бу ишга қўл уришимиз ўз давлатимизни сизларга шикоят қилиш дегани. Биз бундай ишга қўл урмаймиз", деган жавобни олишди.
Мубашшир Аҳмад домланинг пропагандаларининг натижасида бизнинг шахсимиз ва эгаликларимиз ўзбек халқи ва жамиятининг манфаатларидан кейинги ўринда турадиган бўлиб қолди. У киши талабалар ўлароқ бизга "ўзбек халқининг яхшилиги учун хизмат қилмаган тақдирларингда, мендан қочиб қутилишинглар мумкин, лекин бу халқни яратган ва сизларни бу халққа ходим қилиб қўйган Зотдан қоча олмайсизлар. Ўзинглар билган ҳақиқатни овучингларда сақлаш орқали халқнинг юксалишига болта урадиган бўлсанглар, бунинг жавобгарлиги оғир", деган нарсани уқтирдилар.
Мубашшир Аҳмад домлага ўхшаган инсонлар яна етишиб чиқаверади. Лекин унгача халқнинг бугуни ҳақида қайғуриб, ўз давлатининг яхшилиги учун ҳеч нарсасини аямай, йўл кўрсатадиган Мубашшир Аҳмадга бизнинг айнан бугун эҳтиёжимиз бор.
Мен бу нарсани дардимни дастурхон қилиш учун ёзмаяпман, Аллоҳ сақласин. Мен бу ёзувни ўқиётган дўстларимга барчамиз ниманинг пайида эканимизни ва давлатимизнинг ҳукмига беписанд бўлмаган шахсни қўллаб-қувватлашимиз қандай маънони англатишини тушунтириш учун ёздим.
"Мубашшир Аҳмад иши": ҳозир вазият қандай?
“Азон” лойиҳалари бош директори Нуъмон Абдулмажиднинг расмий баёноти
Жонли эфир 👉 https://youtube.com/live/1usTiRS8NoI
©️Azon Global
«Бўлди, ҳаммаси тугади», «Етиб келдик», каби гаплар менга ҳечам ёқмайди. Гўёки, «Ҳаммасини мен билардим, мана сенларга айтганим бўлди», дегандек.
Бу дунё синов дунёси. Агар ҳаммаси силлиқ кетса, Аллоҳнинг синовлари қаерда қолади?
«Алиф. Лом. Мим.
Одамлар "иймон келтирдик" дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми? (Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак.)
Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак».
(«Анкабут» сураси, 1-3-оятлар).
Умидсиз бўлиш мусулмонга ярашмаган иш. Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиш фарз!
«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» («Зумар» сураси, 54-оят).
Зеро амал биздан, натижа Аллоҳдан!
©Устоз Мубашшир АҲМАД ҳафизаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad
#Iqtibos
#Tarjima
Qo'lida qalami bor yozishi kerak.
Nutqi ravon bo'lgan gapirishi lozim.
Hamma qo'lidan kelgancha harakat qilsin, aslo sassiz qolmasin.
Zero, harakatsizlik o'ldiradi.
Imom Shofe'iy rohimahulloh
Ўзбекистон Республикаси Президентига "Азон Глобал" жамоасидан мурожаат
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/vkF8Gry2NOw
©️Azon Global
Мубашшир Ахмадни Ўзбекистон халқига, ватанга бирор бир шаклда ёмонлик қилгани ва истаганини кўрмаганман. Аксинча уларнинг мамлакат ёшларини илмли, зиёли, миллий қадрият ва аҳлоқ мезонлари асосида тарбия топишлари учун жон куйдиргани, бу борада юқори идоралар, парламентга қадар мурожаат қилганига гувоҳ бўлганман.
Мубашшир Ахмад ҳам миллий, ҳам диний ҳам дунёвий мезонларга мос замонавий демократик ватанпарвар шахслардан бири.
Бугун унинг атрофида бўлаётган ишлар Сталин қатағони давридагидек "истасалар йўлда турган симёғочданам айб топишга уста" ёвуз НКВДчиларнинг усулларини эслатмоқда.
Марказий Осиё, туронлик зиёлилар бошига қирғин келтирган НКВДчиларнинг ҳақиқий меросхўрлари орамизда ҳамон яшаб келаётгани ҳақиқий фожиамиз.
Умид қиламизки, кимдир бу бўлаётган адолатсизликларга чек қўяди. Соғлом фикр қайтади ва эркин фикрли, жамиятни манқуртлаштиришга қарши турганларни ёмонотлиқ қилиш, қамаш, йўқ қилиш кампанияси ҳам тўхтайди.
©️Расул Кушербаев
@MubashshirAhmad
Ustoz Mubashshir Ahmadning Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi talabalariga nasihati...
@MubashshirAhmad
СИДҚ
Содиқлик ўта фазилатли сифатлардан биридир. Ҳатто бутун тасаввуф шу сифат устига қурилган десак бўлади.
Инсоннинг қалби унинг сўзини тасдиқласа, унинг сўзи амалини тасдиқласа, амали эса қалбини тасдиқласа, яъни ҳаммаси бир-бирига мос бўлса, бу сидқнинг битта кўринишидир.
Ижтимоий тармоқларда жуда кўп инсонлар устоз Мубашшир Аҳмад ҳақларида яхши гувоҳликлар беришди. Жумладан, унинг мўътадил қарашдаги диний уламо эканлиги, радикализмдан, давлат ва халқ ўртасига адоват тушадиган ҳар қандай бузуқ ишлардан узоқда бўлганликлари ва шунга тарғиб қилганликларини ёзишмоқда.
Иккинчи томондан эса, ижтимоий тармоқда ўзларини устоз Мубашшир Аҳмадга ҳамфикр, шогирд, мурид деб билган кишилар эса бунинг зиддини қилмоқдалар.
Қандай қилиб ўзини мўътадил, муросагўй, тараққийпарвар устознинг шогирдиман, деб туриб, ушбу йўлга умуман тесакари ишни қилиш мумкин?!
Қандай қилиб "Мана, домланинг шогирдлари ғирт радикал, гап тушунмас, фаҳм-фаросатсиз. Мана шуни ўргатяпти-да" дейилишига сабаб бўлмоқчисиз?
Сидқ ўта фазилатли сифатлардан биридир. "Устоз Мубашшир Аҳмад зиёли, мўтадил аҳли илм. У киши фақат бизга яхшиликни, эс-хушни, фаҳм-фаросатни ўргатган" деб гувоҳлик бераётган бўлсангиз, қилаётган ишларингиз ҳам, ёзаётган постларингиз ҳам шуни тасдиқласин.
Сўзингизга содиқ бўлинг. Ҳис-ҳаяжонга берилманг ва ҳис-ҳаяжонга берилишингизни кутиб турганларнинг иғвосига учманг.
Қуйидаги тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш ҳам ана шундай масъулиятсизликка яққол мисолдир.