mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш вазн ошиб кетишининг ва кўкрак саратони касаллигининг олдини олишдаги, шунингдек қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлиши билан боғлиқ касалликлардан сақланишдаги энг яхши воситадир. Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутишни шариатга киритганлар. Ушбу набавий суннатга амал қилиш орқали тиббий фойдалар ҳам кўзга ташланмоқда. Субҳаналлоҳ!

Читать полностью…

Mehrob.uz

«Меҳрибонлик, камтарлик ва ширин сўз киши бошқалар қалбида қолдирадиган энг гўзал нарсадир».
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

84. Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт.
Яъни, ҳар бир одам эътиқодига мувофиқ ўз услуби ила иш олиб бораверади. Ўша эътиқод ва амалларга қараб ҳукм чиқариш Аллоҳ таолога ҳавола. Унинг Ўзи ким нимага эътиқод қиляпти-ю, қандай амал қиляпти–ҳаммасини яхши билиб тургувчи зотдир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Асссалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
01.05.2025 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бошингни доимо тик тут, боши эгик бўлганнинг жаллоди кўп бўлади..

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ёмонларнинг ёмони узрларни қабул қилмайдиган кишидир.

Изоҳ. Узрни қабул қилиш, хатони кечириш мўмин кишидаги хулқларнинг улуғидир. Албатта, бу вожиб амал эмас, лекин ахлоқнинг камолини кўрсатувчи сифат. Оллоҳ таоло «Шўро» сурасида мўминларнинг сифатларини санаб, дейди: «Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир» Шўро, 37-оят.

Шайх Алоуддин Мансур оятдаги «ғазабланган вақтларида эса кечириб юборади» жумласини шундай изоҳлайди: «Ислом дини назарида ғазабланмасликнинг ўзи ҳеч қандай фазилат эмас. Чунки, масалан, динга тош отилган вақтда ғазабланмаган киши мусулмон эмас, балки мунофиқ бўлади. Фазилат – ўша ғазаб туйғусига қул бўлиб қолмасдан ақл ва инсоф билан иш юритмоқдир». Сура давомида яна шундай оят келади: «(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни, ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир). Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Оллоҳнинг зиммасидадир. Албатта У зулм қилгувчиларни севмас» Шўро, 40-оят.

Биродарига бирор ёмонлик қилиб қўйган мўмин узр сўрашга шошади, унинг кечиришини ўтинади. Чунки шунда ўзаро дўстлик, муҳаббат юзага чиқиб, қалблардан кек-кудурат кетади ва шу билан улуғ шариатимизнинг мақсади амалга ошади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизларнинг энг ёмонингизни айтайми? – дедилар. Айтинг, эй Оллоҳнинг расули, – дейишди. – Одамларга ғазабини сочган ва одамларнинг ғазабига учраган киши, дедилар. – Ундан ҳам ёмонроғини айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Оллоҳнинг расули, – дейишди. Хатони кечирмаган, узрни қабул қилмаган, гуноҳни афв этмаган киши, – дедилар» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.

“Унвонул баён”дан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

83. Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур.
Иймонсиз-кофир инсоннинг ҳоли шундай. Кофирлиги туфайли шифодан ва раҳматдан бебаҳра қолган. Натижада унга қачон неъмат етса, ўзидан кетади, ҳовлиқиб, ҳаддан ошади. Неъмат берувчига шукр қилиш ўрнига, ундан юз ўгириб, четга бурилиб, узоқлашади. Худди шу сабабдан, унга ёмонлик етганда ҳам ўзини нотўғри тутади. Сабр қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш ўрнига, ноумид бўлади. Иймонсизликнинг оқибати шу.
Эй Пайғамбар!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!

💐 💐 💐

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

☘️ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
30.04.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Янги автомобиль олиш шарти билан насия савдо қилса бўладими?

Савол: “Labo” автомобили бир танишимга жуда зарур экан. У янги “Labo” автомобили олиш учун заводга тўлов қилибди. Мен ўзимнинг “Labo”имни унга бериб, 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, тушунтириб беринг.

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани тайин қилиш шарт бўлади. Иккинчи “Labo” ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни тайин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.
Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвазига насияга сотилади. Янги машина чиққанда ўзаро розилик билан қарзини янги машинани бериб ўтайди.
Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Уч кундан ортиқ аразлашиб юриш ҳалол эмас

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бирбирингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, бир-бирингизга биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмон билан уч кундан ортиқ гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Оллоҳ субҳанаҳу ва таолога шукр қилиш улуғлаш билан, подшоҳларга шукр қилиш улар ҳаққига дуо қилиш билан, дўстларга шукр қилиш чиройли мукофотлаш билан бўлади.

Изоҳ. Абу Ҳомид Ғаззолий шукрни соликларнинг мақоми деб, унинг илм, ҳол ва амалдан таркиб топганини айтади. Бунда илм асос бўлиб, илмдан ҳол, ҳолдан амал келиб чиқиши таъкидланади. Илм – неъмат берувчининг неъматини таниш. Ҳол – берилган неъматдан ҳосил бўлган хурсандлик. Амал – неъмат берувчининг мақсадини бажариш. Бу амал қалбга, аъзоларга боғлиқ ҳолда юзага чиқади.
Оллоҳ таолони ҳамма нарсадан улуғ якка-ю ягона Зот деб билиш эътиқодимизнинг асосидир. Доимо шу маънони эътиборда тутиб гапирсак, шу маънодан келиб чиқиб ҳаракатлансак, гапимиз ҳам, қилаётган ишимиз ҳам шукрга айланади. Оллоҳ таоло дейди: «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Менга куфр келтирмангиз!» Бақара, 152-оят.

Демак, шукрнинг йўқлиги куфрга йўл очади. Яна бир оятда айтилади: «Агар шукр қилсангизлар ва иймонли бўлсангизлар, Оллоҳ сизларни нега азобласин?!» Нисо, 147-оят.
Ҳар икки оятда шукроналик иймон тушунчаси билан боғланяпти. Бундан том маънода шукрли бўлиш учун аввал мўмин бўлиш кераклиги англашиляпти. Хоҳ одил, хоҳ золим бўлсин, подшоҳининг ҳаққига холис дуо қилувчи ҳам мўминдир. Чунки ундан бошқасининг дуосида шахсий ғараз аралашган бўлади. Мўмин инсон эса ҳатто душманига ҳам ҳидоят, тавфиқни сўраб дуои хайр қилади. Бу хислат унга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан мерос. Чиройли мукофотлаш, яъни бир-бировга чиройли сўз, чиройли муомала ёки совға-ҳадя улашиш орқали яхшилик қилиш ҳам мўмин дўстлар ўртасидагина самимий ва холис кечади. Сабаби, холислик иймон тақозоси, амал мақбул бўлишининг асосий шартларидан бири. Уни четлаб ўтиш қилинган амални йўққа чиқариш, балки гуноҳга ботиш эканини мўмин инсон яхши билади. Демак шукрнинг ҳар учала турида ҳам иймонли бўлиш бирламчи сабабдир.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🍀ХАЙРЛИ ТОНГ🍀

Умр саодати кунингни саодати билан бошланади. Бу кунингни саодати эса бомдод намози билан бошланади.
Ким бомдод намозини ўз вақтида адо этишга риоя этса, Аллоҳ унинг қалбида бир умрга ушбу саодатни жойлаб қўяди.

🤲Роббимиз ушбу саодатни барчамизга насиб этсин.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
29.04.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

1. Иккинчиси йўқ Зот: Аллоҳ таоло. «Айт: У – Аллоҳ ягонадир». (Ихлос сураси, 1-оят)

2. Учинчиси йўқ икки нарса: Кеча ва кундуз. «Кеча ва кундузни икки оят-аломат қилдик» (Исро сураси,12-оят).

3. Тўртинчиси йўқ уч нарса: Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизрга айтган учта узри.

4. Бешинчиси йўқ тўрт нарса: Забур, Таврот, Инжил, Қуръон (Қуръонда зикр қилинган самовий китоблар)

5. Олтинчиси йўқ беш нарса: Мўминларга фарз қилинган беш вақт намоз.

6. Еттинчиси йўқ олти нарса: Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган олти кун. «Биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратдик» (Қоф сураси, 38-оят).

7. Саккизинчиси йўқ етти нарса: Етти қават осмон «У (Аллоҳ) етти осмонни устма-уст қилиб яратган Зотдир» (Мулк сураси,3-оят).

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига асиралар олиб келинди. Асиралардан бири боласини қидирар, бирор гўдакни кўрса, уни бағрига босиб, эмизар эди. Шунда Набий алайҳиссалом бизга: "Нима дейсизлар, мана шу аёл боласини оловга ташлайдими?" дедилар. Биз: "Йўқ! Аллоҳга қасам (ташламайди)", дедик. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло бандаларига шу аёл боласига меҳрибон бўлганидан ҳам меҳрибонроқдир", дедилар».

Муттафақун алайҳ.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Неъматларнинг асосийлари, бошлари учтадир:

• Биринчиси, Ислом неъмати бўлиб, неъмат фақат у билангина мукаммал бўлади.

• Иккинчиси офият, тансиҳатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан ёқимли бўлади.

• Учинчиси беҳожатлик неъмати бўлиб, ҳаёт фақат у билан тўкис бўлади".
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ТУШИ

Тўрт ракъатли намозларда иккинчи ракъатдан сўнг аввалги қаъдага ўтирилганда фақат “Аттаҳийёт” ўқилади, “Салавот” ўқилмайди. Бу ҳолатда Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра “Аттаҳиёт”ни ўқигандан сўнг учинчи ракъатга туриш ўрнига “салавот”ни اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ гача ўқиса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Бу борада ажойиб бир латифа нақл қилинган.

Бир куни Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўради. У зот Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан: “Бир киши намозда менга салавот айтса-ю, сен нима учун унга саждаи саҳв қилиш вожиб, деб ҳукм қиласан?”, деб сўрабдилар.

Имом жавоб берди: “Чунки у сизга салавотни унутиб айтиб куйди”.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бу жавоби Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга жуда маъқул келди (Баҳрур роиқ).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🇺🇿Milliy Cola – O'zimizning milliy ta'm!

🍹Siz ham haqiqiy milliy ichimlikni tanlang!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?

Cавол: Онам умрага борганларида Сафо ва Марва орасидаги амални таҳоратсиз, тўғрироғи, таяммум билан қилган экан. Шу тўғрими ёки қўй сўй иш керакмиди?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафо ва Марва оралиғида қилинадиган амал “саъй” деб номланиб, умранинг вожибларидан ҳисобланади. Бу амални таҳоратсиз бажаришлик билан қўй сўйиш вожиб бўлмайди. Шунинг учун онангизни ибодати тўғри бўлган.
Саъйда жанобат ва ҳайздан пок бўлиш вожиб бўлмайди. У хоҳ умранинг саъйи, хоҳ ҳажники бўлсин. Чунки саъй Масжидул Ҳарамда адо қилинмайди. Асл шуки, ҳаж ва умра амалларидан Масжидул Ҳарамдан ташқарида бажариладиган амалларда таҳорат вожиб эмас. (“Ғунятун-носик” китоби, 134-бет). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Имом Мотуридий ўгитлари

“Душманингиз билан иноқлашган дўстдан қўрқинг”.
* * *
“Интизомсиз лашкар – лашкар эмас”.
* * *
“Қўрқинчни ўлимдан баттар билинг”.
* * *
“Ўзингизга ҳамжинс ва ҳаммаслак дўст танланг”.
* * *
“Ҳасадгўй дўстдан парҳез қилинг”.
* * *
“Синалмаган одам билан сафарга чиқманг”.
* * *
“Бировнинг молига муҳтож экансиз, билингки, унинг қулисиз”.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ деди: “Ҳар бир содиқ дўст ҳам насиҳат қилувчи эмас. Лекин ҳар бир яхшиликни насиҳат қилувчи киши содиқ дўстдир”.

“Ал-ахлақу вас-сияр” асаридан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бир кун ўзимга савол бердим: “Аллоҳ мени яхши кўрадими?”. Сўнг, Унинг қулларини яхши кўриши Ўз Каломида зикр қилган бир қанча сабаб ва сифатларга боғлиқлиги ҳаёлимга келди. Саволимга жавоб топиш умидида ўша сифатлар билан ўзимни солиштирдим. Аллоҳ “тақводорларни” севади. Аммо, ўзимни “тақводор” дейишга жасорат топа олмадим! У “сабр қилгувчиларни” севади. Сабрим етарли даражада эмаслигини эсладим! Роббим “мужаҳидларни” яхши кўради. Менда эса аксинча куч ғайрат кам! “Муҳсинларни” яъни яхшилик қилувчиларни севади. Эйвоҳ! Бу сифат менда борми? Санашни тўхтатдим! Аллоҳ севадиган сифатларни ўзимда топа олмасликдан қўрқдим! Амалларимни ҳисоб-китоб қилдим. Минг афсуски, уларнинг кўпи гуноҳ ва маъсиятлар билан аралашиб кетган. Шу онда Роббимнинг: “Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни яхши кўради” (Бақара,222) деган сўзи ҳаёлимга келди. Бу сўзлар мен ва менга ўхшаганлар учун айтилганини тушундим ва дарҳол тавба қилишни бошладим.
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”

Шайх Али Тантовий
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Агар мева сотиб олсангиз, ундан қўшнингизга ҳам озроқ ҳадя қилинг. Шундай қилишнинг имкони бўлмаса, кўрсатмай (уйингизга) олиб киринг".

“Шуъабул иймон” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қалбингни ғам босиб, диққинафас бўлаверсанг аммо бунинг сабабини билмасанг, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» («Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»), деб айтгин. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда ушбу оятдан кейин: «Шунда Биз уни (Юнус алайҳиссаломнинг дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз», деб айтган (Анбиё сураси, 88 оят).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

«Дунё осон ва енгил бўлганида, жаннат дарвозаларининг бири номи "Сабр" бўлмасди».
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иблисдан: «Сен намоён бўладиган энг хатарли иш нима?» деб сўрадим. У шундай деди: «Бизнинг асосий ишимиз одамларга Аллоҳ ҳақида хато тушунча беришдир, шундай қилсак, улар Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишади. Мен намоён бўладиган энг гўзал амал ёш болаларга динни оғир қилиб кўрсатиш, қийин йўл билан дарс беришдир. Биласанми, мактабларингизда ишлашимиз учун жуда кўп имконият яратиб берасизлар».

Аҳмад Баҳжат
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан?

Доктор Айман Сувeйд шундай деди: Мeн сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан. Қабр қўрқинчли! Албатта солиҳ бўлмаганлар учун. Мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан? Тасаввур қилганмисиз? Шундай қилиб, мeн шундай бошладим. Мeн ўламан ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи. Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим. Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ. Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим. Тасбeҳ айтарканман гўёки қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман. Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон хатми бор. Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан. Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади. Ёлғиз қоламан балки миллион йил. Шундай қилиб, мeнга нур ва дарахтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак. Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. Ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт! Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан, Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?

Бугун сизга маслаҳатим қабрингизни банк қилинг. Унга сармоянгизни қўйинг. Ибодатларингизга қаттиқ эътибор бeринг. Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз. У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб, еб-ичиб, ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз. Cизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз. Қабр остида шундай бўлсачи? Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга яхши эътибор бeринг. Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга қабримга бориб тургин. Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

«Булут сувни кўтаришдан ожиз қолганида ёмғир ёғади. Қалб алам-изтиробларга дош беролмаганида кўз ёш тўкилади».
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel