26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Ижарага олинган яхшилик...
— Ака, бир иложини қилмасангиз бўлмайди. Ишчилар жуда бетоқат бўляпти…
— Ўзим ҳам сезиб турибман, укажон. Ишнинг етмиш фоизини битириб қўйдик. Лекин буюртмачилар эллик фоиз ишнинг ҳам ҳақини беришмаяпти. Бошлиғининг офисига қатнайвериб машинамнинг баллони, пойабзалимнинг тагчарми емирилиб кетди.
— Нима, номардлик қилишяптими? Беришмас эмишми?
— Йўқ, қоп-қоп ваъда беришади. Қилаётган ишимизнинг кифтини келтириб мақташади. Лекин иш ҳақидан дарак йўқ. Ўзимнинг бу ёғимда нимадир бўлса экан, сотиб, ишчиларнинг ҳақини тўлаб қўя қолсам…
— Билмадим, ака. Нима қилсангиз қилинг, ишчиларнинг ҳеч йўқ ўттиз фоиз маошини бермасангиз, ҳаммаси «кетаман»нинг устида туришибди…
Расулжоннинг боши қотди. Иш бошқарувчи таъкидлаб айтмаса ҳам ишчиларнинг кайфиятини ўзи ҳам сезиб турибди. Ахир бу одамлар иссиқ жойини, тайёр ўт-ўчоғини ташлаб, қип-қизил даштдаги қурилишга бекорчиликдан келиб ишлашаётгани йўқ-ку! Ҳаммасининг бола-чақаси бор, қозони қайнаши керак…
Нима қилса бўлади?
Расулжон ишчиларга иш ҳақи бўлиши мумкин бўлган буюмларни хаёлан чамалади: хотинининг тақинчоқлари. Яна ўғил набирасининг суннат тўйига атаб олиб қўйган новвос ва от… Лекин Нигора тиллага, умуман, буюмга ўч эмаслиги боис унинг қимматбаҳо тақинчоқлари ҳам у қадар кўп эмас, от ва новвос ҳам қанча турарди?.. Барибир, ишчиларнинг иш ҳақини қоплай олмайди.
Манглайига тутган битта машинаси. Лекин уни сотса, яёв қолади-ку. Қурилишга кунда-кунора материал керак. Демак, Расулжон материал ахтариб дўконма-дўкон, бозорма-бозор чопишга мажбур. Аммо машина бўлмаса, бу юз-юз чақирим йўлни қандай босиб ўтади? Бунинг устига, Нигоранинг ҳам, ўзининг ота-онаси ҳам водийда. Уларни ҳафтада бўлмасаям ойда бир марта йўқлаб туриш керак, кекса одамлар… Қариндош-уруғ, ака-ука, опа-сингилларни ҳам тўй-маъракада йўқламаса бўлмайди. Хуллас, машина уларга сув ва ҳаводек зарур.
Лекин ишчиларнинг иш ҳақини бериш ҳаммасидан зарур. Тўғри, «Кетаман», деган билан ишчилар дарров йўлга отланмайди. Шунча кутишган, яна кутишади. Аммо…
Расулжон бир қарорга келгандек бўлди.
— Нигиш, «Ласетти»нинг пулини қуртдай санаб олиб ҳам ака-укаларимга бир-икки сўмдан берай, демайсан?
— Қанақа пул? Қанақа «Ласетти»? Ким нимани сотибди? — деди Нигора ўртанча акаси Бахтиёрнинг ҳазил аралаш айтган гапларини тушунмай киприкларини пирпиратиб.
Бахтиёр бир чеккада ёстиққа суяниб чой ичаётган куёви Расулжонга қараб:
— Ие, куёв, машинани сотганингизни хотинингизга айтмаганмидингиз? Сирни очиб қўйиб, чатоқ иш қилибмиз-ку, — деди ясама афсус билан.
— Машина ўзимники. Нигоранинг машинаси уйда турибди, устига духобо ёпинчиқ ёпилиб. Хуллас, мен ўз машинамни сотдим, хотинникини эмас, — деди Расулжон.
Нигора бирпас эрининг гапларини яхши англамай, анграйиб ўтирди-да, сўнг:
— Машинани сотдингизми, дадаси? Ахир йироғимизни яқин қилиб турган шу тўртта ғилдирак эди-ку. Ўзи шунингсиз ҳам ҳафта ошириб, уч-тўртта тўй-тўйчиқни битта қилиб, тугун тугиб келамиз. Машина бўлмаса, таксига пул чидайдими? — деди.
Нигора йиғламоқдан бери бўлиб.
Расулжон агар ҳозир хотинига «У-бу», дея тушунтириш қилса, гап-сўз чўзилиб кетишини билгани учун чўрт кесди:
«Қўлингдан учган қуш учун афсус чекма!» деган гапни эшитгансан-а?! Машина сотилиб бўлди. У энди сеникиям, меникиям эмас! Эгасининг моли! Минг «дод-вой», деб ер тепинсанг ҳам қайтиб ололмайсан! Бошқа гапинг бўлмаса, нарсаларингни йиғиштир, уйга қайтамиз!
Нигоранинг қариндошлари «Шамол, бўрон», дея атайдиган Расулжонни бунақа пайтда ҳеч ким тўхтата олмасди. Айтдими, айтганини қилади. Нигора «Ош бўлаётган эди», дея жиғиллаётган келинойиларига:
— Ош еб юрган жойимиз. Бошқа келамиз, — деди-да эрига қаради:
— Тугунларим бор эди, ишқилиб, тугунларимни ҳам қўшиб сотиб юбормадингизми?
— Тугунларинг ўзингдан бошқа кимга керак, ана, айвонда турибди.
Ишчиларга иш ҳақини тарқатгач қурувчиларнинг рангпар юзига қон югургандек, ҳаракатларига жон ингандек бўлди. Расулжон гўё бир нарсани қойиллатиб қўйгандек, икки-уч ҳафта дадил-дадил қадам ташлаб юрди. Лекин бора-бора оёғидан дармон қочди. Бу ёқда иш ҳақидан чегирган пулнинг ҳам таги кўриниб қолди.
Давоми 15:30 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ёнимдан катта тезликда ўтиб кетган машина ортидан ҳайрон қараб қолдим. Ахир бу Имрон акамни машинаси эди.
Тун ярмида, мени бегона жойда қолдириб қайга кетди экан?
Қўрқув сабаб мени титроқ босди. Нима қилишни билмай ўйланиб қолдим.
Тўйхонага қайта кириш яхши чорадек туйилди.
