ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...

Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.

Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.

Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай... Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қалби гўзал бўлган,
Севимли азиз мухлисларимиз учун ажойиб гулдаста!🤗😍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу ташриф ортида бир кунгилсизлик ётганини билса-да, сурай олмади. Сарвар ва Мадина хам онасининг кузига мултираб тикилиб, бир четда кунишибгина утиригибди. Ни-гора уларга овкат сузиб берди, лекин иккови хам кошикка кул теккизмади. "Нигора уларга буш хонада жой солиб берди: "Сизлар ётинглар, аянг хам кела-ди хозир". Кейин дугонасининг ру-парасига утирди. "Кани, гапир, нима булди?"
Гулширин кейинги вокеаларни гапириб берди. Бу кургуликлар шу кадар толик-тирган элики, хатто куз ёш тукишга хам холи йук эди.
- Кимни химоя килмокчи булдинг? - ту-такди Нигора. - Сен болаларинг билан курмаган азобинг, эшитмаган тухмати-нг колмади. Уша овсининг эса "яллама ёрим" килиб юрибди. Хушторига уйинг-ни арзон-гаров соттириб, узи уша уйда маза килиб яшаяпти. Эсингдами, "овси-нингни кадам олиши бошкача" деб сен-га олдин хам айтгандим. Ушандаям уни химоя килгандинг. У шунчалик беор эканки, хушторинг хотини жанжал кил-иб борса, "кулингиздан келганини кили-нг. Эрингиз билан эрга тегмасимдан олдин бир-биримизни севамиз" депти. Камига, "уйимга бостириб кирди" деб милицияга арз килибди. Бечора аёл ке-чирим сураб зурга кутулибди.
Бу гапларнинг Гулширинга кизиги йук эди. Хоргин нигохларини Нигорага тик-ди:
- Нигор, менга яшаш учун жой керак. Ёрдам бер, илтимос...
- Менинг уйимда яшайверасан, - унинг гапини кесди Нигора. - Биласан, эрим икки йилдан буён чет элда. Келгунича икки дугона бирга яшайверамиз.
- Йук, - бош чайкади Гулширин. - Мени деб сенга хам гап тегишини истамай-ман. Огзи билан юрадиганлар "кушма-чини уйига киргизибди" дейишади.
Нигора жим колди. Дугонасининг кай-сар феълини яхши билади.
- Майли, сенга ёрдам беришга харакат киламан. Укамнинг бир ошнаси оилавий ётокхонанинг коменданти. Укам илти-мос килса йук демас.
- Рахмат сенга, - синик жилмайди Гул-ширин. - Хамма якинларимдан бирин-кетин айриляпман. Сендан хам жудо булишни истамайман.
Нигора дугонасини жимгина кучди. Коллежни биттирибок турмушга чикиб кетган, кайнонасининг зугумларига рузгор ташвишларидан бошка нарсани курмаган дугонаси икки бола билан хаёт зарбаларига дош бера олармикан?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янгасининг ишхонаси-да бирор кунгилсизлик утдимикан? Узига келиб олгунича кузига куринмай тургани маъкул. У болаларини ёнига чакириб, улар билан ошхонасига утди. "Жим утиринглар, келинойингларнинг боши огрияпди" деди. Шурлик болалар, кузлари мултираганча жим утиришди. Гулширин ахён-ахёнда ошхона дераза-сидан ховлига куз ташлаб куйди. Бир оздан сунг акаси хам келди. Сал утмай янгасининг баланд-баланд овози эши-тила бошлади. Акаси уни босишга ури-нар, аммо бефойда эди. Янгаси баттар авжига чикаётганди. Гулширин бугунги жанжалга хам узи сабабчи эканини кунли сезиб, юрагини бир нима гижим-лагандек булди. Жанжаллашаётган эр-хотиннинг уртасига тушиш учун улар турган хона томон юрди.
- Синглингиз нега уйдан кувилганини биласизми? - янгасининг овози уйни ту-тиб кетганди. - Дадангиз олиб берган уша уйда фохишахона очиб, кушмачи-лик киларкан. Овсинига узи мижоз то-пиб бераркан. Бу писмик синглингиз узини куй огзидан чуп олмаган килиб курсатиб, одамларнинг рахмини келти-рмокчи булади. Уйимни нахсга бостир-ди.
- Учир овозингни! Хар нарсани билиб-билмай гапираверасанми? Синглим ха-кида бундай дема!
- Намунча уша сингилчангизнинг ёнини оласиз? Сизнинг урнингизда бошка ака булганида бу иснодга чидай олмасди. Шу бехосият синглингизни деб кизла-рингизни хеч ким сурамай куяди. "Аммаси кушмачи экан" деб хамма ку-лини бигиз килиб курсатади.
- Янга, бас килинг! - Гулширин чинкириб юборди. Жанжаллашаётган эр-хотин унинг кириб келганини сезмай колиш-ганди. - Бас килинг, янга! - какшади Гулширин. Уйингиздан кетишимни истаётган булсангиз шундок хам кета-ман. Лекин тухмат килманг. Худодан куркинг, янга!
- Тухмат килаётганим йук. Шахарда хамманинг огизда шу гап. "Кимсан, Умарнинг синглисм кушмачи экан, кай-нонаси билан эри шунинг учун уйдан хайдаб юборган экан" деб гапиряпти хамма. Шамол булмаса дарахтни учи кимирламайди. Беайб булсангиз эрин-гиз нега оркангиздан келмайди?
- Сизга ухшаб оёги билан эмас, тили би-лан юрадиганлар уни хам йулдан озди-ради.
- Хам гарлик, хам пешгирлик экан-да! - баттар овози баландлади янгасининг. Энди кандай килиб бош кутариб юра-миз? Шарманда!
- Учир овозингни! - Умар чидаб турол-мади, хотинининг юзига тарсаки туши-риб юборди.
- Ака, керакмас! - акасининг кулига ёпишди Гулширин. - Мени деб янгам би-
лан яхши-ёмон булманг.
- Илон! - аламдан кичкирди янгаси. - Узингнинг рузгоринг бузилгани етмага-ндай меникиниям тузгитмокчимисан? Сенга уйимдан жой бериб шунга лойик булдимми хали? Йукол уйимдан!
- Хайдамасангиз хам кетаман, - наинки овози, бутун вужуди калтиради Гулши-риннинг. - Факат акамга захрингизни сочманг. Мени нима десангиз денг, ле-кин акамни айбламанг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАРИМ!

🌙✨Шундай меҳр берингки, ҳеч ҳам тугаб битмасин...
Ҳеч бир дилдан дилга озорлар ҳам етмасин.
Сиз умрингиз боғини шундай
безаб қўйингки...
Яшаб ўтган умрингиз, ҳеч ҳам
хазон бўлмасин!

🌙✨ҲАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эҳ, ана гап...

Аёлни офтобга қиёслади.
Ҳаёт тимсоли деди.
Улуғлади.
Муқаддас деб айтди. Шундай учирма-ю қочирма иборалар келтирдики, улкан томошахона аҳли қилт этмай, гўё нафас олмай тинглади.
      Саройга йиғилган ожизалар тугул, ҳатто эркакларнинг ҳам кўнгли тўлиб, мижжаларида ёш қалқди; она, аёл, қиз,  сингил умуман, бу хилқат қадрига етмоқ ҳисси барча эрларнинг юрагида аланга олди.
    Тенглик даъво қилиш ҳам ҳатто беъманиликдай туюлиб қолди;  аёлга-я, аёлга тенг бўлиш мумкинмас ахир. У фаришта-ку! Унга қўл кўтариш тугул, ёмонқараш ҳам гуноҳ! Одамгарчиликдан мутлоқ чиққан кимсагина аёлни камситади. Ундайлар эркак эмас.
     Айниқса, бу ерда йиғилган ожизаларнинг хаёл осмонида шу тобда турли хил иддаолар парвоз қила бошлади:
--- Ана, сенга гендеру мана, сенга гендер!
--- Ана, тенглик!
--- Ана, зиёли эркак!
--- Хушруйгина ҳам!
--- Садағаси  кетсанг!
--- Оиласи бахтлидир-а?!
--- Хотинига Худойим берган экан-да..
--- Қанийди, шу менинг эрим бўлганда…
  --- Э-э-эй, пули ҳам кўпга ўхшайди. Меҳрибон эр экан. Меникига ҳам Худойим инсоф берсин!
      ... Хуллас, ҳар аёлда ҳар хаёл...
      ... Хуллас,  гендер мажлисда нотиқ аёлни мадҳ, неча-неча қалбларни фатҳ этди.
     У нутқини тугатди. Қаршисидаги халойиққа таъзим қилди. Қарсакнинг ҳам қобирғаси қарсиллади – улкан сарой ларзага келди.
     У минбарда мағрур жилмайди. Расм туширгич аппаратлар ялт-юлт этди, телекамералар унга қараб тош қотди.
        У ўзига аталган даста-даста гулларни қаршисида сеҳрланган кўйи кўз узолмай турган қоракўзларга инъом этди. Фақат бир қучоқ “Лиля” гулини бағрига босиб, унинг муаттар бўйидан сармаст кўйи машина орқа ўриндиғига қўйди:
  ---Диля опангникига ҳайда, деди шафёрига. --- Тезроқ юр!
     Машина таниш кўчага бурилди. У телефон рақамни терди.
---Диля, я тебе подарю Лиля!  Ах, как звучать;  Диля ---Лиля!  Бораяпман, ҳа,  бораяпман!
     Машина ўша, кўзга иссиқ уй ёнидан саҳал берироқда, чинор панасида тўхтади. Шу маҳал унинг қўл телефони жиринглади. Хотини қўнғироқ қилаяпти. Зумда туси ўзгарди.
  --- Нима дейсан? Юрибман иш билан! Гўрда бўлармидим, ишдаман-да!.  Амманг бетоб бўлса, ўзинг боравер.  Ҳозир умуман вақтим йўқ. Айтдим-ку, аммангникига борасанми, онангникигами, боравер… Кечқурун эртароқ ке! Увв-вв, , гарангмисан, вақтим йўқ!
       У қўл телефонини ўчириб, ғудранди: "Вайсақи, калтакнинг хумори тутаётганга ўхшайди..."
    Яна бир пасда юзидаги қаҳр қирови эриб,  хотиржамлик ёйилди – қаршисидаги уй деразасига қаради.
     Орадан чорак дақиқа   ўтар - ўтмас,  ўша,  ҳамиша кўзига бинойидай кўрингувчи дераза раҳидаги  биллур гулдондан жой олган оппоқ Лиляга хушнуд термуларкан,  эшик қўнғироғи жаранглади. Ошхонадан Дилянинг шодон ва эрка овози эшитилди: 
     --- Эшикни очинг,  қовурдоқ буюртма бергандим.  Оп келишди, шекилли.
      У эшик қулфини очган заҳоти,  ток ургандай  сесканиб,  ич-ичидан нимадир узилиб кетди. Бақрайиб қолди.  Остонада... остонада ҳалиги марака - мажлисда, биринчи қаторда сеҳрланган алфозда унинг маърузасини берилиб тинглаган,  кўзга яқин,  истараси иссиққина,  хушчирой аёл ўзи тақдим қилган бир қучоқ карнайгулни кўтарган кўйи гарангсиб турарди.
       --- Қ- қ- қизим... қизимни кўриб кетай девдим... --- Аёлнинг лаблари титради.
       Ичкарида... ичкарида эса,  ошхонада Дилянинг шўхи - шаън ялласи янграрди.

Қўчқор Норқобил

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қайнона она...

Шоҳида тиқилинч автобусда базўр уйига етиб келди. Дарвозадан кираркан, ичкаридан қайнонасининг шанғиллаган овози эшитилди:
–Ҳой, уйда копток ўйнамаларинг, ҳаммаёқни чангитиб юборасанлар. Маҳмуд, китоб-дафтарларингни йиғиштириб ол, ёйилиб ётмасин.
Шоҳида ҳафсаласи пир бўлиб, этигини ечаркан кўнглидан ўтказди: "Ишдан чарчаб келганингда уй жим-жит бўлса-да. Қачон қарасанг бақир-чақир, бу уйда ҳечам тинчлик бўлмасаканда”.
Шу пайт кичкинтойи уни кўрди-ю, қувониб қичқирди
:– Ака, ойим келдилар!
Болалар ҳар доимгидай чопиб чиқишди-да бирин-кетин сўроққа тутишди:
– Ойи, ойлик олдизми?
– Мактабимизга цирк келаркан, пул беринг!
– Боғчамга овқат пулини тўларкансиз!
Шоҳида бу хилдаги сўроқларга ўрганиб кетганиданми "Хўп-хўп” дедида, қайнонаси билан сўрашиш учун ичкарига кирди.Сочларига батамом оқ тушиб, ажиндан юзлари буришган Сожида хола келинига пешвоз чиқди
.– Ойи, болалар қийнаб қўйишмадими? -сўради салом бераркан Шоҳида.
– Э, буларни қўяверинг, унақа-бунақа тўполончи бўлишмади-да. Ҳали бир-бири билан гап талашади, ҳали... –қайнонаси икки қўлини белига қўйганча шикоятини бошлаб кетади. Шоҳида бундай шикоятларга ўрганиб қолгани учун индамайгина ошхонага йўналди. Тоғорачага картошгка, пиёз солиб арта бошлади.
– Ойи, нима овқат қилай? –овозини баландлатиб сўради.
– Нима ҳам қилардиз, болам. Макаронми, мошхўрдами қилаверинг. Шунда қизининг норози овози эшитилди:
– Уф, яна макаронми?
– Унақа овқат танламаларинг. Овқатнинг уволи тутади-я...
Қайнонасининг насиҳат дафтари очилиб, уруш вақтида одамлар лавлаги егани борми, болалар очликдан шишиб, одамлар кўчаларда ўтларни ейишгани борми эринмасдан невараларига худди эртак айтгандай уқтира бошлайди. Гапининг сўнггида: ”Ҳозирги тўқ, тўкин-сочин замонга раҳмат деларинг. Устиларинг бут, қорниларинг тўқ, шукур қилларинг”, –деб қўяди.
Болалар ҳам бувиларининг ҳикояси таъсир қилибми жим бўлиб қолишади. Лекин нимагадир Шоҳиданинг кўнгли ғашланаверади.
Эри хизмат сафарига кетганига бир ҳафта бўляпти-ю, ҳамон қўнғироқ қилгани йўқ. "Балки эрта-индин келиб қолсалар керак”, дея ўзини тинчлантирди. Хаёл билан пиёз тўғраркан қайнонаси кириб келди
.– Болам, пиёз ҳам палон пул бўлиб кетибди. Бугун қўшни хотинлар бозорга тушган экан, қишни чиқариб олиб, янги пиёз узилгунча аяб ишлатиб турмасангиз бўлмайдиганга ўхшайди.
Шоҳиданинг сабр косаси тўлди. Ҳозиргина беғам эрини жиғибийрони ошиб эслаётганди, қайнонасининг тергаши фиғонини ошириб юборди.
– Ойи, бугун манти қиламан. Анчадан бери ҳадеб мошхўрда, макарон еявериб болаларнинг ҳам жонига тегди.
Шоҳида бу гапи билан қайнонасининг ғашига тегиб, намунча кўп гапираверасиз, ўзимам нима қилишимни яхши биламан демоқчи бўлганди. Содда қайнонаси бўлса қўлини беозор силтади-да:
– Майли, нима қилсангиз қилаверинг. Менга барибир, фақат картошка аралаштиринг, ўғлим қайтгунича гўштни тежаб турайлик, –деб ошхонадан чиқиб кетди.
Шоҳида жаҳл билан артаётган картошкани сувга ташлаган эди суви сачраб, доғланган ёғга тушди. Ёғнинг хунук жизиллашидан Шоҳиданинг ғашлиги ортди...
Картошка аралашган бўлса ҳам манти мазали бўлганди. Қайнона-келин, болалар ҳаммалари дастурхон атрофида жамулжам бўлиб иштаҳа билан овқатланишди. Шоҳида идишларни йиғиштириб ошхонада юваркан, яна қайнонасининг овози эшитилди:
– Ўчир телевизорни, ток кетади. Ҳадеб видео кўраверсаларинг тарбиянг бузилади.
"Уф.... қачон чакаги ўчаркин-а, бу кампирнинг.
Бу уйда на бемалол еб-ичасан, на ҳузурланиб дам оласан. Яхшиям ишхонам бор. Бирпас бўлса ҳам дам олиб, асабларим тинчиб қайтаман”... Шу нолиш билан кўзи уйқуга кетди. Болалари таътилга чиқишгани учун эрталаб бемалол турди-да, уйларни йиғиштириб, чой тайёрлади. Қайнонаси эрталабдан қаергадир отланаётганини кўриб ҳайрон бўлди:
– Ҳа, ойи, тинчликми, азонлаб қаерга кетяпсиз?
– Болам, бугун холангизникида йиғин экан.
Вақтлироқ бориб қарашай дегандим. Кичкина боғчага кетса, катталари эшикни қулфлаб ўтиришар?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Лирик_чекиниш

