muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53298

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

#zikr

1 кунда 100 марта истиғфор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади,
гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.

Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❗️Диннинг устидан кулманг!

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📖 Фарзанд қачон қори бўлади?

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Холис Аллоҳ учун қилган амалингиз борми?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).

❓Фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган бирорта хайрли амалингиз бор-ми?

© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#mujda

Алҳамдулиллаҳ, астағфируллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд айтсалар ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади", дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😔 Бундай одамлар асло тузалмайдилар!

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​​​Бошқалар билан низога бориш обрў тўкишга рухсат бермайди, ғийбатни ҳалол қилмайди, узилиб кетишга изн бермайди. Эй Аллоҳнинг бандалари дўстона муносабатда бўлинглар!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ,
ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌹 Расулуллоҳга энг яқин бўлишни истайсизми?

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг маҳбуброғингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз ахлоқи энг гўзалроғингиздир. Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат кунида мендан энг узоқда бўладиганингиз кўп гапирадиганлар, катта гапирадиганлар ва мутакаббирлардир” (Имом Термизий ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#odob

Энг бахтли инсон

Бир олимдан "Инсонларнинг энг бахтлиси?" ким деб сўрашди.
"Инсонларни бахтли қилган" деб жавоб берди олим.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!

♻️ Улашинг
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Қутлуғ Жума айёмингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу кунда қиладиган барча ибодат ва дуоларингизни ижобат этсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин.

🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Бир яхшиликка ўн яхшилик қайтади

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди.
Негадир кўнгли анор тусади. Буни эри - ҳазрати Алига айтди. Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради. Иймон ва
ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар. Тиланчи хурсанд бўлди. Уйга
келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар. Ҳазрати Фотима
узрни қабул қилиб:
- Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин, - деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди. Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий
турибдилар. Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.
- Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бериб юбордилар, - дедилар
Салмон.
- Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак
эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.
Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:
- Баракот учун олиб қолган эдим, - дедилар.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

🍀Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор иш ташвишга солса: 🌷"Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#bir_oyat

Яхшиликлар ёмонликларни кетказади

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади" (Ҳуд сураси,114-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!" деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

✍ Алқама Ибн Масъуддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйранинг устида ухладилар. У зот алайҳиссалом турганларида у ёнбошларига ботиб кетган эди. Шунда Ибн Масъуд у зотга: “Ё Аллоҳнинг Расули, агар бизга амр қилганингизда (ётоқингизни) текис қилиб берардик”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг дунё билан нима ишим бор. Мен билан дунё худди дарахт соясида дам олган, сўнгра тарк қилиб кетган кишига ўхшайди”, дедилар».

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла саййидина Муҳаммад.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Улашинг
/channel/muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳ мени яхши кўради

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Аллоҳ таолонинг мени яхши кўришини, мен хоҳлаган ҳамма нарсани бермаслигидан биламан".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларни алоҳида ҳурмат қилардилар

Жамиятда инсонларнинг аксарияти болаларни четга суришади. Айтайлик, улар бирор нарса сотиб олмоқчи ёки сотмоқчи бўлишса, сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам уларга эътибор бермайди. Ҳеч ким уларга аҳамият бермайди, гўёки уларнинг қўлидан ҳеч қандай иш келмайди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир болага алоҳида аҳамият берардилар.
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтиришди. У зот алайҳиссалом ундан ичдилар. Набий алайҳиссаломнинг ўнг томонларида 10 ёшлик Ибн Аббос, чап томонларида эса Абу Бакр Сиддиқ ва яна бошқа катта саҳобалар розияллоҳу анҳум ўтиришган эди. Аслида ичимлик ичишни ўнг томондан бошлаш суннат саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга қараб: "Буни Абу Бакрга узатишимга изн берасанми?" деб рухсат сўрадилар. 10 яшар Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Ҳаргиз ундай қила олмайман. Сиздан бўлган насибамни бирор кишига раво кўрмайман. Мен Сиздан кейин ичишни истайман", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини болакайнинг қўлига қўйиб, бу нарса унинг ҳаққи эканлигини билдириб қўйдилар. Яъни болакай ёш бўлишига қарамай ўз навбатида сув ичди.

✍️Даврон НУРМУҲАММАД

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❗️Отангизга бемеҳр бўлманг! Агар ота-онангиз ажрашган бўлсалар ҳам...

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​​​​​​​​​​​​​#Тонгги_зикрлар

📖 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай», дедилар. Шунда у зот:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ وَأَنَّ نَقْتَرِفُ سُوءًا عَلَى أَنْفُسِنَا أَو نَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ

📿 «Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шайин ва малийкаҳ, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи ва ан нақтарифа суан ъала анфусина ав нажурроҳу ила муслим», деб тонг отганида, кеч кирганида ва тўшагингизга ётганингизда айтиб юринг», дедилар.

🗒 Маъноси: Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Нафсимизга ёмонлик бўлишидан ва мусулмоннинг ҳам ёмонликка гирифтор бўлишидан паноҳ тилаймиз.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel