ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨ 🌙Хайрли тун
қадрдонларим!🌙✨

✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!

✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.
   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

16-қисм

Терроризм ва жиноятчилик алоҳида бир мавзу қилиб ёритилган эди. Безориликларнинг кўпайиши, уларнинг турли ижтимоий тармоқлар ва ташкилотларда авж олаётгани ҳам четда қолмаган. Иш жуда катта ва масхулияти ҳам шунга яраша эди. Бир неча дақиқа давом этган танитувдан сўнг, чироқ ёнди. Ёнимдаги Нодира деган аёлга қараб бир нима демоқчи бўлганимда,

“Хуш келдинг,Юсуф!”,-деб Нўъмон Бурханович сўнгги келган одамга юзланган эди.

У Юсуф мен таниган Юсуф эмас, шундай эмасми? Бу бир ўйин ва менга ҳазил эмас эди-а? Ён томонга қарашга ботина олмаётган эдим. Юрагим мендан рухсатсиз тез чопа бошлади.

“Хуш кўрдик, устоз!”,-деганда кўзимни юмдим.

Қаттиқ ютинганим ҳам менга таъсир қилмади. Уни нима иши бор бу ерда? Бошқа жойда, бошқа ишда эмас эдими?

“Хуш келибсан Юсуф! Очиғи Нўъмон Бурханович сени бу рўйхатга ёзганида ҳайрон қолган эдим. Сенинг махсус хизматда иш тажрибанг бор. Ҳатто анча ютуқларга ҳам эришганингдан хабарим бор”,-деди бошлиқ одам.


“Усиз бу жамоа тўлиқ бўлмас эди. Ва иш тажрибаси бўлгани учун ҳам уни гуруҳ раҳбарлигига таклиф қилмоқчиман”,-деб Нўъмон Бурханович менинг кескин қарор қабул қилишим кераклигини билдириб қўйди.


“Яхши таклиф. Ҳар ишда бўлгани каби бу ишда ҳам бир масъул бўлгани маъқул”,-бошлиқ гапирар экан, мени тер боса бошалади.

Қўлим билан юзимдаги сочларни тузатгандек бўлиб, аслида эса Юсуфдан ўзимни яширишга уринаётган эдим. Бу иш бошламай битгани маъқул.


“Иномжон, ҳаммасига ҳужжат солинган папкани тарқат”,-деб ходимига буйруқ берди.


Ҳужжат олиш баҳонасида ёндан у томонга қарадим. Соч шакли, ўтиргандаги гавдаси ўзгармаган эди. Бир қўлимни пешонамга тутиб қошларим устида юргизар эканман аслида эса, кўзим у томонга тортаверарди. Кутилмаганда ёнга ўгирилиб тўғри нигоҳларимиз кесишди. Аввал қошлари кўтарилди, кейин юзида билинар билинмас табассум пайдо бўлди.

Нима қиляпсан ахмоқ қиз, деб ўзимни койидим. Хотини бор одамга қарашинг нимаси? Сўнгги бир соат худди азобли бир томошага ўхшарди.

Олдимизга қўйилган ҳужжатда, илдизлари чет элгача чўзилган бир уюшган тўда иши эди. Ва бу амалиёт ишига “Бургут ҳамласи”-деб ном қўйилган эди.


РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Уй олма қўшни ол...


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️14-қисм🐦‍⬛️

Маҳалламизда жойлашган гўзаллик салонига қўнғироқ қилиб, ўзимга ер ажратиб қўйдим. Дам олиш куни бир кун бўлмаса ҳафта ичи бир кун оромида борар эдим. Фақат мажбур ҳамма нарсага бугун улгуришим керак эди. Кирларни тезда ёйиб, овқат остини ўчирдим ва шошиб салонга чиқдим.


Маҳаллада учта гўзаллик салонлари ёнма-ён бўлишига қарамай, учаласида ҳам одам доим бор. Бу ерда ишлайдиган аёллар ҳар замон ўзгариб турсада, салон эгаси ўзи косметолог бўлиб, доимий шу ерда эди. Бу ерда бўладиган суҳбатларни эшитиб аслида аёлларнинг гўзаллашиш, озиш ва нима пишириш-у, кийишдан бошқа дарди йўқлигини билдим. Салонда ишлашини айтмасада, юзи баралла бақирган аёлнинг қоши ва лабларига шунчалик ўзгартиришлар киритилганки, ойнага қараб ўзи ҳам қўрқиб кетмаса яхши. Бир – икки дона эрта тушган оқ сочимни бўятиб кестирдим. Юз қошимни ҳам бир тердириб олдим. Ён ўриндиқларда ўтирган аёллар билан гапга аралашиб суҳбат қурдим.

