Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, ҳаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.
1873- йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Январий Алеизий Маггахен шундай ёзади:
«Амударё кечувидан ўтиб хориб чарчаган эдик.
Агар қатиқ қаршилик бўлса бу аҳволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий аҳолидан озиқ-овқат олиб қийналмай етиб бордик.
Аскарларимиз аҳолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. «Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз» деб хавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўхори ва беда ҳам сотишди»
Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик ҳарбий мухбирни аввалига тажжублантирди. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришди ва суҳбат қурди.
Ва шу суҳбат жараёнида тушундики бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.
Ўз Халқига паст назар билан қаровчи ҳукумдорларни, аҳолисини аксарият қисмини ишсиз ва камбағал ҳолатида ўзлари кайфу сафо билан банд амалдорларни мабодо четдан душман бостириб кирса, шу халқдан ёрдам кутишга қанчалик ҳаққи бор экан?
3 та хонлик ишғол этилгач, уни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб уни ҳимояси учун туриб бермаган. Ҳаммаси четга қочган ўз жонини ўйлаб. Шу тарихий воқеалар бизга ўрнак бўлиши лозим.
Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон -- 1882-йил Афғонистонда йўлда вафот этади.
Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон -- Украинда 1930-йили, 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри ҳозиргача топилмаган.
Бухоронинг сўнги амири Саид Муҳаммад Олимхон — Мамлакатдан қочиб кетганидан кейин қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрини сўнгги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган.
1944-йилда, 64 ёшида вафот этган. У Афғонистонга дафн этилган.
Қабр тошига шу мисралар ёзилган экан:
"Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир..
© Mirjalol Saidov
@MubashshirAhmad
💌 Mezana xalqaro ilmlar akademiyasidan nozik xilqat vakillari uchun kutilgan maxsus kurs!
☀️ Aziz opa-singillar!
Quyoshli yozni ilm nuri va unutilmas taassurotlar bilan boyitish hamda vaqtingizni samarali o'tkazishni istaysizmi?
Bizdan sizga manfaatli taklif:
“Munis qizlar uchun ta'til va ta'lim” — ilm va qalbni birlashtiruvchi safar!
Ushbu kursda qizlarimiz:
🎀tarbiyaviy muhit qamrovida bo'ladi;
🎀muborak manzillar ziyorati va turli pikniklar zavqidan bahra oladi
🩷 Kurs davomiyligi: 75 kun
Darslar: 10-iyundan boshlanadi
Formati: Offlayn
Yosh toifasi: 10 yoshdan yuqori bo'lgan qizlar uchun
🌸Joylar soni cheklangan!
Qiziqarli sayohat ila yozni soz o'tkazishni istasangiz, imkoniyatni boy bermang!
💭 Murojaat uchun: @mezanamurojaat
Telefon raqam: +905394818534
@mezanauz_academy
Агар Аллоҳ сени мол-дунёдан қисганини, устингда бало ва мусибатларни кўпайтирганини кўрсанг, билгилки, сен Унинг ҳузурида азизсан. Унинг ҳузурида даражанг бор, сени авлиё ва асфиёлари йўлида юрғизиб қўйгандир. У сени кўриб турган.
Аллоҳ таолонинг: "Раббингнинг ҳукмига сабр қил, албатта сен кўз ўнгимиздасан. Ва қойим бўлган пайтингда Раббингни ҳамди билан поклагин", деганини эшитмаганмисан?
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
@MubashshirAhmad
Фаластинлик академик ва ёзувчи Фойиз Абу Шамола дунё уламоларига мурожаат қилиб, очликда Пайғамбар алайҳиссалом тошни қоринларга қандай ва қанча муддатга боғлаганлари ҳақида савол қўйди.
Ғазода очарчилик ва қатлиом давом этмоқда.
@MubashshirAhmad
Ҳамма уйланиши ва турмушга чиқиши керак деб эътиқод қиладиган охирги авлод биз бўлсак керак — ёши 30 билан 40 ўртасида бўлганлар.
Уйланишни қилиниши зарур бўлган ишлар рўйхатига қўшмайдиганлар анча кўпайиб қолди. Қачондир бўлса бўлар бўлмаса йўқ дейди, ҳеч қандай зарурат сезмайди, босим ҳам йўқ. Бир пайтлар 25 ёшда уйланса қари куёв дейиларди ҳозир эрта уйланибди дейишмоқда.