💐 Аёл бор ҳаётнинг ҳар куни байрам...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Улар шундай ибодат қилишган...

Жангларнинг бирида Ҳазрати Алининг оёғига ўқ тегди. Ўқ оёқ суягига ҳам анча ботгани учун чиқара олишмади. Бир табиб чақирдилар. Табиб Ҳазрати Алига қараб шундай деди:

-Бу ўқни фақат ҳушдан кетказувчи дори билан олса бўлади. Йўқса, оғриққа чидаёлмайсиз.

 Ҳазрати Али айтдилар:

-Ҳушдан кетказадиган дорига зарурат йўқ. Бир оз сабр қилинглар, намоз вақти кирсин. Мен намоз ўқий бошлаганимда олиб ташлайсиз.

Намоз вақти кирди. Ҳазрати Али намозга турдилар. Табиб Ҳазрати Алининг оёғини ёриб, ўқни чиқарди.

Ярани боғлаб қўйди. Ҳазрати Али намозларини битириб, табибдан сўрадилар:

-Ўқни чиқардингизми?

-Ҳа, чиқардим, — деди табиб.

-Мен ҳеч нарса сезганим йўқ, — дедилар Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.

Намоздаги хушуъ-хузуъ Ҳазрати Алини гўё бошқа оламга олиб кетгандек эди. Шунинг учун ҳам вужудларидаги оғриқни асло сезмадилар.

«Қалбимизнинг нури»


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Туш ортидаги воқеалар...

Оқшом пайти чамаси соат 16:00 лар атрофида эди. Уйга кириб ётдим, кўзим уйқуга кетди. Шунда туш кўрдим. Тушимда бир аёл бизнинг кўчадан кейинги кўчада ариқ бўйида туриб, менга қараб йиғлаяпти. Олдида қандайдир қоп-қора нарса. Уйқудан қўрққанча турдим-да, токчада турган сувдан ичиб, ўзимга келдим. Соатга қарасам, 17:30 эди. Ичимда кимдир ўша ерга бор, дегандек бўларди. Дўстимга қўнғироқ қилиб, уйдалигини сўрадим ва олдига бордим. У билан сўрашдим, озгина ўтирдик-да, унга бўлган воқеани айтмадим. Негаки, ҳозир тушимда кўрган жойга дўстим билан боришни ният қилгандим. У буни эшитса, аниқ бормайди. Унга шунчаки, кўча айланиб келамиз юр дедим. Дўстим кийиниб олди ва ўзи уйда юраги сиқилиб турганини айтди. Кўча томон равона бўлдик. Юрагимда қандайдир қўрқинч бор эди, лекин уни дўстимга билдирмадим. Кўкда юлдузлар чарақлаган, ой ўзининг дарёсида сузиб юрибди. Мен тушимда кўрган кўчанинг бошига етиб келдик ва оёғим қалтирай бошлади.
Лекин ёнимда дўстим борлиги учунми, қўрқинч ҳисси сал нари кетгандек бўлди. Шунда дўстимга кел шу кўчага кириб кўрайлик, дедим. Дўстим розилик билдиргач, кўчага кирдик. Қарасам узоқда кимнингдир шарпаси кўринди. Яна ариқ бўйида. Қадамим секинлашди, унга яқинлашдим ва олдига келдим. Қарасам бир онахон. Шунда у бизга мурожаат қилди.
-Ўғилларим илтимос менга ёрдам қилинглар, бир соат бўлди болам маст ҳолатда ариқнинг ичига тушиб, ухлаб қолибди. Сал наридаги ариқга қарасак, бир йигит ухлаб ётибди. Шунда дўстим билан уни ариқдан олиб чиқиб, уйига олиб кирдик. Уйига олиб киргач онахон бизга қараб:
- Аллоҳдан роса дуо қилиб сўрадим, ўғлим кўчада қолиб кетмасин деб, ҳайриятки сизлар келиб қолдинглар. Қўшниларим ҳам ўғлимнинг дастидан безор бўлишган. Ўзи якка-ю ягона шу ўғлим бор, у бўлса... Йўқ сиз ўғлимни ёмон инсон экан деб ўйламанглар. Олдинлари бундай эмас эди. Устачилик билан шуғилланар эди. Уйга одамлар уста ака деб чақириб келишса, кўнглим шундай ўғлим борлигидан тоғдай кўтариларди. Нимадир бўлди-ю шу ичкиликка ўрганиб қолди. Онанинг боши эгилганча йиғлаганини кўриб, уларни овитиш мақсадида, ҳали ҳаммаси олдинда, ўғлингиз ўзгаради, фақат Аллоҳдан сўранг она, у билгувчи, у тўғри йўлга солгувчидир,-дедик. Уйдан чиқиб кетар эканмиз онахон бизни дуо қилиб, эшикнинг олдигача кузатиб чиқди. Орадан уч ой ўтди. Бозорда айланиб юрсам, онахоннинг ўғлига кўзим тушди. Башанг кийинган. У бозорда гуруч сотадиган киши билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтирган экан. Уларнинг суҳбатини тинглаш мақсадида, ёнига яқинлашдим. Гуруч сотувчи йигитга қараб:
-Мана укагинам қандоқ кунларни бошингдан кечирдинг. Онангни, оилангни ҳам анча қийнаб қўйдинг. Буёғига энди улар учун яшагин. Қўлингда гулдек ҳунаринг бор.
Йигит:
Ҳа, онамни ҳам, оиламни ҳам жуда қийнадим. Мени деб онам бечора кимларни олдида бошини эгмади. Кўчада маст бўлиб ётганимда, қариган чоғида ўзлари елкасига суяб олиб келдилар. Биласиз отамдан эрта ажралганман. Лекин шундай онам борлигини билмай юрган эканман. Энди кўзим очилди, тавба қилдим ака, тавба. Худога шукур устачилигимни бошлаганман. Одамларни иморатларини қуриб беряпман. Олдимга бир мақсад қўйганман онамни албатта, ҳажга олиб бораман. Елкамда кўтариб юраман. Кўзларида ёш билан гапириб турган йигитни кўриб, муштипар онанинг чехраси кўз олдимдан ўтди ва инсоф бергани рост бўлсин,-дедим-да, бозордан чиқиб, уйим томон равона бўлдим.