Оддий инсонларнинг ҳаёт шакллари доим менга қизиқ эди. Ҳали қўлимга маникюрга ўтираман деганда телефоним жиринглади. Номаълум рақамдан менга осонликча биров қўнғироқ қилмас эди. Қизиқиб гўшакни кўтардим.

“Алло! Эшитаман.”

“Зумрад Кулиева билан гаплашяпманми?”,-деб сўради нотаниш эркак овоз.

“Ҳа, менман! Сиз ким бўласиз?”

“Сизга смс орқали бир манзил жўнатдим. Тез етиб кела оласизми?”-деганда телефонни қулоғимдан олиб хабарлар бўлимига қарадим. Ҳақиқатдан бир манзил ёзилган эди.

“Ҳозир вақтим йўқ. Эртага ёки бошқа пайт ўтаман”,-деганимда гўшакдаги одам жим бўлди.


“Зумрад! Мен ҳам шу ердаман, тез етиб кел”,-деган Нўъмон Бурханович овози эшитилди.

Якшанба куни буларнинг иш учун бир ерда йиғиладиган одати йўқ эди. Аммо тахминим тўғри бўлса, махсус хизмат учун чақиряпти шекилли?
Уйга тез бориб устимни алмаштирдим. Қулай кийим кийиб таксида айтилган манзилга етиб бордим. Шаҳарнинг деярли марказида жойлашган тўрт қаватли бинога етиб келдим. Якшанба ва яна кеч тушганига қарамай одамлар бор эди. Бино кузатув бўлимидан ўтиб ичкарига кирдим. Иккинчи қаватда кичик бир йиғилиш хонасини кўрсатишганида ичкарига кирдим.
Нўъмон Бурханович ва яна нотаниш бўлган бир неча киши бор эди.

РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                         


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#лайфхак

Хотин аразлаганда юпатиш усули

Хар қандай хотин биттада рози
бўлади)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️12-қисм🐦‍⬛️

“Бу катта масъулият. Бу ишни эплай олмасам, мени қайтиб тергов бўлимига ҳеч ким олмайди, биламан.”

Ўтирган ўрнидан туриб хонасининг ойнаси томон юрди ва

“Хавотир олма. Эплашингга ишонаман. Дейлик ўхшамади. Унда мана бу ер бўшайди ва бу ерга ҳам сендек кадр жуда ярашади”,-деб ўз курсисини кўрсатди.

🐦‍⬛️

Баъзан елкангга юклатилган ортиқча ишонч ва масъулият сени мажбурий қарорлар қабул қилишга ундар экан. Махсус ташкилот ичида бўлиш дегани, доимий назоратдасан дегани. Керагидан ортиқ яхши ишлашинг керак дегани. Агар хато қилсанг кейинги ишларингни йўлини тўсдинг дегани. Нўъмон Бурханович билан хайрлашиб Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилдим.

Менинг ҳаётим мана шу инсонлар орасида ўтиб кетаётган эди. Криминалогия, суд тиббиёт экспертизаси деганда, Людмилага етадиган устоз йўқ эди. Юзлаб шогирдлари бўлса-да, ҳали ҳам ўзи ишлашдан ва изланишдан чарчамас эди. Ёши анча катта бўлган аёл яқинда нафақага чиққан бўлсада, лекин криминал таҳлилларсиз яшай олмаслигини билиб ишлашда давом этмоқда. Унингдек тажрибали устоз, доим керак бу соҳага. Кундан- кун технология ривожланиб, тиббий экспертиза қилиш ҳам анча ривожланди.
Энди аввалги усуллардан кўра замонавий таҳлил усуллари кенг тарқалиб, жиноят деб атай олганимиз ҳеч бир ҳолат қочиб қутила олмас эди.

Албатта, суд тиббий экспертиза нафақат жиноятлар балки бошқа таҳлилларни ҳам қилсада, янада энг кўп фаолияти мавҳумликни ойдинлатишга хизмат қиларди.


“Икки ой олдинги жиноий иш бўйича тиббий экспертиза хулосаси чиқди. Осилиш натижасида эмас, бўғилиш эвазига жони чиққан. Ўпкасида ҳаддан ташқари шиш мавжуд. Тахмининг яна тўғри чиқди, Пуаро хоним”,-деб кулди Людмила устозим.

“Кўрга ҳассадек маълум эди. Фақат исботлаш қолганди. Бечора қиз”,-дедим икки ой аввал тергов иши бўлиб қўлимизга келган хужжатни эслаб.

