mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туш кўришларини, тушларида Аллоҳ мени оқлашини кўришларини орзу қилардим*.

У зот Аллоҳ ўзларини оқлашларига аниқ ишонардилар. Бу тушда содир бўлади, деб ўйлардилар. Ваҳоланки, оқланишлари Қиёматга қадар тиловат қилинадиган ваҳий орқали бўлганди.

Аллоҳга нисбатан қанчалик гўзал гумонда бўлманг, билингки, Аллоҳ ундан ҳам юқорида бўлади. Сиз хаёлингизга келмаган даражада..

Шинқитий
---
*Ифк воқеаси муносабати билан айтилган гап.


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Либерализм моҳияти

"Тафаккур чизгилари" телеграм каналида либерализмнинг моҳиятига ишора берилибди:

Бугунги (гуманистик) либерализмнинг ҳақиқатни икки хил кўриши ва бир ёқлама эканининг сабаби унинг тарихига бориб тақалади. Масалан, Либерализмнинг асосчи оталаридан ҳисобланган Рене Декарт умумий ахлоқнинг асоси қилиб саховатни олган. Лекин, бу сахийлик инсоннинг шарафи ва қадр-қиммати билан боғлиқ. Бу шуни англатадики, сахийлик ва саховатни ўзининг ажралмас вазифаси деб биладиган модерн инсон одамларга уларни сортга бўлиб, танлаб муносабатда бўлади — ёрдам беради ёки четлаб ўтади.

Бунда фақат шараф соҳиби бўлмиш олий ирқларгина ёрдам, саховат, мурувват, ҳурматга муносиб кўрилади. Бошқалар паст ирқ сифатида эътибордан четда қолдирилади ёки шунчаки зулмга дучор этилади. Бу ўша буюк умумбашарий Маърифатпарварликдан бевосита мерос бўлиб қолган ахлоқ тамойилидир. Аслида инсонларни севиш ва қадрлашга асосланган бу ахлоқ кейинчалик нафрат, қаҳр ва агрессия билан уйғунлашиб кетади.

Деспотик социализм — йигирманчи аср коммунизми мана шундай фожиали эврилишга ёрқин мисол бўла олади. Достоевский буни жуда аниқ тарзда башорат қилган: чекланмаган эркинликдан бошланган ҳаракат охир-оқибат чекланмаган деспотияга (зулмга) айланиб кетади.

@ Tafakkur_chizgilari

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қизларимизнинг хитойликка, умуман ғайридинга турмушга чиқиши жоизми?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Хитойликлар муаммосига қандай ечим қилиш керак?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

18+ ХИТОЙЛИКЛАРГА ЭРГА ТЕГАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Охирги пайтларда, Хитойликлар билан, бошқа миллат вакиллари билан турмуш қураётган ўзимизнинг аёллар ҳақидаги гаплар роса болалади. Шу мавзу ҳақида ёзмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Шу десангиз, Японияда яшаб ХИТОЙ, КОРЕЙС, ЯПОН, каби миллатларни кузатиб шуни айтаманки, улар билан турмуш қуриш хато! Нафақат хато "Черезчур, черезнемогу" хато! Келинг, бунинг реал сабабларини келтириб ўтаман.

Биринчидан, Хитой, Корейс, Япон каби миллатнинг эркаклари Ўзбек қизларига уйланиш истагининг асосий сабаби - ўз миллатидаги аёлларнинг кучлилигида. Яъни, у Хитой, Корейс, Япон ўз миллатидаги аёлга уйланса, ҚУЛ бўлади.

Бир оғиз гапи ўтмайди. Ўла-ўлгунича гап эшитиб ўтиб кетишга мажбур бўлади. Ойликларигача тортиб олиб, КУЧУКДАН кейинги ўринга тушириб қўяди. Ҳаттоки, тўшакка ҳам чақира олмайди, хотинини.

Энди, бундай травмаларни бошидан ўтказаётган эркаклар, кўзи билан кўриб юрган эркаклар, ҳов нарироғда "Итоаткор, иқтисодий қийинчиликка учраган, виза билан тилини қисиш имкони бўлган аёллар" борлигини билиб қолди.

Нима қилади? Уйланади-да. Эркаклигини тили қисиқ аёлларга кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғинг деёлмайдиган текин қул кимга ёқмайди?

Буни устига, нармални эркак, ўз карераси, ўз ҳаётини қура олган эркак аллақачон ўз миллатдоши билан бахтли. Жамиятда қабул қилинмаган, омадсиз бир соссиқ чол билан турмуш қуришни қабул қила олсангиз, билмадим.

Энди, ўзимизнинг эркакларнинг "Расво"лигидан қочиб, пул илинжида, яхши ҳаёт илинжида чет-эллик эркаклар билан турмуш қураётган аёллар, ҳақиқатда кўзлаган мақсадига эришадими?

Эришмайди. Иқтисодий томондан ҳеч қандай фойда топа олмайди. Топган пули Корея, Япония, Хитойдаги рўзғоридан ошмай юраверади.

У эркаклар хорижлик аёлларни шунчаки, "Текин фохиша сифатида кўриб" инсониятнинг ақлига сиғмайдиган жирканч ишлар қилишганлари ҳақида минглаган материаллар бор. Қисқаси, хор қилишади.

Устидан ёзаман десангиз, хорижлик бўлганингиз учун жамиятдаги энг кучсиз қатламсиз! Бирга ўқиб, бирга ишлаб, неча йиллардир бир-бирини қадриятларини қабул қилиб, кузатиб турмуш қурганлар бошқа масала!

Япониядаги Руслар гурухида, деярли ҳар куни "Япон эрим болаларимни олиб қўйди", "Паспортимни олиб қўйди" , "Ўта жирканч ишларга мажбурлаябди" "политцияга айтсам, полиция менга қулоқ ҳам солмаябди" каби гапларни эшитасиз. Шахсан ўзимга Япон билан турмуш қуриб, "Хор бўлгани. Минг пушаймонда!" эканлиги ҳақида гапириб берган Ўзбек қиз бор. Рози бўлса, интервью ташкиллаштираман!

Умуман, ўз миллатидан бошқа миллатга қизиқиш ҳамма жойда бор. Япон қизлар ҳам, "Япон эркаклари бўлмайди. Чет-эллик билан турмуш қурмоқчиман!" деб қолишади. Аммо, бу нотўғри фикр. Бизда эркаклардан азият чекаётган аёллар бўлишса, бошқа миллатга эрга тегиш эмас, ўғилларимизни, йигитларимизни тарбиялаш орқали муаммога ечим топишимиз керак.

Хулосайи калом, хурматли сингиллар, инстаграмдаги "Карис эрим", "Хитой эрим" деб ҳашаматли ҳаётни кўрсатишга уринаётган, аммо ҳаёти пароканда бўлиб, бахтсизлигини айтишга ғурури йўл қўймаётган аёлларнинг гапларига ишонманг. Велай агар, бахтли ва бой бўлиш имконияти жуда паст!

Аҳмақларнинг гапига ишониб, гулдек ҳаётингизни бузиб қўйманг! Ўзимизнинг Ўзбеклардан, ўзимизнинг мусулмонлардан қўймасин! Ўқимишли, зиёли, тақводор, тутуруқли оиладан чиққан йигитларимиз жуда кўп! Барчаларингизга бахт тилайман!

Баҳодир Ниппоний)

© Bahodir Iskandarov

______
Кўчирмачидан P.S.
Энг асосийси ғайридинларга турмушга чиқиш мусулмон қизларга жоиз эмас. У никоҳ никоҳ ҳисобланмайди, алоқалари зино саналади ва туғилган болалари валади зино бўлади.


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Солиҳа хотинга ҳаракат билан эришилмайди. У Раббисига тақво қилганлар учун хос келтириладиган ризқдир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мақсадлари турлича, лекин Роббилари бир.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қалб юмшоқлиги зикрдан юзага келади. Чунки Аллоҳнинг зикри қалбда қўрқув, ислоҳ ва юмшоқликни вожиб қилади. Ҳамда ундан ғафлатни кетказади.

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар ҳокимият китобни китобхондан олдин ўқиётган бўлса адабиёт ўлади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

🔴 Хитой муаммосига шаръий нуқтаи назар.

"Бизнинг ракурс" кўрсатуви.

Ҳавола: 👉 https://youtu.be/kNxQHEaPs4M

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бир ёмон одатим бор. Киши дастурхондаги тансиқ таом тановулини охирига сургандек, мен ҳам муҳим ва қизиқарли китоб мутолаасини кейинга сураман. Бунгача унча аҳамиятли бўлмаган ёки бировдан ўқишга олинган китобларни ўқиб тураман. Натижада муҳим ва зўр китоблар ўқилмай қолаверади. Гўё уларни ўқиб қўйсам, кейин қизиқ китоб қолмайдигандай туюлади.

