ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Х​олбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоялар
ОНА  МЕҲРИ......

(Ушбу воқеий ҳикоямни эҳтиром билан онажонимга бағишлайман.)


Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз.  Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”-  дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

32-ҚИСМ

ҚИЗЛАР Шохруҳни олдидаги очиқ айвонда идишларни юва бошлашди. Шохруҳ телефонида шўх мусиқа қўйиб олган. Шу пайт улар овқатланган хонадан қарсак кулги табрик овозлари эшитила бошлади.

-Тинчликми уларга нима бўлди.

Ғайрат ака билан Карим ака елкаларига қўл ташлаб. Табриклайман қуда деб чекиш учун ташқарига чиқиб кетишди.

-Нима қанақа қуда.

Бироз ўтиб аёллар ҳам чиқишди. Иккиси ҳам хурсанд бўлсада бу қарорни фарзандлари қандай қабул қилишини ўйлаб ичидан ҳавотирда эдилар.

Асал синглиси билан ичкарига кириб кетди ойиси ҳам унга эргашди.

-Дадам нима деяпти ойи.

Ғайрат акани ўғли ҳам борми дейман. Фарангизни узатяпмизми.

-Акаааааа.

-Йўқ сенга Асални олиб беряпмиз.

-Ойи мен нима дегндим сизга. Айтганим бўлдими барибир.

-Нимаси ёмон эсли ҳушли чиройли қиз бўлса.

-Бўлмайди эшитяпсизми бўлмайди. Мен огоҳлантиргандим. Бошидан бошлаб айтдим буни ҳаёлингизга ҳам келтирманг деб.

-Менга эмас дадангга айтасан энди.

-Ойиии мени ҳаётим ўйинмаску ҳоҳлаганда ҳал қилиб юбориладиган.

-Даданг сенга ёмонликни раво кўрмайдику.

-Яхшилик ҳам эмас бу.

Шохруҳ жаҳл қлиб ҳеч нарсага қарамасдан ташқарига чииқиб кетди. Йўлакда турган дадасига ҳам эътибор бермасдан кетаверди

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋🏻‍♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️
✨Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi ..

🤷🏻‍♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi ❓
🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak ❓
👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi. ❓
🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️
☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz.

🦸‍♀️Sizham bir kirib koʻring supper oyi boʻlib qaytasiz
👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

31-ҚИСМ

-МЕНГА ёрдам беринг илтимос. Бу ботқоқдан чиқишимга ёрдам беринг . Менга кераксиз. Мени қутқаринг. Аввалги ҳаётимга қайтишимга ёрдам беринг. Кейин нима қилсангиз ҳам розиман. Фақат ҳозир мени қўйиб юборманг. Ўтинаман мени қутқаринг. Чарчадим. Жудаям чарчадим. Ёлвораман сиздан мени қўлимни қўйиб юборманг.п

Яна аввалгидек уларни тутинг. Ҳаётимга қайтаринг...

Дўкондан қайтиб чиққан Асал буларни барини ўз кўзлари билан кузатиб турарди. Яна бироз улар томонга қарадида бир ўзи ортига қайтди.

Шохруҳ эса икки соат деганда фала ҳовлига кириб келди.

-Қаёқларда йўқ бўлиб кетдиз. Қанақа дўстизни учратақолдиз бу тарафларда. Фарангиз ҳар томондан саволларни териб ташлади. Чунки Асал дўстини учратиб қолди деб ёлғон гапиришга мажбур бўлганди. Нима ҳам дерди. Шохруҳни кўриниши ало даражада . Жудаям хурсанд. Лола уни нималар деб авради экан... Бир инсонни шу даражада ҳаттоки хиёнатни кечирадиган даражада севиш мумкинмикин.

-Шохсанам менга кабобни масаллиқларини олиб беринглар тайёрлаб ташлайман.

-Ооо кўз тегмасин бугун акамизни кайфиятлари яхшими ёки қайтиб кетмоқчимисиз.

-Нега энди. Мени ҳам дам олишга ҳаққим борку.

-Қойил бу бошқа гап. Қани бешни олинг.

Шохруҳ яна аввалги ҳолига қайта бошлаганди. Беғубор қувноқ ҳазилкаш йигит...Аммо у нимани ўйлаётганди. Бу бизга қоронғу.

Кабоб ҳам оғизда эрийдиган бўлиб пишди ўзиям. Ҳамма мақтаб эси кетди.

-Шохруҳ бошқа бунақа мазали овқат қилманг. Бўлмаса булар сизни дам олишга ҳам қўймасдан оаҳхонага қамаб қўйишади.

-Ёққан бўлса жудаям хурсандман.

-Келинг ўзингиз ҳам ўтиринг.

-Ёқ рахмат сизлар бемалол мен иссиғида ўша ерда йиман .

-Майли майли. Асал бор чой пой дамлаб бер Шохруҳга.

-Ҳоп.

- қўяверкеракмас овора бўлма.

-Овораси бор эканми.

Мана иссиқ чой.

-Рахмат.

-Жудаям мазали чиқбди қўллариз дард кўрмасин .

-Ош бўлсин.

Шу билан Асал унинг ёнидан кетди. Шохруҳ яна ўша кайфиятда телефонини қўлига олди. Негадир ҚИЗҒАЛДОҚ билан гаплааҳгиси келди. Уни ҳам ўша сайтдалигига ич ичидан ишонди.

-Салом.

-Яхшимисиз.

-Рахмат. Шукр шу ерда экансиз

-Ҳозиргина киргандим.

-Ажойиб.

-Бугун кайфиятиз яхшига ўхшайди.

-Яхши эмас ало даражада.

-Янгилик қойилман кўз тегмасине. Сабабини билсам бўладими ёки сирми

-Сиздан яширадиган сирим йўқку. Сиз ҳеч нарса айтмасангиз ҳам.

-Чалғимаймиз.

-Мен уддаладим.

-Нимани.

-Мен Лолани унутдим.

-Қанақасига аҳир.

-Ҳа анчадан бери излаб юрган саволларим жавобини олдим бугун. Энди уни севмайман. У билан боғлиқ ҳеч қандай хотира қолмади.ҳаммаси тугади. Ҳаётим янгидан бошланди.

-Очиғи ҳозир ҳеч нарсага тушуаяпман. Нега бирдан бундай деяпсиз. Кеча гаплашганимизда умуман бошқача аҳволда эдингиз.

-Биласизми бугун уни яна учратдим. Аввалгидек бағримга босдим аммо ўша он ҳеч нарсани ҳис қилмадим ҳа ҳеч нарсани. Ўша пайт саволларим жавобини топдим. Мени қийнаб келаётган азоблардан бутунлай қутулдим шунақанги енгил тортдм ҳозир буни сўз билан тушунтириб беролмайман.

-Сиз учун хурсандман. Майли мен кейинроқ кираман.

-Ҳой тўхтанг.

Яна қочиб қолдиза.

Майли бугун жудаям хурсандман.

Анчадан бери қийнаётган масалани ечимини топдим.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ҳазил_эмас

Дунёда икки хил эр бор: биринчи тур эр хотинини яхши кўради, туғилган кун, байрам, хос кунларда романтик совғалар беради, саёҳатларга олиб чиқади, уй ишларида қарашади, пайпоқларини ҳар ёққа ирғитмайди.
Иккинчи турга мансублари эса шу ҳаммамиз бирга яшаётган эримиз... 🙃


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

29-ҚИСМ

УЛАР Ғайрат акалардан анча ортда қолиб кетганди. Шунинг учун қолган йўлни Асал тушунтириб кетди.

-Мана етиб келдик.

-Нега кечга қолдинглар тинчликми.

-Ҳа ҳаммаси жойида

-Қани бўлмаса нарсаларни туширингларчи.

Шохруҳ рульга бошини қўйганча ҳаёл суриб ўтирарди. Қизларнинг бари катта бир хонага жойлашди.

-Акамга нима бўлди ҳайронман.

Бир четда турган Шохсанам секингина Лолани кўриб қолдила йўлда деди.

-Асал ааа деганча анграйиб қолди.

Фарангизни эса қони қайнаб кетди. -Ярамас исмини ўзи мени жинни қилади.

-Ким у Лола Асал сўради.

-Эе қўяверинг узун ҳикоя кеч тушса айтиб бераман.

Фарангиз чууқур уфф тортиб ойнадан пастга қардади акаси ҳали ҳам ўша ерда шу ҳолатда ўтирибди.

-Ўғлим чарчаган бўлсангиз киринг ичкарида бемалол дам оласиз.

-Ҳоп. Шохруҳ Асални ойиси Ҳилола опага эргашиб у кўрсатган хонага кириб диванга ўзини ташлади айни дамда ҳеч нарса ёқмас ҳеч кимни кўргиси келмас фақатгина ёлғзи қолишни ҳоҳларди . Барвақт уйғонгани учунми бир зумда уҳлаб қолди.

Қизлар тушлик тайёрлаш баробарида Асалга Лола ҳақида ҳаммасини айтиб беришди. Фарангизда расми ҳам қолган экан уни ҳам кўрсатдида ўчириб ташлади.

-Чиройли экан.

-Ҳа жудаям гўзал эди. Хавасимиз келарди унга аммо мана ҳаммасини эшитдингиз.

-Ҳа бу ҳам тақдирни бир синовида.

-Мени жаҳлимни чиқаргани шунча гап сўздан кейинам акам уни унутгани йўқ. Бунга аминман. Тўғри у билан учрашиб гаплашиб юрмаяпди лекин ҳар куни кечаси телефонидаги расмларга соатлаб тикилиб ҳаёл суриб қолади.

-Вақт ҳаммасига даво дейишадику.

-Ишқилиб шундай бўлсин. Мана ҳозир ҳам кўриб турибсизку аҳволини.

-Лекин кўринишларидан унақа одамга сира ҳам ўхшамайди. Ишхонада айниқса.

-Нимасини айтасиз. Бирга ишлай олаётганингизга қойил.

-Анча кўникиб қолдим.

Шохруҳ тушида ҳам Лолани кўрди. Яна аввалгидек бахтли экан иккаласи. Ям яшил боғда қўл ушлашиб юришибди. Жуда ҳам гўзал манзара бу. У уйғонганида жуда ёмон аҳволда эди. Ҳудди устидан оғир юк босиб тургандек бўшашиб кетарди. Ташқарига чиқиб совуқ сувда юз қўлларини ювгач бироз ўзига келди. Ва қолганлар билан биргаликда чой ичди. Дадаси билан Ғайрат ака анави тозасидан олишгаям улгурганга ўхшйди. Юзлари қип қизил мазза қилиб ўтиришибди. Қолганлар ҳам шундай бахтиёр. Фақатгина уни ичига чироқ ёқса ёришмайди. Тинчроқ жойга ўтиб интернетни ёқди. Бахтига яхши ишлади. У кулиб қўйдида ғойибона қадрдонига хабар йўллай бошлади.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Яндекс таксидан фойдаланаман. Йўл-йўлакай шопирлар билан гаплашиб кетаман. Турфа тақдир ҳикояларидан воқиф бўласиз.

Бугун келган йигит Андижондан экан. Гаплашиб кетдик.

"Аввал Россияда Яндекс-таксида ишлардим. Бир сафар чегарадан ўтганимда "қонун-қоидаларни буздинг" деб тўғри қамоқхонага жўнатишди. Аслида, мени махсус жойда сақлаб, депортация қилиш керак эди. Ниятлари бошқа экан. "Урушга борсанг озод қиламиз, шартномага қўл қўйсанг бўлди..." дейишди. Айбсизлигимга ишончим комил эди. "Ҳеч қандай жиноят қилмаганман, шартномага ҳам қўл қўймайман!" деб туриб олдим. Уч ой қамоқхонада қолиб кетдим. Ҳақиқий турма ҳаёти эди."

"Отам Россияга келиб, москвалик адвокат ёллади. Суд бўлди. Оқландим. Адвокат қамоқхона раҳбариятини жавобгарликка тортмоқчи бўлди. "Қамоқда ўтирган кунларинг учун товон ундириб бераман, фақат маълум муддат Россияда яшаб туришинг керак", деди. Уч ой қамоқда ўтириб бўларим бўлганди, кўнмадим, Ўзбекистонга қайтдим..."

"Биздан бир кўча нарида бир йигит яшарди, Новосибирскда "доставка"да ишларди. Шу йигитни "куръерлик"да айлашиб, 15 йилга ҳукм қилишибди. "Урушга бориб, 3 ой хизмат қилсанг озод бўласан" дейишганди рози бўлибди. Урушдан ўлиги келди..."

Бундай воқеаларни кўп эшитгандим. Уларни ёзаман, деб кўнглимга ҳам тугиб қўйгандим.

Биринчи ҳикоя шу. Шундай ҳикояларни улашиб бораман.

Ҳеч ким ҳаётда адашмасин...

t.me/Baxtiyor_Abdugafur

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

27-ҚИСМ

-ҚАЁҚҚА кетяпсан Шохруҳ.

-Бугун дўстларим билан...

-Уйда ўтирасан ҳеч қаёққа бориш йўқ.

-Дада бугун дам олиш куни..

-Меҳмонлар бор оилавий ўтирамиз

-Оббо.

-Нима .

-Ҳоп.

Шохруҳ хонасига қайтиб кетаётганди ойиси чақириб қолди.

-Ҳа ойи.

-Бу ёққа кел сени ҳам озгина фойданг тегсин

-Нима қилишим керак.

-Манави гўштларни кесиб таҳлаб бер ҳеч бўлмаса.

-Балки фартук тақиб ҳуш келибсизлар деб кутиб оларман ўзим.

Қизлар уни гапига қотиб қолишди.

-Кўп гапирмасдан бўл. Дадангни биласанку нозик меҳмонлар бўлса ҳамма нарсани уйда тайёрлатади..

-Ойи ўша гап лекин қизларини менга тўғирлашни ҳаёлингизга ҳам келтирманг.

-Ойи бир гап борга ўхшайди а акам ҳар гапида шуни аяса ҳисобмас.

-Нима деяпсан.

-Тўғрисиямда.

-Шохрух болам бор ҳовлига сув сеп боғга қарайқол ундан кўра. Бу ердагиларни ҳам ишдан қолдиряпсан.

-Гап ёда.

Кечки пайт соат 6 ларга яқин меҳмонлар келадиган пайт бўлиб қолди.

-Бу нима аҳвол ўғлим.

-Нима қилибди.

-Меҳмонларни олдигаям шунақа шортикда чиқадими.

-Узр смокингим йўқ.

-Масхарабоз.

Асал келгач Шохруҳни кўрган заҳоти кулиб юборди. Чунки ҳар куни бир хил формада кўргани учун ғалати туюлди. Уни синглиси чимдим қўйди.

-Намунча тиржаясиз деб.

Асалнинг синглиси Мубина Фарангиз билан тенгдош эди.

-Қани марҳамат ичкарига киринглар.

Икки соатлар чамаси бирга ўтиришгач эркаклар бошқа хонага чиқиб кетишди шохруҳ эса бир ўзи қолди. Чойни баҳона қилиб у ҳам қочиб қолишга улгирди.

Ошхонага ўтиб ноутбоокини ёқди. ҚИЗҒАЛДОҚНИ излади аммо у ҳали кирмаган экан..

Начора дея у ерни ҳам тарк этди.

-Ака нега ичкарига кирмаяпсиз

-Нима қиламан у ерда.

-Ўзингиз биласиз.

Шохруҳ диванга жойлашдида телевизиорни ёқди. Бироз ўтиб Шохсанам билан Асал чиқди.

-Шохсанам.

-Лаббай.

-Менга ҳар доимгиде битта кофе тайёрлаб бер илтимос.

-Ҳўп бўлади.

Мана

-Рахмат. Бирам яхши тайёрлайсан кофени. Фарангизну ҳам ортда қолдириб юбординг.

-Шунақа захар кофени қанақа қилиб ичасиза.

-Захарлар орасида бўлиб ўрганиб кетганманда.

Асал индамай уни кузатиб тураверди.

-Асал сиз ҳам у бу нарса ичасизми.

-Йўқ рахмат. Юринг залга ўтақолайлик.

-Ҳоп кетдик.

-Сиз ҳам тикувчимисиз.

-Ҳа қўлдан келганча холамдан ўрганяпман.

-Бўлмаса менга ҳам битта кўйлак тикиб берасз. Бир ойдан кейин синфдош дугонамни тўйи.

-Майли. Қандай фасонда тиктирмоқчисиз

-Эртага вақтингиз қанақа матосини бирга танлагани борардик.

-Холамдан сўраб кўраман

Юринг ўзим сўраб бераман.

Тақдирнинг ҳазилини қарангки уларни олиб бориб келиш ҳам Шохруҳнинг зиммасига юклатилди.

-Зерикмадингларми.

-Ёқ маза қилиб суҳбатлашиб ўтирибмиз.

-Биз ҳам бекор ўтирмадик кулди Карим ака.

-Кейинги ойни ўрталарига бир нарсани режалаштирдик.

-Нима экан у.

-Бизни дала ҳовлимизга бир ҳафтага кетадиган бўлдик мамнун оҳангда гапирди Ғайрат ака.

-Қаерда эди у.

-Сижжак томонларда.

-Эҳҳе шунақа денг. Ажойиб бўлардида.

-Ҳа нимасини айтасиз. Бу таклиф аёлларни жуда ҳам мамнун қилиб юборди.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Вой юрагиме кулавериб ўлай дедим😂😂😂🤣🤣🤣

📱 Яқинларизга хам Улашинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қўчқор НОРҚОБИЛ 

                  ҚОР ЁҒАРДИ

                             ҳикоя

             Эрталаб меҳмонхона эшигидан чиқишимиз ҳамона жаҳл ила кўз очирмай ураётган қор шавқидан ҳайратимни тўхтатолмай, баралла бақирдим:
  – О-о-о-о! Зўр!! Яна ўн кун ёғсин!! Янги Йил байрамида бунинг гашти бор!!
  Аёлим ва набирамнинг ҳам завқи чексиз.
  Ёнимда нимадир тарақлади. Эътибор бермабман, эгнига яшил тус ишкийими илган, заҳил қотган юз суяклари буртиб чиққан қорақош йигит қўлидаги бесўнақай қоркуракка суянган кўйи қаҳрли тикилиб турибди,  ҳар ҳолда менга шундай туюлди.
  Бино атрофи ва йўлаклар топ - тоза, куралган. Тўрт - беш қадам нарида эса болалигимда кўрганим пахта хирмонидай баланд - баланд қор уюмлари...
  Йигитнинг бармоқлари совуқ забтидан жигарранг тусга кирган, у гоҳ ўнг, гоҳ чап қўлини болғамушт қилиб лабига теккизиб “уҳҳ - уҳҳ”лаб иситар, оёқларини бир - бирига уриб тебранганда эса елим этиклари кўнгилни лоҳас этиб “шолб - шулб”  қиларди.
  Қор эса кўз очирмасди...
Йўқ, қор энди менинг ичимга ёғарди.
Ботиним музлаб кетди.
  – Ўзбекмисиз? – дедим этим увишиб.
  – Ҳимм... 
  Бўғзимга нимадир тиқилди... Қўлқопимни узатдим. Йигит анграйди.
  – Мендан Сизга совға. Кийиб олинг.
  – Керакмас. Ўрганиб қолганман, бу совуқлар ҳеч гапмас...
  – Ол! Йўқса, ёнингда қаққайиб туравераман, кетмасдан! Қара, мени кутишаяпти. – Уни ўзимга яқин билиб сенсирадим ва панажойда биздан кўз узмаётан аёлим ва набирам томон бош ирғадим.
  Қўлқоп эгалик бўлди. Йигит миннатдорона оҳангда сўради:
  – Ака, исмингиз ким?
  – Исмим... исмимми? Исмим... Ўзбек, – дедим ва жоним узилиб кетгандай бўлди, кўз олдим хира тортди. – Ҳа, исмим Ўзбек. Агар Сен бўлмасанг, манови меҳмонхона, бутун Москвани қор босиб қолади...
  Бу гап нега беихтиёр тилимга кўчди, ўзим ҳам билмайман.
Дунёда кимнингдир қалбида завқу шавқ ҳиссини уйғотадиган нарсалар учун бошқалар тер ва қон тўкиши, ҳаётда  кўнгилхушлик бўлиб туюлган ҳодисалар эса кимларгадир азоб - уқубат келтириши мумкинлигини ҳам ҳис қилдим.
Қор кўз очирмай ёғарди...
Қор ёғарди...
                                      Москва. 28.12. 2025. й

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

25-ҚИСМ

-ШОХРУХ.

-ЭШИТАМАН дада.

-Эртага дўстимни қизи келади. Сен билан ишлайди иш ўргатасан унга

-Нега мен..,

-Тушунмадим.

-Ана ишхонада қанча кадрлар бор. Шуьлардан бирортасига айтинг

-Мен сенга айтяпман..

-Нима мен ишхонада мастер классманми. Ким кеса мени чиқарасз олдига .

-Дўстимни қизи бошқалага ишонолмиман. Илтимос қилгани учун айтяпман.

-Ҳа ҳа албатта бугун иш ўргат бўладиде эртага шунга уйланасан дб турволиш бўлади а.

Карим акани жаҳли чиқиб кетди.

-Сен кимга гап қайтаряпсан. Бақириб юборди у. Керак бўлса уйланасан ҳам. Жуда бемалол бўлиб кетдинг ҳеэй ўша сени. ..

Шохрух қараса аҳвол чатоқ секингина қуённи расмини чизди нонушта ҳам қилмасдан.

Лола билан боғлиқ ҳолатдан кейин уч ойга яқин вақт ўтганди. Бир бир уни эслаб сиқилса ҳам яна аввалги ҳолатига қайта бошлаганди...

-Ассаломалекум мумкинми..

-Келинг хизмат.

-Мени Карим ака чақиртиргандилар. Пастдагилар сизга учрашимни айтишди.

-Марҳамат киринг.

-Рахмат

-Исмингиз нима эди

-Асал .

-Ҳа Ғайрат акани қизларисиза..

-Ҳа шундай..

-Адашмадим. Табриклайман бугундан бошлаб сиз билан бирга ишлашга ва сизга иш ўргатишга маҳкум этилганман ёге буюрилганман.

-Тушунмадим.

-Ҳа ҳудди шундай. Бутун бошли корхонада мендан бошқа одам йўқ чунки. Мени ҳеч нарсадан хабари йўқларга иш ўргатишим учун ортиқча вақтим тиқилиб ётган бўлса . Нима ҳам қилардик дадамиз шуни ҳоҳлагандан кейин.

-Кечирасиз мен адашдим шекилли.

-Ёқ ёқ айни манзилдасиз...

-Балки шундайдир лекин мен бу ерда ишлаш фикридан қайтдим.

Омон бўлинг.

-Мени қутқардингиз ташаккур сизга.

Асал индамасдан чиқиб кетди. Унинг бу ҳолати Шохруҳга заррача бўлсада таъсир қилмади. Биргина Лола туфайли барча қизлардан нафратланиб қолганди у.

Асал корхонадан чиқиб кетаётганида Карим акага дуч келиб қолди.

-Ассаломалекум амаки.

-Қаёққа кетяпсан қизим. Шохруҳ билан учрашдингми .

-Амаки рахмат сизга лекин мен бу ерда ишлолмайман. Фикримдан қайтдим.

-Қани буёққа юрчи. Мени қўпол ўғлим нимадир дегани аниқ.

- йўқ ҳеч нарса бўлмади керагемас.

-Мен билан юр.

-Ҳоп.

-Мумкинми Шохруҳ жаноблари.

-Ие дада келаверинг.

Шохруҳ дадасини ортидан кирган Асални кўриб энсаси қотиб кетди.

-Эрталаб мени яхши тушунмабсан шекилли болам.

- ё ҳаммаси тушунарли.

-Майли бўлмаса мен кеттим.

Шохруҳ уйга борганда қандай гаплар эаҳитишини олдиндан таҳмин қилиб кўрди.

-Ҳа ҳали чақиб оладиган одатим ҳам бор денг.

Асални сабр тоқати шу ергача етди.

-Эй индамасам жуда осмонга қараб чиқиб кетмаяпсизми.

Бир марта индамадим...икки марта индамадим бўлдида.

-ўҳ ҳоооо ҳали сиполик шунчаки кўриниш денг.

-Ёқмаса котта кўча сизга.

-Исмизни қўйишаётганда озгина адашишган шекилли Захархон.

-Мен нима иш қилишим керак.

-Ҳамма нарсага етган ақлиз шунга етмаяптими .

-Мен сиздан жиддий сўраяпман. Мушук сичқон ўйнаш ниятим йўқ.

-Иҳтиёриз. Марҳамат жойлашишиз мумкин.

-Нима шу ергами. Ҳеч қачон.

-Ҳҳ нима алоҳида люкс хона қилиб берайликми сиЗга..

-Шарт эмас.

Шохруҳ бошқа гапиришни ҳоҳламай хонадан чиқиб кетди.

-Бунча совуққон бўлмаса кўринишидан туппа тузук одамга ўхшиди. Лекин нақд илондек совуққон экан.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

24-ҚИСМ

-ШОХРУХ ака мумкинки.

-Кел Шохсанам нима гап.

-Ҳалиги Фарангизни гапларидан ҳафа бўлманг. Сизни тушуниб турибди лекин бу ҳолатингизга кўника олмаяпти.

-Нима шунчалик ёмон ҳолатдаманми .

-Ҳа сизни аввалдан билган одамлар учун шундай.

