26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Кечки_кайфият _😉😂
Ишлай десам иш йўқ,
Ухлай десам уйқум йўқ..
Телефон титсам кўзим оғрийди.
Айланай десам пулим йўқ.
Нима қилайин а?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤️❤️❤️❤️❤️
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
NEGA AYOLLAR BU KURSNI TANLAYABDI
✈️Murakkab menyular yoq
✈️ Qimmat dorilar yoq
✈️Hammasi uy sharoitida
✈️Amal qilinsa natija aniq
✈️Hammaga mos keladigan ( homiladorlar emiziklilar yoshi kotta ayollar ham)
✈️Qimmatli bilimlar bu bilimlar bilan siz vazningizni bemalol ushlab tura olasiz
✈️ Nazorat Savollarga javoblar shaxsan dietolog tomondan javob olasiz
KURS NARXI ATIGI
❤️ OY❤️❤️ MING
❤️OY ❤️❤️❤️ MING
❤️OY ❤️❤️❤️MING
HAMMA UCHUN MENYULAR TOʻGʻRI KELADI
❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️
❤️❤️❤️❤️❤️
JOY BOR TOʻLOV QILIB JOYIZI BAND QILING
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga
TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👇👇👇👇👇👇
🔔🔔🔔🔔🔔
Гозал опа сингиллар Курон окишга таййормисиз❕
🤩Биз очган Курон курси оркали сиз🤩
➡️Тажвид (коидалар)✔️
➡️Тасхих (Куронни тогирлаш)✔️
➡️Хифз (йодлаш)✔️
➡️Махрож (харф чикариш)✔️
Органасиз🤩🤩
➡️Дарс вактлари: сизга кулай вактда (онлайн тарзда)
🧕Устоза: Малакали ва тажрибали ижозалари бор
💥Жойлар сони чекланган улгириб колинг
❤️Ройхатдан отиш учун йозинг:👇👇👇 @Hadmona 🔥
/channel/+rv0am_bNn5thYzg6
/channel/+rv0am_bNn5thYzg6
/channel/+rv0am_bNn5thYzg6
Ҳаётий ҳикоя...
Эрталабгача ёққан ёмғир тонгда қорга айланиб авжига чиқди. Йўл юзида юпунгина кийинган, ўттиз ёшлар чамасидаги аёл униққанроқ курткачадаги икки ярим ёшлар чамасидаги боласини бағрига босганча ярим соатдан бери машиналарга қўл кўтарарди. Оёғидаги қорга тўлган калишига қарашга қарашга вақти йўқ, бироқ жим турса боласи ҳам музлаб қоладигандай сакраб- сакраб кичкинтойини овутарди:
- Хозир тойчоғим, мошина келади. Тезда етиб оламиз. Опоооғ бўлиб қоласан... Боласига андармону, тўхтаган уловнинг ойнаси туширилиши билан ялинганнамо овоз беради:
- Янги ТошМИ га ташлаб қўясизми ака...
Хайдовчиларнинг бири бош чайқаб узоқлашса, иккинчиси йўлнинг узоқлигини баҳона қилади, бошқаларини эса аёлнинг оғзидан чиққан йўл хаққи қониқтирмасди:
- Ўн минг бераман, бальнисага кетаётгандим. Боламни дўхтирга кўрсатишим керак.
- Шу қордая? Майли, ўн беш берсангиз олиб бораман...
Қошу кипригигача қор қўнган аёлнинг кўзларида ёш халқаланади:
- Ака, пулим камроқ. Кеча еттига ҳам ташлаб қўйишган.
Жувоннинг гапи чала қолиб, улов жойидан қўзғалади...
- Қанча беряпсиз?
Тўхтаган навбатдаги машина хайдовчиси ичкарига кўпроқ қор урмаслик учун номигагина туширилган ойна ортидан шанғиллади.
- Ўн икки- деди аёл, ўн мингга унамаслигини билиб.
- Шу қордая...
Қайта-қайта такрорланаётган саволдан йиғлаб юбораёзган она очилиб қолган бўйнигача оқара бошлаган гўдагини маҳкамроқ қучоқлаб йиғлаб юборди.
- Ўн беш бераман. Эшикни очин!
Хайдовчи эшикни очиб норози тўнғиллади:
- Майли, ўзи бу нархга овормасдиму қўлингда боланг бор экан. Ўтир!
Хали ўриндиғларидан салафани ечилмаган сутранг « Кобальт» жойидан қўзғалди.
- Бальнисада нима қиласан? Касалми?
У индамади.
- Болангни памперси борми?
- Бор амаки. Хавотир олманг.
Барибир тинчланмаган хайдовчи ўриндиқ салафанларидан хавотирланиб, пешонасидаги ойна орқали кўз ташлаб қўярди. Иссиққина жойга кирган бола кўзчаларини очиб, атрофга жавдиради. Қўлчаларини кух-кухлаб иситаётган онаизорга мўлтираб, халиям сахийлигини пеш қилиб кетаётган хайдовчига чулдиради:
- Яхмат амақи. Аллох ёзи бўлсин!
Мурғак гўдакнинг оғзидан чиққан дуога «Омин» деган гулдураган жавоб қайтиб, хайдовчининг кайфияти кўтарилди:
- Ха, яшавор йигитча! Онанг маладеску. Йўлкиранинг камига дуо қилишни обдон ёдлатибди.
Онаизорнинг яна ўпкаси тўлди, фаросатсиз эркакка бир нима демоқчи бўлдию, фикридан қайтди. Унинг ўрнига Яратганга муножот қилди:
-Эй, қодир Эгам. Шу норастамнинг дардига шифо бер, ортимдан қолиб чиройли дуолар қилиб юрсин!
Хайдовчи «Одам бўлиб келдик...» дея хайқираётган хофизнинг қўшиғини баландлатиб, магнитофон мурувати охиригача буради. Олдинда кеча хунук ташхис қўйилган шифохона, орта эса хозиргина она -болани кузатиб қўйган қоп-қора « Мегапланет» тобора кичрайиб борарди...
Муаззам Иброҳимова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Yoringizni bir deganda oʻzizga bogʻlab olish sirlarini gaplashamiz🤫
🙅🏻♀ FAQAT QIZLAR KIRSIN
Yoringizning ko‘zida eng sevimlisi bo‘lishni xohlaysizmi? 💞
Bizda sizni yanada go‘zal, o‘ziga ishongan va jozibador qiladigan barcha mahsulotlar bor!
💄 Atirlar •
🧴 Parvarish •
💍 Aksessuarlar
Bugun buyurtma bering — ertaga u sizdan ko‘z uzolmaydi! 😍
Maxsus siz uchun chegirmaga ulguring👇👇
/channel/+jICZUbvCmrE0ZWIy
/channel/+jICZUbvCmrE0ZWIy
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Олисдаги соғинчим...