Мусулмон халқлар ўзи билган ёки билмаган ҳолда либерал оилавий қадриятларга эргашмоқда, масалан Саудияда шуни кўриш мумкин. Аммо афсуски, аросатда қоляпмиз. Чунки Ғарбда уйланмаслик ҳеч қандай маъно англатмайди чунки беникоҳ яшаб бола кўриш ва оила қуриш мумкин. Аммо мусулмонлар ҳозирча шуни айланиб ўтолмай турибди. Секин-аста тренд ўша томонга қараб кетмоқда, секин-аста фаҳш ижтимоий мақбуллаштирилмоқда. Бундан 20-30 йил олдинга қараганда анча мақбуллашди. Бунга мисоллар кўп.
Жамият сифатида муҳокама қилишимиз керак. Аслида биз учун қадриятлар нима? Минг йиллик қадриятларга содиқ қоламизми ёки алмаштирамизми. Бўлмаса аросатда қийналиб юраверамиз.
© Faiziddin Mu'min
=======
Муаллифнинг фикрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда камина шундай қўшимча қиламан:
Минг йиллик қадриятларга содиқ қолишимиз шарт. Бу тўғрида иккиланиш асло тўғри эмас. Аросат ҳам ёмон, алмаштириш ҳам ёмон. Бунда танлов бўлмаслиги лозим! Чунки бу илоҳий қадрият. Унга қарши бўлиш Аллоҳнинг ҳукмларига қарши бўлиш, алмаштириш ё аросат - бузуқлик ва мунофиқликдир.
Faiziddin ака масалани ўта юмшоқ қўймоқдалар. Бу тўғрида кескинлик ва шиддат тарафдориман.
@Mubashshirahmad
🇹🇷 Istanbulda farzandingiz uchun 75 kunlik ta'til
Farzandingizni Istanbulda 2,5 oylik foydali va taassurotlarga boy sarguzasht kutmoqda!
🟤 Ko‘pchilik ota-onalar yoz kelganda bir savol bilan yuzlashadi:
Farzandim ta'tilni qanday o‘tkazadi? Telefon bilanmi yoki foydali mashg‘ulot bilan?
➖ Bizda bu borada yaxshi taklif bor!
Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi 10dan-15 yoshgacha bo'lgan o'g'il bolalar uchun “Istanbulda yoz – ilmu ta’til bilan soz” — dasturini e'lon qiladi!
Bu kursda farzangiz:
💡 Vaqtini samarali o‘tkazadi
💡 Yangi bilimlar oladi
💡 Tarbiyaviy muhitda ulg‘ayadi
💡 Unutilmas sayohatlar, o‘yinlar va ziyoratlar bilan ruhlanadi
🏔️ Nimalar kutmoqda?
• Ayo Sofiya masjidi va tarixiy ziyoratlar
• Abu Ayyub Ansoriy va Sulton Muhammad Fotih maqbaralari
• Chamlija – Istanbulning eng katta masjidi
• Qora dengiz bo‘yida piknik, futbol, zakovat o‘yinlari
• Do‘stlar, kayfiyat, yangi muhit va albatta – ilm
Фақиҳ, имом Ибн Асокир таълим беришларини сўрашгани учун Хуросонга боришга қасд қилдилар. Аммо оз ўтмай сафар ҳақидаги фикрларидан қайтдилар ва Хуросон аҳлига шундай ёздилар:
- Онам сафарга рухсат бермадилар.
@MubashshirAhmad
#Латифа
Хотинига айтяпти:
- "Тез тиббий ёрдам" чақир, мазам бўлмаяпти, ўлиб қоламан.
- Телефонингизнинг паролини беринг, очолмаяпман.
- Бўлди, керакмас. "Ҳар бир жон ўлим (шароби)ни тотгувчидир"..
Жосим Мутаввиъ
@MubashshirAhmad
Умр қиссаси
У ҳамма каби эди.
Ўғил, сўнг эр, кейин ота, бобо ва охирида ҳеч нарса..
@MubashshirAhmad
Аллоҳ кўзни номаҳрамдан тийишга буюрди. Бу амрни мўмин ва мўминаларга баробар йўллади.
Кейинчалик қарашни батамом тақиқлаганлар келишди.
Энди аёл кўриши ё кўриниши жоиз эмас. Буни амалга ошириш учун уни уйга абадий ҳибс қилишди.
Мана шу ғулувдан аёлнинг инсонийлиги ўлдирилди. Унинг диний ва дунёвий ҳуқуқлари топталди.
Сўнг бу хатони Оврупа ва Америка одатларини бизга кўчириш билан муолажа қилмоқчи бўлишди. Яъни, дардни худди шундай дард билан алиштиришди.
Бир пайтлар Абу Абдуллоҳ Бухорийдек қадри баланд муҳаддис саҳиҳ Суннатларга боқди, мулоҳаза қилди. Сўнг ҳеч қандай истиҳола ва қўрқувсиз бугун айрим одамлар инкор қиладиган аҳкомларни ишлаб чиқди.
Масалан "Касаллар китоби"да муҳаддислар имоми "Аёлларнинг хаста эркаклар ҳолидан хабар олиш боби. Умму Дардо ансорлардан масжид аҳли бўлган бир эркак ҳолидан хабар олди" дея бобни номлади.
Агар диндорлик бузилиб кетган баъзи жойларда аёллар шундай нарсаларни талаб қилиб чиқишса, уриб ўлдирилган бўларди. Чунки улар Бухорийни табаррук учун ўқишади, фиқҳ учун эмас.
Биз бу зикр қилганларимиз билан бирга, аёлнинг фаолияти оиласи ҳисобига бўлиши жоиз эмаслигини таъкидлаймиз.
Албатта эр ва фарзанд ҳаққи бошқа ҳуқуқлардан олдин туради. Француз ва бошқа ўринда инглиз вазираларининг аёлнинг уйдаги вазифаси илк рисоласи эканини, айтганларини ўқигандим.
Бу яхши фикр. Чунки "уй бекаси" мансаби жуда улкан мансаб. У менинг назаримда жуда баланд лаёқатни талаб қилади.
Ҳаётни ислом таълимотлари асосига қуриш илм ва тажрибадан жуда катта насибадорликни талаб қилади.
Шундай экан, турли вазият ва мақсадлар ўртасида ҳамжиҳатликни юзага келтиришчи?!
Бу энди гўзал тафаккур ва нозик тартиботни талаб этади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Ислом ҳақида юз савол" китобидан
@MubashshirAhmad
Ислом бир бутундир, бўлакланмас!
Яъни, рўза тутиб, намоз тарк қилинмайди. Закот бериб, рибохўр бўлинмайди. Намоз ўқиб, очиқ-сочиқ юрилмайди. Хайрия қилиб, ўғри бўлинмайди. Ҳажга бориб, пора берилмайди.
Қисқаси, исломга тўлалигича кирилади. Зеро у бир бутун, бўлакланмас!
@MubashshirAhmad
Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Дунё одамлари олим ва талабаларни залил (хор, пасткаш) деб санашларидан кўра уларни мутакаббир деб ҳисоблаганлари яхшироқдир. Яъни, уламолар бошқалар олдида тамаъгирлик қилиб, “патҳалим ва хушомадгўй” деган бадномликни олганларидан кўра, одамлар олдида эгилмай, уларга ялинмай “такаббур” деган бадномликни олишлари афзалдир. Аллоҳга қасамки, йиртиқ пойафзал ва ямоқли кийим кийиш хорлик эмас. Бировнинг олдида қўл чўзиб, ўз эҳтиёжини изҳор қилиш ҳақиқий хорликдир”.
(“Мажолиси Ҳакиймул умма” , 191-бет)
(с) Ёрқинжон қори Обиджон ўғли
@MubashshirAhmad
Душманларимиз ниятларини озгина бўлса ҳам яширмай қўйдилар. Чунки улар олдиларида яширишга ё эҳтиёткорликка сабаб бўладиган ҳеч нарса кўрмаяптилар.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Даъватчи ўйлари" китобидан
@MubashshirAhmad
Ёшлигимизда катталар айрим ишларни "ёмон бўлади", деб қайтаришарди. Кейин билсак, улар динимизда ҳаром ва макруҳ бўлган амаллардан қайтаришган экан. Ўзларининг амал қилишларига ўша "ёмон бўлади" етарли бўлган экан. Бугун ана шундай "ёмон бўлади"ган ишлардан бирининг ҳукмини кўриб қолдим. Қизиғи бундай оддий масалага ақли ва фикри ўткир фуқаҳоларимиз Қуръони каримдан ҳам далил олишган экан.