-Ҳаётим давомида биргина инсонни севдим. Кўпчилик ишонмаслиги мумкин аммо менда шундай. Ишонганинг сенга ҳиёнат қилса алам қиларкан. Мен учун Лола дунёдаги энг пок энг беғубор қиз эди. Аммо кўриб турганингдек ташқи кўриниш алдамчи бўларкан. Инсон нимани ўйлаётганини билмас экансан. Вақтлар ўтиб бу кунлар эсимдан ҳам чиқиб кетар лекин ҳозир жуда жуда қийин бу. Ҳаракат қиламан сездирмасликка тиришяпман ....қўлимдан келмаяпти. Уддалай олмаяпман.

-Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Вақт энг яхши даво.

-Тоғри айтасан рахмат сенга

-Йўқ нега рахмат дейсиз .

Шохсанам мамнун ҳолда ташқарига чиқди. Шохруҳ эса баттар эзила бошлади.

Мени деб бошқалар ҳам қийналяпти дея. Бироз чалғиш учун ноутбоокини олдиида Фаcебоок ни ёқди. У ерда анчадан бери бир қизни постларину ўқиб келарди. Иш билан бўлиб ёдидан ҳам кўтарилибди.

тасодифан бир постини кўриб унга азо болиб олганди. ҚИЗҒАЛДОҚ Ники остида ажойиб бўлган мақолаларни ёзиб чиқарди. Ҳозир ҳам шохруҳ шуни эслаб интернетни ёқди. Анчагина хабарлар йиғилиб қолибди. Аммо уларга эътибор ҳам бермай ҚИЗҒАЛДОҚ ни топди ва эринмасдан ўқий бошлади. Ҳаётга реал кўз билан қарайдиган инсоннинг фикрлари. Шохруҳ уларни ўқир экан ҳудди ўзига маслаҳатлар берилаётгандек хис этарди. ҚИЗҒАЛДОҚНИНГ битта фикрини мақулламади. Унда йигитла ва қизларнинг севгиси ҳақида ёзилган экан. Шохруҳ мийгида кулиб қўйди . Демак ҳеч кимни севиб кўрмаган. Болмаса ҳар соҳада мукаммал фикрлайдиган инсон бундай ёзмаган бўларди. Қизиқиш устунлик қилиб Диреcтдан унга хабар ёзди ва интернетни ўчирди . Тонг отишига ҳали вақт бор. У муздек душ қабул қилиб ўрнига ётди.

Эртанги кунини режалаштирмоқчи бўлди. Яна қаёқдандир Лола пайдо бўлиб ҳаёлларини тўзғитиб юборди. ...

Давоми бор.

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кун ҳикмати

Табассум — сўзсиз дуо. У қалбдан чиқса, қалбларга етади.

Табассум  — энг арзон, аммо энг қиммат садақадир.

Дардни ҳам енгил қилувчи куч — самимий табассумдир.

Табассум қилган инсон ютиб чиқади, чунки у қалбларни очади.

Баъзан битта табассум мингта сўздан кўра таъсирли бўлади.

Қалби нурли инсоннинг табассумидан тинчлик уфуради.

Табассум — синовда сабр, бахтда шукрдир.

Юзингиздаги табассум — ички ҳолатингизга берилган энг чиройли гувоҳликдир.

Табассумингиз кимгадир умид, кимгадир таскин бўлиши мумкин.

Ҳақиқий табассум қалбдаги оғриқни ҳам яширмай, уни енгишга ёрдам беради.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#хайрли_тун

Олдин уйлар тор эди,
Тандир, ўчоқ бор эди.
Лекин шу тор уйларда,
Ҳамма бахтиёр эди.

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, билингки дунё эмас биз ўткинчимиз !




📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.  “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢

— Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади…
Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади.
Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди.
Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади...
Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади...
Чунки дахшат...
😨

ДАВОМИ 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_савол

Қайси ҳашaрот инсон юзини танийди?


Жавоби жуда хам қизиқ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Астағфируллоҳ

Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан


😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...

🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

30-ҚИСМ

-САЛОМ ҳайрли кун.

-Сизга ҳам кун ҳайрли бўлсин.

-Яхши ҳамки шу ерда экансиз.

-Бирор муаммо борми.

-уни кўрдим.

-Лоланими?!.

-Ҳа

-Ҳўш.

-Аҳволим яхшимас . Уни унутиш қўлимдан келмаяпти.

Илтимос ёрдам беринг.

-Унутишни қалбан ҳоҳлайсизми?.

Жавобингизни кутяпман.

-Ҳа бу қийинчиликлардан қутулишни ҳам ҳоҳлайман. Ортиқ азобланиб яшашни ҳоҳламайман.

-Жавобингиз қатьийми?

-Бундан ўзга чорам йўқ. Бутун умр шундай ўтолмайманкум

-Бу гапингиз ҳам тўғри.

-Майли ҳозирча ҳайр мени қувватим тугаяпти. Илтимос мен ёзганда жавоб ёзиб туринг. Сизга маслахатларингизга муҳтожман.

-Ҳаракат қиламан.

-Ҳайр.

-Ҳайр.

Бугунги кун жойлашиб олиш ташвишлари билан ўтри. Негадир шохруҳ ҳам кетаман деб оғиз очмади. Бундан ҳамма қувонди.

Эртаси куни тонг саҳарлаб икки дўст айлангани чиқиб кетишди.

Шохруҳга эса кечга кабоб тайёрлаш топширилди.

-Шохруҳ ака нима қиляпсиз.

-Ўйнамаяпман ҳар холда.

-СиЗ билан қачонлардир тўғри гаплаша олармиканмиза.

-Менимча йўқ.

-Менимча ҳа.

-Нега келгандинг.

-Бекор бўлсангиз юринг бироз айланиб дўконга чиқиб келардик . Анави тепаликда ажойиб дўкон бор.

-Ана қизлар борку.

-Улар банд экан илтимос.

-Нега менга ёпишиб олдинг.

-Майли бормасангиз ўзим ҳам бора оламан.

Асал чиқиб кетди.

Шохруҳни эса бироз виждони қийналди қўпол муомалада бўлгани учун. Истар истамас ўрнидан туриб унинг ортидан кетди.

-Секинроқ юр бўлмаса.

-Нега менга эргашяпсиз.

-Кетавер.

-Хазиллашдим юринг.

-Захар.

-Жаноб асабий.

-Илтимос бошқа бундай дема мени.

-Нега ёқмадими.

-Қулоғимга ҳудди Насафий бўлиб кирди.

-Гапниям оласизда. Ана бундоқ кулиб юрсангиз ҳам бўларкану. Келганингиздан бери қовоғингиздан қор ёғяпти. Нақд ёзни чилласида яна.

-Жинни. Қаерда айтган дўконинг. -Анави тепаликда.

-Ҳали бор экан. Айтганингда машинада чиқардик.

-Шунақаям дангаса одам бўладими. Сизларга қўйиб берса хожатгаям машинада борасизлар

-Бунақа гапларни қаердан оласана.

-Тўғрисиямда.

-Нима олмоқчисан ўзи.

-Қайдам борганимда ўйлаб кўрарман.

-Бекорчи.

-Мана сиз билан тортишиб етиб ҳам келдик. Юринг ичкарига.

-Йўқ энди буниси ортиқча. Мен шу ерда сени кутиб ўтираман . Анави ерда салқин ўриндиқлар бор экан

-Майли шунисигаям рахмат

Асал ичкарига кириб кетди.

Шохруҳ атрофни томоша қилиб ўриндиқ томон юра бошлади. Нима бу тақдирми ёки тасодиф. Ёки ҳаёт тинмай уни устидан куляптими. Ё кўзига рўё бўлиб Лола кўриняптими. Қарши томондаги ўриндиқда бир нуқтага тикилганча Лола шамолда сочларини ҳилпиратиб ўтирибди. Ҳеч кимга ҳеч нарсага этибор бермас. Ҳуддики биров сеҳрлаб қўйгандек қотиб ўтирибди. Кўзлари шунақанги маюски... Шохруҳ чидаб туролмади. Аста қадам босиб унга яқинлаша бошлади.

-Сиз...

Иккиси бир бирига сўзсиз термулиб қолишди. Иккисини ҳам соғинч ҳисси қамраб олганди. Шохруҳ жуда ҳам соғинганди бу маъсум қарашларни гапирганда сизни севаман деювчи ғунча лабларни илк бўса тафтидан қип қизил тусга кирган алвон юзларни ва уни маст қилувчи ўша ифорни ....

Бир зумга бўлсада у барини унутди. Қўлларидан тортиб маҳкам бағрига босди....

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Одамзоддан оқибат кутма, қурбоним. Зеро, одамзод иссиқда соясида салқинлаган дарахтини совуқда кесиб, оловида исинади...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

28-ҚИСМ

-НЕГА ўзингиз ҳақингизда гапиришни ёқтирмайсиз.

-Бу шунчалик муҳимми.

-Йўқ қизиқдим.

-Бошида келишгандик.

-Майли нима ҳам дердим.

-Ўзингизда нима гаплар.

-Ҳозирча ҳаммаси яхши

-Нега ҳозирча.

-Билмасам ҳаётим сув қуйгандек жим жит.

-Бу зерикарли эмасми

-Менга кўпроқ шуниси мақулга ўхшайди.

-Балки ўзгаришни вақти келгандир.

-Қайси томонлама...

-Шахсий ҳаёт албатта..

-Яна кимнидир севиб қолишимми.

-Шунга яқинроқ.

-Эй йўқ .

-Нега яна алданишдан қўрқяпсизми? Балки ҳақиқий муҳаббатингизни энди учратарсиз.

-Йўқ ҳоҳламайман.

-Сабабини билсам бўладими

-Фақат сизга айтаман ҚИЗҒАЛДОҚ...

-МАЙЛИ эшитаман.

-Чунки мен ҳалиям Лолани севаман...

Ҳой қанисиз ёзмайсизми. Доим шунақа қиласиз. Майли ҳайрли тун яхши дам олинг...

***

-Ойи ман уёғда бир ҳафта юромиман. Сизларни ташлайманда қайтааман.

-Дадангга айт.

-Ўзиз бир йўлини топинг. Аҳир уйга ҳам кимдир қараши кереку.

-Биз холангдан илтимос қилгандик.

-Бирам чаққонсизлара. Мен нима қиламан бир ҳафта бегоналар билан.

-Биз киммиз. Бир ўзинг кетмаяпсанку.

-Барибирда. Аксига олиб ишхона ҳам тамирлаш учун ёпилган.

-Ҳа ҳа ҳаааа бу сафар акажонимни баҳоналари ўтмас эканда.

-Шунақага ўхшайди.

-Қизим эртага азонда йўлга тушамиз акангни нарсаларини ҳам тайёрлаб қўйинглар.

-Меникини нега тайёрлиди қайтаман ўша заҳоти.

Гулноза опа ҳоп дедида қизига тайёрлаб қўй деб ишора қилди.

-Қаёққа кетяпсан кеч бўлганда.

-Машинамга карчер урдириб келсам майлими .

-Соат 11 дан ошди.

-Кругли сутка ишлидиганлари ҳам бор

-Ҳеч қаёққа бормайсан. Топ тоза турибди машина.

-Ойи бу нимаси ёш боламасманку.

Шохруҳни бироз жаҳли чиқди.

-Даданг уйда ортиқча муаммо керакмас бизга.

-Акажон қачон қайтасизлар а. Уйдегилани кўзига фақат мен кўриняпман шекилли.

-Кейинги йилга қайтишса керак.

Маслахатим тезроқ уйланинг шунда сал этибордан четда бўласиз.

-Рахмат маслахат учун.

Шохруҳ бир пасда бошқача бўлиб қолди. Ўйланиб ҳаёл сурарди.. кейин ҳеч кимга индамасдан хонасига чиқиб кетди.

-Эрта тонг. Икки оила белгиланган жойда учрашишди. Ғайрат ака икки қизи ва аёли билан. Карим ака ҳам шундай. Кутилмаганда ўртага ташланган таклиф Шохруҳни асабийлаштирмасдан қўймади. Сабаби Ғайрат акалар Гулноза опа билан Карим акани ўзларини машинасига таклиф қилишди. Фарзандлари эса Шохруҳлар билан кетадиган бўлди. Яхшироқ танишиб олишлари учун.

Қизалар қўярда қўймай Асални олд ўриндиққа ўтказиб қўйишди.

-Эй ҳудойим қайси гуноҳларим учун...

Қизлар ўзаро пичирлаб қиқирлаб кулишарди.

Очиқ катта йўлга чиқишганида Асал ойнани борича очиб бошидаги кепкасини ечди . Шунда узун сочлар ўзига бўйсуасдан ҳар ёнга уча бошлади. Шохруҳга ҳам тегиб юзини қитиқларди.

-Эйй алвастихон ё ойнани ёп ё бўлмаса сочингни йиғ илтимос.

Асал қошларини чимириб баттар уни асабига тегдида сочини тепадан йиғиб олди.

-Нервинний ужас..

-Нима дединг .

-Ҳеч нима.

Шохруҳ светафор бор жойда тўхтаб турарди ёнида тўхтаган машинага кўзи тушиб қолди ногаҳон. Қарадию қайтиб кўзларини узолмади. Лола ҳаёл сурганча бошини ойнага тираб ўтирарди. Яшил чироқ ёнди ҳамки у юролмасди. Мияси қотиб қолганди. Орқадан машиналарнинг узун узун сигналлари қўпол овозлар эшитила бошлади.

-Ҳей юрсезчи.

-Ака нима бўлди.

-Мазез яхшими.

Уни аҳволини биргина Шохсанам тушунди. Чунки у ҳам Лолани кўрганди.

-А...яхшии...яхши мана ҳозир. Узур узур...

-Нима бўлди ака

-Ҳаммаси жойида.

Шохруҳ бироз юриб кўрди аммо бошқа сабри етмай тоғли ҳуддуга кираверишда машинани тўхтатиб тушди. Орқароққа бориб чуқур чуқур нафас олди.

Бирин кетин ўтаётган машиналар бу ерда тўхташ мумкинмас деб ишоралар бериб кетишарди. 10 дақилалардан кейин у ўзини қўлга олиб яна машинага ўтирди.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хинд актёри Шоҳруххоннинг асл исми нима бўлган?

Буни Ўзбекистонда яшайдиган 99% одамлар билишмайди! 😱

Кун сайин минглаб одамларни ҳайратга солаётган Шоҳруххоннинг метркaсида турган ҳақиқий исми ЎЗБЕКЧА исм бўлиб бу…
Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

26-ҚИСМ

-КЕЧИРАСИЗ сизга бир савол берсам майлими?

-Майли фақат Ник нега ҚИЗҒАЛДОҚ,исмим,манзилим, ёшим қаерда ўқишим ёки ишлашим ҳуллас мен ҳақимдагидан ташқари албатта..

-Ажойибсизда савол беришимни ҳожати ҳам қолмабди .

-Ким менга шу саволлардан бирини берса бўлди ўзини қора рўйхатда кўради.

Сиз биринчи огоҳлантирилган одамсиз..

-Омадим бор экан бўлмаса.

-Балки.

-Лекин билмадиму опаммисиз синглиммисиз маслахатлариз олтинга тенг. Сиз билан гаплашсам анча енгил тортаман ҳудди психолог блан гаплашгандек бўламан.

-Ёрдамим тегса хурсандман...

******

-Ҳой Захархон...ие Асал мана бу ҳужжатларни менга 3 тадан копия қилиб беринг.

-Ҳозирми.

-Йўқ эртага банкдагилар кутиб туришади бемалол ҳоп

-Ҳоп.

-Тезроқ бўлинг ҳали компютердагилари ҳам тайёрмасдир.

-Кечгача тайёрлаб берсам бўлдими. Мен буер га иш ўргангани келганман ишлагани эмас.

-Нима фарқи бор.

-Илтимос боринг бир айланиб ҳаво алмаштириб келинг.

-Шуни копия қипиб берсез 4 соатга тинч қўяман сизни.

-Жоним билан . Шуни аввалроқ айтиш керак эди.

Шохруҳ ҳужжатларини олдида индамасдан чиқиб кетди.

-Рахмат дейишни ҳам билмайди ярамас. лекин барибир одамни ўзига тортадиган нимасидир борда. Нима экан у.

Уфф уни кетказиб юбориб энди ўйлаб ўтиришим нимаси энди.

Ярамас жаноб музюрак.

Балки бу музни эритишни имкони бордир. Ҳозир нима деётгандима. Жинни бўлиш ҳеч гапмас буер да.

*

-Ярангизни янгилаш ниятим йўқ. Лекин бир савол берсам майлими шахсий масалада.

-Бемалол мен ҳақимда ҳамма нарсани биласиз.

-Лола унга нима бўлди кейин қизиқиб кўрмадингизми ҳаёти билан.

-Нима десам экан.

-Узур агар ..

-Йўқ ҳечқиси ёқ ҳижолат бўлманг. Ҳа уни бир неча маротаба кўрдим. Аммо ёнига бора олмадим.

-Учи сиз билан қайта гаплашишга ҳаракат қилмадими.

-Бундан хабарим йўқ.

-Унутганмисиз ўзи унута олишингизга кўзингиз етадими.

-Йўқ

-Кескин жавоб..

-Тўғриси ҳам шуда.

Уни ҳеч қачон унутолмасам керак.

-Лекин иккиланиш билан гапиряпсиз.

-Сизга қандай тушунтирсам бўлади. Инсон ҳаёти давомидаги илк мувафақиятларини ҳеч қачон унутмайдику. масалан илк бора мактабга чиққани янги ҳаётга қадам қўйгани шунга ўхшаш нарсалар. Менда ҳам ҳудди шу холат илк муҳаббатимни унутолмайман.

-Тушунарли. Яна бир савол . Агар у қайтса нима қиласиз.

-Билмадим.

-Аниқ жавобингиз йўқми.

-Йўқ.

-Уни кечиришингиз ҳам мукинми.

-Юракка буйруқ бериб бўайдику.

-Аҳа сиздек севадиган инсон йўқ бу дунёда ишонаверинг.

**

-Нима ҳаракат бугун қандайдир байрамми дейман.

-Ғайрат амакиларни меҳмонга чақирибдилар дадам шунга ҳаракат.

-Ҳммм фақат катталарми.

-Йўқ оилавий келишади.

-Захар захаровна ҳам келарканда.

-Нима.

-Ҳеч нима ишингни қилавер.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоялар

​​ҚАЙНОНА

     Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
       Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
      Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
       Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
         Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси ...
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин...  Овқат қуюқ бўлса ҳам.
       Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям  билмадим. Биласан, -шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,
- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига  тушундим.
       Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
        У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси  келарди...                  

Хазонрезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Шунақаси ҳам бўлади...

Болакай четга тортиб, бир нарсаларни йиғламсираб шивирлагач, Одилжоннинг пешанаси тиришиб, юзига ташвиш аломати ёйилди. Бир дам серрайиб турди-да, ўғлининг ортидан сой томонга чопди.

– Нима гап, тинчликми? – сўрашди ярим соатлардан сўнг шалвираб қайтган Одилжондан тўйхонадаги қўшнилар.

– Қўйларни ўтлатаётган экан, қўчқоримиз сузишиб, ҳаром ўлиб қопти.

Кимдир астойдил ачиниб, «эссизгина», деди, бошқа биров «келган бало шунга урсин, бошингиз омон-ку», дея тасалли берган бўлди...

Аммо ғалванинг каттаси Одилжоннинг хотини ишдан қайтгач бошланди. Эрига ўткирликда қишлоқнинг пешқадами саналувчи аёл шунақанги тўполон қилдики...

– Ҳалол қўйни нега ҳаром қилиб ўтирибсиз? – чинқирди мол аччиғидан кўзига қон тўлган хотин. – Мана менга ҳалол...

Боягина «қўйим ҳаром ўлди» деган эр пичоқ-болтани кўтариб хотинининг олдига тушди, ёнига онасидан тарсаки еган ўғли ҳам қўшилди.

Алқисса, ўтлоқда ўлик ётган қўчқор хотиннинг амри билан «ҳалолланди». Кўп ўтмай бозорбоп қилиб нимталанган гўшт омбордаги қозиқларда илиниб турарди.

– Икки ярим пудча юк қилди, – деди Одилжон шофёр қўшнисининг енгидан тутиб. – Беш-тўрт кило олиб қолсам бўлар, қолганини бозорга элтиб беринг...

– Йўқ! – чўрт кесди қўшни саркашлик билан бош чайқаб. – Машинам ҳаром бўлади.

Тўйхонадагилар ҳузурида ошкора изза бўлган йигит ерга қаради. Гўшт барибир сотилди. Лекин маҳалла аҳлини бу эмас, Одилжоннинг лопиллаб турган сигири эгиз бузоқни ўлик туққани ҳайратга солганди.


Рустамжон УММАТОВ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

23-ҚИСМ

ЯРИМ тун. Фарангиз имтихонлар сабаб чарчаганидан эрта уҳлаб қолди. Шохруҳ ташқари ҳовлида сигарет тутатиб ўтирибди. Уни кўриб Шохсанам ҳайрон бўлиб қолди. Негаки чекишини илк маротаба кўраётганди. Чироқларни ҳам ёқмапти. Қоп қоронғи зимистонда бир ўзи ўтирибди. Қиз ич ичидан унга ачина бошлади. Қани эди мени ҳам шу даражада қаттиқ севадиган инсоним бўлса деб энтикиб қўйди. Айни дамда Шохруҳни олдига бориб унга далда беришни уни ёнида бўлишни жуда жуда истарди. Амми нимадир уни бу йўлдан қайтаради уятми андишами иффатми ....

Шохруҳ у ерда кўп ўтиролмади

Уч тўрт кундан бери яна буйраклари безовта қилишни бошлаган. Бунга кўп асаббийлашгани яна баъзи сабаблар тайёр эди.

У ўрнидан турган эди ҳамки яна ўша дарди қўзғалди. Оғриқни зўридан нафас ҳам ололмай қимирлаёлмай ҳам қолди. Сониялар ичидаги бу оғриқ ...уни бошидан ўтказмагунча ҳеч ким тушунмаса керак. На нафас ола олади на қимирлайди. У бу кимни чақиришга ҳам ҳоли йўқ. У тез тез калта калта нафас олаётганди. Шохсанам қўрқиб кетиб уни олдига борди.

-Шохрух ака сизга нима бўлди. Нега бундай турибсиз.

Шохруҳ қайтиб ўтирмоқчи эди оғриқ бунга йўл қўймади. У ўзини ушлаб қололмай ерга энгашиб туриб қолди.

-Ҳозир ҳозир ҳоламни чақираман...

-Ойимни уйғотма керакмас зўрға гапирди у.

Шохсанам уни гапини эшитар эшитмас Фарангизни олдига чопди..

-Шохрух ака....фарангиз тур тур улани мазаси бўлмаяпти...

Бундай вахимадан у ҳам қўрқиб кетди. Акасини аҳволини кўриб эса эсанкираб қолаёзди.

-Сизга нима бўлди.

-Ҳозир ўтиб кетади.

-Ойим...

-Керакмас мана ўтиб кетяпти бўлди.

Фарангиз ҳовли чироғини ёқди.

Шохруҳни пешонаси совуқ терлар билан тўлганди. Юз томирлари эса бўртиб турарди.

Қизлар уни икки томонидан туришига ёрдамлашишдида

Ичкарига олиб киршди.

Шохсанам сув берди ва сочиқда пешона юзларини артиб қўйди.

Шохруҳ энди анча ўзига келиб бемалол нафас олаётганди.

-Қачонгача шунақа юрмоқчисиз ака. Арзийдими шунақа сиқилишларизга. Ким у кўчадеги битта ...

-Бўлди қил..

-ҳечам бўлди қилмайман. Нега энди а. Сизи шу аҳволизи ойим кўрганда нима бўларди. Улаям қийналса хурсанд бўласизми. Битта қизи деб шунча одами ҳовотирга қўйвотганизи тушунвосизми..

Уларни овозидан Гулноза опа ҳам уйғониб пастга тушди.

-Малодетс гап ё санга шу керегиди..

-Нима бўляпти бу ерда ярим кечаси.

-Ўзимиз суҳбат қуриб ўтиргандик. Фарангиз ҳеч кимга қарамасдан хонасига кириб кетди.

Давоми бор.

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Яқинларни янги тонг билан соғ-саломат уйғонгани билан табрикланг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Фидавс . . . - хонадаги манзарага қараганча қотиб қолгандим. Наҳотки жонимдан ортиқ кўрганим менга " Дугонам " билан хиёнат қилган бўлса.

- Само . . сенга ҳаммасини тушунтираман. - У мен томон келаркан унинг ёнида ўзини адёлга ўраганча турган дугонамга қараб унга нисбатан икки карра нафратни ҳис қилдим.

Тақдирдан бошқа нимани ҳам кутишим керак эди ? Ахир мана шу хиёнаткор ва разил одамни деб ойим ва дадамнинг юзига оёқ қўйиб уйдан қочиб келган бўлсам. Аҳир Дадам огоҳлантирганди. Бундай нокасталар сени бахтли қилолмайди деб. Қулоқ солмадим. Аллоҳим мени шу йўл орқали жазолади. Ва на фарзанд кўрдим ва дўстни садоқатини ва на севган ёримни. . . Кўрмаганим бир ўлим қолди холос. Аммо мен ёнсам ҳамма ёнади. Ҳаммангизни ёқиб кейин ўзим кетаман.


#РЕАЛ_ВОҚЕАЛАРГА_АСОСЛАНГАН_АСАР

Читать полностью…
Subscribe to a channel