Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊💐
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 💐
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 💐
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!
Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.
🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).
📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
🔗 Салавот айтишнинг фойдалари
✅ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари:
09.05.2025 - ЖУМА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🇺🇿Milliy mahsulot – xalqaro sifat.
🍹Siz ham haqiqiy milliy ichimlikni tanlang!
@mehrob_uz
Машина сотиб олиш ҳақида
❓Савол: Машина олмоқчиман, лекин пулим етмаяпти. Менга бошқа одам “вариант”га 30% га машина олиб бермоқчи. Бу ишим тўғри бўладими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар бир киши машинани ўзига сотиб олиб, қўлига олгандан кейин сизга уни олган нархида ёки қанчадир фойда қўйиб, муайян муддат белгилаб насияга сотса жоиз. Бу савдода тўловни бўлиб-бўлиб бериш ёки муддатнинг охирида бирдан тўлаш мумкин. Лекин тўлов ўз вақтида бўлмаса, қўшимча пул қўшиб беришни шарт қилмаслик лозим. Бу рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
90. Улар: «Токи бизга ердан чашма отилтирмагунингча зинҳор сенга иймон келтирмасмиз», дедилар.
Кофирларнинг ақллари пастлиги ушбу таклифларидан ҳам кўриниб турибди. Улар Қуръони Каримнинг тенгсиз ва улкан мўъжиза эканлигини англаб ета олмадилар. У Аллоҳ томонидан берилган шифо ва раҳмат эканини тушунмадилар. Қуръон ҳартарафлама икки дунё саодати манбаи эканини англамадилар. Келиб-келиб ердан чашма отилтириб чиқаришни талаб қилиб ўтирибдилар. Бу ақли ривожланмаган боланинг талабига ўхшайди. Наҳотки иш ердан бир дона чашма отилтириб чиқаришга қараб қолган бўлса?! Бу чашма нима қилиб берар эди?! Ахир, Қуръони Карим милёнлаб моддий ва маънавий чашмалардан иборат битмас-туганмас икки дунё саодати манбаи-ку! Афсуски, кофирлар буни идрок этишдан ожизлар. Ҳа,
«Улар: «Токи бизга ердан чашма отилтирмагунингча зинҳор сенга иймон келтирмасмиз», дедилар».
Ва яна бошқа нарсалар бўлишини ҳам ўртага қўйдилар:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
08.05.2025 - ПАЙШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Нима учун чақалоқнинг қулоғига азон айтамиз?
Субҳаналлоҳ! Бунинг ажойиб сабаби бор экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарзанд туғилганда боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишни буюрганлар. «Хўш, бу азон билан такбирдан кейинги намоз қани?» деган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринг. Жавоб шуки, бу намоз - жаноза намозидир. Нима учун жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди? Чунки бу намознинг азон билан такбири инсон туғилганидаёқ айтиб қўйилган бўлади. Бир инсон вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозининг яна бир ибрати шу эканки, инсоннинг ҳаёти такбир билан намоз орасича қисқа фурсат экан. Чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтилишининг яна бир муҳим ҳикмати шуки, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳнинг ибодатига чақириқ бўлишидир.
@mehrob_uz
Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш
❓Савол: Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъйдан фориғ бўлгач, Масжидул Ҳарамда икки ракат намоз ўқиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Бу ҳақда “Ғунятун-носик” китобида қуйидагича келтирилган:
“Тавофда бўлганидек саъйдан фориғ бўлгач, икки ракат намоз ўқишлик мустаҳабдир”.
Шунингдек, Имом Ҳаскафий “Дуррул-мухтор”да: “Тавофда бўлганидек, саъйни ҳам икки ракат намоз ўқиш билан тугатиш мустаҳабдир”, деганлар.
Бундан ташқари, “Раддул-муҳтор”, “Ал-Баҳрур-роиқ” каби мўътабар китобларимизда ҳам саъйдан кейин Масжидул Ҳарамнинг бирор жойида икки ракат намоз ўқиш мустаҳаб эканлиги айтиб ўтилган. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
89. Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларни баён қилдик. Бас, одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда одамларни иймонга чорловчи, ҳидоятга йўлловчи, уларнинг қалбларини, ҳис-туйғуларини, ақлларини ишга солувчи турли мисолларни баён қилди. Аммо Қуръондаги бу баёнотларни идрок эта олмаган инсонлар ҳамма нарсадан бош тортдилар. У мисоллардан фойда олмадилар. Улар фақат куфрдан бош тортмадилар.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
🌻Хайрли тонг 🌻
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».
Каналга аъзо бўлиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
07.05.2025 - ЧОРШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
РИЁ ЭҲТИМОЛИ БОРЛИГИ УЧУН АМАЛ ТАРК ЭТИЛМАЙДИ
Бир улуғ кишига бир одам шикоят қилиб, «Фалончи одам риё билан зикр қилади», деди. У киши: «Сен риё билан бўлса ҳам зикр қилмаяпсанку. Унинг риёли зикри ҳам қиёматда милтираб турган чироқ бўлиб йўл кўрсатади», деди.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Ўша одамнинг амалида риё билан бирга ихлос ҳам аралашгани шайхга маълум бўлса керак. Чунки холис риё учун бўлган амалда ҳеч қандай нур бўлмайди. Менинг маслаҳатим шуки, бирор ишни қилишда қалбингизга риё бўлиш эҳтимоли келса ҳам, ҳаргиз амални тарк қилманг. Балки нима бўлса ҳам бу яхши амални қилавераман, кейин истиғфор айтиб оламан деб ирода қилинг». (риё мана шундай муолажа қилинади).
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
@mehrob_uz
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.
– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.
– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.
– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».
Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.
– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.
– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.
– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».
Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».
Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».
✅Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@mehrob_uz
«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ»
шу ғоя асосида навбатдаги тадбир ташкил этилди
Бугун, 8 май куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Сергели туманида «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Сергели тумани 300-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Шукроналик ва тинчлик – олий неъмат” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Учрашув охирида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Самимий ва манфаатларга бой ўтган учрашув хайрли дуолар билан якунланди.
@mehrob_uz
ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ
Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:
— Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?
Мирзо жавоб бердиларки:
— Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди — мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
✅Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@mehrob_uz
Қандай мол афзал?
Ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
− Сиз учун энг суюкли бўлган амал нима?
− Мўмин кишининг қалбига хурсандчилик киритиш!
− Сизга қандай мол-дунё ёқади?
− Унинг-ла биродарларга илтифот ва мурувват кўрсатиладиган мол!
@mehrob_uz
«РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ТЎШАКЛАРИГА ЎТИРМАНГ!»
Қурайш хиёнат қилиб аҳдни бузди. Абу Суфён дарҳол Мадинага аҳдни янгилаш учун шошиб келди. Қизи Рамла (Умму Ҳабиба)нинг уйига кирди. Ўзига яқинроқ бўлган жойдаги тўшакка ўтираман, деган эди, қизи унга шошмай туришини айтиб, у ердаги тўшакни олиб қўйди. Бундан Абу Суфённинг кўнгли хуфтон бўлиб: «Эй қизим, бу нима қилганинг?» деб сўради. Шунда Умму Ҳабиба: «Бу тўшак Расулуллоҳники! Сиз эса ҳали Исломни қабул қилмагансиз. Бу ҳолингизда у зотнинг тўшакларига ўтиришингизни хоҳламадим», деди. Ҳа, Рамланинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббати Ўз отасига бўлган муҳаббатидан ҳам устун эди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz
Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Ёмонликнинг асоси учтадир:
1) ҳасад;
2) ҳирс;
3) дунёга меҳр қўйиш.
Ёмонликнинг шохобчалари олтитадир:
1) уйқуни; 2) бошлиқ бўлишни; 3) тўқликни; 4) мақтовни; 5) роҳатни; 6) фахрни яхши кўриш.
@mehrob_uz
#дуо
ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:
أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)
Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)
"Насиҳатлар гулдастаси"дан.
@mehrob_uz
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига асиралар олиб келинди. Асиралардан бири боласини қидирар, бирор гўдакни кўрса, уни бағрига босиб, эмизар эди. Шунда Набий алайҳиссалом бизга: "Нима дейсизлар, мана шу аёл боласини оловга ташлайдими?" дедилар. Биз: "Йўқ! Аллоҳга қасам (ташламайди)", дедик. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло бандаларига шу аёл боласига меҳрибон бўлганидан ҳам меҳрибонроқдир", дедилар».
Муттафақун алайҳ.
@mehrob_uz
• Табассум - ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўздир.
• Табассум - электр сарфламай ёнган чироқдир.
• Табассум - Аллоҳнинг қазо-қадарига розиликдир.
• Табассум - таржима керак бўлмаган луғатдир.
• Табассум - садақадир!
@mehrob_uz
Ота
• Сен унинг катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг;
• Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг;
• Кийимини кийиб виқор сезардинг;
• Машинасининг калитини беришини сўрардинг. Ўзингни унинг ўрнига қўйиб, ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг;
• Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб яна қийинчилик келтириши билмасдинг;
• Яна хотиржамгина "Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг" дердинг. "Жоним билан болам, онангни қийнамагин-а?" деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан
"Дада шарбат қани?" дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг "бемаъни" талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
• Бугун эса....
• Бугун сен улғайдинг.
• Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун...
• Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангнинг қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
• Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
• Кечиксанг, сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
• Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
• Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
• Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
• Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қийналиб хатолар қилардинг. Бугун эса, ҳеч ким сенга "жим" дея олмайди.
• Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
• Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
• Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
• Мендан: "Кимни яхши кўрасиз?" деб сўрашди. Айтдим: "Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, одам бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни" дедим.
• Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
• Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
• Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатинг-ла қаршила!
• Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан кил!
@mehrob_uz
СОЛААТУН НААРИЯ
«Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим».
«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».
Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади. Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.
Наария — ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.
"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
@mehrob_uz