ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муҳаммад (с.а.в)нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари

Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда.

Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек жисмоний наф келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.

📕 Эрта турмоқлик:

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини, бу инсонни руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди.
Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади.

📕 Камроқ емоқлик:

"Одам фарзандлари орасида ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади." (Имом Термизий ривояти)

Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.

📕 Секин овқатланмоқлик:

Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.

📕 Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик

Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани, шубҳасиздир. "Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг." (Имом Термизий)

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан.

📕 Сувни кам-кам ичмоқлик:

"Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг." (Имом Термизий ривояти)
Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтнинг ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг.

📕 Анор истеъмол қилмоқлик:

"Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди." (Абу Нуайм ривояти)
Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам исботини топди. Бир муддат аввал замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп.

Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИССАДАГИ ИБРАТ

   Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб  ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
   Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
   Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида  ҳам у мол чўкмасин!

   Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.
  Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.
   Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
   Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
   Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.

   Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝 Мубина, 8 ёшда:
-Дадам нега унақа бўлиб қолди-а? Сизлар билмайсизми фаришталар? Олдинлари бошқача эди. Ҳеч ҳам урмасди, сўкмасди. Ҳар куни ишдан қайтганида ширинлик олиб келарди. Ухлаб қолгунимча эртак айтиб бериб, бошимни силаб, пешонамдан ўпиб қўярди. Эндичи?.. Охирги марта хонамга кирганига яқинда бир йил бўлади. Ҳаммасига ўша шишадаги оқ ичимлик айбдор. Бунчаям сассиқ бўлмаса-я. Уйда ҳеч ким йўқлигида шишасини хидлаб кўргандим, жудаям бадбўй…
Дадам қандай қилиб ҳар куни шуни ичар экан-а? Бечора дадам. Шунақа захарсифат нарсани ичиб ўзини қийнайди. Мастура холани қўшнимиз Гулмира опага айтаётганини эшитиб қолдим “Абдужалил алкаш бўлиб қолган” деди. Менинг дадам алкаш эмас! Нега унақа дейишади. Ёмон кўраман иккаласини ҳам. Ҳаммасига ўша ичимлик айбдор, ҳой ичимлик дадамни қайтар тез! Қачонгача қийнайсан бизни!.. Ойим бўлганларида бунақа бўлмасди. Сиз фаришталар ойимни ҳар куни кўрасизларку-а? Кўрганингизда айтиб қўйинг тезроқ қайтсинлар. Бу ёқда дадам қийналиб кетди.
Индинга Ҳайит. Балки байрамга ойим келиб қолар… Бу энг яхши совға бўларди! Майли, энди ётиб ухлайман. Эртага мактабга боришим керак. Вой кўкарган кўзим билан қандай бораман. Ўқитувчим “Нима қилди?” деб сўрасачи… Кроватимга урволдим дейман. Дадам урди десам, ўтган сафаргидек директор дадамни чақириб роса уришади. Хайрли тун!
Ё раб, эшитгин бола ноласин!!!
Қайтариб бергин унинг дадасин!!!

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​гача мехмон булишди. ,,,,,,,,,,,,,,,,,
~Бир ойдан сунг Кайнисини уйлантиришди, Бу орада Назира яна Хомиладор булди. Азаматга хам ер олиб Ховли кутаришга тушишди, Катта Овсини хам Мусофирликдан кайтиб узларини Уйларига келишди. Энди уч Овсин булишди. Назира Иккисига хам бир хил мехрибон булди. Кичик овсинига доим ишларга карашиб кумаклашди. Кайнонаси билан Кайнотасини мехрини козонди. Энди улар Назира Кизим деб чакиришади. Айникса Кайнотасига жуда яхши муносабатда буларди. Мактабдан келганидан Ассалому алайкум Дадажон чарчамадингизми деб дарров чойга унарди. Кушнисини гаплари, Унга каттик таьсир килди. Хаётини Гузал Жаннатга айлантирди. Агар уша вакти Шайтон измига тушганида узини Хаётини Жаханнамга айлантирарди, Ва Боласини бе Ота етим килиб устирарди. Хатосини вактида англаб олгани учун хурсанд булиб яшади.
******
Дархакикат. Билиб билмай тиккани босмайлик. Хаётга енгил -елпи муносабатда булмайлик. Бир хатони оркасидан канча кунгиллар бузилади, Хаётимизни гузал килиб яшаш кулимиздан келар экан Яхши яшайлик. Хар бир кунимизга Яхшилик кузи билан бокайлик, Ёмонликдан кочайлик. Доимо Яхши Инсонлар куршовида Мехр топиб йукотмайлик. Ширин сузимизни хеч кимдан айирмайлик.
Хонадонимизга кувонч -бахтни олиб кирайлик!


@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ АРАЗЧИ КЕЛИН, (Укинглар Ёш Келину, Кизларимизга. Ибратли Хаётий хикоя )

~Назирани тушганигаям уч йил булди. Лекин хали -хануз аразчилиги хеч йуколмади, Эри Азамат Ут учирувчи булиб ишлайди. Бир Кизи бор учга кирган. Назирани иккинчи Келин булган, Катта Овсини Мусофирликда Эри билан ишлайди. Икки Фарзанди Кайнонасига колган. Улар хам катта булиб колишган. ........
~Кунда рузгор ишларида хам ёкиб ёкмай зурга киларди. Кайнонаси аразчилигини билиб бечора мик этмайди, агар гапириб нетиб куйса Махалла куй олди -да шарманда булишдан куркиб мик этмай юрарди.
Йулдош ака бироз жахлдор эдилар. Мактабда Мехнатдан дарс берардилар. Назирага сал каттик гапиришса дарров боласини зарда килиб уриб аламини боласидан оларди. Минг афсус булиб гапиришганларига пушаймон булиб коларди.
~Хар куни Телевизиорда сериал беради. Уша вактгача иш килади -да сунг хамма нарсани унутиб Кинони ичига кириб кетарди. Кайнонаси майли деб бир соат узи кимир -кимир килиб юрарди. Кайнотаси келса Салом йук ковогини осиб эьтибор бермасди. Кайнота хам Келини феьл атворини тушуниб колган жахли чикса хам баьзида кузини юмиб кетарди.
~Бир куни Кино вакти Кизи Анора кучага чикиб Сувга тушиб кетди. Кучада одамлар кув -чув бакириб колишди. Йулдош ака Каердандир келаетганди Набирасини куриб юраги бир эзилди, Эй Худойим узинг асраганинга шукр дея багрига босди. Энди жахл отига минди. Келин Болангизга карасангиз булмайдими Худо бир асради бир нима булиб колса эди нима килардик деди,?......
~Нимаям киларди, нима мен уйнаб утирибманми Ойижон карасалар буларди -ку, мен банд эдим деди.?-
~Кайнотаси гап кайтарганини куриб газаби кузиди. Ёнингизга олиб юрсангиз нима килади, ёки дарвозани кулфлаб куйиш керак эди мен неча маротаба айтаман Болада кучага чикади кизикиб ёпиб куйсаларинг нима киларди деганини билади,?,,,,,
Зарда билан Кизини ура кетди. Ахир Кайси Ота набирасини урганига караб утиради, Урманг кулингиз синсин бур -бурда боланиям шундай зарб билан урадими Келин деганини билади, Кизини силтаб -силтаб кулидан тортиб уйига кириб кетди. Кайнонаси хой -хойлаганча бакириб колди.
~Назира бир зумда кетишга шай боласини уриб -уриб йиглатиб кийинтиришга тушди. Кайнонаси болам нега ундай киляпсиз деб ялиниб утирди. Ховлига чиккандиям Йулдош ака Мени набирам уйимдан кетмайди деб кулидан олиб куйди. Бермади жахл отига миниб чикиб кетди.
~Анорани шукуни эркалаб утиришди.
Уйига кетиб Онасига ёлгон сузлаб Кунглини огритди. Эртагаек Кизимни олиб келамиз деб шашт билан утиришди. Азамат ишдан келди. Уйдаги вокеани эшитиб яна дили огриди. Эх качон акл кирар экан бу Хотинга деб маюс овкатланди. Отаси мик этмади Углига минг гапиргани билан унга хам осон эмаслигини билиб гапирмади. Анора Гох Бувисига гох Бувасига караб кулиб овкат ер мен бугун Сизлар билан ётаманми а деб хурсанд сурарди.
~Эртасига Кудаси Кизи билан келиб Совукконлик билан Анорани олиб кетишди. Кудасига мен Кизимни сизларга бахтли булсин Деб бергандим качон карама Болам кунгли оргиб йиглаб боради деб ?Кудасига захрини сочди. Кайнота хам Келини урушадими деб ?-бор аламларини тукиб солди, Кудасини гапларига парво килмай Анорани олиб кетишди.
~Шу кетганча уч ой утди. Азамат бормади, жахл кириб узи кетдими уз оеги билан кайтсин деб кутди.
~Назирани Отаси хам Мусофир юртда эди,агар булганида уйида олиб утирмасди. Назиралар уч Киз эди. Опаси хам Оилали Бир кенжа Синглиси хали турмуш курмаган эди. Она бола кунда кучама -куча гаплашиб туйма -туй юришди. ...
~Бир куни Кушнисини жуда аклли, одобли Келини бор эди. Назира доим сухбатлашиб утирарди, Ул -бул нарса сураб чикишарди. Кушнилари Келинига каттик муносабат килишарди. У хам етмагандек Эри хам кунда урарди.
Назира гап бериб супада боласи билан утириб олганди. Келинчак бир кулида Супурги супураетганди. Кайнонаси куриб ха Келин пошша гийбатимни киляпсизми мени йук деб Айтдима уч ойдан бери узгариб коляпсиз Назира хийла -макрларни ургатяптими сизга худди узига ухшатмокчими дейман деди. Бечора Келинчак ерга караб Назирани олди -да изза булди.
~Назирани томогига бир нима каттик тикилди. Аччик хакикат эканлигини эшитиб жуда жахли чикди гапирмокчи булди -да яна

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Саловат айтишнинг муҳимлиги
📿🕋🕌
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади.
Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!!
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».
(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ИНСОН УМРИ ДАВОМИДИ ҚАНДАЙ ЯШАБ ЎТГАН БЎЛСА, ШУНДАЙ ВАФОТ ТОПАДИ...( Бардошингиз етса ўқинг)

Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан хам майит танаси тоза бўлмаган эди.

Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
МАЙИТ ТАЙЁРМИ? деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, УНДА ПЕШИН НАМОЗИДАН ўтиброқ кўмамиз, ТЕЗЛАШТИРИНГЛАР - дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида Тумонат одам йиғилди.
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ёткизишди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.

Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди.
Хамма ҳайрон!

Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди.Кариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
Жон болаларим.Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар.Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари. Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар..! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман.Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар! - деди

Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди.
Айримлар қабристондан кетиб хам қолишибди.
Ҳуллас, шом вақти хам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.

Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди.
Келинлар айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар.Ҳеч кимга кун йўқ эди.
Якин қўшнилари айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар.
Танишлари ўртоқлари айтармиш
Ер бориб айтмасинуу. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар.

Одамлар сўрашибди: Астағфируллоҳ Бу аёлни ибодати, НАМОЗЛАРИ, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми.?
Хамма жим туриб елкасини қисармиш.
Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим. Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, ДИЛОЗОРЛИКдан сақланайлик...

Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик.

Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади.
Аллох таоло охиримизни чиройли қилсин

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сабр қачон сабр бўлади?!

Аллоҳнинг синовларидан қалб зирқирамаганда...

Ўзим учун яшамадим, бошқалар учун яшадим деб миннат қилинмаганда, ёки қилинган яхшиликларга эваз кутилмаганда... шу сабр бўлади...

Агар биз сабр қилсагу бундан малоллансак, машаққатлар сезиб қақшасак бу сабр эмас, аксинча миннат бўлади. Ҳадис бор. Миннатчига Аллоҳ қиёматда раҳмат назари билан қарамаслиги ҳақида.... Чунки миннат ширкка олиб боради, нега дейсизми, чунки миннат Аллоҳнинг фазлини унутишдан, ҳаммасини мен қилдим дейишдан пайдо бўлади.

Тафаккур қилинг...

Бизга яхшиликлар қилиш учун қувватни ким берди, қалбимизга яхшилик қилишга рағбатни ким солди, яқинларимизга нисбатан меҳрни ким жойлади қалбимизга?!

Аллоҳми?!

Демакки “мен қилдим“ демоқликка ҳаққимиз йўқ. Ҳамма нарса Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳ ҳохлагани учунгина бўлади, биз ҳохлаганимиз учун эмас, чунки қалбимизга ҳохишни Аллоҳ солмаса ҳаттоки овқатланиш ҳам кўнглимизга сиғмайди, бошқаларга яхшилик қилишни қўятуринг, Аллоҳ ирода этмаса ҳаттоки ҳожатга ҳам кириб чиқолмайди одамзот. Шу қадар ожиздир одам боласи.

Тафаккур қилинг, зеро, ҳаётингиз яхшиланиши ва амалларингиз хабата бўмаслиги, хатоликлар ичра яшамаслигимиз учун Роббимиз берган неъматлар устида тафаккур этмоғимиз шарт.

Унутманг, миннатнинг бошланғич ва тугар нуқтаси ширк, гарчи миннат тилда зикр этилмасада, қалбдан ўтган миннат ҳисси ҳам кифоя қилади ширкка йўл қўйишимизга. Ширк эса гуноҳи кабира ҳисобланади. Гуноҳи кабира содир этиб тавба қилиш ҳаёлимизга ҳам келмаганидан кейин ҳаётимизнинг яхшиланишидан ҳам умид йўқ.

Чунки яхшиликлар Аллоҳдан, ёмонликлар гуноҳимиз важидан келади, аксарият...
Ҳаётимиз ўнгланиши учун, гуноҳлардан тийилиб, тавба қилишимиз тақозо этилади.

Тафаккур қилинг...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЖАЛ  ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️
____
Ўлим 6⃣ босқичдан иборатдир:


Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради.

Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади.
Масалан, ўша кунда...

👉 Батафсил ўқинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, “қийналяпман, мен хам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади” дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Хар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
- Уйингиз борми?
- Ха бор.
- Кимники?
- Ўзимники.
- Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб хеч ким келмаяптими?
- Йўқ.
- Машина кимники?
- Ўзимники.
- Оила борми?
- Ха бор, биласизку тақсир.
- Фарзандлар-чи, улар хам ўзингизникими?
- Ха(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
- Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…
- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алхамдулиллах десангизчи!?
- “Э-э-э…” - деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор ахволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига “сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?” дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. “Машина нима бўлди?” дедим. Аллақачон сотилиб кетибди…
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «хеч нарсада хаққингиз йўқ деб уйдаги хамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Ахвол жуда ачинарли. “Ака, уй қолибди-ку хеч бўлмаса, шукр қилинг“ дедим. “Йўқ, уй хам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ховлида хаққимиз бор деб тинчитмаяпти” деди…
Охир оқибат уй хам кетти дейишди. Яна ховлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг ахволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…
Аллох Таъоло жалла саноху бандаларига хитобан:
“Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор” деган оятининг натижасини гувохи бўлиб тургандим…
Аллох Таъоло хамма нарсасини олди. Ҳатто, “жон” деган омонатини хам!
Салим Айюбий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл учун энг афзал жой.

Аллоҳ таъолога аёл ҳижобда бўлиши шу даражада манзурки,
аёл қанчалик авратини ёпса ва қанчалик ўзини номаҳрам эркаклардан олиб қочса, шунчалик Аллоҳ таъоло уни яхши кўради. Ҳаттоки, ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الْمَرْأَةُ عَوْرَةٌ، فَإِذَا خَرَجَتِ اسْتَشْرَفَهَا الشَّيْطَانُ، وأقرب ما تكون من ربها إذا هي في قعر بيتها

"Аёл (бошдан оёқ) авратдир. Қачонки, у (заруратсиз) уйидан чиқса, шайтон унга кўз тикади ва аёл уйининг энг ичкарисида бўлган чоғида Роббисига энг яқин бўлади" дедилар. (Саҳиҳи ибн Ҳиббон)
Яъни, аёл заруратсиз уйидан ташқарига чиқса, шайтон одамларни у аёлни кўриб, бадназарлик ва бошқа гуноҳларга мубтало бўлишларига ҳаракат қилади.
Бу ҳадиси шарифда очиқ-ойдин айтилганки, аёл бошдан-оёқ авратдир ва у уйининг энг ичкарисида бўлган чоғида Аллоҳ таъолога энг яқин бўлади Бу ҳадисдан маълум бўладики, аёлнинг ҳижобда бўлиши ва заруратсиз уйидан чиқмаслиги ўта фазилатли ва аҳамиятлидир


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍😱ҚИЗЛАР ҲАЛИ БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН ҲАММАСИ МУТЛАҚО ТЕКИНГА ЎРГАТИЛАДИ

ДАСТУРХОН УЧУН МАЗЗАЛИ🍱
🍰Ширин Тортлар, Мазали Овқатлар🍜 Хар хил Пишириқлар🍪 Салатлар🥗 Лағмон 🍝, Сомсалар🥟 тайёрлашни текинга ўргатаман Ҳаммаси Ажойиб
😋

😱ДАХШАТ 999~ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/4DvAL24BMnBkZjMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta gulni  tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

     1⃣ 🌻          4⃣🌻
     2⃣ 🌻         5⃣🌻
     3⃣ 🌻          6⃣🌻

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йўл орқали эга бўлишни ўзимиз танлаймиз...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⚡️️"Сигир соғишни ҳам билмайдиган” 18 ёшида 6 ойлик келин қайнонасининг истагига кўра “ҳайдалди”…

⚡️1 йиллик келин сўрамай писта чақиб қўйгани учун талоқ қилинди…

⚡️6 ойлик келинчак ҳомиладор бўлмаётгани учун қайнонаси ажратиб юборди…

⚡️20 ёшли 3та тилни биладиган олий маълумотли педогог келин “яхши овқат қилмагани” учун онасиникига “ҳайдалди”…

⚡️Уй ишларига “уқувсиз” ёш қория келин қайнонаси тарафидан ”ҳайдалди”…

⚡️Қайнонасининг топшириғини(битта чой дамлаб беролмай ухлаб қолгани учун)бажармаган ҳомиладор келинни эри талоқ қилди…

⚡️Янги келиннинг “оддий сепи” сабабли меҳмонлар олдида “уялиб қолган” қайнона ва қайнисингиллар келинни талоқ қилдиришди…

⚡️Тонг саҳарда туриб ҳовли супурмагани учун ёш келинни қайнонаси ”ҳайдаб юборди”…

⚡️Касал боласига керакли дориларни “қайнонасидан сўрамай” олиб берган келин “ҳайдалди”…

⚡️Куёвга “ёқмай қолган” янги келинчак “ҳайдалди”…

⚡️Куёв 3 кунлик келинни уриб ўлдирди.

Арзимаган сабаблар ва бир оиланинг гулдек қизининг ҳаёти ўйинчоқ қилинмоқда…

Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин .
  Шунчаки:

Оила бошқаришга лаёқатсиз, онаси ва аёли ўртасида адолат ва мувозанатни сақлай олмайдиган қўрқоқ, лапашанг, ландовур “эркак”нинг уйланиши ҳаром бўлса керак деб ўйлаб қолдим…

Арзимаган сабабларни ковлаб келинни ҳайдаётган қайнона ва қайнисингиллар эса дунё ва охират хорлигига ҳозирланаверишсин (мабодо дунёда бўлмаса ҳам, охиратда албатта кўришади буни)!!!
Ҳурмат-иззат қилиш бу албатта фазилат, аммо ҳар ким ҳаддини билиши керак.
Шаръий илмлардан бехабар, ҳақлари чегарасини билмайдиган хонадонга асло қиз бермаслик керак, ҳатто обрўли хонадон бўлса ҳам.

Қизингизни илмдан ахлоқдан хабари бор зиёли оилага беринглар.

Отасини пулига кун кўрадиган хат саводи йўқ, ҳатто гапиришда ҳам имлода ҳам хато қиладиган Қуръон нима Никоҳ нималигини билмайдиган онгсиз йигитларга эмас.
Ўғли узоққа кетса келинини олиб қолиш ҳам динимиздан эмас. Тўғри қайнота қайнонани хизматини қилиш керак лекин никоҳ эр қаерда бўлса хотин ҳам ўша ерда бўлади дегани.

Кўпчилик оилаларда келинлик қуллик деб қаралади. Ваҳоланки у ҳам 18 ё 20 йил бировни бошига кўтариб гулдек асраган қизидир.
Қачонки Келиним келса Хизматимни қилади, ўғлимни нега туққанман роҳатини кўрай деб эмас Келиним келса солиҳ зурриётларни тарбиялайди Қори Олимлар чиқади деб ният қилса шунда ўзгариш бўлади.

Ҳеч қайси бир аёл рўзғор ишларини зўр эплаб қўйгани учун Тарихда қолмаган. Ҳаммаси илми ахлоқи буюк фарзандларни тарбия қилгани учун тарихда қолган.

Рўзғор ўз исми билан ғор.
Уй иши биз ўлсак ҳам тугамайди.
Бу билан уй ишини қилмаслиги керак демайман. Қилсин лекин илмига ҳам вақт ажратсин.
Умримизни ғанимат билиб илм олайлик, келинларимиз қизларимизга ҳам ўргатайлик. Зеро аёл ўқиса бутун Жамият илмли бўлади.
Ҳамма гуноҳ ҳамма хатолар ажрашишлар Жоҳиллик илмсиздан келиб чиқади.
Илмли келиндан уй ишларини пазандачиликни зўр билишини кутманг. Чунки Ота онаси уни болалигидан уй ишларига эмас ўқишга йўналтирган бўлади.
Ўқимаган қиздан эса илмли набира кутманг.
🔴Чунки она ўзида бор нарсани ўргатади.Тарбияни ҳам тарбияси бор Она беради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚



Ойимни дугонаси деб индамай боласини олиб чикиб кетди.
~Шу куни куни билан уйланиб хафа булиб такдирини уйлаб ётди. Шу бечора Келинига жуда кийиндир мен булганимда бундай Кайнонани бир кун хам пичингларини эшитмай чикиб кетардим .?-Кандай яшайди бундай Оилада деб?---- Кайнотасини уйини эслади. Менга Кайнонам бирор марта бундай каттик гапирмаганлар, Эрим хам хаттоки кул кутармаган, Кайнотамга келсак узи жахлдор одам Овсиним шунча яшаган шулар билан кандай тил топган экана мен рости билан ёмонманми деб?-- узига узи нафрати келди, Уч ой булди келганимга Энди мени урнимга бошка олиб беришса шундай Яхши Эримдан айрилиб коламан вой товба каламга шу фикрлар келмабди. Эртага ишхонасига утаман деб ухлади.
~Анорани кийинтириб Йулга отланди,
Дарвозадан кириб борди. Азамат хизматда экан афсус куролмади нахот бизни согинмабдимикан деб?------ Хамкасбларига Кизимни куришга борсин айтиб куйинглар илтимос ака деб ?---кетди. .........................
~Бекатда бир Кушнисини Келинини учратиб колди. Вой Келин яхшимисиз Анора катта буляптими тинчликми ажрашяпсизлар деб ?-эшитдим деди.
~Назира хайкалдек котиб колди. Кайнонангиз Совчиликка юрибдилар якинда Кундошли буласиз айланай Нега ажрашяпсизлар Кизингиз борку Келин деб колди.? -Назира катта хатто килиб Хаётини бузганлигини ахмоклик килганини энди тушуниб етди. Беозор Кайнонам б,н Кайнотамни дилларини огритдим энди мени кечиришармикан Янги Келин излашяпти деб Хаёл билан кайтди. Куни билан катта хатога йул куйганини Такдирини уз куллари билан бузганини уйлади. Шундай Оиламни кадрига етмадим ахмокман деб узини -узи каргаб йиглаб ухлади. Эртасига эрталаб Боласини олиб Уйига кайтди. ~Эрига дам олиш экан Супада Ота~Оналари билан чой ичишиб утиришган экан. Уларни куриб юраги эзилиб юзини курсатишгаям уялиб Калласини ерга каратганча кириб борди. Анора Дадажон, Бувижоним, Буважоним деб югуриб борди. Улар хам куриб кувонишди.
~~~Мени Кечиринг Дадажон Ёшлик килдим, бошка хеч качон бундай ишлар килмайман Дадажон мен хатойимни тушуниб етдим деди?----!. Кайнонасидан хам Ойижон Кечиринг бошка кайтарилмайди энди узгараман хамма айтганларингизни киламан факат мени хайдаманглар Анора учун илтимос сизлардан туйни тухтатинглар Оиламни бузманглар Илтимос деб?--- йиглади. Улар хайрон Канака туй Келин деб ?---сурашди. Азамат акамни уйлантиряпсизларку деди. ?-..........
~Кайнотаси кулиб Эх Кизим Кайнингизни уйлантирамиз Азаматни Хотини борку биз Анорани етим килиб Хотин олиб берармидик Кизим деб?--- гапирди. Назира гапларни эшитиб хурсанд булди бошка хеч качон аразламайман Азамат ака мени Кечиринг сал колса Оиламни бузиб юборардим ахмоклигим туфайли деб?- Азаматни хам эритди. Кара лекин Бу Сафар кечираман Охиргиси булсин Кеч булсаям аклинг кириб колибди -ку Бор Ойим мастава килганлар Анора билан узинга сузиб кел деди.?-----------
~Рахмат Дадаси хозир деб Ошхонага югурди. Иккаласига сузиб чикиб Маставаям худди Ошдек жуда маззали утди томогидан. Уй -ишларини хурсанд булиб килиб уч ой Кайнонаси бечора амалаб килганларини куриб Ахмокман Кайнонамни хам рузгорга кийнаб куйдим деб хамма жойларни супуриб сидириб тозалади. Кучаларга чикиб сув сепиб супуриб Хаммага Салом бериб кулиб юрди. Кайнота -Кайнонаси Келинимизга инсоф берибди Худога шукр мана энди Хакикий Келинчак булди деб хурсанд дуо килишди. Кайнонаси чакирса Лаббай Ойижон деб югуриб чикар хамма айтганларини килиб мехр билан юрарди. Азамат хам Назирани узгарганини куриб кунгли тинч булди энди хаётим бошкача булади деб хурсанд булди. Назирани Онаси энди Келишга юзи бетламади. Кудасини келиб урушганига пушаймон булиб утирди. Кудаси Назирани олиб узи утди. Куриб Хурсанд булиб Кудасидан Кечирим суради. Мен насихат килишни урнига сал колдим Кизимни Оиласини бузишимга Набирамни тирик етим килиб куярдим Шайтонни гапига кириб сизни хафа килдим Кудажон мени кечиринг деб?-- ерга караб узр суради. Отаси билмадилар билганларида мени улдирардилар яхшиям айтмадик хаммаси яхшилик билан тугади Рахмат Кудажон деб ?--узр сураб уялиб колди
~Хеч киси йук Булар хали ёшда айланай куп хатто килишади майли Оилада булиб туради Сиздан хафа булганим йук деди. ?-Шу куни кеч

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🧕 ЧАҚАЛОҒИ БОР АЁЛНИНГ НАМОЗИ / БОЛА ЙИҒЛАБ ҚОЛСА
#намоз

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ёш болали аёлман, намоз ўқиётган пайтимда ухлаётган болам йиғлаб қолса қандай ёл тутишим керак? Агарда намозни энди 1-ракатини бошлаган бўлсам ёки намоз пайтида этагимга ёпишиб йиғласа қанақа йўл тутишим керак? Уйда ҳeч ким йўқ бўлса.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намознинг фарзларини ўзини бўлса ҳам тезроқ тугатишга ҳаракат қилинг. Суннат вожибларини тарк қилиб, бола юпангач ўқиб олаверасиз. Валлоҳу аълам!


❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни хали 1 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Аёлим намоз ўқишни бошламоқчи эди, ман кундузи ишда бўламан ишдан хуфтондан кейин қайтаман. Саволим шуки аёлим намоз ўқиётганда гўдак йиғлаб қолса болага қайтдими ёки намозини тугатиб оладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қаттиқроқ йиғласа намозини бузиб, ухлатиб қайтадан ўқиб олаверади. Аммо 1440 йилдан буён оналаримиз намоз ҳам ўқишиб, бир нечтадан болаларни катта қилиб келишмоқда. Бироз тадбир қилинса бўлгани. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нега ўзингизни бунча қийнайсиз?!

Бизнинг оғриқларимизга ҳечким сабабчи эмас ўзимиздан бошқа, на ота-она, на фарзанд, на жигар, на жуфтимизу ва на ёру биродарлар.

Аллоҳ Сизни чексиз неъматлар ичра сийлаган. Буни кўзларингиз қачон кўради, қачон шукур айтасиз?

Шукур айтаман дерсиз, лекин шукур қилган одамда Аллоҳга исён бўлмайди.

Ўйламанг Аллоҳга исёним йўқ дея, ҳаётидан, кўрган кунидан, бандаларидан хафаликларнинг барчаси Аллоҳга исёндир, агар билсангиз. Аллоҳга исён ношукурликдан пайдо бўлади ва у куфр амал ҳисобланади. Ҳар хафалик Сизни қамраганда Аллоҳга исёнингиз урчигандан урчийди...

Яратувчимизга исён Роббни ранжитади.

Аллоҳни ранжитадиган ишда давомий бўлган ҳолда қанақасига аҳволингиз ўнглансин.

Етар гўзалим. Исённи тўхтатинг. Исёндан тўхтаб Аллоҳнинг Сизга берган неъматлари устида тафаккур қилинг, биргина кўзингиздаги нурнинг ҳикматини ҳис этинг, шукрини адо этиб, холис Аллоҳ учун берган неъматларига икки ракаат шукур намози ўқинг. Икки ракаат исёнларингиз учун тавба номози ўқинг, ҳокисор қалб билан, хатокорлигингиз, ожизлигингиз, Аллоҳга хорлигингиз ва муҳтожлигингизни тан олиб...

Умидни бандаларига эмас, борича Аллоҳга боғланг.

Агар 99% умидингиз Аллоҳга ва 1% гина умидингиз бандаларга боғланса ҳам Аллоҳга боғлана олмайсиз. Қалбни 100% Аллоҳга боғлаш керак.

Зеро, Аллоҳ бандаларидан умидланишимиз, уларга эҳтиёжимиз кучайиши учун эмас, аксинча, Аллоҳга юзланишимиз, муҳтожлигимиз фақатгина Аллоҳга бўлиши кераклигини англашимиз учунгина синовлар беради.

Сиз Роббингизга юзланинг, фақат Аллоҳдан умидланинг, бандаларининг меҳрини эса Ўзига қўйиб беринг. Қалблар эгаси Аллоҳ. Уларни Сизга эътиборли ва ғамхўр қиладиган зот Аллоҳ. Шундай экан бундай мурувват ожиз қуллардан эмас Аллоҳдан кутилади.

Аллоҳнинг ваъдаси бор. Шукур қилувчини зиёдасига етказиши ҳақида... Ҳеч йўқ бир мартагина қалбда хафаликларсиз шукур қилиш неъмати лаззатини ҳис этинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг... Аллоҳнинг мукофотлари кечиктирилмайди... Лекин олдин бу учун шукур қилишни ўрганиш ва уддалаш керак.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бувим ва бобом

Бувим раҳматли расмдагидек шунақа юрардилар. Бошларига чимматни ташлаб, кейин паранжини ўраб, меҳмонга, шифохонага, қабристонга борардилар. Баъзан ўзларига ҳамроҳ қилиб мени етаклаб олардилар.

Уйимизда тўй ёки бошқа маросим бўлаётган бўлса ҳам Намоз вақти бўлса, ҳеч нарсага қараб ўтирмай Намозларини адо этардилар. "Қудалар келиб қолди, кутиб олмаса уят бўлади" демай, аввал Намозга эътибор қаратар, уни адо этишга дарҳол уринардилар.

Аллоҳ раҳматига олсин!

Бобом раҳматли иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар. Ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш (расмдаги қурол орқали самолётларни уриб тушириш) отрядида хизмат қилганлар. "Урушдаги воқеалардан гапириб беринг" десам, кўпинча йиғлаб юборардилар.

Бобом раҳматли узоқ йиллар давомида "шаҳар озиқ-овқат савдоси"га қарашли базада ҳисобчи бўлиб ишлаганлар. Ноқонуний тарзда бировга бир нарса бермаганлари ва ўзлари ҳам олмаганлари учун одамлар у киши ҳақида "Ўзи емас, бошқага бермас" дейишар экан.

Шундай ҳалол ва иффатли яшашга уринган бобо ва бувининг набираси қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтаман.

Айтгандек, бобом раҳматли авваллари мени "Нозимжон, ундоқ қил, бундоқ қил" деган бўлсалар, мадрасага ўқишга кирганимдан сўнг деярли сансирамадилар. "Келинг, Нозимжон, ўтиринг, чой ичинг" дердилар.

Шаҳримиз уламоларини жуда яхши кўрардилар. Умархон домла, Олимхон домла, Довудхон домла каби устозларни тилга олсалар, оғизларидан бол томарди.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни раҳматига олсин!

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЕТИМНИНГ  ХАҚҚИ

Бир киши вафот этди, аёли - ёш  жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига  ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари  хасаддан  қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.


Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...

⚡️«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).

⚡️«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»


Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Исми_Азам_Дуоси

Анас  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  бнлан масжидда  ўтирган  эдик.  Бир  киши  намоз  ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳим!  Мен  Сенга  ҳамд  бўлгани  учун,  Сендан ўзга  илоҳи  маъбуд  йўқ  бўлгани  учун,  Маннон, осмонлару  ерни  тенги  йўқ  қилиб  яратувчи,  жалол  ва икром  соҳиби  бўлганинг  учун  Сендан  сўрайман.  Эй Ҳайй,  эй Қайюм!» деб дуо қилди. Шунда Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Батаҳқиқ,  у  Аллоҳга  дуо  қилса  ижобат  қиладиган, сўраса  берадиган  Исми  Аъзами  ила  дуо  қилди», дедилар».

✍(Абу  Довуд  ва Термизий  ривоят  қилишган).

Шарҳ:

Бу  ҳадиси  шарифда  ҳам  Аллоҳ  таолонинг  бир неча  исмлари  зикр  қилинган  бўлса  ҳам,  улардан  қай  бири Исми  Аъзам  эканини  билиб бўлмайди. Ушбу  сарлавҳа  остида  келган  ҳадиси  шарифлардаги дуоларнинг  арабча  матнини  ѐддаб  олиб,  дуо  қилиб  юрса, ижобат  бўлиши  умид қилинади. Барча  уламолар  Аллоҳ  таолонинг  Исми  Аъзами  ила дуо  қилинса,  қабул  бўлишига  ҳеч  қандай  шубҳа қилмаганлар.  Аммо  Исми  Аъзам  ҳақида  келган  ривоятлар ҳар  хил  бўлгани  учун  Аллоҳ  таолонинг  исмларидан  қайси бири  Исми  Аъзам  экани  ҳақида  ихтилоф  қилганлар. Хулоса  қилиб  айтиладиган  бўлса,  қуиидаги  исмлардан бири
Исми  Аъзам  бўлади:
1.  Аллоҳ.
2.  Аллоҳ, ар-Роҳман  ар-Роҳийм.
3.  ар-Роҳман  ар-Роҳийм, ал-Ҳайй  ал-Қайюм.
4.  ал-Ҳайй  ал-Қайюм.
5.  ал-Ҳаннон  алманнон,  Бадийъус  самаавати  вал-Арзи, Зул Жалали  вал-Икром.
6.  Бадийъус  самаавати  вал-Арзи,  Зул  Жалали  валИкром.
7.  Зул Жалали  вал-Икром.
8.  Аллоҳу  лаа  илаҳа  иллаа  ҳу,  ал-Аҳад  ас-Сомад аллаззии  лам  ялид  ва  лам  ювлад  ва  лам  якун  лаҳу  куфуван аҳад.
Ибн  Ҳажар:  «Исми  Аъзам  ҳақида  келган  ривоятлар ичида  энг кучлиси  шу»,  деганлар.
9. Робб. Робб.
10.  Моликул мулк.
11.  Лаа  илаҳа  иллаа  анта,  субҳанака  иннии  кунту миназзолимийн.
12.  Калимату  тавҳид.
13.  Ҳуваллоҳуллазии  лаа  илаҳа  илла  ҳува  Роббул аршил азийм.
14.  Асмааул ҳусна  —  гўзал исмлар ичига  беркитилган.
15.  Банда  чин  дилдан,  Аллоҳ  таолодан  бошқани хаѐлига келтирмай ихлос билан дуо қилса, Парвардигорнинг  ҳамма  исми  ҳам  Исми  Аъзам  бўлади.
16.  Аллоҳумма.
17.  Алиф лаам  мийим. Ушбу  сарлавҳа  остида  келган  ҳадиси  шарифлардаги дуоларнинг  арабча  матнини  ѐдлаб  олиб,  дуо  қилиб  юрса, ижобат бўлиши умид қилинади.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️

Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.

✅ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦋🌺Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак🥂💒

📖❓Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун.🟣Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун👑 Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари😀👇
🤫Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗

🤰Туғриқдан кейинги муаммолар➡️💕Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз...😍Фойдали нарсалар сиз учун➕🌸

❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш
❤️Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман👇

/channel/+8DprxmITk1szMDJi
/channel/+8DprxmITk1szMDJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қизларга яхшилик қилиш.

Оиша розиёллоҳу анҳодан:

- Бир бечора аёл икки қизчасини кўтариб ҳузуримга келди. Мен аёлга учта хурмо бердим. У қизларига биттадан хурмо берди, ўзи учунчисини энди оғзига олиб борганида қизлари яна қўл чўзишди. Шунда аёл учинчи хурмони ҳам уларга бўлиб берди. Менга аёлнинг қилган иши жуда ёқди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам келганида бу воқеани айтиб бердим.

Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:

- Аллоҳ таъоло аёлга ана шу иши сабабли жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан қутқарди,- дедилар.

Бошқа бир ривоятда:

- Ким қизлари тарафидан балоланса (синалса), бас, уларга яхшилик қилса, улар шу киши учун дўзахдан тўсиб турадиган парда бўлади,- дедилар

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

МАЙКЛ ЖЕКСОН

У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини захарланмаганини аниқлаб олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган каравати махсус тайёрланган бўлиб уйқу вақтида кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто мабодо керак бўлиб қолса инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!
Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойди кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!
Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди.
Бу қиссадан хулоса шуки, биз ҳеч нарсага эга эмасмиз. Эга бўлган мулкимиз бор-йўғи бизнинг исми шарифимиз ёзилган баъзи бир қоғозлар холос. Биз ҳатто ўз ҳаётимизга ҳам молик эмасмиз.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-тавҳид" китобида Аллоҳнинг борлигига энг катта далиллардан бири инсоннинг устидан доимо ўлим ҳукмронлик қилиши, у ҳоҳламасада қариб-қартайиши, бемор бўлиши каби ишлар эканини айтади.
ШУНДАЙ ЭКАН ТУҒЁН НЕЧУН?

Абдулқодир Полвонов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси — уйқу вақтини йўқотганидир. Уйқунинг ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий аҳамияти жуда катта.

Вақтдан барака учаётган вақтда "умрим тез ўтиб кетяпти" деганлар, қачон ётиб, қачон тураётганига эътибор берсин. Уйқу вақтини писанд этмайдиганларнинг умри ва ризқида барака бўлмайди. Буни барча — диндор-у динсиз, мусулмон-у насоро... тан олади.

Бу уйқу тундагисидир, кундузгиси эмас. Қуръонда бу алоҳида таъкидланади:
“У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир”
(Фурқон сураси, 47-оят).
Албатта, кундузги уйқу ҳам таъкидланади, лекин инсон ҳаётида энг муҳими — тундаги уйқу.

Хитойда ишлаётганимда хитойлик профессор эрта туришнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб, мени ҳайратда қолдирмоқчи бўлганди. Бенжамин Франклинга нисбат бериладиган машҳур мақолни эслайлик: “Early to bed and early to rise makes a man healthy, wealthy, and wise." (“Эрта ётиш ва эрта туриш инсонни соғлом, бой ва доно қилади.”) дейилади.

Уйқусига эътибор қилмаган одамда касалликларга мойиллик ортиб боради, тушкун, тунд, одамови, жиззаки, сиркаси сув кўтармайдиган, асабий, одам ёқтирмайдиган… бўлади.

Вақтини баракали бўлишини истаган одам уйқуга эътибор бериши лозим. Уйқу вақти қатъий бўлиши керак. Уйқу вақти эса фаслларга қараб ўзгариб боради. Энг идеал уйқу вақтини эса йил давомидаги бомдод ва хуфтон намозлари вақтларига қараб белгиласа бўлади.

Уйқунинг бузилиши ва вақтига амал қилмасликнинг илк белгиларидан — эрталаб турганда бошдаги енгил оғриқ, чарчоқ, гарангсирашдир.

Вақтдан барака кетди, дейишдан аввал тунги уйқу вақтига эътибор бериб қўйинг!

Бахтиёр Абдуғафур

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​АСЛ САРПО

Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:

– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.

– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.

– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.

– Бошқа ҳамма нарса тахтми?

Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.

– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.

– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?

– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.

– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.

– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...

Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.

Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.

– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?

– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?

– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.

– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.

Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...

Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...

Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel