Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Македония пойтахти - Скопьедан таровиҳ намози лавҳалари
Читать полностью…Tahlil — араб тили грамматикасини ўрганувчилар учун амалий дастур
Андроид тизимли қурилмаларга мосланган «Tahlil» араб тилини ўрганувчилар учун амалий дастури ишлаб чиқилди. Лойиҳа араб тили грамматикасини ўрганувчи ёшлар, ўқувчилар, талабаларга мўлжалланган.
БАТАФСИЛ:👇
#Манзиллар
Ҳамма ўзини бахтли кўрсатишга тиришади. Бунинг уддасидан чиқиш эса бойларга осонроқ бўлади..
Оққан дарё оқаверади, лекин суви ярамас бўлиши мумкин..
Читать полностью…"Қанийди, итдан вовуллашни эмас, вафони ўрганганимизда эди".
Читать полностью…Чанқадим.. Исмингни тилга олдим.. Қондим..
Маҳмуд Дарвиш
Ислом ўз табиатига кўра, уни қабул қилган умматга таълимли бўлишни фарз этади. Бу табиат умматнинг зиёли қисми кўп, жоҳили эса кам, ёки бутунлай йўқ бўлишини тақозо қилади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
☪@MubashshirAhmad
Тўқсонинчи йиллардаги интернет..
Шаҳар телефонидан қитир-қитир қилиб зўрға, мингинчи уринишда уланарди. Беш минутда битта саҳифанинг ярмигача очарди-да, яна узилиб қоларди. Шу озгина иши учун бир ойга олган ўн соатлик лимитингиз тугарди-да автобусга ўтириб интернет-компанияга пул тўлагани жўнардингиз.
Ажойиб даврлар эди. Ҳаёт ҳам интернетига ўхшаган содда эди.
☪@MubashshirAhmad
Муҳаббат, шавқ ва бедорлик ҳақида ёзадиганлар ҳам ибодат қиладилар, Қуръон ўқийдилар.
Улар ҳам Аллоҳ ва Расулини севадилар.
(Айрим назоратчилар учун шунчаки айтиб қўйилди).
☪@MubashshirAhmad
"Чумчуқларни чўчитиб юбормасликни бошқалардан кўра овчи кўпроқ хоҳлайди".
Читать полностью…"Муҳими қучоғингда Қуръон бўлиши эмас, балки ахлоқингда оят бўлмоғидир".
Читать полностью…Дин низомига икки нарса билан етишмоқ мумкин: 1. Соғлом бадан. 2. Кийим, маскан ва зарурий озуқалар каби эҳтиёжларга эга бўлмоқ.
Зарурий озуқалар гарови - тинчлик бўлганда, дин тартибга келади.
Илло, кимнинг бор вақти золимларнинг қиличидан жонини сақлаш билан кечса ва емишини йилтираган юзлардан талаб қилиш билан ўтса, Охират саодатига восита бўлган илм ва амал учун қачон вақти бўлади?
Демак дунё низоми, яъни эҳтиёжлар учун қодир бўлиш, дин низомининг шарти экан.
Ҳужжатул-ислом Абу Ҳомид Ғаззолий
Македония пойтахти - Скопьедан таровиҳ намози лавҳалари
Читать полностью…Умримиз ўтгани сари кўзимиз хиралашади, лекин шу билан бирга у кўрадиган суратлар равшанлашади.
Читать полностью…Олдинига халифа Маъмун, унинг вафотидан кейин унинг укаси Мўътасим мўътазила фирқасининг таъсирида имом Аҳмадга нисбатан фитна уюштиришади ва уни икки йилдан ортиқроқ қамоқда ушлаб туришади. Ҳар гал Имомнинг иродасини синдириш учун Мўътасим одамлари билан келиб уни ўзи сўроқ қилар, гапига кўндира олмагач, дарра уришга буйруқ берар эди. Калтак зарбидан ҳушидан кетган олимни яна қамоққа олиб кетишар, эртасига бу иш яна такрорланарди. Тарихчилар шу иш билан боғлиқ ушбу ривоятни келтиришади: “Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига фитнабоши Ибн Абу Довуд: “Эй Аҳмад, қулоғимга “Қуръон – махлуқ” деб қўйгин, сени халифанинг қўлидан қутқариб қоламан”, дейди. Шунда Имом Аҳмад бошини аранг кўтариб: “Эй Ибн Абу Довуд, қулоғимга “Қуръон – Аллоҳнинг каломи, махлуқ эмас” деб қўйгин, сени Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан”, дедилар. Бу воқеа халифанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Довуд ва шеригининг қатл қилиниши ҳамда имом Аҳмаднинг эъзозланиши билан тугади.