“Мен тезлик билан хулосани расмий хужжат қилиб жўнатаман.Қолгани сизнинг ишингиз.”

“Раҳмат, Людмила! Доим мени қўллаб- қуватлаганинг учун”,-дедим унга миннатдорчилик билдириб.

Унга расмий мурожаат қилишимни севмасди. Ўзини ёш ҳис этиши учун фақат исмини айтишимни истарди.


РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                                                                                 


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

▪️▫️▪️▪️▫️
▪️▫️▫️▫️▪️▪️▫️
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️
▪️TOʻGʻRI OVQATLANISH
▪️HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
▪️HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
▪️TANANGIZ OSILMASDAN
▪️MENYU DETOX MENYU VA 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILADI
▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT

▪️-OY ▪️▫️MING
▫️- OY ▪️▫️▫️MING
▪️- OY▪️▪️▫️MING
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣

▪️▫️▫️▪️▪️▫️▫️▫️▫️

https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//
t.me/SOGLOM_1_OZISH

koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga
TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI

🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Мана_ҳақиқат

Бу қиз барча аёлларнинг сирини очиб ташлади-ку 🤣

Кимга юборишни биласиз)


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бонус 💰



🐦‍⬛️10-қисм🐦‍⬛️

Кўзим соатлаб компьютер экранига қарагандан қизариб ачир эди. Кўзларимга озроқ дам бериш учун юмдим ва бошимни орқага қилиб навбатдаги ишлар режасини туздим. Криминалогия устозим Людмила Алексеевнадан келган смсга жавоб ёзмаганим ёдимга тушди. Фақат иш соати тугагани учун буни кейинга суриб, ниҳоят ўзимни тепадан оқаётган сув остига тутдим.

Илмий ишим ўз маромида давом этар экан, яшаётган туман тергов бўлимига ишга кирган эдим. Жамил бўлмаса, киришим сал қийинроқ бўлар эди.
Аммо қисқа фурсат ичида шунчаки столда ўтириб кун ўтказадиган ходим эмаслигимни исботладим. Аёл бўлиб ўзингни эркаклар босими остида ер олиш қанчалик машаққатли иш эканини ўшанда билдим.

Қўлимга олган ҳар янги жиноий иш ҳужжати мен учун болалагимдаги кроссворд каби туйиларди. Қийин ва ечими ўта оғирлари ҳам бор албатта. “Ҳеч бир жиноят мукаммал ишланмайди, барибир бир ерда очиқлик беради”,-дер эди устозларимиз. Аммо бошқа бир устозим, “Терговчининг фош этолмайдиган иши йўқ.Шунчаки уни яхшигина устини ёпадиганлар кўп”,-деганди.

Қийинчилиги,тўсиқлари ва оғир юкига қарамай, мен ҳаётимдан хурсанд эдим. Ишда жиддий ва камгап бўлсам, шахсий ҳаётимда бунинг аксини яшаб, орада асабдан ва стрессдан руҳиятимни асраш учун хушчақчақ Зумрад бўлиб олардим.
Ким билсин, бир танишим бунинг буржим билан бир алоқаси бордек ҳисобларди. Йигирма иккинчи майда туғилганимни билиб, доим менинг феълим ҳақида шундай фикрлар билдиради. Миллион жамоасининг навбатдаги концертини баландроқ овозда қўйиб, ўзим бир стаканга чой дамлаб ёнига ёнғоқ, майиз шунга ўхшаш нарсалардан бир идишга солдим ва экран қаршисига ўтирдим. Қилинаётган ҳазилларга кулиб, ўз кайфиятимни кўтаришга ҳаракат қилдим. Хаёлларимни бироз чалғитмасам, уйқуда ҳам қотилликлар ҳақида ўйлашим муқаррар.

🐦‍⬛️

Қишлоқ жойларда тонг- ҳайвонлар ва қушлар овози билан қарши олинса, шаҳар жойларда машина шовқини билан отарди тонгимиз. Ёлғизликнинг энг маълум бўлган шакли, бу- уйқудан уйғонганингда уйингдан бошқа ҳамма ерда овоз бўлиши. Тепадаги қўшнининг болалари аллақачон тўполонни бошлаган. Ён қўшнининг ҳам телефонда гапиргани эшитиларди.Мен эса уйқу ва уйғониш орасида туриб бир нуқтага қараб турибман.

Давоми бор.

РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                                                                                  


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙     Х А Й Р Л И   Т У Н ✨✨✨

Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️8-қисм🐦‍⬛️
Бунга ҳатто залда ўтирган томошабинлар ҳам қаршилик билдирганди. Тўғри, тоғ этагидаги шароити унча яхши бўлмаган мактаб бўлсак-да, устозларимиз фидойи ва туманда энг кўп фан олимпиадасида ўқувчи чиқарган мактаб эдик. Конституцияни сувдек ёд олганимиз етмагандек, меҳнат ҳуқуқи, оила кодекси, жиноят кодексларини ҳам яхшилаб ўрганган эдик.

Ўшанда ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш мен учун орзу бўлди. У орзу мени олис пойтахтга етаклади. Отам бечора ўзи кела олмагани учун қўшни қишлоқдаги бир таниши билан мени пойтахтга жўнатганди.


Хасталиги ва қарилиги тобора авж олган раҳматли отам, мен учун ким билади неча қўйини сотиб у одамга берганди. Ўқишга кирганимни эшитиш унга афсус насиб қилмади. Тоғда болалиги ўтган қизнинг, асл тоғи отаси эканини ўшанда билдим. У билан бирга орзу ва истакларим ҳам кетгандек эди. Акаларим қўлига қараб қолиш бир дард бўлса, онамни ёлғиз қолдириш бошқа дард бўлганди.


Республикада қанчадан-қанча ўқувчилар контракт асосида ўқишга кира олмас экан, мен Юридик институтига 100 фоиз гранд асосида иккинчи ўрин билан қабул қилинган эдим. У даврларда у иститутга кириш казо-казоларнинг боласи учун орзу бўлган экан. Буни имтиҳондан чиқиб, ташқарида мени олгани келадиган танишимизни кутиб турганда билган эдим. Келган ота-оналар ўзаро суҳбат қилишганини эшитган эдим. Улар орасида, контракт бўлса ҳам розимиз деб гапирганлар, ёки супер контракт учун таниш қидирганлар ҳам бор эди.

Ўшанда менинг ягона кучим аввал Яратганга бўлган ишончим, кейин ота-онам дуоси ва ҳеч қандай қўшимча тайёргаликсиз, тоғ этакларида қўй ўтлатиб ўқиган дарсликларим эканини билдим. Бунча имкониятлар ичида менинг у иститутга киришим имконсиз эди. Пойтахт ўзига бир-икки кунда мени мафтун қилиб бўлганди. Хаёлимда кенг кўчалардан юриб, ҳашаматли биноларда ўқишимни ва шундай катта ерларда ишлашни орзу қилган эдим. Отам вафот этгач, менинг иккинчи ўринда ўқишга кирганим ҳеч кимни қизиқтирмади.

У пайтлар хафа бўлган бўлсамда, энди ўйласам акамлар ҳам оиласини ва бола- чақасини ўйлаган экан. Ўқиш бошланишига уч кун қолганда, уйимизда отамнинг йигирмаси берилди. Ҳамма ака-опаларим уйга йиғилди. Меҳмонлар кетгач, онам барча боласини ёнига чақирди.


РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                                                                                   


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️7-қисм🐦‍⬛️

Отам ва онам бизни яхши тарбиялаган эди, аммо ҳамма ҳам бундай тарбия бермас экан. Қўшни қишлоққа турмушга беришганида, опам энди ўн саккизга кирай деганди. Орамизда ҳусни энг гўзали ўша опам эди.
Афсус, ҳар гўзалнинг бахти гўзал бўлади дегани эмас экан. Эри уста эди. Сваркадан тортиб электр ишигача ўзи қила оларди. Қўли гул бўлсада, тили заҳар одам эди. Заҳар деганим чин маънода заҳар, чунки аямай топганини ичарди.Қизиқ бир ҳолат эди бу. Уста одам энди ичадида, деб ёнини олган эди қуда томон. Мен ёш эдим, балки ақлим олмас эди унча-мунча нарсани, фақат опамнинг уйга ҳамма ери калтакланиб келганини аниқ эслайман. Эри навбатдаги ичкиликдан сўнг нималарнидир баҳона қилиб қаттиқ дўппослаган эди. Отам раҳматли қайтиб жўнатмайман уйига деганида, опам ор қилиб уйига кетганди.

Чунки биз томонда нафақат онасига, балки ўзидан олдинги опаларининг турмушига қараб қизларга баҳо бичиларди. Опам бечора, кетида яна икки сингли борлигини ўйлаб, ажалига кетган эканини билмаган эканмиз. Қаҳратон қиш вақти, қоронғи тунда келди нохуш хабар. Қуда томон опамни ношукурчиликда айблади. Ёш эдим, тўлиқ мавзу нима эди, опам нега бу дунёдан кетди?

Ҳеч бирига жавоб топа олмадик. Оилада шаҳар кўрган кам, қонун билган эса деярли йўқ ҳисоб. Мактабда тўққизинчи синфда ўқир эдим ўшанда.

Ҳуқуқшунослик деган фан борлигини ва ундан ҳам фан олимпиадалари бўлишини ўшанда билдим. Туманимизда мактаблар орасида бир тадбир бўлди.

Ўша тадбирда менга судья ролини беришганди. Ёдимда, акамнинг костюмини икки ёнидан қўлда тикиб ўзимга жиддий судья кўриниши беришга ҳаракат қилган эдим. Ҳатто ўша пайтда сочим белимдан пастга тушарди. Уни худди катта аёллардек орқага ўратиб жиддий қиёфада чиққан эдим саҳнага. Бу мен учун туб бурилиш бўлган эди.

Дунё бор экан, яхши ва ёмон доим ёнма-ён юради. Худди кун ва тун каби. Баланд ва паст каби. Орамизда қабиҳлик қиладиганлар бор экан, адолат учун курашадиганлар бўлиши кераклигини ўшанда англаб етгандим. Биз ўша тадбирда фахрли иккинчи ўринни олиб қайтган эдик.

Қизиқ –а?

“Сиз қонунни биласизми?”-деган беллашувда, олдиндан гаплашиб қўйилган ҳакамлар томонидан бизнинг баллармиз пасайтирилиб, тумандаги бошқа мактабларнинг бирига берилган эди.


РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                                          


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўртанча келинлар борми?

Яқинларга юборинг

   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўша кун ёдида, эгнида бежирим, инсонни ўзига жалб қилмайдиган либосда, барчадан ўзгача нур таратиб турган Дилфузани юзи жуда ғамгин эди. Табассуми сохта шу қизнинг қандайдир дарди бор эканини, ич-ичидан ҳис қилди йигит.
Аввалига у ерда тўпланиб турган машиналар орасига қўшилишга чўчиди, сўнг таваккал дея, куёвни дўстлари машиналари орасига қўшилди. Куёв жўралари бу машина келин томондан деган ҳаёлда, йигитни ўз давраларига қўшишди.
Дилфуза машинасига чиққач, йигит мақсадини амалга оширишга киришди, ўша куни у қизга...

Дахшат, қизни ҳаёти ўзи кутмаган тарзда шу учрашув сабаб ўзгарди!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бонус💰


🐦‍⬛️15-қисм🐦‍⬛️

“Кел, қизим! Бу Зумрад, энг зўр шогирдларимдан бири”,-деб мени ҳаммага таништирди. Хонада ўтирганлар орасида яна бир аёл бор эди. Менга самимий табассум қилиб ёнидан ер кўрсатди. Бу ерга нега йиғилганимизни тахмин қилсамда, янада индамай еримга ўтирдим. Бироздан сўнг туруши жиддий ва салобатли, ўрта ёшни ўтган одам кириб келди. Ҳамма ҳурмат қилиб салом берди. Ёнида турган бола деворда осилган проектор ускунасини тўғрилай бошлади.

“Ҳамма йиғилган кўринади, Нўъмон Бурханович?”,-деб сўраганда, овози худди нотиқларга ўхшаб чиқди.

“Яна биттаси йўлда. Шаҳардан ташқарида экан қўнғироқ қилганимда. Ҳа демай етиб келиши керак”,-деганда бошлиқ одам боши билан тасдиқлаб қўйди.

“Ҳаммангизнинг маълумотларингиз бизда мавжуд. Сизнинг ҳам бу ерда нега турганингиздан хабарингиз бор. Республика бўйича махсус хизмат гуруҳларимиз кўп. Ҳар йўналишда гуруҳлар алоҳида ташкил қилинган. Фақат бу сафар Нўъмон Бурханович билан бир ишга киришдик.
Асосан ёшлардан ташкил топган махсус гуруҳ уюшган жиноятчиликка қарши курашда бирга ишлашаймиз. Нега сиздек ёшлар? Мана орангизда Холиджондек ажойиб киберхавфсизлик мутахассиси бор. Зайниддиндек моҳир, молиявий тизимни тушунадиган укамиз. Экспертиза ва криминалогияда мана қизларимиз Зумрадхон ва Нодирахонлар бор.
Терроризмга қарши кураш бўлимидан Ҳусанжон ва Қодирхон укамиз.Балки кейинчалик яна иқтидорли ёшлар орамизга қўшилади.
Ҳозир келинг, асосий мавзуга ўтиб нима иш қилишимиз ҳақида қисқа бир материал томоша қилсак. Иномжон, чироқни ўчириб бошлашимиз мумкин. Иномжон деган ёшроқ ходим чироқни ўчириб проекторни ишлатди.

