Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Бу суратнинг ўнг томонидаги бино - Истанбулнинг Фотиҳ район ҳокимлиги, чапдаги каттароғи Фотиҳ район кутубхонаси.
@MubashshirAhmad
Гоҳида атрофингизда содир бўлаётган ишлардан тушкунликка тушасиз, сиқиласиз.
Мухолифларнинг ҳийла ва найранглари асабингизни бузади. Муаммо ечилмайдигандек, абадий қоладигандек кўнглингиз қоронғу бўлади.
Аммо ҳар муаммода бўлгани каби, бу сиқилиш ва қоронғуликка ҳам Қуръони каримдан малҳам ва ечим топасиз.
وَاصْبِرْ وَمَا صَبْرُكَ إِلَّا بِاللَّهِ ۚ وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَلَا تَكُ فِي ضَيْقٍ مِمَّا يَمْكُرُونَ
Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма.
إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ
Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир.
---
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ тафсирларидан олинди.
@MubashshirAhmad
Домланинг дангал ва чапани гапиришлари бу мавзуда жуда ярашибди.
@MubashshirAhmad
Оқил одам илмининг қанчалигидан кўра билмаслигининг қанчалигини ўрганади. Чунки ким жоҳиллиги миқдори билан шуғулланса, таълим олади. Ким илмининг қанчалиги билан машғул бўлса кибрга кетади.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
Бу видеода жуда нозик киноя бор. Диққат қилинг!
@MubashshirAhmad
Болаларнинг масжидга чиқиши хусусидаги постни ўчирдим. Шахсиятга ўтиб кетилди, мақсад у эмас эди.
Рамазон ибодат, яхшилик ва гўзал муносабатлар ойи. Уни фарз этилишидан мақсад - тақводорликни касб қилиш.
Аллоҳ таоло айтади: "Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз".
("Бақара" сураси, 183-оят).
@MubashshirAhmad
Китобийя аёл билан бир том остида яшашни ҳалол қилган ислом, барчанинг бир ватан ичра яшашига монеъ бўлиши мумкин эмас!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@MubashshirAhmad
🔺Диққат! Кўпчиликни қизиқтирган жонли мулоқот бошланди!
Кўрсатув ҳаволаси 👉 https://youtube.com/live/z-Cn46q7Z-0
©️Azon Global
🔺Диққат! Кўпчиликни қизиқтирган жонли мулоқот бошланишига 1 соат қолди
Бугун – шанба куни соат 17:00 да Мубашшир Аҳмад Исломнинг демократия ва демократик тузумга муносабати ҳақида олдинлари айтган фикрлари борасида бўлаётган эътирозларга батафсил изоҳ беради.
©️Azon Global
@MubashshirAhmad
Мен Ғазо сабабидан Зеленскийни хушламайман. Лекин адолат юзасидан фикримни билдирмоқчиман:
Украин халқига хиёнат қилишди. Уни алдашди. Қийин вазиятда ташлаб қўйишди. Йиқилган жониворни гўштидан юлиб қолишга ҳаракат қилишяпти. Ёнида турмоқчи бўлган айрим давлатларнинг далдаси ҳам ишончсиз чиқяпти.
Хуллас, иттифоқчилар манфаат бўлсагина қўллайди. Давлатимиз фақат ўзига ишониши керак. Халқимизга суяниш керак. Унинг руҳияти ва жисмониятини кучайтириши керак. Ҳеч қайси давлат ҳақиқий дўст бўлмайди. Илло диндош ва қардош халқларгагина суянса бўлади. Шунда ҳам тўлиқ ўз кучига ишонган ҳолда.
@MubashshirAhmad
Мақсад — шунчаки чуқур тўлдириш эмас эди
Аслида, соғинч нималигини билмайман. Аммо синфдош ва курсдошларимни эсласам кўнглим бир энтикиб қўяди. Баъзида улар билан ўткизган дамларимни ўйлаб хаёл суриб қоламан. Ора-орада тушларимга ҳам киришади, мактаб коридорларида югуриб юрган бўламиз.
Бобом ва раҳматли бувим эсимга тушсалар бир жойда ўтиролмай қоламан.
Бу ҳақида кўп ёзганман, яна қайтаришдан чарчамайман. Намоз ўқишни ва мусулмон инсон қандай бўлиши кераклигини Бобом билан раҳматли Бувим ўргатганлар.
Бобом қўлимдан етаклаб масжидга олиб боришлари худди кечаги кундек ёдимда. Намоз вақтидан сал эртароқ йўлга отланардик. Масжидга боргунча йўл четидаги тошларни йиғиб, имкон қадар қишлоғимиз кўчаларидаги майда чуқурларга тўлдириб чиқардик. Сонини фарқи йўқ. Кунига битта ёки икта. Асосийси қилардик шу ишни. Бобом "Бу ишимиз халққа яхшилик бўлади" дер эдилар. Менга ҳам бу ишни Бобом билан биргаликда қилиш завқ берарди.
Бир кун маҳалламиздаги бир аёл онамга "Ўғлиз ва қайнотангиз асфалтдаги майда "ямаларни" тўлдириб юришибди" деганини қулоғим билан эштганман. Бобом ўқимишли, зиёли инсонлар. Ўшанда узун кўчада биттагина чуқурчани тўлдиришимиз ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини жуда яхши билардилар.
Йиллар ўтди...
Мен эса Бобомнинг йўлдаги чуқурчаларни тўлдиришдан кўзлаган мақсадларини энди тушуняпман. Яъни Бобом аслида кўчадаги чуқурчаларни эмас, менинг онгимдаги чуқурчаларни тўлдиришга уринганлар. Шу тошдан ҳам мустаҳкам ғоялар, Аллоҳни таниш ва "Умматга қўлдан келганча яхшилик қилиш" деган тушунчалар билан тўлдиришга уринганлар!
Бобом бу мақсадларига қанчалик етдилар билмайман. Лекин, шуниси аниқки, у инсон кичик аммо сифатли иш қилишга урингарлар.
Бобом билан ҳар телефон орқали суҳбатлашганимда кўзимга ёш тўлиб қолишидан ўзимни базўр тўхтатаман. Ҳар сафар "Ўғлим ўқи, қўлингдан китоб тушмасин" дейдилар.
Балки, мен улар истагандек инсон бўлолмаётгандурман. Уларни ишончларини оқлолмаётгандурман. Лекин, Аллоҳ уларга шу қилган ишлари учун савоб ва ажирлар берсин деб дуо қиляпман.
Ота-онамни ҳам соғинаман. Улар ҳақидаги ҳисларимни ёзмоқчи эмасман. Уяламан, ҳиссиётларимни кўрсатолмайман. Аммо улар билан ҳам яхши хотираларим сероб.
@Ahmad_Bayon
Аллоҳ барчаларимизни бу ой баракотидан баҳраманд қилсин! Ундан катта насиба билан чиқишни насиб этсин!
Рамазон муборак биродарларим!
@MubashshirAhmad
#такрор
Туркияда бир пайтлар шунақа ишлар ҳам бўлган.
Туркияда 1997 йилнинг 28 феврали постмодерн тўнтариш сифатида хотирланади. Ҳарбийлар шу куни Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида қабул қилинган қарор орқали ҳукуматни билвосита алмаштиришга эришган эди.
Қарийб тўққиз соат давом этган йиғилишда секюляризм турк демократиясининг тамали экани таъкидланди. Тариқатларга қарашли мактаблар ва Қуръон курслари текширилиши, тариқатлар ёпилиши, кийиниш ҳақидаги қонунларга риоя этилиши талаб қилинди.
Ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Нажмиддин Эрбакан Миллий хавфсизлик кенгаши қарорини имзолашни истамади ва пировардида истеъфо беришга мажбур бўлди. У бошчилик қилган Рафоҳ партияси ёпилди. Туркияда янги ҳукумат тузилди.
Постмодерн тўнтариш натижасида рўмолли муслималарга қарши қаттиқ кураш бошланди. Рўмоллилар дарсларга киритилмади, минглаб муслималар ҳибсга олинди. Истанбул университети ректори Камол Алемдарўғли ва унинг ўринбосари Нур Сертер "кўндириш хонаси"ни ташкил этиб, бу хонада рўмолли қизлар рўмолини ечишга мажбурланди. Минглаб талаба қизлар рўмоли учунгина ўқишдан ҳайдалди.
Манба
@MubashshirAhmad
Биз нега шунақамиз? Ейман (авратимни ёпаман), деган нарсани бермаймиз. Емаган нарсани (ўғил болага атлас кийдириб) мажбурлаб едирамиз.
Бунга сабаб яккаҳокимликми (кимгадир ёқди бўлди, қабилидаги ишми)?
Аҳмоқликми (бошқа томонни ўчириш учун ўхшамаган иш қилиш билан)?
Хоинликми (миллатни ёппасига ... қилиш орқали обрўсизлантиришми)?
P.S. Ислом фиқҳида ипакнинг эркакка ҳаром қилиниши сабабларидан бири - эркакнинг мулойим табиат бўлиб қолишига сабаб бўлиши кўрсатилади.
@MubashshirAhmad
Абдулқодир Ҳусанов инглиз тилли интервьюда жавобни ўзбек тилида берибди. Инглиз тилини яхши билмагани учун ташкилотчилар шунга ҳам рози бўлишган.
Демак, ўз соҳангизда кучли бўлсангиз, ҳар қанақасига сизни тинглашар, шартларингизга рози бўлишар экан-да. Ялтоқланиб ва хушомад қилиб ажнабийча гапиришга муҳтож бўлмас экансиз-да. Агар ҳаммамиз ўз соҳамизнинг олди бўлсак, дунёни ўзбекларни эшитишга ва ҳатто ўзбекча гапиртиришга мажбур қила олар эканмиз-да.
Мулоҳазамнинг шу жойига келганда, осмондан гурсиллаб ерга тушдим. Ҳозир дунё ўзбек тилида эшитиш ёки гапириш у ёқда турсин, ўзига заминдош Ўзбекистонимиз борлигини билмайди ҳам.
Зато, биз Вануатуни биламиз.
@MubashshirAhmad
Англияда "Manchester United" ва "Fulham" футбол ўйинида, мусулмон-футболчи Нусайр Мизравий тутган рўзасини очиб олиши учун танаффус берилди.
@MubashshirAhmad
Онанинг меҳрибонлигини қаранг!
Болалигимизда онам саҳарликда бизга: "Ошдан яхшилаб егин! Ифторгача қорнинг очиб қолади (рўза тутишдан мақсад нима ўзи? - савол меники)", дер эдилар.
@MubashshirAhmad
Окулист (кўз шифокори) ҳузурида:
- Мен сизга қайси ҳарфни кўрсатяпман?
- Жин урсин, сиз ўзингиз қаердасиз?
@MubashshirAhmad
Dilshodjon Boltaboev (Дима Қаюм) фейсбукда ёзмоқдалар.
#Маслаҳат
Қора қўчқорни думбасини эритиб, ёғини қувуққа суртилса сийиб қўймайди!
"Эркакларни асраш" вазирлиги матбуот хизмати😜
@MubashshirAhmad
Илоҳим, тугаётганим кунимда Сендан бошқани зикр қилганим, Исмингдан бошқа исмларни чақирганим ва хаёлимда Сенинг Сўзларингдан бошқа сўзлар айлангани учун миям ёрилиб кетар даражада пушаймон ва надоматдаман..
Мени кечиргин!
Эртанги куним энди
Сенинг зикринг, фикринг ва хаёлингда ўтсин!
Ўтинаман!..
@MubashshirAhmad
"Сиз Аллоҳга итоат қилинг, шунда ҳамма нарса сизга итоат қилади".
Читать полностью…#Takror
"Масжидга қалби боғланган" бу амакининг суратларига қараб, у кишининг ўзига хос ҳаётлари ҳаёлимда гавдаланди.
Амаки мен билган пайт тоғамнинг новвойхоналарида бозорга аравада нон таширдилар. Бу кам ҳақ тўланадиган ҳалол меҳнат. Ишҳақига қаноат қилиб, аравани тортар, намоз вақти бўлганда уни нонвойхонага ташлаб, масжидга ошиқар эдилар. Унга бориб-келгунча катта-кичикка баробар биринчи бўлиб салом берар ва табассум қилар, йўлларида учраган ёш болаларга қанд ё қурт улашар эдилар. Кийимлари бир хил ва униққан бўлар, белларида таҳорат олганда артиниш учун белбоғлари бўлар эди.
Нонвойхонвда биров билан тортишганларини ёки оғринганларини кўрмас эдим. Вазифаларини индамай бажарар, тушликлари ўзлари ташиётган нон ва сув бўлар эди.
У кишининг олами ўзгача олам эди. Мен кузатиб доим у кишига ҳавас қилар эдим. Фақр, зуҳд, қаноат, ҳалимлик, обидлик мужассам эди у кишида. Комментларда бирида ҳали ҳам масжидга қатнаётганларини ёзишди. Аллоҳ умрларини узоқ қилсин!
@MubashshirAhmad
Тепадаги суратда "подачи" дейилган, пастда эса "моллар".
___________________________________
Рабочая схема развода в политике.
Говорят, что однажды правитель захотел увеличить налоги для своего народа, что всегда вызывает недовольство среди людей. Чтобы обойти это, он отправил своих приближенных, которые распространили слух о том, что планируется дополнительный налог в размере 40%. Он оставил эту информацию циркулировать, и вскоре возмущение и недовольство охватили население.
Спустя некоторое время был издан указ, что налог составит всего 20%. Народ обрадовался, начал хвалить правителя за его заботу и мудрость, не подозревая, что с самого начала он и планировал 20%!
Сегодня на Ближнем Востоке мы становимся свидетелями той же инсценировки. "40%" — это план Трампа по изгнанию жителей Газы в соседние страны и строительству его «Ривьеры» на этой земле.
А "20%" появятся на предстоящем саммите в Египте, где главным героем станет ас-Сиси — любимый диктатор Трампа. Лидеры арабских стран поддержат альтернативный план, якобы более приемлемый, без депортации жителей Газы. Но для этого потребуются «жертвы».
В первую очередь — от самих жителей
Газы, а затем от народов региона. Будет оказано давление на бойцов сопротивления, чтобы они сложили оружие, а руководство покинуло Газу, отказавшись от контроля над ней.
Этот план будет настойчиво продвигаться как «лучший вариант», а в случае отказа всех будут пугать "альтернативой" — планом Трампа.
Это спектакль, в котором участвуют все правители, оказавшиеся всего лишь инструментами американской политики в регионе, не имея собственной воли.
Необходимо положить конец этому унизительному положению, при котором судьбу лучшей общины, предназначенной для людей, диктует жалкий шоумен, навязывая через своих марионеток, что должно произойти, как и когда.
Наша свобода — в единстве на основе Ислама в едином государстве, идущем по пути Пророчества. Оно двинет армии, встанет против неверия и кафиров, освободит все земли мусульман через джихад и распространит Ислам по всему миру, страдающему от провала всех человеческих систем.
Мухаммад Абу Фираса
@MubashshirAhmad
Мен ишдан кетган ва қартайган амалдорлар ва дунёга устун бўламан деган бошқаларнинг видео-тасвирларни кўришни ёқтираман. Айниқса улар кучишлатар тизим раҳбарлари ёки "кўча одамлари" бўлса.
Дунёга устун бўла олмаганлари ва олдин заҳар томган кўзлари мунгга тўлганини кўриш мароқли. Уларнинг ҳақиқатини идрок қилиб, мушоҳада этиш ва ундан хулосалар олиш фойдали машғулот. Таналаридан қувват, руҳларидан куч кетганини ва қудратларидан асар қолмаганини кўриш ибратли.
Бундай тасвирлар менда бор эдику, лекин оғриқларига оғриқ қўшилмаслиги ва аламлари зиёда бўлмаслиги учун уларни эълон қилмадим.
@MubashshirAhmad
Назаримда Фаластин урган чўқмор зарби, дунё сиёсий тартиботини аввал тешиб, кейин парчалаб ташлагандек.
@MubashshirAhmad
Демократик (ҳақиқий кўппартиявийлик) ва дунёвий (Отатурк лайиклиги) Туркияда Рамазон бошланди.
Демак, дунёвийлик диний ўзликни намоён қилишни ман этмайди. Азон саслари қулоқни қоматга келтирганда дунёвийлик шайтонламайди. Ҳижобга ва ҳатто ниқобга ҳеч қандай тақиқ йўқ.
@MubashshirAhmad
Давлат қарзларини фоизини тўлашга бюджетдан йилига 14,5 триллион сўм, долларда 1 миллиард 200 миллион тўлаётган эканмиз. Қарзнинг танидан ташқари, яъни фоизнинг ўзи шунча.
Бу иқтисодий қанча кўламга эканини тушунмайманку, лекин кичик миқдор эмаслигини биламан. Ҳукуматни белбоғни тортишга, иқтисод қилишга ва янги қарзлар олмасликка чақираман. Қарзларнинг ошиши менинг эмас, ҳокимият хавфсизлигини хатарга қўяди. Менинг вазифам рибо яхшилик ва ҳалол эмаслигини эслатиш.
@MubashshirAhmad
Ramazon oyida Qur’on bilan yanada yaqin bo'lishni xohlaysiz, to'g'rimi?🌙
Исроил армияси 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми ҳақида
Исроил армияси ва хавфсизлик идоралари 7 октябрь кечаси тўлиқ муваффақиятсизликка учраганини тан олди.
Исроил ўзининг Ғазо чегарасидаги хавфсизлик деворига ҳаддан ташқари ишонган, бу эса оғир оқибатларга олиб келган.
Баҳолашларга кўра, 7 октябрдаги ҳужумда 5000 нафар фаластинлик 3 босқичли ҳужумда иштирок этган.
Жанглар давомида ҲАМАСнинг кўп фронтли уруш стратегияси Исроил билганидан анча ривожланган экани маълум бўлди.
Исроил разведкаси текшируви натижаларига кўра, воқеалар ҳақидаги таҳлиллар билан ҳақиқат ўртасида катта фарқ мавжуд бўлган.
ҲАМАСнинг хавфсизлик ва разведка соҳасидаги имкониятлари жуда ривожланганини кўрсатади. Исроил, Британия ва АҚШ каби дунёдаги энг кучли разведка хизматларига эга давлатлар ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумини олдиндан аниқлай олмагани бу ташкилотнинг махфийлик ва оператив ҳаракат қилиш қобилияти юқори эканини кўрсатади.
ҲАМАС ҳарбий стратегия, разведка ва хавфсизлик тизими жиҳатидан бир неча давлатдан илгарилаб кетган.
Бу воқеа кўплаб давлатлар учун разведка тизимларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатган жиддий ҳодиса бўлди.
Исроилнинг кучли технология ва разведка имкониятларига қарамай, ҲАМАСнинг ҳужуми ва унинг тайёргарлик жараёни улар учун кутилмаган бўлган.
Бироқ, ҲАМАС АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан террорчи ташкилот деб белгиланган. Шу сабабли, унинг ҳарбий ва разведка салоҳияти турли нуқтаи назардан баҳоланиши мумкин.
Абу Зарнинг фейсбук саҳифаларидан олинди
@MubashshirAhmad
Мана шу фикрлари учун муаллифни диний адоват қўзғашда айблаб, ички ишларга чақиртириб, кечириб сўраттиришибди.
Бир савол доим қийнайди-да. Қонунчиликда "кечирим сўраттириш" деган тушунча борми ўзи?! Агар у бўладиган бўлса ҳам, бу ишни ички ишлар эмас, судлар амалга оширмайдими!? Бироқ, бизда фақат ички ишларда кечирим сўраган видеолар тарқалади. Қачондан ички ишлар ҳукм қиладиган идорага айланиб улгурди!? Наҳотки, прокуратура шуни кўрмаяпти!?
Майли, муаллифнинг фикрларида диний адоват қўзғатиш бор ҳам дейлик. Унда нимага бошқа исломофобик мазмундаги фикрларни фаол тарғиб қилиб келаётган радикалларга чора кўрилмаяпти!?
Менимча, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ идорларида икки хил стандарт ишлаяпти. Қонун ишласа, ҳаммага бир хил ишласин, диндорга ҳам, динсизга ҳам! Акс ҳолда, унинг ҳожатхона қоғозидан фарқи йўқ!
@adolat_kuychisi