Мана ўша масала:
Савол: Эрни исмини айтиб мурожаат қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: "Дуррул мухтор"да шундай дейилади: "Аёл эрини исми билан чақирса макруҳ бўлади". Буни шарҳлаб Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ ўз "Ҳошия"ларида шундай ёзадилар: "Эрга мурожаат қилишда ҳурматлашни ифодалайдиган "хўжайин" ёки шунга ўхшаш лафз ишлатиш лозим. Усмон ибн Ато ўз отасидан ривоят қилади: Саид ибн Мусаййибнинг хотинлари: "Бизлар эрларимизга, сизлар амирларингизга сўзлаганингиздек сўзлар эдик, Аллоҳ ислоҳ қилгур, офият бергурлар", дегандилар.
Умму Дардо Жаҳмийя эрлари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилсалар: "Менга саййидим (хўжам) ҳадис айтдилар", деб бошлар эдилар.
Имом Нававий "Саҳиҳи Муслим"нинг шарҳида: "Менга Умму Дардо ҳадис айтди: "Менга хўжам ҳадис айтди", деган жойини шундай изоҳлайдилар: "Яъни, "хўжам"дан мурод эрлари Абу Дардодир. Бундан аёл эрини хўжам, (ё хўжайиним) дейиши жоиз экани билинади". Бунга ўхшаш нарса Қуръонда ҳам бор. "Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди" ("Юсуф" сураси, 25-оят). "Хўжайини" - эри дегани".
Аллоҳ олдинги аёлларни раҳмат қилсин! Умматга улардан яхши ўринбосарлар қолдирсин!
@MubashshirAhmad
Бировни бир нав гуноҳ билан айблаётган пайтимизда, ўзимиз бошқа бир тур гуноҳни қилаётган бўламиз. Фақат гуноҳларимизнинг жинси бошқа бўлгани учун бировники кўзимизга кўринаверади.
@MubashshirAhmad
Таҳлил: Ҳиндистон Покистонга ҳужум қилди. Ядровий уруш бошланадими?
Кеча, 6 май куни Ҳиндистон Покистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги бир нечта нуқталарга ракета зарбаларини берди. Таҳлилчиларга кўра, бу воқеа ядро қуролига эга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашганини ва уларнинг тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришганини кўрсатади. Ҳиндистон ва Покистоннинг асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Жамму ва Кашмирдан ташқари ҳам бошқа конфликт нуқталари бор: чунки асрлар давомида ҳиндлар ва покистонликлар ўртасидаги қоришганлик даражаси юқори эмас. Бу эса ўзаро зиддиятни янада оловлантирмоқда. Ўтган асрда ядровий тўқнашув АҚШ ва СССР ўртасида моделлаштирилган бўлса, ҳозирда бундай тўқнашув бўлиши мумкин бўлган давлатлар деб Ҳиндистон ва Покистон кўрилади.
Батафсил: https://azon.global/3943
©️Azon Global
Аъробий тили сўконғич ва сўзи уятсиз бир одамни кўриб, деди: "Аллоҳ одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағларинг орасида қилибди. Энди уни сукут билан яшир!".
@MubashshirAhmad
У жуда яхши турколог эди ва Ислом олимлари билан фиқҳ бўйича баҳслаша оладиган даражада билимдон эди.
Унинг бу қобилиятлари унга Усмонли саройининг эшикларини очди.
У Абдулҳамид II билан дардлашадиган даражада яқин дўстга айланди.