Фаррух Мирзо


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​– Вой! – деб юборди жувон беихтиёр ва оёқларини боладан ажратиб, унга отилди. Бола буткул қўйиб юбормаган экан, ортидан судралиб, ерга йиқилди. Жувон, вой, ўлай, деб ортига қайтди-да, уни кўтариб олиб, яна қизча томон югурди. Арча ёнида турган қиз ҳам югурган экан, иккалови баравар етиб келишди. Маъмура қизалоқни иккинчи қўлига кўтариб олди. Қизча “аяжон, аяжон”, деб аёлнинг кўксига бош қўйди-ю, жим бўлди. Шунча бесаранжом жон бирдан тинчиди. У билан бирга бутун борлиқ тинчиди, тин олди…
Бир зум ўтиб қизалоқ бошини кўтарди. Унинг кўзига тикилди. Кейин индамай юзини юзига босиб, суйкала бошлади. Жувоннинг иккинчи қўлидаги болани кимдир олди. Қизалоқ яна бошини кўтарди-да, ўз-ўзидан чулдирай кетди. Дам билагидаги соатчасини, дам қулоғидаги сирғасини, дам эгнидаги чўғдай кўйлакчасини юлқилаб кўрсатар, чамаси мақтарди. Жувон сархуш бир ҳолатда, шу пайтгача ҳис этмаган, истаган чоғида ҳам ҳис этолмаган бир туйғулар оғушида қолган эди.
Бир маҳал ён бошида нимадир туйди. Қараса, ҳали сингилчаси йиқилганда чопиб келган қиз. Унинг пинжига суқилиб, ҳуркибгина суйкалиб турибди.
Кампир айланиб, ўргилиб уни ишком тагидаги сўрига бошлади.
Дастурхон ёзилди.
Жувоннинг бир тиззасида қизалоқ, бирида дўмбоқ бола. Неварасининг чулдирашини кампир ўгириб, изоҳлаб ўтирибди. Оиланинг катта қизи бир ўрим билакдай сочини ярми ечилиб, орқасини тутганча чопиб-чопқилаб хизмат қилади. Ора-сирада сўри чеккасига келиб ўтиради. Аясини “топиб олган” укачаларига гап қотади. Зимдан жувоннинг юзларига қараб-қараб олади. Секин-аста йигитчалар ҳам каравотга яқинлаша бошладилар.
Қизим, бугун қола қолинг, кечаси она-бола ҳангома қилиб ётамиз. Ботиржон…
акангиз бугун кечки исменда, – деди.
Йўғ-е, бормасам бўлмайди, она, – деди Маъмура бўшашиб, – аям хавотир оладилар.
Ана тилепон бор, қизим, Бир оғиз айтиб қўя қўйинг, – деди кампир жонланиб. – Буларни қандай ташлаб кетасиз. Мени еб қўйишади-ку! – ўпкаси тўлиб, кўзида ёш йилтиллади кампирнинг…

*

Шу кеча сўзланмаган сўз, айтилмаган дард қолмади.
Маъмура тонг азонда, болалар уйқудалигида чиқиб кетишни мўлжаллаган эди.
Саҳарда уйғонса, қизалоқ бўйнидан маҳкам қучиб ётибди. Сирғалмоқчи эди, қўлчалар қаттиқроқ чирмашди. Шу маҳал хиёл нарида ўзига термилиб ўтирган болакайни кўрди.
Унга кўзи тушиши билан болакай жилмайиб қўйди-да суюнчли бир ҳаракат билан тўшагига кириб кетди.
Шундан сўнг жувон ҳам бошини буркаб олди-да, юзини ёстиққа босганча, митти қизалоқни қаттиқ қучиб, юм-юм йиғлайверди…

*
…Ўша митти қизалоқ, бугунга келиб, шу олис тунда ҳамма сирдан воқиф бўлади. Ўн еттига кириб билмаган сирни бугун унга айтишади. Бошида Машҳура ҳам кўнмади. Мен қандай айтаман, юрагини ёриб юбораман-ку! Шу пайтгача билмабди, билмай қўяқолсин, жон ая, деб йиғлаб берди. Маъмура сўзида туриб олди. Тушунтирди ва бир амаллаб кўндирди. Кўндирди-ю, юраги тўкилди.
Мана энди тун бўйи тўшаги чақиб, тўлғаниб ётибди. Бир амаллаб мизғиб олса эди…
Йўқ, йўқ, у айнан шундан – кўзи уйқуга кетиб, бир зумда тонг отиб қолишидан
чўчиётган эди. Маъмураси унга қандай кўриниш бераркан?
Барибир бўлмади, хаёлга алаҳсиб, бир зумгина кўзи илинди. Шу орада туш ҳам кўрди: тонг саҳарлаб уйғониб, уйига қочмоқчи бўлармишу қизалоғи чиппа ёпишганча қўйвормасмиш. Ҳар қанча уринмасин, қўлларини бўшата олмасмиш. Хиёл нарида дўмбоққина болакай ёстиғига ўтириб олганча, сингилчасининг қилиғига қиқир-қиқир кулармиш…
Она шу алфозда уйғониб кетди-ю, ўзини Маъмурасининг қучоғида кўрди. Навниҳолдай сулув қиз ҳув ўша бир пайтлардагидай унинг бўйнидан қаттиқ қучганча, қоп-қора кокиллари ёстиққа ёйилиб, ширингина ухлаб ётарди…
Тамом.

Орзиқул ЭРГАШ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​​Моҳира ўша топдаёқ оналикка киришиб бўлган, Юсуф эса дераза тагида уни кузатиб турарди. Болалар Моҳиранинг атрофида парвона, бири унинг сочини тортса, бири кўйлагини ғижимларди. Буни кўрган Моҳиранинг кўнгли бўшаб кетди…
Моҳиранинг Юсуфга узатилганига ҳам кўп бўлмади. Юсуф меҳнаткаш, дили тоза йигит эди, Моҳирага қийин бўлмади. Улар биргаликда уч фарзандни вояга етказа бошлашди. Орадан бир йил ўтмай, уларнинг боласи тўртта бўлди. Моҳира энди Иброҳимникида қолиб кетган ўғилчаси ҳақида кўп ўйламас, ҳаёт ташвишлари ва қувончлари билан банд эди. Болалар улғайгач, аста-секин тўй тараддудига тушиб қолишди.
Уларнинг оиласи яна қувончга тўлди. Ора-сира биринчи ўғли Одил ҳақида ўйларди. Иккинчи хотини билан ҳам тузукроқ яшамаган Иброҳим ичкиликка берилиб кетган, Одилни эса унинг онаси уйлантириб қўйганди. Она-бола гоҳида учрашиб қолишар, бир-бирига тўймай, яна хайрлашарди. Наилож? Тақдирига шундай битилган экан-да…
Моҳира бир куни юрагининг қаттиқ санчишидан уйғониб кетди. Бироз туриб юрди.
Бемаҳалда ҳовлидаги тиқир-тиқирни эшитган ўғли Жалил югуриб чиқди:
— Ҳа, ойи, нима гап?
— Ўзим, шунчаки…
Кейинги пайтларда ўқтин-ўқтин такрорланаётган санчишлар ўз ишини кўрсатди. Бир куни ҳовлининг ўртасида Моҳира йиқилиб қолди. Ўғиллари Жалил ва Комил «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилишди…
Касалхонага етиб келган Юсуф гап нимадалигини шифокорлардан сўради.
— Микроинсульт. Энди бу ёғига авайлайсизлар, акс ҳолда, кейинги хуруж бундан кучли бўлиши мумкин. Хотинингизнинг кўнглига қаранг, унга асабийлашиш мумкин эмас…
Гап нимадалигини билган Юсуф даҳшатга тушди. Ахир нега? Шунча йилдан буён нега айтмади? Ўзи шифокор бўлса… Нега билдирмади?
Моҳиранинг ранги оқариб, кўзларининг таги кўкимтир тус олган эди.
— Дадаси, — деди у хаста оҳангда, — Жалил билан Комилни уйлантирайлик, бу ёғи…
— Ундай дема, хотин, ахир бир умр бирга бўлишга қасам ичганмиз, асло кўнглингни бўлма. Ҳали, эҳ, келинларни би-ир йўлга солай, деб қоласан ўзинг…
— Илоҳим… Илоҳим, ўша кунларга эсон-омон етайлик…
Аммо дард дардлигини қилди. Бир куни Моҳира тағин беҳуш йиқилди.
— Бемор комага тушиб қолган. Уни ҳамма ҳам енга олмайди, ҳамма нарса бўлиши мумкин, — деди шифокор Юсуфга.
Юсуф бошини хам қилиб ташқарига чиқди. Эшик тагида кўзлари нигорон турган фарзандларини қучиб, тўйиб-тўйиб йиғлади…
Гарчи оламдан ўтган бўлса-да, Моҳиранинг кўзлари ҳамон ним очиқ турган эди. Юсуф зор қақшаб, охири Одил ҳақида ўйлади.
— Одилбекни, Одилбекни олиб келинглар… — деди пичирлаб.
Қўшни қишлоққа дарров машина юборилди. Зум ўтмай етиб келган Одилбек эшикдан йиғлаб кирганида, барча оёққа қалқди. Уни дарров онаси қошига олиб киришди. Одил ўзини тута олмас, «онам»лагани сайин ичкарида йиғи-сиғи авж оларди…
Буни қарангки, Одил келгач Моҳиранинг кўзлари юмилди.

Озода ТУРСУНБОЕВА.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаммаси Аллоҳдан ўзи ҳайрли қилсин!!!
Бугунги кунингиз хайрли ва
барокатли бўлсин!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Умримиз  ғанимат, кимнидир, нимадир, ўйлаб  ҳадеб, ўзингизни  қийнаманг. ☝️
Агар  керак, бўлсангиз  кетганлар  қайтади.
Қайтмаса  билингки, сиз  у  инсон  учун, энди  ҳеч  ким, эмассиз...!!!
Ўзингиз  учун, ҳам  яшанг, мағрур  яшанг...!!!
Бу  дунёда, ҳеч  нарса  абадий  эмас.


Хайрли тун азизларим тунингиз тинч ва осойишта у́тсин... 😴😴😴

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлнинг аёли ҳам бор, айёри ҳам бор.
Эркакнинг кераги ҳам бор, керак эмаси ҳам бор...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌤Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 👍

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Янги кунингиз мазмунли ўтсин 🤲

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нарсаларини йигиштиришга куп вакт кетмади. Зеро, болаларининг кийимла-ри-ю, узининг икки сидра куйлагидан бошка хеч нарсаси йук эди. Уни хеч ким хатто аламини босиш учун устма-уст арок стпкараётган акаси хам тухтатма-ди. Негаки, синглиси бу хонадонда ко-ладиган булса бундан баттар кунлар тушишини биларди. Ховли турида сало-бат тортиб турган, илгари хар кургани-да бир гурурланадиган икки каватли иморат шом крронгисида кузига бойуг-лининг уясидек хунук куриниб кетди. "Бир кориндан талашиб тушган, ота-онамдан колган ёлгизгина ёдгорим сиг-маса, бу касрни нима учун курдирдим?"

- Хаммасига кунгилчанлигинг сабаб, - хам рахми келиб, хам жахли чикди ду-гонаси Нигоранинг. - Бир енгилтак аёл-нинг айбини яшираман деб узинг мана бу кунларга тушиб утирибсан.
Акасининг уйидан чикиб кетган Гул-ширин оёги кандай килиб дугонаси Ни-гораникига етаклаганини узи хам бил-майди. Болаларига кечки овкатни еди-
риб, уларни ухлашга тайёрлаётган Ни-гора кутилмаганда эшиги такиллагани-да хайрон колди. Одатда, бу пайтда хеч ким уларнинг эшигини чертиб келмайди
Эшикни очдию, бир хайрати ун булди. Чарчаганиданми ё гамданми, кузлари ич-ичига ботиб кетган дугонаси Гулши-рин икки боласи эшик ортидан саргай-иб турарди.
- Гулширин сен?...- кутилмаган мехмон-нинг ташрифи Нигорани чиндан хам ажаблантирди. Кундузи куй суйиб ча-кирса хам вакти йуклигини бахона ки-либ келмайдиган дугонасининг бемаха-лда, боз устига икки боласи билан ке-лиши хайрон колдиргани рост.
- Хеч нарсв сурама, - Гулширин деворга суянди. - Ё кайтиб кетайми?
- Кизикмисан, кир. Кани, болалар сиз-лар хам киринглар.
Нигора чакконлик билан дастурхон тузади, ахён-ахёнда кузлари бир нук-тада котиб колган дугонасига зимдан куз ташлаб куйди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Лекин качонлардир барибир уз хаёти-мни узим куришим керак. Ака, бизда киз бола доим отаси, акаси, эрига ито-атда яшаши керак деган акида бор. Ха, киз бола уларни хурмат килиб, олдила-рида бош эгиб яшаши керак. Лекин киз болани мустакил фикрлашга, карор ка-бул килишга хам ургатиш керак экан.
Мен каби хаёт зарбаларига дуч келга-нида эсанкираб колмаслиги учун хам киз болани бир оз катъиятли килиб тарбиялаш керак экан.
Бу гаплар кандай килиб тилига келди, Гулширин узи хам хайрон. Норозилигу кувончини хам жимгина ичига ютади-ган синглисининг гаплари Умарни хам хайрон колдирди. Агар биров синглинг шундай деди деса, асло ишонмаган бу-ларди. Аммо каршисида утирган синг-лисидан эшитаётганини асло рад этол-майди.
- Мен бор эканман, шу ерда турасан, - акалик орияти кузгаб кетди Умарнинг. Хеч каёкка кетмайсан.
Гулширин туликиб кетди. Уни химоя кила оладиган шундай акаси борлиги-дан калби гурурга тулди.
Аммо эртаси куни содир булган вокеа ака-сингилнинг режаларини буткул пучга чикарди.
Гулширин кечки овкатни осиб куйиб, мижозларидан бирининг буюртмасини тезрок битказиш учун утирган эди. Эшикнинг шараклаб очилганидан чучиб тушди. Ранги бугрикиб кетган, кузлари-дан ут чиккудек булиб янгаси шахд би-лан кириб келди.
- Ассалому алайкум, янга! Чарчамай ишлаб келдингизми? - Гулширин урни-дан туриб янгасига пешвоз чикди. Лаб-лари пир-пир учаётган янгаси жахл би-лан уни туртиб кетди. Яна нима булга-нини билолмай хайрон колган Гулширин довдираб колди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳикоя

Беғубор, бегуноҳ қизалоқ!

Ўқинг фақат йиғламанг...


Қизча бақир-чақир овози сабабли уйқудан уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган етти ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини одоб доирасидан ташқарида бўлган турли сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди:

Сиз мен учун нима қилиб кўйибсизки, менга бақирасиз?

-Ўчир овозингни, шаллақи, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам, керакмас!


Давоми

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​Шоҳида қайнонасини тичлантирди:
– Бораверинг ойи, кап-катта бўлиб қолишди.
Ўзларини ўзлари бемалол эплашади.
Шоҳида қайнонасига: "Мен ишга кетганимда болаларнинг оғирлиги сизга тушмайди”, демоқчидай чертиб-чертиб гапирди. Гўёки қайнонасининг ҳадеб тергайвериши, болаларидан хасрат қилаверишидан ўч олгандай бўлди. Қайнонаси қайта-қайта болаларга тайинлаб чиқиб кетди. Энди Шоҳида тез-тез уй ишларини бажариб ишга жўнаши керак. Кичкинасини боғчасига жўнатди-да:
–Эшикни қулфлаб, балкондан энгашмай ўтирларинг. Телевизорни қўймаларинг, –деб уқтирди.
Кўча бекатида автобус кутиб тураркан, кўнгли хавотирга тушаверди: "Тағин уйда ҳеч ким йўқ деб видео қўйишган бўлса-я? Газни ёқишмаганмикин?”. Шу каби турли хаёллар кўнглига қўрқув солиб шошиб уйга қайтиб чиқди. Ўғли эшикни очиши билан ичкарига яна бир-бир назар ташлаб, яна болаларига тайинларкан чопиб зиналардан тушиб, келаётган автобусга югурди. Автобусда кетаётиб ҳам хаёли болаларида бўлди.
Ишга борган заҳоти қўнғироқ қилиб, улардан нима қилишаётганини суриштириб, кўнгли жойига тушди...

Шу куни Шоҳида биринчи маротаба ишга кечикиб келди, биринчи маротаба қўли ҳеч нарсага бормай, ҳар ярим соатда болаларига қўнғироқ қилавериб, ишида ҳам унум бўлмади. Сабаби, умрида биринчи маротаба қайнонаси азонлаб уйни тарк этиб, фарзандлари қаровсиз қолганди. Шоҳида шу бугун бақироқ, бўлар-бўлмасга ҳасрат қилиб тергайверадиган, ўзининг кўнглида "шанғи” деб ном олган қайнонасининг нақадар керакли, қадрли инсон эканини, оиласининг, турмушининг пойдевори эканини чуқур англаб етди.
"Тавба,– деди ўзига ўзи.– ойим бир кун уйда бўлмасалар қай аҳволга тушишимни ўйлаб кўрмаган эканман. Яхшиямки шулар бор эканлар, бўлмасам юрак ўйноқда ишлолмай уйда ўтириб қоларканман-да”. Шоҳида чуқур ўйга толиб, кечаги, қайнонасига нисбатан қилган муомаласини эслаб ўзини ёмон кўриб кетди. Соатга қаради, бешга яқинлашиб қолибди. "Вой ўлай, кичкинамни боғчадан оладиган вақт бўлибди-ку!”. Яна уйга қўнғироқ қилди.
Энди гўшакни қайнонаси олди.
– Алло!
–Сожида холанинг ўткир овозини эшитиб Шоҳида хурсанд бўлиб кетди.
– Ойи! Ассалому-алайкум. Яхши келдингизми?
– Валайкум ассалом, келдим! Шаҳноза қайнонасига "йиғинга яхши  бориб келдингизми, қийналмадингизми” каби саволлар билан унинг кўнглини кўтармоқчи бўлди. Лекин Сожида хола унга гап бермай сайрай кетди:
– Келсам денг, ваннанинг сувини очиб қўйишибди, бекорга оқиб ётган экан, телевизор вангиллаб ётибди. Ҳозир боғчага Маҳмудни жўнатдим... –Қайнонасининг ҳар бир гапи Шаҳнозанинг кўнглига хуш ёқарди.
Ишдан чиқиб уйга ошиқаркан қалби ҳар қачонгидан ҳам шод эди.
Шунча йиллардан бери маънисиз, ҳаловатсиз деб ўйлаб юрган турмуши аслида жуда ширин кечаётганини, фарзандларига бош-қош бўлиб, ёмон йўлдан қайтариб, ҳамиша тергаб турувчи қайнонаси борлигидан хурсанд бўлиб борарди.
Дўкон ёнидан ўтаркан хаёлига бир фикр келди.
Қайнонаси учун новвотнинг "дури”дан сотиб олди. Уйига яқинлашаркан унинг овози баралла эшитилиб турарди. "Демак, болаларим ҳаммаси уйда, тинч-хотиржам ўтиришган экан”. Эрталаб ишга отланаркан қайнонасидан ҳазил аралаш сўради:
– Ойижон, ишқилиб бугун ҳеч қаерга бормайсизми?
– Э, болам, бораман десам жуда юришим кўп. Лекин буларни ташлаб кетиб бўладими? Кеча меҳмондорчиликда нинанинг устида ўтиргандек ўтирдим ўзимам.Шаҳноза сумкасидан новвотни олди:
– Ойижон бу сизга, чой билан ичинг, қувват бўлади.
Сожида хола узоқ вақт қўлидагига тикилиб турдида:
– Нима қилардиз овора бўлиб, –деди овози юмшаб, –ҳали болаларизга бўлиб берарман.
– Йўқ ойижон, ўзингиз енг, қон бўлади.
Болалар сиздек бўлгунча ейишаверади.
Сожида холанинг кўзларида ёш ғилтиллади. Бу севинч ёшлари қўлига сара новвот тушганидан эмас, балки келини қайнонасига илингани, "Сиздек бўлгунча” деган сўзлари билан нақадар қайнонасининг қадрига етиб, меҳрибонлик кўрсатаётганидан қалби ғурурга тўлганининг нишонаси эди.

Тамом...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ширинликларингиз мукаммал бу́лишини хохлайсизми?

"Pazanda Bekalar" канали билан Хар бир пиширик — саъат асарига айланади!

Хар куни янги ва ишончли ретцептлар, осон пишириклар ва Оилангизни хурсанд киладиган ширинликлар биз билан.

Бизга ку́шилинг пазандаликни бирга у́рганамиз! 👇👇

/channel/+brHcXDzm0EE0MzQy
/channel/+brHcXDzm0EE0MzQy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Рўзадор кампир. Дадамнинг ҳикоялари туркумидан...

