Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
✅ERKAKLAR UCHUN MAXSUS TAJVID DARSLARI
Madina va Misrda yashab ilm olayotgan ustozlar bilan Qur’onu Karimni to‘g‘ri va chiroyli o‘qish, xatolarni tuzatish imkoniyati endilikda sizda mavjud✅
✅Arab harflarini to‘g‘ri talaffuz qilish;
✅Tajvid qoidalarini chuqur o‘rganish;
✅Tasʼhih (o‘qishdagi xatolarni tuzatish);
✅Islomiy ilm talabalariga moslashtirilgan dastur;
✅ Darslar onlayn va an’anaviy shaklda olib boriladi.
✅Bundan tashqari, Saudia Academy sizga ta'limning eng yuqori darajasini, xalqaro tajribani va akademik mukammallikni taqdim etadi. Darslarimizga hoziroq qo'shiling va Qur'onni o'qishda yangi bosqichga o'ting✅
Kanalga obuna bo‘ling✅✅✅✅✅
/channel/+OqUS7nFwTBs5NmZi
/channel/+OqUS7nFwTBs5NmZi
Reklama
Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@Mezanauz
Уммат қани, дейсизлар. Мана уммат қаерда.
Қоҳирада Атлетико устидан ғалаба қозонган Барселона олқишланмоқда. Юзларча километр шарқда исроил Фаластинда қатлиом қилмоқда.
@MubashshirAhmad
Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad
Ибодат учун:
ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик..
улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик..
кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз..
Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг!
@MubashshirAhmad
Бу кунларнинг қадрига етайлик!
Қуръони карим, жойнамоз, тасбиҳ, китоблар ва дастурхон.
Кейин излаб ҳам топа олмаймиз!
@MubashshirAhmad
Ҳатто Иблиснинг ҳам ўтмиши гўзал бўлган. Менга ҳозиринг ҳақида гапир.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
Гуноҳнинг кўплиги руҳни чарчатади. Шундан у Аллоҳ сари юришга қийналади.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
"Сизларга ким яхшилик қилса, уни сиз ҳам мукофотланг (мукофотнинг асл маъноси, бировнинг қилганидек ишни қилмоқдир). Агар мукофотлашга нарса топа олмасангиз, унинг ҳаққига дуо қилинг! Тоинки уларни етарли мукофотладим деб билгунингизча".
Аҳмад ва Абу Довудлар ривояти.
Баъзида топа олмаётган манзилимизга биров бизни йўллаб юборса ёки машинамизни қийин вазиятдан олиб чиқишга ёрдам берса, миннатдорчилик билдирмай, шундай бўлиши керакдай, кетиб юборамиз. Ваҳоланки, бу одамлар бизга яхшилик қилди. Бўлмаганда, раҳмат айтиб ё ҳаққига дуо қилиб, зиммамизда қолиб кетаётган унинг ҳаққини адо этишимиз керак.
Бу айтганларим жуда кичик ишлар. Баъзи одамлар бизга шу қадар катта яхшиликлар қиладики, ё ҳаётимиз ўзгариб кетади, ё устимиздаги катта муаммо ҳал бўлади. Агар уларнинг яхшилиги мислича жавоб қайтаришга бизда имкон бўлмаса, улар ҳаққига шу қадар кўп дуо қилишимиз керак-ки, уни муносиб мукофотладим, деган қаноат кўнглимизга келгунча бунда давом этишимиз керак.
Аллоҳ бизни яхшиликларни таниб, ҳаққини адо этувчилардан қилсин! Энг катта яхшилик қилган - Аллоҳ таоло ҳаққини танийдиган бандаларидан қилсин!
@MubashshirAhmad
Ҳижоб фестивалими ёки Ҳоли байрами?
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Kp65qcIzGLQ
©️Azon Global
"Муҳибни ҳатто ишора ҳам жароҳатлайди. Бироз табассум эса жонлантиради".
@MubashshirAhmad
Ҳайит ўтган бўлса-да, илм бўлиб қолар деб улашяпман.
••••••••••••••••••••••••••••
#Муфассал_фиқҳ №10
Рамазонни аниқлаш ва ҳилол кўриш ҳукмлари
(1-қисм)
Рамазонни унинг ҳилолини кўриш билан аниқланади. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Уни кўриб рўза тутинг ва уни кўриб рўзани тўхтатинг. Агар у сизларга тўсилиб қолса, шаъбоннинг саноғини ўттизга етказинг”.
Маълумки, қамарий ой ё ўттиз кун бўлади ёки йигирма тўққиз кун. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз оми умматмиз, ёзишни ҳам, ҳисобни ҳам билмаймиз. Ой шунча ва шунча бўлади”, деганлар. Яъни бир марта йигирма тўққиз кун ва бир марта ўттиз кун. Бошқа бир ҳадисда: “Албатта ой йигирма тўққиз кун бўлади”, деганлар.
Шуниям айтиб қўйиш керакки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида Рамазон рўзасини ўттиз кундан кўра кўпроқ йигирма тўққиз кун тутишган.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят этишларича, саййида Оиша розияллоҳу анҳодан: “Бу ой йигирма тўққиз кун кўринганми?” деб сўрашди. У зот: “Бундан ажабланяпсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан рўза тутганимда, ўттиз кунга нисбатан кўпроқ йигирма тўққиз кун тутганман”, дея жавоб қилдилар.
Ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида тутган рўзамиз, ўттиз кундан кўра кўпроқ йигирма тўққиз кун бўларди”.
Фалакий олимлар ҳисоб илмига таяниб айтган сўзлари, гарчи одил бўлишса ҳам, эътиборга олинмайди.
Агар ҳилолни кўрганлик бир мамлакатда ўз исботини топса, жаҳоннинг ҳамма томонидаги бошқа мусулмонларга ҳам бу ҳукм лозим бўлади.
Ҳадиси шарифдаги: “Уни кўриб рўза тутинглар” умумий хитоб бўлгани учун, фатво шунгадир. Хусусан ҳозирги замонимизда алоқа ва ахборот воситалари тезкор ва осон бўлиб қолгани сабабли ҳилол кўрилгани ҳақидаги бир нуқтадаги хабар бошқа томонларга яшин тезлигида тарқамоқда. Агар машриқ аҳли ҳилолни жума куни, мағриб аҳли эса шанба куни кўришган бўлса, аҳли мағриб аҳли машриқнинг кўргани билан рўза тутиши вожиб бўлади. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар наздида мўътамад қавл мана шудир.
Жумҳурнинг сўзига кўра, бунда бошқа жойлардаги мусулмонлар билан бирлик ва бирдамликни изҳор этиш мавжуд. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сизнинг бу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг” (Анбиё сураси, 92-оят).
Шунинг учун мусулмонларга шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни қуёш ботар чоғида ҳилолни кузатмоқлари фарзи кифоя бўлади. Эҳтимол шаъбон йигирма тўққиз кун бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек шаъбоннинг ҳилолини унинг ададини билиш учун ҳам кузатиш керак.
Чунки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Шаъбоннинг ҳилолини Рамазон учун ҳисобланг”, деганлар.
Агар осмонда булут, чанг ва туманга ўхшаш муаммолар бўлса, Рамазон ҳилолини аниқлаш учун қози бир шахснинг хабарини қабул қилаверади. Бу шахс эркак ё аёл бўлишининг фарқи йўқ.
Балоғатга етган, ақлли мусулмон бўлса етарли. Унинг адолатли бўлиши ҳам шарт этилмайди. Лекин фосиқлиги ҳаммага ошкор киши бўлмаслиги шарт. Ҳолати номаълум ёки туҳмат учун жазоланиб, тавба қилган бўлса, бунинг хабари қабул қилинади.
Ҳилолни кўрган киши уни кўрган кечаси ҳоким ҳузурида гувоҳлик бериши керак. Бундай қилиш унга фарзи айн бўлади. Чунки у гувоҳлик бермаса Рамазоннинг биринчи кунини рўзасиз ўтказиб юборишади.
Ҳокими йўқ жойларда ҳилолни кўрган киши масжидда, одамлар олдида уни кўрганига гувоҳлик беради. Агар у адолатли ёки адолати номаълум киши бўлса, одамларга рўза тутиш лозим бўлади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳилолини исбот этиш учун бир кишининг гувоҳлигини қабул этганлар. Сунан эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят этишларича, бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Мен ҳилолни кўрдим”, деди. У зотнинг: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берасанми?”, деган саволларига у: “Ҳа”, дея жавоб қилди. “Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик берасанми?”, дегандилар, у яна: “Ҳа”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Билол, одамларга эълон қил, рўза тутишсин”, дедилар
2-қисмга ўтиш 👈
@MubashshirAhmad
Ақлнинг раъйи устун бўлади, қалбнинг раъйи эса севимли.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
Рамазон ҳайит муборак бўлсин!
Ийд намозига чиққан жамоат катталигини кўриб, бу ҳом калламга бир фикр келиб қолди: Бу ҳолат мусулмонлар иймонининг кучи, Аллоҳни эслаши ва нафсига қарши туришдаги даражасининг тафовутли эканини кўрсатади.
Мусулмонман, деган қарийб ҳамма икки ҳайит намозларини ўқийди. Бу даражадаги кишилар учун йилда икки марта намоз ўқиш етади. Узр, хато гапирдим, иймонларининг қуввати мана икки намозни ўқишгагина етади, йилда икки бор мусулмон эканлари ёдларига тушади.. Шунда ҳам одамлар ҳайит намозда кўринмадинг, дейишларидан хавотирланиш ёки яқинларини масжидда кўриб, саломлашиш ва ҳол-аҳвол сўраш каби дунё мақсадлар ҳам бу жуда заиф иймонга қувват бўлади ва намозга ундайди.
Иккинчи даражадаги мусулмонлар борки, улар беш маҳал намозни ўқиб туришса-да, жума намозини албатта ўқишади. Уларнинг иймон қуввати ва Аллоҳнинг эслаши уларни ҳафтада бир бор ибодат қилдиришга қодир бўлади. Уларга бу йўлда ишхонадагилар ё улфатлар қаторидан қолиб кетмаслик истаги ҳам ёрдамчи бўлади.
Бундан баландроқ даражада - беш маҳал намозни уйида ва баъзан масжидда ўқийдиган, яъни иймони қувватлироқ ва нафси бўйсунганроқ мусулмон туради. У бир кунда бир неча бор ибодат қилишга эҳтиёж сезади. Ва уларни адо этгач қалби таскин топади. Унинг бу даражада туришига ҳеч қандай дунёвий ғараз ундамайди.
Иймони мустаҳкам, қалби Аллоҳнинг зикри билангина ҳаловат топадиган ва нафсини том маънода бўйсундирган мусулмон ҳам борки, у мусулмонлик даражаларининг энг юқорисида туради. Унинг қалби масжидга боғланиб қолган бўлади, нафл ибодатларни адо этади ва таҳажжуд намозига ҳам одатланган бўлади. Унинг ибодатларидан ҳеч қандай дунёвий манфаат бўлмайди, бор истаги Роббул-аъламийнинг розилиги бўлади.
Булар даражалар. Ўқиб, ўзингизнинг қайси даражада эканингизни аниқлаб, кейингисига ўтишга ҳаракат қилсангиз, ёзишдан кўзлаган мақсадимга эриштирган бўласиз.
Аллоҳ ҳаммамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин ва икки дунёда ҳам даража ва мартабаларимизни юксалтирсин!
@MubashshirAhmad
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг юртдошаримизга табрик ва тавсиялари
©️Azon Global
Марин Ле Пен Имомўғлига ҳасад қилмоқда
Акром Имомўғли коррупция, пора ва талон-торож қилиш айбловлари билан ҳибсда. Аммо унга сиёсий жабрдийда сифатида қаралмоқда. Энг камида ўз тарафдорларининг кўз ўнгида қаҳрамонга айланиб улгурган. Марин Ле Пенга эса бундай омад кулиб боқмади. Коррупция бўйича жазоси тасдиқланган сиёсатчи сифатида унинг сиёсий келажаги хавф остида. Шу боисдан Марин Ле Пеннинг Акром Имомўғлини ҳасад билан кузатаётгани аниқ. “Бундай пайтда Туркияда бўлиш керак эди”, деб ичидан ўтказаётганига шубҳам йўқ. Журналист Абдулқодир Селви мақоласидан.
Батафсил: https://azon.global/3658
©️Azon Global
Польша бош вазири Туск 500 миллионли европалик 300 миллионли америкаликдан 140 миллионли Россия ҳужумидан ҳимоя қилишни сўраётганидан ажабланаётганини айтди.
Жаноб Туск, бундан ҳам абсурд ишни айтайми? 2 миллиардли ислом дунёси етти миллионли исроилдан қўрқиб, дунёдан ёрдам сўрамоқда.
@MubashshirAhmad
Африкалик етимларга кафил мусулмонни қарамоғидаги етимлар билан муносабатига боқинг.
@MubashshirAhmad
АҚШ университетидаги тадқиқотчи укамиз, Икромжон, Ўзбекистондаги аҳолининг маҳаллий давлат дастурларига бўлган фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказаётган экан. Вақт ажратиб, шу сўровномада қатнашиб, бу мавзў юзасидан ўз фикрингизни билдиришингиз ва шу орқали илмий ишга ўз ҳиссангизни қўшсангиз хурсанд бўлар эдик:
👉 Ҳавола
@MubashshirAhmad
Агар рақибинг арзон бўлса, курашиб ўтирма. Сотиб ола қол!
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
📚 Катта янгилик!
“Шамс” китоб дўкони ёпилаяпти…
…ва шу муносабат билан фақат 5 кун давомида барча китоблар ва маҳсулотлар таннархида сотилади!
Китоблар 1000 дан бошланади.
Бу сизнинг севимли китобларингизни арзон нархда олиб қолишингиз учун охирги имконият!
✅ Барча китоблар
✅ Табиий маҳсулотлар
✅ Совғалар ва яна бошқалар — ҳаммаси таннархида!
⏳ Муддат: фақат 5 кун
📍 Манзил: “Новза” масжиди ёнида.
Келинг, китоблар кетмасидан олдин келиб, ўзингиз ва яқинларингиз учун маънавий ҳазина олиб кетинг!
Мурожаат учун: +998946063540
Жиноятлар:
"Эр хотинини пичоқлаб қўйди"..., "Аёл эрини бошига уриб ўлдириб қўйди"..., "Адлия бўлими бошлиғи вояга етмаган билан жинсий алоқа қилди"....
Ечимлар:
"Ҳароми...", "Аллоҳнинг лаънати бўлсин!"... "Қаттиқ жазо талаб қиламан!"...
Бу жамиятимиздаги жиноят ва уларга ечимлар. Ечим эса бундай бўлмайди. Бу йўл билан жиноятлар ҳатто камаймайди.
Ечим битта. Жамият аслига - Аллоҳга ва Унинг рисолатига қайтиш керак. Бунинг учун унга имконият берилиши керак. У Аллоҳдан тўсилмаслиги керак. У жазо берувчи Зот ва жазо берилажак Кун борлигига иймон келтириши лозим. Шу иймон тақозосига кўра яшашга имкони берилиши даркор. Шу иймондан ҳам четга чиқиб, ўшандай жиноятга қўл урадиган каслар яна ўша илоҳий қонуниятга кўра энг олий жазоларга рўбарў қилиниши керак.
Ана шунда жамиятда бундай тубан жиноятлар кескин камаяди, қарийб йўқолади. Бунга бепарво қарамаслик керак.
Бўлмаса "ҳароми" деб сўкиб, "лаънат бўлсин" дея қарғаб юраверамиз, то жиноятчилар бизнинг ҳам хонадонларимизга кириб келгунича...
@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Дин комиллиги диндорлик комиллигини англатмайди. Диндорлик батамом мукаммал бўлолмайди. Чунки дин илоҳий ваҳий бўлса, диндорлик башарий ишдир.
Шайх Тоҳо Жобир Улваний
@MubashshirAhmad
Диний соҳада мутахассисларнинг тавсияларини ҳеч ким эшитмайди, деб нолиб юрсак, ҳамма соҳада иш шундай шекилли.
"Агар иш ўз эгасига топширилмаса, Қиёматни кутаавергин". Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадис.
https://m.youtube.com/watch?v=gO-p35NgTRM
"Эр аёлини болаларининг олдида мақтаб қўйиши таҳсинга лойиқ ҳолат ҳисобланади".
@MubashshirAhmad
Рамазонни аниқлаш ва ҳилол кўриш ҳукмлари (2-Қисм)
(1-қисмга ўтиш 👈)
Фитр ҳилолини, яъни рўза тугаб, шаввол ойи бошланганини, агар осмон муаммолик бўлса, икки мусулмон гувоҳнинг шаҳодати билан аниқланади. Агар ҳокими йўқ жойда бўлишса, икки одил кишининг хабар бериши билан рўзаларини тўхтатишаверади.
Фитр ҳилоли учун Рамазон ҳилолига нисбатан кўпроқ адад шарт қилинган. Чунки фитр инсон манфаатига тааллуқли иш. Инсоннинг бошқа ҳақларига ўхшаб бунга ҳам икки кишининг гувоҳлиги талаб қилинади. Зул-ҳижжа ҳилолини аниқла ҳам фитрникига ўхшаб бўлади.
Агар осмонда кўришни тўсадиган муаммо бўлмаса, Рамазон ҳилолини исботлаш учун, рост эканларига ишониладиган даражада кўпчилик гувоҳлик бериши керак. Исбот учун эллик киши керак, деган қавл бор.
Яна бир қавлда, уларнинг қанча бўлиши кераклигини белгилаш ҳокимнинг ваколатидадир, дейилади. Имом Абу Ҳанифадан ривоят қилинган бир қавлда иккита гувоҳ етарли дейилган.
Одамлар бехафсала бўлиб кетган ҳозирги замонимизда имомнинг мазкур сўзларига амал қилган маъқулроқ.
Заволдан олдин бўладими ё кейин, ҳилолни кундузи кўришнинг аҳамияти йўқ, яъни бу пайтда кўрилганлиги ҳақидаги гувоҳлик қабул қилинмайди.
Пайғамбар соллоаллоҳу алалйҳи ва салламнинг: “Уни кўриб рўза тутинг ва уни кўриб рўзани тўхтатинг”, деган ҳадислари рўза ва рўзасизликдан олдин ой кўрилган бўлишини тақозо қилади. Ҳадисдан илк тушунилаётгани, ойнинг охирги куни қуёш ботар пайтида ҳилол кўрилиши керак, деган маъно бўляпти. Саҳоба, тобиийн ва улардан кейингилар даврида мазкур вақтда ҳилол кўргани тўпланилган.
Киши ёлғиз ўзи Рамазон ёки фитр ҳилолини кўрган бўлиб, гувоҳлиги қабул қилинмаса, унинг рўза тутиши лозим бўлади. Ҳатто бу одам ҳоким ёки ноиби бўлса ҳам. Чунки Аллоҳ таоло: “Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деган.
Шавволнинг ҳилолини ёлғиз ўзи кўрган бўлса, гарчи Рамазонни ўттиз кун тутган бўлса ҳам, рўза тутмаслик жоиз бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўзасизлик одамлар рўза тутмайдиган кун бўлади. Қурбонлик эса одамлар қурбонлик қилган кун бўлади”, деганлар.
Агар киши бу икки вақтда рўза тутмаса, унга қазо вожиб бўлади, каффорат эмас. Чунки унинг гувоҳилигини қози шаръий далил билан рад этмоқда. Бу эса унинг гувоҳлигига шубҳа киргизмоқда.
Каффоратлар ҳудди ҳадлардек шубҳа туфайли соқит бўлади. Бу айтганимиз Рамазон ҳилоли тўғрисида каффоратнинг соқит бўлиш сабаби эди. Фитр ҳилолидаги соқит бўлиш сабаби эса унинг наздида ҳайит куни бўлганидандир.
Аммо Рамазон ҳилоли ҳақида гувоҳлиги қабул бўлгандан кейин ҳам рўза тутмаса, бу ҳолда каффорат вожиб бўлади.
Асир олинган киши (унинг атрофида Рамазон ҳақида хабар берадиган одам бўлмагани учун) Рамазон ойида иккиланиб, қасд билан рўза тутса, рўзаси Рамазондан кейин тутилган бўлса ҳам жоиздир.
@MubashshirAhmad
Қалбларга раҳмингиз келсин, ё устоз Миншовий!
Тиловат ҳаволада: 👉 https://m.youtube.com/watch?v=zGUWSgnD7cE&feature=youtu.be
@MubashshirAhmad
Бу ерда умрини илм, таълиф, даъват, дин қайғуси ва жиҳод билан ўтказган зот ётибди.
Аллоҳ шайх Қаразовийни раҳмат қилсин!
@MubashshirAhmad
Протесты в Турции
Смотреть 👉 https://youtu.be/Yv1Jm1g9jTg
©️Azon Global на русском
2025 йил 28 март куни Сурия президенти Аҳмад Шаръ шайх Усома Абдулкарим Рифоъийни Сурия Араб Республикаси Бош муфтийси ва Фатво бериш олий мажлисининг раиси этиб тайинлади.
Шайх Усома Рифоъий Аҳли Суннанинг шофеъий мазҳаб фақиҳларидан бўлиб, марҳум шайх Абдулкарим Рифоъийнинг фарзандлари бўлади. Бу зот ўзларининг мўътадил манҳаж ва мўътабар фатволари билан ислом оламида ном қозонганлар.
Маълумот учун, яқинда Mezana шаръий илмлар академияси устоз ва талабалари Истанбулда шайх Усома Рифоъийнинг зиёратларида бўлишган эди.
@MubashshirAhmad