Катта экранда махсус хизматда қилинадиган вазифалар ва ишнинг тури ҳақида кадрлар ва овозли матни кўрсатилаётган эди. Хонада ёруғлик фақат катта экрандан тушиб турарди. Эшик очилиб Нўъмон Бурханович айтган одам ҳам етиб келди шекилли, овоз чиқармай, индамай эшик олдидаги ўриндиққа ўтирди.

Тушунишим бўйича уюшган жиноятчилик энди фақат бир соҳада эмас, давлатнинг ҳар соҳасида ҳар шаклда учраётган эди. Баъзан молия тизимида учраса, баъзан таълимда ёки тиббиётда . Хуллас қаерда учта қабиҳ тушунчага эга одам бўлса, ўша ерда инсонлар манфаат учун уюшиб жиноят содир этардилар.

Давоми бор

РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                                                                                       


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сиз кимга ўхшайсиз?
Расмга қаранг ва бирини танланг

💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади?

Яширин ҳис-туйғуларингизни билишни истайсизми?
👇 Жавобни олиш учун танланг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Астағфируллоҳ

Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан


😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...

🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️13-қисм🐦‍⬛️

Ишхонада ёши катта эркак ходимлар ҳам ишлашар эди. Улар мендек аёл- қизлар ишидан доим норози бўлиб, ўз жонига қасд қилди ҳолати билан келган шубҳали ўлимни шунчаки бир ёш аёлнинг эркалиги ёки қилган ахмоқлиги деб гапиришган эди.

Бунга сабаб, иш улардек эски ходимга эмас, биздек ёшларга берилиши эди. Гуруҳимиз билан олиб борган терговлар шуни кўрсатдики, у ёш аёл, бир бойроқ кишига ношаръий хотин бўлиб юрган. Ҳатто ҳомиладор бўлган. Киберхавфсизлик ходимлари қизнинг телефонини текширганда, жуда кўп шантаж смслар ёзилган экан. Суриштирувлар ва сўроқларда бироз чалкашлик бор эди.

Қўлимизда таҳлил хулосаси бўлмагани учун аниқ жиноят дея олмаётган эдик. Каттаконнинг қизига уйланган одам, шунчаки жонига теккан ҳомиладор ўйнашидан қутулди демак. Ўз жонига қасд қилди деган тус бериб, қонунни алдамоқчи бўлди. Людмила билан тезда хайрлашиб ишга шошилдим. Бирга ишлайдиган жамоамизга бу хабарни етказиб тезкор чоралар олишимиз зарур.


🐦‍⬛️


“Бўлди, тушунарли. Шокир, сен жиноят содир этилган ерга бор. Нурматни ҳам ол ёнинга қўшиб.”

“Менчи?”

“Сенлик иш қолмади Зумрад. Зиммамизга юклатиган қанча иш турибди. Сен уларни кўздан кечириб, керак кўрсатмаларни белгилаб қўй”,-деб бошлиғимиз бизга чиқаверинглар деб, ўзи стол устида турган телефонини олди.

Хонадан чиқар эканмиз, Нурмат ва Шокирнинг оғзи қулоғида эди. Бу иш жамоага келганда, энг кўп жиноят шубҳасини тутган мен бўлсамда, натижани бошқалар ўз ҳисобига ёздираётганди. Баъзан тинчгина дарс бериб юрганим яхшими, деб ўйлаб қолар эдим. Яхши кайфият билан бошланган куним, афсус-ки, кун сўнгигача асабий тус олиб, ноҳақлик олдида ожизлигимга ёниб ўтди. Яхши ҳам бугун шанба ва эрта бир кун уйда дам оладиган куним эди.

Телевизорда баланд қилиб рус тилида хавфсизлик хизмати ҳақида фильм қўйдим. Қулоғим кинода бўлсада, қўлим иш қиларди. Бир неча кунга етадиган овқат тайёрлашга тушдим. Ҳар доим ҳам ишдан келиб овқат таёрлашга вақтим бўлмас эди. Гарчи бу ҳафта кафедрадаги ҳамкасблар билан йиғиладиган куним бор. Қишлоқдан ҳам келадиганлар бор. Янада одатдан дея тайёргарлик кўрдим.

РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
                                                                                  


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Астағфируллоҳ

Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан


😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...

🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📺 Тез Кунда Юртимиз ва Дунё Телеканалларида😁

Видеода Уйда ёлғиз фильми қандай суратга олингани хақида?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️11-қисм 🐦‍⬛️

Қўл- бетимни ювиб, нонушта тайёр бўлгунича, кичик янгамнинг телефонига қўнғироқ қилиб онам билан гаплашдим. Бечора онамнинг қулоғи сал оғирроқ бўлиб қолганидан, ё мен жуда бақириршим керак эди ёки янгам онамга гапларимни қайтариб айтиб туриши лозим. Оилада ёши катта бўла туриб турмуш қурмаган бўлиш қийин экан. Сабаби сендан кичик муштдек жиянларинг оила қуришга қадам ташлаётганда, гап айланиб ҳам ўргилиб ҳам сенга тегар экан.

Навбатдаги “Бўлди она, бахтли бўлсин”, “Менга индаманг” деган гаплар билан онамдан қочмоқчи бўлдим, фақат “Кўр мушук кўчага чиқса, кўзи очилар эмиш. Сени ҳам бекор шаҳарга жўнатдикда”,-деб гапириб қолди. Аслида бир оила қуриш масаласи бўлмаганда, оилам мен билан фахрланишини биламан. Бизнинг каттагина оиламизда ўзаро гина- кудурат йўқ эди.

Кичик муаммоларимиз билан катта оила бўлиб яшаб келаётган эдик. Уйдагилар билан гаплашиб бўлиб секин –аста қишлоқлик Зумраддан шаҳарлик ходим қизга айланишга тайёргарлик бошлаган эдим. Бироз эртароқ чиқиб кафедрага ҳам кириб ўтишим керак эди. Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилиб ҳол –аҳвол сўрашни унутмаслигим керак.

🐦‍⬛️


“Сен бу таклифни ўйлаб кўр. Сенга ўхшаган кадр уларга керак”,-дерди Нўъмон Бурханович.

“Устоз, мен ҳозирги ишимдан мамнунман. Ортиқча масъулиятни олишга кучим етадими, билмадим”,-дедим менга бироз аввал қилинган таклифни нозикча рад этиб.

“Зумрад, қизим! Мени йиллар давомида жуда яхши танийсан. Агар бир шогирдим эплай олмайдиган нарса бўлса, аввал ўзим бунга қарши чиқаман. Аммо сендек кадрдан ва қобилиятларинг ва илмингдан амин бўлганим учун ҳозир сенга бу таклифни беряпман.”
Таклиф деб олдимга қўйилган танлов махсус оператив хизмат ичида ер олиш эди.

“Эски усул ва кишилар қариди. Ташкилотнинг янги қонга эҳтиёжи бор. Сен ойлаб қўлингга берилган ҳужжатлар билан ўралашмай, каттароқ ва янада сени чархлайдиган жойда ишлашинг керак.”

Нўъмон Бурханович келганимдан бери махсус хизмат ичида ташкил қилинган, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимидаги оператив гуруҳга қўшилишим учун мени кўндиришга ҳаракат қилаётган эди.

“Бу катта масъулият. Бу ишни эплай олмасам, мени қайтиб тергов бўлимига ҳеч ким олмайди, биламан.”

РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐦‍⬛️9-қисм🐦‍⬛️

Мендан бошқа қолган олти боласига, “Отангизнинг васияти бор, сизларга айтишим керак”,-деб бизни йиғлатган эди. Ўтирган хонамизда жимлик ҳукмрон бўлди. Онам отамнинг сўнгги васияти, ҳаммамизни аҳил бўлишимиз ва “Нима қилиб бўлсада, Зумрад ўқисин “,-деганини айтди. Юрагим ўша куни етим қолганини қабул қилди. Чунки бу- отамнинг мен учун айтадиган сўнгги гапи эканини билдим.

Бошқа ҳеч қайси мавзуда отам ёнимни олмаслигини ўша куни англадим. Акам ва янгамлар пойтахтда ўқишнинг иложи йўқлигини айтиб қарши чиқса, биргина опаларим кўз ёши тўкиб отамнинг васиятини маъқуллади. Онам бечора, “Отанг гўрида тик туради, агар шу бир синглингни ўқита олмасаларинг”,-деганида, хона деворида осилган эски чўпон камзули "пат", дея ерга тушди.

Опаларим ҳичқираб йиғлаб юборди. Акамлар бошини эгди. Кимдир рози, кимдир норози ўқишга келдим.


Талабалик даврим жуда қийин ўтди. Қишлоқда билинмас экан харажатлар. Пoхса уйда чироқ бўлмасада, гуриллаб ёнган гази ёнмасада, бир коса сут ва ёпилган буғдой нони билан кунинг ўтарди. Аммо шаҳар ҳаёти бошқа, олган нафасинг пул, ташлаган қадаминг харажат эди.


Ётоқхонада навбат билан қилинадиган бозорликда қийналар эдим. Мен билан бир хонада турган қизлар шаҳар кўрган, ота - онаси яхшигина хабар олиб турадиганлар эди. Аниқ эсимда, менга бечора онам биров билан нарса бериб юборганди. Гўшт, қатиқ, нон ва эчки терисидан тикилган мешда сариғ ёғ. У қадим усул эчки мешини шаҳарлик "эчкилар" тушунмасди. Йиллаб устимдан кулиб юришди. Чунки унинг ўзига хос ҳиди уларга бегона эди.

Мен эса, эсимни танибманки шунга ўхшаш ҳидлар орасида улғайдим ва бу ҳид менинг болалигим, оилам эди. Бор ҳирсимни ва аламимни ўқишдан олдим. Институтга кириш бир маҳорат бўлса, уни қизил диплом билан тугатиш бошқа маҳорат саналарди. Устозларим мени Институтда ишга олиб қолмаганда ва айниқса жиноий ва одил судлов факультетида олиб қолишмаганда, балкида ўз қишлоғимга бўлмасада, янада воҳага қайтиб ўша ерда фаолият юритган бўлардим. Нўъмон Бурханович бўлмаса, бугун илмий иш ҳам қилолмаган, аспирантурани тугатиб олмаган бўлардим.


РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST❗️

Old tish shaklingiz ham sizning ichki dunyoingiz haqida aytib beradi😁

Old tish shaklingiz qanaqa❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❄️❄️❄️❄️

Ассаламу алайкум!!!

ҚАЛБИ ҚУЁШЛАРИМ ХАЙРЛИ КУН!!!

Бугун Қишнинг  3 куни.
3➖Декабрь Чоршанба  куни Аллоҳим тухфа
этган кун муборак!!!

Азизларим Олисдаги яқинларим!
Бугун Аллоҳ сўраганиздан
зиёдасини берсин

Аллохим, Бизни дунёда
яхшилик уруғини экиб,
охиратда хосилини ўриб
оладиганлардан қилгин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Даврон Ясминни ётоқнинг четига ташлади. Ясмин зудлик билан судралиб орқага чекинди. У кўзларида ваҳима билан Давронга тикилди. У тўшакнинг нариги четига етганида, Даврон унинг оёқларидан маҳкам ушлади ва ўзига тортди. Унинг совуқ кафтлари Ясминнинг тўпиқларига музли кишан солгандек эди.
Даврон Ясмин устига чиқмади, аммо унинг ёнида туриб, Ясминни ётоққа михлади. Унинг оғир, нафас олиб турган танаси устида баланд гавдаси сояланди.
— Никоҳлангач, аёл биринчи кечадаги вазифасини бажариши шарт, — Давроннинг овози худди қоронғи бир ҳукмдек эшитилди. — Хоҳиший бўлмаса, мажбурлик билан!
Даврон устидаги костюмининг тугмасини бир лаҳзада ечди ва уни хонанинг қоронғу бурчагига улоқтирди.....

РЕАЛ ВОҚЕАГА АСОСЛАНГАН АСАР ПОЧЧАСИГА МАЖБУРАН ТУРМУШГА ЧИҚГАН ЯСМИН ҲАҚИДА СЎЗЛАЙДИ❤️‍🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yaxshiyam kanalda Zarina Saidova ismli obunachimiz bor ekanlar yoʼqsa kim koment yozardi 😕😕

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Voyvooooy, namuncha semirib ketdiiiiz???! O'ziyam 10 mahal ovqatlanibsiz shekilli - a?
Sizni ham ko’rib shunday deyishadimi


Agar siz ham tanani ovqat semirtiradi deb o'ylasangiz, adashasiz!

Tanani stresslar semirtiradi.
Demak, siz aslida 🍛 ovqatni emas, o'z hissiyotlaringizni yeb semirasiz.


Bu endi siz hech qachon ozolmaysiz degani emas
Bu muammo tezroq yechim toping 🔥

Tezroq kiramiz qizla👇
/channel/+BGRPNwNTedE0MThi
/channel/+BGRPNwNTedE0MThi

Читать полностью…
Subscribe to a channel