Эллигинчи-олтмишинчи йиллар эди. Қилишлоғимизда бир аёл бор эди. Эри урушдан қайтмаганми, ёш оламдан ўтиб кетганми, аниғини билмайман. Ёлғизгина ўғлини бир ўзи қийналиб катта қилган эди. Ёш бўлишига қарамай турмуш қурмади, бутун ҳаётини ёлғиз ёдгорига бағишлади. Ҳозиги кунимизда қаҳрамонлик бўлиб кўринадиган бу воқеа  ўша даврларда оддийгина ҳол эди. Одамлар соддадил, самимий, ишонувчан, вафодор эди.
Умр оқар сувдай тез ўтади.
Аёлнинг ўғли вояга етди. Урушдан кейинги очарчилик, йўқчиликлар ортда қолди. Қишлоғимиз тоғли ҳудуд булганлиги сабабли геологлар кон қидирув ишларини олиб бориб, олтин рудаси заҳирасини топишди. Қишлоқда олтинни қайта ишлайдиган фабрика қурилиши бошланди. Шу баҳона йўллар қурилди, одамлар ишли бўлишди. Кўп қатори аёлнинг ўғли ҳам янги очилган шофёрлик курсини тамомлаб ҳайдовчиликка ишга жойлашди. Ўша йилларда одам ташийдиган автобуслар бўлмаганлиги сабабли пасажирлар юк мошиналарида ташилар эди. Асфалт йўл нималигини одамлар ҳали билмасди. Машиналар ёзда чанг, қишда лой кўчаларда юришга мажбур эди. Йигит яхши ишлаб юганди-ю,фалокат оёқ остида экан автоҳалокат рўй берди, ҳайдовчининг ўзи унчалик шикастламган бўлса ҳам йўловчилардан икки киши ҳалок бўлди. Суд ҳукми билан йигит ЎН йилга қамалди. Онаизорннинг кўксидан чиққан фарёдга қишлоқ титраб кетди... Муштипар она ўн йил давомида кўз ёш тўкди. У ўн йил беш вақт намозида ўғлининг ҳаққига дуо қилди. Оллоҳга ваъда берди, эй қодир эгам, агар ўғлимнинг жамолини озодликда кўришликни насиби рўз айласнг, агар ўша кунгача жонимни олмасанг ўша кундан бошлаб
то умримнинг охиригача сенинг розилигинг учун рўза тутишга аҳд қилдим деди. Ўн йилнинг ўтиши осон бўлмади, аёл кампирга айланди. Неча бора оғир касалга чалиниб ётиб қолди... Ниҳоят жазо муддатини ўтаб ўғли омон-эсон уйга кириб келди. Ўша кундан бошлаб кампир рўза тута бошлади. Қишнинг қаҳратонида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам ҳатто бемор ётган кунларида ҳам оллоҳга берган ваъдасини бузмади. Фақатгина бир йилда икки кун, ҳайит кунлари рўза тутмади холос. Қишлода бу кампирнинг ўз отини ҳеч ким айтмас, Рўзадор кампир деб аташарди. Оллоҳнинг мукфотими билмадим, ўғлини тирик кўришга умри етишига ишонмаган Рўзадор кампир яна йигирма йил яшади, невараларини орзу-ҳавасини кўриш насиб этди, дунёда ўзини бахтли инсонлар қаторида ҳис қилди. Оллоҳга шукроналар айтиб йигирма йил то умрининг охиригача бир кун ҳам канда қилмай рўза тутиб яшади.
Азизларим биз шундай ҳалол лабзли, асл имонли бобокалону, бувижонларнинг авлод-аждоди эканлигимиздан фахрланмоғимиз, уларга муносиб авлод бўлмоғимиз лозим эмасми?. Ўша даврда ҳамма шунақа диёнатли бўлган деб ўйлашга ҳаққимиз бор деб ўйлайман...

​​


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ

Nega ozishingiz kerak?

🔴Chunki bu — faqat tashqi ko‘rinish emas.
Bu:
🔴 Ortiqcha charchoqsiz uyg‘onish
🔴 Farzandlaringiz bilan quvnoq vaqt o‘tkazish
🔴 Ichki ishonch, orqa tortmaslik, o‘z ustingizda g‘ururlanish
🔴 Va eng muhimi: sog‘liq

🔴Siz hali o‘zingizdagi eng chiroyli versiyani ko‘rmagansiz.

🩷 Qanday o‘zgarishingiz mumkinligini tasavvur qiling — bu imkon emas, tanlov.
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ

🟠🔴🔴🟠🔴🟠🔴🔴

https//
t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//
t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//
t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//
t.me/SOGLOM_OZISH_111

GURUHGA KIRING

TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен аслида ҳеч нарса олмоқчи эмасдим, онам мажбур қиляпти.😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хўш… яна айтишларича, болагиналарнинг олди дастёр бўлиб қолган, унга оғирлиги тушмасмиш. Уларга фақат бир бош керакмиш – она меҳри керакмиш…
Э, йўқ, бунақасини Маъмура тасаввурига ҳам сиғдиролмайди. Битта эмас, иккита эмас, еттита-я! Ўзига бермагач, бировнинг боласи вафо қилармиди? Вафо қилиш, қилмаслиги майли-ку, бир гап бўлар, лекин гулдай онаси ўлиб кетиб, бегона аёлнинг уйларига эгалик қилиб ўтириши гўдакларга ёқармиди?! Кўпининг ақли кириб қолган экан, онаси ўлиб кетганига худди у айбдордай унга таънали тикилишади. Таънали нигоҳлар вужудига санчилгандай эти сесканди жувоннинг. Йўқ, йўқ, бўлмайди!
Қолаверса, уларга оналик меҳри керак, дейишяпти. Бунда меҳр қолдими! Беш йилдан бери кутавериб, орзулари кул бўлди-ку!..

***

Такдир ҳукмидан қочиб бўлмас экан.
Бир куни маҳалла аёллари билан маъракадан қайтишаётганида шу хонадон олдидан ўтадиган бўлишди. Унинг оёғи тортиб-тортмай кейинда борди. Шинамгина ҳовли дарвозасида қорашойи рўмол ёпинган, жуссаси чоғроққина бир кампир турарди. Аёллар у билан бирма-бир елка қоқиб кўришишди. Маъмура ҳам ердан кўз узмаган кўйи хиёл эгилиб, кифтини тутди. Салом берди.
Кампир, барака топинг, қизим, омон бўлинг, деди-да, кейин алланечук илтижоли ва шошқин алфозда қўшиб қўйди.
– Сизда бир оғизгина гапим бор эди…
Маъмура шу тобда қўлидан тутиб, ичкарига судрашадигандек, ўзини орқага олди.
Вой, опа, мен шошиб турибман.
– Қизим, кўп тутмайман, бирпасгина.
Маҳалла аёллари кампирнинг жонига ора киришди.
– Маъмурахон, қаёққа шошасиз, қолаверинг, – дейишди.
У ноилож шерикларидан ажралиб кейинда қолди. Кампирнинг олдида ҳуркак оҳудек
тураркан, ичида қатъий аҳд қилиб олган эди: “Барибир кўнмайман, бўлмайди,
дейман!..”
– Қизим, ичкарига кирайлик.
– Йўқ, опажон, мен шошиб турибман!
– Бирпастгинага, қизим. Эшик олдида яхши эмас.
Маъюс ва ўтинчли нигоҳ Маъмурани измига олди. Кампир нақшин дарвоза дарчасини
очиб, аввал ўзи ичкарига кирди, кейин Маъмурани таклиф қилди.
Худди кечагидек ёдида: ҳовлига кирган заҳоти димоғига муаттар райҳон ҳиди урилган эди. Кейин уни ажаблантирган нарса ҳовлининг жуда саришта ва жимжитлиги эди.
Етти боласи бор, дейишарди-ку, бозор бўлиб ётмайдими унақа жой?
Ҳовлининг олд тарафида дарвозахонага қарата кўтарилган баланд ишком. Ишком
ортида тўрт-беш туп дарахт: олма, ўриклар. Этакроқда бир туп бўйдор арча. Арча
тагидаги водопровод жумрагидан сув жилдирайди. Шу ердан бошланиб, ҳовлини
кесиб ўтган ариқча четларида садарайҳонлар.
Кутилмаганда кампир овоз бериб қолди:
– Маъмура, Зокир, бу ёққа қаранглар. Мана, аяжонларингни олиб келдим. Чопинглар, қоқиндиқлар!.
Ҳалиги садарайҳонлар ортидан икки бола сапчиб турди. Яна бир қизалоқнинг боши кўринди. Этакдаги арча рўпарасидаги эшикдан бир қиз, икки ўсмир бола, ундан кейинги эшикдан яна бир бола ҳовлиқиб чиқди. Райҳон ортидан бош кўтарган болаларнинг дўмбоққинаси аяжон, деб қийқирди-да, ариқ ёқалаб кўндалангига чопди.
Лекин охиригача боришга сабри чидамай, ўсик райҳонлар устидан сакраб ўтиб, унга томон югурди.
– Аяжон! – бу нидодан Маъмура қалқиб кетди. Бола отилиб келяпти. Нима қилсин?
Ташқарига қочиб чиққиси келди, аммо оёқларига тош боғлангандек қимирлаёлмади. Болакай кела-кела жувоннинг тиззаларига ёпишди, юзларини босди. “Аяжон, аяжон”, дея суйкала бошлади. Маъмура карахт эди.
– Эгилсанг-чи, қизим, олсанг-чи!
Кампир айтдими ё ғойибдан келдими бу овоз… беихтиёр ўтириб, болани бағрига босди. Ҳалиги райҳон бўйидан ҳам муаттар бир бўй димоғига уриб, уни гангитди. Шу маҳал кампирнинг овози уни ўзига келтирди.
– Маъмуражон, кел, оппоғим, чоп, чоп, дўмбоқчам! Ана аянг, аяжонинг!..
Жувон бош кўтардию, жудаям кичкина қизча, тимқора сочларига оппоқ лента боғлаган жимитдай қизалоқ атак-чечак қилиб чопқиллаб келаётганини кўрди.
– Ая, ая, – дейди қизча чуғурлаб. Оёқчалари чалишиб-чалишиб кетади. қиқир-қиқир кулади. Қўлчаларини чўзиб олган…
Жувон қаддини ростлади. Қизча томон юрай деса, оёғига бола ёпишган. Қизалоқни ҳеч ким олмаяпти. Ҳамма сеҳрланиб қолгандай. Қизалоқ ҳамон югуради. Югурадию, йўли унмайди. Унга етишига беш-олти қадам қолганида туйқусдан умбалоқ ошиб кетди.

Давоми 10:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Видога интиқ кўзлар...

— Ҳой, одамлар! Энди нима қиламан? Қизим кўзларини юммаяпти!..
Катта ҳовлида уввос тортиб йиғлаётган Машҳура холанинг юзига кимдир сув сепди.
— Ўзингизни босинг, холажон, домла келсин, бир гапни айтишар…
Қўни-қўшнилар холани суяб, ичкарига олиб киришди.
Домла келиб, майитни кўрди-ю, «У кимгадир илҳақ бўлиб ётибди, яқинларидан кимнидир кўрмаган, ўшани олиб келинглар», деди. Ҳамма Юсуфга унсиз тикилди…
Моҳира қишлоқнинг энг олди қизларидан, сочи тақимини ўпар, гўзал қизнинг йўлини пойлаганлар кўп эди. Нима бўлди-ю, қўшни қишлоқдан Иброҳим деган йигит унга совчи қўйди. Ота-онаси тагли, зотли бўлган Иброҳимга Моҳирани «жойидан тинсин», дея узатиб юборишди. Аммо оиланинг тинчлиги фақат аёлга боғлиқ эмас экан-да. Моҳира эрининг суюкли хотинига айланишга кўп бора ҳаракат қилиб кўрди. Аммо унинг «Сенга уйланаман, деб баҳс боғлагандик, мен битта тойчоқ билан сенга эгалик қилишни ютиб олдим», дейишлари жон-жонидан ўтиб кетса-да, ҳеч кимга билдирмади. Ота-онасига доим келин бўлиб тушган хонадонини мақтар, ўзи ишлаб топган пулига сотиб олган нарсаларини кўрсатиб, бир гал «Қайнонам совға қилди», деса, бир гал «Куёвингизнинг ҳадяси», деб мақтанарди. Орадан вақт ўтиб, Моҳира Иброҳимга қўчқордек ўғил туғиб берди. Аммо кўчадан бери келишни ўйламайдиган, қизлар билан маишат қилиб, йиққан-терганини кўчага ташлаб келадиган Иброҳимнинг хурмача қилиғи тобора орта борди. Охири оилага дарз кетди.
Бир куни қизининг уйига меҳмонга борган ота-она йигитнинг асл башараси қанақалигини қўшнилардан эшитишгач, Моҳирани уйга олиб кетишди. Лекин Иброҳимнинг таниш-билишлари кўп экан, ўғлини ундан суд орқали тортиб олишди. Моҳира бир неча кун бағрини совуққа бериб ётди. Онаси унга «Гиёҳванднинг боласи нима бўларди, кўнглингни совитгин-да энди», дея далда берди. Моҳира аста-секин кўника бошлади. Қўлида гулдек ҳунари бўлгани учун ишга тушиб кетди. Орадан икки йил ўтди. Иброҳим гарчи бошқа аёлга уйланган бўлса-да, эски қилиғини ташламаганини эшитган Моҳира ўғлининг дийдорини кўриш учун қишлоққа борди. Унинг дарагини эшитган қайнона эса ўғлини унга кўрсатмади. Зор-зор йиғлаган Моҳира шалвираб уйига қайтди. Кундан-кунга сўлиб бораётган қизини кўрган Машҳура хола уни орқаворотдан сўраб-суриштириб юрган кўчанинг бошида турадиган, яқинда хотини ўлиб, уч боласи билан қолиб кетган Юсуфга узатишни режалаштириб қўйди. Бир куни ишдан келган Моҳирага гап очди.
— Болам, кўзим очиқлигида сенинг бир жойнинг эгаси бўлишингни истайман. Юсуфни танийсан. Бир мактабда ўқигансизлар. Бечоранинг хотини касал бўлиб, узоқ вақт ётганда ҳам, ўзи оқ ювиб-оқ таради, гард юқтирмади. Аммо Аллоҳнинг иши экан, дард хотинини енгиб қўйди. Олти ойдан бери уч болани ҳали онасиникига, ҳали опасиникига ташлаб юрибди. Кеча бир гап эшитдим. Опаси Ҳалима гап билан бўлиб, Юсуфнинг кичкина қизини кўздан қочирган экан, ариққа тушиб кетибди. Сал бўлмаса чўкиб кетай дебди, болам… Ахир норасида бўлса, унинг уволини ким тортади? Юсуфнинг онаси ҳам, опаси ҳам бир эмас, бир неча марта оғиз солди. Жужуқларни кўргач, зора яранг битса дейман. Энди бу ёғи сенга боғлиқ, қизим…
Моҳира бир куни ёмғир шаррос қуяётган пайтда Юсуфни кўчада кўриб қолди. Учта болани етаклаб, лой кечиб онасиникига кетаётган экан. Кичкина қизини кўтарган дадасининг оёғига ўғли ҳам осилиб олган эди. Шу топда унинг оналик ҳисси уйғониб кетдими ё Юсуфга раҳми келдими, унга яқинлашиб қолган ота-болаларга бефарқ қараб тура олмади. Тинмай дадасининг оёғига ёпишаётган болани даст кўтариб олди.
— Ойи… — дея болакай Моҳирани маҳкам қучди.
Бу ҳолни кутмаган Моҳира Юсуфга қаради.
— Икки кундан бери иситмалайди, тинмай «Ойи», дейди. Нима қилишни билмаяпман…
Шундагина Моҳира боланинг оташ бўлиб ёнаётганини пайқади.
— Қани, бизникига кирайлик…
Дабдурустдан учта бола билан кириб келган қизига тикилиб қолган Машҳура хола бироз ҳайрон бўлиб қолди.
— Ойи, жой тўшанг, боланинг иситмаси баланд…
Она бирпасда тахмондан кўрпачаларни олди-да, болани ётқизишга ёрдамлашди.
Ҳамон «ойи»лаётган болакай тинмай титрарди.
— Ойи, дори қутини олиб келинг, укол қилмасак бўлмайди.

Давоми 08:58 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг учинчи куни, Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#хайрли_тун

Дунё ўткинчи
У ҳақида камроқ ўйланг
Қалбингизга бироз дам беринг
Тунингизни Аллоҳни зикри билан ўтказинг...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel