mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Болалар ва аёллар қони билан суғорилаётган Ғазода қатлом бошланганига ҳадемай 2 йил тўлади. Бу хунрезликлар бошланган кундан бошлаб, Мубашшир домла то ҳибсга олингунга қадар деярли ҳар куни нимадир ёзиб турди. Чунки чин мўминлар бир тананинг аъзолари кабидир. Бир аъзо оғриса, бошқалари ҳам паришон бўлади, азоб чекади, туни билан оғриб чиқади.

Албатта, бу “оғриқ”нинг нима эканини чин мусулмон бўлмагунча ҳис қилиш маҳол.
Мубашшир Аҳмад домла шу хунрезлик бошланган кундан бошлаб “оғриди”. Дунёда ягона ва идеал яшаш тутуми деб таништирилаётган демократиянинг нақадар мунофиқ эканини ҳар чиқишида очиқлашга ҳаракат қилди.

Таҳдидлар кучайиб бораётган бу дунёда мусулмон умматини уйғонишга, душманига қарши илм билан мужодала қилишга чақириб келди. Миллий таълим масаласида ўнлаб мақолалар эълон қилди. Диний таълим борасида бир неча таклифларни ўртага ташлади.

Ваҳоланки, август яқинлашса тиззасига титроқ кириб, “бу йил бирон нарса тегиб қолармикан”, деб тунлари уйқуси қочадиган “зиёлилар”имиздан бу масалаларда бирон оғиз гап эшитмадик, эшитмаймиз ҳам.
Дунёнинг тентаклигини қаранг, миллатнинг дини, тили, таълими йўлида жонини беришга тайёр ўша одам бугун ҳибсхонади. Август эса яқинлашиб келяпти...

Алишер Назар

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

🔺Мезана академиясига имтиҳонларсиз кириш имконияти!

Мезана халқаро илмлар академиясига ўқишга кирмоқчисиз, лекин араб тилидан билимингиз етарли эмас. Унда сиз учун ажойиб имконият – академия 3 ойлик тайёрлов курсларини таклиф қилади.

📌 Дарслар 3 ой – 16 июндан 15 сентябргача ташкиллаштирилади;

📌 талабаларга тажрибали устозлар томонидан Қуръон, Ақийда, Муҳовара, Сарф, Наҳв, Фиқҳ, Ҳадис ва Сийрат илмлари ўргатилади;

📌 битирувчилар эса имтиҳонсиз Мезана халқаро илмлар академиясига ўқишга қабул қилинади.

🔖 Рўйхатдан ўтиш учун: @mezana_murojaat
📞 +90 (538) 895 97 57

Манзилимиз: @mezanauz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дин деганда Аллоҳни таниб, Унинг аҳкомларини ўрганиб ва билган ишларига амал қилишни тушунаман. Уни ислом одоби билан яшаш ва Аллоҳга қуллик қилиш деб биламан.

Ундан бошқа ҳамма иш иккиламчи, айниқса бўлиниб тортишишлар.

Мубашшир Аҳмад
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғурурланавермайлик!
Фалакнинг гардиши айланишдан тўхтамаган.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Кейинчи?
- Кейин! Кейин ҳаммалари кетишади. Сен эса, улар туфайли ўлдирганинг ўзлигинг билан ёлғиз қоласан.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тасаввур қилиб кўринг, Аллоҳ шу буюклиги билан сизни севиб қолса-я!..

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дадам раҳматли исломни понага ўхшатар эдилар. У бошига қанчалик урилса, ичкарига шунчалик кириб боради.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳим Мубашшир Аҳмад домлага келган синов орқали у кишининг мартаба, мақом ва даражаларини икки дунёда янада ҳам зиёда қил ва тез кунларда у киши озодликка чиқишини, ҳамда дин ва ватанимиз йўлида ҳали кўп йиллар давомида хизмат қилишларини насиб қилгин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда марҳамат қилади:

«Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга ва меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.

Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар».
(
Бақара сураси 155-156 оятлар)

Золимларга эса қуйидаги Аллоҳнинг сўзлари кифоя бўлсин:

Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунгача қўйиб қўядир, холос. (Иброҳим сураси, 42-оят).

