26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🔥Энг чиройли гулимсиз Она....
Дуодасиз доим эрта-кеч,
Ғубори йўқ дилимсиз Она...
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она...
Атиргулга парволарим йўқ,
Қизғалдоққа наволарим йўқ,
Мехрингиздай даволарим йўқ,
Энг чиройли гулимсиз Она...
Эъзозлигим жаннат ифорим,
Сиз бор ётга тушмайди зорим,
Бойлигимсиз оҳ беғуборим,
Энг чиройли гулимсиз Она...
Юзингизда зиёлар жамдир,
Сал кўрмасан кўзларим намдир,
Сизга минг йил хизматим камдир,
Энг чиройли гулимсиз Она....
Мен чўкаман қаршингизда тиз,
Азиз менга сиз босган ҳар из,
Дунёдаги энг яхшиси сиз,
Энг чиройли гулимсиз Она...
Дуодасиз доим эрта-кеч,
Ғубори йўқ дилимсиз Она...
Қиёсингиз топилмайди ҳеч,
Энг чиройли гулимсиз Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
42-қисм
“Алло! Салом,мен келдим”,-дедим овозимни содда оҳангда тутишга ҳаракат қилиб.
“Мен ҳам сизга қўнғироқ қилмоқчи эдим. Бироз кеч қоламан.Илтимос мени кута оласизми?”,-деди муойимлик билан.
“Албатта, мен шу ерда, ойна олдида ўтираман”,-деб гўшакни қўйдим.
Официант йигитдан бир стакан сув сўраб, ўзим айтилган ерга ўтирдим. Ҳаяжондан бўлса керак қўлларим ичи терлашни бошлади. Кўп ўтмай телефоним жиринглади. Рақами кўринмаганидан махсус хизматдан бўлса керак дея гўшакни кўтардим. Ва адашмаган эдим.
Ҳаяжонланмаслигимни, атрофда биздан кўпчилик борлигини айтишди.
“Бир дақиқа”,-деб бошқа овоз гапира бошлади. Мен у овозни яхши танир эдим.
“Менга, эрим бор деб бегона эркак олдига ясаниб боришлар –ҳа? Пуаролик ўйининг тугасин кейин гаплашамиз сен билан....”
Яна бир нарсалар деётган эди, фақат мен охиригача эшитмай гўшакни қўйдим. Чунки унинг овози асабимни ўйнатиши аниқ.
Ва мен асабийлашсам хато қилардим. Дудуқланардим.
“Зумрад!”,-деган овоз ортимдан эшитилганда у томонга қарадим.
Эгнида костюм- шим кийган,қўлида хужжатлар сумкасига ўхшаган сумкаси бор, қадди қомати келишган ва энг кўп рахматли Чаросга ўхшган кўзларидан танидим Фирдавс деган одамни.
“Хуш келибсиз! Мен Зумрадман”,-дедим унга қўл чўзиб.
“Фирдавс, мамнун бўлдим”,-деб у ҳам қўл чўзди.
Костюми енгидан кўринган билагига кўзим тушди. Ҳадиксираб турган Зумрад кетиб, ўрнига Пуаро хоним келганди. Қаршимда турган одамнинг юз тузилиши, соч ранги, юзидаги белгили чизиқлар ва қанча майда хол ёки доғ бўлса кўз хотирам ҳаммасини тезда ёзиб олди.
“Онам таърифлаган-да, гўзал ва бир аспирант учун жуда ёш экансиз”,-деди табассум билан.
Тактика бир –Илтифот
Тактика икки –Сокинлик ва кўз тўқнашуви.
Унинг ҳар гапи ва ҳаракатини миям криминал таҳлил қилаётган эди.
Бошимни эгиб, “Рахмат, онангизни ўзлари ҳам жуда латофатли аёл эканлар”,-дедим уялгандек бўлиб.
“Дунёда хунук аёлни ўзи йўқ, ҳамма ўзича мафтункор”,-деди жиддий лекин мулойим оҳангда.
“Шундай. Ўтган куни қўқисдан уйингизга бориб, онангизни бироз безовта қилдим”,-дедим яна яхши қиз ролини ўйнашда давом этиб.
“Ҳеч қиси йўқ. Балки бу бир режадир?”,-деди кўзларимга қараб.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
40-қисм
Болалигимдан бир хотира бўлиб тушимга кирган у кунларда онам нима демоқчи эканлигини тушунмаган эдим. Аммо кеча Юсуфнинг гапларидан ўзимни ёмон ҳис этиб, Ҳилолага қўнғироқ қилгандим. У билан гаплашиб озроқ енгил тордим. Уйига чақирсада бормадим. Лекин дардингни таниган эски дўст, болаларини олиб эри билан кеч бўлишига қарамай кириб келди. Анча соат дилдан суҳбат қуриб ўтирдик. Улар ҳам Юсуфнинг Нигорадан ажралганига ҳайрон қолишди. Учаламизнинг ҳам фикри бир эди, ”Бундан энди не фойда”,-деган.
Ҳилола ва Жамил билан бўлган узоқ суҳбатдан кейин бўлса керак, онамни тушимда кўрдим. Улар мени эскидан таниган яқинларим эди. Янги танишларимга Юсуфни тушунтирсам ёки гапирсам балки мени англашлари қийин бўларди. Бир аёл бир эркакни шунчалар севадими деб устимдан кулишлари мумкин эди. Бироқ эски Зумрадни, ишқ азоби тотган ва Юсуфни узун йиллар унута олмаган ярали Зумрадни, Ҳилола ва Жамил жуда яхши эслаб, керагидан ортиқ танишарди.
Киберхавсизликдагилар менинг номимдан Фирдавс деган одамга смс ёзишган экан. Унга кўра, бугун кафедрадаги ишим битгач, у ердаги яқин бир кафеда учрашадиган бўлдик.
Учрашув ерини ҳам махсус хизмат томонидан танланган эди. Албатта буни Фирдавс мен деб биларди.
Марҳум Чарос билан орамиздаги ёш фарқи бир ёш бўлганидан,Фирдавс мендан уч ёш катта эди. Яъни Юсуф билан тенгдош десак ҳам бўлади. Бу ёшда бир уюшган гуруҳ туза олармидими, муаммо. Агар тахминлар тўғри чиқса, у шунчаки бир пиён ва кўприк.
Чет эл ва бизнинг юртимиздаги қўллари орасида бир воситачи эканини исботлаш қолади. Пағонама-пағона диққат билан кузатиш зарур. Имкониятлари ҳақида ҳали тўлиқ маълумотга эга бўлмаганимиз шахс ҳақида суриштирув олиб боришимиз керак бўларди.
Ўз бошимчалик деб кўринган ишимдан сўнг, бир кичик имкон пайдо бўлганди. Қўрқмаслигим керак эди, чунки орқамда давлат кучи турганди.
Аммо ҳадик деган туйғу назорат қила оладиган нарса эмас экан. Тонг азонда яна онам билан телефон орқали гаплашдим.Дуо истадим. Онам бечора доим мени яратганга жонинг, молинг, шаънинг омонат деб дуо қиладилар. Онам унақа безатиб адабий гапира олмасада, юракдан айтган ҳар гапи ва дуоси қалбимга ўрнашиб оладиган бўлган. Уни уйдагиларни жуда қаттиқ соғинган эдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Энг гўзали нима биласизми?
Ёлғизман дейсиз-у, ёлғиз эмаслигингиз....
Севишмайди дейсиз-у, кўпчиликни суюклиси бўлганингиз...
Қадрим йўқ деб куйинганингизда, кимнидир кўнглида сиз кўрмайдиган жойда қадр топишингиз...
Муҳаббат йўқ деб тонганингизда, мўъжиза бўлиб яралганингизни эсга соладиганлар борлигидир!
Сиз ўша мўъжиза...
Сиз ўша муҳаббат...
Сиз ўша севги...
Сиз ўша чойдай иссиқ дардда қайнаб, дамида тобланган таъм, хуш ёқувчи кўнгилсиз 🥰😇
Энди ажойиб эканлигингни билдингизми?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨🌙 Хайрли тун!!!
Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!
Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!
Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!
Эртагача...
Хайрли тун Азизларим!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
38-қисм
“Юсуф! Биз нима бу ерда ердан чиққан қўзи қоринмизми? Албатта махсус хизмат ҳимояси ва назоратида бўлади ҳаммаси. Зумрад, сени ўрнигдан кибердагилар унинг смсмларига жавоб ёзишади. Сен фақат телефонингдан кузат ва мавзу ҳақида хабардор бўл етади. Қўрқма биз орқангдамиз. Фирдавс деган одамдан фақат шубҳаланяпсиз. Бу уни юз фоиз айбдор қилмас. Балки шунчаки тасодиф исмлардир”,-деди худди бир отанинг ғамхўрлик қилганидек.
“Хавотир олманг, уддалашимга ишонаман”,-дедим дадил оҳангда.
Бошлиқ боши билан яхши дегандек қилиб, хонадан чиқди.
“Ховотор олмонг, оддолошомго ишонаманмиш?”,-деб Юсуф мени тақлид қилди.
Унга қараб қош кўтариб мийиғимда киноя билан тиржайдим. Куйиб ўл, дегандек қилдим. Юсуф аввалдан хирсли эди. Ундан яхши биладиганни кўрса, чидолмас эди. Ҳамма нарсанинг энг тўғрисини ва яхшисини у билгандек тутарди ўзини. Мен уни масқара қилар эканман, тирсагимдан тутиб мени ксериакопия машинаси ва қоғозлар турган кичик хонага тортиб кетди.
Эшикни қулфлаб бурнидан нафас оларди. Қолганлар уйга кетиш учун тайёргарлик кўраётганидан унинг бу ҳаракатини кўрмай қолишди деган ўй ўтди ичимдан.
“Нима қиляпсан? Нега мени ҳамманинг олдида тортиб бу кичик хонага тиқтинг?”,-деб овозим паст лекин ҳақ талаб қилгандек чиқарди.
“Сен ўзингча нима деб ўйлаяпсан бу ишларни?”,-деди қўлларини белига қўйиб.
“Қайси иш? Қанақа иш?”,-дедим жаҳл билан
“У жиноятчи нега сенга алоқага чиқади?”
“Айби исботланмаган биров, жиноятчи ҳисобланмайди. Ким айтади сени ҳуқуқ ўқиди деб?”
“Менга қара,Пуарочилик ўйнашга ўхшамайди бу?,-деганда юрагимга бир оғриқ кирди.
Чунки йиллар аввал бу исмни у менга таққан эди. Бошқалар айтса жоним оғримас эди-да, бироқ унинг оғзидан йиллар ўтиб эшитиш нафасимни бўғди. Кўзимга ёш келса ҳозир, ўзимни асло кечирмайдиган ҳолатда эдим.
“Мен сендан эмас, раҳбарлардан буйруқ олдим. Хўжайинчилик одадтингни менга эмас, бориб хотин –боланга қиласан”,-деб жуда сокин ва босиқ оҳангда айтиб, эшикни очмоқчи бўлдим.
Қўли билан эшик дастасини ушлаб турарди. Юзига қарамадим. Ортиқча гапирмадим. Жим туриб эшикни очишини кутдим. Ожизликнинг номи ўчсин! Кўз ёшларим пит –пит ерга оқа бошлади.
“Нигора билан ажрашганимга олти йил бўлди....қизимни олиб Туркияга кетган. Эрга ҳам тегиб, болали ҳам бўлган”,-деди ҳиссиз оҳангда.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сен кулсанг ҳам, йиғласанг ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларни устингга юклаб олмасдан, улардан халос бўл, уларни унут ва табассум қил!
Кунингиз хуш кайфиятла ўтдими хайрли кеч Қадрдоним 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бонус!
36-қисм
Таслим бўлдим деган ерингдан, ҳаёт сени бошқа можароларда, бош ролга таклиф қилишидан бехабар қолар экансан. Бировларга жонингни жабборга бериб ҳақ эканингни исботлаш учун сарфлаган кучинг, шунчаки бир дебоча бўлиб қолиши ғалати экан. Қўлимда ушлаб турган хабар билан кимнинг юзига ҳайқирсам қарор қила олмадим. Юсуфнинг кўзи лочиндек ўткир қараб турсада, майнадек масхара бўлганини сездирмасликка ҳаракат қиларди.
Ҳамманинг оғзидан ҳар хил таклиф ва фикр чиқарди. Шайтон дерди-ки, кўрсат телефонингдаги хабарни уялиб қолсин барчаси.
Ёлғиз бошим билан ҳали вазифа энди берилиши биланоқ, айтилган киши топилганини ва мен билан мулоқотга кирмоқчи эканини ҳайқир ҳаммасига. Яна ичимдаги нафсимга қулоқ осмай бошлиқнинг таълимотлари тугашини кутдим.
“Зумрад,сен нега келган эдинг? Менда бирор гапинг бор эдими?”,-деб бошлиқ менга қараганда, яна кўзим Юсуфга тушди.
Бир қўли чўнтагида, бир қўли билан иягини ушлагандек турарди. Ичида ўйлаш навбати энди унда. Ўзи хоин бўлган эски ёроним мендан ҳамла кутарди. Агар қўлимда Фирдавс деган одамдан смс бўлмаганда, балки кайфиятим энг тубда бўлиб, бошлиқ саволидан йиғлаб юборган бўлар эдим.
“Шахсий бир масала бор эди”,-дедим.
Хонадаги қолган ҳамкасбларим бу гапимга унча эътибор бермаган бўлиши мумкин лекин Юсуф бир қошини кўтариб қўйиб, кинояли лабини бурди.
“Юр, унда! Юсуф сизлардан яхши хабар кутиб қоламан”,-деб бошлиқ хонадан чиқди.
Мен эса ортидан. Худди фильмларда қўлида коз ушлаган қаҳрамонлар, дадил ва қўрқмас қадамлар ташлашар эди-ку, мен ҳам худди шу ҳавога кириб кўкрак кериб бошлиқ ортидан бордим.
Жамилнинг ёрдами катта бўлди. У терорзимга қарши кураш бўлимида анча тажрибага эришган ходим эди. Унинг учун кодли жумлаларни очиш бир неча дақиқасини олган эди холос. Бугун Ҳилола иккаласига Юсуфнинг мот бўлишини айтиб бераман деб режа қилдим хаёлимда.
“Эштаман, Зумрад! Жавоб сўрамоқчи эдингми?”,-деб ўз курсисига ўтирди.
“Мен бошқа масалада келган эдим. Фақат олдин мана буни кўришингиз керак”,-деб телефонимни унга узатдим.
Кўзига кўзойнагини қўйиб, телефон экранига қаради.
Аввал, нима эканини тушунмай турди. Кейин етиб борди шекилли, бир телефонга бир менга қаради.
“Қандай қилиб?”,-деган ҳақли саволига масалани энг бошидан айтиб бердим.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шунча шароит кимга экан дебман..😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34-қисм
“Сен ўзбошимчалик қилганинг нимаси? Бу ишинг шундай қолмайди!”,-деб ҳамманинг олдида мени изза қилишда давом этарди гуруҳ раҳбарим.
“Юсуф, ҳаддингдан ошма, дўстим”,-деб Холид чидолмай томонимни олди.
“Бу иш- гуруҳ иши! Сизлар қаерда ва нима иш қилишимиздан хабарларинг борми?”,-деб овози баттар чиқарди.
“Хатони қилган Зумрад. Биз нега гап эшитамиз тушунмадим”,-деб гадони душмани гадо эканлигини исботлади Нодира.
“Бўлди қилинглар. Нодира тўғри айтди. Хатони қилган мен. Менинг ҳам бир шеригим бўлганида, у билан маслаҳатлашган бўлар эдим. Ўз бошимча иш қилган бўлсам, ўз хоҳишим билан аризамни ёзаман, вассалом!”,-дедимда сумкамни олиб хонадан чиқдим.
Худди сенлар билан ишлайман деб ўлиб турган эдим, дедим овозимни баланд чиқариб . Телефоним жиринглай бошлади. Танимаган рақам бўлгани учун кўтармадим. Тўғри бошлиқ хонасига бориб аризамни ёзмоқчи бўлдим.
Эшигини тақиллатиб очиб қарадим. Телефонда гаплашиб турган экан. Қўли билан бир дақиқа деб ишора қилди. Йўлакда унинг бўшашини кутиб, у ёқдан бу ёққа юриб асабларимни жиловлашга ҳаракат қилдим. Энг ёмони нима бўларди? Ишсиз қолардим тўғрими? Кафедрани қўшганим учун у ердан ҳам қувилар эдим. Яхши бўпти. Қулоқсиз мен эмас, юрагим эди ва унга жазо бўлди. Даф бўлиб қишлоғимга кетардим. Опамдан яхши домла топтириб, ўзимни яхшилаб ўқитиб биттасига тегиб кетардим. Қутиларди бутун дунё мендан. Хаёлларимни бошлиқнинг эшиги очилиб бузди. Орада яна телефоним бемаҳал жиринглади. Яна банд тугмасини босиб бошлиққа юзландим.
“Қолганлар қани?”,-дея менга қаради.
“Уларни айби йўқ, ҳамма..”,-деб ҳали гапимни тугатмасимдан, юр деб менга ишора қилди.
Мана энди ҳаммани олдида бошлиқ ҳам бир қоп қилиб дакки беради. Чида Зумрад, одамзод бир марта ўлади. Бошлиқ кетидан, боя чиқиб кетган хонага кирдим. Ҳаммаси менга, худди бошлиқни мен етаклаб келгандек қарарди.
“Юсуф! Нималар бўляпти?”,-деди бошлиқ Юсуфга қараб.
Мана ҳозир, Юсуфнинг ҳақиқий башарасини кўр ва шу аҳмоқ юрагингга бу номардни яна бир бор эслат ва охири кўм дедим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
32-қисм
Менга диванда ер кўрсатиб ўзи креслога ўтирди. Талаба эканимни исботлаш учун дафтар қалам олдим.
“Яраларингизни янгилашдан жуда қўрқяпман. Аммо қизингиз яшаса деярли тенгдош бўлар эканмиз. Унинг болалигига, характерига жуда қизиқиб қолдим. Нималарни ёқтирар эди? Мактабда қандай ўқирди?”,-деб яна ипни узун ташладим.
Тўғридан- тӯғри қизинг қандай ўлди, айтиб бер дея олмас эдим.
“Чарос яхши қиз эди. Аъло баҳоларда ўқирди. Энг яхши кўрган фани математика эди. Тўгаракларга қатнашарди. Ёрдамсевар, кўнгли очиқ қиз эди”,-деди.
Фақат менга худди бегонанинг боласини гапиргандек туйилди. Ичимда,қара инсонлар туққан боласини унутди ўн уч йилда, сен битта номардни унутолмаяпсан дерди.
“Расмини кўрдим, жуда чиройли қиз бўлган экан. Сизга ўхшаган. Жуда латофатли аёлсиз”,-деганимда юзида майин табассум пайдо бўлди.
“Генимизда хунук аёл йўқ”,-деганда худди умуман бошқа аёл гапиргандек бўлди.
“Бошқа фарзандларингиз ҳам борми?”,-деганимда юзи кулди.
“Бор. Ўғлим бор Фирдавс. Чаросдан икки ёш катта.”
“Чарос катта бўлса, ким бўламан дерди”,-деб сўрадим. Мақсад қизининг эришолмаган орзусини эслатиб, жиноят ҳақида билиш.
“Ўқитувчи бўламан дерди”,-деди, яна жавобдан қочди. Ё мен ишимни бажаролмайдиган эдим, ёки аёл ўта профессионал.
“Уни соғинасизми, деган савол ғалати эшитилса керак”,-деб худди савол берганимдан тортингандек бошимни эгдим.
“Жиноят кунини айтиб беришимни истасанг, очиқ сўрайвер қизим. Йиллар давомида сендек бу саволни сўрай олмаган кўп кўрдим “,-деганда бу аёлнинг бошқа бир сири бордек туюлди менга.
Чунки ҳисларим осонликча адашмас эди. Ва негадир менга эшик очган аёл билан ҳозир рўпарамда турган аёл ўртасида ер-у, осмонча фарқ бордек туюлди.
“Сизни хафа қилгим келмади”,-дедим яна ролимда давом этдим.
“Сен бироз ўтириб тур, мен ҳозир келаман,"-деб хонадан чиқди.
У чиққач, аввал телефонимга қарадим бир неча дақиқа. Кейин хонани кузата бошладим. Хонада антиквар бўлиб кўринган айрим ғалати идишлар кўзимга чалинди. Ўрнимдан туриб хона ичидаги сервантга қараб юрдим.
Болалигимдан ҳайвонот олами эътиборимни тортгани учун сервант ичидаги кўк оқ рангдаги балиқ шаклидаги графин ва унинг яна худди шу балиқ шаклидаги рюмкаларига қараб қолдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Салом декабрнинг олтинчи куни!
Яна тонглар отиб, шафақ қизарди,
Яна бир янги кун режа тузарди.
Маржондай ялтирар дарахтлар тўни,
Салом декабрнинг олтинчи куни!
Муздай ҳаволари урилар юзга,
Аччиққина аёз чанг солар кўзга.
Жонимизга ботар қишнинг бир туни,
Салом декабрнинг олтинчи куни!
✍Ўлмасбек Самарқандий.
Ассалому алайкум!
Декабрнинг олтинчи тонги муборак бўлсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙 Хайрли тун Қадрдонларим!✨✨Яхши дам олинглар 🌙
Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Барчани Аллох ўз панохида асрасин🤲
Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғониш насиб қилсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
30-қисм
“Шунча йил уни кўрмаганимга, унутдим деб ўйлаган эдим. Аммо биргина овозини эшитишим етди. Бор хотирам, туйғуларим исён байроғини кўтариб чиқди. Қара, аҳмоққа ўхшаб бошим ишламай қолди. Қани шунча олган билимим, тажрибам? Биргина ўтмиш туйғуси мени карахт қилиб қўйдими?”,-деб баттар йиғладим.
“Ўтмиш бошқалар учун ўтди демак. Сен учун эмас”,-деб мени тинчлантирди Ҳилола.
Ичимдаги ёнғинни ҳеч қайси сўз ва туйғу билан ифода қила олмаётган эдим. Уни кўргандаги карахтлик ҳолатим. У менга қарамаган пайти, кўзим уни қидириб қолишидан ўз ичимда ўзим уялдим. Нигора иккисидан нафратланар эдим. Шунча йил бунга ўзимни кўндириб келдим. Фақат уни ҳар кун кўра туриб, Нигорани истамай, туйғуларим қарғамоқда, қизғонмоқда. Ва бу икки хил исён мени тобора ичдан ютмоқда.
“Сақланган хабарларда ёзиб қолдирдим. Нима бўлганда ҳам ўзингни йўқотиб қўйма”,-деб менга далда берди Жамил.
Телефонимни олиб чўнтагимга қўйдим. Қанча қол дейишсада, кўнмай уйимга келдим. Ҳилола ва Жамил менинг ўтмишимдан ва оловли муҳаббат тарихимдан хабардор икки эски дўстим эди. Улар олдида рол ўйнашнинг ҳожати йўқ, мен учун.
Кўзимни ёши машинада ҳам тинмади. Туни билан давом этди. Тонгда уйғонганимда юз кўзим шиш ва бошим қаттиқ оғриётган эди. Қўнғироқ қилиб, ишга кела олмаслигимни айтдим. Фақат бир рақамдан смс келганда синовим энди бошланганини билардим.
“Эртанги кундан қочишга баҳона бўлса, бу номеринг ўтмайди. У рапорт эртага тайёр бўлиши керак!”
,-деган хабарни кимдан келганини билиш қийин эмас эди.
Смс хабарни ўқидим, аммо жавоб бермадим. Уялмай қўнғироқ қилди.Қора рўйхатга тиқиб қўйдим. Бугун ўзимга сўз бериб уйғондим.Керак бўлса, бу юракни еридан суғуриб отаман, лекин унинг таъсири ва босими остида бошқа эзилмайман.
🐦⬛
Манзил бўйича излаб келган еримга келдим. Шаҳар чеккасидаги бир ҳовли эди. Ўзига яраша ўрта ҳол кўринишга эга бир хонадон. Жамилга берган файлимни кодларини очган эди. Ва унда Хуршид деган шахс охирги марта шу уйда яшовчи инсонлар билан усти ёпиқ, кодли мавзулар гаплашган.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Chidaydi demang...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
41-қисм
Янгам ва акам маслаҳат қилишиб, яқинда онамни пойтахтга олиб келишадиган бўлишибди. Онамнинг қулоғини кўрсатиб, керак бўлса апарат қўйишини айтди.
Албатта бундан хурсанд бўлдим.Биринчиси яна онамни кўришимдан иккинчиси акамларнинг онамга бўлган ғамхўрлигидан. Телефонни қўйиб таёргарлик бошладим. Кафедрага мос кийиндим. Замонавий ранглар уйғунлигидаги сипо кўйлак, шунга мос соч турмаги. Пардозимни ҳам доимгидан фарқлироқ қилдим.
Тергов бўлимида жиноят ишларидан чарчаган эмас, ҳаёт тўла қизга айландим. Юзимга ўзгача виқор бағишлайдиган кўз ойнагим ва қоматимни тик тутишга ёрдам берадиган оёқ кийимимни кийдим. Одатда бу тарзда камдан- кам кийинар эдим. Лекин энди илмий иш билан шуғулланадиган кўринишим учун бу услуб лозим назараимда.
Эшикни қулфлаб зинадан тушар эканман, Зебо опанинг хонадон эшиги очиқ ва баланд қилиб мусиқа овози эшитиларди.
Ёғда нимадир қовурса доим эшигини ва деразасини бир пайтда очиб елвизак орқали хона ҳавосини алиштирарди.
Қулоғимга қўшиқ сўзлари ғалати эшитилди.
Ғами билан банд бўлсин
Ками билан банд бўлсин
Ғийбатдан тил тийилсин
Ҳамма ўзи билсин...
Деган хониш овози эшитиларди. Энг қизиғи орада Зебо опанинг
“Билсин,билсин билсин.Ҳамма ўзини билсин”,-деб жўр бўлиб айтган ери ҳам бор эди. Кулгидан ўзимни тиёлмай, кўчага яхши кайфиятда чиқдим.
Кўп яшасин Зебо опа-эй! Ўзига мос қўшиқларни қаердан топар экан-а? Жаҳонгир Отажоновдан бошқасини эшитмас эдим. Ким нима десада,шу одамнинг қўшиқлари бошқа, ҳозирги ёзилган қўшиқлардан минг чандон маънога эга.
🐦⬛
Кафедрада тўпланиб қолган ишларимни вақтдан фойдаланиб қилиб олаётган эдим. Белгиланган вақт 15:30 вақт ўтиши ҳам қийин бўлди. Ҳар эҳтимолга қарши Нўъмон Бурханович билан учрашувда қандай мавзулар очилиши мукин, ҳаммасини гаплашиб олдик. Айтилган манзилга атайлаб беш -ўн дақиқа кеч борадиган бўлдим.
Бир томондан ҳаяжондан юрагим тез урарди. Сокинлашиб олиб, кафе ичига кирдим. Фирдавс деган одам қандай кўринишда эканини билмаганимдан атрофга алангладим. Ёлғиз ўтирган бир неча киши бор эди. Инсонларнинг сиртида исми ёзилмаганидан мажбур телефонига қўнғироқ қилдим.
“Алло!”,-деган тўқ овоз эшитилди.
“Алло! Салом,мен келдим”,-дедим овозимни содда оҳангда тутишга ҳаракат қилиб.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
#sulhidadavron
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌦🌧 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Aссалому алайкум. ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин.🤗
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
39-қисм
“Нигора билан ажрашганимга олти йил бўлди...қизимни олиб Туркияга кетган. Эрга ҳам тегиб, болали ҳам бўлган”,-деди ҳиссиз оҳангда.
Ичимдаги эски Зумрад увуллаб йиғласада, ҳозирги Зумрад бу гапни эшитиб кўз ёши қотди. Ҳатто кинояли кулги тутди. Ёндан унга қарадим, жаҳл олови менинг нигоҳларимга кўчган эди.
“Бу сенга ҳеч қандай ҳуқуқ ва умид бермасин, Хомс! Сен ўтган у кўприк остидан кўп сувлар оқди. На мен, сен хиёнат қилиб алмашган қизман. На сен бир пайтлар юрагимни титратган йигитсан”,-унга Пуарога қаршилик бўлсин деб қўйган лақабимни эслатганимда, кўзини бир юмиб очди.
Қолган гапимдан эса, эшик дастасидан қўлини тортди. Қулф ерини бураб эшикни очганимда Нодиранинг вой-войлаб, бош ушлаши бир бўлди. Эшикни қаттиқ ёпган эдим ичкаридан ҳам сўкинган овоз эшитилди.
Кўр - кўрни қоронғида топарди. Юсуф хотинсиз Нодира эрсиз эди. Икки эшикдан зарба еганлар қўша қарисин энди.
🐦⬛
“Онажон, нима қиляпсиз?”
“Акангни камзоли йиртилибди, шуни тикмоқчиман”
“Қаерда йиртибди, акам?”
“Жўраси олов ёққан экан, куёвлик камзолини кийиб чиққан ва оловга яқин борибди. Учқун теккан кўринади куйдириб қўйибди”
“Янгам тикса, бўлмайдими?”
“Янганг ёш, рангига мос мато танлаб тика олмаса керак. Шунга менга олиб келди”
“Сиз унга мос мато топдингизми?”
“Ўхшаш бор эди уйда. Шундан тикяпман”
“Тикиб бўлганингиздан сўнг, менга кўрсатинг мос келиб келмаганини мен ҳам кўрмоқчиман”
Онам менга қараб кулди.
“Авваллари, камзолларнинг ичида, ўз матосидан озроқ астарига қўшиб тикилган парча бўларди. У бир парча мато, камзол билан бирга эскирар ва бирга сувга кириб ювиларди.Ҳозир ҳамма ерда мато топилганиданми ундай қилишмай қўйишди”
“Қизиқ одат экан-а, она?”
“Аслида гўзал одат эди, қизим. Худди инсон ҳаётидаги ҳолатга ўхшайди. Одамзот ўзи билан бирга дардланмаган у билан жон чекишмаган киши билан дўстлашиб ҳаёт сурдириши, худди камзолга янги тикилган ямоқдек фарқ қилиб туради. Лекин бирга, доим ёнида бўлиб унга дардкаш бўлган инсонлар эса, худди мен айтган эски усул камзол каби ичидаги ўз матосидан заҳира бўлган ямоққа ўхшайди”
Болалигимдан бир хотира бўлиб тушимга кирган у кунларда онам нима демоқчи эканлигини тушунмаган эдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир гул каби бўл, аммо тикони каби золим бўлма. Бир инсонга шундай бир сўз сўйлаки, ё яшат ёки ўлдир, аммо асло ярадор қилиб қолдирма!
© Шамс Табризий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
37-қисм
“Тинчлими? Кетар чоғи яна нега мажлис?”
“Билмадим, Зумрад бошлиққа бизни шикоят қилган бўлса, шунга йиғдими экан?”,-деб хонадагилар ўзаро пичирлаганини эшитардим.
Нодира ва Юсуф компьютери бошида бир нарсаларга қараб туришарди. Фирдавс деган одамни қандай топиш ҳақида бош қотираётган бўлишса ажаб эмас. Гарчи махсус хизмат учун топиш муаммо эмасда, аниқ шу одамми йўқми уни аниқлашга бироз вақт керак бўларди.
“Бўлди, Нўъмон! У ёғини сен тўғрила. Қолгани менда”,-деб бошлиқ қулоғида телефони билан кириб келди.
“Хўш! Вақт кам ва соат ҳам кеч бўлди. Сизларни шошиб йиққанимнинг сабаби Фирдавс деган одам топилди”
“Қандай?”
“Зўрку!”
“Қойил махсус хизмат деганинг мана шу бўлади-да”,-деган ҳар хил фикрлар чиқди.
Мен эса шунчаки жим туриб, бошлиқ нима дейишини кутдим. Унга бор гапни айтиб берганимдан сўнг, мени хонасидан чиқариб, ўзи кимларгадир қўнғироқ қилиб боғланди ва ҳали йўлак охирига етмаган эдим-ки, Ином деган ёш ходим “Ҳеч ким кетмасин, ўн беш дақиқадан сўнг йиғилиш бор”,-деб ҳаммага хабар берганди.
“Зумрад топди. Албатта ёлғиз ҳаракат қилгани бироз нотўғри ва проффсеонал бўлмаса-да, менимча айнан шу томони ўлжани қармоққа илдирди. Табриклайман Зумрад. Жуда ақллича ва ҳеч кимнинг ёрдамисиз зўр иш бажардинг. Юсусф, бу Зумрадга шерик бермаслик масласини алоҳида гаплашамиз”,-деб Юсуфга юзланди.
Нодира ва Юсуфдан бошқа қолган ҳамма ҳурсандчилигини яширмади. Юсуф эса худди
“Буни қандай уддаладинг?”,-дегандек боқарди.
“Зумрад, Нўъмон билан гаплашдим. Эратадан кафедрада бўлиб турасан. Бу ерга келишинг шарт эмас. Керак бўлса, гуруҳ раҳбаринг кафедрага бориб сени режанинг давоми билан таништиради”
“Тўхтанг! Тушунмадим, Зумрад нега кафедрага ўтяпти?”,-деб гапга отилган Юсуф бўлди.
Сени иккиюзламачи. Худди мени бу ердан кетказиш дардида бўлган сен эмассан-да, энди бошлиқ олдида рол ўйнашини қаранг.
“Зумрадга алоқага чиққан Фирдавс Турғунов, уни бир кафедрада аспирант деб билади. Зумрад рақамимни бермадим деганди. Кўриниб турибди-ки, биргина исми ва ўқиш ери деб кўрсатган манзилдан маълумотлар олиб биладиган даражада қўли узун”,-деб бошлиқ очиқлик киритди.
Ҳаяжондан масаланинг бу томонини ўйлаб кўрмаган эканман.
“Хафли бўлса, Зумрад нега бир ўзи боради?”,-деган саволни Юсуфдан ҳеч ким кутмаган эди шекилли, ҳамма унга қаради.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОТА
✍- Алишер Узоқов
🎙- Мовлудабону Имомназарова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35-қисм
Инсон кўнгли нимада бўлса, ўша билан синалади дерди отам рахматли. Нарсани кўнглинг пешкасига қўйсанг, энг кўп моддий синов келади бошинга. Бир чўпон учун қанчалар пур маъно сўзлар экан. Буни энди ёшим улғайиб англаб боряпман. Мен энг кўп Юсуфга бўлган севгим билан синандим.
Йиллар давомида жуда кўп ўйладим. Менга қилган хиёнатининг остида нима ётаганди деб? Отасини йўқотган, оиласидан узоқда мусофирликни бошидан кечираётган қизга икки ширин сўз ва мулозамат қилганига бор қалбимни очиб берган эдим. Балкида у доим шундай орқадан ханжар урган бўлгандир. Мен у, гўл- гумрох ёшимда фарқига бормагандирман.
Ётоқхона деразасидан тунги пайт Юсуф ва Нигорани бирга қўл ушлашиб кетганини кўрмасайдим. Ҳафталаб иккаласини йўқолиб қолганинга шоҳид бўлмасайдим. Балкида ҳозир жоним бунчалик оғримас эди. Шунчаки мен билан орани очиқ қилиб кейин кетсайди Нигорага, ҳозиргача алам қилмасди. Онам бир гапида қиз ва йигитнинг фарқи, қиз кўнгил берган йигитига келажагини топширади.
Йигит зоти эса фақат ўша дақиқага диққатини қаратади деганди.Йиллаб онамнинг бу гапларини эсладим. Ота- онам қишлоғнинг содда инсони,ҳар замонга хос бу гапларни қандай билди экан? Ҳали ҳам ақлим олмайди. Бироздан сўнг тугайди азобинг. Ризқни Аллоҳ беради. Нимаи-ки, бўлмасин, яхшиликка. Бошлиқнинг саволига Юсуфнинг нима деб жавоб бериши аҳамиятсиз энди.
“Йиғилиш қилаётган эдик. Бир ҳафталик қилинган ишни...”
“Баракалла! Нўъмон айтганда ишонмаган эдим.Лекин ҳақиқатдан ишинингизни яхши бошладингиз. Ҳозир разведка бўлимидан хабар келди. Калаванинг учини топдик ҳисоб. Биз қидириб юрган тўданинг боши, бўйнини чўзди шекилли. Исми Фирдавс Турғунов деган тахминимиз бор. Бу маълумотни тезда текшириб тасдиқлаш керак”,-деганида айни дамда телефонимга смс келди.
“Салом! Мен Фирдавсман. Кеча уйимизга келган экансиз? Онам айтди, синглим ҳақида саволларингиз бор экан. Бу менинг рақамим вақтингиз бўлганда, менга алоқага чиқинг”
Хабарни ўқиб рангим оқарди шекилли, Юсуфнинг кўзи менга тушди.
“Энди ҳамма гап у одамни яқиндан кузатиш. Ҳозирча фақат исми бор бизда. Кимлиги, қаерда яшаши ва нима касб остида ўзини сақлаб юргани ноъмалум. Сизларнинг вазифангиз буларни аниқлаш. Қолгани, кузатув ва ерлашув гуруҳунинг иши”,-деганда мен эса аллақачон телефонимдан ўлдирилган Чароснинг фамилясига қараган эдим.
Бундан ўн уч йил олдин, Чарос Турғунованинг жасади ўз уйида топилди, деган ёзувни қайта қайта ўқидим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳар бир оилада жан жал бўлиб туради...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
33-қисм
Навбат билан сервант ичидаги шаклларга қарадим. Энг юқорисида эса, бир дарахт шоҳасида бир неча қарға ва бир новдада оёғидан осилган қарға статуэткаси бор эди.
Унга яқинроқ, эътибор билан қарадим.Қарғаларнинг кўзи қизил тошдан эди. Ҳатто биттасини яширин камерага ўхшатиб, тўғри кўрдимми деб яқинроқ қарамоқчи бўлганимда,
“Қарғалар маҳкамаси”,-деган овоздан чўчиб тушдим.
Хонадон бекаси, бояги аёл хонага қайтиб келганди.
“Ажойиб нарса экан. Исми шунақами? "Қарғалар маҳкамаси", ғалати ном экан”,-дедим еримга ўтириб.
“Табиатда ҳар мавжудоднинг ўз характери бор. Қарғалар жуда киндор ва хотиралари кучли қушлар. Улар хиёнатни ҳеч қачон кечирмайдилар. Бир нотўғри иш бўлсин, ўзлари суд ташкил қилиб, ўзлари жазолайдилар.Ҳатто ўликларини ҳам ўзлари кўмадилар”,-деганида этим жимирлаб кетди.
Демак, у ҳайкалчада бир нечта қарға, бошқа бир қарғани суд қилиб унга жазо бергани учун бир қарға чаппа осилгани тасвирланган. Бир одам бундай совуқ ҳайкални уйида нега тутсин? Яна қизил кўзлари билан.
“Қизим, мени ёдимда йўқ. Бир ерга кетишим керак эди. Сен ҳам энди уйингга бор, кечлигда қиз бошинг билан ёлғиз юрма”,-деган гапи менга яна негадир ғалати эшитилган эди.
Истаган суҳбатим бўлмади. Аммо бу оилада бир гап бор. Ва Хуршид деган одам ўлмасидан аввал, бекорга булар билан усти ёпиқ гаплашмаган. Ёки...Ёки Хуршидга қарғалар маҳкамаси ҳукм ўқиган.
“Тўғри айтасиз, мен борай. Танишганимдан хурсандман. Сизни бирор гап билан ранжитган бўлсам узр. Қизингизнинг жойи жаннатда бўлсин “,-деб эшикка қараб юрдим.
Оёқ кийимимни киймоқчи бўлганимда,
“Тўхта!”,-деган овози таҳдиддек чиқди.
Ортимга ўгирилдим ва унга қўрқоқ кўзларим билан қарадим.
“Буни унутибсан”,-деб дафтарим ва ручкамни қўлимга тутқазди.
Фақат нарсаларимни қўлимга берар экан, кўзларимдан кўзларини узмас эди.
“Раҳмат катта “,-деб тез у уйдан чиқдим.
Онам баъзи одамлар ҳақида гапирса, орқаси ёмон экан, оғир экан дерди.Ёки акси- руҳи енгил экан дерди. Ёш эдим, тушунмас эдим. Ҳозирги психологлар буни энергия,аура деб тушунтирсада, мен янада онажонимнинг гапини тўғри деб билдим. Бу уйнинг ва нафақат уйнинг, балки аёлнинг орқаси ёмон экан.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ㅤㅤАССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
❄️ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ!!! 😊
❄️🍂Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, КЎНГИЛ жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади..
Табассум соф инсоний алоқалар калитидир..
Табассум қалбингизни нурга, меҳрга тўлдириш баробарида, билинг-ки, ўзгаларга ҳам мислсиз завқ беради.
Табассум, хуш кайфият кун давомида сизни асло тарк этмасин!
❄️Кунингиз хайрли ўтсин
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бонус
31-қисм
Ўтмишимга йиғлашдан ташқари, бу оилани бироз суриштирдим. Бу оиланинг бир фожиали воқеаси бор эди. Бундан ўн уч йил аввал, оиланинг қизини ўз уйларида ўлдириб кетишган. Фақат у пайт оила кўп қаватли уйларда яшашган. Қотили ҳали ҳам топилмаган ва бор йўғ-и, бир неча йилдан сўнг, жиноий иши бутунлай ёпилади ва қотил жазодан қутилади. Эрталаб ишга бормай тўғри оила яшаган туман тергов бўлимининг архивига бордим. Албатта кафедрадаги ёши катта устозларимнинг таниш-билишчилигидан фойдаланиб, архив ишчилари ёрдамида керакли ҳужжатларни топдим. Ҳали юзаки қараганимда, бир нечта нарса эътиборимни тортди.
Хуршид деган шахс нега буларни шантаж қилган билмадим, бироқ уюшган жиноятчиликка алоқаси бўлмасада, бу жиноят жазосиз қолмаслиги ва у бечора ёш кетган қизнинг қотили топилиши зарур эди. Одатда бунчалик шошма- шошар иш қилмас эдим. Фақат эртага рапорт тайёрлашим учун айрим маълумотларни текшириб кўришим керак эди. Хонадон эшигини тақиллатганимда ёши катта бир аёл очди.
“Ассалому алайкум! Узр, Гулбаҳор опа сиз бўласизми?”,-деганимда мени танимагани учун жавоб беришга шошилмади.
Унга сумкамдан аспирантура ҳужжатимни кўрсатдим. Кўзи ўтмай яхшилаб қаради.
“Исмим Зумрад! Холажон, менга ёрдамингиз керак”,-дедим мулойимлик билан.
“Сизга нима ёрдам бера оламан? Менда ортиқча пул йўқ, қизим “,-деб жавоб берди.
“Йўқ, холажон! Пул сўрагани келмадим. Мен аспирантурани битиряпман. Шунга илмий ишимда баъзи жиноий ишлар берилган. Шулардан бири, марҳума қизингиз Чарос жинояти ҳақида эди. Ёлғон- яшиқ хабар ёки тахминлардан ёзгим келмади. Қизингизни хотирасини булғаб, руҳини чирқиратгим келмади. Ўзингиздан бир - икки нарса сўрасам бўладими?”,-деганимда аввалига гапим бошидаги сўзларим унга ёқмади.
Қизи мавзусини гаплашгиси келмади шекилли.Лекин ёлғон ва руҳини чирқиратгим келмади деганимда юз ифодаси ўзгарди. Психология устозимиз айтарди, бировни кўндира олмайдиган одам йўқ. Уларга тўғри гапни ишлата олмайдиганлар бор, деганди. Аёл мени ичкарига таклиф қилди. Унинг ортидан кирар эканман уй ичи ҳам оддий кўринишда эди.
Баъзи антиквар буюмларни инобатга олмаса, деярли қиммат ашёси ҳам йўқ кўринади.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Муъжизавий Оқшомингиз хайрли бўлсин!
Оқшом қалбингизни бахт билан янада бойитсин.
Барча орзу ниятларингиз бу оқшомда албатта ўшалсин.
Сизга соғлик ва омад тилайман!
Хайрли оқшом!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