Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
Ҳозирги замон олимларининг тадқиқотларига кўра, АҚШда 50 миллион америкалик тушкун кайфиятида яшайди. Бунинг асосий сабаби ноумидликдир. Биз баралла айта оламизки, мусулмонлар тушкунлик, ғамгинлик ва ноумидликдан йироқ кишилардир. Қуръон оятлари ҳақида фикр юритсак, келажакка умид, Аллоҳнинг раҳмати билан шод бўлиш ҳолатларини топамиз. Қуръони каримнинг кўпгина оятлари мўминларни ғамгинликдан, ноумидликдан қайтаради. Яъқуб алайҳиссалом узоқ йиллар фарзандларидан айрилиқда қолганларида хам Аллоҳдан умид узмадилар, аксинча, ноумид бўлган киши Аллоҳга кофир бўлиб қолади, дедилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар» (Юсуф сураси, 87-оят).
"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
mehrob_uz
Ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?
❓Савол: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?
📥Жавоб: Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш–қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса, гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машаққатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Бузругмеҳр деди: «Энг қувватли ҳайвон ҳам йиқилишдан, энг оқила аёл ҳам эрга тегишдан, энг уддабурон эркак ҳам маслаҳатлашишдан беҳожат бўлолмас».
Изоҳ. Қуръони каримда шундай оят бор: «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи – Ўзигина боқий мангу қолур» Раҳмон сураси, 26-27-оятлар.
Яъни, дунё ҳаётидаги ҳамма нарса ўткинчи, фақат Оллоҳгина абадийдир. Донишманд Бузругмеҳр ўз сўзлари билан айни маънога ишора этяпти. Куч-у қудратда ер юзини титратган ҳайвон ҳам бир куни қулайди, қудратидан ном-нишон қолмайди. Ақлда жамики жинсдошларига намуна энг оқила аёл ҳам вақти келиб бир эркакка муҳтож бўлади. Шунда у ҳақиқатни англайди, яъни ёнида эри бўлсагина мукаммаллик ҳосил бўлишини, усиз ҳар қандай ақлий даражанинг нуқсонли эканини тўла ҳис қилади. Киши қанчалик ўз кучига ишонган закий, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета оладиган устамон бўлмасин, вақти етиб ўзгаларнинг фикрига, маслаҳатига эҳтиёж сезади.
Демак ҳолатларнинг боқий эмаслигини сидқи дилдан англаган инсон ер юзини даҳшатга солган махлуқдан эмас, балки ўша махлуқни айни тарзда, яъни бутун даҳшатлари билан яратган Холиқдан қўрқади. У оқилликни тан олади ва айни пайтда ақлни васф этувчи ҳар қандай олий сифатларнинг нисбий, нуксонли эканини билади. У атрофидагиларидан қанчалик баландлаб кетмасин, айни ҳолда ўзи ҳам ўша пастдагилардан бири, шунинг учун ҳам доимо уларга муҳтож эканини унутмайди.
Давоми бор...
***
Бузругмеҳр – Сосонийлар ҳукмронлиги даврида милодий 531-579-йиллар подшоҳлик қилган Ануширвони одилнинг вазири.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
Исломнинг гўзаллигига боқинг!
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Ким биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”.
“Ал-бариқат ул-маҳмудия фи шарҳи тариқат ил-Муҳаммадия”, 3-жуз, 152-бет.
@mehrob_uz
ҲАЗРАТИ УСМОННИНГ ОДОБИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга умрага отландилар. Маккага яқинлашиб, Ҳудайбия деган жойда тўхташди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан келаётгани ҳақидаги хабар Қурайшга етди. Қурайшликлар бундан саросимага тушди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга Байтуллоҳни тавоф қилиш учун келаётганликларини билдириш учун элчиликка Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни (Маккада унинг ҳурмати баланд эди) юбордилар. Унга: «Эй Усмон, уларга бориб айт, биз урушгани эмас, умра ниятида келдик. Уларни Исломга даъват қил», дедилар. Усмон розияллоҳу анҳу ҳамроҳлари билан Маккага бориб Абон ибн Саъд ибн Ос деган кишининг уйига жойлашди. Зиммасига юклатилган вазифани бажаргач, маккаликлар: «Байтуллоҳни бемалол тавоф қилаверинглар» дейишди. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин тавоф қилмаслигини билдирди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz
МАНФААТЛИ НАМОЗ
Билингки агар намоз сизни фаҳш ва мункардан қайтармаётган бўлса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига биноан, у ҳақиқий намоз дейилмайди. "Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур" (Анкабут сураси, 45-оят). Сен намозда Аллоҳ таолонинг: "Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз" (Фотиҳа сураси, 4-оят) деган сўзи билан Ҳақ субҳанаҳу ва таолога муножот қилиб, "Ассаламу алайка аййуҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деган сўзинг билан Расул соллаллоҳу алайҳи васалламга муножот қилиб намозингдан чиқасан. Бу ҳар бир намозда бўлади. Лекин Аллоҳ таоло сенга инъом қилган бу неъматлардан кейин гуноҳларга борасан. Бир куни Шайх Абул Ҳасан Шозилийнинг (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳузурида Искандария фақиҳлари ва қозилари ҳозир бўлдилар. Улар шайхни синаб кўриш учун келгандилар. Шайх буни сезиб: "Эй фуқаҳолар, ҳеч намоз ўқиганмисизлар? деб сўради. Улар: "Эй шайх, биздан бирортамиз ҳеч намозини тарк қилганмикан?" дейишди. Шунда шайх уларга: Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқиб:
"Албатта, инсон “ҳалуъ” қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик етса, чидамсиздир. Ва қачон яхшилик етса, кўп ман қилувчидир. Намоз ўқувчиларгина мустаснодир” (Маориж сураси, 19-22-оятлар).
Сизлар шунақамисизлар, яъни сизларга агар ёмонлик етса, чидамсизлик қилмайсизларми? Агар яхшилик етса, ман қилмайсизларми? - деди. Уларнинг ҳаммалари жим бўлиб қолишди. Шунда шайх уларга: "Унда ҳеч ҳам ҳақиқий намоз ўқимабсизлар", деди. Агар сенга Аллоҳ таоло тавба қилиш фазлини берган бўлса, унга тавба қил. Сен етмиш йил гуноҳ қилиб, сўнг Аллоҳ таолога бир нафасда тавба қилсанг-у, қилган гуноҳларингни ана шу муддатда ўчириб юбориши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг фазлидандир. Гуноҳдан тавба қилган, гуноҳи йўқ киши кабидир. Ҳақиқий мўмин қачон гуноҳини эсласа, маҳзун бўлади, ҳар сафар тоатини эсласа, хурсанд бўлади. Луқмони Ҳаким айтади: “Мўминнинг иккита қалби бўлади, бири билан ражо (умид) қилади, бошқаси билан хавф қилади. Амалининг қабул бўлишини умид қилади ва уни қабул бўлмай қолишлигидан хавф қилади. Агар мўминнинг хавфи ва ражоси тортиб ўлчаб кўрилса, албатта, тенг келади”. Ким жамъни (ҳолатини доимо Аллоҳнинг амрига мувофиқ келишини) хоҳласа, унга Аллоҳ таолонинг буйруқларида қоим туриш вожибдир. Агар аёлингнинг хиёнатидан хабар топиб қолсанг, албатта, унга қаттиқ ғазаб қиласан. Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларида, умринг давомида бир неча марта хиёнат қилгани учун нафсингга ҳам худди шундай ғазаб қилишинг лозимдир. Оқил кишилар аёл хиёнат қилса, эр у билан яшамай талоқ қилиб юбориши хусусида иттифоқ қилишган. Шунинг учун сен ҳам нафсингни талоқ қилиб юбор.
"Нафс тафтиши" китобидан.
@mehrob_uz
Эр ва хотин намози жамоат намози ҳисобланадими?
❓Cавол: Аёлим билан олдинма-кетин туриб намоз ўқисак, у ҳам жамоат намози ҳисобланадими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши фарз намозида эрига иқтидо қилса, уларнинг ўқиган намозлари жамоат билан адо топган бўлади.
Бу борада Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Киши аҳли оиласини жамлаб, (намоз ўқиса) макруҳ бўлмайди ва жамоатнинг фазилатига етишади. Лекин масжиднинг жамоати афзалдир” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Демак, масжидда ўқилган жамоат намози мутлақ ҳамма намозлардан – бошқа жойларда ёлғиз ёки жамоат бўлиб ўқилган намозлардан афзал саналади. Чунки масжиддаги жамоат ва у ерга чиқишдаги ҳар бир қадам учун ажру савоблар ваъда қилинган. Масжиддан бошқа ўринларда ёлғиз
намоз ўқигандан кўра, аёли ёки балоғатга етган фарзанди билан жамоат бўлиб намоз ўқигани афзал саналади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
91. Ёки сенинг хурмо ва узум боғинг бўлиб ва уларнинг орасидан анҳорларини отилтириб чиқармагунингча.
Бу ҳам аввалги таклифга ўхшаб, уларнинг кўзларига баъзи бир арзимаган моддий нарсаларни кўрсатиб қўйишни талаб қилишдан иборат. Улар Қуръони Каримдек улкан, очиқ-ойдин мўъжиза бир ёнда қолиб, хурмо ва узум боғларни, орасидан анҳор сувлари отилиб туришини истадилар. Шундагина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирар эмишлар. Энг қизиғи шуки, уларга ўша талаб қилган мўъжизалари келтирилганда ҳам, тажрибада собит бўлганидек, бизни сеҳрлаб қўйди ёки у бўлди-бу бўлди, деб баҳона топиб, куфрларида давом этаверадилар. Бу ҳол мазкур суранинг бошланғич мавзуи–Исро воқеасида ҳам кўрилди.
@mehrob_uz
Асссалому алайкум
🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
10.05.2025 - ШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Фотиҳа сураси тавҳид, ибодат, ваъз ва эслатмани ўз ичига олган
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман". Агар у (банда): "Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга ҳамд - шукр айтди", дейди. Банда: "Ар-Роҳмаанир Роҳийм", деса, Аллоҳ: "Бандам Менга сано - мақтов айтди", дейди. Банда: "Маалики йавмид-дийн", деса, Аллоҳ: "Бандам Мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн", деса, Аллоҳ: "Бу - Мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас-сироотол мустақийм, сироотоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валаддооооооллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, сўраганини бердим", дейди" (Имом Насоий ривояти).
Бир дақиқада Фотиҳа сурасини 6 маротаба ўқий оласиз. Унинг ҳарфлари сони 122 та. Агар уни бир маротаба ўқисангиз, 122х10=1220 та савоб берилади. Чунки ҳадисга мувофиқ, ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб ваъда қилинган. Агар сиз уни 6 маротаба ўқисангиз, 7320 та савобга эга бўласиз. Бу Аллоҳнинг фазли, ким уни зиёда қилса, Аллоҳ ҳам фазлини зиёда қилаверади.
«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан.
@mehrob_uz
🇺🇿9-май хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
Хотира бор экан – миллат барҳаёт.
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!
🕊 Juma muborak! 🕊
Milliycola – milliy qadriyatlarimizni saqlab qolgan, siz ichun yaratilgan ichimlik!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊💐
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Аллоҳим, сендан рад этилмайдиган дуо, ҳисоб-китоб қилинмайдиган ризқ ва ёпиб қўйилмайдиган жаннат эшигини сўрайман.
@mehrob_uz
ЖАНОЗА ВА ТАЪЗИЯ
«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Мурч бобо” жоме масжиди имом-хатиби Низомиддин домла Чориевга укаси Нажимиддин домла Чориевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло фазлу марҳамати ила Ислом учун қилган хизматлари туфайли у кишини ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин, мақомларини улуғ қилиб, пайғамбар алайҳиссалом ва асҳобларига қўшни қилсин.
Марҳумнинг оталари Тошболта домла Чориев ҳам узоқ йиллар Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритганлар. Акалари Низомиддин домла Чориев ва уларнинг оила аъзолари ва яқинларига, ёр-дўстларига таъзия изҳор этиб қоламиз.
Жаноза намози бугун 2025 йил 11 май куни аср намозидан кейин Термиз шаҳридаги “Мурч бобо” жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
92. Ёки ўзинг даъво қилганингдек, устимиздан осмонни парча-парча қилиб туширмагунингча ёхуд Аллоҳни ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча (сенга иймон келтирмасмиз, дедилар).
Бу таклиф аввалгиларидан ҳам беодобона таклифдир. Бу таклифда очиқдан-очиқ тажовузкорлик, Аллоҳнинг қудратидан қўрқмаслик кўриниб турибди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга у зот уларни огоҳлантириш маъносида, агар иймонга келмасалар, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлишларини эслатганларини юзларига солиб:
«Ёки ўзинг даъво қилганингдек, устимиздан осмонни парча-парча қилиб туширмагунингча», сенга иймон келтирмаймиз, демоқдалар.
Ҳолбуки, устларига осмон парча-парча қилиб туширилса, иймон келтиришга вақтлар қолмайди. Кофир ҳолларида ўлиб кетадилар. Энг муҳими, аввал бир неча марта таъкидланганидек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги Пайғамбар бўлганлари учун Аллоҳ у кишининг қавмларини тамомила ҳалок этишни ирода этмагандир.
«...ёҳуд Аллоҳни ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча...» сенга иймон келтирмаймиз, дедилар.
Аллоҳ таоло ҳар банданинг олдига Ўзи фаришталар билан келиши, кўзларига кўриниши жорий бўлганида Пайғамбар юборишининг кераги қолмасди. Умуман, ушбу ақиданинг асоси бўлган ғайбга ишонишнинг ўзи ҳам, аҳамияти ҳам йўқоларди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
✨ 💐 ✨ 💐 ✨ 💐
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
☘️ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
11.05.2025 - ЯКШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ер устида Аллоҳга нисбатан одоб сақламаганни, Аллоҳ ер остида тарбиялаб қўяди.
@mehrob_uz
Фикр-у қарашлар кўпайса, тўғрилик йўқолади.
Изоҳ. Аслида, тўғри фикр битта бўлади. Қолган фикрлар тўғриликда ундан пастроқ поғонада ёки умуман нотўғри бўлади. Тўғри фикр атрофида шундай фикрлар кўпайиб кетса, энг тўғрисини тўғрироқларидан ёки нотўғрисидан ажратиш қийинлашади. Ҳатто бундай вазиятда аҳамиятли иш билан аҳамиятсиз ишнинг ўрни алмашиб қолиш хавфи кўпроқ. Тўғриликнинг йўқолгани мана шудир.
Шеър:
Ҳожат сезсанг элчига, аввал –
Доно бўлсин, сўнгра кўрсатма берма.
Гар бирор ишнинг эшиги ёпилса,
Донога маслаҳат сол, қулоқсиз бўлма.
Самимият-ла кимдир ёнингга келса,
Ундан узоқлашма, уни ҳайдама.
Бомдод пайтида кўчалар бўм-бўш, жимжит бўлиб, кейинроқ эса тиқилинч, шовқин-сурон бўлади. Шунинг ўзи дунёга берилиб, охиратни унутганлар қанчалик кўплигини билдирмайдими?
@mehrob_uz
УХЛАГАНДА ЧИРОҚЛАРНИ ЎЧИРИШ
Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтиробларга (депрессия) ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади. Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади. Субҳаналлоҳ! Олимлар йигирма биринчи асрдагина аниқлаган илмий кашфиётни бундан ўн тўрт аср муқаддам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган эканлар: «Ухлаганда чироқларни ўчиринглар» (Абу Довуд ривояти).
Ушбу ҳадис Набий алайҳиссаломнинг содиқул масдуқ* эканларига далолат қилмайдими?
* Содиқул масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи, барча сўзу амалида садоқатли. Масдуқ – рост сўз тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган.
“Саодатга етакловчи ҳикматлар” китобидан.
@mehrob_uz
#дуо
🤲Бирор нарсадан шумланганда ўқиладиган дуо
✅Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@mehrob_uz
🇺🇿9-май хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
Aждодлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Жума фазилатли кун
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg