Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
Фарзандлар беш хил бўлади!
1. Ота-онаси буюрган нарсани қилмайди. Бундай фарзанд ота-онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.
2. Ота-онаси буюрган нарсани ёқтирмай қилади. Бундай фарзанд ажру савобга эришмайди.
3. Айтилган ишни қилади, аммо миннат билан, уфф тортиб, овозини баландлатиб қилади. Бундай фарзанд гуноҳга ботади.
4. Буюрилган ишни чин кўнгилдан қилади ва бунинг учун ажр-савоб олади. Аммо бундай фарзандлар камдир.
5. Ота-онаси ҳали айтмай туриб, улар хоҳлаган нарсани қилади. Мана шундай фарзанд ота-онага яхшилик қилганларга ваъда қилган савобларга эришади. Бундай фарзандлар жуда нодир бўлади.
Шу охирги икки хил фарзандларнинг умри ва ризқи баракотли, қалби шод бўлади, ишлари доим ўнгидан келади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ уни хоҳлаганига беради. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир. Аллоҳим! Барчамизни ана шундай фарзандлар қаторида қилгин!
@mehrob_uz
88. Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар.
Барча инсонларга ҳам, жинларга ҳам жуда оз илм берилгандир. Ҳатто улар руҳ ҳақида ҳеч нарса била олмай ҳайрондир. Модомики шунда экан, ҳаммалари бир бўлиб, ўзаро ёрдамлашиб ҳаракат қилсалар ҳам, Қуръонга ўхшаш нарса келтира олмайдилар. Қуръон сўзлари каби сўзлар туза олмайдилар. Қуръон жумлалари каби жумлалар топа олмайдилар. Лекин Қуръони Каримнинг мўъжизакорлиги фақат сўз, гап, балоғат-фасоҳат ёки услуб жиҳатидан эмас, балки инсониятнинг барча мушкулотларини ҳал қилишида, унга икки дунё саодатини ато этувчи мукаммал ва абадий, ҳар замон ва ҳар маконга мос дастур тақдим қилишида ҳамдир. Бундай илоҳий дастурни ҳеч ким, ҳатто дунёдаги барча инсонларга барча жинлар қўшилиб бир-бирларига ёрдам бериб уринганларида ҳам ярата олмайдилар.
Улар Қуръонга ўхшаш нарса келтириш у ёқда турсин, шу бор Қуръонни тўғри англашга ҳам ожизлик қиладилар.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
06.05.2025 - СЕШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Фақат иккитасига ҳавас қилиш бор: Аллоҳ Қуръонни ўргатиб, у уни тун бўйи, кун бўйи тиловат қиладиган киши. Қўшниси уни эшитиб: «Қанийди менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилсаю, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди.
Яна Аллоҳ мол-давлат бериб, уни ҳақ йўлда сарфлаб битирган кишидир. Бир киши: «Қанийди фалончига берилгандек менга ҳам берилса, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди».
(Имом Бухорий ривояти)
@mehrob_uz
Кимнинг қалби касал бўлса, тақво либосини кийишдан тўсилиб қолади. Агар қалбинг шаҳват ва ҳавои нафс касалидан саломат бўлса, кейин тақво юкини кўтара оласан. Ким тоат ҳаловатини топмаса, бу қалбидаги шаҳватдан иборат касалига далолат қилади. Аллоҳ таоло шаҳватни касаллик деб атади.
"Яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин" (Аҳзоб сураси, 32-оят).
Сенда бу касалликни муолажа қилишнинг икки йўли бор:
Биринчиси, сенга манфаатли бўлган нарсани қилиш. У тоатдир.
Иккинчиси, сенга зарарли бўлган нарсалардан сақланиш. У нарса маъсиятдир. Агар сен гуноҳ қилиб, ортидан Аллоҳга қайтиш, синиқлик ва надомат ила тавба қилсанг, бу нарса Аллоҳ таолога боғланишингга сабаб бўлади. Агар тоат қилиб унинг ортидан ужбга бориб кибрлансанг, бу нарса Аллоҳ таолодан узилишингга сабаб бўлади.
"Нафс тафтиши" китобидан.
@mehrob_uz
ЯХШИЛИКНИНГ ЭНГ МУКАММАЛИ
Аббос айтади: “Яхшилик уч нарса билан комил бўлади: Уни тезроқ бажариш, кичик бўлса-да, давомли қилиш, уни яширин бажариш. Яхшиликни тезроқ қилсанг, ютуққа эришибсан, оз ва давомли қилсанг, уни катталаштирибсан, яширин адо этсанг, мукаммал бажарибсан”.
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
87. Магар Аллоҳда марҳамат бўлсагина. Албатта, Унинг фазлу карами сен учун каттадир.
Ҳа, Аллоҳ таолонинг марҳамати билангина ваҳий боқий қолди. Уни қайтариб олмади. Ана ўша ваҳийга амал қилиб, оқибат саодатга эришиш мумкин. Бу эса, Аллоҳ томонидан берилган фазлу карамдир.
Аллоҳ таоло томонидан фазлу карам сифатида инсонга берилган бу ваҳий, яъни, Қуръон Аллоҳгагина хос нарсадир. Бунга ўхшаш нарсани ундан бошқа ҳеч ким келтира олмайди.
@mehrob_uz
Асссалому алайкум
🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
05.05.2025 - ДУШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намозда бош кийим тушиб кетса
❓Cавол: Намоз ўқиётганимда бош кийимим тушиб кетди ва уни олмай намозни адо қилдим. Шундай вазиятларда нима қилиш керак?.
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда “Дурарул-ҳуккам” китобида бундай дейилади: “Намозда қалпоқ ёки салла бошдан тушиб кетса, бошяланг намоз ўқигандан кўра, бир қўл билан уни кийиб олиш афзал. Саллани бир қўл билан ўралган ҳолида бошига қўйишнинг имкони бўлса, бошини ёпгани афзал. Лекин салла ечилиб кетган ва уни ўрашга эҳтиёж туғилса, уни ўраш ва намозни бузгандан кўра бошяланг намоз ўқиган афзал. “Татархония”да шундай келган”.
Демак, намозда бош кийим тушиб кетса, енгил ҳаракат билан кийиб олиш афзал. Лекин тушиб кетган бош кийимни амали касир (кўп амал) қилиб киймайди. Чунки кўп амал намозни бузади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Қиссаларнинг энг яхшиси
Нима учун Юсуф сураси "қиссаларининг энг яхшиси" деб номланган?
• Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқишини;
• Бемор вақти келиб шифо топишини;
• Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
• Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
• Ғам вақт ўтиб аришини;
• Мўминнинг бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди. Аллоҳ бор экан умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!
"Қалблардан сўранг" китобидан.
@mehrob_uz
Ҳажда жиноят сабабли жонлиқ сўйиш
❓Cавол: Ҳажда эҳромли киши жиноят қилса ва қўй сўйиш вожиб бўлса, жонлиқни қаерда сўйиши керак?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жиноят сабабли жонлиқ сўйиш Ҳарамда бўлиши шарт.
“Жонлиқ сўйишдаги учинчи шарт, жонлиқни Ҳарам чегарасида сўйишдир. Шукр учунми, жиноятни тўғрилаш учунми, фарқи йўқ, бунга иттифоқ қилинган” (“Иршодус сорий” китоби).
Ҳозирги қўй сўйиш мавзеси жойлашган Мино минтақаси ҳам Ҳарам ҳудудига киради. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ўнта сабаб
1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар ҳақида фикр юритиш.
2. Фарзлардан сўнг Аллоҳ таолога нафллар билан яқин бўлиш.
3. Хоҳ тилда, хоҳ қалбда, хоҳ амалда - ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
4. Аллоҳ яхши кўрган нарса билан банда яхши кўрган нарса рўпара келиб қолганда биринчисини иккинчисидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида, У Зотнинг камолоти ва улуғлигига далолат қиладиган нарсалар ҳақида ҳамда Унга нисбатан мақтовлар ҳақида фикр юритиш.
6. Аллоҳнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган неъматлари хусусида фикр юритиб, У Зотнинг бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ қалб билан, тазарруъ билан туриш.
8. Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9. Яхши инсонлар, солиҳ, зотлар билан суҳбатда бўлиш ва улардан манфаат олиш.
10. Аллоҳ билан қалбнинг орасига тўсиқ бўлувчи ишлардан йироқ юриш.
@mehrob_uz
«Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали муҳаббати кучлисидир».
Имом Бухорий ривояти
@mehrob_uz
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари:
- Маҳшар куни инсонлар, қиздирилган қуёш остида эллик минг йил, жуда мушкул ҳолда кутадилар. Улардан етти тоифа мусулмонлар Аршнинг соясида сояланадилар ва ҳеч қандай ғам-ташвиш кўрмайдилар - дея марҳамат қилдилар.
- Ҳазрат, улар кимлардир?", дея сўраганларида:
- Булардан бири мўминларнинг юзига, Аллоҳ учун муҳаббат билан қараган кишилардир. Ўша эллик минг йиллик вақт, уларга икки ракат намоз вақти қадар қисқа ўтади" - дедилар.
@mehrob_uz
УМРНИ УЗАЙТИРАДИГАН АМАЛ
Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар. Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар. Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг холис дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.
«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.
@mehrob_uz
Ўгай фарзанд ҳам меросхўр бўладими?
❓Савол: Бир киши битта ўғли бор аёлга уйланди, кейин ундан учта қиз фарзанд кўрди. Ўша киши вафот этса, хотинга эргашиб келган ўгай ўғил меросхў бўладими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, ўгай ўғил меросхўр бўлмайди. Чунки у билан вафот этган киши ўртасида ҳеч қандай насаб боғланиши йўқ. Мерос олиш учун насаб орқали ёки никоҳ орқали боғланиш (яъни эр-хотинлик) бўлиши керак. Демак, фарзандлар ичида фақатгина маййитнинг пуштидан бўлган (сулбий)лари мерос олади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
2 сонияда бошдаги соч толалари миқдорича савоб
Ким етим бошини силаса ва бу ишни фақат Аллоҳ ризоси учун қилса, ҳар бир силаган сочи миқдорида ҳасана (савоб) битилади. Бу иш инсондан 2, нари борса, 3 сония вақтни талаб қилади.
Далил:
Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир етимнинг бошини силаса, уни фақат Аллоҳ учун силаса, у (банда) учун қўли (силаб) ўтган ҳар бир сочда ҳасанотлар бўлади. Ким ўз ҳузуридаги етим қиз ёки етим болага яхшилик қилса, жаннатда мен у билан мана шу иккиси каби бўламан”, деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар” (Имом Аҳмад ривояти). Етимларга ғамхўрлик қилиш жуда фазилатли иш. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Мен ва ўз етимини ёки бошқанинг етимини кафиллигига олган киши билан жаннатдамиз, бева аёл ва мискинга ёрдам берувчи Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳид кабидир” (Имом Бухорий ривояти). Етимлар молини ейиш оқибати аянчли бўлиши ҳақида Аллоҳ таоло қатъий огоҳлантирган: "Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар" (Нисо сураси, 10-оят). Шу сабабли етимларга ғамхўрлик қилиш, уларни парваришлаш, кўнгилларини кўтариш, ўкситмасликка ҳаракат қилишимиз, бу ишларимиз билан одамлар эмас, балки оламлар Парвардигори розилигини кўзлашимиз лозим.
«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан.
@mehrob_uz
Ҳасан Басрий айтади: «Қуръон амал қилиш учун нозил қилинган эди. Инсонлар, аксинча унинг қироатини (мажбурий) амал қилиб олдилар» .
У инсонлар Қуръонга кўра амал қилмасдан, уни фақат қироат қилишларини назарда тутган.
Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ
@mehrob_uz
Имом Қуртубийнинг “Аҳкомул Қуръон" китобида шундай сўзлар бор: "Инсон 60 йил яшаб, тунлари ухлаб, ярим умрини беҳуда кетказиши ва кундузининг олтидан бирида дам олиш учун ухлаши жуда катта аҳмоқликдир. Бас, умрининг учдан икки қисми кетиб, 20 йили қолади. Инсон қолган учдан бир умрини ҳам фоний лаззат учун совуриши ва йўқликка юз тутмайдиган Беҳожат ва вафо қилувчи Зот ҳузурида боқий лаззат учун бир кечани бедор қилмаслиги жаҳолат ва нодонликдир”.
@mehrob_uz
Масад сурасининг мўъжизаларидан бири
Масад сурасида бир ажойиб мўъжиза бор. У ҳақда ҳатто мусулмон бўлмаган тадқиқотчилар ҳам тўхталиб ўтишган экан. Бир видеолавҳада канадалик доктор Гарри Миллер Исломга киришидан олдин бу ҳақда шундай деган: «Бу сурадаги мўъжиза шундаки, Масад сураси Абу Лаҳабнинг дўзахга тушиши ҳақида олдиндан хабар берган. Шундан кейин Абу Лаҳаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, Исломга кирганини эълон қилиб, Қуръонни ёлғонга чиқариши мумкин эди-ку? Аммо Масад сураси нозил бўлгандан кейин ўн йил яшаган бўлса ҳам, у бундай қилмаган».
@mehrob_uz
Муаммога дуч келганда...
Қачон маҳзун бўлсангиз, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларига тушган ғамларни эсланг. У зот айтар эдилар: "Маҳзун кишилар Аллоҳнинг ҳимояси остидадир. Маҳзун кишилар раҳматга рўбарўдир. Аллоҳ ҳар-бир ҳазин қалбни яхши кўради”. Ҳузн инсондаги хазиналарни юзага чиқаради. Маҳзунлик билан унинг имони, сабри билинади: Раббига яқинлашади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам анвойи балоларга бардош бердилар. Ёлғончи дейишларига, масхараларга, азиятларга чидаб, қавмларини дуо қилдилар: "Аллоҳим! Қавмимни ҳидоят эт! Улар билишмайди”. Фарзандингиз вафот этганми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима онамиздан ташқари ҳамма болаларини тупроққа қўйганлар. Обрўйингизга ҳужум бўлдими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Оиша онамизга туҳмат қилишган. Аллоҳ таоло у кишини ваҳий билан оқлаган. Қарзингиз борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида совутлари яҳудийнинг қўлида гаровда эди. Қорнингиз тўйиб овқат емаяпсизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида ойлар давомида ўчоққа олов ёқилмасди. Ёшлигингизда етим қолганмисиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали дунёга келмаслариданоқ оталари, гўдак пайтлари оналаридан ажраганлар. Туғилган жойингиздан қувилганмисиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари она шаҳарлари Маккадан чиқариб юборган. Сургун, қамал нелигини биласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч йил қамалда, сургунда яшаганлар. Рисолат ва даъват машаққатини тотганмисиз? Тишингизни уриб синдиришганми? Кўп намоз ўқиганингиздан оёқларингиз шишиб кетганми? Пайғамбар алайҳиссалом буларнинг барчасини бошдан ўтказганлар. Аммо шунча машаққатдан кейин ҳам комил инсон бўлиб тура олдилар, мувозанатни бузмадилар. Муаммога дуч келдингизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларига мурожаат қилинг. Албатта, унга мисол, намуна ва ўрнакни топасиз.
"Қалблардан сўранг" китобидан.
@mehrob_uz
100 минг намоздан афзал бўлган намоз
Икки ҳарами шарифда ўқилган намозлар фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келтирилган. Маккадаги ҳарами шарифда ўқилган битта намоз бошқа жойлардаги 100 минг намоздан афзалдир. У 55 йил, 6 ой, 20 кечанинг намозига тенг бўлади.
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Менинг масжидимдаги бир ракат намоз бошқасидаги минг намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно. Масжидул ҳаромдаги биргина намоз бошқасидаги юз минг намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти). Инсон 100 минг ракат намозни (фақат фарз намозлар ҳисобга олинганда) 55 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўқий олади. Агар ким ҳар куни Маккадаги ҳарамда беш вақт намозларини ўқиса, у гўё 277 йилу 7 ой, 10 кеча намоз ўқиган бўлади. Бундан ортиқ фойдали тижорат борми?! Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида бир намозни ўқиса, гўё 6 ой, 20 кун намоз ўқиган бўлади. Агар жамоат билан ўқиганлик савобини қўшсак, яна 25 ёки 27 даража ортиқ савоб қозонади. Энди бир умр Ҳарамда намоз ўқиганларнинг савобини тасаввур қилаверинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки неъмат борки, ундан кўпчилик инсонлар маҳрумдир, (улар) соғлик ва бўш вақт", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Кўпчилик ҳаж ёки умрага борган инсонлар икки ҳарамда намоз ўқиш нақадар савобли эканини билмай ёки эсларидан чиқариб қуйиб бозорма-бозор, дўконма-дўкон юриб вақтларини ўтказиб юборадилар. Агар улар бериладиган савобларни кўз олдиларидан ўтказсалар, тинимсиз ибодат қилган бўлар эдилар.
«Фазилатли амаллар - ажри улуғ амаллар» китобидан.
@mehrob_uz
86. Агар хоҳласак, сенга ваҳий қилган нарсаларимизни кетказамиз. Сўнгра Бизга қарши ўзингга вакил топа олмассан.
Инсонга берилган илм, ваҳий орқали эриштирилган ҳақиқат ҳам Аллоҳ таолоникидир. У зот хоҳлаган пайтида ўша ваҳийни қайтариб олиб қўйиши мумкин. У ҳолда инсон ҳеч нарса қила олмай қолаверади. Ўртага тушиб ишни унинг фойдасига ҳал этиб бера оладиган бирон вакил ҳам топа олмайди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
✨ 💐 ✨ 💐 ✨ 💐
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
☘️ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg