Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🦄Bitta gulni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌻 4⃣🌻
2⃣ 🌻 5⃣🌻
3⃣ 🌻 6⃣🌻
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
✒️Ўқинг ибрат олинг!
Икки фарзандини етаклаб, бир фарзандини бағрига босиб келган сингил ўзи туғилиб ўсиб, катта бўлган хонадонга кириб келдию, йиғлаб юборди. Бу ҳолатни кўрган ака ҳеч нарсани англай олмасди. Бироқ акани бағрига ўзини отган сингил йиғлаб пичирлар эди: Наҳот, фарзандларим ота мехридан маҳрум бўлсалар? Ака гап қаерда эканлигини бир оз англагандек бўлди, аммо нега деган савол тўхтамай тилида айланар эди. Акани ҳаёлидан бир зумда бир нечта яхшию, ёмон гумонлар ўтиб кетди. Ақлини жиловлаб деди:
- Синглим, менга аста ҳаммасини тушунтириб айтмасанг ҳозир ақлдан озиб қоламан. Самандарга нима бўлди ёки у нима қилди?
Сингил кўзларидан ёшини артиб сўри четига омонатгина ўтирди. Бу ҳолатни кўрган келин, сингилни қўлидаги болани олди ва икки катта ўғлини хам етаклаб уй ичига кириб кетди. Сингил аста сўз бошлади.
- Фалокат содир бўлди ака, фалокат. Аллоҳ бизга синов юборди. Ҳабарингиз бор, куёвингиз бир бойваччани машинасини ижарага хайдаб рўзғоримизни тебратиб турар эдилар. Кеча кечаси бахтсиз ходиса рўй берибди. Куёвингиз машинада кетаётган вақт йўлига ёш бола югуриб чиққан. Болани ҳаётини сақлаб қоламан деб, машинани қаттик бурган. Машина ағдарилиб ёна бошлаган. Машина ичидаги бир йўловчи воқеа содир бўлган жойдан оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган, аммо касалхонада жон таслим қилган. Машина эса ўша жойда ёниб қора темирга айланган. Куёвингизни ҳозир қамаб қўйишган. Машина эгаси ва ҳалок бўлган мархумнинг уйидагилари куёвингиз устидан ариза ёзишган. Агар машинани пулини тўламасак ва мархумни уйидагиларини рози қилмасак куёвингиз қамалар экан дедию, кўзларидан шашқатор ёш қуйиларди Бу вокеадан хабар топган ойижонимни (қайнона) юраклари хуруж қилиб қолди. Уларни ҳам касалхонага ётқиздик. Биласиз адажон (қайнота) ва ойижонлар қариб қолишган, бу дардни кўтара олмайдилар қўшиб қўйди қалтироқ овозда. Ака махзун ўйга толди:
- Ҳа синглим, яхши иш бўлмабди, сен менга хўжайнинг қаердалик манзилини айт. Мен хозироқ бориб барча ишларни суриштириб билейчи. Ўзинг эса тез уйингга қайт. Адажонингга яхши қара. Уларни ёнида бўл, ойингдан хабар ол, борақол синглим деб, сингилни кузатгач ўзи хам йўлга чоғланди.
Эртасига тонгда акани ховлиси деворига ёзилган эълон барчани хайрон қолдирди. УЙ СОТИЛАДИ. Қўшнилар ўзаро шов-шув қилишарди. Айрим қўшнилар бетоқат бўлиб нима гаплигини билгани ҳам киришди, хонадон сохиблари табассум билан ҳа пул зарур бўлиб қолди, ховлини сотиб кичикроқ квартирада яшаб турсак хам бўлаверади деган жавобни олишди. Узун қулоқ гаплар сирлигича қолмади. Кичик бир шахарчада барча бир бирларини таниганлиги учун бу гап тез тарқалди ва ака нима сабабдан уйини сотмоқчи эканини англаб етишди. Сингил ҳам бу гапдан хабар топиб, акани ёнига чопди. Ундек қилмаслигини ўтиниб сўради, аммо ака сингилни гапига қулоқ солмади.
- Самандар у ёқда қийинчиликда, сен рухан азобда жиянларим ота деб бўзлаб турса, мен қандай хотиржам данғиллама ҳовлида яшайман? Кўз ёшингни йиғиштирда, бор уйингга. Сабр қилиб кут, Инша Аллоҳ хаммаси яхши бўлади ака табассум билан синглисини кўнглини хотиржам қилиб уйига кузатиб юборди. Ҳовлига ҳа деганда харидор топилмади, топилган харидор эса нархига келиша олмади. Орадан кунлар ўтди. Бир куни акани аёли деди:
- Фалон пул бўлса сотаман деб ўтирсак ўша нархга харид қиладиган харидор чикқунча Самандарни иши бир ёқлик бўладику. Кирган нархига сотинг. Тезлаштириб Самандарни олиб чиқинг бу сўзларни эшитган ака Аллоҳга хамдлар айтди, негаки шундек аёлни умр йулдош қилиб берганидан. Орадан бир икки кун ўтиб эшик таққиллади. Харидор бўлса керак деб хурсанд бўлиб эшик томон ошиқди. Кўчада шахарча масжидини имоми қори ака турар эдилар.. Зудлик билан уларни ичкарига таклиф қилишди. Ҳол-аҳвол, салом аликдан сўнг қори ака чой устида гап бошладилар:
Аллоҳга шукрки, орамизда сиздек сингилга мехрибон акалар борлигидан, яна Аллоҳга шукрким орамизда саҳоватпеша сахий бойларимиз борлигидан. Сизни оилангиз бошига тушган ташвишдан хамшаҳарлар барчаси хабар топишди. i Уч тўрт саховатли бой муслимлар ўзаро келишиб сизга керакли суммани тахминан йиғиб Аллоҳ йўлига эхсон қилдилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЛАТТА.
Чеховдан ажойиб ҳикоя.
Яқинда мен болаларимнинг мураббийси Юлия Васильевнага ҳақини бериш учун кабинетимга чақирдим.
— Ўтиринг, Юлия Васильевна! дедим. — Сизга пул керак бўлса ҳам, соддадиллигингиздан ўзингиз сўрагани уяласиз… қани, ўзаро ҳисоблашиб чиқайликчи. Маошингизни ҳар ойга ўттиз сўмдан гаплашган эдик…
— Қирқ сўмдан…
— Йўқ, ўттиз сўмдан… Менда ёзилган… Мен мураббияларга ҳамма вақт ўттиз сўмдан тўлаб келганман. Хў-ўш, сиз бизда икки ой турдингиз…
— Икки ойу беш кун…
— Менда ёзилган. Роса икки ой… Демак, сизга олтмиш сўм тегади… Сиз Коля билан якшанба кунлари машғулот ўтказганингиз йўқ, ўша кунлари дам олдингиз, шунинг учун тўққиз якшанбани чиқариб ташлаймиз… Уч кун байрам…
Юлия Васильевна бирданига қизаринди, куйлак бурмасини ғижимлади-ю, лекин ҳеч нима демади!..
— Уч байрам куни… Демак, ўн икки сўм… Коля касал бўлиб қолиб, тўрт марта дарс бўлмади, ўша кунлари сиз машғулотни фақат Варя билангина ўтказдингиз… Уч кун тишингиз оғриди, хотиним пешиндан кейин уйга қайтишингизга ижозат берди… Ўн икки сўм ва етти сўм, демак, яна ўн тўққиз сўмни чиқариб ташлаймиз… Қолади қирқ бир сўм. Тўғрими?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб, ёшга тўлди. Ияги титради, асабийлашиб йўталди, бурнини қоқди, лекин ғинг демади.
— Янги йил олдидан бир тарелка билан чашкани синдирдингиз. Бу икки сўм дейлик, идишга фамилия ёзилган эди, қимматроқ бўлса ҳам, майли, розиман! Бизнинг ҳақимиз кимларда кетмаган дейсиз! Сўнгра сизнинг бепарволигингиз натижасида Коля дарахтга чиқиб, камзулини йиртиб тушди, бу ҳам ўн сўм… Яна сизнинг яхши қарамаганлигингиз натижасида уй хизматчиси Варянинг ботинкаси ўғирланган. Ахир, сиз маош оласиз, шуларнинг устидан назорат қилиб туришингиз керак. Демак, яна беш сўм… Ўнинчи январда мендан ўн сўм қарз олдингиз…
— Мен олганим йўқ, деди Юлия Васильевна, секингина.
— Менда ҳаммаси ёзилган.
— Хўп, майли… яхши.
— Қирқ бир сўмдан йигирма етти сўмни чиқариб ташласак, ўн тўрт сўм қолади…
Мураббийнинг икки кўзи жиққа ёшга тўлди… Узун, чиройли бурни терлаб кетди. Бечора қиз!
— Мен фақат бир мартагина олувдим, деди у, қалтироқ товуш билан.
— Бекачингиздан фақат бир марта уч сўм олганман, холос… Шундан бошқа пул олганим йўқ…
— Ҳали шундайми? Мен буни ёзиб қўймаган эканман! Ўн тўрт сўмдан уч сўмни чиқарсак ўн бир сўм қолади… Олинг пулингизни, жоним! Мана, уч… уч… уч… бир, тағин бир сўм… олинг!
Мен унга ўн бир сўмни бердим… Пулни титроқ қўллари билан олиб, чўнтагига солди.
— Мерси! деди пичирлаб.
Мен ўрнимдан сакраб туриб кетиб, уй ичида юра бошладим. Жуда жаҳлим чиқиб кетган эди.
— Нега менга «мерси» дейсиз? дедим.
— Пулингиз учун…
— Ахир, пулингизни ўғирлаб ўтирибман-ку, мен сизни таладим-ку! Пулингизни ўғирладим! Нега тағин менга «мерси» дейсиз?
— Бошқа жойларда менга шуни ҳам беришмас эди…
— Беришмас эди? Ажаб эмас! Мен сизга ҳазиллашдим, сизга унутилмас сабоқ бердим. Сизнинг саксон сўм пулингизни бераман, ана, конвертга солиб тайёрлаб қўйганман. Одам ҳам шундай латта бўладими? Нега ҳақингизни талаб қилмайсиз? Нега тек турасиз? Бу замонда одам ўткир тишли бўлиши керак!
Одам шундай бўшанг бўладими?
У бўшашиб кулди. Унинг юзидан: «бўлиши мумкин!» деган маънони уқдим.
Унутилмас сабоқ учун ундан кечирим сўрадим-да, қўлига саксон сўмини бердим. У қўрқа-писа чиқиб кетди… Унинг кетидан қараб туриб: бу дунёда кучли бўлиш осон экан! деб ўйладим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
💐🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊💐
✨Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
#акси_дунё
36-қисм
Телефоним яна жиринглай бошлади. Рақамни номаълум, адвокат ёки дадам билан боғлиқ деб ўйлаб, гўшакни кўтардим. Кўтармай кетардим.
“Алло! Нафиса, қироличам! Ниҳоят сени топдим. Алло!”
Ҳа, ҳа бу ўша бошимга бало, эски ошиғим Сардор эди.
“Кимдан олдинг рақамимни?”
Шу етмай турганди.
“Овозингга ўлиб қолай, қироличам. Сени йўқотиб қўйдим, ҳаётим тугади ахир “
“Сардор!!! Суюлма! Рақамимни қаердан олдинг, дедим?”
“Хуморани мошинасини миниб кетганингни, ўртоғим кўрибди” ёлғон айтяпти Хуморанинг ўзи айтган. Катта эҳтимол мен кетганимдан бери, унинг бошини қотирган. Мени сўраган бўлса, Хумора кўнгли бўш қиз.Аҳволимдан бехабар унга рахми келиб рақамимни берган.
“Илтимос, бир марта 5 дақиқа гаплашиб олайлик. Илтимос!“
“5 дақиқа. Ундан кўп вақтим йўқ. Бекорга умидланма олдиндан огоҳлантириб қўйяпман”
“Бўлди, сени бир бор кўрсам, сенга ўзимни ке...” гапини тугатишига имкон бермай гўшакни қўйдим. Машина рулини баттар сиқиб, бор кучим билан ушлаб кетардим. Хуморанинг салонига яқинлашиб, машинани бир чеккага қўйиб, тезда тушдим.
Салон йўлнинг нариги бетида қолгани сабаб, йўлдан ўтаётганимда, Сардор қўлида гул билан салон эшиги олдида турарди. Бу болага қараб на йиғлашни, ва на кулишни билмай қолдим. Худди афсунланган одамдек, тинмай ортимдан қолмагани, мени доим қўнғироқ қилиб безовта қилгани учун рақамимни алмаштирган эдим. Афсус яна билиб олганди.
Мени кўзи кўргач, йўлдан ўтишимни кутолмай менга қарши юра бошлади. Қўлим билан кут деб, ишора қилиб уни тўхтатдим. Аҳмоқ ошиқ.
“Ў...ўзгариб кетибсан “,-деди гулни менга узатиб.
“Ярашмабдими?” ,-дедим унинг тилини тутилганига кулгим келиб.
“Йўў..”
“Йўқми?”
“Йўқ, ярашган жуда. Лекин олдинги Нафиса бошқа эди, барибир ҳам”
“Барака топ! Энди ўзингга келдинг. Олдинги Нафиса йўқ, кетди “ ,-дедим қўлимни бир -бирига уриб.
“Ундай дема. Шу ердасан, кел ҳаммасини бошидан бошлаймиз. Хоҳласанг, бугун ойимларни жўнатаман “
“Сардор сенинг менга нисбатан туйғуларинг севги эмас. Аксинча бир нарсани жуда қаттиқ истаб, уни қўлга киритиш учун бўлган ҳаракатдан иборат. Чунки рад жавоб сени қониқтирмайди. Сенга неча марта айтдим орамизда ўзи, тузук муносабат йўқ эди. Шунчаки курсдош ва яхши дўст бўлиб, бир- икки кинога чиқдик, овқатландик, бор йўғи, шу. Бир- биримизни танишга фурсат бердик. Ва ўхшамади тушуниб ет шуни.
“Мен сени жуда яхши танидим. Масалан жаҳлинг чиқса, қошингни биттаси тепага биттаси пастга қарайди. Яхши кўрган таоминг қозонкабоб, кола ичмайсан лекин фантага ҳеч ҳам йўқ демагансан. Ширинликлардан шоколадли ҳеч нарсани ёқтирмайсан. Хоҳ у музқаймоқ бўлсин, хоҳ пишириқ. Аммо шоколаднинг соф ўзини, яхши кўриб ейсан”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
34-қисм
“Сен нима деганингни биласанми ўзи? Менга нима сенинг отангдан. Пул меники, сенинг нима ҳаққинг бор уни банкка қўйишга? “
Ёлғон гапириш ёмон, лекин биргина ёлғон билан инсонларнинг асл башарасини яна бир бор кўриш, ундан-да ёмон.
“Ойи, ўзингизни босинг. Нафиса сен ҳам ҳазилларингни бас қил” Низом мен билан онаси ўртасида эҳтимолий жанг чиқишининг олдини олишга уриниб кўрди.
“Сен аралашма! Мен бунинг отаси билан келишган эдим. У пуллар бизники ва уларни бизга қайтаришга мажбур”
“Мана ўзингиз айтдингиз, дадам билан келишгансиз, мен билан эмас. Дадам эса мен билан келишган. Дадам ҳозир бу ерда йўқми, демак-ки, икки томонлама келишув ҳам йўқ. Мен уйимдан узоқда танимаган, билмаган одамларим орасида сизларнинг айтаётган мулкингизни асраб қолиш билан банд бўлганимда, сизга шунча садоқат билан хизмат қилган, етмади бисотида қолган биргина боласини ҳам фидо қилган одамни, у тергов ва зах қамоқхоналарда унутибсиз. Унда мулкингизни ҳам унутинг. Шартим шу, дадамни чиқаринглар ва ҳаққингизни олинглар”,- гапимни айтиб бўлиб, хонадан чиқдим.
Адолат ортимдан бақириб бир нарсалар деса-да, қулоқ осмай имкони борича тезроқ ҳаракат қилиб, чиқиб кетишга уриндим. Маҳфуза янгам ҳовлида худди иш қилиб юргандек турса-да, аслида икки қулоғи ичкарида эканлигини билардим, аммо исбот қила олмасдим.
“Нафиса!” Низомнинг овозини эшитиб ҳам тўхтамадим.
Ўзимни ҳар қанча қўлга тутишга уринмай, янада хўрлигим келиб йиғлай деб турганимда, шу пайтгача исмимни ёнига доим бошқа лақаблар қўшиб гапирган одамнинг овозини эшитиш, менга ҳеч яхшилик олиб келмас эди. Кўча эшига етиб эшикни очганимда, бир қўл уни қайтиб ёпди ва кетишимга тўсқинлик қилди.
Кўзида ташвиш ва умидсизлик барқ уриб турган Низом, юзимга қараб худди сўзсиз бир нарсалар дегандек бўлди.
“Қоч! Кетишим керак”
“Кетасан, фақат гаплашиб олишимиз керак” ,-деди у ҳам ўзини босиб олишга ҳаракат қилгандек.
“Гаплашадиган гап қолмади. Шартни бажаринглар...”
“Chanel N° 5 “,-деганида нима деганини тушунмай сўрадим
“Нима?”
“Атиринг chanel N° 5. Мерлин Манро севиб сепган атири.
Нафис ва сирли...ясмин...сандал дарахти ифори“
Гапидан гангиб қолсам-да,тезгина ўзимни қўлга олдим.
“Мавзумиз атирми? Қизларнинг бошини айлантиришда уста бирининг рўпарасида турганимни, унутибман. Қоч йўлимдан!” -деб жаҳл билан уни туртган эдим. Тирсагимдан ушлаб мени яна тўхтатди.
Унинг бу ҳаракати сабаб атрофимга қарадим беихтиёр. Маҳфуза янгам қўлидаги нарсаси билан бизга диққат билан қараб турарди. Ана яна гап кўпайиши аниқ. Низомнинг юзига қараганимда эса, у мендан кўзини узмай қараб турарди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёл эрининг кийимлари кирлиги учун, эридан кийимларингизни ечиб ювилган кийимларини кийиб олишни илтимос қилди..
Эр кир кийимларни ечиб аёлига берди..
Аёли кир кийимларни кирлар турган кийимларга эмас..
Балки вишилкага илиб қўйди..
Эр ҳайрон бўлиб нима учун кир кийимларимни вишилкага иляпсиз?
Аёлнинг жавоби шу қадар бўлдику..
Эримнинг кир кийимлари бўлса ҳам ерга ташлашга ҳаққим йўқ, оддий инсонни кир кийимлари эмас бу, бу кир кийимлар менинг жаннатим бўлган эримнинг кийимлари, бу кийимларни ҳатто кир бўлса ҳам ерга ташлашга ёки бошқа кир кийимларга аралаштирмайман.
Чунки бу эримга бўлган ҳурматсизлик деб ўйлайман.
Аллоҳ! Аллоҳ!
Эрини шунчалар ҳурмат қиладиган ҳатто эрининг кир бўлган кийимларини ҳам ерга ташлашга ҳаё қиладиган аёллар учун жаннатлар бўлсин...🤲
Ҳа Азизлар. Шунақа аёллар бизнинг орамизда яшаяпти. Бунақа аёллар бор экан албатта яна Имом Буҳорийлар аалодлари чиқади,
Ин Шаа Аллоҳ...
Бизни ҳам шундек солиҳа аёлларни аҳли аёл бўлиши ёки фарзандларимиз завжа бўлишлигини Аллоҳ насиб этсин АМИЙН...!!!🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
Model qizlar nima bilan farq qiladi sizdan, bilasizmi?
Ular ham siz bilan bir xil – faqat ular raqs tushib, mashq qilib, ko‘p suv ichib yurishadi!
@fitnes_dancee bu yerda:
Mashq qilamiz, ammo o‘zimizni qiynamaymiz!
Raqs tushamiz, faqat to‘yda emas – kaloriyalarni yo‘qotamiz!
Kayfiyat baland, bel esa ingichka bo‘ladi!
Va eng muhimi – oynaga qarab: “Voy, bu menmikan?” deb o'zingizni tanimaysiz!
Trenajor zallariga borib, temir ko‘tarishga hojat yo‘q – bu yerda raqs, quvnoqlik va harakat yetarli!
Keling, ozamiz – ammo stress bilan emas!
Qomat chiqazamiz – ammo bosim bilan emas!
Qo‘shiling– o'ynab-kulib, raqs qilib, go‘zallashamiz!
😔 HAR OY HAYOTIM OʻZGARARMIKIN DEB KUTISHDAN CHARCHADINGIZMI ???
😞Pul ham topish qiyin. Har oy u kam , bu kam , odamlarni eri sayohatga olib chiqadi , sovg‘alar beradi siz nima qilib berdingiz deb janjallashib charchadingizaaa...
💁♀Men sizga ayollik fishkalarini oʻrgatib , barcha qirollarning geyshalari kabi qirolingizni suyklisi boʻlish orqali oila hotirjamligi, baxt sevgi va pullarga ochilish mumkinligini isbotlab beraman.
Hoziroq pastdagi havolani bosib kanalga qo‘shilib oling…
👇 👇 👇 👇 👇 👇
Аlloh sen yaxshi koʼrgan narsalarni muntazam berib turishini orzu qilsang, sen ham Unga maqbul boʼladigan amallarni muntazam qilib yurgin...!
— Аhmad ibn Hanbal
@ibratli_sozlar 🕊️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥AKSI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!! Toʻliq tugallangan
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
#акси_дунё
31-қисм
Тун ярми бўлгани учун қоронғиликда дадамни таниб олишим қийин кўринади. Одамлар турган жойга етганимда, менга рўпара келган Нодирни кўрдим. Уни кўриб хурсанд бўлдим. Аммо дадам нега йўқ. Дадам бўлса, бўйнига отилиб аввал тўйиб йиғлаб олар эдим.
“Хуш келибсан “
“Хуш кўрдик, дадам қанилар? “
“Машина ана у томонда, кел юкларини олай”
“Ҳамма яхшими? Дадам машинадами?”
“Кел”,-деб яна саволимга жавоб беришдан қочди. Машинага яқинлашар эканмиз, юрагим ғаш бўла бошлади. Машина оддий миллий мошиналардан, демак қиммат автомобиллар кетибди-да.
“Ичини нас бостиргандан кейин кетади-да”,- деди ич овозим Юкларни жойлаб бўлгач, мен ҳам машинага ўтирдим.
“Нодир дадам нега чиқмадилар?”
“Нафиса сенга қандай тушунтиришни билмайман. Лекин амаким ичкарида “
“Нима деганинг у? Дадам нега ичкарида бўлар экан? Оддий ҳайдовчи одам “
“Билмадим мен ҳам. Аҳвол шунақа оғир-ки... “
“Ойим қаерда? Нега менга ҳеч ким айтмади?”
“Сени олиб бораман, тинчлан фақат “,- деди сокинлик билан. Аламимдан кўзим йўлни кўрмай қолди. Нега доим камбағални ит қопади?
Дадам йиллаб садоқат билан хизмат қилиб келди. Етмади мени қурбон қилди. Йўқ жойдан фамилиям алмашди. Ўлиб қолдим бир сумка қора пулни олиб ўтаман деб. Булар ҳаммаси нима учун? Қўлимга тушсин парчалаб ташлайман ҳаммасини.
“Яхши келдингми? Қийналмадингми бегона юртларда?”
“Мени нима аҳамиятим бор. Бировлар яхши ясасин деб биз қурбон бўлмадикми?”
“Тақдиримиз шу экан-да?”
“Меҳри нима қиляпти?”
“Юрибди ишлаб, хусусий бир клиникага ишга кирган “
“Анаконда-чи?”
“Тери ташлаш мавсумига тўғри келган ҳозир “,-деганида ихтиёрсиз кулиб юбордим.
“Беқонун нима қилиб юрибди?”
“Нафиса қандай қилиб одамларга лақаб топасан, беш кетаман “ ,-деб кулиш навбати Нодирда эди.
“Кўп кўринмайди, касал эри ва қизи билан овора “
“Ўғли-чи? Ҳали ҳам қизларни ўйинчоқ қилиб юрибдими?”
“Ишонмайсан, аммо ўзгариб қолган. Бу ишларми, уни ўзгартирди ёки яқинларининг касали? Балки-да, аввалги ҳаёти қолмагани учундир. Узоқ вақт иш тополмади, кейин бир корхонада мудир ҳозир. Кўриб турганингдек машиналар эски. Шохона ҳаёти йўқ“,-деди қўли билан рулни кўрсатиб.
Шунда бу машина Низомники эканлигини билдим. Йўл узоқ деб ўйлаб, бошимни ойнага қўйиб озгина тинчланиб олишини ўйладим. Чунки аэропортлардаги стресс ҳолати, мени чарчатган эди. Аммо йўл мен ўйлагандек кўп узун бўлмади. 5 қаватли турар жой биноси олдида тўхтадик. Машинадан бошимни тепага кўтариб қарадим. Шунда Нодир менга қараб гапирди.
“Янгам шу ерда. Амаким қамалмасдан аввал, шу уйга кўчиб ўтишганди. Эски уйларингизнинг умуман у уйларнинг оқибати мавҳум “
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
30-қисм
Бор ёғи 2 соатдан сўнг ўзимизнинг халқаро аэропортга етиб келдим. Паспорт назоратидан ўтар эканман у ерда ўтирган ходим менга шубҳа билан узоқ тикилди. Унга нозик жилмайиб, муаммо нималигини сўраганимда
“Қозоғистонга турмушга чиққанмисиз?”-деб сўради. Нафиса хуш келдинг юртингга. Ҳаммага ҳамма нарса қизиқ. Юзимга худди “Сенга эр қуриганмиди “ ,-дегандек қараб қўйди.
Яхшиям катта самолётда умрадан қайтганлар билан бир хил вақт тўғри келди. Орқада одам кўплигидан мажбур ўтказди. Юрагим худди олимпиадада югуриб, маррага етолмаган спортчининг юрагидай ургани аниқ.
Юкларимни олиб эшик томон юра бошлаганимда. Бир ходим келиб қўлимдан ушлаб тўхтади.
“Нафиса Момишуғли сизми?”
“Ҳа мен”
“Мен билан юринг бу томонга” ,-деб менга йўл кўрсатди.
“Юкларим билан ми?”
“Юкларингизга шеригим қараб туради“,-деди боши билан бошқа бировни чақириб. Қаттиқ ютинганимни сездими, билмадим. Аммо ичимдан бир ҳис бўлди йўлинг шу ергача экан деб қолди.
Пул солинган сумкани қолдириш ёки ўзим билан олиб юриш орасида кўп ўйлашга вақтим йўқ эди. Агар уни ўзим билан олиб борсам, ичкарида нима бўлиши ва шубҳа қилиб уни очишса тамом бўлдим дегани эди. Билишимча, қонунан бировнинг юки, шахснинг иштирокисиз очилмайди.
Яхшиси пул тўла сумкани қолган юкларим билан бирга қўйиб, айтилган жойга бориб вазиятга қараб пулга бирор баҳона топарман. Қўлим қалтирашини кўрсатмасликка ҳаракат қилиб, ходим ортидан юрдим.
Айтилган хонага киргач хонада яна бир ходим столида ўтирган экан.
“Келинг марҳамат “
“Тинчликми? Мени нега бу ерга чақирдингиз?”
“Тинчлик ёки тинчлик эмаслигини сиз айтасиз бизга ўртоқ Момишуғли “ Бошларинга Момишуғлидан тош ёғсин илоҳим.
“Сабаб?”
“Қийматли нимангиз бор”
“Тушунмадим?”
“Қийматли нимангиз бор эди ва йўқотиб қўйдингиз?”
“Ҳеч нарсамни йўқотганим йўқ”
“Ишончингиз, комилми?”
“Мен тушунмадим, бу нима майнавозчилик? Мени йўлдан олиб қўйиб, ҳар хил саволга тутаяпсиз? “ баракалла Нафиса беобрўйни нони бутун.
“Дарров жаҳл қилманг, мана буни самолёт бортида унутибсиз “ ,-деб телефонимни стол устига қўйди. Умримдан 10 йили аниқ кетди. Буларни дарди бир телефонми?
“Раҳмат энди кетсам бўладими?”
“Марҳамат “ ,-дея эшикни кўрсатди. Мен анқов қандай қилиб телефонимни унутиб қолдирибман, ўзим ҳам ҳайронман. Хонадан чиқиб юкларим турган ерга бордим. Уларга қоровуллик қилган йигитга раҳмат деб, кўчага чиқдим.
“Бу илк ва сўнг”,-дедим ичимда. Кимга пул керак бўлса ўзи борсин.
Ҳеч кимдан қўрқмайдиган одамни айбдорлик руҳиятига солиб қўйди. Эҳ, Достоевски шу ҳолатни айтмоқчи бўлдингми асарингда. Жиноят ишлаганимни биламан, жазо келишидан эса ўлгидек қўрқаман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Улар кимлигини сир сақлашимни илтимос қилдилар. Сиз ва болаларингиз синглингиз жонига оро кириб, ховли сотилиб, кўчада бошпанасиз қолишингизни истамадилар дедида елим халтага солинган бир талай пулни ака қўлига узатди.
Азизлар! Орамизда сингилларга меҳрибон акалар ва саховатли сахий бойлар жуда кўп. Аллоҳ уларни Ўз панохида асраб, икки дунёларини обод қилсин.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠
Билиш учун пастаги😍😍😍
Исмингиз бош харифини Босинг.
А Б В Г Д Е Ж
З И Й К Л М Н О
П Р С Т У Ф Х Ч
Ш Ў Ғ Э
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺
Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ 🥰👇🏾
🤣😂😄😃😁 😊
Болалариз кўпайган сари чучваранинг хамирини, дўлманинг балгарскийсини, тухумнинг сариғини, тепасидаги ширин қисми еб қўйилган пряникни, ярми ғажилган олмаларни яхши кўриб қоларкансизеей.... 😁
Lyuboy ovqatni sabzilari mazali
Balgarlar undan mazali chunki achchiq bòlarkan)))
Chococream surtilgan lekin yalab qòyilganda usti nam tortgan nonlar nonushtaga zòr ketadi
Orasidan qovurilgan kalbasani hidi kelib turadigan non
2-3 qoshiqcha muzlab qolgan mastavalar....
Tovuq oyoqlarining tozalanmagan yerlari....
Qiz bolaligimda opalarim bollaridan qolgan shunaqa birnimalarni yeb qoʻyishsa, vayeyyy qande yeysilar deb burnimni jiyirardim 🙈 hozir menga ilinishyaptida bollarim biram yaxshiye deb yeb qoʻyaman 😂😂😂😂
Turli xil kashalani,saryoĝ surilgan yarim tishlangan nonlani,ovqatdagi bolgarskiy,oshdagi loviya,nòxatlani aytmaysizmi... Bay bay bay biram mazali
Kosani tagida qolgan ovqatlar, sovib qolgan kakao, shirin choylarni etmisizmi 🤗🤗🤗
O‘rtadagi yumshoq joyi yeyilib chetidagi qattiq joylari qolgan, burda burda nonlar.
Men bolalarimga qoldirgan nonlarini ixtiyoriy majburiy yediraman))), qolgan ovqat, meva, shirinchoy, sutlarga javob beromiman🥴
Onamlar haligacha bolalardan qolgan non, ovqatlarni uvol bo‘ladi, deb yeb o‘tiradila
Наварала купайса янаям куп нарсалани яхши куриб колас: азгина колган чупа чупс, тарелкада колган каша🤣
😂😂😂😂😂 Qoyilee
Lekin man hecham yemiman bolalarimidan qolganlarni🥺 adajonisiga ilinaman😀😀😀
Шунақа қоган қутганлани еб юриш хаммага насиб қилсин.
Oshdagi sabzi. Goshtlarni yoģi... 😁
Pochti xamma narsa yozilib bopti😅😅😅
Somsani ichiyam yaxshi boladi qowiqlab yiyiwli✋🏻
Keyin kim dómboq ,Onalar dómboq😜
Қолиб кетган сосика, кофелар ва ярмига артилиб қолиб кетган салфеткалар ҳам кўзизга чироғдай кўринади.
Кандай улкан бахт. Хаммага насиб этсин.. Хозир набиралардан колганларига утганман. Озишни хеч иложи йук. Озаман десангиз увол булади.
нон ўртаси фақат сизики бўлиш кере.
Вой этмееен🤣 голубцинику факат устки каватини еб туйиб коламан. Энг дахшати балик еганда булади.
♦️Таниш холатми😂😂
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
37-қисм
Сардор санаб ўтаётган ҳар нарса, виждонимни безовта қила бошлади. Бунчалар ошиқ бўлиш зарар. Унга раҳмим кела бошлади. Аммо мен у билан дўстдан бошқа муносабатда бўла олмас эдим. Буни ўзимга раво кўра олмайман. Мен ҳам қаттиқ севиб қолишни жуда истар эдим. Афсус бу Сардорга қарши бўлмади.
“Сардор..”
“Илтимос, охирги марта имкон бер. Сени ҳеч ҳам хафа қилмайман, айтганингдан чиқмайман “- уни тўхтатишнинг бошқа йўлини топишим керак эди.
“Сардор, мен унаштирилдим”,- дедим. Кимга деб сўраса, шарманда бўлиб, нима дер эдим, ўзим ҳам билмайман.
“Қачон?”
“Олти ой бўлди “- ёлғон гапириш бу сафар осон бўлмади.
Шу пайт қўнғироқ овози эшитилди. Менинг телефоним жиринглай бошлади. Яна танимаган рақамим бу сафар Сардор рўпарамда тургани учун бу аниқ адвокат дея гўшакни кўтардим.
“Алло! Нафиса “- қўнғироқ қилган Низом эди.
“Эшитаман “-дедим уни таниганимни билдириб. Сардор эркак кишининг овоз оҳангини эшитди. Қовоғини уйиб, қараб турарди.
“Илтимос, мени бир марта тингла. Сенга вазиятни тушунтирай, ҳатто даданг ҳақида ҳам гаплашиб оламиз Илтимос, ялинтирма одамни “
“Майли қаерда учрашамиз?”
Кўзим Сардорнинг юзида бўлса-да, хаёлим бошқа жойда эди.
Бу эркак зотига нима бўлган ўзи? Ҳаммасини дарди бир, бор гаплашиб олайлик дейди. Ичларингда гап қайнаганми?
“Биламан у ерни. Соат 6 да, келишдик. Йўқ керак эмас, ўзим бораман “ -дедим Низомнинг айтган манзилини қаердалигини, билганим учун. Гўшакни қўйиб бўлгач, Сардорга яна тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлагандим
“Бу ўшами?” Абдулла Қодирий, сизнинг тренд ортда қолди “Сиз ўшами?” ўрнига, “Бу ўшами? “урфга кирди.
“Аа?”
“Унаштирилган йигитинг, ўшами қўнғироқ қилган? “
“Ҳа “ -деган жавоб оғзимдан чиқди.
Балки бу тезроқ Сардордан қутулиш техникасидек келган бўлса-да, бир томондан ёлғон ҳисобланмас эди. Чунки дадам ва Адолат ўртасидаги битим шунга ўхшарди. Виждонимни бу борада гапига қулоқ осмасам ҳам бўларди. Бир амаллаб Сардорнинг саволлари ва аччиқ нигоҳларидан қутулиб Хуморанинг олдига кирдим.
Аслида калитини қайтариб бериш учун келган эдим. Лекин Хуморага жарима солиб рақамимни мендан сўроқсиз Сардорга берганини ва келганимни айтгани учун бугунчалик машинаси менда қолишини айтдим ва ўзим йўлга тушдим. Соат олти бўлишига ҳали вақт борлигидан аввал уйга бориб, ойимни тинчлантиришим лозим эди. Йўлдан уйга бир- икки нарса олиб, мен учун ҳали ҳам бегонадек бўлган янги уйимиз томон йўл олдим. Уйга кирганимда ойим ошхонада урнаб, турган экан. Бориб қаттиқ қучоқлаб олдим.
“Эҳ, ярамас қиз. Адолатни яна нима деб жинини қўзғаб келдинг?”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
35-қисм
“Мавзумиз атир эмас, албатта. Фақат сени жаҳлингдан тушириш мақсадида, ўйловингдан чалғитмоқчи бўлдим.”
“Зўр иш қилдинг. Аммо ишга ярамади, афсус”
“Нафиса...”
“Каламушга нима бўлди?” -дедим ўтмишни эслатиб.
Чунки бугун нечанчи бор, исмимни ҳеч қандай қўшимчаларсиз айтиши, жиғимга тега бошлади. Менинг исмим Низомнинг овозига ярашмади
“Нега жизғанаклик қиляпсан? Мақсадинг тортишиш бўлса, уни албатта қиламиз. Фақат ҳозирги аҳвол жиддий. Дадам ва опамга даволанишга пул керак. Ишон агар улар бу аҳволда бўлишмаса, сенинг ҳар айтган гапингни орқасида турар эдим”
“Менга қара, сеникилар одам, меникилар-чи? Сенларни деб отамни фамилиясидан воз кечиб, Момишуғли бўлдим. Энди эса, дадамдан воз кечишимни истайсанларми?”-деганим-да, юзидаги ифода ўзгарди.
“Қанча тез, дадам учун бирор ҳаракат қилсангиз. Шунча тез, эришасизлар мулкларингга “ -қўлини силтаб ўтганимда ҳеч нарса демай ортимдан қараб қолди.
Машинага ўтириб, қаттиқ газга босдим ва у ердан узоқлашдим. Орқа ойнадан ортимга қараганимда, Низом ҳали ҳам қараб турганини кўрдим. Бор аламимни машина педалларига босиб, турли хил манёврлар билан шаҳар кўчаларида машинани ўнгдан- чапга, чапдан- ўнга қилиб йўлаклардан ҳайдаб кетардим.
Радарга тушганим аниқ, жаримаси Хуморага келишини билсам-да, Адолатнинг пулидан тўлаб қўярдим. Бугун уйдан таксида чиқиб, тўғри Хуморанинг салонига боргандим. Топиш- тутиши яхши бўлган дугонам, аввал қошларимга шакл берди. Кейин эса ундан бир жойга бориб келишим керак деб, машинасини олдим. Адолатнинг уйига таксида бора олмас эдим. Чунки бу аёл бир умр бизни ўз кибри билан эзиб келарди. Айни дамда, уларда тузук машинаси йўқлигини билганим учун шунчаки унинг жиғига тегиш мақсадида, атайлаб қиммат машинада кетдим.
Йўл бўйи ичимдаги яхшилик обидаси бўлишга уринган виждонимнинг овозини эшитмасликка ҳаракат қилдим. Чунки тинмай менга бошига ташвиш тушганни, сен ҳам тепкилама дерди. Лекин дадам-чи? Агар Адолатнинг юзида ва хати- ҳаракатларида озгина бўлса-да ўзгариш кўрганимда, пулларини индамай бериб, яхшиликча дадамга ёрдам беришини сўрар эдим. Аммо улар мени мажбур қилди. Адолатнинг гапидан кўп, бир қараши бор эди. Худди мен иккинчи сорт одамдек эдим, унинг учун.
Хаёл билан машинани ҳайдаб кетар эканман, телефоним жиринглади. Қўнғироқ қилган ойим эди. Телефонни машина ичидаги ускунага улаб, ойимнинг овозини баланд эшитиб турардим.
“Алло! Қизим қаердасан?”
“Ойи келяпман, йўлдаман “
“Адолат қўнғироқ қилди бир нарсалар деди, тушунмадим “
“Борай, гаплашамиз ойи” ,-деб гўшакни қўйдим. Ичимдаги шайтон эса, кўрдингми Адолатга ҳаётда адолатли яқинлашма. Уни ҳаққи шу -деди.
Анаконда иккаласи ким билади яна нималар деб гаплашди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
33-қисм
Ойим билан яна хайрлашдим ва тез орада қайтишимни айтдим. Ҳаво анча салқин тушган, баланд пошнали оёқ кийимимнинг овози юрган йўлимда ўз из ва овозини қолдириб борарди. Нодирга қўнғироқ қилиб Адолат ва ўғлинг манзилини олдим. Ниҳоят бир неча соат ўтгач, айтилган манзилга етиб келдим.
Машинадан тушиб, эшикни жиринглатганимда Маҳфуза янгам очишини кутмаган эдим.
“Вой, Наппи сенмисан? Танимабман”, -деди анаконда янгам. Албатта аввал оғзи очилиб, дарров ўзини қўлга олди.
Ёлғон бўлмасин, мен ҳам ҳайратда қолдим. Бу икки аёл қандай қилиб яна ярашиб бирга бўлиб кетди, қойилман. Ойимдан бориб бунинг тафсилотларини албатта билишим керак.
Ҳовлига кирганимда, аввалги уйи олдида, катакдек бўлиб турган уй бошқаларнинг балки орзуси эканлигини билсам-да, Адолатнинг кибри осмондан ерга тушгандек бўлгандир, деган умиддаман.
“Меҳри яхшими?” -деб сўрадим ҳали ҳам мендан кўзини олмаган янгамга қараб.
“Яхши маза қилиб, ишлаб юрибди. Тинмай сўраб келишяпти лекин танлаяпти“,-деганида Нодирнинг тери ташлаяпти деган гапи ёдимга тушиб, ўзимни кулгидан зўрға тийдим.
“Ким экан келган?”-деб ниҳоят қонунбузарлар қироличаси ичкаридан чиқди. Навбатдаги шок ифода, буниси аёлдан ҳам келди.
Анакондадан фарқли ўлароқ у ўзининг ҳиссиётларини яширмади, юзига сохта табассум ёпиштириб
“Хуш келибсан, кел”,-деди мен билан ҳоли гаплашмоқчи эканлигини билдириб. Маҳфуза ичи ёниб, илондан аждарҳога айланса-да, на илож.
Адолат ортидан мен ҳам ичкарига кирдим. Яшаш шакллари бутунлай ўзгарган хонимчага қараб, ҳайратда қолдим. Чунки уй кичрайган бўлса-да, ичидаги ҳашамат кичраймаган ва ўзгармаган эди.
“Жуда очилиб, бошқача бўлиб кетибсан. Қозоғистон ёқдими, дейман”
“Яхши ҳаёт ҳаммага ёқади“,-дедим мен ҳам паст келмай.
“Ойи, ташқаридаги Тойота кимники?” ,-деб ичкарига Низом кирди. Нодир айтганидек ўзгариши, кийиниши ва кўринишидан билиб турарди. Кўзи менга тушиб бир неча сония тикилиб қолганини кўрдим.
“Салом!”- бироздан сўнг ўзига келиб сўрашди.
“Салом!”
“Бирор қўшиникига келгандир-да, ўғлим”
Адолат яна ўз ролида, юраги ёрилади ўғли бировга қараб қолса.
“Меники “,-дедим она болага қараб
“Сеники? “-деб ҳайрат билан сўради Адолат. Чунки у мендан бугун бир жомадонда пул кутаётган эди. Низом индамай жим турарди.
“Бизга олиб келишинг керак бўлган...”,-деб гапини тугатмай жавоб бердим
“Банкага қўйдим. Дадам қамоқдан эсон-омон чиққач оласизлар пулни. Унгача эса пул менда туради“
Ёлғонларимиз фош бўлгунича, ҳаммамиз ростгўймиз. Мен ҳам айнан шу қоидага амал қилган ҳолда, ҳозирги аҳволимдан келиб чиқиб ёлғон гапирдим.
Нега дейсизми?
Чунки мукаммал ва айбсиз маъбуда эмасман. Ҳаёт мажбур қилди, дейишни жуда хоҳлар эдим, аммо бу сафар рўпарамда турганлар, мени шунга ундашди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ИШОНЧ
Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!
Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан.
Ибрат учун яқинларга улашинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАФА БЎЛМАНГ!
Ҳаётимизда ҳафа бўлиб сиз билан гаплашмай қўйган инсонлар учраб туради. Ўзингизни эсланг. Кимлар билан гаплашмай қўйгансиз. Бу огрик! Бу ҳафа булиш! Яна оркага қайтишнинг иложи бўлса-ю... Ёки бу муносабатга киришмас эдингиз ёки кутмасдингиз ундан хеч нимани... Кутдингиз! Шунинг учун ҳафасиз! Халиям кутяпсиз унинг биринчи келиб гаплашишини...
Сизнинг ҳафа бўлганингизни ва шунинг учун гаплашмай қўйганингизни бу одам билади деб ўйлайсизми?! Ўзи билан ўзи юрибдию, ишлари кўп, сизни ҳафа булганингизни тушунганиям йуқку!
Ҳафа бўлиш тагида нима ётаркин?
Сизни севишлари, тан олишлари ва сизнинг кераклигингизни билмаслигингиз бу ҳафа бўлишга сабабдир! Мени яхши кўрмасаларинг ҳам бир ўзим яшай оламан, менсиз яшаб кўринглар-чи дейди ҳафа одам.
Мени хеч ким тушунмайди! Дейди ҳафа инсон. Ҳақиқий юзини ҳафа бўлишини намоён этиш тарзида кўз- кўз килиш кучсизликнинг яккол белгисидир. Сиз ҳафа булган инсонлар сизга мухтож бўлишини истайсиз!
Сизга кимнингдир гапи, ўзини тутиши ёқмадими? Бу ҳакда юмшоқлик билан билдиринг. Ҳафа бўлиш энг онсон йўл, хафа бўлмасликни эплаб куринг-чи?Ҳафа бўлиш меҳрга ташналик, ҳафа бўлиш меҳр бера олмаслик!
Онангиз ҳафами?
Ўзингиз хафамисиз?
Ходимлар ҳафами?
Кўшнингиз ҳафами?
Севган инсонингиз ҳафами?
Ахли аёлингиз ҳафами?
Хўжайинингиз ҳафами?
Фарзандингиз ҳафами?
Сабаби битта улар сиздан мехр сўрашяпти!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАР ХОНАДА БИР ТЕЛЕВИЗОР
Кечқурун соат саккиз яримдан сўнг отам билан онам телевизорини ўчириб қўйишади. деди Абдуқодир.
Ўқитувчи сўради:
- Хўш, ундан кейин сен нима қиласан?
- Хонамга бориб, телевизоримни ёқаман.
Бундай шароитда вояга етаётган боланинг ҳаётини кўпрок телевизор ва интернет бошқаради. Ана ундан кейин унинг ва сизнинг бошингизга муаммолар ёғилишини кўринг... Болангизни инсоний, ахлоқий, маънавий қадриятларга эътиборсизлик, ўқиш-ёзишга ҳафсаласизлик, ўйлашдан қочиш, эринчоқлик каби иллатлар ўз гирдобига торта бошлайди!
Огоҳ бўлинг!..
Уйингизда телевизорнинг пульти кимда? Уйда пульт кимнинг қўлида бўлса, оилада бошлик, яъни раҳбар ҳам ўша бўлади.
Узлуксиз кўп телевизор кўрадиган болалар ўз ҳолларича ривожланишдан тўхтайди. Улар гапирганда дастурларда қўлланиладиган сўзларни айтишни афзал кўришади.
Аниқланишича, муттасил телевизор томоша қиладиган болаларда наркотик моддаларни қабул қилишга мойиллик кучлирок бўлади. Фарзандингизнинг хонасига асло телевизор қўйманг.
Телекўрсатув томоша қилишни буткул инкор килмокчи эмасмиз. Аммо унинг фойда-зарарини таққослаш ўзингизга ҳавола. Масалан, динамит яхшими ёки ёмонми? Агар бирор уйнинг тагига куйиб, уни ер билан яксон килса, у ёмонликка хизмат килади. Бирок йўлсозликда, қояларни ўпиришда динамитнинг фойдаси катта. Сиз ҳам телекўрсатувларга мана шу тарзда ёндашинг.
✅Ёшлар ойнада кўролмаган нарсаларни кексалар бир ғишт парчасида кўрарлар.
Мавлоно
✅ Тажриба шафқатсиз бир ўқитувчидир. У аввал имтиҳон қилади. Дарсни эса кейин ўргатади.
Вернон Лав
✅ Эринчоқ икки марта ишлар,
Охирида бармоғини тишлар.
✅ Ялқов асли қуш булмас.
Қуш бўлса ҳам уча олмас.
✅ Ғайратсиз билак - ўринсиз тилак.
✅ Ота ғайратли бўлса,
Бола ибратли бўлар.
Ўзбек халк маколлари
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Таъсирли ҳикоя...
Бир куни овчи йигит милтиғини елкасига илиб, бўрибосар итини етаклаб тоққа овга чиқибди. Тоғда бир нечта бедана ва каклик отибди. Ови бароридан келган овчи йигит хуш кайфиятда тоғдан пастга тушаётган махал кўзи бир ғорга тушибди. Аста ғорга кириб, не кўз билан кўрсинки, ичкарида урғочи бўри 2 та боласини эмизиб ётганмиш. Овчи йигитни кўрган она бўри тишларини кўрсатиб ириллабди. Йигит шоша-пиша урғочи бўрини милтиғи билан отиб ташлабди. Бўрибосар эса бўри болаларини ғажиб ташлабди. Овчи йигит оқшомда уйига қайтиб келибди. Дўстларини уйига чақириб зиёфат берибди. Зиёфат ярим тунгача давом этибди.
Тонгда овчи йигит ховлидаги шовқиндан уйғониб кетибди. Югуриб ташқарига чиқса не кўз билан кўрсинки, ховлининг ўртасида бузоқдек келадиган бахайбат эркак бўри турар, ёнида эса овчи йигитнинг 5 ёшли қизи бўрининг думидан тортар ва:
- Дада қаранг, кучук, каатта кучук! - деб бақирарди!
Йигитнинг вужуди сонияда музлаб қолганди! У кеча тоғда ўзи ўлдирган бўри болаларининг отаси эди! Йигитнинг шуурида "Тамом! Қизчамдан айрилдим! Бўри қасос олгани келди!" деган фикр ярқ этибди. Шунда эркак бўри аста қизалоқнинг устига энгашиб, унинг юзларини искабди ва йигитга қараб мунгли овозда увлабди. Масофа қанчалик узоқ бўлмасин, йигит бўрининг кўзларидан оққан ёшни кўриб турарди! Бўри чақмоқдай тезлик билан югуриб девордан сакрабди ва кўздан ғойиб бўлибди. Овчи йигитнинг ранги оқариб кетган, бўлиши муқаррар бўлган мудхиш воқеадан қўрққанидан бутун вужудидан тер қуйилар, оёқлари қалтирар, тили калимага келмасди. Аранг қадам босиб бориб, қизчасини қучоқлаб, хўнграб йиғлаб юборди! Ха, бўри унинг фарзандини авайлаган эди! Хатто шу тилсиз, онгсиз, энг вахший жонзот хам болага рахм қилганди! У эса инсон бўла туриб бўри болаларига ачинмаганди. Йигит милтиғини тошга уриб синдириб ташлабди ва қайтиб ов қилмасликка қасам ичибди...
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
#акси_дунё
32-қисм
Тошкентга кўчиб келганимиздан бери, ҳеч ҳам шаҳар қисмда яшамаган эдик. Жуда хоҳлар эдим қўшни болалар билан ҳовлида велосипед ҳайдашни. Кечки вақтгача бекинмачоқ ўйнашни аммо у пайтлар биз бошқа тизимлар гирдобига оқиб бораётган эдик. Учинчи қаватга кўтарилганимизда
Нодир чапдаги эшик қўнғироғини босди. “Ким у?”-деган ойимнинг овози эшитилди.
“Хавотир олмасинлар деб, янгамга айтмаган эдим сенинг келишингни“,-деди ва ойимга
“Мен Нодирман янга, очинг “,-деди. Эшик қулфи бир -икки марта буралиб очилди.
Эшик оралаб ойимнинг чарчоқ, ғамгин аммо ҳали ҳам нури бор юзи кўринди.
“Эй, Худойим “,-деб оғзини юмди. Шошиб уни қучдим.
“Худога шукур, қайтдинг қизим “,-деди кўзим, бурним юзим қаерим тўғри келса, ўпа бошлади. Она-қиз ҳасрат тўла учрашувимиз уй ичига кириб ҳам давом этди.
“Нафиса жуда бошқача бўлибсан. Кўзларим қамашди сени кўриб. Ўзгариб кетибди- ҳа, Нодир?” Ойим мендаги қиёфа ўзгаришини кўриб ҳайратини яшира олмас эди.
“Эски Нафиса яхши эди. У нафиса билан ўртоқ эдик. Бу Нафиса қариндош қиз бўлиб қолибди“,-деди Нодир ойимга ситам қилгандек. Унинг ҳазилини тушунсам-да, юрагим бошқа саволнинг ортидан қуварди.
“Ойи, дадам нега ичкарида?”
“Билмадим, қизим бошида фақат сўроқ бўлади дейишди. Кейин эса бу гап чиқди “
“Асл сабабчи нега озодликда “
“Касалхонада қизим, унинг аҳволи ҳам оғир. Дадангни оқлаб олишга ҳали ҳам кучи етади деди адвокат. Барча умидим шулардан “
“Нега оқламаяпти унда?”
“Адолат қизи билан овора, билмадим кутяпман мен ҳам”
“Сизлар бемалол она қиз ўтираверинглар, мен кетай энди. Нафиса сени эртага олиб кетаман тайёр бўлиб тур”
“Қаерга? Дадамни кўрмасдан ҳеч қаерга бормайман “
“Низом ва онаси сени эртага олиб келишимни айтишганди яна нимадир уларга олиб келган экансанми?”
“Сен уларга айт, нарсасини олиб келдим. Аммо дадамни кўриб кейин ўтаман улар олдига“
“Айтиб кўраман. Бўпти, мен кетдим”
“Яхши бор болам”
Нодир кетгач, ойимни яна қаттиқ қучоқлаб олдим.
“Қизим дадангни олдига бора олмайсан, қўймайди ҳеч кимни “
“Унда адвокати билан учрашаман “,-дедим. Қалбим бир томони ойимнинг олдида эканлигимдан тинчиган бўлса бошқа ёним дадамдан хавотирда эди.
🌘🌒
Шаҳар марказида яшаш, энг катта қулайликлардан бири эди албатта. Адвокатга тонг эрта қўнғироқ қилдим. Бугун учрашишга ҳеч ҳам имкони йўқлигини, лекин уч кундан сўнг агар эплаб билса, дадам билан телефонда гаплаштириши мумкинлигини айтди.
Сўнги одатим бўлган, дид билан кийиниб пардозимни қилдим. Уйдан чиқмасдан аввал яндекс такси чақириб йўлга отландим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓
1️⃣🟢 2️⃣🟣
3️⃣🔵 4️⃣🔴
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат
1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2) Хурмо (финик)
Пайғамбар ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.
3) Анжир
Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.
4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5) Асал
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар ( ﷺ ).
7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8) Қўзиқорин
Муҳаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотдир.
9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