Кишнинг карсиллаган пайти. Тирикчилик сабаб 25-30гр совукда хам бозорда савдо киламиз. Асосан киргизлар азорбайжонлар руслар ва циганлар. 2003 йил ..Кунларнинг бирида бозорда 6- 7ёшлардаги боласи билан бир аёл пайдо булди. Кулидаги молини бозорком курсатган пештахтага жойлар экан хаммамиз кизикиб караб турибмиз у бизларга кулибгина салом берди ва савдосини бошлади. Она бола кечга колмай юкларини йигиштириб жунашди яхши савдо килишганга ухшайди. Киргиз аёллари кечгача оз оз ичиб кайф булиб колишади, янги хамкасбимиз уларга эътибор бермади хамма узи билан узи оввора. Кунлар утиб якиндан танишиб олдик Гузалхоним узбек аёли экан савдо расталаримиз ёнма ён сабабли баъзан менга хам ёрдам бера бошлади. Биз деярли тенгдош дунёкарашимиз бир биримизга тугри келиб сухбатлардан зерикмас эдик. Камгап камтарин аёл Чакконгина савдога уста рус тилида равон гапиради табиий гузаллик самимийлик чиройига чирой кушади .Мен сал кизларга якинрокман уларни кузатиб кетиб колсам хам молимга куз кулок булиб сотиб туради. Ишларим юришиб бозорни олди булиб колдим. Буни дадам хам сезиб юрган экан бир куни сайрга кетган куним келиб Гузални кузатган харидор булиб мол сотиб олган пулларни мани кассамга куйиб хиёнат килмай ишлашини бир неча бор кузатгач:
-Углим шу аёл билан гаплаш магазин очамиз бизга сотувчи булиб ишласин дедилар.
Эртаси куни Гузалга бу гапни айтиб совукда ишлаш жонга тегди уз молингни хам сотар эдинг дея таклиф килдим.
-Майли углим хам совукда кийналди дея рози булди.
Хамма шароитлари бор уртача магазин олдик.Ишларимиз юришиб кетди Онам Отам Гузални жуда хурмат килишар эди. Орадан олти ой утиб Гузал уйига кетишга рухсат суради Отам яна келишини илтимос килиб кулига иш хаккини берди. Мен уларни вокзалга кузатиб чикдим.
...Кунлар утгани сайин йул караб негадир Гузални согина бошладим рус кизлари мени кизиктирмай куйди савдо хам юришмай колди..Отам барака шу кизда экан узи юлдузи иссик эди дея билиб билмай ярамга туз сепади ёшим хам уттизга бориб колди уйлансам хаммаси ортда колар десам кани бирорта киз ёкса..
Нихоят Гузални олдига келиб кетиб юрадиган аёлни куриб колдиму тилло топгандек севиниб кетдим.
Салом аликдан сунг Гузални сурадим у якинда уйига кетишини айтганида кетиш вактини хабар килишини илтимос килиб адресини олиб колдим. Отам хам Гузалга йулга пул жунатиб бу ёкга чакириб олишга рози булди.
..Гузал илтимосимизга йук демай келиб уз ишини давом этказди.
У менга жуда мехрибон укасидек куради аммо мен уни севиб колган эдим.Узокрокда булай деб вахтага ишга кетдим аммо юрагимдаги олов сунай демасди. Йил утиб Гузал яна уйига кетди шунда Онамдан билдимки унинг эри улган икки боласини Онасига куйиб келган экан. Энди келмасам берган тузунгизга рози булинг деб хайрлашиб кетди..Ота Онамнинг кистови билан уйландим..Кизим дунёга келди..Унга кечиккан ва илк мухаббатимнинг исмини куйдим..Бу дунёда сени борлигинг кандай яхши исми калбидек гузал севгилим ..Онам ва Гузал доим алокада телефон оркали сузлашиб турадилар..Унинг хаётида булган шодликлардан мен хам кувонаман.
Якинда углининг туйига таклифнома жунатди Ота Онам мени туйга оиламиз номидан жунатишди. Аэропортда кадди комати келишган баланд буйли Имронни йиллар киёфасини узгартирмаган хамон малохатли ёш чиройли Гузални куриб кузларимга ёш келди..
-Укам мени сен курар кун бор эканку..
Уччаламиз бир биримизни истикболимизга шошилдик..
Узбек туйлари бунчалар чиройли..Йигирма кун бир пасда утиб кетди Самарканду Бухоро Тошкенту Кукон жуда чиройли шахарлар экан.
Гузал бошка оила курмай узини болаларига багишлабди..
-Сизга рахмат мени сизга учратган Худога шукур ишлаб келган пулларимга дукон курдим яшашимизга бемолол етиб турибди..дейди ийманибгина..
-Сизга хам рахмат сизни менга учратган Оллохга хамду саноларим исмингизни кизимга куйдим рози булинг каршисида бош эгаман фариштамнинг..
-Оллох рози булсин..
..Сафарим кариб уйимга кайтар эканман мени кузатиб чикган якинларим Имрон ва Гузалга узок термулдим дилимда чидаб булмас огрик билан:
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёли йиғлаганда кўз ёшларини артиш суннат
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «София онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдилар. У кишининг навбатлари бўлган ўша куни София онамиз юришда секинлаб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини кутиб олдилар. София онамиз йиғлар ва: «Мени секин юрадиган туяга миндириб қўйдингиз», дердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан у кишининг кўз ёшларини арта бошладилар ва у кишини юпатдилар».
Имом Насоийнинг «Сунанул кубро»даги ривояти.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОДАМЛАРНИНГ ГАПИ...
(ибрат учун)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
-- Ойи қорним оғрияпти, докторга борайлик...
-- Бўйи етиб қолган қиз докторга борса айб бўлади қизим. Отанг билан маслахатлашайчи...
Кечга ота ишдан келгач она қизининг гапларини эрига айтган эди ота тутоқиб кетди:
- Эси жойидами бу қизни, қорни оғриса докторга чопиш керак эканми? Мени, уч акасини шарманда қилмоқчими? Касалванд экан дейишлари қолганди одамларини. Эртага ўзим қорин оғрик дори олиб келиб бераман яхши бўлиб кетади.
Қиз отаси олиб келган доридан ичиб олди оғриқ босилди. Энди хар оғриқ келганда доридан ичиб юрадиган бўлди. Бора - бора дорини иккита, учта ичадиган бўлди. Аста секин дори ҳам таъсир этмай қўйди.
Қиз докторга борайлик деганда яқинда тўйинг, тўй ўтсин кейин борамиз дейишди. Қиз оғриққа
зўрға чидаб юрди. Тўй ўтиб қирқини амаллаб чиқарган қиз онасига зорланди:
- Энди борсам бўлар ойи, оғриққа чидолмаяпман.
- Ҳа энди борсак бўлади, - деб қизини докторга олиб борди.
Афсус жуда кеч эди. Касаллик ўтиб кетган, қизнинг саноқли кунлари қолган эди.
Тўшакка михланиб ётган қиз ота онасига йиғлади:
- Энди сизларни бошингиз хам бўлмайди а? Сизлар бемалол бош кўтариб юраверасизлар шундайми?
Мен эса ўлиб кетавераман.
Дада, ойи мени ҳам яшагим келяпти. Илтимос мен ҳам яшай. Энди 19 га кирдим аҳир... Мен ҳам ҳамма қатори
яшашни ҳоҳлайман... Ота ҳам, она ҳам қилган ҳатоларидан афсус чекишар...
Лекин жуда кеч эди... Орадан бир ҳафта ўтиб уйдан оғир фарёд кўтарилди. Қиз дунёни тарк этганди.
Наҳотки одамларни гап - сўзи ота - она меҳридан ҳам устун бўлиб қолди?
Ўйланг... Хулоса ӯзингиздан...
Бу кимларнингдир хатоси, энди сиз буни такрорламанг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тонг сукунатини аёл кишининг аччик фарёди бузди. "Суянган тогим, дада-жоним! Мени кимга ташлаб кетдингиз?.
Гам-кулфатлар одамни тоблайди, дейдилар. Йук-андух одамни тирикла-йин улдираркан. Тананг судралиб юра-вераркану, юрагинг бум-буш булиб ко-ларкан. Дадасининг улимидан кейин Гулширин буикул чукиб колди. Бошка уйда ягаса-да, ойда бир ёки икки марта курган булса-да, отасига рухан суянар-кан. Дадаси вафот этдию, уша суянган тоги кулаб тушгандек булди. Дадасининг гамида кузига хеч нарса куринмай колди. Эртаю кеч йиглайди, утирса хам, турса хам куз олдидан да-дасининг сиймоси кетмайди. Гамга бе-рилиб, болаларига хам карай олмади. Она эътибордан бенасиб колган бола-лар очин-тукин юришади, кимга эрка-ланишни билмай кузлари жавдирайди.
Кун узоги йиглаб ётган онасини куриб уларнинг жажжи юракчаси хам зада булиб колди. Углининг анча акли кириб колибди. Синглиси инжиклик килса овутади, бир нималар деб алдайди. Мадина доим онасининг пинжида юрган эмасми, ичикишданми ё бошка сабабданми касал булиб колди. Гулширин шунда хам унга тузукрок ка-рамади. Гуё дадасининг улими билан хаёт тугаб колгандек эди. Гулширин уз гамига узи коврилиб ётган пайтда ёнги-насида кизалоги иситмалаб, инкиллар-ди. Кузи илинган экан, тушига дадаси кирибди. Дадасининг тириклигини ку-риб Гулширин кувониб кетибди, узини унинг багрига отибди: "Дадажон, сизни каттик согиндим. Бизни ташлаб каерга кетиб колдингиз?" Аммо дадасининг ковоги солинган эмиш. "Мен улганим йук, тирикман. Хамиша ёнингдаман. Куз ёшингни артиб, болангга кара. Мени рози булсин десанг болаларингга кара!" Шундай деб дадаси ортига бурилиб ке-
тиб колибди. Гулширин унинг ортидан "Дадажон!" деганча югурибди..."Дада-жон!" деганча уйгониб кетди. Ёнгинаси-да кизалоги Мадина инкиллаб ётарди. Гулширин беихтиёр унинг пешонасига кафтини босди - бола олов булиб ёнар-ди. Тушида дадаси айтган гап кулокла-ри остида янграгандек булди: "Мени рози булсин десанг..."Бугзига аччик бир нима тикилиб келди. Тонг бузариб ота-ётганди. Гулширин гира-ширада дори кутисини титкилаб, иситма туширади-ган дорини топиб, кизига ичирди.
Бир оздан сунг Мадинанинг харорати тушиб, пишиллаб ухлаб колди. Онасининг улимидан кейин бувиси рах-матли "Улганнинг оркасидан улиб бул-майди. Тирик тирикчилигини килиши керак" деганди. Чиндан хам, энг якин одами утганда одам куйиб-ёнади, аммо у билан бирга кетолмайди-ку.
Мархумнинг ортидан килинган энг са-вобли иш унинг хакига килинган дуо экан.
Мадина икки кундаёк рангига кон ки-
риб, тузалиб колди. Гулширин кизалоги дори-дармондан эмас, она мехридан кувват олганини хис килди.
Кейинги пайтларда эри бир оз узгарди.
Эр-хотиннинг муносабатлари олдинги-дек булмаса-да, хар калай Зохид хоти-нига мехрибончилик кила бошлади. Бу жонкуярликнинг сабаби Гулшириннинг уйни сотиб, пулини эрига бергани важи-данми ёки дадасининг кайгусида чукиб бораётган хотинига ачинганиданми, бу-ниси Гулширинга номаён. Билгани улар-нинг бузилган кургони аста-секинлик билан тикланяпти. Бехос эсган шамол омонат чайлани осмонга учиргани каби ноурин бирор суз ёки ишора уларнинг муносабатларига дарз етказиши мум-кин. Ким билади, балки хатоларини анг-лагандир. Зохид Гулширин болалар би-лан уйда сикилиб коляпти деб уйлади-ми, болаларини богчага берди. Хужжат-ларини хам узи тугрилади. Гулширин кун буйи болалари билан уралашиб ур-ганиб колган экан, улар богчага катнай бошлагач, бир нимасини йукотган одамдек булиб колди.
Бир хафтадирки, болалар богчага кат-нашяпти. Хар куни кувониб кетадиган Сарвар бугун эрталаб "бормайман бог-чага" деб бир оз тихирлик килди.
- Нега боришни хохламаяпсан, углим? Ахир, богчада шеър-кушик ургатишади, болалар билан уйнайсан, - деди Гулши-рин.
- Керакмас, бормайман, - ковогини со-
либ олди Сарвар. - Богча опамиз уйин-чокларга тегинишга куймайди. "Синди-риб куясизлар" дейди. Кейин болалар "сенинг онанг йукми, факат даданг оп-келиб, олиб кетади" деди.
- Вой, тавба, она сути огзидан кетмаган болалар бу гапларни каердан олишар-кан-а? - хайратланди Гулширин. -Углим богчага коптогингни олиб боракол, ур-токларинг билан бирга унайсан. Кечки пайт узим олиб кайтаман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хайрли тонг!
Роббим сизларга Шукр этувчи Қалб, Зикр этувчи Тил,
Хайрли Умр,
Дунё ва Охират Гўзаллигини насиб этсин!
Бугунги кунингиз Мазмунли ўтсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️ Ассалому алайкум.
❄️ Хайрли тонг.
❄️ ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин!
❄️Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
❄️Гуллар ифори ила шаббода елса.
❄️Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
❄️Ажабмас бирма бир ижобат бўлса 🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳикоялар
УЙНИНГ ИФФАТИ
Кампир секин хонасидан чиқди. Залдан невараси ва келинининг овози эшитилди:
- Ўғлим, дастурхон тайëр, овқатингни солиб қўйдим, келиб еб ол, совуб қолмасин.
Кампир залга кирди, қишлоқдан олиб келган ëстиғига суяниб, секин ўтирди.
Бувисини кўрган бола: - Буви, келинг бирга овқатланамиз, деди.
Кампир маъноли шаклда уҳ тортиб:
- Уйнинг эркаги келмасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди. Олдин даданг келсин, кейин бирга овқатланамиз иншооллоҳ, деди.
- Эээ бувижон, у замонлар ўтиб кетди. Ҳозир қорни оч бўлган дастурхонга ўтиради. У келгач ўзи еб олади, деди келин.
- Қизим, инсонларнинг одоби, ҳаëси, иффати бўлганидай уйларнинг ҳам иффати ва одоби бор.
Неваранинг сабри чидамай гапга аралашди:
- Бувижон, нима экан бу уйларнинг иффати... Тушунтириб беринг, мен қизиқиб қолдим, деди.
Кампир гапиришни бошлади:
- Биз кичик пайтимизда онамиздан олдин дадамизнинг қаршисида ўзимизни одобли тутишни ўрганардик. Ота-онамиз уйда пайтида оëғимизни узатиб ўтирмасдик, катталар гапираëтган пайтда гапириш учун навбат берилмагунча гапга аралашмасдик. Катталаримиз хонага кирганда дарров ўрнимиздан туриб, уларга ўтириш учун жой берардик. Дадамиз дастурхонга ўтирмагунча дастурхонга қўл узатмасдик.
Дадамиз келиб, “Бисмиллоҳ”ни айтар, “Қани олинглар” дерди. Шундан кейин ҳаммамиз овқат ейишни бошлардик. Овқат еб бўлгач, ака-укалар навбат билан овқат дуосини ўқирдик. Оилавий ейилган овқатдан лаззатли овқат борми бу дунëда? Бу дастурхон одобидир ўғлим.
- Бунчалик босим остида депрессияга тушмасмидингиз бувижон?
- Йўқ, бизнинг замонамизда ҳурмат бўлгани учун севги абадий эди. Севги бор бўлгач депрессияга тушган одам бўлмас эди. Овқатлар лаззатли, уйқулар ором берувчи эди. Биласанми, мен депрессия деган сўзни биринчи марта бу ерда эшитдим. Қишлоғимизда ҳамма “Иброҳим жинни” дейдиган биттаси бор эди. Ҳаттоки у шу даража бахтли одам эдики, буни тушунтириб бера олмайман.
Кеч киргунча болалар билан кўчада ўйнар, қорни оч бўлганда эшикни тақиллатиб, “Опа, оч бўлдим, овқат бер” дерди. Қайси эшикни тақиллатса ҳам бўш қайтмас эди. Сартарош сочини олар, ҳаммомчи ювинтириб қўярди.
Жума кунлари уни намозга олиб кетишарди. Уни ҳеч ким яккаламас эди. Ҳозир ҳеч бир нарсага ҳурмат қолмади. Ҳатто бу шаҳарда уйларга ҳам ҳурмат йўқ. Кеч кирганига қарамасдан ҳеч ким пардаларни туширмайди, уйнинг ичи кўриниб туради, лекин ҳеч ким уялмайди. Биз кун қорая бошлаши билан қалин пардаларни ëпар, кейин чироқ ëқардик. Ҳатто парда ëпиқ ҳолатда ҳам кийим алмаштиришга уялар эдик, олдин чироқни ўчириб, кейин кийим алмаштирардик. Ташқаридан соямиз кўриниши мумкинлигини ўйлаб юзимиз қизариб кетар эди.
Шу пайт келин ўтирган еридан турди, истар-истамас залнинг пардаларини ëпди.
- Уйнинг одоби пардаси ëпилиб ëпилмаганидан билинади, дер эди ота-боболаримиз.
Уйлар катта деворлар билан ўралган ҳовлиларнинг ичида бўлишига қарамасдан ҳеч ким ички кийимларини ўртада осиб қўймас эди, ҳатто уй ичидагилардан уялишарди. Мен кичкиналигимда иштонимни энг олд томондаги ипга осган эканман. Дарров онам келиб “Қизим, бугун даданг ҳовлига чиқди. Сенинг иштонинг осилиб турган эди. Уялганимдан ер ëрилмади ерга кирмадим. Бундан кейин бунақа жойга осма. Энг орқадаги ипга осиб қўй. Устига бир нарсалар ëпиб қўйки, остидаги кўринмасин.
Иффатимиз, одобимиз кетса, имонимиз қолмайди. Мен у пайтда 12 ëшларимда эдим. Онам менга бу гапларни айтаркан уялганимдан ерга кириб кетай дедим. Ҳозир шунақами? Ўтган кун озгина тоза ҳаводан нафас олай деб балконга чиқдим. Рўпарадаги қўшни ипга барча кийимларини осиб қўйган экан, уялганимдан уйга қайтиб кирдим.
Бугун овқатлар ташқарида ейилаяпти, “кўз ҳаққи” бўлаяпти, ҳеч ким буни эътиборга олмаяпти. Бозордан олинган нарсалар ҳар хил чиройли пакетларда уйга олиб келинаяпти, буни олишга қурби етадиганлар бор, қурби етмайдиганлар бор. Кўз ҳаққи бўлади бу ейиладиган овқатларда...
Ёрқиной хожи она тақдим этдилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Зўр капсула эканда!
Қаерда бор экана😁
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Муаллим...
Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.
Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…
Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…
Гулбаҳор Абдуллоҳ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Тобут кўтариш насиб этсин-да…”
Қиш кунларида бойчечак қулоқ ёйганини кўрган инсон бирдан қалин қор ёғиши-ю, вужудини аёз чақишидан довдираб қолиши аниқ. Шундай кунларнинг бирида дўстим Мақсуднинг шошганча бошлиғи хонасидан чиқиб келиши диққатимни тортди. Қўл телефонида алланималарни ҳовлиқиб гапириши, бармоғи билан пешанасини ишқаганча томоғига нимадир тиқилгандек ютинаверганидан билдимки, нимадир бўлган.
Унинг мана бу гапидан барини тушуниб олдим.
“Ака, қанақасига ахир. Эрталаб ўзим дадам билан гаплашдим, яхши эдиларку?”.
Хуллас, ҳар қанча уринмай, дўстларим билан бирга жанозага бора олмадим. Дўстимга ҳардард бўлиб: “Дўстим, сабр қил. “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз.) — дея дардкаш бўла олмаётганимни ҳис этдим. Хона деворлари қисиб келаётгандек.
Ишхонага вазиятни тушунтириб “Тошработ-Навоий” йўналишдаги автобекатга етиб келдим. Хаёлимда бир муддао. “Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”
Аксига олиб, Тошработ қирликда жойлашмаганми, йўл сирпанчиқлигидан енгил машина келавермади. Одамларнинг тирбандлигини кўрган бир микроавтобус ҳайдовчиси гарчи Навбаҳор йўналишида ҳаракат қилсада нақд мижозларни кўриб Тошработгача олиб боришга рози бўлди. Машинага ўтирдик. Хаёлимда бир ният “Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”.
Надоматки, ҳайдовчи қалин қор ёққани сабаб Тошработгача боролмаслиги рўкач қилди-ю, адирлик четида ташлаб кетди. Ўртоқларимга қўнғироқ қилсам, яқин тепаликдаги мозорга қараб боришим лозимлиги, улар шу томонга юк машинасида келаётганини айтиб қолишди.
Оёғимдан совуқ ўтиб, ниҳоят кўринган машинани тўхтатдим.
Ҳайдовчига шу яқин атрофда қабристон борлиги ҳақида оғиз очишим наф бермади. Чунки у ҳам мендек бу ерлик эмас экан. Йўлда мозор учраса тушиб қолишга келишдик. Қани энди мозор кўринса? Нима кўп тепалик кўп. Нима кўп қир кўп. Узоқдан бир ёзувга кўзим тушди. Қувониб кетдим. Қабристон ёзуви бўлса керак. Таассуфки, “Хуш келибсиз Навбаҳор тумани”га ёзувидан эсанкираб қолдим.. Афсус. 4 кмдан сўнг Навоий шаҳри. Тошработдан чиқиб кетибман.
Қалбимга қулоқ солдим. Юрагим ва имоним жанг қиляпти. Нафс: тақдирга тан бер. Аза уч кун. Тобут кўтаришинг шартми, чўнтагингда пул ҳам қолмади.
Имон: “Ҳар нарсанинг ижобати ниятга боғлиқ, сўраганни қуруқ қолдирмаган. Ўзимга-ўзим бугун ўзим учун илоҳий бир ҳақиқатни кашф этишим мумкиндек туюлди. Танишимдан қарз олиб яна “Тошработ-Навоий” йўналишдаги автобекатга етиб олдим. Тошработлик ҳайдовчи жаноза чиққан уйгача олиб боришга рози бўлди. Жанозадан кечикканлигимни билсамда такрорлайвердим. “Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”.
Лой кўчалардан кечиб дўстимнинг уйига етиб олдим.
Елкамни тутиб ҳамдардлигимни билдирдим. Сабру жамил тилаб орқамга қайтдим. Узоқдан бир оловранг “Москвич-412” тепасида мебель ортиб олган лўкиллаб келяпти. Мебелми ё шкаф? Нима фарқи бор? Ичимда кулиб, сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига иборасини эсладим.
Тошработ марказигача келишиб, секин кабинага чиқдим. Ўйлаб кетяпман: Тобут кўтариш насиб этсин, илоҳим!”. Ўзимдан хафа бўлдим. Қанақа тобут кўтариш? Ахир жанозадан кечикдимку?
Ҳайдовчи: “Укам, жим кетяпсиз, меҳмонмисиз дейман.”
Мен: “Ҳа ака меҳмонман. Таъзияга келгандим.”.
Очиғи у одамнинг узуқ-юлуқ гапириши энсамни қотирди. Ўзи музлаб борай деяпман. Қайтиб гапирмадим.
Ҳайдовчи: “Исмим Мурод. Мана шу маҳалланинг яхши-ёмон кунида беминнат хизмат қиламан. Савоб учун. Онамга ваъда берганман. Ука бир савоб иш қилинг. Четда тўхтайман. Тепадаги отни тушириб хилхонасига қўяйлик.” Товба. Қанақа от. Бу одам қизиқчими?
Бир пайт зиёратгоҳ олдида тўхтадик.
Тепага қарадим-у, ҳайратдан ёқа ушлаб қолдим. Томоғимга нимадир тиқилиб, кўзларим тиниб кетди. Ушбу жумлани эшитгач ўзим учун илоҳий бир ҳақиқатни кафш этгандек бўлдим.
Ҳайдовчи: “Ука, тинчликми? Кўтаринг. Бугун таъзияга хизмат қилган тўрт оёқли чўпли от мана шу. Уни охирги манзили-хилхонасига сиз қўйяпсиз.
Тобутни охирги кўтарган сиз бўласиз!”
Жонибек Шуҳратов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Менинг дадам..!
Куни кеча қўшнимизнинг хонадонида ХАТМИ ҚУРЪОН бўлди... Қўшнилар билан бирга у хонадонга дадам билан бирга кирдик. Улар билан дастурхон атрофига ёнма ён келиб жойлашдик. Датурхондаги ноз неъматлардан тановвул қилиб бўлгач, дастурхонга ош тортилди. Дадам иккимиз бир лагандан ош ерканмиз, олдиларидан чиққан гўшт бўлакларини секин секин мен томонга суриб қўйдилар.
Бу манзарани кузата туриб, аввалги бир статусимдаги ота бола суҳбати едимга тушди. Дадаси ўғлидан ʺким кучли ўғлим сенми, менми?ʺ деб уч бора сўраганида, уччаласида ҳам ʺмен кучлида отаʺ деб жавоб қилади. Жавобдан хафа бўлган ота ўғлидан нарироқ кетади ва яна сўрайди:
-— ʺЎғлим сўнги бор сўрайман, ким кучли?ʺ,
-— ʺЭнди мен кучсизман отаʺ ота ўғлининг жавобидан хайрон қолади ва сабабини сўрайди,
—-ʺНега уч бор сўраганимда мен кучли дединг, энди кучсизман деяпсан ўғлимʺ, шунда ўғил жавоб беради.
-— ʺУч бор сўраганингизда ёнимда эдингиз, энди мендан анча узоқдасиз, шунинг учун кучсизман ОТАʺ!
Дархақиқат, отаси хаёт ўғил, қоқиниб қолмайди... Унга доим мадад бўлади. Тушкунликка тушмайди, бошини деворга урмайди. Чунки, унинг маслахатгўйи бор, у учун жонини беришга қодир ота бор ёнида.
Дадамнинг бу қилганларини кузата туриб ўйлаб қолибман. Дадам хали ҳам мени, елкасига опичлаб олиб, ширинликлар олиб берадиган ёш боладек кўрарканлар.
Болалигимда дадам билан бўлган ёрқин ХОТИРАЛАРИМ хамон ёдимда...
Биласизлар мустақилликнинг илк йилларида пул ишлаб топиш муаммоси бироз қийинроқ эди... Хозиргидек тадбиркорлик ривожланмаган, маошга қараб кун кечирадиган вақтлар эди ўшанда. Ота~онам ОДДИЙ ИШЧИ бўлганлиги сабаб, оилада бироз етишмовчилик, бу маошдан кейингисигача амаллаб эплайдиган вақтлар эди...
Биз болалар оиладаги муаммолардан бехабар, ʺхали уни хали буни олиб берасанʺ деб, хархаша ҳам қилар эдик. Ўша махалда дўкон расталарида ʺсникресʺ, ʺбоунтиʺ, ʺтвиксʺ деган хорижни шоколадлари пайдо бўла бошлаган эди. Мактабга ўзига тўқ оилаларни фарзандлари хар харда ўша шоколадлардан олиб келиб, танаффус вақтида ҳаммани кўзини куйдириб ерди. Ўшанда у холатни кўриб бир ютиниб қўяр эдим. Укамлардан катта бўлганлигим, хаётни сал бўлсада аччиқ чуччугига ақлим етиб қолганлиги сабаб, уйга келиб дадамга ʺменга ҳам олиб берингʺ демас эдим. Бир куни дадам бир дона сникрес олиб келдилар. Уни тўртга бўлдилар, бир бўлагини менга, укамга синглимга ва онамга бердилар...
Ўзлари эса емадилар ҳам. Онам:
-— Дадаси ўзиз емайсизми?!~деб сўраганларида.
-— Сизлар бемалол еяверинглар, мен АВВАЛ ЕГАНМАН ,~ дердилар. Хар доимги гаплари. Ўзи яқиндагина сотувга чиққан нарса бўлса ҳам, дадам уни аввал таътиб кўрган бўлардилар. Кейин билсам, аслида тановвул қилиб кўрмаган бўлсаларда бизларни хотиржам қилиш учун шундай дер эканлар...
Шўрва нима учун қилинади?!
Албатта гўшт ейиш учун.
Ҳа тўғри, шўрва асосан гўштдан тайер бўлади. Уйда шўрва қилсак, онам шўрванинг гўштини алохида идишда олиб келадилар. Дадам бўлса, ўзининг шўрвасини ичишидан аввал, идишдаги гўштни тақсимлайдилар. Энг юмшоқ жойи синглимга аталар эди. Бирин кетин ёшимизга қараб гўштларни тақсимлаб, ўзларига суяк жойини олиб қолардилар. Ўша суякдаги оз моз ёпишган гўштни ҳам пичоқ билан сидириб, бизларга берардилар. Хозир ҳам шундай. БАХОНАСИ:
-— ʺМенга гўшт мумкинмас, қон босимим борʺ ~дейдилар...
Кечаги дадамнинг гўшт бўлакларини менга илинишларини кўриб туриб, оталар ҳамиша фақат фарзандлари ҳақида ўйласа керак деб ўйлаб қолдим
Фарзандим ЕСИН!
Фарзандим КИЙСИН!
Фарзандим униб ўссин!
