26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
-Шавкат ака.
-Сен бу ерда нима қиляпсан?
-Шунчаки бу қиз билан ҳисоб китобимиз бор эди.
-Қандай экан?- Нигинани турғизиб орқамга ўтказдим.
-Шахсий.
-Нигина сен буларни танийсанми?- дедим унга ўгирилиб. У йўқ ишорасини қилди. Мен Шавкат акага савол билан қарадим. Бу одам Ҳусайнни шунақа ишлари билан шуғулланадиган одами эди. Қарз ундиришга ҳам кўпинча у масъул бўларди.
-Мен Ҳусайнга ўхшаб ҳамма нарса ҳақида сенга ҳисобот бермайман.
Ҳусайн исмини эшитиб бир сескандим.
-Берсангиз берманг. Лекин Нигина ҳозир мен билан кетади.
-Йўқ десакчи?
-Унда икковимиз билан ҳам уришишингизга тўғри келади.
Шавкат ака менга қараб бош чайқаб кулди. Кейин ёнимга яқин келди.
-Қани айтчи,- бизга бас кела оламан деб ўйлайсанми?
-Мен ўйламай иш қиламан?- дедим кўзига тик қараб.
Шавкат ака нималарнидир ўйлагандек бош силкиб бир оз турди-да, йигитларига қараб:
-Кетдик,- деди. Улар кетгач Нигинага қарадим. У менга нима дейишни билмай турарди. Уни аямай тепкилашгани кўриниб турарди.
-Мени кечир ўша кунги иш учун. Аммо улар сенга ҳеч нарса қилишмасди. Фақат қўрқитиб қўйиб кетишарди...
Мен жавоб беришни истамадим. Сўмкамни елкамга илиб ундан узоқлашдим. Шу воқедан кейин мени фикри ёдим Ҳусайн бўлиб қолди. Наҳотки мени кузатиб юрган бўлса. Ахир орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтди.
Аммо ич-ичимдан бу иш Ҳусайнни иши эканини айтиб турарди. Қизиқ ростдан у бўлса ва олдимдан чиқса нима қиламан? ... Менимча жаа ошириб юбордим. Чунки Ҳусайнга қилган ишимдан кейин мени кечириши қийин масала. Яна мен кечирим сўрамаганимдан кейин. Индамай кутишга қарор қилдим. Қани бу ёғи нима бўлар экан. Бироқ бу воқеа шу билан тинчиб кетди. Иккинчи курсни ҳам бошлаб олдим. Расво феълим ўзгармаганидан ҳалиям онамга кўп азоб берар эдим. Синглим ва укамни силталардим. Коллежда ҳам биронта яқин дугонам йўқ эди. Бироқ барибир ўзим учун шу ҳаётим яхши эди. Бир куни эса ҳаётимга бўрон мисол бир ўзгариш кириб келди. Дадам ҳамма ишини йиғиштириб Қозоғистонга кўчиб кетамиз деб туриб олди. Дадамни отаси қозоқ эди. Мени Қозоғистонга боришимга ҳам шу сабаб рози бўлганди.
Аммо у ёқда яшаш фикри энг кўп менга ёқмади. Бегона жой, бегона одамлар. Дадам ва ойим билан неча марта баҳслашдим. Уришдим, талашдим, аразладим... Аммо барибир дадам мени кетишга кўндирди. Янги коллежда ўқиш бошладим. Ойимни минг таваллоси билан бир ой тинч юрдим. Кейин Амина исмли қиз билан тортишиб қолдим. Коллеждаги муштлашувдан кейин мени коллеждан ҳайдашди. Бир ойда. Чунки Аминани отаси катта амалдор экан. Дадам гапирганди. Аразлаб кўчага чиқиб кетдим. Бирдан ғазабим қайнади. Аминани отасини ишхонасига йўл олдим. Ҳозир овозини ёзиб олиб шармандасини чиқараман. Шу сабабли қабулида кутиб турган одамларни гапига қарамай бостириб офисга кирдим. Ичкарида эса.... Ҳусайнни кўриб нимага келганим эсимдан чиқиб кетди. У ҳам менга ҳайрон бўлиб қараб қолди.
-Нима керак сизга?- деди Аминани отаси қошини чимириб. Мен эса Ҳусайнга қараб туравердим. Қилмоқчи бўлган ишимни уни олдида қила олмасдим. Шунинг учун индамай хонадан чиқдим. Зиналардан тез-тез тушар эканман Ҳусайн изимдан тушади деб ўйладим. Бироқ у тушмади. Тўғриси аламим келди.
Давоми 10:30 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яширин никохнинг салбий оқибатлари...
Реал воқеа
Бугун мен сизларга ўз хаётимдан мисол қилмоқчиман
Аслида эркаклар нафс ёки саргузашт кидириб иккинчи хотинга яшириниб уйланишади
Синглим ажрашган....
...ажралиш сабаби эри нашаванд бўлган, кун бермаган.
Фарзандларини онам ва жигарлар ёрдамида котта килдик.
Набирали буладиган йили бир одамга яширин оила қуришини билдирди.
Ман бунга тиш тирногим билан карши чикдим.
Хатто у эркак билан танишмадим, хужейнимиям якинлаштирмадим.
Кунглим емон безовта булди лекин синглимга тушунтира олмадим.
Оиласига ишчим деб таништирган.
Мен билан синглимни уртамиздаги муносабатлар тўхтади.
Якин у эркак учинчи хотин олгани маълум бўлди.
Биринчи оиласида намунали ота , дода бўлса, қолган икки хотинлари бир бири билан уришиб иш судлашиш бошланди
Учинчиси иккинчи хотиндан хабари йугакан.
Узи учинчи хотинлигини билганидан кейин синглим билан эр талашган.
Мени яхши курадла деб севамиз бир биримизни деб.
Энг қизиги иккаласиям узини узи бокади .
Эркак на бир ёрдам кимайди, у эркакка узини узи эплидиган хотинлар керак булган холос
Хуллас коп котта қуда андали икки аел,
Эл юртга шарманда булишди
Хозирги кунда эркак, тинчгина биринчи оиласи билан яшаяпти.
Хеч качон хақиқий оиласига 2-3 хотинларини якинлаштирмади
Бу холат бутун қариндошлар ичида уятан бошимиз эгилди
Қуда андалари хам қизини кўзини очирмайди
Бу жудаям огир шармандали иш.
Афсус битта эркакни деб биттагина опасидан кечиб кетди.
Яширинча никох яхшиликка обормасилигини айтсам мандан душман ясаволди.
Купчилик аеллар тушунмай туриб оила қуряпти, лекин охири шарманда буляпти
Ман бундай яширин муносабатларни умуман тушунмайман.
Синглимга бўлмаса уйланмаган йигит совчи кўйган эди, карера қиламан деб еши котта булиб қолган экан " тенгиммас "деб тегмаган
Балки ишини нотугрилигини тушунар качондир деб сабрдаман
Синглимни хаети дарс бўлсин деб ездим
Аноним...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тунда пардаси тортилди маюс
Қишлоқлардан то шаҳаргача
Юрагимда бордир битта сўз,
Омон бўлинг тонг саҳаргача!
Шукур қилинг яхши ўтди кун,
Тонгдан тортиб токи шомгача.
Чоршанбага ясалур якун,
Омон бўлинг пайшанбагача!
Ўлмасбек Самарқандий.
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳга омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! 🙏
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Йигит соғинчи...
Бахтиёр ишдан тушкун кайфиятда қайтар экан, уйлари яқинидаги дўкондан нон олиш учун кириб ўтишга қарор қилди. У хаёлан ўзини ношукурликда айблаганча, майда-чуйда ҳарид қилди ва кўзи дўкондаги музлатгичда турган банкадаги (деярли барча ўзбек халқи қатиқни банкага ивитса керак) қатиққа тушди, негадир кўзига илиқ кўринди.
Аслида, у сутли маҳсулотлар истеъмол қилишни хуш кўрмаса-да, ичида нимадир сотиб олишга ундади, харид қилди.
Елим халталарни кўтарганча уйига эринибгина йўл олди. Шу пайт қўл телефонига укаси қўнғироқ қилиб қолди. Бахтиёр таниш рақамга кўзи тушиши билан юзида нимтаббасум билан гўшакни кўтарар-кўтармас
- Ҳа куёв бола, яхшимисан? - деганча сўз қотди. Укаси унинг янги уйга кўникиб қолганини пулдан қийналмаётганини билишга қизиқди. Бахтиёр суҳбат жиддийлашаётганидан зерикиб гапни ҳазилга бурди. Суҳбат билан бўлиб уйига келиб қолганини сезмай қолди.
Кулранг дарвозани очар экан, укаси билан хайрлашди ва бирозгина кўнгли ёришганини сезди. У кира солиб миттигина қизчасини бағрига босди. Уни тўйиб ҳидлагач, кийимларини алмаштириб, овқатланишга ўтирди. Шу пайт ошхонадан аёлининг
-Ия , қатиқ олибсизми? Ёқтирмас эдингизку?-деган овози эшитилди. Бахтиёр бепарво
-Ҳа,- деб қўйди. Унинг кўзи телевизордаги футбол учрашувида эди. Негадир Бахтиёрнинг кўнгилини тарк этган ғашлик яна пайдо бўлди. У чуқур уҳ тортганча хотинини шоширди
-Эй опкелсангчи , овқатингни, бунча имиллайсан! Эрининг жаҳли бурни учида туришини билган Ноила кулиб
-Ҳозир-да,- деганча қадамини тезлатиб овқатни сузиб келди. Бахтиёр индамай овқатланди ва сигарета тутатиш учун ташқарига чиқди. У укаси уйлангач , ўзбеклар урф-одатига кўра оиласи билан алоҳида чиқиб кетганига ҳам ҳаш-паш дегунча уч ой бўлганини ўйлаб ҳайрон қолди. Ўзи билан ўзи суҳбатлашар экан, вақт учиб кетаётгани чуқур англади. У нима учун юраги бунчалар безовта бўлаётганини тушуна олмаяпти. Ота-онаси ҳаёт. Пулдан муаммо йўқ. Оиласи тинч. Мана яқинда уйнинг битмаган хоналарини таъмирлаш арафасида турибди. Ҳаёт ўз измида давом этяпти, бироқ кўнглига чироқ ёқса ёришмайдиган аҳволда. У ўзини ўзи англай олмаганча яна уйга кириб кетди.
Телевизор олдига ўтирди. Шу пайт хонага Ноила пахта гулли катта косани тўлдириб қатиқ олиб чиқди ва эрининг олдига қўйди. Бахтиёр негадир юраги орзиқиб кетганини англади. Косани қўлига олди ва беихтиёр бир қошиқ оғзига солди. Шу пайт қизини ухлатгани олиб кириб кетаётган аёли қувноқ овозда
- Адажон ҳар куни кечқурун қатиқ ичар эдилар-а ,.деганча боласини ухлатгани ётоқхонага олиб кириб кетди. Бахтиёрнинг ичидан нимадир узилиб кетгандек бўлди. У қатиқдан яна бир қошиқ олди-ю, кўз олдига дадасининг косадаги қатиққа нон тўғраб еяётган кўриниши келди. Беихтиёр ошхонага кирди. Косага нонни тўғради-да ейишни бошлади. У ана шунда отасини жуда ва жуда соғинганини дарров англади, кўзидан шашқатор ёшлар оқаётганига қарамай косадаги нон бўктирилган қатиқни ейишда давом этаверди.
Унинг кўз олдида эскироқ бўлсада, доимо озода кийиниб юрувчи кўк дўпписи бошидан тушмайдиган дадаси келди, ўзини тўхтата олмай қолди. У йиғлар экан қалбидаги музнинг эриб бораётганини ҳис этарди. Шу ҳолатда ўн дақиқа туриб қолди. Қошиқнинг бўш идишга тегиб жаранглаши сабабли Ноила ҳам унинг ортидан кирди-ю қўрқиб кетди. Ҳаётнинг мана- ман деган синовларида синмаган , ҳеч қачон йиғлаганини кўрмаган эри ёш боладек икки кўзидан дув-дув кўз ёш тўкканча ошхона ўртасида косани ушлаганча турибди. У Бахтиёрнинг қўлидаги косани олди-да, унга тикилди. Нима бўлди дейишга ҳам улгурмай қолди. Эри уни маҳкам бағрига босганча бўгзидан чиққан хирилдоқ овоз билан
- Адамни соғиндим!- дея олди холос.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мақсуднинг тиззаларидан дармон кетди, оёқлари ўзини кўтара олмай эгилиб чўккалаб қолди, сўнг гуп этиб ерга қулади.
У эрталаб ҳушигакелганда ваннахонада ётар, совуқданми, қўрқувданми бутун вужуди қалтирарди. Бир амаллаб калима келтирди-да, чиқиб сув ичди. Яхшиям, йиқилганда ҳеч қаери шикаст топмабди.
Шу тариқа бу тун ҳам беҳаловат якун топди. Худди шунга ўхшаш ҳодисалар кейинги тунларда ҳам давом этди. Мақсуднинг уйқусизликдан кўзлари киртайиб қолди. Ўзини ҳорғин, касал сеза бошлади. Келганига бир ҳафта бўлган куни, душанбадан сешанбага ўтар кечасидаги воқеа унинг тоқатини тоқ қилди. Ўша тунда у кимнингдир қаттиқ қичқириғидан уйғониб кетди. Ярим тунда кимдир ташқарида унинг исмини айтиб чақиргандай бўлди. Эшикка чиққанида четан тўсиқ олдида қора кийинган бир кимса турганини кўрди.
Кимса уни кўриб орқасига бурилиб кета бошлади. Беихтиёр Мақсуд ҳам унга эргашди. Тамом. Бошқасини билмайди. Бир маҳал кучли чинқириқдан ўзига келди. Бу поезд овози эди.
У кўзини очганида прожекторини ёқиб унга поезд бостириб келар, ўзи поезд йўлининг ўртасида ўтирарди. У жонҳолатда ўзини ёнбошга ташлади, пастликка думалаб кетди. Шунда тепасидан шарақ-шуруқ қилиб поезд ўта бошлади. У анқайганча ўтаётган вагонларга қараб тураркан, ҳозиргина шу вагонлар тагида вужуди тилка-тилка бўлиб кетиши мумкинлигини ўйлаб даҳшатга тушди. Сурон солиб поезд ўтиб кетганидан кейин ҳам нима қилишни билмай серрайиб тураверди. Ниҳоят, ўзига келиб атрофга аланглади. Зим-зиё тун. Ўрмоннинг ўртасидан ўтган поезд йўлида турарди. У бу ерга қандай келиб қолганини англамади. Қаёққа юришни билмай рельс бўйлаб кета бошлади. Қарағайлар шохининг шовуллаши, қайинларнинг «қар-р- қар-р» овоз чиқариши ваҳимали туюлар, тезроқ бирор бир одам яшайдиган манзилга етиш учун юраверди-юраверди…
Тонг оқара бошлаган пайтда қандайдир бир разъездга яқинлашди. Бир-иккита разъезд ишчиларининг қораси кўрингач, кўнгли жойига тушиб қадамини тезлатди. Разъезд орқасидаги йўлга чиқиб олганда шаҳарга ишчиларни ташийдиган автобус келиб тўхтади. Мақсуд дарров унга чиқиб олди. Ҳатто қаерга боришини ҳам суриштирмади… У икки соатлардан кейин Комилжонни излаб топиб борди. Унга бошидан шу етти кун ичида ўтганларини айтиб берди.
- Ҳа-а. Энди тушундим нимага у ерда одамлар узоқ ишламасликларини,- деди Комилжон.
- Жон, ука, менга бир одамгарчилик юзасидан ёрдам беринг, уйга етиб олай. Агар ўлмасам, сизга қарзимни қайтараман, — йиғлаб юборгудай бўлиб ялинди Мақсуд.
- Мен сизга албатта ёрдам бераман. Шундай кунда бир-биримизга асқотмасак бўладими, ака. Йўлкирангизни мен тўлайман. Пича пул бераман, совға-салом оласиз,- деб унинг кўнглини кўтарди Комилжон…
Икки кундан кейин Комилжон уни поездга кузатгани чиқди. «Энди бу ерларни елкамнинг чуқури кўрсин. Комилжондан қарзимни ишлаб маошимдан узаман», деб хаёлидан ўтказди Мақсуд.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бундан ташқари, олти сотихча томорқаси, яна икки сотихча жойда иссиқхона ҳам бор экан.
- Мана шу ерни тоза ва озода тутсанг, иссиқхонага помидор, бодринг ва кўкатлардан экиб бизни таъминлаб турсанг, бўлди. Иш ҳақингни вақтида оласан. Мана сенга олдиндан аванс,- Игорь Сергеевич унинг қўлига етти минг рубль тутқазди.
Мақсуд бунинг беш мингини дарров уйга жўнатаман, деб кўнгиллаб қўйди. Хўжайин унга у-бу ишларни тушунтириб, ҳовли билан таништирди-да, ярим соатлардан кейин жўнаб кетди. Дала ҳовлида ёлғиз ўзи қолгач, Мақсуд атрофни айланиб чиқди. Яқин-атрофда ҳам дала ҳовли бормикин, деб ташқарига чиқди. Лекин теваракда ҳали қуриб битказилмаган чала иморатлардан бошқа уй кўрмади. «Демак, бу ерларга янги дала ҳовлилар солиняпти экан-да», — ўйлади у. Бундай шинамгина жойнинг топилганидан у жуда хурсанд эди. Иш жойи шу ерда, ётоқ ҳам шу ерда. Бундан ортиқ шароит бўладими. Комилжонни учратгани учун ўзида йўқ хурсанд эди. У атрофни бир қур кўздан кечириб чиққач, хўжайин қолдириб кетган масаллиқлардан кечки овқат тайёрлашга киришди. Уйчада ўзи учун керакли ҳамма нарса бор экан. Озгина гўшт билан картошкани қовуриб еб олди-да, хоналарни супуриб, ювишга киришди. Ишга берилиб кетиб вақт ўтганини ҳам билмай қолди. Ишини тугатиб соатга қараса, тунги ўн бир бўлибди. Ювиниб келиб ўрнига кириб ётувди ҳамки, ташқарида, иссиқхона томонда бир нима гумбурлаб кетди. Мақсуд сакраб ўрнидан туриб кетганини ҳам билмай қолди. Фонарни олиб югуриб ташқари чиқди. Аммо ташқарида ҳеч нарсани илғамади. Ҳамма ёқ осуда эди. У яна кириб ётди. Қотиб ухлаб қолган Мақсуд дупур-дупур қадам товушларидан уйғониб кетди. Соат тунги учни кўрсатиб турар, ташқарида гуррос-гуррос одамлар у ёқдан-бу ёққа югуриб ўтишар, нималардир ағдарилар, кимлардир инграрди. Мақсуд апил-тапил югуриб ташқарига чиқди. Қўлидаги фонарни томорқага тутди-да:
- Ким у?! — деб қичқирди. Аммо ташқарида ҳеч ким йўқ эди. Ҳамма ёқ сув қуйгандай жим. «Қаттиқ чарчаганимдан алаҳсирабман, шекилли»,- деб ўйлади у ўзича ўрнига ётар экан. Эрталаб лоҳас бўлиб уйғонди. Ўрнидан туриб ювиниб келгач, ўзига нонушта тайёрлади. Иштаҳасизлик билан бир-икки луқма еди-ю, ташқарига чиқиб ишга уннади. Аввал йўлакларни супурди, кейин иссиқхонага кириб ерларни хас-чўплардан тозалади. Уруғ сепиш учун жой ҳозирлади. Ўзича чамалаб, кечгача бу ишларни битириб қўяман, деб ўйлади. Бирор соатлардан кейин ишга шу қадар берилиб кетдики, вужудидаги лоҳаслик ҳам тарқаб, ўзини тетик ва бардам тутиб тушликкача анча ерни уруғ сепишга ҳозирлаб қўйди. У қорни очиб чанқай бошлагандагина ўзига тушлик тайёрлаш учун ошхонага кирди.
Тушликдан кейин яна ишга уннаб кечқурунги воқеаларни эсидан чиқарди. Кеч кириши билан нимагадир кўнгли хижил бўлиб эринибгина овқат тайёрлади. Тузукроқ тамадди қилгани ҳам иштаҳаси бўлмай деразага қараб кавшаниб ўтирди. Ўзининг жуда ҳам толиққанини ҳис қилиб эртароқ ётмоқчи бўлди ва идиш-товоқни йиғиштириб қўйиб кроватга ёнбошлади. Бугун қаттиқ меҳнат қилганидан кўзлари ўз-ўзидан юмилиб бораверди. Ярим соатга қолмай донг қотиб ухлаб қолди.
Вақт ярим кечага борганда яна дупур-дупур овозлардан уйғониб кетди. Ҳовлида гуррос одамлар у ёқдан-бу ёққа чопиб ўтишар, ҳар хил тушунарсиз овозлар эшитиларди. Мақсуд югуриб ташқарига чиқди, аммо ҳовлида ҳеч ким йўқ. Қаттиқ чарчаганимдан босинқирабман, шекилли, деб ўйлаб яна кириб ётди. Лекин кўзи илинар-илинмас яна ғалати овозлардан уйғониб кетди. Биров қулоғининг тагида «Йўқол бу ердан!» деб қичқиргандай бўлди. Мақсуд сакраб ўрнидан туриб кетди. Шунда унинг эсига болалигида эшитган жин, алвастилар ҳақидаги ҳикоялар тушиб бир сесканиб олди. Тезда ўзини қўлга олиб, булар бари чўпчак деб ўзини ишонтирмоқчи бўлди. Аммо хавотири тарқамади. Энди унинг кўзига уйқу илинармиди. Ўрнидан туриб ваннага кириб ювинмоқчи бўлди. Ювиниб бўлиб артинаётганда орқадаги дераза тиқирлади. Мақсуд беихтиёр ўша томонга қаради. Қаради-ю, тили танглайига ёпишгандай лом-лим деёлмай, бақрайиб қолди. Деразадан унга бир одам қараб турар, қулоқлари эшакнинг қулоғидай узун, кўзлари бақрайган, сочсиз бошида қулоғи саланглаб осилиб турарди.
Давоми 17 :00 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Лекин кандай, ахир ёнгинамда шафкатсиз уруш кайнаётгандику...мен куриб турган ёкимли манзаралар каердан эди? Ахир биз тепаликдаги сукмокдан юрганимизда тиззамизгача шох шаббалар усиб ётарди. Бир пайт орка томондан кимдир елкамга бир икки марта кули билан кокди. Ортга бурилиб карасам Бахтиёр акам турарди. Шу пайт акамни куриб бироз вакт тилим калимага кололмай колди. Бахтиёр акам эса мамнун холда кулиб менга караб турарди.
-- Нега ерда утирибсан? Юр ана стулга бориб утирамиз!- деди.
Мен хеч нарсани тушинмасдан урнимдан турдим ва шимимни чангларини кокиб акамни ортидан бордим.
-- Биз каердамиз?- деб сурадим.
-- Вакти келганда биласан!- дея чунтагидан сигарет пачкасини олиб,-- Чекасанми?- деб суради.
-- Йук ака мен чекмайман!- дедим.
Узи бир дона сигарет олиб чекди. Бироз сукунатдан сунг, мен акамдан.
-- Ака , биз улганмизми?- деб сурадим.
-- Йук сен улмагансан. Сен хали тириксан. Яхшиси онам, отам хакида гапириб бер. Улар сог саломат юришибдими, хаёт кандай кечяпти?- дея савол берди Бахтиёр акам.
Биз бироз вакт гаплашиб утирдик. Мен умуман каердалигимни, Бахтиёр акам улганлигини ёдимдан чикариб куйгандим. Бир пайт акам:
-- Куп утириб колдик иккаламиз, сен энди кайтишинг керак. Мен сизлардан доим хабар олиб тураман!- деди.
-- Каерга кайтишим керак?- деб сурадим.
-- Уйгада ука...хозир кузларингни очасан, мен сени муштларингни ушлаб тураман!- деди акам.
Кузимни юмиб очсам дахшатдан куркиб кетдим. Мени темир тобутга солишаётган экан. Мен бакиришни бошладим. Бакирик ва харакатимдан кукрагимдаги уклардан пайдо булган ярам огриб кетди. Атрофимдагилар барчаси менга хайрат билан караб туришарди. Улардан бири бир пайт:
-- Духтирни бу ёкка чакиринглар!- дея лейтенант мени ярамни кисиб турарди, у ердан эса кон чикиб турарди.
-- Аскар, бироз чида!- дерди менга.
Духтирлар тезда келишиб, аравачасида мени реанимация булимига олиб кетишди. Бироз вакт утгач, наркоздан уйгонганимда :
-- Омадинг бор экан сени аскар, жудаям омадли йигит экансан. Сал булмаса сени темир тобутга ёткизиб уйингга жунатардик. Кора хат аллакачон уйингга боргандирам. Сен майли ётавер, хижолат булма...якинда сизларни хаммаларингни уйларингга жавоб беришади, уша ерда даволашади!- деди духтир.
Бир икки кундан сунг барча ярадор аскарларни жанг майдонидан олиб чикишиб госпиталда даволашиб уйга жунатишга тайёрлашди. Харбий госпиталга келганимизда, мени курикдан утказган харбий врач:
-- Качон сен яралангандинг?- деб суради.
-- Бир хафта олдин!- деб жавоб бердим.
-- Менга нималар деб эртак айтаяпсан? Бунака яра бирдан битиб кетиши мумкин эмас...хатто бунака яраланишдан сунг тирик колишинг хам гумон!- деди.
Мен уша куни уйкуга кетганимда туш курдим. Тушимда Бахтиёр акамни курдим.
-- Ука айтгандимку яна кургани келаман деб!- дерди.
Кейин эса мени уйга жавоб беришди. Мана шунака вокеа руй берди. Мени Худони узи асради. Афгонистонда курган кечирганларим хали хам куз олдимдан кетмайди. Максадсиз уруш курбонлари жуда купчилик оилаларни ёстигини куритиб кетди.
Тинчлигимизга куз тегмасин, Аллох барчангизни уз панохида асрасин деб....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МАКСАДСИЗ УРУШ КУРБОНИ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Афгонистондаги максадсиз уруш куп юртошларимизни, усмирларимизни умрига завол булиб, уларни орамиздан олиб кетди. Мен хозир хикоя киладиган вокеа афгон урушида руй берган. Менга бу вокеани Бобом рахматли гапириб берганди. Бу вокеа 1985 йилда руй берган. Лекин келинг хозир сизларга бошидан ёзиб бошламокчиман.
Биз билан битта уйда, кушни квартирада Хабиба хола уз чоли билан яшарди. Уларнинг икки угли булиб, улар бир ёшга катта кичик эди. Иккаласи хам навбатма навбат афгонистонга харбий хизматга чакирилади. Афсуски угилларидан бири Афгонистонда халок булади, иккинчиси эса муъжиза туфайли омон колади. Ха айнан муъжиза туфайли омон колади. Угилларининг исми Бахтиёр ва Ихтиёр эди. Мактабни битириб ун саккиз ёшга тулгач 1982 йил Бахтиёрни харбий хизматни уташ учун Афгонистонга олиб кетишади.
Бошида хаммаси яхши эди. Чунки максадсиз урушдаги хар бир жангда тирик колиш бу узи муъжиза эди. Уша пайтлари харбий хизмат муддати роппа роса икки йилни ташкил киларди. Шу тарзда кунлар, изидан ойлар ута бошлади. Бахтиёрни хизмат муддати тугашига бир ой колганида уларни булинмаси камалга тушиб колди. Камалда бирор бир аскар тирик колмади. Афгон жангчилари барча аскарларни кириб ташлашди. Бу хабар етиб келмасидан, Хабиба холани иккинчи угли Ихтиёрни хам 1984 йил харбий хизматга чакиришганди. Аксига олгандек уни хам Афгонистонга, лаънати уришга олиб кетишди. Уша пайтлари харбий хизматга бормаган йигитга бирор бир хонадон киз бермасди. Уларни касал деб хисоблашарди. Ихтиёр акасига нисбатан бироз пухтарок, эпчилрок булиб, уйда купрок спорт билан шугулланарди.
У ёкда кичик угил хизматини бошлаши билан, уйга катта угилдан кора хат билан темир тобутда мурдасини олиб келишади. Хабиба хола уша куни карийб ун ёшга бир кунни узида кексайди. Энди жаноза куни йиглаб фарёд килиши хаммани дилини ларзага солди. Хеч ким болам демасин экан. Хабиба хола чоли билан жуда чукиб колишди. Рузгор ишлари билан узларини овутишга харкат килишар, бекор колишса катта угли ёдига тушиб гам чекишарди.
Такдир шу эканми билмадим, 1985 йил Хабиба холани иккинчи угли Ихтиёрдан хам кора хат келади албатта кизил юлдузли орден билан, аммо темир тобут бу сафар йук эди.
-- Бир углимни бердим иккинчисини олмасанг нима киларди эй Худооо....- дея уксиб уксиб йигларди Хабиба хола.
Кушнилар онаизорни тинчлантиришга харакат килишарди. Хабиба хола эса узини узи еб куядигандек гам чекарди. Бир йилнинг ичида икки углидан айрилиб ёлгиз колиш бу дахшат эди. Ихтиёрдан кора хат келгандан сунг уйда ёлгиз чоли кампир колишди. Улар уз фарзандларидан ажралиб колишганига хеч ишонишмасди. Уша кора хат келган кундан ун кун утгач Хабиба хола ва чолидан хабар олиш учун уч туртта кушнилари утишди. Улар уйда утиришганида ташкари эшик таккиллаб колди. Хабиба хола эшикни очдию хайратдан котиб колди. Кейин эса хушини йукотиб йикилди. Чунки эшик олдида харбий кийимда кичик угли Ихтиёр жилмайиб турарди. Кушнилар тез ёрдам чакиришди. Хабиба холага ёрдам курсатишди. Хамма хурсанд эди, Ихтиёрни тирик колганидан. Аммо, хамма нима учун тобут келмаганига хали хам хайрон эди. Хамма тинчланиб олгач Ихтиёр нима булганини гапириб берди.
-- Бизни булинмамиз тогли сукмок оркали жангариларни орка томонидан бориб хужум килиш вазифасини олган эди. Биз хаммасмни уддаладик, тепаликни жангарилардан тозаладик. Лекин кутилмаганда командирмизни бакириги кулогимга чалинди.
-- Ёт аскар...пулемёт!!!- дегани.
Бир пайт кукрагимга нимадир тегди. Каердалигимни хали хам эслолмайман. Жуда манзарали, чиройли дала, куёш чаракалаб турибди, ёнимда арикда тиник сув шилдираб окиб турар ва дарахтлар соясидан салкин шаббода эсиб турарди. Дарахт шохларида кушлар жуда ёкимли сайрашар, хатто атрофимда ниначилар учиб юришарди. Худони каромати билан бобом айтиб берган жаннатга тушиб колгандай эдим гуё.
Давоми 13:00 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Оқибатли дўстлар. 😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шифокор зонтни Ойсулувнинг оғзига олиб бориши билан у нафаси бўғилиб ўқчир ва ранги докадай оқариб, ўрнидан туриб кетарди. Бир пайт шифокорлардан бири бундан наф чиқмаслигини, нима бўлган тақдирда ҳам унинг дарди аниқ бўлмагунча шу ерда қолиши кераклигини айтди. Хуллас, онам иккимиз ўша тунни шифохонанинг йўлагида ўтказдик. Ойсулув эса тинчлантирувчи уколдан сўнг ухлаб қолганди. У тонгда ўзини бироз ўнглаб уйғонди. Гўёки уни энди ҳеч нарса безовта қилмаётганди. Унга нонушта берилгач эса барчаси қайтадан бошланди ва кечаги аҳвол такрорланди. Нима қилишимни билмай уйга — акамнинг олдига шошдим. У ерга борганимда акам энди шифохонага жўнамоқчи бўлиб турган экан. У мендан нима гаплигини сўради. Вазиятни билгач, акам ўйланиб тураркан Илёс гапга аралашди:
— Айтдим-ку янгам илон еб қўйди, деб. Уни чиқариб олишнинг йўлини кўриш керак.
Ўғлининг гапидан жаҳли чиққан акам унинг юзига тарсаки тортиб юборди ва:
— Оғзим бор деб ҳар қандай гапни гапираверасанми?! Бор, йўқол, катталарнинг гапини пойлама, — деди.
Кейин менга юзланди: — Шаҳарга олиб боришимиз керак.
Аслида, бундан бошқа чорамиз ҳам йўқ эди. Ахир Ойсулувнинг қандай дарга чалинганини билмасдик. Биз шифохонага қайтиб борганимизда нима қилишни билмай боши қотган дўхтирлар «Тез ёрдам» машинасини ҳозирлаб, Ойсулувни вилоят марказига юбормоқчи бўлиб туришган экан. Биз уни олиб жўнашга тайёрланаётган эдик, Ойсулув ётган хонага шу ерда даволанаётган кекса аёл кириб келди. Онахон Ойсулувнинг аҳволини сўраб, қандай дард қийнаётгани билан қизиқди. Онам эса аёллигига бориб, дардини дастурхон қила кетди. Онамнинг сўзларини тинглаган аёл:
— Келинингизнинг ичида илон бор, — деди ҳеч кутилмаганда.
Барчамиз ҳайрат ва хавотир билан унга қарадик. Аёл сўзида давом этдиб:
— Бу безарар илон. Чақмайди, ҳеч кимга зиён ҳам етказмайди. Фақат болани яхши кўради. Қайсидир йили бешикдаги набирамнинг устида ётган илонни кўриб мен ҳам қўрқиб кетганман. Кейин билсам бу болажон илон гўдак ҳидини хуш кўрармиш. Баъзида ой-куни яқин аёлни авраб, ичига кириб олади, деб эшитганман. Уни чиқариб олишни фақат морбозлар эплайди.
Агар Илёс «Янгам илонни еб қўйди», демаганида бу аёлнинг гапларига сира ишонмасдик. Уларнинг ҳар иккиси айтган гаплар бир-бирини тўлдириб, бизни ишонишга мажбур этарди. Онам эса аёл гапини тўхтатиши билан:
— Эгачижон, морбозни қаердан топса бўлади? Ҳозир бориб олиб келардик, — деди.
Аммо аёл елка қисиб қошини учирди-да:
— Билмадим. Ҳозирги замонда морбоз ҳам танқис, бунақа илон ҳам. Лекин сўраб-суриштириб топса бўлади, — деди.
Энди қаердан, қандай бўлмасин морбоз топишимиз лозим эди. Акс ҳолда очлик ва бу даҳшатли ўқчишлардан сўнг Ойсулувнинг аҳволи янада аянчли тус олиши ҳеч гап эмасди. Хуллас, акам иккимиз кўчада дуч келган одамдан бирорта морбоз ҳақида билиш-билмаслигини сўраб, икки томонга қараб кетдик. Ниҳоят, эртаси куни олис тоғли қишлоқда яшовчи морбознинг дарагини топиб, уни уйга олиб келдик. Ойсулувнинг аҳволини кўрган морбоз ҳовлидаги ўрик дарахтининг бақувват шохига арқон боғлашимизни айтди. Сўнг арқон осилиб турган ерда ўчоқ ҳозирлашимизни ва бир қозон янги соғилган сут топиб келишимизни буюрди. Биз шоша-пиша у нима деса, сўзсиз бажардик. Морбоз эса бизга янги кўрсатмалар бериб турарди. Биз дарахт тагида тошўчоқ қалаб, унга бир қозон сут келтириб қўйдик. Сўнг Ойсулувни чақириб, унинг оёқларини бояги арқонга боғладик. Арқон узилиб кетишининг олдини олиб ва унга далда бўлиб акам иккимиз оёғидан осилиб турган Ойсулувнинг елкасидан тутиб турардик. Морбоз эса шошилмасдан ўчоққа ўтин қалаб, ўт ёқди. Олов тафтида сут қайнай бошлади.
— Қўрқма, қизим. Бу илон зарарсиз. Шунчаки болани яхши кўради. Оғзингни катта очиб, чуқур-чуқур нафас ол, — деди морбоз шифохонадаги аёлнинг сўзларини такрорлаб.
Унинг айтишича, икки кундан буён Ойсулувга қўшилиб оч ётган илонга с
утнинг ҳиди боргач, емак ахтариб ўрнидан ташқарига чиқар экан. Шундай бўлди ҳам. Бир пайт Ойсулувнинг катта очилиб турган оғзида қоп-қора нарса пайдо бўлди. Морбоз эса чаққонлик билан унинг бошидан тутиб, тортиб олди. Икки қарич келадиган илон морбознинг қўлида типирчиларкан..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Баъзи инсонлар ҳавога ўхшайди. Ўзлари кўпда кўзга чалинмайдилар , бироқ уларсиз ҳаётингизда мазмун йўқ...
Айтинг-чи , сизнинг ҳам ҳаётда ким ва кимлар учундир ана шундай алишиб бўлмас ўз ўрнингиз борми ?
Жавобингиз ақалли бир бор "ҳа" бўлса , демак ҳаётда нимагадир эришибсиз...
Саволлар кўп ...
Жавоблар бисъёр ...
Бир саволнинг жавоби топилса , ўрнини бошқаси эгаллайди ...
Хазонрезги
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ❄️
🌥 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲🏻
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
т оқди.
Эшик очилиб эри кириб келди. Бир қоп ун билан, битта қутини машинадан туширди. Афтидан туғилган кун ҳақида эсламаган ҳам. Йўқса ўгай боласига бўлмаса ҳам жуфти-ҳалолига кичкинагина совға кўтариб келарди. Совғаси ҳам бошини есин, боласининг дарди қалбини тилимлаб ташлаяпти.
Нигоҳларини ерга қадаганча лабини тишлаб ишини қилаверди.
- Нега мени кутмай меҳмонларга жавоб бериб юбординглар, -деди Икром онасига қарата.
-Шошилишаётган экан, кеч қолишмасин деб…
Эри қутини очди. Ичидан ростмона автомобилдан сал кичикроқ ўйинчоқ машина чиқарди.
-Қани тойчоқ, кел буёққа.
Эшикдан Шерзод чопиб кирди. Икром болани даст кўтариб юзларидан ўпди.
-Мана бу туғилган кунингга совға, ўғлим.
Собира ялт этиб эрига қаради.
Икром гапини давом эттирди.
-Даданг билан аянгни бекатда кўриб қолдим. Шунча қистасам ҳам қайтишмади. Камига Шерзоджонни ҳам олиб кетмоқчи бўлишди. Уларга ҳам айтдим, сизлар ҳам эшитинглар, Шерзоджон бугундан бошлаб шу уйда яшайди!
Собира ҳўнграб йиғлаганича боласи билан Икромни қучиб олди. Ун гарди қўнган эрининг чопонига ёшли кўзларини суртди.
Аброр Зоҳидов
https://t.me/joinchat/AAAAAFXIt8kZwDUlbwdREg
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МЕҲРИБОН
Собира календарга қаради. Ўн еттинчи феврал… Эртага ўғли билан учрашади. Иккиларининг ҳам туғилган кунлари.
Юрагини темир қўллар ғижимлагандек бўлди. Соғинган, жуда-жуда соғинган…
Уч йил муқаддам…
Собира ўзи пиширган тортнинг ўртасига биттагина шамча қадади. Ҳализамон ўғли Шерзоднинг шамни пуфлаб ўчиришини тасаввур қилди. Бир ёшга эндигина тўлган бола шамни ўчира олмайди, бу ишни дадаси билан аяжониси бажаришади. Кейин ҳақиқий байрам бўлади. Йигирма бир йилдирки, февралнинг ўн саккизи Собирани бир ёшга улғайтиради.
У туғилган кунини бир мўъжиза юз бериши керакдек кутарди. Ўтган йили ўша мўъжиза чиндан ҳам юз берди. Собира туғилган кунини туғруқхонада кутиб олди, туғилган кунида ўғли дунёга келди. Мана шунга ҳам бир йил бўлибди. Бугун биринчи қўшалоқ байрам. Она ва бола шодланадиган кун…
Эшик тарақлаб очилиб, ширин хаёллари тўзғиб кетди. Остонада кўзлари қизариб кетган, ранги оппоқ эри турарди. У қалтираб Собиранинг олдига келди. Хириллаб гапирди:
-Хотин, пулинг борми? Бер менга! Опчиқ пулингни!..
Собира кўзёшларини тийиш учун лабини тишлади.
-Дадаси, бугун ўғлингизнинг туғилган куни эди. Шунга дастурхонга ул-бул олиш учун озгина йиғиб қўювдим…
Эри бор кучи билан столни муштлади. Собира қалқиб кетди.
-Бер дедим, — яноқлари титраб деди Мавлон.
Собира кўз ёшлари тирқираб кетган юзини қўллари билан яширди.
- Бермайсанми?! Мана бўлмаса!
Мавлон бир зарб билан стол устидаги ҳамма нарсани синдириб ташлади. Идиш-товоқлар билан бирга кичкинагина торт ҳам ер билан битта бўлди. Кейинги зарба мушт шаклига кириб, аламдан кўзлари катта-катта бўлиб кетган Собиранинг юзига тушди. Ерга йиқилди. Мавлон унинг чўнтакларини кавлаб бор пулини олди-ю, ҳансираб чиқиб кетди. Собира бутун қолган шамчани ушлаб кечгача йиғлади. Бу Собиранинг ота-оналари сабр косасига томган энг сўнгги томчи бўлди. Қизлари билан набираларини табриклашга келдилару бу хонадондан буткул узилдилар. Суд ҳам бўлди. Гиёҳванд эр турмага, Собира боласини олиб отасиникига йўл олди.
* * *
«Тор қорнимга сиққан болам кенг уйимга ҳам сиғади»- дея олиб келинган Собира кенг уйга сиғди, лекин кенг кўнгилни топа олмади. Ўзга хонадонда яшаган қисқа муддат ичида жонажон уйидан қанчалар узоқлашиб кетганини ҳис қилди. Қулф-калитга эга чиққан келинойисининг қош чимиришлари, акасининг ўз болаларини панага тортиб ширинлик улашишларидан дод дегудай бўларди. Ёлғиз паноҳи – ота-онаси эртаю кеч меҳнатдан бўшамас, амал-тақал рўзғорнинг эндиликда яна икки оғиз қўшилиб янаям кўпайиб кетган камларини бутлашга ҳаракат қилишарди. Бир йил ана шундай ўтди. Туғилган кунларида аяси ош дамлади. Дадаси топган-тутганини дастурхонга тўкди. Акаси Шерзодга ўйинчоқ совға қилди. Кўнгилдагидек ўтаётган кичкинагина байрамнинг нохуш якун топишига ана шу ўйинчоқ айиқча сабаб бўлди. Акасининг тўрт яшар ўғли ўйинчоқни юлқиб олиб уйларига қараб чопди. Ҳозиргина шодлиги ичига сиғмай ўтирган болакай кўзида ёш билан атак-чечак қадамларини илдамлатиб, унинг ортидан қувиб келинойисининг хонасига кириб кетди. Собира билан ота-онаси ҳай-ҳайлаганча қолишди. Дам ўтмай аввал келинойининг шанғиллагани, кейин тарсаки товуши эшитилди. Собира болаларча шўхлик қилган жиянининг бундай жазоланишини кутмаган эди. Шерзодга ўйинчоқни акаси билан бирга ўйнашни айтиш учун ўрнидан турди. Лекин кейинги кўргани қалбига муз бўлиб қадалди. Келинойининг хонасидан лўппи юзларида ингичка бармоқларнинг излари қизариб кўриниб турган Шерзод йиғлаб чиқиб келди. Дераза ортида ўйинчоқни қучиб олганича болаларга хос бўлмаган заҳарханда кулганича акасининг ўғли қараб турарди.
Томоғи ғиппа бўғилди. Дастурхондаги ош оиланинг кичкинагина байрами каби совуди. Боласининг қучиб ётганича узоқ йиғлади. Ширингина бўлиб ухлаб қолган Шерзоднинг панжа изи тушган юзини силади, яноқларида қотиб қолган тиниқ кўз ёшларини кафти билан артиб олди. Ҳар қанча ситам ўзига бўлса чидар, боласида нима гуноҳ?!
Вақт ўтган сайин онасининг гаплари асосли туюла бошлади. Бу хонадонда омонатлигини ҳис қилаверди.
Совчи келди. Аввалги хотинининг тили ёмон экан, қайнонаси жанжаллардан безиб ажратиб юборибди. Собиранинг тили ёмонмас, яшаб кетиши керак. Фақат бо
#Ҳаётий ҳикоя
ТАРБИЯ
Болалигимда дадам мени «фариштам» деб атарди.
Бунга опамнинг беғараз рашки келиб, нега мен фаришта эмасман деб сўрарди.
Дарҳақиқат, опам мендан гўзалроқ, меҳнаткаш, озода, эгнига гард юқтирмай юрарди.
Мен бўлсам қоп-қора жингалак сочларимга чанг қўниб, кенг ҳовлининг бир четида, ўт- ўлан, қурт-қумурсқа билан суҳбатлашиб, одамлардан ўзимни олиб қочардим.
Дадам опамга, албатта, фариштанинг опаси ҳам фариштада, дерди.
Қулоқларимга эса сенинг руҳинг пок, ҳақиқий фариштам дея пичирларди.
Бу ҳол кўп - кўп такрорланарди.
Аммо, дадам мени ёнига олиб бирор маслаҳат берганларини ёки насиҳат қилганларини эслай олмайман. Ҳатто аям ҳам.
Улғайдим, озми - кўпми ҳаётий тажрибага эга бўлдим.
Қаерга борсам, ота-онам шарафига раҳмат айтишди, берган тарбияси мукаммалигини кўп такрорлашди.
Ҳар бир қиз учун шарафли бўлган: отасидан раҳмат эшитиш бахтига ҳам эришдим.
Катта тажрибага эга устозим мендан сўради:
– Ота - онангиз қандай насиҳатлар қилган, келинг тарбия ҳақида гаплашайлик.
Ўйлаб қолдим, шу вақтгача доим ўзим маъқул деб билган ишни қилган эканман, улар қаршилик қилишмаганлар, хато қилсам, сенга ишонамиз дейишган, холос.
Бироқ доно отам менга бутун тарбияни, мана шу мукаммал тарбияни биргина «фариштам» деган сўз билан онгимга сингдирган экан!
Каминабегим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Арзимайди...
Бугун ҳаво қаттиқ совуқ.Қаҳратон қиличини қайраган. Одатим бўйича ишга эрта отландим. Олган нафасим қалин пўстинимнинг ёқасида қиров ҳосил қилаётганини кўриб ёқамни тузатар эканман кўзим беихтиёр ерда ётган қип-қизил пулга тушди. Икки минг сўм. Бир бечорагина бола совуқда чўнтагига қўл суққану туширган бўлса керак. Эгилиб пулни олдим. Кимники деб сўрай десам теваракда кимса йўқ. Шундоққина қўлимда пул билан мактабга яқинлашар эканман бир ориққина,жуссаси миттигина болача ичкаридан отилиб чиқди. Афтидан биринчи синф.Йиғлаб юборай,йиғлаб юборай деган алфозда.Икки кўзи ерда. У ёқ бу ёққа аланглар экан қўлимдаги пулни кўриб югуриб келди.Юзимга қарамасдан ҳам:
–Бу менинг пулим!–деб қўлимдан шартта олдию чопқиллаб кетди.
–Раҳмат,–дедим беихтиёр.
–Арзимайди!–деди бурнини тортганча югуриб кетаётиб.
Завқим тошди. Кулгим қистади. Куннинг совуғи ҳам,мактабнинг муаммолари ҳам унутилиб кайфиятим кўтарилди.Куни бўйи эсимга тушса жилмайиб юрдим.
Раҳмат,беғубор болакай!
Саломат Эшимбетова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
❄️🍃Хайрли тонг, Азизлар!
❄️🍃Барчага хафтанинг– Шанба тонги муборак бўлсин!
❄️🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
❄️🍃Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
❄️🍃Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🙋♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳
❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️
🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓
💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰
⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
/channel/+VuAkH37eQUJjMDYy
/channel/+VuAkH37eQUJjMDYy
/channel/+VuAkH37eQUJjMDYy
Йигит кишининг омади билан ўйнашиб бўлмайди...😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️
СИЗ АНЧАДАН БЕРИ ОЗИШНИ ХОХЛАЙСИЗ У ЛЕКИН УДДАЛАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ 👏
БОШКА ГУРУХГА КУШИЛДИЗ МЕНЮСИ СИЗГА ТУГРИ КЕЛМАЯПТИМИ 😀
📍 1-ойда 4-кгдан 12-кг гача
📍 2 ойда 10 кгдан 18 кг гача
📍 3 ойда 18 кг дан 25 кг гача
ОЗИШНИ ВА ЧИРОЙЛИ КОМАТ СОГЛОМ ХАЁТ САРИ КЕТТИК 🚀
Олий маълумотли ДИЕТОЛОГ ✅
📌 БИЗ БИЛАН ЕНДИ ХАМММАСИ ОСОН
ТЕЗДА УЛАНИП ОЛИНГ АЙНАН СИЗ ИЗЛАГАН ГУРУХ
👇👇👇👇
/channel/+StOZZj6QcXc4NzFi
/channel/+StOZZj6QcXc4NzFi
ДАХШАТ (ҳаётий хикоя)
Мақсуднинг Томскка келганига тўрт ой бўлган бўлса ҳам тайинли бир ишнинг бошини тутолмади. Дастлаб у қурилиш бригадасида уч ой ишлади, аммо иш ҳақини ололмай меҳнатига куйиб қолаверди. У билан бирга ишлаган йигитларнинг айримлари бошқа шаҳарларга, айримлари эса бир амаллаб уйларига кетиш учун поездга билет олишди. Бу ёғи ёз ҳам охирламоқда. Мақсуд эса кетолмади, кетолмасди ҳам. Чунки у ёқда у тайёр ишини ташлаб келган, мактабда ишлашни истамаганди. Энди қайси юз билан қишлоққа кириб боради, ҳамкасбларининг кўзига кўча-кўйда қандай қарайди. Ахир, Россияга борсам, бир-икки йилда машинали бўлиб келаман деб катта гапириб қўйган жойлари бор-да. Ҳали машина олиш тугул, мундоқ бир тузукроқ пул жўната олгани йўғ-у, икки қўлини бурнига тиқиб кириб борадими уйига. Шериклари тирқираб кетишиб бир ўзи қолгач, нима қилиб бўлса ҳам бирорта иш топиш учун бормаган жойи, учрамаган қурилиш ташкилоти қолмади. Тўғри, иш кўп, аммо Мақсуд ишга киролмайди, сабаби шуки, у на бирор яшашк жойида рўйхатдан ўтган, на ишга кириш учун рухсатномаси бор. Аввалги иш жойида уларни ишлатган киши, ҳатто уларнинг паспортларини ҳам вақтинча яшаш учун рўйхатдан ўтказмаган, ишлашга рухсатнома олиб бермаган эди. Мана энди Мақсуд кўчада қолди. Яшаб турган квартирасидан ҳам хўжайин бир- икки куннинг ичида чиқиб кетишини талаб қилиб қўймаяпти. Узоғи билан уч кун ичида у ўзига бошпана топиши керак.
У сигарета олиш учун универмагга кирди. Сотувчига пулини тўлаб чиқаётган пайтда универмагга йигирма беш ёшлардаги йигит кириб келаётганини кўрди. Унинг ўзбеклигини билиб Мақсуд иккиланиб тўхтади. Бир кўнгли шу йигитдан бирор ёрдам сўрасаммикин деса, бир кўнгли буни рад этарди.
Ниҳоят, ўйлана-ўйлана шу йигитдан ёрдам сўрашга қарор қилди. Ҳар қалай ўзбек-ку, қўлидан келса ёрдам берар.
- Ассалому алайкум, ака, ўзбекмисиз?- йигитнинг гапидан Мақ-суднинг кўнгли тоғдай бўлди.
- Ваалайкум ассалом, ўзбекман, ука, ўзбекман.
Иккови бир зумда апоқ-чапоқ бўлиб кетишди. Йигит харид қи-либ бўлгунча Мақсуд у билан гаплашиб, унинг Фарғонадан эканлигини, исми Комилжон, шу ерда икки йилдан буён паррандачилик фабрикада ишлаётганини билиб олди. Очиқкўнгилгина бу йигит Мақсуднинг кўнглига нимагадир тез ўтиришди. Иккови суҳбатлашиб магазиндан чиқишар экан, Мақсуд Комилжонга бошидан ўтганларини қисқа қилиб айтиб берди.
- Энди уйга кетишга ор қиламан, ука, қанийди, бирор иш топилса-ю, сал ўзимни ўнглаб, пул-мул жўнатиб, иннайкейин борсам уйга.
- Битта жой бор-у, сизга тўғри келармикин, — пича ўйланиб туриб деди Комилжон, — тўғриси, ўзим бориб кўрмаганман у жойнинг қанақалигини, аммо икки-учтаси у ерга боришди-ю, тез орада жуфтакни ростлашди. Шунинг учун сизга айтмай тургандим.
- Қанақа жой бўлса ҳам бўлаверади. Ҳақини берадими, ишқилиб?
- Ҳақини вақтида тўлайди, ойига ўн беш минг рубль беради. Ўзи бизнинг хўжайинни дала ҳовлиси, аммо ҳозир айтганимдай, у ердаги шарт-шароитни билмайман, кўзим билан кўрмаганман. Анчадан буён хўжайин одам топиб бер дейди-ю, ўзим кўрмаган жойнинг кафиллигини олишга қўрқаман.
- Жон, ука, ўша жойни менга гаплашиб беринг.
- Бўпти, лекин ўзингиз бориб, кўриб, у ёқ-бу ёғини суриштириб оласиз-да, кейин мендан ўпка қилиб юрманг.
- Э, бўлди, ука.
- Баҳоргача ишлаб турсангиз, ўрин бўлиши билан ўзимизга ишга ўтиб оласиз.
Мақсуд Комилжон билан бориб унинг хўжайинига учрашди. Ўзини Игорь Крутов деб таништирган бу одам анчагина одамохун экан. Бирпасда дала ҳовлиси ҳақида, у ерга борган одамлар хилватроқ жой бўлгани учун қўрқоқлик қилиб кетиб қолишаётгани ҳақида гапирди. Мақсуд унинг гапига кулди.
- Сен ҳам ўн кун турмай кетиб қолмайсанми? — сўради Игорь Сергеевич.
- Йўқ, мен баҳоргача туриб бераман, — ваъда берди Мақсуд.
- Кўрамиз. Агар баҳоргача дала ҳовлини қараб берсанг, иш ўрни бўлиши билан сени бу ерга ишга қабул қиламан.
Игорь Сергеевичнинг дала ҳовлиси ростдан ҳам Томскнинг роса чекка бир жойида экан. Машинада ўзиям роса бир соат юришди. Ўрмоннинг шундоққина чеккасида жойлашган дала ҳовли дид билан солинган, тўрт хонадан ташқари, душ, ошхонадан иборат эди.
Давоми 15:30 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ойликдан ойликга, қарздан қарзга яшаш жонингизга тегдими? 😔
Даромад топиб орзуларингизга тезроқ ушалишини хоҳлаяпсизми?😍
📌Бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қиммат телефониз бўлиши шартмас!
Ссилка ўчирилмасдан каналга ўтиб олинг!
☺️ Вебинар катнашишга улгуринг
💸Даромад топаётган аёллар шу ерда
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+8mg5bPp7K7JjOTAy
Ҳамма нарса учун тўлов бор.
Қаердадир пул билан!
Қаердадир қалб билан!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ойсулувнинг рангига қон югурди».
Ҳамро бобо ҳикоясини тугатар экан, ҳозир бу каби илонлар йўқлигини таъкидладива шундай деди:
— Ўшандай илонлар ростдан ҳам болаларни яхши кўраркан. Ўғлимиз туғилгач, ўша илон тез-тез унинг бешигида кулча бўлиб ётиб оларди. Аммо ҳеч кимга зиёни тегмасди. Йиллар ўтиб тўнғич ўғлим морбоз бўлди. Ўшандан буён морбозни илоннинг ўзи танлар экан, деб ўйлайман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бу воқеани эшитиб аввалига сира ишонмадим.
Бу кекса чол мени боплаб лақиллатди, деб ўйладим. Аммо чолнинг гаплари ростлигини унинг кампири Ойсулув момодан эшитгач, ишонишдан ўзга чорам қолмади. Хуллас, бу воқеани Ҳайдар бобо шундай ҳикоя қилган эди:
«У пайтларда куни билан далада юрардим, момонгиз бир йиллик келин, рўзғор юмушларидан ортмасди. Янгам ҳам, акам ҳам ишдалиги боис Ойсулув уларнинг болаларига қарар, ота-онамнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб турарди. Ўша куни ҳам одатдагидай ишдан шом пайти қайтдим. Қишлоқнинг тор кўчасини ҳайдовдан қайтган подалар чангитиб, уйларига шошар, уларнинг ортидан кетаётган чўпон болалар бир-бири билан баланд овозда сўзлашиб, нималарнидир талашиб боришарди. Чанг-тўзонда қолмаслик учун улардан олдин ёки анча орқада юришим керак эди. Куни билан кетмон чопиб, ғўза орасида сув тараб юрганим боис роса ҳориган, тез юришга мажолим йўқ эди. Шунинг учун йўл четидаги кекса толнинг соясида бир муддат тин олдим. Шу пайт чўпон болаларнинг овози янада баланд чиққандай бўлди. Сўнг улар орасидан отилиб чиққан бола мен томонга югуриб кела бошлади. Кўнглим қандайдир фалокатни ҳис қилганди. Ўрнимдан туриб, чопиб келаётган болага тикилдим. У акамнинг катта ўғли Илёс эди. Негадир қўрқувдан турган жойимда қотиб қолдим. У менга юзланаркан, юзи қўрқувдан оқариб кетган, қўл-оёғи тинимсиз қалтирар, лаби лабига тегмай тез-тез сўзларди.
— Ака, тез юринг. Янгам илонни еб қўйди! — деди у.
Илёснинг айтган гапига тушунмай такрор сўрадим. У тағин ўша гапни айтди.
— Эсинг жойидами? Қандай илон? Нега еб қўяди?
Устма-уст берган саволларимга жавоб бермасдан Илёс қўлимдан уй томон судради-да:
— Янгам уйларингизда ухлаб ётган экан. Чарчаган бўлса керак-да. Аввал чақирдим, ҳеч ким жавоб бермади. Кейин кириб борсам, янгамнинг оғзига илон кириб боряпти. Менинг бақирганимдан янгам қўрқиб уйғониб кетди. Ўрнидан тураётганда ютиндими ё бошқа сабабданми, билмайман, илон ичига кириб кетди, — деди.
— Ўз кўзинг билан кўрдингми? Балки,
бошқа нарсадир? Ёки кўзингга кўрингандир?
— Нимага ишонмайсизлар? — деб зорланди Илёс. — Ўзим кўрдим-ку! Ана янгамнинг ўзи ҳам ичимда бир нарса бор, деб қайт қилиб ётибди. Мазаси йўқ.
Илёснинг кейинги гапларидан баттар хавотирим ошди. Айни дамда гап нимада эканини тушуна олмай, чалкашиб кетдим. Уйга етиб боргунча хаёлим минг бир кўчага кириб-чиқди. Ниҳоят, ҳовлимизнинг адоғидан айланиб ўтган кўчага бурилдиму, дарвозахонага етиб боришга ҳам сабрим чидамай, пахса девордан ошиб тушдим. Молхона томондан уйга яқинлашиб борарканман Ойсулувнинг даҳшат билан ўқчиётгани ва унинг бошида парвона бўлиб турган онамнинг зорланиши эшитилди. Онам Ойсулувни қўлидан тутиб турар, отам эса не қилишини билмай, у ёқдан-бу ёққа бориб келарди. Отам мени кўриши билан:
— Ҳозир аканг ҳамсоянинг уйига ўтди. Тез бўл, Тоштемирнинг машинаси билан келинни балнисага олиб бориш керак. Уйдан пул ол, уст-бошингга қара, — деди
Отамнинг гапи тугамасдан машина сингнали чалинди. Ўқчийвериб ҳолдан тойган Ойсулув машинада бироз ўзига келгандай бўлди. Ундан нима бўлганини сўраган эдим:
— Бугун роса чарчаб, тошдай қотиб ухлабман. Бир маҳал оғзимга совуқ нарса киргандай бўлди. Тушми, ўнгми, ажрата олмадим. У секин сирпаниб ошқозоним томон бораверди. Мен қўрқинчли туш кўраётгандай уйғона олмасдим. Бир маҳал Илёснинг бақирган овозидан уйғониб кетдим. Шундагина бу даҳшат ўнгимда бўлганини билдим. Ишонмайсиз, ошқозонимда бир нарса бор. Йўғон
арқонга ўхшайди. Ўқчиганимда шундай буралиб оғриқ беряптики…
У яна тинимсиз ўқчий бошлади ва шифохонага етиб боргунимизча тинмади. Ойсулувнинг оғзидан тупук ҳам чиқмай қолган, аммо даҳшат билан ўқчирди. У замонларда ҳозиргидай шифокорлар, техника қаерда. Шифохона деганимиз ҳам ғарибгина кулба эди. Дўхтирлари ҳам шунга яраша. Улар Ойсулувни хонага олиб киришгач, гап нимада эканини эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлашди. Сўнг хонасига қамалиб олиб, узоқ вақт йўқ бўлиб кетишди. Ниҳоят, дўхтирлар Ойсулувни текш
ириб кўриш учун бошқа бир хонага олиб ўтди. У ерда махсус аппарат билан Ойсулувнинг ошқозонини текширишмоқчи эди. Аммо у илонни эслатадиган зонтни ютолмади.
Давоми 9:30 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Агар сизда олти хислат топилса, бошқалар билан муносабатингиз гўзал бўлади
1. Агар кимнидир яхши
кўрсангиз, унга «Сизни
яхши кўраман» дейишлик.
2.Агар хато қилиб
қўйсангиз «Кечиринг» дейишлик.
3. Агарда сизга хизмат қилишса, унга «Рахмат» дейишлик.
4. Агар бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, «Илтимос» дейишлик.
5. Ким биландур
йўлиқсангиз, уни юзига
табассум қилган
ҳолатда, тўлиқ салом беришлик.
6. Хонада ўтирган бўлсангиз, хонага янги кирган инсонга биринчи бўлиб, жой беришлик.
Сиз бу хислатлар хаммаси бор!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бугунги кунимиз ҳам поёнига етмоқда қадрлигим!
Бугун баъзиларимиз учун хурсандчилик, кулгуларга бой ўтди. Баъзиларимиз учун эса, балки, аксинча...
Кимдир бироз аввал оила даврасида ўтириб, ич-ичидан оиласи ёнидалиги учун ҳамдлар айтди.
Кимдирлар эса, балки яна оила даврасидан узоқда.
Балки, бугун кимдир анчадан бери кўрмаган қадрдон дўсти билан мириқиб суҳбат қурди.
Кимдур эса аксинча, балки дўстини йўқотди.
Балки, кимдир ҳозиргина фарзандини юзидаги кулгуни кўриб, юзига табассум югурди.
Кимдур бугун кўчада танимаган инсонига бирон яхшилик қилди-ю, шундан қалби ёришиб кетди.
Балки, кимлардир иш, уй, рўзғор ташвишлари билан елиб-югуриб, ўзига эндигина вақт ажратди.
Кунимиз қандай ўтмасин, Яратган Эгамизга бизга бераётган ҳар бир куни, неъматлари учун доим шукур қилувчилардан бўлайлик.
Чунки, шукур қилувчилар ва чиройли сабр қилувчилар, Жаннат билан сийланадилар.
❄️
Тунингиз хайрли бўлсин қадрлигим...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ласи ота-онаси билан қолади, катталарнинг келишуви шундай!
Собира йиғлаб-сиқтаб ахийри рози бўлди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли бўлганида бутунлай олиб келишни ўйлаб кўрадиган бўлишди. Ўгай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йўл тутишга қарор қилди.
* * *
Янги хонадон аъзолари сомсапазлик қилишаркан. Уйларининг кўчага қараган биқинида иккита тандир ўрнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини ҳам бир зум тиндирмайди. Харидорлари кўп, ясалган сомсалар уй ичидан чиқиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош суқаверади, онаси қип-қизил сомсаларни пуллайверади. Собира ҳам ишга киришиб кетди. Аввалдан чаққон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай ғимирлаб рўзғор бутлашар, жуда бой бўлмасаларда ўзларига тўқ эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиғи. Қаттиққўллиги учун ҳамма ундан ҳайиқиб турар, арзимаган айб учун ҳам аччиқ-аччиқ гаплар эшитишарди. Бир ҳафта ичидаёқ эрининг сўкишидан икки марта баҳра топишга улгурган Собира ўғлини олиб келмай тўғри қилганига ишонч ҳосил қилди. Лекин олдинги гиёҳванд эри олдида Икром фариштадек кўринарди. Аста-секин эрининг бироз тўпорилигига ҳам кўникиб кетди.
* * *
Икром билармикан? Бугун туғилган кунлари эканлигини эслармикан?! Ўзику майли, боласи келганида совға бермаса ҳам икки оғиз ширин сўзи билан кўнглини кўтариб қўярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан қайнаб чиқарди. Бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери ўғлининг ҳар келиши ҳам қувонч, ҳам ҳадикда ўтади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоқлари орасига қисиб эркалаган бўлди. Аяжонисига эга чиққан одамнинг бу қилиғи болага аксинча таъсир қилиб йиғлаб юборди. Собира боласини қучиб олди, эри бир нималар деб ғўлдираганча ўрнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан ўгай отанинг учрашувлари совуққина ўта бошлади. Лекин бугун туғилган кунлари, ҳеч бўлмаса болагинаси бугун бир оғиз ширин сўз эшитар…
Эри эрта тонгдан йўлга отланди.
-Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда қилиб келаман.
Қувонганидан ўрнидан туриб кетди, туғилган кунлари байрам бўларканда. Лекин кейинги сўзлар уни жойига михлаб ташлади.
-Соат тўртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни тўғраб қўйинглар, мен тоза ун билан гўшт олиб келаман.
Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узоқ, кечга қолмай қайтишади. Демак туғилган кун, боланинг кўнгли деган гаплар пуч орзу, етиб бўлмас армон...
Ўйлаганидек қайнонаси, қайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кўзи йўлда бўлди. Эшик тақиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси кўринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини қучиб йиғлайверди. Қайнонаси меҳмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан ҳол-аҳвол сўрашиб яна боласига талпинди. Катта бўлиб қолибди, қош кўзлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ўргатишибди. Хонасига олиб кириб бошқатдан бағрига босди. Яна йиғлади, боласини ҳидлаб-ҳидлаб йиғлади.
Вақт шувиллаб ўтди. Чой ичишдию овқатга ҳам қарамай қайтиш ҳаракатига тушишди.
Ҳозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Қайнонасидан нажот кутди. Бир оғиз қолақолсин деса-чи, бир кунгина болагинасини бағрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни ўрнига қўяётган қайнона ўғлининг рухсатисиз бу ишни қилолмайди, хонадонида ўгай набира эмас, ўзининг авлоди чопқиллаб юриши керак!
Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини ўтказа бошлади. Ҳозир икки тугмани ўтказса бўлди, бола ташқарига чиқади, кейин олиб кетишади. Қўллари титраб тугмаларни қайтадан ечди. Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди:
-Ая, туйма ўтказишти билмайсизми? Мана-мана, мен қандай ўтказишти биламан.
Бола худди қойил қилиб қўйгандек жилмайиб турарди.
Кўз ёшлари қуйилиб кетди. Яна Шерзодни қучиб олди. Айвон деразаси ортида бу ҳолни кузатиб турган ота-онаси билан қайнонаси оғизда хайрлашсаларда, ичларидан зил кетаётгандилар. Тақдир, иложи йўқ…
Эшикка етганларида бола ҳам аяси қолишини англаб йиғлай бошлади. Бобоси билан бувиси уни эркалаб кўтариб кетишди. Яна ишга ўтирдилар. Пиёзмас, ўзининг юрагини тўғради гўё. Пиёз аччиғидан минг карра аччиқ кўзёшлар милт-мил
💄Sevimli ayol bolish uchun endi psiholog maslaxati shart emas ozingizni seving va tez kanalga azo boling.... 💄
💄Hanumka ozini sevgan ayollar kanali 💄
Kanalga ulanish 👇👇👇👇👇
/channel/+8DprxmITk1szMDJi
/channel/+8DprxmITk1szMDJi
Сиз кимга ўхшайсиз?
Расмга қаранг ва бирини танланг
💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади?
Яширин ҳис-туйғуларингизни билишни истайсизми?
👇 Жавобни олиш учун танланг!