©️Azon Global
Илм ҳосил қилиш учун энг асосий шартларидан бири - қатъият ва давомийлик бўлишидир. Илм ҳар доим меҳнат билан ҳосил бўлади. Айни вақтда ҳам имконият кўп аммо, илмли кишилар аввалгига қараганда камроқ. Бунинг сабаби ҳам айнан шу - кўпчиликда қатъят ва давомийлик етишмайди. Салгина синов келса, унга енгилиб қоладилар, машаққатдан қочадилар. Хўш, қаранглар: агар Аллоҳ таоло хохласа, албатта, Хизр алайҳиссаломни Мусо алайхиссалом олдига олиб келиб қўяр эди. Илм ўргатиши учун. Ахир Мусо алайхиссалом - Аллоҳ билан тўғридан - тўғри сўзлашган зот-ку. Нега Хизр алайҳиссаломни унинг олдига олиб келмади? Нега яқинроққа қўймади? Нега жойни аниқ айтмади, балки исташга, қидиришга буюрди ва сафар қилиб машаққат чекишини истади? Чунки илм ана шундай тарзда ҳосил бўлишини Аллоҳ ирода қилди. Шунда илмнинг ҳам, олимнинг ҳам қадри бўлади. Ҳатто бир жойда эшитгандим: “ Саҳарда ухлаётган толиби илмни кўрсанг, жанозасини ўқиб қўя қол, ундан илм чиқмайди”, деб айтишган экан. Илм ҳар қандай қийинчиликга, машаққатга сабр билан эришилади.
🪶Басрия.
Фиқҳий жузъийётларга умматимиздек кўп вақт кетказган миллатни билмайман. Масалан таҳоратни олайлик.
Уни ўрганишга икка дақиқа вақт етади. Ваҳоланки у тўғрида юзларча саҳифалар, китоблар, балки-да жилдлар қораланган ва мазҳаблар ихтилофи баён қилинган.
Бу жуда ажиб ҳолат. Ҳатто мен бу илмни "Таҳоратни (жарроҳлик йўли билан) ёриб кўриш илми" деб атайман.
Шубҳа йўқки, кичик жузъий масалаларнинг бунчалик катта майдонни эгаллаши асл ва катта масалалар ҳисобига бўлади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръон билан қандай муомала қиламиз?" китобидан
@MubashshirAhmad
Дардингизни одамларга дастурхон қилманг. Уларнинг ярмига бунинг қизиғи бўлмаса, қолган ярмини дардманлигингиз мамнун этади.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
ХХI асрдаги инсоният фожиаси – уйғур қатлиоми
Томоша қилинг https://youtu.be/lDz1dvC51Qg
©️Azon Global
Булар блок тузишибди. Мақсади "Президент олиб бораётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш" экан. Блокка кирмаганлар шунда бу мақсадга қарши бўладими?
Биз болалигимизда "хола-хола" ўйнар эдик. Фотога қараб негадир шу эсимга тушиб кетди.
@MubashshirAhmad
Абдулқодир Ҳусанов футбол майдонига тушмаса ҳам пул ишлаб ётибди. Сиз баҳс майдонига тушиб, уни муҳокама қилсангиз, биров сизга бир тийин бермайди.
Агар Охиратингизга фойдали иш билан машғул бўлгингиз кнлмаса, лоақал дунёнгиз учун манфаатли иш қилинг!
@MubashshirAhmad
Оила муқаддасдир!
Шу сўз доим ёдимизда турсин.
@MubashshirAhmad
Qur’oni Karimni to’g’ri o’qish – bu nafaqat ilm, balki ruhiy poklanish hamdir.
Saudia Academy sizga harflarni to’g’ri talaffuz qilish va tajvidni mukammal o’rganish imkoniyatini taqdim etadi.✅
Tajvid darslarimiz orqali, Qur’onni nafaqat tushunib, balki to’g’ri va aniq o’qishni ham mumkin.
Kanalda tekin va pullik darslar mavjud✅
Bugungi 21:00dagi bepul darsga qatnashib Qur’on ilmiga ilk qadamni qo’ying.
Kanalga obuna bo’ling✅✅✅
/channel/+OqUS7nFwTBs5NmZi
/channel/+OqUS7nFwTBs5NmZi
Reklama
Одамларни лаънатлаш, гарчи улар адашган бўлсалар-да, уларни тўғирлаб қўймайди ва эзгуликка яқинлаштирмайди. Балки ундан узоқлаштиради. Бу салбий мавқедан кўра, гуноҳкор биродарингга пешвоз чиққанинг, уни даъват қилиш ёки ҳаққига дуо қилганинг яхши.
Уни шайтонга ўлжа қилиб ташлаб қўйма!
Шайх Юсуф Қарзовий, "Исломий уйғониш инкор ва радикализм ўртасида" китобидан
@MubashshirAhmad
Одоб - одобсиздан келадиган одобсизликни кўтаришдир.
Жалолиддин Румий
@MubashshirAhmad