Сизларда бу ҳолат қандай?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фаластинликларга нафрат илдизи – Салиб юришлари

Исломофобия ва фаластинликларни ёқтирмаслик минг йил муқаддам чамбарчас ҳолда пайдо бўлган.
Бу ғоялар босқинчилик ниқоби сифатида замонавий ном олишидан анча олдин, фаластинликлар аллақачон нишонга айланиб бўлган эди. ХI асрда, худди бугунги кундагидек, улар Фаластиннинг туб аҳолиси бўлганлиги ва кўпчилиги мусулмон бўлганлиги сабабли йўқ қилинишга маҳкум этилган эди.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/DwWLYOb-OL0

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Етишишга умидинг узган нарсага нисбатан озодсан. Умидвор бўлганингнинг қулисан.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

---
Изоҳ: Бу - дунёдан умидвор бўлиш ва ноумидлик ҳақида айтилган гапдир. Сиз бир нарсани қўлга киритишга умидвор бўлиб, тамаъ қилсангиз унинг қули бўлиб қоласиз.

Эга бўлиш учун ўзингизни ўту чўққа уриб, унинг кўйида адо бўласиз.
Аммо ҳеч нарсага тамаъингиз бўлмаса, Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлсангиз, эркин одамдек хотиржам яшайсиз.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мен Афғонистон ва Сурияда тинчлик ўрнатилиб, ривожланиб кетишини жуда хоҳлайман. Бунинг сабабларидан бири - дунёда исломофобларимиз бизни "Кет" дейдиган давлат қолмасин, "Сурияга боришга уринган", деган айбловлар битсин ва қолоқлиги рўкач қилинадиган мусулмон мамлакат бўлмасин.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кузатувчилардан бирлари ёзяптилар:

Ассалому алайкум, устоз яхшимсизлар, ҳозирги пайтдаги бўлаётган жараёнларга мен ҳам қўлимдан келганча фикримни билдирсам, фикрларимнинг хато камчиликлари учун узр, мендан илмли салоҳиятли илм аҳлидан бу борада суҳбатлар ўтказиб бизга, халққа ҳавола қилсангиз:

Ўзим университетда ўқитувчиман. Бугун кўпчилик ёшларнинг, одамларнинг назарида университетда ўқитилаётган нарса (билимлар) нимага керак, деган савол туради.

Менинг жавобим бундай, ҳар бир бажарилаётган ишнинг моҳиятини асосларини билмай туриб биз янгилик, янги нарса ўрганиб, янги ихтиролар қилишимиз қийин. Шунинг учун кўпчилик ўқишни чин дилдан хоҳлашмайди.

Тўғри биз ўргатаётган кўп нарсаларни улар ҳаётида фойдаланмайди (маҳаллий ҳокимиятга, бугалтерия, банк молия соҳасига,архитектура бўлимларига, умуман (деярли барча соҳада) хўжалик ишларига борганда бу масалани математик моделини тузиб оптимал ечимини қилиб бер демайдида қоғозини уёққа буёққа ўтказади иш кетаверади) лекин фундаментал билим бўлиб эртага етук мутахассисс бўлиб етишишида хизмат қилади. Фундаментал билим ихтиролар,янгиликлар учун керак деб ўйлайман.

Мана масалан Селчук Байрактар фундаментал, амалий билимлар эвазига ҳозирги пайтда дунёдаги кам сонли керак бўлса ўхшаши йўқ бўлган дрон ишлаб чиқарган.

Домла одамларни илм олиш айниқса аниқ, табиий,тиббиёт,муҳандислик фанларини яхшилаб ўрганишга ундовчи постлар қўйсангиз, илтимос одамлар ҳам фарзандларига шуни уқтирса.

Биз етук мутахассисс бўлмас эканмиз четдан одамлар ҳозир бозорга кўз олайтираётган бўлса, эртага бутун жамиятга ерга кўз олайтирмаслигини ҳеч ким кафолатлай олмаслигини мен ҳам дарсларимда 2,3 минут гапириб ўтаман илм фанни кучайтиришга ундайман талабаларни.

Лекин битта нарса мени сал хафа қилади Абдулла Авлоний, Беҳбудий, Тавалло ва бошқа ХИХ-ХХ аср жадидлар, ёзувчилар асарларини ўқиганимда жамиятдаги дабдабабозлик, исрофгарчиликка оид ишлар ўзгармаган кўпайса кўпайган бундай ишлар камаймаган.

Одамлар билимсизлигимизнинг қанчалик қимматга тушишини билиши керак.


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзбек жамиятида кейинги уч кунда содир бўлган ҳодисалар ва уларга муносабат мени чуқур ўйлантирмоқда. Уларни биз эътиборсиз, лоқайд ҳолда кузатмоқдамиз. Мен бўлса қалбдаги оғриқ билан уларни динимиз ва қадриятимиз призмасидан баҳоламоқчиман. Ваҳоланки, бундай аслиятимиздан узоқ ҳодисалар ҳар куни кўплаб содир бўлмоқда.

1. Клипни тасвирга олиш жараёнида жароҳатланган қиз ҳодисаси. Бунда фожиали воқеа иштирокчиларининг масъулиятсизлиги, ёшларнинг бемаъни ва беҳуда ишларга оммавий жалб қилиниши кабилар бир қабоҳат бўлса, у қиз муаммосида ёрдамчи бўлаётган бир ножинснинг (исмини унга нисбат бериб айтишга ҳам жирканади одам) ўзини пиар қилиши юз карра қабоҳат бўляпти. У ўзининг тарғиботи билан ўзбек жамияти онгостида ножинсликни нормал жараён ўлароқ қабул қилинишига эришмоқда. Жамиятнинг маълум қисми уни олқишламоқда, исмини ҳеч сесканмай тилга олмоқда. Қолган қисми аёлбашара эркак юзи ё сўзидан жирканмай қўйди. Илдизларимиздан қай даражада узоқлашганимизни ҳис қиляпсизми?

2. Футболчи Абдулқодир Ҳусановга қимматбаҳо машина совға қилиниши. Турли бонуслардан ташқари йилига 3 500 000 (уч ярим миллион) евро маош оладиган футболчи, ўзининг бир ойлик ишҳақига олишга қурби етадиган бу улов, бир неча камбағални уйли-жойли қилишга ёки ўнлаб ночор оилаларни бир йил боқишга етади. Бировнинг эҳсони ё ҳадясини муҳокама қилишдан йироқман. Аммо яхшилик қилиш майдонида ҳам приоритет ва тушунчаларимиз бузилиб кетганига эътибор қаратмоқчиман. Чунки динимизга кўра, эҳсон муҳтожга берилиши тарғиб қилинади.

3. Тунги клубда ўласи қилиб калтакланган одам ҳодисаси. Айтишларича, бундай фожиалар тунги клубларнинг кундалик оддий воқелиги ҳисобланади. Бунга наркотик истеъмоли, фаҳш ишлар ва бошқа жиноятларни қўшса, бундай маконларда тун қоронғусида амалга ошаётган қабоҳатлар кўлами кўз олдингизда гавдаланади. Олдинги икки ҳодисада жамият таназзулини кўрган бўлсак, бунисида куч ишлатар тизим, мафкурачилар ва умуман ҳукуматнинг чуқур инқирозига гувоҳ бўламиз. Бундай дейишимга сабаб - инсоний ахлоқни камолотга етказадиган масканлар; мактаб, кутубхона, масжид ва мадрасаларга панжа орасидан қарайдиган масъуллар, тунги клублар, қиморхона-ю ароқхоналарга алоҳида эътибор беришлари улардаги ахлоқий меъёрлар неқадар бузилганини кўрсатади.

Бундай ҳодисалар ва бузуқ тарози билан уларни баҳолаш тизими бизнинг кундалик турмушимиз ва ҳаёт тарзимизга айланмоқда. Уларнинг кўлами ва фожиали оқибатига жуда лоқайд муносабат бизнинг одатимиз бўлиб қолди. Нафақат одат, балки шундай қабоҳатлар ҳақидаги хабарларни кутадиган, баъзиларини кулган ҳолда ва қолганларини шов-шув қилиб муҳокама этадиган бўлиб қолдик. Бу ҳолимизни диёнат ва қадрият нуқтаи назаридан баҳолайдиган бўлсак, биз давлат ва жамият ўлароқ инқирознинг туб-тубига шўнғияпмиз.

