mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Ҳар бир Телеграмчига:
Амма баъд. Сизга қарата Вуҳайб ибн Вирд айтади:
"Ким сўзини амалидан* санаса, гапи камаяди".
Вассалом.
---
* Қиёмат куни ҳисоб берадиган амал

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Алишер Қодир шаблонини энди АЭС қуришга ишқибоз яшиллар такрорлашга ўтишди

“газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин” дея бир жойдан туширилган шаблонни такрорлаётган яшиллар 4 млрд.долларлик GTL завод газдан узилиб, газ олигархлар томонидан экпорт қилинаётганини билишадими? Кўр ё кар бўлишмаса керак?

Қанақа қоракўзлар манфаати ҳақида гапираяпсиз? Газдан узилган заводларнинг ишчилари бўлган ўша қоракўзлар уйда тишини кирини сўриб ўтирибди. Ўзбекнинг нонини туя қилаётган кўзининг ранги қанақалиги номаълумлар бизнес жетини янгилаб, ўзбек газининг пулини Кипрдан Гонконггача хуфя ҳисобларга қараб оқизаётган бир вақтда.

Аҳолидан тортиб олинган газ ҳам бизнесга ёки “экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга” ишлатилмайди. Яна шу кўккўзлар чўнтагига кетадими?

Одам бир марта алданишини, икки марта алданишини қабул қилиш мумкиндир. Лекин уч ва ундан кўп алданиш бу тентаклик.

Газ Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги. Уни худо берган. Газ ўзбек халқидан, аҳолининг энг бирламчи эҳтиёжларидан ошса, ўзбек халқи рози бўлсагина, кейин қолганига ишлатилиши керак.

© Отабек Бакиров

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ассалому алайкум. Икки кун бўлди, Фейсбукдаги аккаунтим блокланиб қолди. Ҳозирча янги аккаунт очдим. Mubaşşir Ahmad.

https://www.facebook.com/share/15DpDTZuyw/

Янги дўстларни қабул қилишни бошладим. Марҳамат.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Кўз ёшлари нима ўзи?
- Кўз ёшлари руҳнинг нафас олиши. Соғинч кучайгани сари инсон кўзидан нафас ола бошлайди.


Вуждон Али

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

📌 Ироқда 9 ёшли қиз 35 ёшли эркакка турмушга чиққани ростми?

📌 Трамп Исроилга оғир бомбалар етказиб беришни қайта тиклади

📌 Ливан ва Исроил ўртасидаги оташкесим муддати узайтирилди

📌 ҲАМАС Трампнинг фаластинликларни кўчириш таклифини рад этди

📌 Исроил озод қилган фаластинликлар тантанали кутиб олинди

📌 АҚШда муҳожирларни мисли кўрилмаган кўчириш бошланди

📌 Жанубий Корея президентига қандай айблов қўйилмоқда?

Азон дайжести – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/TMYCEez8OhI

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Болам, биз солиҳларни намози ва рўзаси кўплигидан танимаганмиз*. Балки уларни халққа аралашмаслик, улардан тилларини тийиш, одамларга кўнгиллари саломатлиги** ва бошқалардан кўра ўзларини айбли кўришларидан таниганмиз.

Аҳмад Дувайдор
---
* Намоз ва рўзалари кўплиги ўзларига аён бўлган холос. Чунки бу ўзлари билан Раббилари ўрталаридаги муомаладир.

Солиҳликлари эса кейинги зикри келган сифатларидан билиниб қолган. Чунки бу халқ билан муомалада барибир кўринади.

Шундан уларнинг солиҳликларини таниганмиз.
** Яъни, уларда одамларга нисбатан адоват, кўролмаслик, ҳасад каби сифатлар йўқлиги.


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

​​Бир киши Саид ибн Жубайрга: "Агар олдимдан мажусий чиқиб салом берса, унга алик оламанми?" деди.

У киши жавоб қилди: "Мен ҳам бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўраганимда: "Агар менга ҳатто Фиръавн яхши гап айтса, унга муносиб жавоб қиламан", дегандилар.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзбек жамияти ва давлатчилигинг муаммолари кўп. Коррупция, монополия, ўғирлик ва ҳоказолар. Буларни биладиганлар ҳам, ечимлар ҳам кўп. Аммо натижа йўқ. Аҳвол ўнгланмаяпти. Чунки биз ишни бошидан бошламаяпмиз. Муаммонинг сиртини сийпалаб, бошқа рангга бўяб-бежаб, уни ҳал қилгандек бўляпмиз.

Муаммо ё хасталикни муолажа қилиш учун аввало унга ташхис қўйиш керак. Касаллик аниқ бўлиши, хаста уни эътироф қилиши ва ҳолат оғирлигини билиб ундан қутилиш ва даволанишга унинг иштиёқи бўлиш керак. Бўлмаса натижа бўлмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Тавба пушаймонликдир” деганлар. Тавба ўзини ислоҳ қилишнинг биринчи бекати саналади. Усиз инсон ҳаёти ислоҳ бўлмайди, ўнгланмайди. Тавбанинг асоси бўлмиш пушаймонлик эса кишида гуноҳдан дарҳол қочиш ва унга қайтиб яқинлашмаслик азму қарорини юзага келтиради.

Агар буни тушунган бўлсангиз бир нарса айтаман. Кишида пушаймонлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Чунки ҳамма ўзининг ишини тўғри санайди. Бу эса пушаймонлик, пировард тавба ва унинг натижаси бўлган ислоҳотга монелик қилади.

Ҳақиқий ўнгланмоқчи бўлган одам, ислоҳ бўлмоқни истаган жамият ва давлат аввало ўзидаги иллатларни аниқлаши, уларни тан олиши ва натижада пушаймон бўлиши керак. Ислоҳотлар шундан бошланади. Аммо ташхис қўймай хасталикни даволаш соя билан урушишдек бефойда, ислоҳ қилиш эса чала ва бесамар ислоҳ бўлади. Буни ҳозирги ҳолатимизда кўриб турибмиз.

Бизнинг шароитимизда ҳаммамиз қайсидир маънода коррупционер, монопол, ўғри ва ҳоказомиз. Қариндош ва таниш-билишга суянамиз, фойдали иш фақат бизга тегишли бўлишини хоҳлаймиз, одамларнинг, жамиятнинг ва ё давлатнинг чўнтагидан ўғирлаймиз. Бойлик, мансаб, обрў учун ҳамма нарсамизни тикканмиз. Энг тақводоримиз ҳам жаннатни ўзиники деб ўйлаймиз, бошқалардан қизғонамиз. Шу билан бирга ҳаммамиз ислоҳот хоҳлаймиз.

Тўхтанг! Тўхтаб ҳаммамиз ўзимиздаги иллатларни излайлик. Улар ойдек равшан ва аниқ. Уларни кўрайлик ва тан олайлик. Давлат ҳам, жамият ҳам шундай қилсин. Излансин. Чунки ўнгланишнинг боши дардни аниқлаш ва унга тўғри муолажа белгилаш. Қолгани Аллоҳнинг муваффақият беришига боғлиқ.

Биз эса хасталигимизни билмаймиз, бинобарин тан олмаймиз. Шундан бошқанинг ўнгланиши ва ислоҳ бўлишини хоҳлаб юраверамиз. Натижа эса доимгидег 0 га тенг қолаверади.

Бу фикрларим фақат оддий одамлар учун эмас, жамият ва давлат учун ҳамдир. Ташхисни тўғри қўя олсак, кейинги муолажа йўлларини консилиум билан ҳал қилсак бўлади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Туркияда болалар учун одоб-ахлоқ, динимизни ўргатувчи китоблар жуда кўп. Бу ерда исталган ёшдаги бола учун китоб топиш имкони бор. Алҳамдулиллаҳ, бизда ҳам шундай китоблар кўпаяётгани қувонарли ҳолат.

Ёш ижодкорлардан Ғиёсиддин Юсуф болалар учун тарбиявий аҳамиятга эга китоблари билан танилиб қолган. У кишининг яқинда нашр қилинган «Гўзал хулқлар» номли китоби болалар учун муҳим бўлган хулқлар: илм ўрганиш, ростгўйлик, омонатдорлик, меҳнатсеварлик каби фазилатларни содда ва қизиқарли тарзда тушунтиради. Ҳар бир мавзу ҳикоялар ва расмлар билан бойитилган, сўнггида эса болалар билимларини мустаҳкамлаши учун саволлар берилган.

Бу китоб болалар қалбига эзгулик уруғларини экади ва улар учун муҳим қўлланма бўлади. Муаллифга ташаккур! Аллоҳ бу хайрли ишингизга барака берсин!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Турк халқларини бўлиш учун рус сиёсий технологлари қозоқларга тарихан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган сартларга (яъни, ўзбекларга) нисбатан ёмон муносабатни сингдиришди ва гўёки қозоқлар сўнгги 600 йил давомида мусулмон эмас, балки “тангричилар” бўлган деган тушунчани ёйишди.

Қирғизларга эса уларнинг “қадимийлиги” орқали барча турклардан устунлик комплекси сингдирилди. Нўғайларга фақат улар Улуғ Улус ва Қрим хонлигининг меросхўрлари эканлиги уқтирилди. Татарлар ва бошқирдларга эса қозоқлар ва ўзбеклар ўртасидаги каби ўзаро ёмон муносабатни шакллантиришди ва ҳоказо.

Турк халқларини бўлиб ташлаш уларни кўп сонли, катта армияга ва атом қуролига эга Россия ва Хитойга қарши ёлғиз қолдириш осон бўлиши учун керак. Шунда қозоқлардан фойдали қазилмаларни арзон нархда сотиб олиш мумкин; қирғизлар ва ўзбеклар Россияда арзон ишчи кучи бўлади; уйғурлар ва қозоқлар контслагерларда сақланиши керак; татарлар, бошқирдлар, нўғайлар, тувлар, саҳа-ёқутлар ва бошқалар Москванинг босқинчилик урушларида “гўшт” бўлиб хизмат қилиши лозим.

Барча турклар Афросиёбнинг фарзандлари, барча тенгдир: қирғиз қозоқдан, қозоқ сарт-ўзбекдан, бошқирд татардан, турк саҳа-ёқутдан яхшироқ эмас ва ҳоказо. Аксини даъво қилганлар – туркларга ва ўз халқига душмандир.

Айнан шу сабаб, 250 миллион турк Россия, Хитой, АҚШ ва Европа билан тенг ҳуқуқли мулоқот қилиши учун - Турон керак.

Нурлан Салтаев, тарихчи

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Муҳаммад Абу Фираса:

"Ёлғон гапириш улар учун гуноҳ эмас, балки нафас олиш усулидир.

Ғарб матбуоти Ироқда 9 ёшли қизнинг 35 ёшли йигитга турмушга чиқиши ҳақидаги хабарни тарқатди.

Шу хабарни изоҳлаб бермоқчиман.

Биринчидан, бу- ёлғон. Суратдаги куёв эмас, балки қизалоқнинг акаси ва бу маросим никоҳ тўйи эмас, балки либослар кўргазмаси оқшоми.

Бу эса, сохта “цивилизациялашган” мамлакатлар оммавий ахборот воситаларининг ёлғончилиги ва иккиюзламачилигини яна бир бор тасдиқлайди. Ёлғонни улар худди нафас олаётгандек гапиришади ва барчаси геноцидлар, портлашлар ва бошқа мамлакатларнинг талон-тарож қилинишини оқлаш учундир.

Иккинчидан, балки ўзимизнинг фарзандларимизни “зўравонликдан қутқариш” учун ўлдиришни тўхтатишимиз керакдир? Бизга қонли хунрезликлар содир этадиган, инфратузилмаларни вайрон қилувчи ва талон-тарож қиладиган, мамлакатларимизни бангиларга тўлдирадиган, порно маданият ва атеизмни сингдирувчи “ҳимоячилар” керак эмас!

Ҳеч ким сизларни ётоқ муаммоларини ҳал қилиш учун таклиф қилмаяпти, балки сизнинг ҳарбий базаларингиз уйларига қайтишини ва бошқа халқларни ўз ҳолига қўйишни хоҳлайдилар. Ана ўшанда сиз миннат қилиб бераётган ижтимоий нафақа олаётган қочқинларимиз ўз уйларига эсон-омон қайтадилар.

Мен Ироқ ёки Фаластиндан “эрта турмуш қуриш” туфайли мамлакатни тарк этган бирорта қочқинни кўрмадим. Аммо мен Ғарбнинг "цивилизациялашган" бомбардимонларидан қочган миллионлаб одамларни биламан.

Учинчидан, гарчи Ислом тарафга қараб тош отилган экан... Исломда эрта никоҳ паспорт маълумотларидан қатъи назар, бу- вояга етган инсонлар ўртасидаги никоҳ ҳисобланади.

Никоҳга йўл қўйилиш ёки йўл қўйилмаслиги, салматликка фойдаси ва зарари нуқтаи назаридан масалаларни ота-оналар ҳал қилишади, ва асло давлат ёки вояга етмаганлар ишлари бўйича адлия ташкилотларида ишловчи боши кал, татуировкали, бурнига ҳалқа таққан холалар ҳал қилмайди. Ҳа, биз - бошқачамиз, сиз каби сўқир итоаткор эмасмиз.

Фарзандларимиз эса, бузуқларга нисбатан толерантлик билан муносабатда бўлувчи, давлат амалдорлари ва ташкилотлар ходимларининг мулки ҳисобланмайди. Биз, бир томондан, сизга ачинамиз, иккинчи томондан, сизнинг фарзандларимиз учун "қайғуришингиз"га биз шунчаки тупурамиз."

Ilhomiddin Sayid Alim саҳифаларидан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Суратда момоларимиз 18-асрда ўранган МИЛЛИЙ паранжи экан...
Ҳозирги ўзларини "замонавий" ҳисоблаб, паранжи ўраб, номаҳрамдан ўзларини тўсиб яшаган момоларимизга беписандлик билан қараб, уларни қолоқликда айблайдиганларга шундай дегим келади;

"Ўтмишда оналаримиз мана шунақа паранжига ўранган ҳолатда Амир Темурни, Мирзо Улуғбекни, Ибн Синони, Имом Бухорийни, АтТермизию, Жалолиддин Мангубердини ва яна қанчадан қанча буюк зотларни тарбиялаб,, вояга етказишди.

Сизчи, сиз шу ҳолатингиз билан юз йилдан бери кимларни тарбиялаб вояга етказдингиз?

Майли, сиз билганингиздек кийининг, истаганингиздек яшанг. Аммо уларга тил теккизманг!.

Сурат Xudoyberdi Zominiy укамизнинг саҳифаларидан олинди.

© Obidxon Hamidov

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу мусулмон бўлмаганларнинг асирларга муносабати.

Бу ҳам бугунги воқеа видеоси.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ислом сиёсатми ё ечимми?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Shavkatjonov Muhammadrizo Azizbek og'li DTSP(Bolalar miya falaji) kasalligi bilan kurashmoqda.

Bemor tug'ruq travmasi natijasida miyaga qon quyilganligi sababli hozirda mustaqil o'tirolmaydi va yura olmaydi. Kasallikdan tuzalguncha davolanish muddati uzoq va narxi qimmat.

Hozirda xitoylik shifokorlarga 4 oylik uzluksiz davolatish yotqizilgan.

Bolaning ota-onasi hozirda talaba bo‘lib, kontrakt asosida oqiydi va otasi daromadi uncha kop bolmagan sohada ishlaydi.

Ayni paytda bolani davolatish va dori-darmoni uchun 15-20 ming AQSh dollari miqdorida mablag kerak.

Shu bois, bolakayning yurib ketishi va tengqurlari qatoriga qotoriga qo'shilib, sog'lom farzand bolishi uchun hissamizni qo‘shaylik!

Uzcard
5614681812870925
Viza card
4231200012920426
Humo card
9860160102070226
Humo card
9860010114773582

Kartalar otasi Akramov Azizbek nomida
Tel raqami:+998996569006

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тирик жоннинг ҳаммасида эркак жинси чиройли бўлади. Илло инсонда аёллари ўзига кўп ва хўб оро беради-да.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур".
("Саба" сураси, 39-оят).

Бу оятда фақат мол-дунё назарда тутилмаган. Нарса - ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳис-туйғунгиз, вақтингиз, табассумингиз... буларнинг ўрнини ҳам У қалб очилиши, хотиржамлик ва сурур билан тўлдиради.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Умар розияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга ўлим нима эканини айтиб беринг" дедилар. Каъб уни шундай таърифладилар: "Эй амирул-муъминийн, у одам боласи қорнидаги тикони кўп дарахтга ўхшайди. Унинг томириям, бўғимиям бўлмайди. Илло қўллари бақувват бир одам бу дарахтни ундан тортиб, суғуриб олади" дедилар.

