Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
"Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса (Қиёмат қойим бўлса).
У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам,
Онаси ва отасидан ҳам,
Хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур!
(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!".
("Абаса" сураси, 33-37-оятлар).
@MubashshirAhmad
Zulmni unutmang.
Chunki unutilgan zulm takrorlanadi.
Aliya İzzetbegoviç
Истанбул мэри Акрам Имомўғли ишида икки жиҳат эътиборимни тортди:
1. У айбланаётган ишлардан бири коррупция - туркчада "йўлсизлик" дейилар экан. Коррупция - йўлсизлик. Ажойиб.
2. Имомўғли йўлсизлик ва террорда айбланяпти. Яъни, коррупция ва террор уйғун жиноятлар ўлароқ кўриляпти. Бизда террорни фақат динга уйғунланади.
@MubashshirAhmad
Аёллар ҳаммаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради.
Айман Ёғий
@Mubashshirahmad
Урф-одатлар ҳақида ўйлаб қолдим. Балки 600-700 боринг ана 100 йил олдинги урф-одатларимиз исломий таълимотларга уйғун бўлгандир, балки у давр одамларининг фитрати тозароқ бўлгани учун ҳам урф-одатларимиз шариат доирасида бўлгандир, аммо ҳозирги замонавий урф-одатларимизни ҳеч қанақасига шариатга тўғри келишини кўрмаяпман.
Балоғатга етган йигит қизлар мактаб ва университетда аралаш ўқиш урфи.
Аёлларнинг кўчада ясан тусан қилиб юриш урфи.
Порахўрлик, откат, коррупция, таниш-билишчилик, уруғ-аймоқчилик урфи.
Йўлларда қоидаларга амал қилмаслик урфи.
Қўшничилик ҳаққига риоя қилмаслик урфи.
Ўзидан каттага хушомад кўрсатиб ўзидан заифни эзиш урфи.
Қорни тўқларни тўқлаш, камбағалларга эътибор бермаслик урфи.
Туғилган кун, янги йил ва шу каби мусулмонларга ёт бўлган ва Ҳанафий мазҳабда қатъий тақиқланган урфлар.
Оммавий маданиятда фаҳшни зийнатлаш ва тарғиб қилиш урфи.
Тўйларда исрофгарчилик урфи.
Аёллар ва эркаклар оиласини ташлаб узоқ пайт чет элга ишлашга кетиш урфи.
Бировнинг қизини чўри қилиб олиш урфи.
Фосиқ қайнота ва қайноғалар бор хонадонда келин ийманиб, эгнини қисиб, суқланган назар ва тегажоғликларга сабр қилиб яшашга мажбурлик урфи.
Аёллар эркаклар чойхонасида гап ейиш урфи.
Мана шундай қилиб давом этаверади.
Шариатга зид келмайдиган урф бўлса бош устига аммо унақаси борми ўзи?
Ёппасига урфни оқламасдан аниқ тиниқ бўлган кўрсатмаларга амал қилишни тарғиб этиш маъқул эмасми?
Минг йил олдинги аксарияти солиҳ бўлган қавм билан ҳозирги аксарияти бенамоз бетавфиқ бўлган омманинг урфи тенг бўладими?
Минг йил олдинги воқеълик учун ёзилган фиқҳий китобларни ҳозирги диндан узоқ қавмнинг урф-одатларини оқлашга ишлатиш жойизми?
© Fayzuddin Mumin
@MubashshirAhmad
"Одамлар нима дейди?" динини яхши очиб берибди.
@MubashshirAhmad
Буни нафс дейдилар. Бу унинг кичиклигидаги кўриниши. Энди катта бўлганда нималарга чангал солишини ўйлаб кўринг.
Нафсни жиловлашга ўрганмаганнинг ҳолига вой!
@MubashshirAhmad
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрли ҳолатлар | Устоз Мубашшир Аҳмад
@MubashshirAhmad
Маъқул бир контент тайёрлайди-да, охирида, "битта лайк босиб, тарқатворинг!" дея номаъқулчилик қилади.
@MubashshirAhmad
Бугун менинг қолган умримдан биринчи кундир.
Шекспир айтган бўлса керак буни.
@MubashshirAhmad
Шундай талотўп замонда Replay жамоаси ишлаётган роликларга тасанно!
Барака топинг!
@MubashshirAhmad
Жон талвасаси бошланганда Маъмун шундай деди:
Эй мулки кетмас! Мулки кетаётганга раҳм айла!
@MubashshirAhmad
✅ERKAKLAR UCHUN MAXSUS TAJVID DARSLARI
Madina va Misrda yashab ilm olayotgan ustozlar bilan Qur’onu Karimni to‘g‘ri va chiroyli o‘qish, xatolarni tuzatish imkoniyati endilikda sizda mavjud✅
✅Arab harflarini to‘g‘ri talaffuz qilish;
✅Tajvid qoidalarini chuqur o‘rganish;
✅Tashih (o‘qishdagi xatolarni tuzatish);
✅Islomiy ilm talabalariga moslashtirilgan dastur;
✅ Darslar onlayn va an’anaviy shaklda olib boriladi.
✅Bundan tashqari, Saudia Academy sizga ta'limning eng yuqori darajasini, xalqaro tajribani va akademik mukammallikni taqdim etadi. Darslarimizga hoziroq qo'shiling va Qur'onni o'qishda yangi bosqichga o'ting✅
Kanalga obuna bo‘ling✅✅✅✅✅
/channel/+OqUS7nFwTBs5NmZi
/channel/+OqUS7nFwTBs5NmZiReklama
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад" китобида улуғ саҳобий, мўминлар амири, адолати билан дунёни лол этган Умар ибн Хаттоб розияллоҳудан ушбу ҳадисни ривоят қилади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Бирон кеча ўтмасин, денгиз уч бор ерга разм солади-да, кейин Аллоҳдан ер юзидагиларни ғарқ қилиш учун рухсат сўрайди, Аллоҳ уни тўхтатиб туради".
Бу ҳадисни ривоят қилишда тобеиндан кейинги ровий (имом Абу Ҳанифа ва имом Моликлар даврида яшаб ўтган) номаълум киши бўлгани учун кўпчилик уламолар заиф санашган.
Бироқ ривоятга ярамайдиган жуда заиф ҳадислардан ҳисобланмайди. Шунинг учун имом Аҳмаддек зот ўзининг машҳур Муснадларида келтирганлар.
Бугун ахборот хабарларида Американинг Ғаззани бомбардимон қилиш учун юзсизларча яшил чироқ ёққани хабарини ўқидим.
Ҳукумат расмийларидан бири буни мағрур ҳолда, ҳеч кимни писанд қилмай гапирди. Америка бу лаънатилар ёнини олмаганда бу қадар қутура олмас эдилар. Исроил зулмдан тийилиши учун аввал Америка дарс олмоғи лозим.
Аллоҳ таоло нақадар сабрли зот. Лекин у зот зулм ҳаддидан ошса бало юборишини ҳам хабар берган.
Ҳар сафар "Исроил ўзини ҳимоя қилишга ҳақли" деб сал қоғозга ўраб гапираётган Америка бу сафар очиқчасига, юзсизларча Исроилга қаршиларни аямаслигини эълон қилди.
Шуларни эшитиб чин дилдан золимларга бало келишини орзу қилдим, юқоридаги ҳадисни эсладим, шундай бало келсинки, туғёнга кетганларни қўллаб-қувватлаётганларга имкон қолмасин.
Омин.
© Сайфуллоҳ Носир
@MubashshirAhmad
Индонезиянинг ислом оламига чақириғи | @Azon_Global
⏰ 4:07
Томоша қилиш: 👉 http://youtu.be/pMcTArqOEcg
@MubashshirAhmad
Кўрмурид, гей, "сохта ундоқ", "сохта бундоқ" каби ҳақоратлар билан мусулмонлар бир-бирини сўкаётганини кўрсам ичимдан бир нималар узилиб кетади. Сиз бу қабоҳатингиз билан ахлоқли инсонларни қанчалар оғринтираётганингизни билсангиз эди..
Тарафкашлик, лақаб қўйиш ва ҳақоратлаш билан динга хизмат қилиш у ёқда турсин, катта-катта гуноҳларни елкангизга оляпсиз. Учинчи томон тегирмонига сув қуяётган бўлсангиз, тўртинчи томонни диндан бездиряпсиз.
Агар ҳақорат, сўкиниш ва мусулмонларнинг ўртасини бўлиш ҳамда тарафкашликнинг ёмонликлари ҳақида далил сўрасангиз, ўнлаб бет далил келтиришим ё соатлаб гапиришим мумкин. Аммо буларни ўзингиз ҳам биласиз, қани манфаат?
Мен буни икки томон учун баробар айтяпман. Ҳаётда таниганларимга юзига насиҳат қилдим. Кўриша олмайдиганларимга шу ерда ёзяпман.
Бу сатрларни ўқиётганингизда ўзингизга ўзингиз сўз беринг, исломда ахлат ҳисобланган бундай иллатдан қутуламан деб.
Акс ҳолда валлоҳи, жойингиз жаҳаннам бўлади. Сизнинг ахлоқингиз туфайли диндан безиганларнинг ҳам ва кучсизланган мусулмончиликнинг ҳам гуноҳи сизнинг зиммангизда! Аллоҳим гувоҳ бўл, етказдим!
2.06.2021 й.
P.S. Орадан тўрт йил ўтиб, бу иллат ўз мевасини бериб бўлди. Жамиятда фаҳш ёйилиши, динсиз тоифанинг пайдо бўлиши, мусулмонларнинг куч-қуввати кетиши кабилар шулар жумласидан.
Лекин ҳали ҳам вақт бор. Агар ахлоқимизни тўғирласак, биз тортишаётган ишлар динда муҳим эмаслигини англасак ва Аллоҳ йўлидаги мўмин биродарларга айлансак ҳолимиз ўнгланиши мумкин.
@MubashshirAhmad
Ҳақиқий бойлик - беҳожатликдир.
Ҳақиқий мулкдорлик - биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.
Ҳақиқий салтанат - ҳар кун қалблар давлатида муҳаббат парчасини қўлга киритмоғингдир!
Эслагин. Ерга эга бўлганларга, ер эга бўлди. Миллионларга қодир бўлганларни, миллионлари бўйсундирди. Сўнг уларни кўпайтирадиган қулга айлантирди. Кейин уларни қон босими, хафақонлик ва изтироб ўлдирди.
Ишон, ҳақиқий камбағаллар шулардир.
Мустафо Маҳмуд
@MubashshirAhmad
исроил АҚШ яқинда берган вайронакор МК-84 бомбаларини Рамазонда ғазолик мусулмонлар устидан ташламоқда.
@MubashshirAhmad
Фаллас айтади: "Ибн Абу Адийнинг бундай деганини эшитдим: "Довуд ибн Абу Ҳинд қирқ йил рўза тутди, лекин буни аҳли-аёли билмади. У ипакчи эди. Тушлигини ўзи билан ишга олиб кетар ва йўлда уни садақага бериб юборарди. Ифторини эса уйга қайтгач, оила аъзолари билан кечки овқат вақтида қиларди".
---
Қаранг, салафлар амалларини ҳатто энг яқинларидан ҳам яширишган. Кўчадагилар уни уйида овқатланади, уйдагилар эса кўчада қорнини тўйғазади, деб ўйлашган.
Ҳозир эса ифторликларимизни суратга олиб, тарқатяпмиз.
@MubashshirAhmad
Gazeta.uz ёшлар учун мўлжалланган «Сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…» номли лойиҳа бошлади. Унда эл-юрт орасида ҳурматга сазовор кишилар ўз ёшлигини эслаб, ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёшларга тавсиялар беради. Илк меҳмон — олима, Ислом шариати ва ҳадис илми мутахассиси Одинахон Муҳаммад Содиқ.
Батафсил: 👉https://www.gazeta.uz/uz/2025/03/20/recommendation
Kimki ko‘zini rohatlantirsa, fikrini charchatadi; va kimning lazzatlari ko‘p bo‘lsa, afsuslari ham uzoq davom etadi va oxirati zoye bo‘ladi.
Ibn Qayyum rohimahulloh
Оналар доим алдайди!
“Яхшиман, ҳавотир олма“, деб алдайди...
“Пулим бор“, деб алдайди...
“Сен егин, мен тўқман!“ деб алдайди...
“Оғримаяпти, ҳозир ўтиб кетади“ деб алдайди...
Энг аламлиси: “Болаларим яхши!“ деб алдайди...
«Катта бўлиб англадимки, онамнинг қаттиққўлликлари муҳаббат экан, ғазаблари муҳаббат экан, жазолари муҳаббат экан, қайтариқлари муҳаббат экан.
Онамнинг муҳаббатларигина муҳаббат экан».
Тирик экансиз, ўзингизга фитнадан хотиржам бўлманг! Бировни гуноҳи туфайли айбламанг! Бошқа киши қилган маъсиятдан ажабланманг!
Хотимангиз қандай бўлишини сиз билмайсиз.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
"Сунъий ақл"ни укам яхши тушунтирди. Унинг айтишича СА ақл эмас. Шунчаки узоқ йиллардан бери йиғилган интернет маълумотларни маълум формулалар асосида хулосалаб, тақдим этадиган жараён. Бўлди, шу.
Унда ҳиссиёт, қадрият ва топқирлик кабилар бўлмайди.
У маълумотларни қайта ишлаб беришда фойдали. Аммо унга нозик ва дақиқ масалаларда мурожаат қилмаслик керак.
Калкулятор чиққан пайтда, биз ҳам ҳаяжонланганмиз, энди чўт ё бармоқ ишлатмас эканмиз деб. Аммо кўрдикки, ўзимиз ҳисобга ўтмаслашиб қолдик.
Қисқаси, инсон яратган нарса албатта нуқсонли бўлади. Фойдаси ҳам, шу билан бирга зарари ҳам бўлади. Ҳамма тараққиёт маҳсулларида шундай.
Дарҳол илм ва тараққиётга қарши деб шарҳлаб ташламанг. Илмга чорлашда ва тараққиётга қизиқишда менга етадигани йўқ. Фақат сизда илм ва тараққиёт сабаблари ўзингизда бўлишини ва қўлингизда эмас, бошингизда бўлишини хоҳлайман. Биз ҳам ёшлик ё ғўрлигимизда катталарни айблар эдик, кейин тушундик уларни. Ўқиб ўрганинг, минглаб САлардан ақлли бўласиз. Ҳозиргилар бизга калкуляторда ҳисобни чиқаргунларича, қанча бўлишини ундан олдин айтиб қўямиз. Эртага қўлга тушиб қолганингизда ўзингизнинг каллангиз ишламай: "Хотинимга нима бахона айтсам бўлади, Алиса" деб юрманг😅.
@MubashshirAhmad
Хитойлик инвесторлар келгусида Ўзбекистон ҳукуматига хавф туғдирадими?
Сўнгги пайтда ўзбеклар мамалакатимизга оқиб келаётган хитойлик тадбиркорларга нисбатан муносабатда иккига бўлинишди. Бир томон Хитойни миллат учун хавф деб билса, бошқаси уларнинг керакли одамлар эканини айтишмоқда.
Хитой хавфини рад этувчиларнинг энг катта асоси – улар олиб кираётган сармоя.
Бизда бу ғояга муқобил жавоб ҳам бор: агар тармоқлар табиий ва сунъий монополиялардан озод қилинса, шубҳасиз, Ўзбекистон иқтисоди ривожланади. Мамлакатда чин маънода эркин иқтисодий муҳит яратиладиган бўлса, халқ қуввати иқтисодиётда кескин ижобий бурилишни амалга ошириш учун етарли бўлади. Сўзимизга ҳар қандай очиқ иқтисодли мамлакат мисол бўла олади.
👉 Батафсил ўқиш
@MubashshirAhmad
ТОШКЕНТДА ҲИЖОБ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
“1 февраль – Халқаро ҳижоб куни” муносабати билан Тошкентдаги Навруз боғида ҳижоб фестивали ўтказилди. Тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари иштирокида ўтказилган фестивалда миллий либосларимиз, замонавий мусулмонча кийимлар ва кундалик ҳижоблар намойиш этилди. Айниқса, фестивалда иштирок этаётганларни таълим, тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган аёллар учун мўлжалланган либослар кўпроқ қизиқтирди.
👉 Батафсил ўқиш
@MubashshirAhmad
Онадан бошқанинг хизматини қилдириб қўйиши Аллоҳ таолонинг бандага берган энг қаттиқ азобларидан бўлса керак.
@MubashshirAhmad
Ғазода яна қатлиом бошланди. Биз энди исломий миллатлар эмас, ягона ислом уммати бўлишимиз керак! Душман устимизга бирлашиб ёпирилиб келаётган бир пайтда, чегаралар, миллатлар ва тиллар деган тўсиқларни унутиб, бирдам ислом умматига айланишимиз керак.
Қаерда "Ла илаҳа иллаллоҳ" деган мусулмон бўлса, у бизнинг ватандошимиз ва у ер ватанимиз бўлиши лозим! Унинг ва ватанининг ҳимояси бизнинг бурчимиз ва вазифамиз бўлмоғи даркор!
Булар муваққат ва баландпарвоз сўзлар эмас, балки Қуръонимизни бизга хитобидир:
"Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир".
("Ҳужурот" сураси, 10-оят).
"Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг".
("Оли-Имрон" сураси, 103-оят).
"Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир.
("Анфол" сураси, 46-оят).
@MubashshirAhmad
Хитойга ҳам бойкот қиламизми? Бунинг имконияти борми?
@MubashshirAhmad