Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Расул Тавдиряков: исроил йўқ бўлади. Бу сиёсат эмас. Бу тақдир.
@MubashshirAhmad
Аббосийлардан халифа Маҳдий бир куни кишиларни қабул қилаётган эди. Бири шикоят қилди. Бошқаси ўз шеъри ила уни мақтади. Тушлик пайтида бир киши қўлида оёқ кийим билан кириб келди ва деди:
- Эй мўъминлар амири! Бу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқ кийимлари. Уни сизга ҳадя қилиш учун келтирдим.
Халифа Маҳдий курсисидан туриб оёқ кийимини унинг қўлидан олди. Уни кўзларига суртиб у кишига деди:
- Қандай ҳам яхши нарса келтирибсан?
Сўнгра унга ўн минг дирҳам беришларини амр қилди. Ҳалиги киши пулни олиб кетди.
У кетгач халифа атрофидаги кишиларга деди:
"Аллоҳга қасамки, мен бу оёқ кийимини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам киймаганлари тугул ҳатто кўрмаганларини ҳам билиб ўтирибман. Аммо агар мен унга ёлғон айтаяпсан деганимда, у кишилар олдига чиқиб "мен мўъминлар амирига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқ кийимларини совға қилган эдим. У қабул қилмади", дер эди. Унга ишонмайдиганлардан кўра ишонадиганлар кўп бўлар эди. Чунки омма ўзига ўхшаганларга кўпроқ ишонади. Чунки кўпчилик заиф томон золим бўлсада заиф томонга ёрдам беради. Уни ҳақ деб ўйлайди. Биз унинг тилини сотиб олдик. Ҳадясини қабул қилдик. Сўзини тасдиқладик. Шу қилган ишимизни афзал ва тинч йўл деб билдик!".
Гоҳида саломат қолиш учун инсонларнинг риоясини қилиб туриш лозим экан. Агар ҳар-бир гапга қарши чиқаверсанг, ҳар-бир ишга қарши чиқаверсанг ўзингни қурбон қилаётган бўлсангда, сени жиноятчига чиқариб қўйишади.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтганларидек, "Ақлнинг ўндан тўққизи ўзни билмасликка солиш ва бепарво кўрсатишдадир".
© Абдулқодир Самарқандий
http://t.me/MubashshirAhmad
Муҳаммад Мурсийнинг "Биз Ғазони ёлғизлатиб қўймаймиз!" деган сўзи 2012 йилги исроилнинг Ғазога тажовузини тўхтатиб қолган эди.
Эътибор беринг, бир оғиз Сўз ҳам бу қўрқоқларни тўхтатган. 10 йил ўтиб, умматнинг бирор лидери шу Сўзни ҳам айта олмади. Натижа эса кўраётганингиздек...
@MubashshirAhmad
Аллоҳнинг бандага муҳаббати аломати:
Қусур учун қалб безовталанишидир. Бундай одам агар Қуръондан вирди бажарилмай қолса маҳзун бўлади. Дунёнинг бир муҳим иши машғул қилиб қўйганда, зикр ва ибодатдан амалга ошмай қолганларига ҳасрат ва надомат чекади.
Бу тўғрида Ҳаммод ибн Муслим айтади: "Агар Аллоҳ бир бандани севса, йўл қўйган қусури учун уни ғамгин қилиб қўяди".
"Қалб амаллари" китобидан
http://t.me/MubashshirAhmad
Ҳақиқатда чўчқахонадан фарқи қолмаяпти...
@adolat_kuychisi
Бир кун ҳаётимиздаги жаннатлар ҳақида сўрасам, "улар саждагоҳлар" дея жавоб қилдингиз.
Муҳаммад Муқрин
@MubashshirAhmad
Бугун жамиятимизда маданият мақтагулик даражада эмас. Мен маданият дейилганда шоубизнес ва ток-шоуларни назарда тутаётганим йўқ. Аксинча, цивилизацияни назарда тутмоқдаман. Бу даражамизда мақтанолмаслигимизнинг сабаби эса, маданият ва мафкура соҳасининг эскича, совет дастури асосида бошқарилиши бўлса керак деб биламан.
Совет тузумида маданият сиёсати кўпмиллатли халқ шиори остида муайян ҳудудда кўпчиликни ташкил этувчи миллатларнинг ўзлигини ўлдириш, совет одами деган абсурд ғояни илгари суриш, буларнинг барчаси эса коммунистик ҳокимиятни легитимлаштириш мақсадида амалга оширилган.
Бугун ҳам маданий сиёсатимиз айнан шуни такрорламоқда. Бироқ бу хато бўлса керак. Чунки совет давлати ёпиқ, тўлиқ назоратли ҳудуд эди.
Биз эса глобаллашган даврда яшяпмиз. Бугун маҳаллама-маҳалла юриб концерт бериш фойда келтирмайди. Одамлар маданиятни инстаграмдан ўрганяпти.
Бироқ маданий сиёсат инстаграм даражасига кириб бора олмаяпти. Бунинг сабаби, маданий сиёсатни бошқарувчилар янгиликларни ўзлаштиришда орқадан қолмоқда.
Агар имкон бўлганда, бугунга қадар маданиятимизда етакчилик қилиб келганларга бош эгиб, ҳурматини жойига қўйиб, чин юракдан соғлиқ ва осойишталик тилаган ҳолда бу соҳани янги авлодга, янги ечимлар ва ёндашувларга бўшатиб берган бўлардим.
Бундан йигирма йил аввал, масалан деярли бутун халқ, ёшлардан тортиб, катталаргача мустақиллик байрами қандай нишонланишини кўришни кутиб ўтирарди.
31 август кечқурун бўладими, эрталабми, ёмғир ёғмасмикан, Юлдуз чиқибдими...
Адашмасам, охирги ўн йилликларда давлатнинг энг муҳим маданий тадбирлари ҳам халқ ҳаётидан узулиб қолгандек.
Халқ ўз байрамини ўзича ўтказмоқда.
Бу бир мисол эди. Маданиятнинг бошқа соҳалари ҳам худди шундай. Бирор бир ўзгаришлар чора-тадбирлар, ижро механизмлари ва фотоҳисоботлар орқали бажарилгунча, интернетда қандайдир бефаросат "прогрессив" шоввозлар чиқадида, вояга етмаган қизга "Ада, ...кс нима?" деган савол бердиради.
Унинг ортидан бутун бошли бефаросат либерал қатлам чиқиб бу нарсани пропаганда қилади.
Ўзи мени ҳар доим бир нима қизиқтиради: нимага бизда либераллар қаерда тарбиясизлик, бефаросатлик, бузуқилик ва жиннилик бўлса қўллаб чиқаверади?
Бирорта либерални кўрганмисиз, масалан, "Ҳайхот, қўшнига яхшилик қил, ота-онани ҳурмат қил, катталарни эъзозла, фарзандларга тўғри тарбия бер, одобли бўл" деб ҳайқирганини?!
Ёки бирорта одоб-ахлоқли либераллар ҳам борми?!
Хуллас ушбу услубни бефаросат ва бузуқи деганимнинг сабаби, инсон барча мавжудотлар орасида этика, яъни нафосат ва гўзал ахлоқ билан ажралиб туришидадир.
Фақатгина инсон таомланишда ҳам, юриш-туришда ҳам, сўзлашишда ҳам энг гўзал усуллардан фойдаланади. Инсон ҳайвонлардан шу билан фарқ қилади. Ёки кўрганмисиз бирор итни овқатланишдан аввал қўлини ювиб келганини?!
Жинсий тарбия ҳам худди шундай. Маданиятни инсонлар фарзандларини ҳайвонлардан фарқли равишда, ибо-ҳаё ва ор-номус чегарасидан чиқмаган ҳолда ўргата олади.
Бироқ комил инсон даражасигача эволюция бўлолмаган индивидлар эса ҳайвонлар йўлидан боради.
Айтганча, маданият ҳақида сўз кетаётганди. Телевизорда учта-тўртта миллий либосларни кийиб олган маданият соҳасининг вакилалари нимани реклама қиляпти-ю, мен нимага қайғуриб ўтирибман..
Ана ўшалар мактаблардаги маданий тадбирларда нима деб ақл ўргатади?
Ўзбек сериалидаги ахлоқ ва савия.
@MubashshirAhmad
Демократия адашди. Ҳа, ҳатто сайлов тизими ўлароқ ҳам у камчиликларга тўла. Ҳукм тизими ўлароқ эса батамом яроқсиз.
АҚШ халқи кўчага чиқди!
АҚШ президенти Трампга қарши 50 та штатнинг барчасида бир вақтнинг ўзида 1200 дан ортиқ намойишлар бошланди.
Трампдан истеъфога чиқиши ва лавозимини тарк этиши талаб қилинмоқда. Ваҳоланки у демократик сайловлар билан президент бўлган эди.
@MubashshirAhmad
⏳ ВРЕМЯ НА ИСХОДЕ
🔴Это не просто песочные часы. Это – символ последнего шанса. Но вместо песка — рис. Последние зёрна падают, как последняя надежда на еду.
🔴В Газе начинается не просто голод — начинается настоящая гуманитарная катастрофа. Дети ложатся спать с пустыми желудками, просыпаются от боли и жажды, а на столе — ничего.
🔴Блокада, разрушенные дома, уничтоженные поля. Даже самая простая еда — роскошь. Рис, хлеб, вода — становятся недосягаемыми.
🔴Каждый прожитый день — борьба за выживание.
Каждый уцелевший зёрнышко — как глоток жизни.
📢 Мы не можем молчать.
📌 Расскажите о реальности, которую мир слишком часто игнорирует.
📌 Поддержите гуманитарные организации, которые борются за жизнь детей.
💔 В ГАЗЕ НЕ ПРОСТО ГОЛОД.
В ГАЗЕ — КРИК О ПОМОЩИ.
🌐 Подписаться на канал «Yeni Şafak на русском»
Эй сиз, кетганлар!
Ўзингиз кетсангиз-да, ўрнингизни хуш ислар-ла тўлдириб кетдингиз..
@MubashshirAhmad
Мен Ғазони унутишга, улар билан дийдорни Қиёматга қолдиришга ўзимни кўндириб яшаётган эдим. "Уларни ташлаб қўйганлар уларга зарар бера олмайди", ҳадисидаги бадбахтлар қаторига ўзимни қўшиб, Охиратдаги жавобгарликка ўзимни ҳозирлаб яшаётган эдим.
Қаерда ғазоликларнинг ситамлари ҳақидаги лавҳага кўзим тушса, тахтадай қотиб, бу хабарлардан ўзимни олиб қочаётган эдим.
Бу дунёда Ғазо бўлмагандай, қатлиом бир эртакдай, ўзимни шундай қарорга кўндираётган эдим.
Аммо ҳозиргини Whatsapp‘дан қўшним бир хабар юборди. Бу тармоқда Ғазодан хабар келмас эди. Уни очиб ўқибман... Яна бу даҳшат оламга қайтадан тушиб қолдим. Бўйним қотиб оғрияпти, кўзимдан ёш тинмаяпти. Карахтман...
Мана ўша мактуб. Расмларни интернетдан ўзим олдим. Бардош тилайман...
=====
Азиз дўстлар, мен ҳозир менга келган хабарни баҳам кўрмоқчи эдим. Қўлларимиз боғланган, юрагимиз йиғлаяпти.
Илоҳим биродарларимизга ўзлари кутмаган жойдан чиқиш ва нажот кўрсатсин, инша Аллоҳ!!!
Бу сукунат менга оғир оғирлик қилади.
25 кундан бери Ғазога бирорта ҳам ёрдам юк машинаси кирмади.
Ун бўлмагани учун эса барча новвойхоналар ёпилди.
Мен ҳозиргина Ғазода қизимиз Эсма билан гаплашдим.
"Биз ўтни еймиз, опа. Кўкатларни қудуқдан олинган сув билан пиширамиз. Нон ва бошқа ҳеч нарса.
Исроил тинимсиз самолётлардан қоғоз ташламоқда. Қоғозда "Сиз бўлган ҳудудни тарк этинг" деб ёзилган. Қаерга борамиз, опа?"
Улар қаерга боришлари керак?
45 квадрат километр майдонда, 10 метрлик бетон деворлар ва тепаси тиканли симлар билан ўралган қамоқхонада қаерга боришлари керак?..
Чиқиш йўқ.
Кириш йўқ.
Дори йўқ.
Озиқ-овқат йўқ.
Бу одамлар нима қилишлари керак?
Икки миллион одам бизнинг кўз ўнгимизда очликдан ўлмоқда. 😓 Илтимос ўша гўдакларнинг овози бўлинг.
Бу шафқатсизликни дунёга эълон қилинг.
Балки бир кун келиб кимнингдир виждони қаердадир таъсиридан қийналар, Балки халқаро жамоатчилик фикрини юзага келтирар.
Агар бунга қодир бўлмасангиз, бу зулм ҳақида токи қодир бўлган биров эшитмагунча тарқатинг.
Худога қасамки, биз бу юкни кўтара олмаймиз.
"Мен буни баҳам кўраяпман ва нима бўляпти? "Зулм ҳеч қачон тўхтамайди" деманг. Айнан шу нарсани Исроил истайди.
У ҳамманинг жим бўлишини хоҳлайди. Улар ҳар кимнинг кундалик ҳаётида давом этишини ва Ғазони унутишини хоҳлайди. Илтимос, жим бўлманг. Ҳатто сукунат ҳам шафқатсизликдир.
Сафия Четинкая
@MubashshirAhmad
Яқинда Ўзбекистонда нишонланган Хўли байрамининг Ҳиндистондаги варианти.
@MubashshirAhmad
Барча оналарга бағишланади.
Қалбларни титратадиган китоб мутолаасига марҳамат!
Ҳукмронлик ҳикмати:
Камбағаликка қарши чойчақа бериш билан эмас, тарозининг палласини тўғирлаш (адолат) билан курашилади.
© Наталли Нур
@MubashshirAhmad
#Аввалги_ҳокимлар
Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртвордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар. У одам:
- Бу нимаси? Эшакмисан?- деди.
У киши: Йўқ, Умарман - дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди: Эй амирал-муъминийн, у сизни, эшак, деди.
- Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.
Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар-а!!
@MubashshirAhmad
Кўп пул топиш — мақсад эмас. Уни тўғри ишлатиш — асосий масала…
Мусулмон одам пулини-молини доим назоратда ушлагани маъқул.
Пулни беҳуда сарфлаш, ҳашаматга, кераксиз нарсаларга исроф қилиш жоиз эмас. Ўрнига, уни фойдали ва керакли йўлларга йўналтириш керак.
Қарз масаласи эса жуда оғир. Ўзбекистонда кредит олиш даражаси доим ўсиб боряпти. Қарз инсоннинг эркинлигини чеклайди, унга руҳий оғирлик беради.
Кўпчилик яхши таниган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов “Пулни бошқариш илми” мавзусида 2 кунлик БEПУЛ онлайн дарс ташкил қилмоқда.
Дарсда иштирок этиш учун дарс бўлиб ўтадиган ёпиқ телеграм каналга қўшилиш:
/channel/+oXjixlQ0-xExZTRi
/channel/+oXjixlQ0-xExZTRi
/channel/+oXjixlQ0-xExZTRi
Имом Ибн Қaййим рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Агар банда дунё ва ундаги нарсалар билан ризқланса, сўнг Аллоҳга ҳамд бўлсин деса, уни ҳамд айтишга ундаган Аллоҳнинг илҳоми, дунёни берганидаги неъматидан улкандир. Чунки дунё неъмати фонийдир, ҳамд савоби боқийдир."
-----
Ё Аллоҳим Сенга ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганинг учун эса яна ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганингни англайдиган қилиб қўйганинг учун яна ҳамд бўлсин.. яна.. яна ҳамд бўлсин!!.
@MubashshirAhmad
Мен қиламан ўттиз...
🇺🇸 АҚШ бозорларидаги йўқотишлар тахминан 15 триллион долларга етди.
© Gorizont
@MubashshirAhmad
Видео: Франциянинг ҳижобга бўлган нафрати илдизлари қаерда?
Французлар мусулмон аёлларни озод қилишга эмас, балки синдиришга, уларни диний ва маданий илдизларидан ажратишга ҳаракат қилган. Улар аёллар танасини кўришни, уларни назорат қилишни исташган - рад этилганда эса, мустамлакачи тафаккурга хос тарзда ғазаб ва зўравонлик билан реакция билдиришган.
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QVlud0ZTkZ8
Батафсил: https://azon.global/3364
©️Azon Global
Дадам раҳматлининг 24 та неваралари бор. Қарийб ҳаммаси ҳофизи Каломуллоҳ. Ҳозир онам айтиб қолдилар: "Даданг вафотларидан кейин невараларимиз ҳар ҳафта Қуръонни бир бор хатм қилишяпти. Бу ҳафта 199 хатмни тугатишибди".
Тасаввур қиляпсизми, дадам раҳматлига атаб неваралар шунча марта хатм қилишибди. Аллоҳ қабул қилсин! Бир ҳарфи учун ўн савоб бериладиган Қуръоннинг шунча хатми қанча савоб бўлишини бир ҳисоблаб кўринг.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги муборак сўзларининг ҳикматини англагандай бўлдим: "Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: “Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”. Муслим ривояти.
Бу сўзларни мен мотивация бўлсин учун, келажак инвестициясини қайси томонга йўналтиришда тавсия бўлсин учун ёздим.
@MubashshirAhmad
"Албатта, яхшилар неъматдадир. Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир".
"Инфитор" сурасининг бу 13-14-оятлари фақат Охират неъмати ва Охират жаҳаннами ҳақида чегараланмаган. Балки у инсоннинг уч даври, яъни дунё диёри, Барзах диёри ва Охират диёрини ҳам ўз ичига олади. Булар уч босқичда ҳам неъматда бўлишса, анавилар уч даврда ҳам жаҳаннамдадирлар.
Аллома Ибн Қоййим
@MubashshirAhmad
Мусулмонлар ҳозир қуйидаги шиорни баланд кўтаришимиз керак:
ИТТИФОҚ ҚИЛГАН ИШЛАРДА ҲАМКОР БЎЛАМИЗ. ИХТИЛОФ ҚИЛГАНЛАРИМИЗДА ЭСА БИР-БИРИМИЗГА УЗР ИЗЛАЙМИЗ.
@MubashshirAhmad
Тоат Аллоҳга Ўзи хоҳлаганидек ибодат қилмоғингдир, ўзинг хоҳлаганингдек эмас.
Шайх Али Жумъа
@MubashshirAhmad
Жаҳон мусулмон уламолари иттифоқи Фатво комиссияси Ғазо фатвосини чиқаради:
1) Фаластин ерларини сионистлар томонидан босиб олинишига қарши қуролли жиҳод қилиш ҳар бир қодир мусулмон учун фарздир.
2)Ислом давлатларининг ишғолга қарши зудлик билан ҳарбий аралашуви диний фарздир.
3)Сионист босқинчи режим; У барча йўналишлардан, жумладан, қуруқлик, денгиз, ҳаво, сув йўллари, бўғозлар ва ислом давлатларига тегишли ҳаво ҳудудларидан тўсиб қўйилиши керак.
4) Фаластин қаршилиги; ҳарбий, молиявий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши керак. Бу диний фарздир.
5) Умматни ҳимоя қилиш ва ҳужумларни тўхтатиш учун Ислом давлатлари ўртасида ҳарбий иттифоқ тузиш шошилинч диний фарз ҳисобланади.
6) Сионистик режим билан ҳар қандай муносабатларни нормаллаштириш тақиқланган.
7) Босқинчи кучларга нефт, газ ва шу каби энергия ресурсларини бериш тақиқланади.
8) Айрим араб давлатлари томонидан босқинчи тузум билан имзоланган тинчлик битимлари қайта кўриб чиқилиши керак.
9) Ғазо аҳлини қўллаб-қувватлаш учун молиявий жиҳод фарздир. Чегара дарвозалари зудлик билан очилиши керак.
10) Қўшма Штатларда яшовчи мусулмон жамоалар Трамп ва унинг ҳукуматига ҳужумларни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш бўйича сайловолди ваъдаларини бажаришлари учун босим ўтказишлари керак.
© Абу Зарр саҳифаларидан
@MubashshirAhmad
"Селнинг кўпиги" шу даражада қадрсиз, қийматсиз, кучсиз ва тубан бўлишини англамаган эканман.
"Йўқ! У кунда сиз кўп бўласиз, аммо селнинг кўпиги каби бўласиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғуриб олади (улар сиздан заррача қўрқмайди) ва сизнинг қалбингизга бўшангликни солади", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, бўшанглик нимадир?" деди биров. "Дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик", дедилар".
Башоратнинг ҳақлигини қаранг, эй "уммат"!
Абу Довуд ривоят қилган.
@MubashshirAhmad
Мен унинг қандай ҳаёт кечирганини билмайман-ку, лекин Минор масжидида бомдод намозини биринчи сафда ўқиганини бир неча бор кўрганман.
Жасур Ҳамроевнинг гуноҳларини Аллоҳ кечирсин, раҳмати ила муомала қилсин!
Биз эса ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва биз ҳам Унга қайтамиз.
@MubashshirAhmad
Ўйлайдиларки, мусулмонларни ўлдирсак Ислом тугайди дея.
Билмайдиларки, тоғу-тош Исломдир,
Учадиган қуш Исломдир.
Билмайдиларки, бутун олам Исломдир,
Айланаётган коинот Исломдир!
Ислом оламимизни бошқараётган низомлар (режимлар) мусулмонларни соқол қўйиш фатволарига ва таҳорат олиш ҳукмларига чўкиб кетишини хоҳлашади. Тоинки одамлар у низомлардаги коррупция ва зулмга эътибор қаратмасинлар.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@MubashshirAhmad
Мунофиқларнинг ватанпарварлиги сотқинларнинг хиёнатидан хатарлироқдир. Чунки мунофиқлар тилда "ватан" дегани билан, амалда фақат ўзининг қорни ва юртнинг зиёнига иш қилади. Бунга ер-ости ва усти бойликларини талон-тарож қилаётганлар, улардан қолган қолдиқларни кемираётган "каламуш"лар ва уларни оқлайдиган маддоҳларнинг ҳаракатлари мисол бўлади.
@MubashshirAhmad