Буни эшитган Умар йиғлаб юбордилар.

--------------------------------------------
Инсон интиҳосини тасвирлаган мазкур ривоятдаги мусулмонлар амири, ҳазрати Умарнинг йиғлаб юборишлари эътиборимни тортди. Ўшал пайт салтанат ва мулкнинг энг чўққисида бўлган зотнинг ўлим ҳақида сўрашлари ва эслашдан таъсирланишлари.. ҳамда уни эслашдан чўчийдиган, дунё неъмат ва ташвишларидан сармаст бўлган биз қалбитошлар орамиздаги фарқ мени ўйлантирди.

Аллоҳ Умарни раҳмат қилсин ва бизнинг ҳам ҳолимизни ислоҳ этсин!


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Алишер Қодир антиутопияси?

Ўтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодир навбатдаги антиҳақиқат билан бўлишди: Эмишки, тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.

Албатта, иситиш ва овқатга газ ёқадиган халқ ва коса оқариши ўртасида ҳеч бир пруф йўқ. Бир грамм ўзининг гази йўқ гуржилар газ ёқади, ватани газни устидаги озарлар газ ёқади, бутун дунёдан газ сотиб оладиган немислар, британлар, голландлар газ ёқади Лекин уларнинг косаси оқарган. Демак, газни ёқиш ёки қайта ишлаш бу танлов, танловни эса эркин бозор беради. Алишер Қодирни ким ва қандай сайлаган билмайман, лекин у сиз ва биз учун танлаб бермоқчи: газ ёқма, косанг оқармайди.

Айни пайтда:

1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини эслатган Алишер Қодир (эслатмаса, билмасмидик) 4 млрд.долларга қурилган ва айнан шунақа маҳсулотлар ишлаб чиқариши керак бўлган GTL завод декабрдан апрелгача ишламаслигини негадир ёдга олмаган.

GTL ва кимё заводлардан тортиб иссиқхоналаргача газдан узилиб, ўзбекнинг субсидияланаётган гази бир тўда олигархлар томонидан экспорт қилинаётгани Алишер Қодирни ҳайратга солмаган. Нега Алишер Қодир газ экспортини тўхтатишни сўрамайди? Алишер Қодир Ўзбекистонни талаётган олигархлардан қўрқадими ё уларнинг феълан адвокатими?

Алишер Қодир ўрисники (балки аслида ўзимизники) дейилган газни Гонконгда жойлашган ўртакашдан “импорт” қилинаётганини жуда яхши билади, лекин параламентда қўр тўкиб ўтириб, ғинғ демайди.

Алишер Қодир миллат ва унинг косаси ҳақида қайғурар экан, нафақат Ўзбекистон, бутун Марказий Осиё газ инфратузилмаси юраги бўлишига қарамай, шимол олигархиясига совға қилиб юборилган Газли омборини ўзбек халқига қайтарилишини, яъни миллийлаштиришни талаб қилмайди.

Нега Алишер Қодир охирги 8 йил ичида бир тўп энергошотирлар томонидан олигархияга совға қилиб юборилган конлар, улушлар ва активларни тафтиш қилиш, схемалар қонунийлигини ўрганиш, энерголюстрация масаласини параламентга чиқармайди?

Нимага?

Булар Алишер Қодир сайлов дастурида йўқ, Алишер Қодир сайловчиларига ўзбек халқини талаётган ўғри олигархияга қарши курашаман, деб ваъда бермаган, дейсизми?

Унда, нима Алишер Қодир 4 ой аввалги сайлов-палов кампаниясида аҳоли газдан узилмаса, халқ косаси оқармаслигини очиқ-ойдин айтганмиди? Шунга халқдан мандат олганмиди?

Ё буларнинг ҳаммаси негизида оқни қора деб эълон қилиш ва сиёсий иккиюзламачиликдан иборат антиутопия ётадими?

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аёлнинг эр хислатларини эътироф қилиши, ўлгандан кейин бериладиган давлат мукофотига ўхшайди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бир даврада чўчқа гўшти тортилган. Сиз уни ейишдан бош тортдингиз. Бу билан сиз радикаллигингизни эмас, ўз қадриятингизни кўрсатган бўласиз. Ўзгаларнинг қадриятини эса камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Шаҳматчимиз Нрдирбек Ёқуббоевнинг қиз бола билан қўл бериб кўришмаганини баъзи толерантлик иддаосидагилар нотолерантларча маломат қилишяпти. Бу унинг қадрияти. Ҳурмат қилишга мажбур бўлмаганинг каби, ҳурматсизлик қилишга ҳам ҳаққинг йўқ. Дунёвий секуляр давлатда яшаётганингни унутма. Бунда бировнинг эътиқоди ёки қадрияти танқид остига олиниши мумкин эмас, агар қонун билан тақиқланмаган бўлса. Чидасанг шу. Чидамасанг, сурларинг!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Инсон тупроқдан яралган. Вақти-вақти билан меҳрибон қўл силаб-сийпаб турмаса, тошга айланади. "

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу Самарқандда бўлганди

Шу кунларда Ислом оламининг энг мўътабар бўлган сайтлардан бири onislam.net'да “Бу Самарқандда бўлганди”, деган мақола билан танишиб қолдим. Ўзим ҳайратга тушганим учун уни сизга ҳам илиндим.

14.01.2014

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фарқ.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу энди (б) вариантлари. Сионистларнинг Ғазони истило қилиш вариантлари кўп. Аммо ҳадислардаги ишораларга кўра алифбодаги ҳамма ҳарфга оид вариантлари бўлса ҳам, Қиёматга қадар кураш тўхтамайди.



🇺🇸🇵🇸 ТРАМП: ҒАЗО - "БУЗИБ ТАШЛАНАДИГАН МАЙДОН". У 1,5 МИЛЛИОН ОДАМНИ КЎЧИРИШНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА

Трамп минтақадаги миллиондан ортиқ аҳолини Миср ва Иордания каби қўшни давлатларга кўчиришни таклиф қилди.

У ҳудудни “бузиб ташланадиган майдон” деб атади ва араб давлатлари билан хавфсизроқ жойларда уй-жой қуришни таклиф қилди ва бу одамларга “хилма-хиллик учун тинч-тотув яшаш” имконини беришини айтди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Синвар ва Нетаняху.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғазо нусрати бир кунда содир бўлмади. У узоқ йиллик меҳнатлар самараси.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Миллий либос тарғиботи роса кучайибди. У қандай бўлганини эсда тутиш учун бу расмни қайта қўймоқдаман.

Бошқалар, асоссиз ҳолда бефойда вижир-вижир қилавермаларинг!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

МЎМИН МУНКАРГА РОЗИ БЎЛМАЙДИ

Умар ибн Абдулазизга ароқхўрлик қилаётган жамоанинг хабарини келтиришди. Шаробхўрга белгиланган жазони уларда ижро қилишга амр этдилар. Шунда: "Эй амирул-мўминийн, уларнинг ичида, улардан бўлмаган рўзадор бир киши бор", дейишди. У киши эса: "Жазо ижросини айнан ундан бошланг!" дедилар. Сўнг "Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз." оятини ўқидилар.

-----------------------
Оятнинг тўлиқ маъноси:

Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир.

(Аллоҳ таоло китобда, яъни, Қуръони Каримда мўминларга Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр ва истеҳзо гаплар бўлаётган мажлисда ўтирмасликка амр қилган эди. Бу амр Маккаи Мукаррамада нозил бўлган ал-Анъом сурасида келган. Чунки мўмин кишининг бу каби мажлисларда жим ўтириши мунофиқликнинг бошланишидир.

Xар бир мўмин Аллоҳ, Ислом, Пайғамбар (с. а. в.) ва Қуръон каби мўътабар тушунчалар ва қатъий аҳкомлари ҳақида ёмон, ахлоқсиз гап-сўзларни эшитган чоғида қарши чиқмоққа, ҳаттоки тўғриламоққа бурчлидир. Кимки бундай ҳолларда жим ўтирса, мунофиқлик йўлига қадам қўйган бўлади.)


("Нисо" сураси, 140-оят)

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ҲАМАСнинг асирларни топшириш маросимидан асабийлашган исроил, воситачи давлатлардан у бундай саҳналарни уюштиришни бас қилишини талаб этибди.

Тантанали у маросимлар сионистларни тушкунликка солиб қўяётган экан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel