Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Takrori yoʻq shu hayotda.. sizni qadrlamaydigan insonlar uchun yillaringizni isrof qilmang..!
@Ibratli_Sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мазлума режимдаги опа-сингилларимизга мурожаатим бор.
Илтимос!!!
Ёлғизлигингиз ёхуд зулм кўрганингизни (ижтимоий тармоқлар ёки бошқа воситалар орқали) оммага билдиришдан ҳаё қилинг. Бу “мазлумалигингиз“ бегоналар елка тутишини ҳохлашингизни билдиради, яъни, бу ҳаракатингиз билан номаҳрам эркакларга қарата, шахсийимга бемалол ҳол сўраб ёзишингиз мумкин, Сизга жон деб ҳасратларимни тўкиб соладиган даражадаги бемалол аёлман дегандек тасаввур пайдо қиласиз.
Аллоҳга тақвоси бор муслима зулм кўрганлиги ёки ёлғизлигини оммага ошкор этишдан ҳаё қилади.
Ва унутмангки, минг ўзингизни жабрдийда кўрсатганингиз билан бу қилмишингиз Аллоҳга исён бўлади. Аллоҳга исён куфр амал, куфр амални содир этган ҳолингизда хотиржамлик ёки саодатга эришмоғингиз мушкул ҳолат. Чунки барча яхшиликлар Аллоҳдан, ёмонликлар эса гуноҳларимиз важидан келади.
Аллоҳнинг раҳматидан заррача умидингиз бўлса Аллоҳга тақво қилинг. Мақсад ибратланиш, мулоҳазага чорлаш бўлмаса ўзингиз ҳақингизда калити йўқолган ёпиқ қулф каби бўлинг. Шаъриат талаби шундай.
Шахсий хаётингиз, андуҳларингиз ҳақида билишга маҳрамларингиздан бошқа ҳечким ҳақли эмас. Ва шахсиятингизнинг ҳеч кимга қизиғи йўқ. Шунчаки Сиздан фойдаланишни истайдиган инсон қиёфасидаги шайтонлар ўзларини Сизга куядигандек кўрсатишади. Ҳамда жон қулоқлари билан ўзларини Сизни эшитишга тайёрдек тутадилар, гўё. Натижаси эса яхшиликка олиб бормайди. Ва албатта бунга энг биринчи навбатда Ўзингиз айбдор бўласиз. Тақводан узоқлашганингиз учун... Ўзингиз бошлаган сценарийни давом этдириб қўйишади холос. Ўзингизни кулгуга қўйманг.
Аллоҳга тақво қилинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг. Шунда чириб кетган мазлума режимни "ёқиш" га, кимгадир ҳасрат қилишга, номаҳрамлардан юпанч излашга эҳтиёжингиз қолмайди.
Унутманг !!!
Бу "стиль" трендда эмас. СССР замонида қолиб кетди. Ҳозир дин нима, Ислом нима, ҳуснихулқ нима, Аллоҳга исён нима, алҳамдулиллаҳ тушунадиган замонда яшаяпмиз.
Қадарингиз, тақсимотингиз, синовингизга Аллоҳ учун рози бўлинг, тоқатингизни синовларга муносиб кўрган Роббингизга ҳамд айтинг.
Аллоҳга исёндан қайтарилганмиз, Яратувчимизга ёқимсиз ишни қилиб туриб, Аллоҳга севимли бўлолмаймиз ва Роббимизга севимли эмаслигимиз бизни ҳечким учун севимли қилмайди. Қош қўяман деб ишнинг кўзини ўйманг.
Аллоҳ изнисиз ҳаракатлана олмайдиган нотавон қулларга эмас, Буюк Яратувчимизга тақво қилинг, яъниким, бандаларга ёқишга эмас, Аллоҳнинг наздида севимли бўлишга интилинг. Унинг розилигига эришишдек улкан мақсад илинжида яшанг.
Роббиси кифоя қилганнинг қулларига эҳтиёжи бўлмас...
Тафаккур қилинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!
Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!
Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!
Ишонтириш - ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!
Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
😍 #Uyga #ishga #oʻqishga #toʻyga kiyishga Turkiya, Xitoy va Oʻzbekistonning sifatli kiyimlari eng arzon narxlarda!
✓ Dvoyka — 80000
✓ Koʻylak — 90000
✓ Oyoq kiyim — 75000
✓ Sumka — 45000
✓ Roʻmol — 25000 dan aksiyada!
Hammasi nalichida! Kargo yoʻq! Oldindan toʻlov yoʻq! Butun Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud! 🚗
⬇️⬇️⬇️⬇️
🤫Бувижонимнинг 5000 сўмлик тозалаш усули...
Ошхонамдаги энг катта муаммо қорайиб кетган қозон ва товамни тозалаш эди. Меҳмонга келган бувижоним ҳар бир уйда топиш мумкин бўлган 5000 сўмлик восита билан товани расмдаги каби ҳолатга келтирди!
Катта эҳтимол билан бу восита сизнинг ҳам уйингизда бор ва унинг бундай тозалаш хусусияти ҳақида билмайсиз! Бу восита...👇
⭕️Қозоғистонлик миллионер ким унинг қизига уйланса, 25 миллион доллар тўлайди
Қозоғистондаги энг бой одамлардан бири бўлган умидсиз ота мана неча йилдирки қизига эр тополмайди. Ворисга уйланган куёв учун, у ҳатто куёвга пул тўлашга тайёр. Аммо ҳеч ким унга уйлана олмади. Чунки унинг қизи...❗️
#Астағфируллох
Жазосини 65 йилдан бери ўтайман
Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим
Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, Эримнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойган чақалоқ чарчоқнинг зўридан оч бўлса-да ухлаб қоларди. Бир парча гўшт бўлишига қарамай, очликдан қийналиб, изтироб чекишига эътиборсиз ва раҳмсиз бўлдим. Оч қолдирганим эвазига бола туғилганининг учинчи куни азобланиб жон таслим қилди. Бу гуноҳимни ҳеч ким билмади лекин хар кеча...(Давоми👇)
Европаликларнинг ҳақиқий қаҳрамонлари йўқ, шунинг учун улар ўз фарзандларини хаёлий қаҳрамонлардек бўлишини ўргатишларини кўрасиз.
Улар Бетмен, Ўргимчак одам ёки Супермен ҳақида беш эпизодли фильмлар яратадилар, улар ўз навбатида Ер ва Американи ҳимоя қиладилар!
Аммо биз ўз фарзандларига улар ҳақида гапириб берадиган мусулмонларга ачинамиз.
Бизнинг ажойиб ҳикоямиз билан қуйида танишинг:
Рим ва Форс империяларини 5 йилда вайрон қилган тарихдаги энг буюк саркарда Холид бин Ал-Валид ва Мута жангида унинг қўлида 9 та қилич цинган!
Ярмук жангида эса «Дирор ибн ал-Азвар» исмли яна бир саҳоба бор. Римликлар уни “кўкси очиқ шайтон“ деб аташган, чунки у жангдан олдин у билан бирга чиқиб, руҳиятини бузган 20 та раҳбарни ўлдирган, Аллоҳ иккаласидан ҳам рози бўлсин!!
Улар буни ҳатто фильмларида ҳам қила олмайдилар!
Худди шундай Ал-Қақо ибн Амр ат-Тамимий ҳам, Аллоҳ ундан рози бўлсин, у иштирокидаги ҳар бир жанг 1: 0 ҳисобида бошланарди, чунки Ал-Қақо ҳар доим жангдан олдинги муборазаларда (якка якка жанг) ғалаба қозонган.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтганларидек: «Агар Ал-Қақо лашкарлар орасида бўлса, ташвишланманг, бу қўшин мағлуб бўлмайди».
Юсуф ибн Ташфин эса 83 ёшида Андалусияга бориб, салибчиларни мағлуб этди. Салибчилар устидан ҳалокатли ғалаба қозониб, у Андалусиянинг қулашини 4 асрга кечиктирди!
Мусо бин Носир эса Шимолий Африка ва Андалусияни забт этганда чўлоқ эди!!!
Муҳаммад ал-Фотиҳ ерни денгизга айлантирди ва унинг кемалари тўлқинлар ўрнига тоғлар орасидан сузиб ўтди. Ҳеч ким забт эта олмаган Константинополни 21 ёшида забт этди!
Ҳорун ар-Рашид ҳар йили ҳажга борди ва бидъатнинг ҳар қандай кўриниши учун қаттиқ курашди.
Умавийлардан Умар ибн Абдулазиз эса Хитой ва Ҳиндистондан Андалусиягача ҳукмронлик қилди ва унинг юртларига адолат тарқалди! У ҳатто буғдойни қушлар учун тоғ чўққиларига олиб чиқишни буюрди.
Ал-Мансур ибн Абу Амир эса бирорта мусулмонни асирликда, кофир зиндонида қолдирмади. Аллоҳ таоло у билан мусулмонларни улуғлади, у 54 та жанг ўтказиб унуман мағлуб бўлмаган!
Бундай буюк зотлар ислом тарихида жуда кўп. Биз қисқача келтириб ўтдик.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
58-қисм
“Пулларни қаерга яширдинг экан деб, қарагани келдим.”
“Сен тентакмисан! Ёки жаҳлимни чиқариш учун қасдан иш қиласанми? Чиқ хонамдан!”
“Адашмабман Chanel N°5 экан” ?-деди атиримни кўрсатиб. Оғиз жуфтлаб яна гапирмоқчи бўлганимда? эшик олдида келиб унга йўл беришимни кутмай менга жуда яқин бўлиб ўтди.
“Жаҳлингни жиловлашни ўрган. Яқинда эр -хотин бўламиз. Битта уйда, бир хонада яшаймиз. Бир -биримизга ҳурматда бўлишимиз керак “- деганида пул солинган пакетни унга қараб отиб юбордим.
“Нц,нц...уят -ҳа! Одам дегани бўлажак турмуш ўртоғига шунақа муомала қиладими? Биров кўрса нима дейди?” -деб мени калака қилди.
“Бор-йўғи, бир марта сен ҳақингда бошқа фикрга борган эдим-а! Шу бошига тушган синовлар, буни одам қилди дедим. Лекин унутибман, ҳайвонлар одам бўлмаслигини. Пулингни олдинг, энди йўқол кўзимдан.”
“Ҳай, ҳай ўзингни бос. Ҳазиллашдим, бўлди кетдим. Бергач сенга айтаман. Шу ўўлгур,телефонингни кўтар. Дадангни иши битганда, уйдагилар келишади. Тўйга тайёргарликни бошлаймиз “,-деб эшикка қараб,юрди
“Ойим сен билан учрашувга рухсат бермади. Қўнғироқ қилсанг, жавоб беролмасам смс ёз. Достон қилиб, бўлим -бўлим ёзма. Қисқа ва тиниқ бўлдими, бўлди“
Юришда тўхтаб ортига қаради.
“Атрофимиздагиларни ишонтиришимиз қийин бўлади. Улар ишонмаса, бизни кузатиб юрганларни қаттиқ нназоратга тушишимиз аниқ. Ана унда ҳар топган тийинимизни ҳисоботини сўрашди. Дадам халқ пулини ўзлаштириш айбланаяпти. Агар ҳар қадамимизни ўйлаб босмасак, ҳолимиз вой. Озгина ролингга кириш энг катта муаммо бу ойим. Сени менинг ҳимоямда деб билмаган вақти, сени эзиб кўнглингни ссиндиришдантортинмайди “
“Сен мени яхши таниганингдан, жаҳлим чиқса ҳеч нарсани ўйламай режаларингни бузишимни биласан. Шу учун дардинг бизни чин ошиқ қилиб кўрсатиш, шундай эмасми?”
“Ақлли кишининг садақаси кетсанг, арзийди. Ит- мушук бўлиб юришдан наф йўқ. Сени менинг қалбимда, ақлимда еринг борлигини билшганида, сени баъзи нарсалардан ҳимоя қила оламан”
“Итга ўхшаб жиғимга тегмасанг, мушук бўлиб тирмаламайман “ -деганимда
“Ана, яна бўлажак эрини итга ўхшатди. Ярашадими сендай қизга? Сендек ёввойи мушукни, ўзим уй мушугига айлантириб оламан“,-деганида атрофимга қараб нарса қидирдим, отишга. Эпчиллик қилиб эшикдан чиқди. Ортидан бориб эшикни ёпар эканман, лабини чўччайтириб ўпич отди ва тезда пастга тушиб кетди.
Эшикни ёпиб, жаҳл билан бир тепдим. Ақлимни ақлига...... Мен қайси гуноҳим учун бу куйга тушдим? Сардор сенинг уволинг тутдими? Бошимни оғриғига чидолмай дори ичдим.
Низом пулни олиб кетганига бир ҳафта бўлди. Уни гапига кириб ишга ҳам кетмадим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОТА - ОНАГА ҲУРМАТ
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
60-қисм
Бир сирни қанчалик оз киши билса, унинг оммага ёйилиш хавфи ҳам шунчалик озроқ бўларди. Чунки ҳар кишининг ишонган сирдоши бўлиши аниқ.
Ҳаётимда бўлаётган айрим, ўзгаришларнинг якка шоҳиди ва сабабчиси Низом эди. Мен ичимдаги ҳисларимни ҳатто, ўз ойимга айта олмасдим. Ва бу нарса мени 7/24 ҳамманинг олдида юзимга бир ниқоб кийишга ҳаммага роль ўйнаб ўзимни бошқа тутишимга мажбур қиларди. Бунга қанчалар кучим етади билмадим, аммо рамзий маънода нафасим қисилиб бораётганини ҳис қиляпман.
Дадам билан телефонда гаплашганимизга бугун уч кун бўлди. Низомнинг ўзини тутишида эса ҳеч ўзгариш йўқ. Ҳар тонг эшигимиз олдига қўйиб кетилган гуллар, уйнинг ҳар бурчагини тўлдира бошлаганди. Гул турларига қараб кунлик кайфиятни билса бўлади дейишади. Пушти, оқ, қизил орада бинафша баъзи-си эса, сариқ ранглар. Бу тонг эшик олдида бинафша гуллари турар эди. Қолган кунлардан фарқли ўлароқ бугун гул ичида бир кичик қоғозда шу ёзув бор эди.
“Арслонова бўлишингга оз қолди 🖤” Кераксиз романтикадан энсам қотиб, гулни ичкарига олиб кирдим-да, ўзим ўқишга кетдим.
М У А Л Л И Ф Д А Н
“Мен билан ўйнашма бола!” Адолат сўнги бир неча кундир ёлғиз ўғли билан тинимсиз тортишарди.
Сабаби эса Низом онасига Нафиса билан урф- одатга кўра уйланмоқчи эканлигини айтгани эди.
“Сенга минг марта айтдим. Ҳеч ким билмасин битта загс қил бўлди деб” -қўлини бошига қўйиб унга қараб турган ўғлига гапирди.
“Ойи, нега вазиятни тушунмайсиз? Загс билан ишимиз битмайди. Унинг ота- онаси рухсат бермаяпти дедим-ку, сизга “
“У қаланғи- қасанғиларга имкон пайдо бўлди, бой берадими қўлдан. Эҳ, бу отанг борми нималарга дучор қилди бизни. Мен ҳа? Мен! Келиб келиб уйимда хизматчи бўлган кишилар билан қуда бўладиган, инсон эдимми?”
“Ойи, секинроқ гапиринг Маҳфузанинг қулоғи бизда. Агар бу гаплар уларнинг қулоғига етса, ҳамма нарсадан умидингизни узинг“
“Бир йўлни топ кўндир, у шартакини. Бор йўғи, қоғозга қўл қўйсин. Керак пайтда, яна бир имзо билан қутуламиз”
“Сиз вазиятни таҳлил қила олмаяпсиз шекилли, ойи? Жиддий айтяпман бошқа йўли йўқ. “
“Тўғрисини айт. Бу қиз сенга, кўз суздими? Нияти сенга тегиб олиш бўлса, сени бизники бўлган мулкларни қайтариб бермаслик билан таҳдид қиляптими?”