Фарзандим яшасин! деб, хеч ўзини ўйламас экан хар бир ота. Доим болам деркан ота. Ўзи емас экан, ўзи киймас экан. Топганини
фарзандларига атаркан...!
ОТАларимизни борига шукр! Умрлари узоқ бўлсин...!
Амийн.
Муаллифга рахмат!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қисқа йўл...
Бир танишим у билан касалхонага бориб келишимни илтимос қилди. Очиғи, бу таклиф менга унчалик ёқмади. Бугун улфатлар билан ўтирадиган жойимиз бор эди. Маза қилиб, бир отамлашмоқчи эдик. Аммо йўқ дейиш ноқулай бўлди. Чунки унинг оилавий аҳволидан яхши хабардор эдим.”Улгурарман, зиёфатга ҳам” дея рози бўлдим!
Ҳа, унга қийин эди: бир томондан касал онаси...бир томонда ёш болалари....ва касал ётган аёли.
Биз унинг шифохонадаги аёлидан хабарлашгани йўлга чиқдик.
Шифохона атрофида одам кўп. Ҳамма ўз яқинидан хабар олиш учун келган.
Хуллас, палата эшиги олдига етганимизда мени ичкарига киритишмади. Наилож ташқарида кутиб турадиган бўлдим.
Касалхона биқинидаги ўриндиқда ўтирибман. Шу тоб бошига дўппи кийган, маҳзун бир отахон ёнимга келиб ўтирди. Унга салом бердим. У бош силкиганча алик олди. Тушундим: бошига мусибат тушган.
Вақт ўтиб борарди. Мен эса зиёфатга улгуришим керак. Мени бу ерга судраган танишимдан шу қадар жаҳлим чиқдики!....
Ёнимда ўтирган отахон бирдан йиғлаб юборса бўладими?! Мен уни юпатишни ният қилиб:
– Отахон,нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.
У индамади. Аммо кейин кўз ёшини артиб аста жавоб қилди:
– Ўғлимнинг зиёратига келгандим болам! Шунга кўзимга сал ёш келди! Ўтиб кетади...
Ана энди масала бир оз ойдинлашди. Демак, анави ерда, шундоқ йўлнинг нариги томонида қабристон бор экан-да! Мен бу ерда туғруқхона борлигини билардим-у, аммо қабристон борлигини энди кўрдим!
Шу тоб бир хаёл миямга урилди:
“Тавба! Бир томонда туғруқхона, Бир томонда қабристон! Астағфируллоҳ! Ўртада эса мен. Инсон умри бунча қисқа йўл бўлмаса! Туғруқхонадан чиқиб тўғри қабристонга йўл оламиз! Умр ҳам аслида шу бир қисқа йўл! Биз еса шу қисқа йўлга ҳам чидамай, улкан гуноҳлар қилиб қўямиз! Тавба! Ё алҳазар!..”
Зиёфатга эса бормадим.
Шерзод Ҳайдарбеков
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Дўстим чойхонага нега келмаслигининг сабаби шу экан. 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Гузал кел шу эшикни ёпмаймиз качонлардир биримиз таккиллатсак миз пешвоз чикайлик..Хайрлашмаймиз..
Сени Оллох йулида яхши кураман..дедим.
..Кадрини каддидан баланд куйган фариштамнинг кузлари ёшга тулди.
-Биз хам сизни яхши курамиз..
..Гузал ва Имронни мехмонга таклиф килиб хайрлашдим..Узим уйимга келдиму юрагим олис Узбекистонда колиб кетди дунё Гузал бир пайтлар яшаган уйнинг деразасига жойлашгандек соатлаб караб утирадиган худди хозир у мени кутуб оладигандек магазинимга тез тез борадиган излаган нарсамни тополмай аламимдан урмонга бориб бор овозимда бакириб йиглайдиган одат чикардим..
Кейин узимга келиб "Гузал менга умид бергани йукку биз икки хил дунё одамларимиз узингни кулга ол Рамиз,-Дея уз ишларимга кайтар эдим.
..Бу холатим оиламга таъсир этмай колмади хотиним болаларимни олиб юртимизга кетиб колди ота онам хайрон мени дардим ичимда...
Бир пайтлар Гузал юрган йулларни девонадек кезар булдим. Отам онам мени бу холатимни сезишиб хамма дардга вакт даволиги хакида сузлашадиган булдилар .Нихоят юрак ютиб Отамга калбим тубидаги энг огрикли дардимни айтдим...Отам энди кечлигини Гузалда кунглим борлигини уша пайтларда айтганимда хаммасига рози булишлиги мумкинлигини айтиб оиламни хароб килиб фарзандларим. уволига колмаслигимни суради Оила мукаддас дунёда Мухаббатдан хам буюк нарсалар бор болам дея Отам болаларимни олиб келди оилам тикланди..Гузал мен сенинг олисдаги кузатувчингман хаётингда булган булаётган хар бир вокеадан хабардорман лекин юрак ютиб дилимдаги дардларимни сенга айтолмайман телефонда овозингни эшитиб туришни узи бир бахт менга. Мухтарам шу хикояни укувчи мени холатимдан кулманг бу махзун ишк киссамни бир буюк калб эгаси Гузал га багишладим четда юрган шундай пок соф аёлларимизга офаринларим. Гузалим мендан ранжима сени хамон Оллох йулида севаман.
Тамом...
Z.Abdulloeva.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Олга Ўзбекистон 💪💪💪
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ДУНЁГА ТИКИЛГАН КЎЗЛАР.
Тонг пайти... Қуёш машриқ узра ўз жамолини кўз-кўз қилиб, шаҳарни аста-секин кундалик шовқин эгаллай бошлади. Ҳали кўча қатнови одамлар ҳукмронлигига тўла ўтмасдан бурун катта она ит йўлакнинг ўртасида кун кечириш манбаи - кўп қаватли биноларнинг яқинида жойлашган ахлат қутиси томон жадал кетиб борарди.
Ҳар куни саҳар пайти она ит ахлат қутисига бемалол келиб, ҳеч қандай хавф хатарсиз болаларига егулик олиб кетса ҳам, негадир бугун ҳар томонга аланглар, қандайдир хатарни сезгандек ахлат қутиси томон елиб борарди.
Она итнинг сезгилари алдамаганди. Ахлат қутиси томондан қандайдир ғалати овоз эшитиларди. У бирпас тўхтади-да, овозга қулоқ солди. Овоз қанчалик ғалати туюлмасин, унга жудаям танишдек эди. Ит ғайриш урий ҳолатда ахлат қутисига аста-секин яқинлашди. Ахлат тўкиладиган жойнинг чеккасида оппоқ матога ўралган нарса ғимирлар, кимларнидир ёрдамга чақираётгандек бор овози билан чинқирарди. Ит унга яқинлашди-да, унинг йиғидан қизарган юзларини оналик меҳри билан ялади. Дунёга сиғмаган жажжигина бу хилқатнинг овози бироз пасайган бўлса ҳам, лекин тинмади. Она ит авайлаб уни тишлади-да, кўтариб йўлакнинг ўртасига олиб бориб қўйди.
Ахлат тўккани келаётган ёшгина аёл итни кўриб орқасига бурилиб кетди. Йўлак бўйлаб узоқдан кўзойнак таққан киши келарди. У ҳам итга кўзи тушгач, ариқни ҳатлаб ўтди-да, матога ўралган нарсага қарай-қарай бу ердан узоқлашди. Она ит яна кимдир келишини кутарди. Ниҳоят, ҳалиги ёш аёл кириб кетган эшикдан бир қўлида ҳасса, бир қўлида челакни кўтарган кампир чиқиб шу томонга қараб кела бошлади. У ҳам итни кўрди, аммо унинг ёнида турган нарсага кўзи тушгач, челакни қўлидан қўйиб, қадамини тезлатди. Она ит кампирдан ҳайиққаниданми ёки унинг ҳам кетиб қолишидан қўрқдими, бу ердан узоқлашди.
Кампир ҳалиги нарсани кўтариб кимларнидир қарғаганича уй томон кетди. Она ит унинг орқасидан эшикдан кириб кетгунича қараб турди. Кейин нимадир эсига тушганидек шитоб билан орқасига бурилди-да, чопиб кетди. У жонҳолатда, қанчалик тез югурмасин – қадами унмаётгандек, манзили тобора олислаб кетаётгандек эди.
Ниҳоят, у етиб келди. Бостирма тагида бир-бири билан ўйнаётган кучукчалар онасининг бунчалик тез қайтиб келганига бир зум ҳайрон бўлиб қараб турдилар-да, бирданига унга ташланишди. Бири сийнасига, бири бўйнига осилиб ўйнаётган болаларига меҳр билан боқаркан, она ит айни пайтда ана шу жажжи кучукчаларини кимлардир ахлат қутисига ташлаб юборишдан қўрқарди...
У оч бўлишига қарамасдан шу куни ҳеч қаёққа чиқмади. Болаларини ҳар кунгидан кўпроқ, жуда узоқ, қайта-қайта меҳр билан ялади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Чинданми? - хозиргина тумтайиб тур-ган Сарварнинг юзи кувончдан чарак-лаб кетди. - Чиндан хам узингиз олиб кайтасизми, аяжон?
- Албатта, - жилмайди Гулширин. -Ахир, оналар болаларига ёлгон гапиришмай-ди-ку.
Сарвар дадасининг кулидан тутганча, бир кулида коптогини ушлаб богчага кетди. Уларни кузатиб коларкан, нега-дир Гулшириннинг юрагини гашлик коплади. Аммо бу гашлик сабаби нима-дан эканини билмади. Кун буйи узини рузгор ишларига андармон килса хам гашлик таркалмади. Гулширин буни да-дасини унута олмаётганига йуйди, кун буйи паришон юрди. Уша куни унга хар бир соат, наинки соат, дакикаларнинг утиши кийин туйилди. Гуё вакт бир жойда тухтаб колгандек эди. Болалар-ни олиб кайтиш вакти якинлашганда кунглидаги безовталик икки баравар ошди. Унинг хаёлида гуё болаларига бир нима булгану, ундан яширишаётга-ндек туйилди. Богчага келиб, уртокла-ри билан кувлашмачок уйнаб юрган уг-ли билан кизини куриб кунглидаги ха-вотир бир оз чекинди. "Хайрият, сог-омон экан икковиям". Каршисига югу-риб чиккан болаларини багрига босиб, юз-кузларидан упди.
- Кани, кетдикми, асалларим.
Мадина аясининг кулидан ушлаб олди.
Сарвар эса "Мен энди катта боламан, узим юраман"деб узбошимчалик килди.
У йулма йул эрталаб уйдан олиб чиккан коптогини уйнаб кетди. Копток болани-нг кулидан чикиб, думалаб кетар, Сар-вар завк билан унинг ортидан югурар-ди. Машина серкатнов йулдан утишаёт-ганда Гулширинг углининг хам кулидан каттик тутиб олди: "Коптогингни уйга боргандан кейин уйнайсан, углим"!
- Йук, уйнагим келяпти! - Сарвар силта-ниб, аясининг кулидан чикди. Силтан-ган пайтида коптоги кулидан чикиб, машиналар катнаётган йулга сакраб кетди.
- Коптогим! - Сарвар кетма-кет келаёт-ган машиналарга карамай копток орти-дан чопди. Каттик тезликда келаётган машиналар кулокни коматга келтиргу-дек булиб сигнал берарди.
Икки томондаг машиналар ичида кол-ган Сарвар кай томонга юришни билмай чириллаб йиглаб юборди. Катта юк машинаси унинг устига бостириб ке-ларди...
- Болам! - Гулширин узини угли томон отди. Бор кучи билан Сарварни йул че-тига итариб юборди. Угли зарб билан асфальт йулакка йикилди.
Кейин нима булганини эслоомайди. Эсида колгани - кучли зарб уни улокти-риб юборди. Шу дамда бутун хаёти куз унгидан бир-бир утди: онаси, дадаси, бегубор болалиги, онасидан айрилиб колганда чеккан изтиробли дамлари, Зохид акаси билан кечган бахтли кун-лари, фарзандларининг тугилиши, эри-нинг хиёнати...
Сунг буларнинг хаммаси бир бирига коришиб кетди. Куз олдини зулмат коп-лади...
💥КУНДОШЛИ УЙ. - 891575524086
Онги тиниклаша бошлаганда хамма ёги зиркираб огрирди. Нега бундай бу-лаётганини дастлаб тушунмади. Кузини очмокчи булди. Аммо ковокларига тош осилгудек узига буйсунмади. Кийинчи-лик билан киприкларини кимирлатди. Кузлари зурга очилди. Хамма ёги оппок рангга буялган хонада ётарди. Каерда эканини дастлаб билмади.
Аста-секин куз олди тиниклашиб атрофдаги буюмлар аник курина бош-лади. Урнидан туришга уринди, аммо каттик огрик яна жойига кайтиб ётишга мажбур килди. Билагига узун "ичак" уланган, ундан томирига дори томарди.
Англадики, касалхонада ётибди. Хона чеккасида нима биландир банд хамши-ра киз унинг кимирлаб куйганини сезиб, угирилди. Беморнинг куз очганини куриб нигохлари яшнаб кетди.
- Вой, уйгондингизми? Мен хозир врач-ни чакириб келаман, - киз шундай де-ганча шошиб чикиб кетди. Бирпасдан кейин баланд буйли врач билан кириб келди.
- Алишер Усмонович, каранг, бемор ку-зини очди.
Алишер Усмонович деганлари стулни Гулширин ётган каравотга якинрок су-риб утирди.
- Яхшимисиз, узингизни кандай хис ки-ляпсиз? - шундай дея у кулогига фоне-ндоскопини такиб, беморининг юрак уришини эшитиб курди. Сунг Гулширин-нинг корачикларини хам текширди.
- Каердаман? Нега бундай ётибман? - Гулширин хамон нега бундай ахволда ётганини билмасди.
- Хеч нарсани эслолмайсизми? - Врач йигит бир унга, бир хамширага маъноли тикилди. - Балки эслашга харакат ки-ларсиз?
Гулширин диккатини жамлаб, нима булганини эслашга уринди. Аммо кан-чалик уринмасин, хеч нарсани эслай олмади.
- Сизни икки кун олдин булимимизга олиб келишди. Автохалокатга учраган-сиз. Олиб келишганида ахволингиз огир эди.
Акаси Гулшириннинг кулларидан мах-кам ушлади: "Нима хам кила олардик..." Бирор соатидан сунг Гулширин акаси ва угай онаси Мавлуда билан отасини "тез ёрдам" машинасида уйга олиб кай-тишди. Мавлуда нукул "Дадангиз мени алдадилар. Касалларини узлари билган эканлар. Менга кон босимим ошиб кет-ган деб алдабдилар", деб йигларди. На Гулширин, на акаси дадасига бу дард качон ёпишганини, качон унинг вужуди-ни емирганидан хабардор эди.
Уйга келгач, кексаларнинг маслахати билан кариндош-уруглар бирин-кетин дадасини куришга кела бошлашди. Аслида бу видолашув учрашуви экани-ни хамма билиб турарди. Дунёда энг ёмони - одам узини улимини билиб, унинг качон келишини кутиб ётиши экан. Собир ака келган-кетганларга туймай бокар, кузларида "Энди сизлар-ни ташлаб кетаман" деган ифода котиб колганди.
Ота-она улими мерос, дейдилар. Бир марта бу "мерос" теккан Гулширин ик-
кинчи бор яна ундан олишни истамасди
Канийди, имкони булса вактни тухта-тиб коларди. Шунда "чик-чик"лаб ута-ётган вакт дадасининг умрини олиб ке-толмасди. Бир хафта шундай утди. Гулширин бир хафта уйига бормай, ке-чаю кундуз дадасининг ёнида утириб чикди. Мавлудага уйлангани учун да-дасидан хафа булганларини эслаб, узи-ни койиди. Ахир, дадаси эркак киши, ёлгиз яшай олмасди-ку. Энди уша гина-лардан асар хам колмаган. У дадаси тирик колиши учун хозир хар нарсага рози. Эри кайнона-кайнотаси билан да-
дасини куришга келганида Гулширин Зохиднинг куксига бош куйиб йиглаб юборди. Хар канча ситамлар утказган булмасин, энди унинг ягона суяна ола-диган одами шу.
Кун сайин дадасининг хаёт нури суниб бораётган кузига караб Гулширин ич-ичидан тукилиб борарди. Хатто унча-бунчага жонини койитмайдиган Мавлу-дани хам таниб булмай колди. Унинг шодхуррам кунлари Собир аканинг даврида экан. Шу бир хафта ичида унинг кузларидан хам нур кочиб, мун-гайиб колди. Илгари бу одамга мол-давлати учун текканман дерди. Энди билдики, бирга яшаган даври мобайни-да Собир акага каттик богланиб колган экан. Хамма эркаликларини шу одам кутарарди. Энди ким Мавлудани асраб авайлайди, кунглига карайди?
Касал касал эмас, уни боккан касал деганлари рост. Гулширин дадасининг ёнида утириб, унинг дуосини олиб ко-лиш учун куну тун мижжа кокмади. Кундузи Мавлуда бир-икки соат эрини-нг олдида утиради, Гулширин ана шу апайтдагина бир оз мизгиб олади. Кариндошларнинг келиб-кетиши кунг-лини кутардими ёки олган муолажала-ри таъсир килдими, Собир ака бир оз узгариш килди. Томогидан сув утмай ётган одам ярим косагина шурва суви-дан ичди, ёстикка таяниб утирди, куриб Гулширин кувониб кетди. "Дадам туза-ляптилар, хали яшайдилар", деб уз-узи-ча таскин берди. Собир акани куришга келган узок кариндош булмиш кекса кампир кетар чогида афсус билан бош чайкади. "Огир ётган касал чин дунёга кетишдан олдин бир узгариш килади. Дадангнинг кетар соати якинлашганга ухшайди. Бирор кексарок одам калима кайтартириб турсин. Тайёргарликлари-нгни куриб куйинглар, болам..."
Гулширинга кекса аммаси дадасининг тезрок улишини истаётгандек туйилиб, уни ёмон куриб кетди. Угринча дадаси-
га тикилди: Собир аканинг рангпар юзига бир оз кон югурибди. "Дадам ул-майдилар, яшайдилар" деди ишонч би-лан. Кечкурун хамма таркалгач, келди-кетдидан чарчаган Мавлуда "бир оз мизгиб олай" деб кириб кетди. Акаси хам "мен уйдан бир хабар олиб келай, дадамни куринишлари яхши-ку, эрта-
лаб келаман" деб кетди. Собир ака хам кузларини юмди.
Унинг бир маромда нафас олишини ку-риб Гулширин хотиржам тортди. Тунги чирокни ёкиб, дадаси ётган каравотни пастига курпача тушаб, бошини ёстикка куйди. Бир хафтадан буён уйку курма-ган кузлари чарчокнинг зуридан юми-либ кетаверди. Канча ухлаганини бил-майди, бир пайт кимдир елкасидан тур-тиб, кулогига "Даданга кара" деб шивирлагандай булди. Чучиб уйгониб кетди, илкис урнидан сакраб, дадасига каради. Собир ака огир-огир нафас оларди.
- Дада, дадажон...- Гулшириннинг на-фаси бугзига тикилиб колгандек булди.
- Нима булди, бирор нарса керакми?
Собир ака бошини зурга чайкади. Сунг бемажол кулини кизи томон чузди: "Мен...онангни олдига кетяпман..."Сунг огир ютиниб, шивирлади: "Ла иллаха иллоллох...Мухаммадин расулиллох..."
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️Ассалому Алайкум!
Дилга яқин инсонларим
☘❄️Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
❄️☘Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
☘❄️Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
❄️☘Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
☘❄️ Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📢 OTA-ONALAR VA PEDAGOGLAR DIQQATIGA!
Farzandingiz o‘zgardimi?
Gapga kirmayaptimi, jahli tez chiqadimi yoki o‘ziga yopilib qoldimi?
Bu — o‘smirlik davri. Va uni to‘g‘ri tushunish juda muhim.
🎓 BEPUL VEBINAR:
“O‘smirlik davri psixologiyasi: tushunish, qabul qilish va to‘g‘ri yo‘l topish”
📌 Vebinarda bilib olasiz:
✔️ O‘smirlarning keskin xulqi ortidagi haqiqiy sabablar
✔️ Mojarolarsiz muloqot qilish usullari
✔️ Telefon, do‘stlar va dars muammolariga to‘g‘ri yondashuv
✔️ Ota-ona sifatida eng ko‘p qilinadigan xatolar
✔️ Ishonchli va sog‘lom munosabat qurish sirlari.
/channel/psixologdilfuzaeshmurodova
/channel/psixologdilfuzaeshmurodova
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😔 Чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшесиз.
Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг манфаати учун яшаш жонизга текканми? 😔
Унда бу муаммоларизга Жамила Тохировнадан ни бепул дарсида ечим топинг😍
Илк кушилган 1000 кишига
300 $лик дарсни бепул бераман 🎁
👠Шахсан тавсия қиламан 👇
/channel/+ThcHuzqpCKQ2MDIy
Trenddagi kuz-qishgi Assal kiyimlarni qidirib charchadingizmi?
Unda Muslima Opa Singilarmiz Uchun kanalimizni tavsiya qilamiz.🌹
❤️Uyga kiyishga dvoykalar
❤️Vecherniy ko'ylaklar
❤️Trenddagi etiklar
❤️Qishgi qalin dvoykalar
❤️Sumkalar
❤️Palto, kurtkalar
Dastavkalar Barcha SHaxar va Viloyatlarga bor 3-4 kunda pochta orqali yetkazib beriladi✅ 👇👇👇👇
/channel/+PntRIYEwXA83ODMy
/channel/+PntRIYEwXA83ODMy
Синфдошлар билан сумалак қилганлар тушунади.😁
Дўстим, сен ҳам болаликни соғиндингми?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