Ортимга қайрилган онимда, қаршимда бир нечта шира-кафй эркаклар турарди.
—Қаёққа қизалоқ, биз билан кетасан. -ўтиб кетмоқчи эдим биттаси билагимдан тутиб қолди.
—Қўйворинг мен эрли аёлман. -жоним чиқиб уни қўлидан озод бўлишга уриндим.
—Эрим деганинг мободо Имрон эмасми? У ҳозиргина севгилиси Лайлони олдига кетди.
Уни гапидан карахт бўлиб қолдим. Шу он эркаклардан бири бошимдан рўмолимни юлиб олди, ва...😭😭😭
ЁЛҒИЗ АЁЛЛАР
Гоҳо ўйга толаман ногоҳ,
Вужудимни чулғар ҳаёллар,
Бир жонига минг азоб эвоҳ,
Нима қилсин ёлғиз аёллар.
Ўтаверар бу умр шошиб,
Қанотида савоб, уволлар
Муҳаббатдан ўтар бенасиб,
Бечора ҳол ёлғиз аёллар.
Севаверсин қуёшин осмон
Қучоғида кумуш ҳилолар,
Кўз ёшлари бўлиб, бир уммон
Йиғлайверар ёлғиз аёллар.
Қалби мисли чин баҳор фасли,
Сувдек тиниқ, юзи зилоллар,
Фариштадир ердаги асли,
Қалби гирён ёлғиз аёллар.
✍️ Хуршид Карим
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бу ҳам бир аёлдан мактуб:
Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман...
Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қолайми, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди...
Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим...
Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим...
Айтишди...
Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди...
Жуда алам қилди.
Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб...
Салим Айюбий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️🫧❄️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги хайрли бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
❄️☃️❄️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️☃️❄️ Кўнглингизни хотиржам,
❄️☃️❄️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️🫧❄️ Танангизни саломатлик,
❄️🫧❄️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
❄️☃️❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
Яқинларга улашинг ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Текширув узок давом этди. Илхом шу кадар пихини ёрган эканки, хисобдаги пулларни номи бору узи йук фирмалар-га утказгану, аммо асосий жавобгар барибир Зохид булиб колаверган. Уша фирмалар эса пул хисобига тушиши би-лан ёпилган. Корхонанинг бор маблаги-ни талон-тарож килишда айбланиб, Зо-хид ва хисобчиси жавобгарликка тор-тилди. Судда уларга етказилган икти-содий зарарни уч кун ичида коплаш мажбурияти куйилди. Агар шу уч кун ичида зарар копланмаса уларни камок жазоси кутарди. Копланиши керак бул-ган зарар эса озмунча эмас, хатто бир ой ичида хам Зохид бунча пулни топол-майди. Хисобчиси эса бунча пул тулаш кераклигини эшитиб капалаги учиб кет-ди.
- Мен бунча пулни тутолмайман, ахир, хонумоним куйиб кетади-ку, - деди жи-гибийрон булиб. - Турт болам менга куз тикиб утирибди, хотинимнинг кузи ёри-ши керак. Камаладиган булсам ич-эти-ни ****, чала тугиб куйиши мумкин. Нега энди емаган сомсага пул тулашим ке-рак? Бировларнинг касрига колиб кета-вераманми?
"Бировлар" узи эканини Зохид тушун-ди. Чиндан хам бу ишларда хисобчини-нг айби йук. У сохта бошлик Илхомнинг курсатмаси буйича иш юритган. Зохид ойлаб узини билмай ичиб ётмаганида, Илхомга бошкарувчилик хукукини бер-маганида бу кунлар бошига тушмаган буларди.
- Олим ака, ташвишланманг, тулашга имконингиз йуклигини биламан. Сиз учун хам узим тулайман,-уни хотиржам килмокчи булди Зохид.
Хисобчи хазиллашмаяптими дегандек унга хайрон бокди.
- Зохид Мардонович, уйлаб гапиряп-сизми? Ахир, бу озмунча пул эмас. Узингизникини туласангиз хам катта гап. Мен эса...- унигг юзи аянчли тус олди, тушкунликка тушиб колганди.
- Узимникини тулай олмасам хам сиз учун пул топаман, - деди Зохид. Шунга дейишга дедию, аммо каердан пул то-пишини узи хам билмасди. Тишининг кавагида саклаб юрганлари бутун зарар у ёкда турсин, ярмини коплашга хам етмайди. Уйда юрагини ховучлаб, углининг бошидаги кора булутлар тез-рок йуколишини тилаб утирган Холида хола дарвозадан Зохиднинш буйини куриб енгил тин олди. Аммо уч кун ичи-да сарфлаб юборилган пуллар жойи копланмаса камалиши мумкинлигини эшитиб хуши бошидан учай деди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёлнинг умри - багишлов. Аввалига
отаси, акалари обруси учун багишлайди узини. Уларнинг номига дог туширмас-лик учун номини пок саклашга уринади. Турмушга чиккач, бир мехрини эрига, бирини бола-чакасига, оиласига багиш-лайди. Фарзандлар дунёга келгач эса наинки мехрини, бутун борлигини, жону жахонини уларга багишлайди. Аёл-Сабр аталувчи дарахт. Унинг илдизлари шу кадар мустахкамки, тошлар куксини ёриб, имконсиз йуллардан узига йул кидиради. Аёл-уз кунглини узидан узга тушунолмайдиган хилкат. У севиб туриб нафратланишга, нафратланиб туриб севишга кодир.
Гулширин хам ана шу аёл зотидан эдики, боши узра ситам булутлари тин-май айланса хам, кор-ёмгирлари ости-да колса хам фарзандларини тирик етим килмаслик, отасиз устирмаслик учун гам дарёсида гарк булишга хам тайёр.
Вакт хамма нарсага даво. Аста-секин Зохид узига кела бошлади. Хар-хар за-монда мехри товланиб, болаларини багрига босади. Кизи билан угли хам дадасининг багрида эриб кетади. Ана шундай пайтда Гулширин болалари учун хар кандай курбонликка тайёрли-
гини англайди. Эр-хотиннинг муносаба-ти олдингидек кескин булмаса-да, "ха", "йук"дан нарига утмайди. Зохид аста-секин оила билан дастурхон атрофида хам утирадиган булди. Ота-онаси эски яраларини янгиламаслик учун унга иши хакида хам гап очишмайди. Купдан бу-ён иши хакида деярли уйламай куйган Зохид бир куни узи ишхонасига кунги-рок килиб, ахволни билмокчи булди. Кайта-кайта кунгирок килса хам урин-босари Илхом жавоб бермади. Юраги зикланиб, бухгалтерга кунгирок килди. Чет эллик хамкорлар билан иш кандай кетаётгани билан кизикди. Унинг жаво-бини эшитиб хайратдан лол колди. Бошкарув вактинча измига утган Ил-
хом чет элликлар таклиф этаётган фойдали таклифни кабул килмабди. Бошкарганига бир ой булар-булмас ха-ммаёкни алгов-далгов килиб юборибди
Имзо куйиш хукуки узида булгани са-бабли хисоб ракамидаги пулларни кан-
дайдир номи бору, узи йук фирмалар хисобига утказибди. Бухгалтер карши-
лик килмокчи булса, "Зохид Мардоно-вичнинг шахсан узи бу ишлардан хаба-рдор", дебди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ёмон гумонлардан ўзингизни асранг...
«Ҳозиргина онлайн эдинг, менга жавоб ёзмадинг!» деган гап ажаблантиради.
«Онлайн»
Бу ибора одамларнинг бир - бирларига ишончларини сўнишига сабаб бўлмоқда.
Нимага биз узрли сабаб қидирмаймиз?
Эҳтимол вақтим тиғиздир. Банддирман! Ёки қайсидир яқиним билар гаплашаётгандирман! Ухлаб ётгандирман, телефонимни болаларим ўйнаётгандир. Адашиб тармоққа киргандир...
Балки, ким биландир қизғин баҳс олиб бораётгандирман...
«Онлайн» эканлигим, бу сизни кутиб ўтирибман дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим, контактимда фақат сиз борсиз, дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим сизни кўриб туриб, кўрмасликка оляпман дегани эмас!
«Онлайн» эканлигим, сиз билан гаплашиш учун фурсатим бор дегани эмас.
Яна бошқа ибора «last seen» (охирги бор кирган, кўринган)...
Сиз нимадир юборсангиз, мен уни очиб қарамасам, «қачон кирибди?» деб дарров титманг! Билмайсизку, эҳтимол кирган бўлсам ҳам кўришга улгурмагандирман!
Кўнглингизни тозаланг! Узр қидиринг! Бошқалар билан ўзаро риштангизни заиф санаб, шайтоннинг васвасаларига учманг! Айнан «Онлайн» сабаб қанчадан - қанча қалбларга дарз етди, алоқалар узилди, кўнгиллар бир - биридан узоқлашди!?
Бас «Чиройли гумон қилинг!» шунинг ўзи кифоя!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кўзгу...
Дам олиш куни.
—Дада,... зерикдиммм...Ташқарида фудбол ўйнайлик! Дадаси чойхонага кетиши керак. Ошналари билан келишиб қўйган. Қуйиб қўйгандек ўзига ўхшаган 5 ёшли ўғлининг илтимоси ҳозир малол келяпти. Ўғлининг жавдираган кўзларига бир назар солдию, муаммога ечим топгандай бўлди.
—Ўғлим, эртага аниқ фудбол ўйнаймиз. Ваъда бераман! Бугунча онанг билан ўйнагин. Ҳўпми полвоним! (Ота кетар олди кўзгуга қараб, шошилиб чиқиб кетди.)
— Ойижон, ойи...
—Ҳа, ўғлим! Нима гап?! (Она бошини телефондан кўтармай, ўғлидан ҳол сўраяпти)
— Ойижон, уйда зерикяпман. Бирга истироҳат боғига борайлик! Юринг. ( Онасига бу таклиф ёқмади) Шартта телезиворни ёқиб, мултфилм қўйиб берди.
— Ўғлим, бугунча мултфилм кўриб тур. Кейинги гал боғга борамиз. Мана бу пультни ушла. Ёқмаса, бошқа каналларга ўтказасан.
Йиллар ўтди... Ўғил телевизор, телефон бағрида улғайди. Ота кўчада, улфатлар даврасида қариди. Она телефон, тўй- томошада юриб кексайди. Ота ўғлига илтимос қилди.
— Ўғлим, эртага дам олиш куни. Биргаликда балиқ овига борамизми?! (Ўғилнинг эртанги кунга режалари бор) Дадасининг ажин тушган юзига бир қарадида, вақти йўқлигини айтди. Онаси уйда ўтиравериб зерикди. Ўғли билан сайрга чиқишни истади.
— Ўғлим, бирга сайрга чиқайлик! Боғ айланамиззз....(Ўғлининг ўз юмушлари бор. Онаси билан боғ айланиш энди унга муҳиммас). -Ойижон, бошқа сафар борармиз. Мана пульт. Зерикмасдан ўтиринг!
Фарзанд — ота-она кўзгуси!
Вазира Турсунова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кимдандир зўр бўлишга интилма! Кечагидан зўр бўлишга интил! Ҳар кун ўз муваффаққиятларингни янада яхшилашга куч топ. Ўз устингда тинимсиз ишла! Сенинг рақобатчинг- сенинг ўзинг!💪
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Онани хўрлаган фарзанд оқибати...
(Ҳаётий воқеа)
У яна қўпол муомала қилди, онасининг юзига қараб бақирди, уни сўкди, ҳақорат қилди.
Оллоҳ берган куч-қувватни зулмга, ноҳақ бўлса ҳам ўз фикрида туриб олишдек қайсарликка сарфлади.
Онаси унга доим бундай қўпол, зулмкор бўлмаслигини айтиб насиҳат қилар эди. Атрофидаги ҳамма, ҳатто аёли ҳам унинг қўполлиги сабаб қайтиб келмайдиган бўлиб уйига кетган эди.
Ҳурмат-эътиборга муҳтож она гўё ўғлининг хизматчисидек бўлиб қолди.
Она Оллоҳдан ўз жигарбандининг аҳволини ўнглаб, Тўғри Йўлга бошлашини сўраб неча маротаба кўзёш тўкди. Ахир у нима бўлганда ҳам якка-ю ёлғиз фарзанди. Шояд Оллоҳ унга ҳидоят берса. Лекин туғён уни одамгарчиликдан чиқарган эди.
Бир куни у онасининг олдига ёмон бир алфозда кириб келиб, унга қичқирди: Ҳалиям кечки овқатни тайёрламадинггизми?
Қарилик, дард ва қайғудан қадди букилган онаизор оёқ-қўли титраганича, кўзининг оқу қораси бўлмиш фарзанди учун овқат тайёрлашга турди. Ўғил таомни кўриб, ёқмагани сабаб ерга отиб юборди ва ғазаб отига минганича онасига деди: Сиз ҳеч нарсани яхши тайёрлай олмайсиз, куним энди сиз – оқсоч кампирга қолди. Билмадим сиздан қачон қутулар эканман.
Она йиғлади: Болам, Оллоҳдан, дўзахдан қўрқгин. Ахир Оллоҳнинг ғазабидан наҳот қўрқмасанг. Ахир Оллоҳ таоло ота-онага оқ бўлишдан қайтарганку, сени қарғашимдан қўрқмайсанми?
Онанинг бу гаплари унинг ғазабини, мажнунлигини янаям оширди ва онасининг кийимиларидан қаттиқ тортганича, ўзи томон буриб деди: Мен сизни насиҳатларинггизга зор эмасман, Оллоҳдан қўрқ деган гапларингизни менга айтманг, деди ва уни итариб юборди. Она юзтубан ҳолда ерга тушди. Ана шу онда унинг йиғиси истеҳзо кулгисига аралашди. Ўғил онасининг истеҳзо аралаш кулаётганини кўриб: Энди мени дуоибад қилар эмиш, худди Оллоҳ унинг дуоларини ижобат қиладигандек, деб онасини масхарлаганича уйидан чиқиб кетди. Дарҳақиқат, унинг қалби тошга айланган эди.
Шундан сўнг ўғил машинасини ҳайдаб кетди. У радиодан таралаётган куйни баланд қўйганича шодон кетар эди. У уйда ғамгин ҳолда қолган мискина онасига қилган ишларини унутган эди.
Ўғлининг бу қилиқларидан онанинг қалби вайрон, дилини алам ўртар, кошки эди, агар у шу фарзандини дунёга келтирмаганида уни дуоибад қилмас, балки Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил, деган бўлар эди.
У машинасида тезликни оширганча кетар экан, тўсатдан рўпарасидан туя чиқиб қолди. У тараддудга тушиб, мувозанатни йўқотди. Ўзини ўнгламоқчи бўлди, лекин тақдирдан қочиб бўлмас эди. Машинанинг синган темирларидан бир бўлаги унинг ичига кириб кетди. У ўлмади. Оллоҳ унга муҳлат берган эди. У бир операциядан иккинчисига кўчиб юраверди. Тўшакка михланиб ётиб қолди. Ҳаракатдан мосуво бўлди. Сўздан қолди. У ўзгаларга ибрат бўлсин учун ана шу ҳолида қолди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Zo‘r kinode shu😎😄👍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳикоя...
Шерзод хар кунгидек ишдан вакт алламахал булганида кириб келди. Куча дарвозасини ёпар экан, шу якин кулбадан Онасини овози келди.
-эсон омон келдингми болам?...
- Уфф... халиям ухламадизми ? Келмай каекка борардим, ухлайверсангиз булмайдими... дея гудранди Шерзод.
Шерзод енгил машинаси билан киракашлик килади. Хар тун шундай кеч келади. Хозир хам кулидаги пакетни кутарганича атрофга аланглаб, уз уйи томон кетди. Онаси дарвозахонага якин кичик кулбада ,Шерзод оиласи билан ховли этагидаги уйда туришади. Уйига кириб борар экан хотинини овози келди...
-" Пост "дан эсон омон утиб олдизми?иссик чойингиз тайёр ана дея Шерзодни кулидан пакетни олиб, ичидаги нарсаларни стол устига куя бошлади.
... Шундай кунлар бирида Она оламдан утди. Шерзод онаси маьракасини кузатиб булиб ташкарида утирган эди. Угли бир хатни келтириб уни кулига берди ва деди;
- Бувим бу хатни сизга колдирибди ,дада деди. Шерзод хатни очиб укий бошлади.
-...болажоним...кузимнинг ягона оку кораси. .. Сени хар тонг куча ишига кузатар эканман, Аллохдан дуои жонингни тилаб, Уз панохида асрашини сураб утираман. Шом номозидан сунг бошимни саждадан ололмай коламан. ..чунки емонликлар купи кечаси тунда содир булади..шулардан сенга зиён етишидан куркардим..качон дарвозадан кириб келганингни куриб ибодатдан турардим...
...сизларни мени кулбамни "пост"деб аташингларни хам биламан... хар кеч кулингдаги пакетга кузим тушса..ичидан менга бирор нарса олиб берсанг оилангда галва жанжал булишини уйлаб...узимни курсатмай овоз килардим. ..-Келдингми болам... дея...
.. Ва яна Аллохимга илтижо килиб сурардим - ..шу мени кулбам сенга , сени оиланга келадиган бало казолар учун хамиша" Пост" булишини тилардим. Энди мен йукман... барваста буйларингдан кучиб коламан болажоним....Сени доим Роббим узи асрасин... энди сен хам тоат ибодатда бул ... Сени Аллохга омонат колдирдим...
... Шерзод кузларига тулиб келган ёшдан ...бугзидаги тикилиб колган укирик, йигидан узини тутолмади...
- Онаааам.. онааажоонииим....
Ха азизлар..умр югурик дарё.. Онажониси хаёт инсонлар; .Якинларимиз омонат...Ота она ганимат. .. бугуниздан озгина вактингизни, топган пулингиздан арзимас кисмини Онангиз учун ажратинг... Онани шу пайтдаги бахтиёрлигини бутун олам шодлигига алишмайсиз. ..синаб куринг! Улардан кейин хам бундай пул, мол дунёни яна куууп топасиз...аммо бу илохий сиймони ...уни мехрини топа олмайсиз!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
"Ман ҳаётдан чарчадим..."
Манзура холам, аслида, отамнинг холаси, бувимнинг синглиси. Амакиларим, аммам, биз олти фарзанднинг учтаси—барчамиз шу холамизнинг уйида туриб олийгоҳларни битирганмиз. Холамнинг уйи отасидан— отамнинг бувасидан мерос қолган уй эди.
Манзура холам содда, кўнгли очиқ, фарзандларига ўта меҳрибон, ўта самимий аёл эдилар. Турмуш ўртоқлари қирқ кунлик чақалоғи билан уйдан ҳайдаб юборгач, ота уйига қайтиб келиб, иккита боласини ўзи катта қилган эди. Кенг-мўл кўйлак кийиб юрар, кўча-кўйда ўзидан катта ёшли чолларга ҳам "болам" деб мурожаат қилар эдилар. Бир куни сабабини сўраганимда бир воқеани айтиб берган эдилар.
"Ошхонада картошка-пиёз тозалайман (бир умр шу ишда ишлаб, нафақага ҳам шу ердан чиққанлар) Ёшман, унинг устига беваман, бирга ишлайдиганлардан биттаси гап отиб ўтадиган бўлди. Бир индамадим, икки индамадим, учинчи сафар гап отганда қўлимдаги картошка тозалайдиган пичоқ билан сапчиб турдим.
—Мани ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта гапирсанг, шу пичоқни қорнингга тиқиб оламан! Пичоқ ўқталиб турган важоҳатим қўрқинчли бўлса керак, ранги бўзариб, эшикдан зўрға қочиб чиқиб кетди...Бева аёлга маҳаллани итиям бошқача қарайди, болам, ўзимдан кампир "ясаб" олишим шундан.
Номоз ўқишни шу холамдан ўрганганман, Аллоҳ рози бўлсин.
Холам жудаям меҳмондўст эдилар. Камтарона яшасалар-да дастурхонларида доим ҳолвайтар, бўғирсоқ, қуш тили бўларди. Уйига келган меҳмонларга ҳаммасини бериб юборар ва яна бошқатдан пиширар эдилар. Турбатга борадиган бўлсалар, эринмай, малолланмай бир қоп биз кукуруз дейдиган "Ширин маккажўхори қаламчалари" дан олиб борар, кўринган болакайларга улашар эдилар.
Холам авлиёсифат одам эдилар, дуолари ижобат бўлиб, биз бундан жудаям қўрқар эдик. Масалан, қиш кунлари юпун кийиниб, ёки ялангбош, ўқишга кетмоқчи бўлсам, остонада туриб олиб
—Айтганимни қилмасанг, тескари потаҳа қиламан, имтиҳондан ўтолмайсан, — дер эдилар., шу гапларидан жуда қўрқардим ва дарров айтганларини бажарардим. Умуман оиламиз орасида (ойим, додам, амакиларим, аммам, адамлар) Манзура холамнинг ижобат бўлган дуолари ҳақида ҳар хил гап-сўзлар юрарди. Холам қалб кўзи очиқ одам бўлиб, йигирма беш ёшларида кафанликларини тайёрлаб қўйган эдилар.Гап орасида Навоийдан, Сўфи Оллоёрдан мисоллар келтириб қўяр эдилар.
Бир куни уйнинг қўнғироғи жиринглади, дарс тайёрлаб ўтиргандим, эшикни очсам ҳеч ким йўқ, бироз туриб яна жиринглади, яна ҳеч ким йўқ. Холам болалар ўйин қилаётганини сезиб қолдилар. Бироз пойлаб турдилар-да, эшикни шартта очдилар, эшик қўнғироғини ўйнаб қочаётган болаларни тутиб олдилар,(бу ҳол аввал ҳам содир бўлган, бу болаларга олдин ҳам танбеҳ берган эканлар) кейин уларни уйга опкириб
—Кучук билан ҳўтикни қанча қилма тарбият,
Ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий! Бор, энди кетаверинглар, — дедилар.
Мен ўша пайтда бу сатрлар ҳазрат Навоийники эканлигини билмаганман, уни холам ўзлари тўқидилар деб ўйлаганман ва роса кулгандим. Билмадим, шу ҳикмат таъсир қилганми, ҳар қалай болакайлар бошқа эшигимиз олдига келмай қўйганди.
Манзура холам ҳаётдан нолимас, ҳаммага ўзини бадавлат кўрсатар, саховат қилар, аммо ёлғиз қолсак "Ман ҳаётдан чарчадим, Феруз", —дер эдилар. Бу гапга ҳам кулардим, тушунмасдим. Энди-энди биламанки, ёлғиз боши билан ҳам ўзининг, ҳам жигарларининг фарзандларига оналик қилиш, унинг масъулиятини бўйнига олиш, рўзғор юритиш... ҳеч бири осон бўлмаган экан. Бир умр ҳалол яшаб ўтган Манзура холам Ҳайит куни, жума куни оламдан ўтдилар.
Дастурхонларидан туз тотганим, ёнида олиб ётиб эринмай кўп ҳикматлар ўргатганим, турмушга чиқиб кетганимдан сўнг ҳам йўқлаб турганим боладек беғубор Манзура холамни Аллох раҳмат, мағфират қилсин.
Феруза Салходжаева
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ижарадани уй...
Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!
Нурали МАВЛАНОВ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Қизим, мен 35 йил болаларга билим бердим. Устозлик қилдим. Оллоҳга шукр! Озми -кўпми ярим асрдан зиёд умр кўряпман. Сизга ўзимнинг фикримни билдираман..... Хоҳланг гапларимни ўйлаб кўрингда, тегишли хулоса чиқаринг. Хоҳламасангиз тағин ўзингиз биласиз..... Қиз бола турмушга чиқдими, эрига ҳатто ҳаёлида ҳам ҳиёнат қилмаслиги керак! Эрингизда кўнглингиз борми, йўқми буниси муҳим эмас. Муҳими никоҳ ўқилди, сиз никоҳда розилик бердингиз, оила бунёд бўлди. Биринчи ҳатойингиз, никоҳнинг муқаддаслигини, оила масъулиятини тўла англамаганингизда.... Қизингизга ўз отасини таништиришингиз лозим эди. Болангиз дунёга келишига сабабчи бўлган инсоннинг кимлигини билишга ҳақли. Отаси доим қизини кўрсин. Буни ундан талаб қилинг. Сиз болангизга оналик қилоларсиз, лекин оталик қилолмайсиз! Ота меҳрини, туйғусини сиз беролмайсиз! Бегона номаҳрамни дада деб таништирганингизни ҳазм қилолмаяпман. Сиз энди ёшгина қизалоқ эмассиз! СИЗ АЁЛСИЗ, СИЗ ОНАСИЗ! Бу кўнгилга қўйиб берсанг нималарни хоҳламайди.... Инсонга қалбдан ташқари ақл ҳам инъом қилинган. Исломий ахлоқ қоидаларимиз, азалий қадриятларимиз бор. Кўнгил... кўнгил.... деб нафсни айтаётган бўлманг. Ўша йигит сизни чиндан севармикан?! Ўзи севги нима?! Ота-онасига бўлган меҳридан ҳам устунмикан!? Бегона қизлар билан танишса, сизга қўполлик қилса, сўкиниб ҳақоратласа...«дом»да яширинча яшашга таклиф қилса.... наҳот унинг севгисини ҳақиқий деб ҳисоблайсиз!!! Ўйлаб кўринг!
Ўз ҳаётингизни фақат ўзингиз йўлга қўя оласиз. Яхшиси, у йигитни унутинг!
У ҳам, сиз ҳам ҳою хавасга берилиб, нафснинг измидан юряпсизлар. Оллоҳдан ёлвориб, тавба қилинг. Иймонингизни бутун қилишини сўранг!
Сиз аввал ўзингизга севимли машғулот топинг. Касб-ҳунар эгаллаб, ишга жойлашинг. Китоб мутолааси билан банд бўлинг. Қизингизнинг руҳияти, қалби билан ўйнашманг! Мана,... бегонани дада деб таништирганингиз ортидан болангиз қанча азобланяпти..... Оила, турмуш фақат севги устига қурилмайди...Оилада, эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч, масъулият бўлиши керак. Иккингизда ҳам бу сифатларни кўрмаяпман. Иккингиз бир-бирингизни севсангиз ҳам бу турмуш узоққа бормайди деб ўйлаяпман. Яна Оллоҳ билади.... мен бир бандаман!
— Холажон, сўзларингиз юрагимга шифо бўлди. Айтганларингизни унутмайман. Мени иймонга чақирганингиз учун раҳмат!
Ушбу ҳикояни ёзишимдан мақсад, бир мухлисамиз ўз дардларини йиғлаб ёзиб, маслаҳат сўрадилар. Мен эса у қизимизга онахон тилидан ўз фикримни билдирдим. Ҳикоя ёздим. СИЗ ҲАМ КАМЕНТАРИЯДА ҲИКОЯДАГИ ҚИЗГА ТАВСИЯ БEРИШИНГИЗ МУМКИН.
Тамом...
Вазира Турсунова.
23.01.2023 йил.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Оввора кўнгил...
Шифохона йўлагида ёшгина аёл йиғлаяпти. Уни юпатадиган, кўзёшларини арта оладиган ҳамроҳи йўқ. У ҳозир қизининг аҳволига ёлғиз ўзи куйиниб, нима қиларини билмай ҳалак. Йўлакда ёши улуғ, юзлари нурли бир онахон ўтиб кетаётиб, кўзлари ёшланган аёлга назар ташлади. Унга таскин бермай туриб, йўлида давом этолмади.
— Қизим, сизга нима бўлди?! Қўйинг.... йиғламанг. Илоҳим мушкулингиз осон бўлсин! Аёл онахонга қаради. Унга ҳозир яқинлари, севгани эмас, етти ёт бегона инсон меҳрибончилик қиляпти. Икки оғиз ширин сўзини қизғанмаяпти.
— Ассалому алайкум, раҳмат холажон! Қизим тезроқ соғайиб кетсинда.... Қийналиб кетдимммм!
— Болам, Оллоҳ барчамизга ўзимиз кўтара оладиган даражада синовлар юборади. Кўп ҳам сиқилаверманг. Сиз дуода бўлинг! Яратган эгам сизга ўзи ёрдам беради.
— Холажоннн.... ҳатоларим кўп... Муаммоларимга ечим излаганим сари, баттар ғамга ботяпман.
Чорасиз қолдим! Онахон аёлга зимдан кўз ташлаб, унинг дардига малҳам бўлишни истади.
— Қизим, балки ичингиздаги, сизни қийнаётган дардингизни айтарсиз! Кўнглингизни бўшатарсиз. Сизни эшитишга тайёрман! Аёл жимгина.... бир нуқтага тикилганча.... бошидан ўтказган савдоларини бирма-бир сўзлади.
— Коллежни битирган заҳотим мени турмушга узатишди. Эримда кўнглим йўқ эди... Тўйдан кейин ҳам унга меҳрим тушмади. Ҳеч қанча ўтмай ажрашиб кетдик. Уйимга қайтиб келгач, қизимни дунёга келтирдим. Ота-онам бағрида болам билан бирга яшай бошлагандик. Шундай кунларнинг бирида бир йигит билан танишиб қолдим. Борган сари яқинлашиб, бир-биримизни севиб қолгандик. Балки фақат мен севгандирман... Яна билмадим... Шунчалик яқин бўлиб кетганимиздан қизалоғим ўша йигитни «дадам» деб атай бошлади. Чунки собиқ эрим ҳеч қачон қизимиздан хабар олмаган. Қизим ҳам ҳақиқий отасини кўрмаган. Бу орада севгилимнинг оиласи муносабатларимиздан бохабар бўлибди. Қайси она уйланмаган ўғлига эрдан чиққан боласи бор жувонни олиб берарди. Менга уйланишига қаттиқ қаршилик қилишди. Ва у Россияга ишлашга кетиб қолди. Алоқаларимиз узилганда, бошқа йигит билан бир-икки салом алик қилганимни эшитиб қолибди. Мендан воз кечди. Қайта-қайта кечирим сўрадим. Вақтлар ўтиб, яна ярашиб олдик. У ҳали ҳам Рассияда. Уни бир қиз билан танишганини билгач, жуда алам қилди. Аҳир, уни севаман!
Бошида у қизни тан олмади. Кейинроқ эса сурбетларча иқрор бўлди. Нега мен туриб, яна бошқасини умидвор қиляпсиз десам?! Бир пайтлар бошқа йигит билан. Гаплашганимни юзимга соляпти. Сўкиниб, жанжал чиқаришни одат қилди. Қизим бўлса, уни дадам деб ўйлайди. Соғиниб, ичикиб касал бўлиб қолди. Мана 20 кундан буён касалхона ва уйим орасида саргардонман. Қизим «дадамни соғиндим» «нега келмаяптила» деб менинг эзилган юрагимни баттар сиқади. Анча пайтдан сўнг яқинда телефон қилди. Қайтиб келиб, «дом»га жойлаштириб, мен билан яшармиш. Лекин холажон, кун келиб онаси бошқасига уйлантирса, мен қандай чидайман. Уни бошқаси билан бўлишолмайманку! Тўғри, мени ҳам тайинли, яхши жойлардан сўраб келишяпти... Лекин уларни рад этяпман. Бир гал севмай туриб, турмуш қурдим. Оилам оила бўлмади. Ҳозир ҳам кўнглим бўлмаганига эрга тегсам, яна ажрашаман. Бошим қотди. Нима қилишни, қандай йўл тутишни билмаяпман. Ёшим 24 да, бироқ ҳанузгача ҳаётимни изга сололмаяпман!
Онахон қизнинг изтиробларини диққат билан тинглаб бўлгач, чуқур хўрсинди. Сўнгра уни тўғри йўлга бошлашга қарор қилди.
Давоми 10:30 да..👇!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌸 Табассумнинг қудрати
Бир киши ҳар куни бозорда савдо қиларди. У доим харидорларини табассум билан кутиб оларди.