“Унақа эмас, ойи. Назоратдан осонроқ ўтишимиз ва кам зарар билан чиқишимиз учун бу тўй шарт. Ҳаммаси режа асосида кетяпти. Ташқаридан қараганда мен ҳозир Нафисанинг кўнглини овлаш учун ҳаракат қиляпман. Қолганини эса, шунчаки вақт масаласи”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ибратли
ҲАЛОЛЛИКНИНГ МЕВАСИ
Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»
- Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшайди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розилигингизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечиришингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди.
- «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлсада, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалолланг, энди мен кетай», деди.
- «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.
- Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат бу дунё гўзалини кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, орзумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганингдан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди.
- Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди.
Изоҳ: Инсон қандай бўлса унга шундай умр йўлдош насиб қилади. Аллоҳдан ўзим қандай бўлсам менга шундай умр йўлдоши бер дея дуо қила оласизми?! Ҳа десангиз яхши одам эканлигингиз умид қилинади. Йўқ бўлса... Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммамизни.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)
🕌
- Асрни ўқидингми?
- Йўқ.
- Шомничи?
- Ўқимадим.
- Нима учун?
- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.
- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.
Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:
- Эсон-омон етиб бордингизми?
- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тўрт соатча бўлди.
Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:
- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?
- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.
- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?
- Эшитдим.
- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?
- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?
Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.
Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:
- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.
Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.
Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.
Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى
“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СЕВГАН ИНСОНЛАРИМИЗНИ СИНАШ ЭМАС, ШУНЧАКИ ИШОНИШ КЕРАК(ҲИКОЯ).
Яқинда бир кичик ҳикояни ўқиб қолдим. Ва мухлислари билан бўлишишга қарор қилдим.
Бир эркак, бир куни ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо у бундай натижани кутмаганди ҳам.
Бир куни эркак, хотинини синаш мақсадида хайрлашув хатини ёзади. Хатни стол устига қўядида, ўзи эса кровать тагига яширинади. Ва хотинини ўша ерда кутади.
У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билиши керак эди. Эркак, хотини йиғлаши ва дугоналарига хўрсиниб телефон қилишини кутади. Ва ниҳоят хотини ишдан келади ва хатни ўқийди.
Бир неча вақт ўтгандан кейин, хотини уйга келиб, хатни ўқий бошлайди, ручкани оладида эри ёзган хат пастига нималардир ёзади. Кейин эса қанақадир қўшиқни ҳиргоя қилиб, рақсга тушдади. Эри кутган ғамгнлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У, кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди.
Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушади. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлайди
Аёл, телефонни қўлига оладида, рақамларни тера бошлайди. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди:
"Салом азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Анави ахмоқ эрим эса ва ниҳоят мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим, қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!”
У, телефонни қўядида эшикдан чиқиб кетади.
Бироз ўтиб, эри уйнинг эшиги очилиб, ёпилганини эшитади. "Хотиним кетди”, деб хафа бўлади. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан кроватьнинг тагидан чиқади ва хатга нима ёзиб кетганини ўқишга қизиқади.
Кўз-ёшларини артиб, хатни ўқий бошлайди. "Кровать остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман.”
Синаш эмас шунчаки ишониш керак
@Ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni 9 ta usuli! ❤️❤️❤️
Agar u sizni telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilishning bir necha yo'li mavjud👇
1.Har doim xayrlashayotgan vaqtda..
➡️Davomini o'qish
#Тафаккур
Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…
Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.
Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди. Лекин уни бошқа қабрга қўйишди. Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди. Қабр очилганда эса…
Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди. У ерда на жасад ва на бирор из бор эди. Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди. Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди. Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.
Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:
“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман. Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим. Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим. Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим. Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.
Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим. Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.
“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер. Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер. Йўқ, бунинг иложи йўқ. Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас… Мен буни жуда кеч тушундим. Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер. Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин. Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”
Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.
Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:
— Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади. Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди. Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди. Ўзи эса тавба қилиб вафот этди. Лекин бизчи? Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз. Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз. Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан. Аллоҳ раҳматига олсин.
Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди. Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.
Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор! Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.
Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)
“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”
(Имом Муслим ривояти)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1. Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ...
Изоҳлар:
"Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, раҳмат!
2. Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди (юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...).
Изоҳлар:
"Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа "ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"...
3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм.
Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби.
4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради.
Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади.
5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўплаб, Ҳажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти.
Изоҳлар:
"шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди", "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим", "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа.
Нега савобни фақат Ҳажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, ҳажга кетаётганини биласизми?
У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин.
Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти, ҳатто, ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди.
Ҳажни Аллоҳ фарз қилиб берган. Қодир бўлса, бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса, марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Ҳажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа, ҳажи қабул бўлади, деб изоҳ ёзишяпти. Ҳатто, Ҳаж қилиб келган инсонни ҳажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Ҳажми — Ҳаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса Қуръонда ёзиб қўйган бўларди.
Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин!
©️ Баҳриддин Асрор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди:
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.
Ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.
Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшлик корейс фуқароси, 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади. 12 ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва 7 ёшли ўғли ҳам бор экан.
Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бўлиб турган бир киши уларнинг столига устига 200,000 Корея вони (170 АҚШ доллари) солинган конверт қўйиб, индамай чиқиб кетади.
Полиция уни бу қилмиши учун қамаб юбориш ҳам мумкин эди. Лекин, “Полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди“, деб янгиликларда чиқди.
14 декабрда эса, ўғрилик содир бўлган дўконга нотаниш аёл бир коробка олма олиб келади ва янгиликларда чиққан оилага ёрдам сифатида жўнатиб беринг, деб илтимос қилади. Кейинчалик шундай илтимос билан бошқа одамлар хам дўконга кела бошлайди...
Айтмоқчи бўлганимиз, Корея полицияси жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.
Хуллас ўрнак олса арзийдиган воқеа бўлибди.
©️ Улуғбек Юсупов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ибрат
ЎҚИБ ЙИҒЛАДИМ...
Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакр р.а. Ойша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойша, Росулуллох (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор. У ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда таҳажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган ҳазрати Абу Бакр р.а таҳажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган. Қариянинг аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абу Бакр р.а дарров ишга киришдилар. Супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абу Бакр р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақанги ҳиди бор эдики у ҳидни бутун араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар. Абу Бакр р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Муҳаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сеҳрлаяптию"-деди.
Шунда Абу Бакр р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар.
"Ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абу Бакрман дедилар.
Қария ҳам дод деб йиғлашни бошладилар ва "Эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни ҳам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абу Бакр сен гувоҳ бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувоҳлик бераман"- дедида Абу Бакр р.а нинг қўлида жон берди!
(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)
Қаранг Азизлар! Бизлар қандай улуғ умматларимиз!
Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
61-қисм
“Йўқ, ердан харажат қиламиз-ми, энди? “
“Бошқа чора йўқ. Қанча кетади, бир ўрта ҳол тўйга? 10....20 кетар. Қаршилиги эса мулкимизни, яна ўзимиз бошқара оламиз дегани. Мени қийнамай, аксинча ёрдам беринг. Агар Нафисага уйланмасам ва у шунчаки қоғоздаги никоҳга кўнмаса-ю, бошқага турмушга чиқса, у томонини сиз ўйлаб кўринг. Бир неча йил сабр қиламиз бўлди“
“Ҳозир у қиз сени ростдан уйланмоқчи деб биладими?” Низом онасининг бу саволига бир неча сония ўйланиб туриб, жавоб берди.
“Ҳозирча, ҳа” -Адолат юзини буриштириб чуқур нафас олди.
“Бўлди сен айтгандек бўлсин. Фақат битта шартим бор. У қизга қўлингни учи ҳам теккизмайсан. Эшитдингми мени! Бошимга бола туғиб. иш орттирма. Ҳаммаси ҳал бўлгач, ўзингга лойиғингга уйланасан. Ўзингга эҳтиёт бўл, ортиқча ғалва орттирма. Боласига алимент тўлаб, мерос талаб қилиб юрмасин тағин”
“Унисига ваъда бера олмайман, ойи. Қиз олов, менга яқинлашса ёнишим аниқ”
Адолат эшитган гапидан, шокка тушиб оёғидаги уй шиппагини ўғлига қараб отганда, Низом чаққонлик қилиб қочиб қолди. Эшик олдига яқинлашиб.
“Энди эркак одамман, гарантия бера олмайман “ -деганида бу сафар бошқа шиппак унга қараб учди. Адолат ўғлининг ортидан гапириб қолар экан, Низом аллақачон ҳовлига чиқиб бўлган эди.
Уни кўрган Маҳфуза эса, нима бўлаётганини билиш учун аввал Низомнинг юзига, кейин она- бола гаплашиш учун кирган хона эшигига қаради. Низом кўчага чиққанини кўриб, бир чойнакни қўлига олиб Адолатнинг олдига кирди. Агар ундан нима гаплигини билиб олмаса, бу кеча уйқуси келмасди.
Эшикдан кирганида бошининг икки ёнини қўллари билан уқалаб турган, Адолатни кўрди. Аниқ бир нарса бўлганини билди.
“Гиёҳдан дамламангизни олиб келдим”
“Дамлама мен тинчлантира олмайди ҳозир”
“Нигорахонга бирор нарса бўлдими? Низомжон шошиб чиқди?”
“Йўқ, Нигора яхши. Уни дарди бошқа” Адолат ҳар қанча бўлаётган ишлардан хушнуд бўлмаса-да, Маҳфуза олдида эҳтиёткорликни энг юксак чўққида тутиши лозимлигини, яхши биларди. Шундоқ ҳам кўп нарсани билгани учун уни мажбур кўз олдида тутиб юрарди. Низомнинг Нафиса билан асл нима сабабдан никоҳдан ўтишини Маҳфуза ҳеч қачон билмаслиги кераклигини, ҳам биларди.
Чунки Маҳфузанинг орқасида яшириб турган пичоғини ва хоҳлаган пайтда унга қарата ишлатишидан амин эди.
“Туттирди ,Нафисага уйланаман деб”,- деди ўзини хомушдек кўрсатиб. Маҳфуза бир неча кун аввал кўрган ҳолати, кўз ўнгига келди.
“Аммо сизлар бунга рухсат бермайсизлар, билади-ю”
“Рухсат бермасам уйдан кетаман. Ўламан саттор, уйланаман шунга деяпти“ Маҳфуза аламини яшира олмай, юзида кинояли табассум билан сўради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
59-қисм
Дарсларим кўплигидан кўчага чиқмай ўқишдан уйга, уйдан ўқишга қатнаб юрдим. Аниқроғи ойимнинг ўткир радарига тушиб, ҳар соатда қўнғироқ қиларди. Қаерда ким билан эканлигимни хабар, бериб турдим. Корхона очиш учун керак бўлган қоғозларни, Нодир уйга олиб келди. Низом у билан гаплашган шекилли, менга ортиқча савол бермади.
Дадамнинг ишлари қайтиб кўрилаётгани ҳақидаги ҳужжатни, Низом расмини ташлади. Дадам билан телефонда гаплашишга ниҳоят рухсат тегди. Бор йўғи, 5 дақиқа вақт берилганди. Ойим иккаламиз қўнғироқ кутиб турибмиз. Орада таниш- билишдан келган қўнғироқларни рад тугмасига босиб, телефонни банд қилмасликка уринаётган эдик. Қўнғироқ жиринглай бошлаганда, ойим иккаламиз ҳаяжондан нима қиларини билмасдик.
“Алло!” Бир отанинг овози, дунёларга тенг эшитиларди. Ойим кўзи ёшга тўлди. Мен ўзимни қўлга олиб, дадамнинг кучли қизи бўлишга уринардим.
“Дада, яхшимисиз? Соғлигингиз яхшими? “
“Яхши, қизим. Ўзинг яхшимисан, яхши келдингми?”
“Дадаси, Ассалому алайкум! Тузукмисиз?” Дадам ойимнинг овозини эшитиб, бироз овози чиқмай қолди. Кейин гапиришни бошлаганда, йиғламсираган оҳангда гапирди. Ойим билан дадам бироз гаплашгач, дадам мендан сўради. Телефон баланд овозда тургани учун, ойим иккаламиз бирдан эшитиб турардик.
“Қизим, Низом менга хат ёзиб жўнатибди адвокат билан. “ Дадамнинг гапларидан сўнг, ойим иккаламиз бир- биримизга қараб қолдинг. Дадам молиявий масалани очиқ гапирмаслигини биламиз, лекин мавзу нимада эканлигини била олмадик.
“Мендан рухсат сўрабди, сен билан гаплашиш учун. Агар розилигим бўлса, ойинг олдига ойисини жўнатишини сўрабди, қизим. Сен нима дейсан?” Ойим бу гал менга қаради, Низомнинг бу иши ота-онамга, тўғриси шундай бўлиши керак деб тасдиқлатарди. Мен нима дейишни билмай турганимда
“Сукут аломати ризо, дейишади. Хотин сен нима дейсан?“ ,-деб бу сафар ойимдан сўради. Ойим менга қараб туриб, дадамга жавоб берди.
“Нима дердим, дадаси. Бу туришда у бола топган пулига қизимизга гул олади. Келсин онаси, гаплашамиз“,-деди. Ойимнинг гул мавзусини очишидан мақсад, Низом бир ҳафтадан бери тинмай ҳар куни, уйга гул жўнатиши эди.
Ҳислар инсоннинг хатти- ҳаракатларини бошқарар экан, мантиқ ўзининг қарши фикрлари билан ҳар доим қўзғолон кўтаришга тайёр. Қайси бирига бўйсуниш эса, ирода масаласи. Бошимга тушган тақдир насибаси менга неъматми ёки лаънат, буни яшаб кўрмай айтишнинг имкони асло йўқ. Ҳамманинг кўзида Низом томонидан истанилган ва турмуш қуришга жон отаётган бўлиб кўриниш осон эмас. Чунки бегоналар бизнинг аҳволимиздан хабари бўлмаса-да, яқинлар оз бўлса-да, бу риштага шубҳа билан қараши аниқ.
Менинг номингга ўтказилган мулклардан, менинг ота- онам, Низомнинг ота -онаси ва яна бу ишга кўмаклашган баъзи шахслардан ташқари ҳеч кимнинг хабари йўқ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😭Боласини ёқган она. Дунёни дахшатга солган вахшийлик...
Наргиза ва Мухаммаднинг тўйларига 1 йил бўлди.Улар бир-бирларини севиб-севилиб турмуш қуришди.Севишганлар ўртасидаги энг катта душман бу рашк.Рашк улар ўртасида ҳам ўз кучини кўрсатарди.Тўйи бўлганидан сўнг хам улар ит-мушук бўлиб жанжаллашишарди.Хатто бир куни Наргиза эрининг ишхонасига дўппайган қорни билан жанжаллашгани борди.Шунда бошлиғи аввал оилангни тўғирлаб ол деб ишдан бўшатиб юборди.Ванихоят Наргиза кутган нарса содир бўлди, эри унга хиёнат қилди. Наргиза нима қилиб бўлса хам тинмасдан эридан қасос олиш йўлини изларди.Охири у эридан қасос олиш учун тутган йўл хаммани шокда қолдирди. У айнан шундай йўл тутган эди 😨😨👇
БАТАФСИЛ БИЛИШ👇
ОНАМДАН ЖИРКАНАМАН
Ёнимда ўзимнинг қўшимча калитим бўлганлиги сабабли эшикни таққиллатмай киришга қарор қилдим. Калитим билан
эшикни очиб кийимларим солинган
сумкамни хонамга қўйдимда Онам билан кўришиш мақсадида уларнинг
хоналарига кирдим. Ўшанда Волидам хонасининг эшигини очишим билан бутун хаётим жаханнамга айланиб
ОНАМДАН ЖИРКАНАМАН ЁЗУВИ УСТИГА БОСИНГ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
#КАТТА_ЧЕГИРМА
✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃♀➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