Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Салафлардан бирига дейишди: "Синовлар бўлиши сизни йўлингиздан тўсадими?".
Жавоб қилдилар: "Агар синовлар бўлмаганда йўлимнинг тўғрилигига шубҳаланган бўлардим.."
@Mubashshirahmad
Адвокатлар ватандошларни "техник хато" борасида ҳиссиётга берилмасликка чақирди
Олдинроқ ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов техник хато сабабли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг оғир жиноятларда айбланаётгани ҳақида нотўғри ахборотлар тарқатилганини тан олган эди. Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган "Verum law firm" адвокатлик фирмаси ватандошларни ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан йўлга қўйилган техник хатолик юзасидан фикр билдиришда ҳиссиётларга берилмасликка чақирди.
Батафсил: https://azon.global/3348
©️Azon Global
Сўнгги воқеалар ҳақида сўнгги сўз
Устоз Мубашшир Аҳмад
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/btt5OTXpb-4
©️Azon Global
"Менга талабаларнинг ақли ва қалби омонат"!.
Туҳмат модда ҳақида гаплар бошланган пайтда, ҳали Шоҳруҳ Ғиёсов "техник носозлик" ҳақида баёнот бермай туриб, "Mezana"да талабалар билан қилинган учрашув.
Ҳавола: 👉 https://youtu.be/1PUEI61eyVY
"Ғарбликлар кофир бўлганлари учун ривожланмаганлар. Балки бунинг сабаби - эркинлик. Биз мусулмонларнинг қолоқлигимиз сабаби мусулмон эканимиз эмас. Балки қул ва эрксиз эканимиз бунинг сабаби.
Масалан, бир ўсимликни сандиққа ва бошқасини очиқ ҳавога экинг-да, натижани ўзингиз томоша қилинг".
@MubashshirAhmad
Мен ва Сизга Аллоҳ раҳм қилсин, агар дунёдаги ўлчовлар адолатли бўлганида, унда Қиёматдаги ҳисобнинг маъноси қолмас эди.
Абдурраҳмон Даръамий
@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноят содир этишда айбланмаган — адвокат
Манба: Kun.uz
Қани йигитлар, футбол кўрамизми?
Яна қандай ўйинлар бор эди?!.
@MubashshirAhmad
Давлат ўлароқ, жамият ўлароқ огоҳ бўлишимиз керак.
@MubashshirAhmad
Россия-Украина уруши тугаш арафасида. Трамп Украинани молиялаштиришни тўхтатади. Европа ҳамжамияти ҳам Украинадан воз кечади. Икки томон музокаралар столига ўтиради.
Россия эса шовинистик қарашларидан воз кечмайди. Бекор қолган Россия эътиборини Туркистон заминига қаратади. Бу борада энг катта хавф Қозоғистонга бўлади. Чунки фақатгина унинг Россия билан бевосита чегараси бор. Бу бизни хавф четлаб ўтади дегани эмас. Бу ишларнинг, албатта, бизга ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий таъсири бўлади.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Россияга боғлиқ бир қатор оғриқли нуқталари мавжуд.
Биринчисидан, миграция муаммоси. Бунинг учун Россиядаги мигрантларнинг ишлаши учун бошқа давлатларда шароит яратиб бериш керак.
Иккинчидан, энергетик муаммо. Афсуски, олдинги маъмурият даврида қабул қилинган хато қарорларнинг бадалини ҳали тўлаб юрибмиз. Газларимиз ҳам ўзимизники бўлиб ўзимизники эмас. Бунга ақлли ечим топишимиз керак.
Учинчидан, ижтимоий тафаккурдаги муаммо. Аҳолининг баъзи қатлами Россияни ўзига халоскор ва боқувчи деб билади. Чунки улар рус пропагандаси қурбони бўлишган. Бунақалар ҳар қачон ҳам, қўпол қилиб айтганда, Россияга тўнқайиб беради.
Шуни унутмаслик керакки, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ягона дўсти фақатгина унинг ўзи. Нисбатан қадриятлари яқин ҳамкорлари бўлиши мумкин. У ҳам бўлса туркий давлатлар. шунинг учун манфаатли туркий ҳамкорликни кучайтириш керак!
@adolat_kuychisi
Ramazon oyida Qur’on bilan yanada yaqin bo'lishni xohlaysiz, to'g'rimi?🌙
Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин.
Балки у ўзини (шу меҳнат орқали) ўша маркабга чиқиб олиб, манзилга омон-эсон етиб оляпман, деб ўйласин. Зотан, бу маркаб ўзи юраверади, унга хизмат қилаётганлар фақат ўзларига ёрдам берган бўлишади.
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Mubashshirahmad
Ўлган мушук стратегияси
Тасаввур қилинг, ишхонангизда мажлис бўлмоқда. Ҳамма стол атрофида сиз ҳақингизда гапирмоқда. Бугунги қилган хатойингиз, камчиликларингиз, келтириб чиқарган муаммоларингиз. Ҳеч ким яхши фикр билдирмаяпти сиз ҳақингизда.
Шу вақт кимдир бирдан стол устига ўлган мушукни отиб юборди. Жирканган, ҳайрон қолган, бақиришни бошлаган ва реакция билдиришни бошлаган овозлар билан тўлди мажлис. Ҳаммани эътибори ўлган мушукда, сизни эсдан чиқаришди.
Бу стол устидаги ўлик мушук стратигияси. Сиёсатда бу усул қўлланилиши кўп кузатилади. Мисоллари ҳам кўп.
Бирданига Алишер Қодиров ҳар хил эътиборни тортадиган гаплар айтиб қолади. Кейин ўйланиб қоламан...
© Niyatga bog‘liq
@MubashshirAhmad
Бишр ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: Амалларнинг энг қийини учта:
1. Етишмовчиликда сахийлик.
2. Хилватда (ҳеч ким йўқлигида) тақводор бўлиш.
3. Хавфли киши ёки умидвор бўлинган киши олдида ҳақ сўз айтиш. Яъни, ёмонлигидан қўрқиладиган ёки ундан бирор нарсада умидвор бўлган киши олдида ҳақ ва тўғри сўзни айтиш.
@MubashshirAhmad
Жумбоқ
Бизлар даҳоларин улуғлашга шай,
Аждодлар руҳига қурамиз ҳайкал.
Аммо улуғлашга ҳаёт қўл келмай,
Даҳони ўлдириб оламиз аввал.
Бизлар аждодларнинг ролин ўйнаймиз,
Намуна кўрсатиб бутун дунёга,
Уларга ўхшаса кимки, қўймаймиз,
Шарманда бўлсак-да еру самога.
Ўлганлар ёдига Қуръон ўқиймиз,
Қуръон ёдлаганга қўллаймиз жазо.
Аждодлар илмидан фахр тўқиймиз,
Илм олганларга берамиз сазо.
“Буюклар ҳаётин ўрганиш керак”,
То буюк чиқмасин бу болалардан,
“Ёдимизда яшар улуғлар”, демак,
Ташқари чиқмасин хотиралардан.
“Озодлик”, “ҳуррият” ҳар ерда шиор,
Эркин сўзлаганга қўямиз тўсиқ.
Дўзах истаганга барча имкон бор,
Жаннат излаганга эшиклар ёпиқ.
Хуллас, на кофирмиз, ва на мусулмон.
На очиқ хоинмиз ва на содиқмиз.
Ўзни қўйиб ўзгадан истармиз виждон,
Бошимизга ҳар не келса лойиқмиз.
© Эркин Озод, 22.02.2025 й.
@MubashshirAhmad
Сўнгги воқеалар ҳақида сўнгги сўз! (Видео)
"Уч томонга айтар сўзим бор".
@MubashshirAhmad
"Одамлар кетаверади, давлат қолади. Уни асрашимиз керак. Менга талабаларнинг ақли ва қалби омонат"!. (Видео)
Туҳмат модда ҳақида гаплар бошланган пайтда, ҳали Шоҳруҳ Ғиёсов "техник носозлик" ҳақида баёнот бермай туриб, "Mezana"да талабалар билан қилинган учрашув.
@MubashshirAhmad
Мени баъзи жараёнларда хато қилганимни маломат қилишаверганида:
"Оҳҳ, қанийди пайғамбар бўлганимда хато қилмас эдим, ишларни олдиндан башорат эта олардим", деб юбораман.
"Фаришталар" қуршовида яшаётганимдан баъзида ўкинаман...
@MubashshirAhmad
Уламолар демократик сайловнинг умуман ислом таълимотига тўғри келишини айтишса-да, камчиликларидан бири сифатида кўпчиликнинг танлови баъзида хато чиқиши мумкинлигини зикр қилишади. Бинобарин, нотўғри танланган кишидан нотўғри хатти-ҳаракатлар содир бўлади. Бунга мана Америкадаги Трампнинг сайланиши мисол бўлади. Ҳозирги унинг тасаррруфлари ўзини сайлаган кўпчиликни норози қиляпти.
Бир нарсага диққат қилинг. Мен бу ерда демократиядаги сайлов ҳақида гапирдим, демократиянинг ҳукм асоси ва манбаи бўлиши ҳақида эмас.
@MubashshirAhmad
Ватан фидойилари жимгина шундай ишлар қилишади.
===============================
“Тупроқдан мактабгача” деб номланланган 3 йиллик тарих солномаси (2.46 дақиқада).
Қурилиш ишлари тугаб, 3 йиллик қаттиқ қийинчиликни енгиб, лентани қирққан кундан ҳақиқий асл машаққат бошланди. Таълим, тарбия ва олтин авлод етиштириш 10 та бино барпо қилишдан қийинроқ экан!
Ойбек Эркин, Komiljon Holmirzaev'нинг фейсбукдаги саҳифаларидан олинди.
ИИВ Мубашшир Аҳмадга қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлашда техник хатога йўл қўйилганини билдирди
Манба: Gazeta.uz
Оч кўзлар оч қоринлардан кўра тажовузкор бўлади. Чунки қорин тўйса тўхтайди. Аммо униси егани сари очқайди.
Мустафо Сибоъий
@MubashshirAhmad
⚡Ажойиб контраст:
2024 йилда фаластинликларнинг жасадлари Исроил томони томонидан қандай топширилгани ва ХАМАС вакиллари Исроил томонидан ўлдирилган гаровга олинганларни қандай топширганлиги.
© Ilhomiddin Sayid Alim
@MubashshirAhmad
Диндан фақат ҳукмронларга итоат тўғрисида ҳадисларни биладиган даъватчиларни ким деб аташ мумкин?
Ториқ Сувайдон
@MubashshirAhmad
Эътибор гадоси..
Боламизга меҳр бераётганда, уни кўрмаган етимлар ҳам борлигини ёдда тутайлик!
@Mubashshirahmad
Али Аттор айтадилар: Басра кўчаларидан бирида юргандим. Кўчада қариялар ўтирар ва уларнинг атрофида ёш болалар ўйнаб юрарди. Мен болаларга қарата: "Олдида ўйнагани мана бу мўйсафидлардан ҳаё қилмайсизларми?" дедим. Шунда улар ичидан бир болакай чиқиб менга деди:
БУ ҚАРИЯЛАРНИНГ ПАРҲЕЗКОРЛИГИ ЙЎҚЛИГИ УЧУН ҲАЙБАТЛАРИ ҲАМ ЙЎҚ!
---
* Парҳезкорлик - ҳаром ё ҳалоллиги ноаниқ шубҳали иш ва нарсалардан сақланиш ва эҳтиёт бўлиш.
@MubashshirAhmad
Молик ибн Динор Басрада қирқ йил яшадилар. То вафот этгунларича у кишига Басранинг қуруқ ҳурмосини ҳам, ҳўл ҳурмосини ҳам ейиш саҳиҳ бўлмади (яъни, нафс хоҳлаб, уни излаб емадилар). Ҳурмо мавсуми тугаган пайтда шундай дедилар: "Эй Басра аҳли! Бу билан менинг қорним кам бўлиб қолмади, сизники зиёда бўлмади".
Бу сўзни раҳимаҳуллоҳ қаноатнинг натижаси ўлароқ айтгандилар.
@MubashshirAhmad
Бугунги футбол эсинглардан чиқиб қолмасин.))
Агар Абдулқодир майдонга тушмаса, Сити аниқ мағлуб бўлади. (Ишқибозлар шунақа дейиши керакмиди))
@MubashshirAhmad
Истиржоъ фазилати
Бу воқеа йигирма йил олдин содир бўлганди. Бир кун Ўрикзорга опоқдадамларни кўргани кетаётгандим. Ишдан бўш вақтимда Тико русумли машинамда кира қилиб турардим.
Чилонзор метросига оз қолганда ўттиз ёшлардаги бир йигит қўл кўтарди. Тўхташим билан олд ўриндиққа ўтирволиб: "Тез ҳайданг, мен Жиноят қидирув бўлимида ишлайман. 20-кварталда бир чолни ўлдириб кетишибди. Зудлик билан боришимиз керак, светофорларда ҳам тўхтаманг", деди.
Мен бош қоқиб, машинани учириб кетдим. Оз ўтмай бир дўкон олдида тўхтанг, деди.
Дўкондан бир халта харид кўтариб чиқиб, бор пулингизни беринг, дея ўнг минг сўмдан мўлроқ пулимни олди ва дўконга ташлаб келди. Машинага чиққач: "Мен бировдан қарздор юришни хоҳламайман, 14-кварталга қайтинг, пулингизни уйдан обераман", деди.
Тўққизқаватли уй олдида тўхтадик ва у бозорлигини олиб уйига чиқиб кетди. Кўп кутдим, шом намозини бир четда ўқиб у кириб кетган эшикка борсам елвизакли йўлак, яъни нариги томонида ҳам эшик бор экан. Ҳаммасини тушундим.. бунақа фирибгарликка кўп бор дуч келгандим.
Ногоҳ шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Пойафзалингизнинг боғичи узилса ҳам истиржоъ айтинг", деган муборак ҳадислари ёдимга тушиб, чин дилдан: "Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун"*, дедим. Опоқдадамларга бозорлик қилволаман деб олган пулимни фирибгарга бериб қўйганимга, у кишининг олдига қуруқ қўл билан бордим. Озгина койидилар ва бирга чой ичиб хуфтон вақтида ортга Себзорга қайтдим. Мижоз бўлиб қолар деган умидда йўлни
Чилонзорга солдим. Қоронғида, чироқдан тушган нурни тўсган дарахт остида бир киши қўл кўтарди. Тўхтадим, зулматда юзи кўринмаган киши олд ўриндиққа ўтирдида: "20-кварталда бир чолни ўлдириб кетишибди, тез ҳайданг", деди-да менга қараб анграйиб қолди...
----
* "Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз"
("Бақара" сураси, 156-оят).
18.02.2018 й.
@MubashshirAhmad