Бир мусофир ундан сўради:
— Сенинг юзингдан табассум аримайди. Сенда ҳеч қандай қийинчилик ёки ташвиш бўлмайдими?
Сотувчи жавоб берди:
— Албатта, менинг ҳам ташвишларим бор. Лекин мен шуни англадимки: мен табассум қилсам, дардим енгиллашади, бундан харидорларим ҳам юрагида нур ҳис қилади. Агар юзимни тунд қилсам, уларни ҳам дилига соя тушади.
Шу одатим туфайли одамлар мендан на фақат харид қилиш учун, балки қалбларига нур олиш учун ҳам келадиган бўлишди.
✨ Хикмат: Табассум – кичик амал, лекин у қалбларга нур, ҳаётга енгиллик бағишлайди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бунча пулни каердан топамиз? Тагин шунча киска муддатда-я?...Бор-буди-мизни сотганимизда хам айтган пули-нгнинг ярминиям тополмаймиз-ку? Узинг айбдорсан, келиб-келиб уша бе-тайин Илхомга ишонасанми? Аслида, сени бошка нарсанинг касри урди, - Холида хола сунгги сузларида охирги булиб утган вокеаларга шама килди. Нозимага учиб, хотинингни какшатма-ганингда бу кургиликлар бошингга тушмасди демокчи булганини Зохид англади.
- Бас кил, онаси! - Мардон бобо бош чайкади. -Хозир ким айбдор деб утира-диган пайт эмас. Ундан кура бу вазият-дан чикишнинг йулини топиш керак. Кани, йиккан-терганингни чикар-чи, канча чикаркан?
- Йикканим от билан туя булармиди, - бирдан бушашди Холида хола. - Кейин..
кулимиздаги борини берсак, бизни ким...- у гапини тугатмади. Аммо "улимли-гимизни берсак, тап этиб улиб колсак, бизни ким кумади?" демокчи булгани тушунарли эди. Бир неча йилдан буён Холида хола узининг ва чолининг пен-сиясидан бир кисмини улимликка деб йигиб юради.
- Ойи, сиз пулингизни тахини бузманг, - чукур уф тортди Зохид. - Мендаям ёр-биродарлар бор, карз сурайман.
- Биз хам караб турмаймиз углим, - тушкунликка тушган Зохидга далда бермокчи булди Мардон бобо. - Карин-дошлар бор, тушунтириб айтсак йук дейишмас.
Аммо на Зохиднинг дусту биродарла-ри, на кариндошлардан тайинли бир гап чикди. Уша куни беш-олти дустининг эшигига саргайиб борган Зохид кечга томон боши эгик холда кайтди. Унинг бошига иш тушганини билган эски би-родарлари пулларини кайтариб олиш-ларига кузоари етмадими, купчилиги "хозир ёнимда йук эдия, аттанг деб ку-тулишди, айримлари уйда булса хам чикишни эп курмади. Кечагина "киёматли дустмиз" деб кадах уришти-рганлар бугун юз угиришмокда эди.
Холида холанинг уринишлари хам бе-кор кетди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бухгалтер Зохиднинг им-зоси билан тасдикланган бошкарувни вактинча уринбосарга бериш хакидаги хужжатни куриб ноилож колибди. Илхом хисоб ракамидаги пулларни шубхали фирмаларга утказгач, шартта ишдан бушаш хакида ариза ёзиб, кетиб колибди.
- Сизга бир неча марта телефон килдик аммо телефонингиз учирилган экан, - деди хисобчи. - Уч кундан буён текши-рувчилар ишхонани текширяпти. Зохид Мардонович, ахвол жиддий, келмасан-гиз булмайди. Номард Илхом куп ишла-
рни килиб, бизни боши берк кучага кир-гизиб куйибди. Чет элликлар билан ха-
мкорликни узганида хам гап бор экан. Сизга уринбосар булиб ишлаб юрган пайтида бошка жойда хам сиртдан иш-
ларкан, аникроги, уларнинг айгокчиси экан. Чет элликларни уша фирмага жа-лб килибди. Эшитишимча, фирма дире-ктори бу хизматлари эвазига мумайги-на пул берганмиш. Бу ёкда эса бизнинг ахволимизга маймун йиглагудек. Ходимлар маош сураб тикилинч кили-шяпти, хисоб ракамида эса бир тийин пул йук.
- Аблах Илхом! - жахлдан мияси отил-гудек булган Зохид зарб билан хонтах-та устига муштлади. Зарб шу кадар кучли эдики, хонтахтанинг тахтаси бир чеккаси купорилиб, чикиб колган михи кафтини конатди.
Бирпастда дастурхон унинг кулидан ча
киллаб томаётган конга беланди. Аммо у хозир на огрикни, на томаётган конни сезар, кузига хеч нарса куринмасди.
Унинг бошига кора булутлар соя таш-лай бошлаганди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
KUNDOSHNI UYNI kutyotganlar bormi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
САВИЯ... (ҳикоя)
Апрель..... Тушдан сўнг, бир хил турмуш ташвишида яшаётган, зерикиб нима қиларини билмайдиган қўшнилар кўчада йиғилиб, гурунглашиб ўтирибди. Йўлдан ўтган-кетганни гапириб, хумордан чиқишяпти. Қўшнижонлар галма-гал бири айтиб, бири кулишар, бири эшитишарди. Йўл четидан бир жувоннинг қораси кўринди. Бу жувон шу аёлларнинг қўшниси Зиёдахон бўладилар. Қўшнилар жувонни гапга тутди.
— Зиёдахоннн, қандай... яхшимисиз?! Қаердан келяпсиз?
— Ассалому алайкум, қўшнижонлар! Ҳорманглар! Қаердан бўларди мактабдан қайтяпман. (Зиёда аёлларга бир кўз ташлаб, мамнун жилмайди)Бу дейман суҳбат авжидаку...
— Ҳааа, шундай! Роса ғийбатлашяпмиз! (Аёллар кўтаринки кайфиятда) Келинг, бизга қўшилинг.
— Қўшнижонлар кейинги сафар...Ишдан ҳозир келдимку! Уйга кирай....
— Майли, Унда борақолинг.... Ўзи доим шундай дейсиз. (Зиёдахон энди уйига кетаётган маҳал бошқа бир аёл уни гапга тутди!
— Эеэе, ҳой тўхтанг, Зиёдахон! Айтганча... Кеча уйингизни ёнидан ўтаётсам, сизникига юк машинаси кириб кетди. Тинчликми ё....мебель олдизми-ааа?! (Зиёда бош чайқаб, эътироз билдирди. Юзидан нур ёғилиб, тўлиб-тошиб айтди)
— Дадаси ўтган куни...менга фортепиано олиб бердилар. Шуни кўрган бўлсангиз керак. (Аёллар бир-бирларига таажжубланиб, назар солишди. Бир зумда қўшнилар бирин-кетин сўроққа тута бошлашди.)
— Зиёдахон, пианинани нима қилас, чалишни биласизми?!
— Ҳа биламан. Мусиқа мактабини тамомлаганман.
— Бу дейман ўша «матоҳ»ни қанчага олдинги?
— Анчагина пулиз кетгандир...! — 250$га сотволдим.
— Бунча қиммааат.... (аёллар бир овоздан маъқуллашди)
— Биология ўқитувчиси бўлсангиз, шунча пулни бекорга совурибсизда.... эссиз, эссиз! Ёки пианинодан репититорлик қилиб, пул топмоқчимисиз?!
—Пул топиш учун эмас, бу маънавий эҳтиёжни қондириш учун! Фортепиано чалсам, кайфиятим кўтарилади. Болаларим ҳам ўрганади. Билсангиз, мусиқа инсонни гўзалликка чорлайди. Менимча, одам бирор яхши касб ёки ҳунар билан шуғулланса, вақти зоя кетмасди. (Зиёда уларга қарата яна бир бор куюниб, астойдил гапирди).
— Нима бўлсаям, ...қимматга олиб қўйибсизда...Зиёдахон! (Тўлачадан келган, зеб-зийнатга бурканган аёл кўзлари ўйнаб, лабларини бураб, обдон мақтанди.)
— Қўшнилар...шу десаларинг...бугун эрталаб эрим билан бирга... чинни бозорга тушгандик. Идишлари шунақа зўрки...ҳаммасини.... сотволгинг келади! (Бошқа хотинлар унинг оғзини пойлашди.) — Кейинчи, кейин...!!! — Кейин нима бўларди...500$га багема идишлар сотволдик. (Зийнатланган аёл қилган ишидан хурсанд...Керилиб қўйди) Ҳозир эса меҳмонхонамга кўрк бериб турибди.(Қўшнилар шошилиб қолди. Ўша 500$лик савилни кўргани ошиқишди.)
— Боядан буён нега айтмадиз?! Қани кўрсатингчи, ичимиз қизиб кетди.
— Багемалар жону дилим!!!
—Унда уйимга юринглар, кўрасилааа...(Хотинлар бир-бирига бидирлаб, уйига кираверишди.) Бу манзаранинг гувоҳи бўлган Зиёдахон қўшниларининг ҳай-ҳайлашига қарамай, қандайдир багемаларни томоша қилмасдан уйига кириб кетди. Ўз пианинасига қараркан... ўйга толди ва хулоса қилди:
— Ҳар кимнинг савияси ҳар хил...
Вазира Турсунова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Онасини олдида шер эр 😂
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Таскин...
Сукутдан фойда
Мени ранжитишди, дилимни оғритишди: орқамдан аксарият рост бўлмаган гапларни айтишди, туҳмат қилишди. Бундан хабар топгач, кўзимга дунё қоронғи бўлди, кўзимдан уйқу қочди. Аламимдан чиқиш учун дардимни яқинларимга айт¬дим, мени ғийбат қилганнинг айбини бир-бир очдим. Бироқ аҳволим енгиллашмади. Чунки мен ҳам ғийбат қилаётгандим. Энди оғриқларим олдингидан ҳам ортди. Аллоҳ таолога муножот қилдим: «Қодир Эгам, ҳолимни Ўзинг кўриб турибсан, менга зулм қилганларга ўзинг кифоя қил!» Энг яхши даво - вақт, дейишади. Маълум муддат ўтиб унутгандек бўлдим. Бироқ ҳали ҳам ўша туҳматлар ёдимга тушса, бир ловуллаб оламан.
Шундай кунларда бир ҳадисни ўқиб қолдим. Аввал ҳам кўп бора кўзим тушган бўлса ҳам, эътибор бермаган эканман. Ҳозир эса айнан менинг ҳолатимга мос эди: «Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндош-уруғлик риштасини боғласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» (Муттафақун айлаҳ).
Ўз ҳолатим ўзимга ибрат дарсини ўтади. Бировга туҳмат қилмаслик эмас, ундаги мавжуд айбини очмаслик ҳам унга, ҳам ўзимга яхшилик экан!
Бироқ барибир менга туҳмат қилган одамдан асло рози бўлолмаяпман. Ундан ҳақимни Аллоҳ олиб беришига ишонч бироз тасалли бераётгандек. Шу ўйлар асносида қалбимни бир қўрқув ларзага солди: «Мен рози бўлмаганимдек, кимдир мендан ҳам норизо бўлса, ҳолим не кечади? Маҳшар кунида бу ҳақни қандай ўтайман? Ахир, бандаси рози бўлмагунича Аллоҳ ҳам ризолик билдирмайди-ку!»
Шундан сўнг олдимга қатъий қоида қўйдим, имкон қадар амал қилмоқдаман - яхши гап айтишга қодир бўлмасам, ҳатто мени ранжитган инсонга нисбатан ҳам жим турмоқчиман. Суяксиз тилни тизгинлаш ҳаракатидаман.
Нигора Абдумухтор қизи
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳа мен фохишани қизиман,Онам отам ўлганларидан сўнг,фохишалик қилиб кун кўра бошладилар,Кўчадаги аёллар эса мен доим қўли билан бигиз қилиб кўрсатиб "-Ана фохишани қизи б келяпти"-деб жеркишарди
Онамни ҳар кунги мижозлари келар экан доимгидек уларга тоқат қилолмай хонамга кириб кетдим..Лекин бу гал қаттиқ адашибман..Онам ўзи билан бирга менга ҳам мижоз олиб келганларида ичим титраб кетди...
Хонам томон югурар эканман,Эшикни қулфлаб олдим,Бу танам назорациз қалтирарди,Эшик томон келаётган оёқ товушларидан,оғзимни қўлларим билан ёпдим,лекин энди кеч эди...
♡♡♡
#Kayfiyat
Ergami yergami🤭😂
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ибрат асл сарпо...
Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:
– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.
– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.
– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.
– Бошқа ҳамма нарса тахтми?
Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.
– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.
– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?
– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.
– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.
– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...
Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.
Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.
– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?
– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?
– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.
– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.
Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...
Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...
Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.
Хуршида Аҳмаджон қизи
Ирфон тақвими 2012-йил 3-сонидан олинди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