Читать полностью…- Сени севаман.
- Катталарга ўхшабми?
- Йўқ. Сени ростдан севаман..
Жоҳил миллатга бузуқлик тез тарқалади.
Муҳаммад Рашид Ризо
Эскиларнинг тўни бизга тор келиб қолди.
Муҳаммад Салим Авво
Кишининг ҳақиқатни ҳимоя қила туриб сўкингани, ҳақоратлагани ёки жаҳли чиққанини кўрсангиз билингки, унинг нияти бузуқдир. Ҳақиқат бундайларга муҳтожмас. Ҳақиқат юзага чиқиши учун, уни айтиб қўйишнинг ўзи кифоя қилади.
Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ
☪@MubashshirAhmad
Ёмон гумоннинг ҳаром бўлиш сабаби шуки, қалблар сиридан фақат ғайбларни билувчи Зот огоҳдир.
Ҳужжатул-ислом Абу Ҳомид Ғаззолий
- Сен кимсан?
- Замонни кузата бориб уни бой бераётган шахс.
Абдураҳмон Ҳумайрий
- Биз ҳозир қаердамиз?
- Жарликда.
- Хайрият. Ҳартугул яна бир бор қуламаймиз.
Федор Достоевский
Ҳаётининг аввалги ярмида, кейинги ярмини орзу қилиб ва иккинчи ярмида эса, биринчи ярмини бой берганига пушаймон бўлиб яшаган одамдек умр кечирманг!
Карим Шозилий
☪@MubashshirAhmad
Қуйидагиларни пулга харид қилиб бўлмайди:
Болалик беғуборлиги
Бахтиёрнинг уйқуси
Муваҳҳидлар - Аллоҳни ҳақиқий маънода ягона сановчилар азизлиги
Яхшиларнинг насибаси
Мағфират сўровчиларнинг ризқи
Муножотдагилар лаззати
Муҳиблар вафоси
☪@MubashshirAhmad
"Сенинг кечиккан ризқинг, уларнинг берилган ризқларидан анчайин афзал бўлиши мумкин!"
Читать полностью…Таҳоратни уч ой баҳс қилиш ўрнига, масалан қуйидаги мавзуларни ўргансак бўлмайдими? Од қавми нега ҳалок бўлди? Самудчи? Бугунги жамият Од ва Самуд жамиятига ўхшайдими? Бани Исроилда содир бўлган инқироз нима эди? (Диндаги) ҳақиқатлар шаклларга қачон айланаёзди? Дин илоҳий мансублик ва руҳий тозаланиш бўлиши ўрнига қандай қилиб тарихий мансубликка эврилди?
Бу саволларнинг ҳаммасини Қуръоний қиссалар манзарасида ўрганса бўларди. Лекин биз бу жиҳатни батамом эътиборсиз қолдирдик. Улардан, коинот ҳақидаги оятлардан узоқлашганимиз каби йироқларга кетиб қолдик. Шундан ақллар ўтмаслашди, фикрлар хиралашди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръон билан қандай муомала қиламиз?" китобидан
☪@MubashshirAhmad
Комментни "нима бўлса ҳам бир нарса деб қўйиш" мажбуриятидан ёзилмайди. Агар шундай қилинса, фикр эгасига ҳурматсизлик кўрсатилган, фикрни бошқа ўзанга буриб юборилган ва бошқа ўқувчилар мулоҳазасига тупурилган бўлади.
Ҳаким Фейсбукий
☪@MubashshirAhmad