@alitoshkandi

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Умрини нималар билан ўтказгани тўғрисида сўралади...". (Ҳадиси шариф)

Даҳшатлиси, ҳалигача бирортамиз бу саволга қониқарли жавоб бера олмаймиз.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қадарим мен учун нималар яшириб қўйганини билмайман. Лекин яхши гумон ила у томон қадам ташлайман.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўйламанг, синов фақат аччиқ бўлади, деб. Синовнинг энг хатарлиси ширин бўлганидир. Чунки, бунда инсон синалаётганини билмайди. Аллоҳнинг "макридан" ўзини омонда ҳис этади. Ҳатто, ўзини Аллоҳга энг яқин банда, деб ўйлай бошлайди. Бирор яхшиликка йўлиқса, Худо деган одамман-да, деб қўяди. Мусибатга учраса, "эй Худо, нега менга бундай нарса юборяпсан, мен бунга лойиқ бўлган ёмон одаммасман-ку", дея эътироз қилади. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло энг яхши бандаларига ҳам оғир синовлар берган. Ўз пайғамбарларини, авлиёларини тоқат қилиш қийин бўлган мусибатлар билан синаган. Бинобарин, инсонга берилган неъмат Аллоҳ уни яхши кўришини, мусибатлар эса Аллоҳ уни ёмон кўришини лозим тутмайди. Исломдан аввалги умматлардан бўлган кўр, кал ва пес қиссасини эсланг. Улар ўзлари орзулаган неъматлар билан имтиҳон қилинган эдилар. Лекин, улардан фақат биттасигина синовдан ўта олган.

Шундай экан, устингиздаги неъмат билан ғурурга кетманг. Аллоҳнинг синовидан хотиржам бўлманг. Айни чоғда бошингизга тушган мусибат ва қийинчиликлар билан, дарду аламлар билан эзилиб, ўзингизни бахтиқаро ҳис қилманг. Шоядки, бир нарсани ёмон кўрарсиз, аммо, Аллоҳ ўша нарсада кўп яхшиликлар пайдо қилар (Нисо сураси, 19-оят).

Маҳбусликни 27-куни!

Абу Зар

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғанимат дамлар

Бугун Арафа! Бу кунда дуо мустажоб бўлади.. Эҳтиёжманд, ғам-ғуссага ботган ва орзу-умид эгалари учун умидбахш бир кундир .. Бу сония ва дақиқалар олтинга тенг.. Дуо қилишга шошилайлик..

Салаф солиҳ уламоларимиз айтишади: "Эҳтиёжларимизни Арафа кунига жамлаб қўяр эдик. Чунки, биз бу кунда дуолар ижобат бўлишига қаттиқ ишонар эдик"..
Маълумингизким, Аллоҳ таолонинг ижобат раҳмати ҳар кеча туннинг охирги учдан бирида ер юзига нозил бўлади.

Аммо, Арафа кунида куннинг аввалидан нозил бўлиб, мазлумларнинг шикояти, ночорларнинг ҳолатларини эшитади ва ҳожатманд ҳар бир мўминнинг дуосини ижобат қилади. Ғамга ботган инсоннинг ғамини аритади. Синиқ қалбларни тузатиб, касалларга шифо беради..

Бу соатларда ҳаётимизда катта ўзгаришга қўл уриб, дуоларимиз сабабли ўз қадримизни белгилай оламиз.. Фақат бир шарти бор — қалбдан дуо қилайлик.. Ростгўй қалб ила.. Дуо қилиш асносидан гуноҳлар кирлигидан покланган қалб ила.. Қалб Аллоҳга боғланган ҳолда, дуоимиз ижобат бўлишига ишонган ҳолда дуо қилайлик..

Умидларимизни ҳозирлаб, эҳтиёжларимизни жамлаб Аллоҳ таборака ва таолонинг раҳмати нозил бўлган пайтда изҳор қилсак, У Зотни Ўз улуғлигига яраша улуғласак, ижобат қилади..

Бугун аср намозидан сўнг қиблага юзланиб, қўлларимизни дуога кўтариб, қалбдан чиққан йиғи ила, тазарруъ ила ва гўёки дунёдаги охирги кунимиздек дуо қилайлик!

Ҳадиси шарифда келадики: "Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз "Лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, луҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду, ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр" дир". (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У Зотнинг шериги йўқ. Мулк У Зотгадир, Ҳамд У Зотгадир. У Зот барча нарсага қодирдир).
Савоб тарозисига оғир, аммо, тилларимиз учун енгил бўлган зикр бор: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил Азийм" (Аллоҳ Ўз зотига яраша ҳамдга лойиқ ва покдир. Улуғ Аллоҳ барча нарсадан покдир).
Ушбу дуоларни кўп-кўп такрор қилайлик.

Шу ўринда бир илтимосимиз бор: дуоларингизда Устозимиз Мубашшир Аҳмад домлани ҳам унутманг, бугундек қутлуғ дамлар ҳурмати, дуоси мақбул инсонлар ҳурмати, кўпчиликнинг дуоси ҳурмати устозимизни тез орада озод бўлишларини, яна кўп йиллар динимиз ва миллатимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таолодан ёлвориб сўранг!..

Numon Abdulmajid

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мубашшир Аҳмад иши турк ҳуқуқшунослари нигоҳида

Ўзбекистоннинг таниқли олимларидан бири Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад) 2025 йилнинг 7 май куни ҳибсга олинган. Гарчи полиция томонидан қўйиб юборилган бўлсада, у ноқонуний равишда Репатриация марказига қайтарилган.

Ўша кундан бери ундан ҳеч қандай хабар олинолмаган ва расмийларнинг зиддиятли баёнотлари Турсуновнинг Ўзбекистонга жўнатилгани борасида жиддий хавотирларга сабаб бўлган.

Афсуски, бу хавотирлар ҳақиқат бўлиб чиқди; Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 10 май, шанба куни Турсунов “диний материалларни тарқатиш” ва “жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш”да айбланиб, мамлакатга олиб келингани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.

Алишер домла 2023 йил 28 декабрь куни Ўзбекистондан келган жиноят айбловига биноан уйидан олиб кетилган эди. Жиноий жавобгарликка тортмаслик қарори берилганига қарамай, Истанбул вилоят Иммиграция бошқармаси ушбу даъвога асосланиб, депортация ва маъмурий қамоққа олиш қарорини чиқарди.

2023 йил 31 декабрда ушбу амалиётга қарши даъво қўзғатилди ва тахминан икки ой давомида ГГМда ушлаб турилганидан сўнг, Истанбул 2- жиноий ишлар бўйича осойишталик судининг қарори билан озод қилинган эди.

Иммиграция бошқармаси Турсуновга нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди.

Бироқ, бу иддао на Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва на халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас.

Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Маълумки, жараён Ўзбекистон расмийлари томонидан берилган, суд назоратидан ўтмаган разведка маълумотлари асосида бошлатилган.

Шу билан бирга, мафкуравий жиноят, сиёсий жиноят ёки бунга ўхшаш жиноятлар билан боғлиқ ҳаракатлар бўйича экстрадиция қилиш 6706-сонли "Жиноят ишлари бўйича халқаро суд ҳамкорлиги тўғрисидаги қонун"нинг 11-моддасига кўра қатъиян ман этилади.

Шунингдек, Женева конвенциясининг 33-моддаси ва Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисидаги 6458-сонли қонуннинг 4-моддасига кўра, хавф туғдирувчи мамлакатларга қайтариб юбориш ёки депортация қилиш қонунан мумкин эмас.

Турсуновнинг иши бу ҳолатнинг депортациядан кўра кўпроқ ноқонуний экстрадициядан иборат эканини кўрсатади.

Иммиграция маъмурияти ва хавфсизлик бюрократияси жиноят ишлари бўйича олий суд қарори билан амалга оширилиши керак бўлган экстрадиция жараёнини четлаб ўтиб, «депортация» номи остида ҳақиқий экстрадиция жараёнини амалга оширди.

Ваҳоланки, экстрадиция қилиш учун суд қарори талаб қилинади ва бу қарор Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликларининг хулосаси, Адлия вазирининг таклифи ва Президентнинг тасдиғи билан кучга кириши мумкин.

Бундан фарқли ўлароқ, депортация амалиёти фақат маъмурий қарор билан амалга оширилиши мумкин бўлган ва шунинг учун ҳам амалга ошириш анча осон усулдир. Бироқ, маъмурий тартиб-қоидалар орқали амалга оширилган бундай экстрадициялар қонунга зиддир.

Қолаверса, Истанбул 15-маъмурий суди 2025 йил 27 февралда (2023/146 Э., 2025/1045 К.) Турсуновга нисбатан чиқарилган депортация қарорини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган.

Шунга қарамай, Миграция бошқармаси бошқа бир санада чиқарилган (эътирозни) рад этиш қарорига асосланиб депортация жараёнини амалга оширганини баён қилган. Суд томонидан бекор қилинган қарорнинг ўрнига бошқа бир рад қарорига таянган ҳолда ҳаракат қилиш мумкин эмас.

Қолаверса, мазкур рад қарорини кўриш имкони бўлмаган бўлсада, у 2023 йилдаги бекор қилиш қарори ортидан 2024 йилда эътироз даъвоси очилганлиги ва бу даъво ҳали давом этаётгани сабабли эътиборга молик бўлмаган бир қарор экани аён бўлган.

Миграция бошқармасининг яна бошқа бир қўл урган иши – судлар томонидан бекор қилинган депортация қарорларидан кейин шахсга яна «таҳдид» коди қўшиш ва янги депортация қарорини чиқариш бўлган.

Шу тариқа хоҳланган натижани берадиган суд қарори олинмагунча жараён давом эттирилмоқда ва Туркиядан бошпана истаган шахслар амалда яшай олмайдиган ҳолатга келтирилмоқда.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларнинг олдида диний-ахлоқий ислоҳот туради. Агар бунга эътибор қилинмаса, ҳамма иш чала бўлади ва охирига етмайди.
Чунки миллатлар юксалган бўлса ахлоқ билан юксалган. Таназзули ҳам ахлоққа боғлиқ бўлган. Буни фақат қорин ғамида бўлган одамгина тан олмайди.

Маҳбусликнинг 25-куни

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аҳмад ибн Ҳанбал ҳикоя қиладилар:

Ўн ёшлигимда онам менга Қуръонни ёдлатиб бўлди. Ўшанда у мени бомдоддан олдин уйғотарди. Агар ҳаво совуқ бўлса таҳоратимга сувни иситиб берарди.

Сўнг мен ва у Аллоҳ хоҳлаганича намоз ўқирдик. Сўнг масжидга борардик. Мен билан намоз ўқиш учун онам паранжи ёпиниб чиқарди.

Ёшим ўн олтига етганда у: "Болам, энди ҳадис талабида йўлга чиқ. Чунки уни талаб қилиш Аллоҳнинг йўлидаги ҳижратдир", деди.

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кейинги пайтларда "Одамлар бу сериални кўрмоқда, хоҳламоқда сен хоҳламасанг кўрма, бошқаларни эса қайтарма", ёки "Ароқ ичаётган бўлса, ўзининг пулига ичяпти, санга нима?" қабилида фикрлаш кучайди.

Йўқ! Биз ўзимизни тўғирлаганимиздан сўнг жамият ислоҳи учун албатта ҳаракат қиламиз. "Ўзингни бил, ўзгани қўй" бизнинг шиор эмас!

Бу умматнинг асосий хислатларидан бири Қуръон ҳукмига кўра амри маъруф ва наҳий мункардир. Мункарга розилик, Аллоҳнинг балоси ҳаммага баробар келишига сабаб бўлиши ҳақида Набавий ҳадислар мавжуд. Қисқаси, ҳақиқатни айтмай сукут қилиш соқов шайтоннинг ишидир.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Диний туйғу инсонга қоришиб кетган. Чунки Аллоҳ уни тупроқдан яратиб, Ўз руҳидан пуфлаган. Тупроқ унинг жисмини ифодаласа, Руҳ руҳият-диний туйғусидир.

Инсоннинг бу икки жиҳати доимо озуқага муҳтож. Агар жисм таомдан маҳрум қилинса, у ё ўлади ёки ношаръий йўл билан унга эришади.

Яъни, ё бировнинг таомини ўғирлайди ёки ҳаром нарса истеъмол қилади. Ва унинг бу ҳолатини ақл ҳам, нақл ҳам тўғри тушунади ва қораламайди.

Энди руҳ очқасачи?

Қалбни тўйинтирадиган озуқадан уни маҳрум қилинсачи? Бунда ҳам ё ҳалокат ёки ноқонуний-номашруъ озуқа билан уни тўйдиришга уриниш юзага келади.

Руҳ-қалбнинг ўлишидан Аллоҳ асрасин. Лекин уни бошқа ножўя йўллар билан тўйдиришнинг ҳалокати ҳам ўлишидан кам эмас. Қолаверса бундай ҳолатни ақл ҳам, нақл ҳам оқламайди.

Яхшилаб мулоҳаза қилинг!

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Келинг сизу биз қийинчилик, ғам ва маҳзунликни аритувчи мана бу дуолар билан нидо қилайлик:

Буюк ва Ҳалим Зот, Улуғ Арш соҳиби, осмон ва Ернинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Эй, Тирик ва Барҳаёт Зот, Сендан Ўзга илоҳ йўқдир, Сенинг раҳматинг-ла Сендан ёрдам сўраймиз.

Аллоҳим, Сенинг раҳматингдан умидвормиз, бизларни бир лаҳза ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймагин, барча ишларимизни Ўзинг ўнглагин. Сендан Ўзга илоҳ йўқдир.

Тирик ва Барҳаёт Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан.

“Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим”.

Аллоҳим, мен қулингман, қулинг ва чўрингнинг фарзандиман, ҳаётим Сенинг қўлингдадир. Ҳукминг ўтгувчи, тақдиринг адолатлидир.

Ўзингни номлаган барча исмларинг билан, Китобингда нозил қилганларинг билан, бандаларингдан бирортасига ўргатганларинг билан, Ўз ҳузурингда ғайб илмига битганларинг билан Қуръонни қалбимнинг баҳори, дилимнинг сурури қилишингни, ғамимни кеткизиб, қайғудан халос этишингни сўрайман.

Аллоҳим, Сендан ғам-қайғудан, ожизлик, дангасалик, бахиллик, қўрқоқлик, қарзга ботиш, кишиларга мағлуб бўлиб қолишдан паноҳ сўрайман.

“Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”

Мубашшир Аҳмад
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Нафсига мағлуб, ўзига енгилган дегани. Ўзига енгилган бошқага ғолиб бўлолмайди.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қозининг хизматчиси ўлди. Тожирлар ва аъёнлар таъзия учун келишди.
Қози ўзи ўлди. Таъзияга ҳеч ким келмади. Улар янги қозини табриклаш учун кетишди.
Обрў одамда эмас, курси-креслода.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ибодатларимизда ўтганларни дуо қилгандек, тирикларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни ўрганишимиз керак. Зеро дуога тириклар кўпроқ муҳтож. Қабр салоҳидан кўра ҳаёт салоҳи муҳимроқ.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

* Нуҳ нидо қилган пайтда..
* Ва Айюб Раббисига нидо қилган пайтда..
* Бас зулматларда нидо қилди..
* Ва Закарийё Раббисига нидо қилган пайтда..

Демак нидо қилганда осмон эшиклари очилади.
---
* ҳаммаси Қуръони карим оятлари

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Динга бўйсунилади. Уни бўйсундирилмайди. Агар бўйсундирилса, унинг динлиги қолмайди. Ахлоқни юксалтириб, руҳни тарбиялай олмайди ва фазилатларни тарқатишдан тўхтайди. Динлиги қолмагандан кейин, у хунук шаклга келади.
Бундан дин ҳам, жамият ҳам ютқазади.

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳамма "синиш"лар интиҳо бўлавермайди. Баъзида ибтидо ҳам бўлиши мумкин. Бўлганда ҳам гўзал ибтидо!

Мубашшир Аҳмад

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Қилаётган ишларингиз ва ёзаётган нарсаларингиз ташқи кучлар таъсирида бажариладими?"

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Маҳбусликнинг 26-куни!

Мутлақ одил бўлган зот бизга юртимизни халқаро ҳуқуқий индексларда энг юқори ўринларда кўришни насиб қилсин!

Мубашшир Аҳмад домлага ўзи нажот берсин!


Ҳуқуқшунос, Жамшид Усмонов

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Депортация қарори бекор қилинган, кодлари олиб ташланган ва озод қилинган қочқинлар яшаш учун рухсатнома олишлари керак бўлган ҳолда, идора бу рухсатни бермаяпти.

Шахсларни қайта “ноқонуний муҳожир” статусига ўтказиб, Репатриация Марказларига қамамоқда.

Миграция бошқармаси ҳаттоки Конституциявий суд томонидан чиқарилган ҳуқуқбузарлик қарорларини ҳам эътиборга олмаяпти.

Кая Картал – “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қурбон ҳайитига 1 кун қолди

📣 Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

☎️ Мурожаат учун:
Tелеграм:
@AzonVaqf_admin
Tелефон:
+905517151974

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қурбон ҳайитига 2 кун қолди

📣 Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

☎️ Мурожаат учун:
Tелеграм:
@AzonVaqf_admin
Tелефон:
+905517151974

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

📣 Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

☎️ Мурожаат учун:
Tелеграм:
@AzonVaqf_admin
Tелефон:
+905517151974

Читать полностью…
Subscribe to a channel