mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимнинг гуноҳлари кўп бўлса ва уларни машаққат чекмасдан Аллоҳ таоло ундан ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг малоикаларнинг дуоси ва унинг ҳаққига истиғфор сўрашларинни кўпайтириш учун (туриб кетмасдан) жойнамозини лозим тутсин, кўпроқ ўтирсин”.

“Саҳиҳул Бухорий”га шарҳидан.

Анвар Аҳмад

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Араб тили таржимонлари гуруҳига марҳамат!

Араб тилини биладиган, турли мавзудаги илмий, бадиий, публицистик матнларни таржима қила оладиган тажрибали ижодкорларни жамоамизга таклиф қиламиз.

Жамоамизда, тахминан, бир ҳафта мобайнида сизнинг қобилиятингиз ва таржима маҳоратингиз синовдан ўтказилади.

Агар синовдан муваффақиятли ўтсангиз, келишилган қалам ҳақи эвазига ҳамкорликда иш бошлаймиз.

Кўнгилли таржимонлар гуруҳига қўшилиш учун @azon_kotib га мурожаат қилинг.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ким Қуддусга хоҳ руҳий, хоҳ виждоний, хоҳ моддий ва хоҳ жисмоний боғланган бўлсин, боғланишнинг ўзи унинг баракотли бўлишига кифоя қилади. Чунки Аллоҳ таоло: “Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул-Ақсога” дейди (“Исро” сураси, 1-оят).

Айрим уламолар “атрофини” ана шундай боғликлик, дея тафсир қилишган.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Айюб Аттор айтади: Бишр Ҳофийнинг бундай деганларини эшитдим: "Бизга Ҳаммод ибн Зайд ривоят қилди".
Сўнг дедилар: "Астағфируллоҳ! Исноднинг зикри қалбда мутакаббирлик пайдо қилади-я".

Изоҳ: Бу "Менга шайх ҳазратлари айтганлар" ёки "фалончи пистончиевич шундай деганлар" , дея ғурурланишга ўхшаш ишлар ҳақида.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бирлашган Араб Амирликлари дегани нима?

✍️ Журналист Жамол Раян:

Ҳудуди жиҳатидан кичик бўлган (75 минг км² дан кўп бўлмаган) ва маҳаллий аҳолиси оз ҳисобланган (800 минг кишидан кўп бўлмаган, яъни миллиондан кам) Бирлашган Араб Амирликлари каби давлат қандай қилиб бундай жадал ривожланишга эришганини кўпчилик билмаса керак?!

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аҳмад Шаръни Тартус шаҳрида халқ шундай кутиб олди.

Бизникилар, гапларингиз учун ҳали хижолат бўлишни бошламадингларми?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ҲАМАС Ғазодан кўчишга рози эканини Трампга қуйидагича билдирди:

"Ҳа биз Ғазодан кўчамиз. Қуддусга!".


@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

1-4-sinflarga yangi sinflar ochildi!

🏫Namangan shahri
, "STANFORD" xususiy maktabida yangi o'quv yili uchun qabul jarayonlari davom etmoqda.

🫵Joyingizni band qilishga shoshiling!

☎️ Murojaat uchun quyidagi raqamlarga bog'laning:

692111100
906901098

Stanford bilan kelajakni bugundan yarating!

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ибрат Сафо ёзмоқдалар.

Ҳамас бугун яна уч исроиллик аскарни озод қилди. Келишувга кўра, уларнинг эвазига 1900 фаластинлик Исроил турмаларидан озод қилинади. Исроилни ғазаблантирган нарса - Ғазонинг Хон Юнус шаҳрида саҳналаштирилган мана бу тадбир бўлди. Исроил бомбаларидан вайронага айланган Хон Юнусда бирон ҳаёт нишонаси қолганини тасаввур қилиш қийин, лекин қолган. Нафақат шунчаки ҳаёт, балки Ҳамаснинг ҳарбий Ал-Қассам бригадаси аскарлари ҳали ҳам шу ерда.

Демак, шунча урушдан кейин Исроил барибир ўзининг Ҳамасни йўқ қилиш режасини амалга ошира олмади. Бу аскарлар қаерда ва қандай жон сақлашидан ташқари, қаерда ва қандай жанг қилишганини исроилликлар ҳали ҳам яхши билмайди, билишса аллақачон қирган бўлишарди. Уларнинг нуфузли қумондонлари ўлдирилди, Ғазода ва ташқарида, лекин Ҳамас ҳануз бошқарув тизимни ушлаб турибди. Уларнинг қўлида яна 76 исроиллик асир қоляпти, ярми ўлган дея тахмин қилинади.

Трамп эса, отеллар бизнесмени образига содиқ қолган ҳолда, Ғазони босиб олиш ва у ердаги қирғоқларда ҳашаматли меҳмонхоналар қуришни, у ердан ғазоликларни бутунлай кўчиришни режалаяпти. Ҳамас "Кўчиш бўлмайди, ягона кўчиш Қуддусга бўлади" деди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

😢

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Имомни бир киши ваъз ўртасида тўхтатиб, келтирган ҳадиси заиф эканини айтди. Имом унга одамлар олдида миннатдорчилик изҳор қилди. Намоздан кейин у одам билан бирга ташқарига чиқдилар. Ёлғиз қолишганда имом ўзи келтирган ҳадисининг саҳиҳ эканини исботлаб берди.

Шунда у киши таажжубланиб: "Нега буни ваъз қилаётган пайтингиз, одамлар олдида айтмадингиз?!" деди.

Шунда имом унга: "ҚАЛБЛАРНИ ҚОЗОНИШ ВАЗИЯТНИ ҚОЗОНИШДАН МУҲИМРОҚДИР", деди.

Воқеа аниқ бўлган. Имом эса буюк устозлардан эди
.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

5 кун шунақа бўлиб туради энди.))

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Манзиллар

Гуноҳ - ойнадир.

У сизга гуноҳсиз ва уйғоқ кунларингиздаги бахтингизни, роҳат ва ҳаловатингизни кўрсатиб беради.

У сизга ғафлат ва гуноҳли онлардаги бахтсизлик, зулмат ва сиқилишларни ҳис эттиради.

Агар гуноҳ бўлмаганда, Аллоҳдан узилиш оғриқларини, Ундан узоқлашиш ваҳшатини ва ҳар қандай тавфиқ Ўзидангина эканлигини англамаган бўлардик.

Агар гуноҳ бўлмаганда, Аллоҳга қурбат лаззатини, Унга тоат ҳаловатини ва Ўзигагина илтижо этиш ҳузурини ҳис қилмай қўярдик.

Танангизга ўйлаб кўринг.
Бу сўзларимда асло гуноҳга тарғиб йўқ. Аллоҳ асрасин. Илло ҳар инсон хатокор, гуноҳкор.

Гуноҳидан тезликда қайтиши учун, ўша гуноҳидан ойна ўлароқ фойдалансин. Мақсад шу. Зеро, гуноҳкорнинг энг яхшиси - тавба қилувчидир.

Гуноҳ - ойнадир..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сиз ҳеч қачон тинчликни хоҳламадингиз, балки муддаонгиз вақтдан ютиш.
Шундай экан, сизнинг ниҳоянгизга қадар бирга бўламиз!

Умар-ул Мухтор

Яҳудийларнинг Ғазодаги ҳоли ҳам шундай.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

📌 17 нафар ватандошимиз ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди

📌 Эроннинг Сурия ҳукуматини ағдариш режаси фош бўлди

📌 "Ғазо Туркияга қўшилиши керак"

📌 Саудия шаҳзодаси Жаҳон чемпионатида спиртли ичимликлар сотилмаслигини маълум қилди

📌 Трамп ва Иордания қироли Фаластин бўйича музокара ўтказди

📌 Туркия Суриядан товарлар олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди

📌 Исроил полицияси Фаластинда китоб дўкони эгасини ҳибсга олди

📌 Британия имомлари сионистлар билан ярашиб олди

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/hwsD1SS8VgI

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу хабарни кўриб, менинг кўнглимдан айрим мулоҳазалар ўтди:

1. Саудия Арабистонининг ҳаж квоталарини белгилашдаги мезони 1000:1 нисбатда бўлади. Яъни, музокараларда биз 38 000 тагача кишини ҳажга юборишга ҳақлимиз.

2. Квотани камайтириш талаби биз томонимиздан ҳаж мавсумини тартибли ва талофатсиз ўтказиш сабабидан бўлса, бу тутум сал мантиқсизроқ. Чунки ўзга юртларга иш излаб ёки бошқа мақсадлар билан кетаётганларга бундай "ғамхўрлик" асло кўрсатилмайди. Назаримда дунёда энг тартибсиз ва талофатли кезиб юрган миллат биз ўзбеклар бўлсак керак. Қолаверса, ҳаж - машаққатли ибодат. Ҳар бир ҳожи қийинчиликларга тайёр туриши лозим. Чунки Аллоҳ ҳажни фарз қилаётган вақтда: "Ким йўлга қодир бўлса", деган шартни қўйган ("Оли-Имрон сураси, 97-оят).

3. Ҳаж жуда гўзал ибодат. У зиммадаги фарзни адо қилиш билан бирга, ҳожининг ахлоқини яхшилайди, дуо қабул бўладиган жой ва вақтда юртга барака ва эзгуликлар тиланади. Бундай яхшиликларни амалга оширишда унга тўсиқ қўймасдан, ҳукумат ва халқ ҳамкорлик қилиши керак. "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз". ("Моида" сураси, 2-оят).

4. Ҳажга тўсиқ қўйиш катта гуноҳлардан саналади. Қадимда одамларни ҳаж ибодатидан фақат қарматийлар (хаворижларнинг бир тури), вабо ва қароқчилар тўсган. Шулар қаторида бўлиб қолмаслик керак.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Эркак кишининг қалбида мингта эшик бўлади. Улардан ҳар куни минглаб нарсалар киради. Лекин улардан бирига аёл киргач, қолган ҳамма эшик ёпилмагунча рози бўлмайди.

Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Миллий хавфсизлигимизга эътиборсиз бўлмаслигимиз шарт

Манба

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аёл савол сўраётганда жавобни 80% билиб турган бўлади. Шунинг учун доим тўғри гапиринг!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мана шундай ишларгина Охиратда фойда беради.

Анвар Садат* Қуръон ҳофизларини тақдирлаш маросимида.

*Анвар Садат (1918–1981) Мисрнинг учинчи президенти (1970–1981) бўлган ва араб дунёсидаги муҳим сиёсий етакчилардан бири саналади. У Жамол Абдул Носирдан кейин ҳокимиятга келган ва Миср сиёсатида муҳим ўзгаришлар қилган.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

​​Одам алайҳиссалом замонидан то ҳозирга қадар машруъ бўлган ва жаннатда ҳам давом этадиган ибодат - никоҳдир.
---
Олимлар никоҳ билан машғул бўлиш, нафл ибодатлар учун хилватга кирмоқдан афзал, дейишади. Чунки унда манфаатлар юзага келиши, нафсни ҳаромдан маън этиш ва фарзанд тарбияси каби кўплаб яхшиликлар бор.

Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ, "Раддул муҳтор".

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

2002-2005 йиллари "Аснам текстил" ўзбек-турк қўшма корхонасида ишлаганман. Яшар Тюзюн, Кемалитдин Картал деган турк бошлиқлар бўларди. Улар истаган ишчини ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатиб, истаганича ҳақорат қилар эди.

Айниқса, Яшар дегани кечаси ичиб келиб, кўзига кўринган ишчини "Деф ўл" деб ҳайдаб соларди. Ишчилар унга кўриниб қолмаслик учун ҳар ерларга беркиниб юришар эди.

Қўшма корхона бўлгани учун бу ерда бошқа жойларга нисбатан маоши яхшироқми ёки ўша вақтда иш кам бўлганми, ҳафтада бир кун ишга қабул куни корхона олдига Ишга кириш учун тумонат одам тўпланарди.
Яъни ҳайдалган ишчининг ўрнини тўлдириш муаммо эмас эди.

Лекин гап ишчи кўплигида эмас эди.
Ўша ерда ишлаётган катталарнинг айтишларича, бу турк патронлар янги келганида ишчиларни ҳурмат қиладиган, хушмуомала бўлишган. Мусофир жойга келишгани учун бироз ҳадиксираб ҳам юришган.
Кейин ўзимиздан бўлган бошлиқлар уларнинг олдида очко ишлаш учун ишчиларни беҳурмат қилиб, одам қаторида кўрмай, улар билан кўнглига келган ишни қилиш мумкинлигини кўрсатиб беришган. (Мен баъзи ифлос ишларини ёзгим келмади)

Ўтган йили Ўзбекистонга борганимда бир озиқ-овқат дўконидан у-бу ҳарид қилиб турсам бир хитойлик кириб келди. Уни кўриб сотувчи йигитлар худди ўлган оталари тирилиб келгандай, бошқа ҳаридорларни унутиб, хитойликнинг олдида гирдикапалак бўлиб кетишди.

Мен ҳаётининг кўп йилини турли жойларда муҳожирликда ўтказган одамман. Ксенофобия, миллатчиликка тиш-тирноғим билан қаршиман.
Чет элликларга яхши муомала қилиш керак, меҳмондўст бўлиш керак. Лекин уларнинг оёғига пайтава ҳам бўлиб олмаслик керак.
Уларни миллатдошларимиздан афзал кўрмаслик керак.

Юртимизга, одамларимизга, қонун-қоидаларимизга, тилимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини талаб қилишимиз керак.

Бизда эса бунинг аксини аеропортданоқ ҳис қиласиз - чет элликларни кўтар-кўтар қилиб ўтказвориб, ўзимизникиларни яхшилаб кавлаштирамиз.

Етимга ўхшаймиз, тавба.

Кеча хитойлик талабалар байроқ кўтариб, қандайдир шиорларни бақириб айтиб митинг уюштиришибди. ИИВ ўзи уларга баҳона, узр топиб беряпти... Югургани чиқишган эмиш.

Югуриш учун байроқ нега керак? Нега фақат хитойликлар? Ўзбеклардан, бошқа миллат вакилларидан курсдошлари йўқмикан?

Ўзимизнинг қоракўзлардан 15 таси тўпланиб, худди шундай байроқ ва шиорлар билан бирор тадбир ўтказса, уларга ҳам шундай муносабат бўлармикан?

Биз ўзимизнинг уйимизда азиз бўлмасак, қадр топмасак, бошқалар бизни қандай ҳурмат қилсин?

Кишан кийма, бўйин эгма,
Ки, сен ҳам ҳур туғилғонсан!..

© Иброҳим Муҳаммад

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Усмоний зобит Қуддуси шарифда. 1898 йил.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ватанимни қаттиқ рашк қиляпман. Бошқаларнинг унга назаридан ва кўз тикишидан олов бўлиб ёняпман.

Аммо дайюслар уни сотяпти.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Террорист ким? Ўқиб кўринг-а.
Яна бу фикрни Анвар Назир каби ўзини зиёли, демократ ҳисоблайдиган каслар қўллаб-қувватлагани ачинарли.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исломга қарши курашишнинг миллатга етказган зарари

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 54-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/szMgIqJasts

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бировга қўнғироқ қилаётганда иккинчи линияга тушсангиз, тўхташ тугмасини дарҳол босинг. Бўлмаса, икки киши ўртасидаги суҳбатга суқулаётган кишидек беодоблик қилган бўласиз.

Бу ҳолатда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган киши ҳақида гапириб ўтирмадим.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғазо тақдири: Трампнинг аҳмоқона иддаолари қанчалик асосли?

Трамп Нетаняху билан учрашувда ғазоликларни бошқа давлатларга кўчириш ва у ерда "Яқин Шарқ Ривераси"ни қуриш таклифини илгари сурди. Қуйида ушбу таклифни илгари суришнинг айрим сабаблари, сўнг эса фаластинликларни Ғазодан кўчириб бўлмаслигининг бошқа сабаблари келтириб ўтилади.

Батафсил ўқиш: https://azon.global/3253

Видеони томоша қилиш:
https://youtu.be/qxqJ4_iV60U


©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#exson

Do‘stlar, yordamga ehtiyoj bor!

Bir doʻstimiz og‘ir moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelgan. U mustaqil ravishda ishlash va o‘qishni davom ettirishga harakat qilmoqda, lekin yig‘ilib qolgan qarzlar tufayli boshi qotgan.
Vaziyatdan chiqish uchun qo‘ldan kelgan barcha yo‘llarni sinab ko‘rdi, lekin hozir yordamga ehtiyoji bor. Kichik bo‘lsa ham qo‘llab-quvvatlash, tarqatish yoki boshqa yo‘l bilan yordam bera olsangiz, iltimos, befarq bo‘lmang.

Malumot uchun tel:
+998901820755
Karta raqam:
9860160639060252
Uralboyev Shohruh

Yashash manzili:
Jizzax viloyati, Zomin tumani, Duoba qishlogʻi, 152 uy.

Читать полностью…
Subscribe to a channel