Аммо буни ҳис қилмаяпмиз. Аллоҳ эса қатъий огоҳлантиради:

"Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қилурмиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ ва гуноҳ қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз. (Ҳар бир юртнинг маишатпарастлари бор. Улар каттакон амалдорлар ва ҳар хил нозу неъматга кўмилган кишилар тоифасидир. Фазилат, муқаддас нарса, гуноҳ ёки савоб каби тушунчалар уларнинг хаёлига ҳам келмайди. Кўнгиллари тусаган ишни қилишга ўрганиб қоладилар. Кўнгиллари эса, доимо фисқу фасодни, ҳаром маишатни тилайди. Аъёнлари шу даражага етишига томошабин бўлиб турган халқдан ҳам яхшилик кутилмайди. Бундай юрт ҳалок бўлишга сазовордир.) ( "Исро сураси, 16-оят. Тафсир шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳилол"ларидан олинди).

Эшитгувчи қулоқ, англагувчи қалб ва ўзгартирувчи қўл борми бунда??!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Саҳл Тустарийдан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".

Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ. (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Истанбулдаги ўзбеклар ва уларнинг Рамазон таассуротлари.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Истибдод (диктатура) жамиятнинг қолоқлигидан, тарих қаърига чуқур қулашидан ва шуро* татбиқини истамаслигидан юзага келади. Фиръавннинг қавми ҳам шурога писандсиз бўлиб, у золимга том итоат қилгани туфайли, истибдод ва зулмнинг сабабчиси Фиръавн эмас, балки қавмнинг ўзи бўлган дейилади. Бунга Қуръони карим шундай ишора қилади:

"Бас, у (Фиръавн) қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки улар фосиқ қавм эдилар."
("Зухруф" сураси, 54-оят).

Ҳаётида шурони татбиқ қилмаган миллат Қуръон ҳукмига кўра фосиқ бўлади.

______
* Шуро - маслаҳат, машварат ва кенгаш. Ҳозирда ҳақиқий фаолият юритадиган парламент, мажлис ва кенгашларга тўғри келади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биздаги демократ, либерал, феминист ва атеистларнинг ишлаш услуби.

Овоз демократ Анвар Назирга тегишли.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзбекистон - исломдан бошқа динларга бағрикенг ва тоқатли юртим!

Анҳор парки.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Айримларнинг ғолиб ғарб маданияти олдида таслим бўлгани ва қолоқликни ҳис қилганини кўрганимда Абдулваҳҳоб Масирийнинг қуйидаги сатрлари ёдимга тушади:

"Араб-мусулмон фикрида ички бир мағлубият ҳисси бор. Бу ҳол уни Ғарбни якка манба ва ягона маърифат масдари деб билишга мажбур қилади".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳуқуқимизни марҳамат дея қабул қила бошлаганимиздан бери, бизга қулларча муомала қилмоқдалар. Шунинг учун фикримиз ва муносабатимизни билдирсак, чидай олмаяптилар. "Тили чиқиб қолди", "Ўзидан кетяпти" ва "... га бадарға қилиш керак" дея маломат тошини отяптилар, таҳдид этяптилар. Мубоҳасага тоқат қилолмай, ҳақоралаяптилар.

Биз қул эмасмиз! Ҳамма қатори ҳур ва озодмиз. Биз муаммо эмасмиз! Биз муаммоларга ечиммиз. Шунингдек, экстремист ё террорист эмасмиз! Балки ундай йўлларнинг тўсиғимиз.

Шунчаки ҳуқуқимизни талаб этяпмиз. Ўз фикримиз ва нуқтаи назаримиз бор, шуларни ҳимоя қиляпмиз. Ҳамма қатори ҳуқуқ ва қарашларимизни ҳурмат қилишларини истаймиз. Бор-йўғи шу.

Шундай экан, қўрқманг ва қўрқитманг!

15.03.2018

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биз ҳаммамиз хатолар заминида туғилганмиз. Ечим бақир-чақирда эмас.

Ғазабни сочишда эмас. Ўлдиришда ҳам эмас. Адашганларнинг юзига лой чаплашда ҳам эмас.

Ечим балки янада зиёда муҳаббатдадир, севгидадир.

Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишимиз, ахлоқимизни тўғирлашимиз керак.

Бировга нисбатан, қозининг жиноятчига нисбатан муносабатида бўлишдан олдин, бошқаларга ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак.

Ёдингизда тутинг, сиз ҳам хато қилишингиз, шаҳват ва табиатингиз ғолиб келиб адашишингиз мумкин.

Мустафо Маҳмуд, "Ошиқлар эътирофи" китобидан

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аъробийга дейишди:
- Бу кимнинг туялари?
- Менинг қўлимдаги Аллоҳнинг туялари!

Тўғри эътиқодли мусулмоннинг тушунча ва жавоби айнан шундай бўлади..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Душманга мағлуб миллатларда завқ ўлади, шавқ ўлади ва юксакларга интилишга рағбат сўнади. Одамлар заҳар билан асал ўртасини фарқламасликка одатланишади. Ҳар бир шахс тобутини елкасига кўтариб, қабрини излаётган маййитга айланиб қолади. У кўринишидан тирикка ўхшайди, аммо аслида ўлик бўлади.

Муҳаммад Иқбол, ҳинд шоир, файласуф ва жамоат арбоби

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Инквизиция. Ислом ва мусулмонларга мутлақо алоқаси йўқ бу жараён ҳозирги кунда мусулмонлар бошига бало ёғишига сабаб бўлмоқда. Бу жоҳиллик "динни черковдан ажратиш"га боис бўлган бўлса, бугунда "исломни масжидга қамаш"лари учун бахона бўлмоқда. Ҳолбуки ислом ҳеч қачон христианларнинг инквизицияси каби жамиятга зулм қилиш воситаси бўлмаган.

Ҳавола: 👉https://youtu.be/Qxs8tg90itU?si

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Агар аёлингиз болаларингиз билан уйда қолса, оилангиз камроқ даромад қилади, лекин бойроқ бўлади." (таржима)

***
1960-йиллардан бошлаб АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларида феминизмнинг кучайиши билан гендер роллари ўзгариб, аёллар ишчи кучига кенгроқ қўшила бошлади, уйида иззат топиб ўтирган аёллар кўчага чиқарилди.

Бу ўзгариш ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан катта таъсир кўрсатди, ажралишлар сонининг ошиши ва оилавий тузилмаларнинг ўзгариши, яъни жамиятда ёлғиз онали (ёки кам ҳолатларда ёлғиз отали) оилалар кўпайиши шулар жумласидан.

Бу ҳақида инглиз тилида ишончли манбалардан олинган мақолалар ва статистик маълумотлар талайгина.

Тадқиқотлар шунни кўрсатадики, тўлақонли оилаларда, яъни ота ва она томонидан тарбияланган болалар ёлғиз она томонидан ўстирилган болалардан ўртача юқорироқ академик натижаларга эришади, камроқ ҳуқуқбузарлик қилади ва психологик барқарорлик жиҳатидан устун бўлади.

Ёлғиз оналик эса, айниқса, ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан боғлиқ ҳолда, болалар ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.

Албатта, бу барча ҳолларда ҳам шундай бўлади дегани эмас, баъзи ёлғиз оналар (ёки оталар) фарзандларини жуда муваффақиятли тарбиялай олишади.

Лекин бундай ҳолатлар умумий статистикада жуда камчиликни ташкил қилади. Ачинарли томони, эндиликда муаммо фақат фарзанд тарбияси билан боғлиқ эмас, балки унинг кўлами кенгайиб, масаланинг бошқа томонлари ҳам пайдо бўла бошлаган.

Бугунги кунда АҚШ ва Европада эркакларнинг ижтимоий ролини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилмоқда. Масалан, эркаклар орасида депрессия ва ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари аёлларникидан юқорироқ.

Аёлларнинг касбий имкониятлари кенгайгани сари, баъзи эркаклар ўз ўрнини топишда қийинчиликка дуч келмоқда. Шунинг учун "эркаклик инқирози" ва эркаклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзулари баъзи социологлар орасида долзарб масалага айланган.

Ҳўш, биз қандай хулоса қилишимиз мумкин?

Ривожланаётган мамлакатлар Ғарб тажрибасидан ўрнак олиши табиий, лекин ҳар қандай ижтимоий ислоҳотнинг узоқ муддатли оқибатларини ҳам инобатга олиш керак.

Масалан, оилавий қадриятларни бузмасдан туриб, гендер тенглиги ва иқтисодий тараққиёт ўртасида мувозанатни топиш муҳим. Агар ривожланган мамлакатларнинг ўтиш жараёнида йўл қўйган хатоларидан сабоқ олинмаса, худди шундай муаммоларга дуч келиш эҳтимоли юқори.
Интернетдан.

Ikrom Sharif саҳифаларидан олинди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аҳмад Шаръ дунё уламолари билан кенгашда.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#такрор

Руҳшунослар фалсафаси, дўхтирлар тавсияси ва осуда мусиқа таъсиридан узоооқда туриб айтаманки:
НАМОЗ ЎҚИМАГАН ИНСОН ҲАҚИҚИЙ САОДАТ ТАЪМИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУЙМАЙДИ!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel