26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
БОРИНГИЗГА ШУКР....🍀
✨🌹СИЗ борсизки омад
ёнимда....
БАХТ мен томон шахдам
кадамлар...
ХАЁЛИНГИЗ хар дам ёдимда....
ДУНЁДАГИ яхши инсонимлар.
🌙🌹 Хайрли тун Аллоҳимга
омонатсиз Мехрибоним
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
23-қисм
Уни кўриб дадил ташлаган қадамларим секинлашди. Яна бу ерлардан машина топиш иши қийинлигидан, бироз юриб автобус бекатига етиб олдим. Йўлда Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилдим. Менга ёрдами керак эди. Оддий ўлим бўлиб кўринган бўлсада, шубҳа доим бўларди.
Ва разведка бўлими бу ўлим ҳодисасини бу ҳужжатлар орасига қўшган бўлса, демак у текширилиши ва шунга қараб иш тутилиши керак эди.
Махсус хизмат иши шундай юрарди. Кузатув разведкаси бир маълумотни топиб, тергов гуруҳига етказар. Тергов гуруҳи бу маълумот яроқли ёки яроқсиз эканини текшириб навбатдаги оператив бўлимга узатарди.
Ва бир ташкилотнинг ишлаш механизми шундай тартибда кетарди.
“Экспертиза хулосаси ҳали -бери чиқмаса керак, лекин сен айтаётган белгиларга қаралса, кучли укол қилиниб юрак хуружини чақиртирган бўлиши мумкин”,-деди менинг гапларимдан сўнг Людмила.
“Бугун расмлар устида кўп ишлай олмадим. Эртага шу иш билан шуғулланаман. Бир ҳафта вақтим бор. Рапорт тайёр бўлмаса, ишдан четлаштирилишим мумкин”,-деганимда кулди.
“Сенга назорат ва босим остида ишлаш ёқмайди деб ўйлаган эдим. Аммо бир нарсани тан олиш керак, бу сенга оддий тергов бўлимидаги безорилик, ўғрилик иши ёки тасодифий қотиллик иши эмас. Махсус хизматнинг сирли ва кенг қамровли ишлари сендек ёш ва қизиқувчан ходим учун хазинадек гап.”
Людмила билан гаплашган гапимизни биров эшитса, худди дуёдаги энг зўр ва қизиқарли ишдан гапиряпмиз деб ўйлаши мумкин. Мен ва менга ўхшаш ҳамкасбларим ва устозларимнинг гаплари мурда, экспертиза, гумон ва жиноятчи орасида айланарди.
Уйга етиб келганимда,биринчи маълумотни яна Зебо опанинг ахборот марказидан олдим.
“Сизникилар бозорни кўчириб келишди. Булар у ёқда (қишлоқда) тижорат билан шуғулланадими?”,-деб сўраганда,
“Ҳа, кичик дўкони бор”,-деб жавоб бердим.
Тиниб –тинчимаган опа яна бир нарсалар сўради, лекин хаёлим тезроқ уйга кириш эди. Эшикдан кирар- кирмас, уйдаги пишган овқат ҳиди иштаҳамни қитиқлади. Ишдан чарчаб келганингда, овқатинг тайёр бўлса, қандай ёқимли.
Бечора Дилдора келин болалари тўзитган уйни апил –тапил йиғнаб турган экан. Эшик олдида катта пакетларда доимий омбордан оладиган матолари турарди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ko‘p ayollar o‘zini yo‘qotib qo‘ygan.
Turmush bor, bola-chaqa bor, lekin yuragi bo‘m-bo‘sh.
O‘zini eriga yoqtirishni, baxtli turmush qurishni, ayollik sirlarini bilmaydi.
Ko‘p narsani biladi — faqat o‘zini esidan chiqargan…
“Sevimli Ayol” kanali – shunchaki maslahat emas.
Bu yerda biz ayollar bir-birimizni tushunamiz.
Nima qilish kerakligini anglatamiz, erning ko‘nglini qanday olishni, mehrni qanday saqlab qolishni o‘rgatamiz.
👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/sevimli_ayol_siri
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍃🌺Турмуш ўртоқ танлашда қуйидаги фикрларга қулоқ тутинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🎄🌲ЯНГИ ЙИЛГА ЭНГ ЧИРОЙЛТ БЕЗАЛГАН ДАСТУРХОН СИЗНИКИ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ⁉️😱😱😱
БИЗДА ЭНГ НОЗИК СИРЛАР ЎРГАТИЛАДИ. ШОШОЛИНГ ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ👇👇👇 🎊🎉
22-қисм
“Иш вақти тугамади ҳали”,-деган таниш овозни эшитиб ортимга ўгирилдим.
Соатимга қарадим, кечки етти ярим.
“Мен учун тугади. Уйда кутишяпти, кетишим керак”,-деб ҳамма ўтирган хонадан чиқиб бошлиқ хонасига қараб юрдим.
Бошлиққа вазиятни тушунтириб уйга кетишга рухсат олдим. Бугун икки- уч ерга кириб ўтганимдан, кўпроқ ўтириб ишлашга вақт етмаган эди. Ҳужжатларни уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бошлиқ хонасидан чиққанимда, Юсуф эшик олдида турарди.
“Ҳафта охирида ҳамма кичик бир рапорт тайёрлаши керак. Ишини нимадан бошлагани ва қандай давом этмоқчи, булар ҳақида қисқа маълумот тайёрлаши шарт. Улгурмаган ёки нима қилиш ҳақида фикри йўқ билан хайрлашишга тўғри келади”,-деди кўзларимга жиддий қараб.
Мени шериксиз қолдириб, энг оддий ва балкида алоқаси йўқ ҳужжатни қўлимга тутқазишидан мақсад, кетказмоқчи эканда демак? Хотини билиб қолмасин деб оёғимни ҳали иш бошламасдан узмоқчи. Ниятини тушундим. Лекин воз кечадиган аҳмоқ йўқ.
У мендан икки курс олдин ўқиб, икки йил кўпроқ тажрибага эга бўлиши мумкин. Аммо мен ҳам бунча йиллар қўли бўш ўтирмадим.
Магистратура кетидан аспирантура ва энг асосийси, илмий ишимни деб қанча илм олиб, малака оширдим. У мени шаштимдан қайтарадиган таъсирга эга бўлмай қолганини йиллар аввал билиши керак эди.
“Хавотирга ўрин йўқ. Айтилган кунда рапорт тайёр бўлади. Узр, кетишим керак, оилам кутяпти. Рухсатимни ҳам олдим”,-деб орқамдаги эшикни кўрсатдим.
Ранги ўзгариб юзимга қараб қолди.Юриб кетаётган эдим ортимдан гапираганини эшитдим.
“Оила қурмаганингни эшитдим, Зумрад. Ёлғон гапириб ишдан қочишинг яхши эмас”,-деди менга қараб юриб келар экан.
Оила қурмаганимни ким айтарди, албатта Нўъмон Бурханович айтган. Бу ҳам ӯйламай сўраганини қарангда.
“Загсим йўқ тўғри, лекин никоҳимиз бор. Диний никоҳ ҳам оилалиман дейишга ўтади, шундай эмасми?”,-дедим унинг хотирасига бир ниш суқиб олгандек.
Бети қизариб бўзрайиб қараб қолди.
“Фақат никоҳ етарли эмас дер эдинг-ку? Нима бўлдида, фикринг ўзгарди?”,-деб сўради уялмай.
“Демак, ишончимни қозонган одам мени кўндирди дейлик”,-деб жавоб бердимда, бошқа гапиришига йўл қўймай бинодан чиқдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#КАТТА_ЧЕГИРМА
✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃♀➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆
Қизи борнинг отаси кўчада қолиб кетмайди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
19-қисм
Осонликча енгилмас кўринган иродам, бир пайтлар қатъий турган туришим ва қаддим ўн икки йил деганда, бир қаршилашганда йўқ бўлди, кетди. Ғурурли инсонлар ёлғиз яшашга маҳкум, деган эди биров. Ўтмишдан қолган синиқ қалбимни олиб, қоронғу кўчалардан ўтиб уйимга етдим. Зебохон опанинг деразасида ҳатто чироқ ўчган эди. Балки бугун дам олиш куни бўлгани учун бирор ерга кетгандир дедим. Эртага уйим яна одамга тўлар эди. Катта опамнинг ўғли, хотини ва болалари билан келишади. Бу кеча ёлғиз қолиб, озроқ ўзим билан дардлашсам яхши бўларди.
🐦⬛
“Келин, уйда ҳамма нарса бор, бемалол болаларга пишириб едиринг. Мен кечроқ келаман”,-деб Дилдора келинга нарсаларни кўрсатдим.
Ўзим эса бир ҳафтага деб етадиган овқатдан бир идишга солиб олдим. Бугун яна аввал кафедрага, кейин янги иш жойимга ўтардим. Кечки пайтгача қолиб кетсам овқатланишни унутиб қўядиган одатим бор эди.
“Хола,бир ўзиз шундай катта шаҳарда қўрқмайсизми?”,-деб сўради Олим жияним.
Ёши кичик бўлсада,гавдаси катта жияним умри қишлоқда, меҳнатда, дала-даштда ўтганидан анча катта кўринарди.
“Сени холангдан ҳамма қўрқади. Сен мени ўйлама жиян” ,-деб ёши катта бўлиб ҳали оила қурмаган ҳар қизнинг бошига келадиган саволларга жавоб бердим.
“Момомлар хавотир олишади-да, доим сизни ўйлашади. Аям ҳам қаерда сал ёши каттароқ йигит уйланишини эшитса , сизни таклиф қилишдан қайтмайдиган бўлган”,-деганида, опам буни бугун ёки кеча эмас, йиллаб қилиб келаётганидан хабарим бор.
Янгамлар билан бирга мени бахтимни кимдир ёпган деган гапга онамни кўндириб, “Очирув қиламиз, кел”,- деб қўймай қишлоққа чақиришган эди.
Туз, чой ва яна бир нималарга ўқитиб мажбур қўлимга тутқазишган эди.
Фақат мен уларни шаҳарга олиб келиб ҳаммасини шунчаки ойлаб жавонларда сақлаб, кейин ташлаб юборган эдим. Бу икки келган меҳмон ҳам қўли бўш жўнатилмаган. Яна ғамхўр опам бир нималарга дам солдириб жўнатган бўлса ажаб эмас.
Меҳмонларни уйда қолдириб, ўзим шошиб уйдан чиқдим. Ижара турадиган уйимда қишлоғимнинг изларини ва тушунчаларини орқада қолдирдим десам, қизиқувчан қўшним Зебо опага тутилдим.
“Зумрадхон, кеча уйда йўқ эдингиз, бугун эрта тонгдан уйингиздан шовқин эшитиляпти. У -бу ким келдими?”
Зебо опанинг кўнглини тинчитиб йўлимда давом этдим.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17-қисм
Ичида гиёҳвандликдан тортиб, одам савдоси, молиявий қонунбузарликлар, қотили топилмаган жиноятлар, хуллас гулдаста бор эди. Мен шахсан бу ишни “Саккизоёқ изи”- деб номлаган бўлар эдим. Саккизоёқлилар ҳақида ўқиганим ва кўрган ҳужжатли фильмларимда уларнинг "денгиз жодугари" деган лақаби борлигини,
Саккизоёқ- ақл, хийла ва найранг рамзи экани ҳақида маълумотлар билар эдим. Аммо нега "бургут" деб кодлашди, билмадим.
“Бугунчалик шу гаплашганларимиз етади. Бундан кейин сизга бериладиган махсус ерда йиғилиб биргаликда ишлайсизлар. Орангизга яна янги қўшилиши мумкин бўлганлар бор. Қолган барча маълумотлар кейинги учрашганимизда етказилади”,-деб бошлиқ одам ходими билан чиқиб кетди.
Мен ҳам тез ўрнимдан туриб, Нўъмон Бурханович ортига тушмоқчи бўлдим. Хонадагилар ҳамма бир- бири билан танишар экан, мен ҳеч ким билан танишишни режа қилмадим.Чунки мен бу ишни қабул қилмас эдим.
Юсуф бошқалар билан гаплашиб турганидан фойдаланиб, тезда эшикдан чиқдим. Нўъмон Бурханович қўл телефонида бировга қўнғироқ қилаётган эди. Мени ортидан келаётганимни кўриб, тўхтади. Гўшакни қўйиб менга юзланди.
“Зумрад, тинчлики?”,-деб сўради юзимдаги ифодани кўриб.
“Устоз, сизни ҳурмат қиламан, лекин мен бу жамоага қўшила олмайман”,-деб ниятимни чайналмай очиқча айтдим.
“Нега? Ўтмишдан бир туйғу, касбингдан устунми?”,-деганида унга ҳайрат билан қарадим.
“Сиз?”
“Устозлар, шогирдининг олган нафасидан хабардор қизим. Юсуф ҳам, сен ҳам энди талабалик давридаги ёшлар эмассизлар. Бу иш жиддий ва масъулиятли иш. Балкида менга ҳам берилган сўнгги имконият. Энг зўр одамларингдан жамоа тузиб бер, деб айтишганда, шунча йиллик меҳнатимни зое кетмаганини кўрсатиш фурсати бу. Қотилларнинг изини сокинлик ва совуққонлик билан кузатган Зумрад, қалбининг қотилини деб ўз келажагидан воз кечмайди деган умиддаман”,-деганида, яноғимга бир томчи оқди.
Нўъмон Бурханович ўтмишда бўлган ҳодисалардан хабари бор эди демак.
Қўнғироғи жиринглаб қолди ва жавоб беришим керак дегандек ишора қилиб ёнимдан узоқлашди. Оққан ёшимни артиб мен ҳам тезда бу бинодан чиқмоқчи бўлдим. Зинадан тушиб кўча эшигига етганимда,
“Зумрад!”,-деган жон олувчи овозни эшитдим.
Ўн икки йил бўлди Зумрад! Унинг овозини эшитиб ўзингни йўқотишинг нимаси?
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
☂️Ассалому алайкум ва
рахматуллоҳу ва барокатуҳ!
❄️🫧Қишнинг тўртинчи куни
❄️🫧муборак бўлсин.
❄️🫧Кузда амалга ошмаган
❄️🫧орзуларингиз кумуш
❄️🫧қишда рўёбга чиқсин.
❄️🫧Қаҳратон қишнинг ҳар
❄️🫧куни бир олам завқ берсин.
❄️🫧Шодликдан доим қувнаб
юринг
❄️🫧Дунёнинг қанча эзгу
❄️🫧тилаклари бўлса доим
❄️🫧ҳамроҳингиз бўлсин...
❄️🫧Кумуш қиш муборак бўлсин...
❄️🫧Қалбингизни қишдек
❄️🫧мусаффолик тарк этмасин!
☂️Янги тонг хайрли келсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўша кун ёдида, эгнида бежирим, инсонни ўзига жалб қилмайдиган либосда, барчадан ўзгача нур таратиб турган Дилфузани юзи жуда ғамгин эди. Табассуми сохта шу қизнинг қандайдир дарди бор эканини, ич-ичидан ҳис қилди йигит.
Аввалига у ерда тўпланиб турган машиналар орасига қўшилишга чўчиди, сўнг таваккал дея, куёвни дўстлари машиналари орасига қўшилди. Куёв жўралари бу машина келин томондан деган ҳаёлда, йигитни ўз давраларига қўшишди.
Дилфуза машинасига чиққач, йигит мақсадини амалга оширишга киришди, ўша куни у қизга...
Дахшат, қизни ҳаёти ўзи кутмаган тарзда шу учрашув сабаб ўзгарди!
Бонус💰
🐦⬛️15-қисм🐦⬛️
“Кел, қизим! Бу Зумрад, энг зўр шогирдларимдан бири”,-деб мени ҳаммага таништирди. Хонада ўтирганлар орасида яна бир аёл бор эди. Менга самимий табассум қилиб ёнидан ер кўрсатди. Бу ерга нега йиғилганимизни тахмин қилсамда, янада индамай еримга ўтирдим. Бироздан сўнг туруши жиддий ва салобатли, ўрта ёшни ўтган одам кириб келди. Ҳамма ҳурмат қилиб салом берди. Ёнида турган бола деворда осилган проектор ускунасини тўғрилай бошлади.
“Ҳамма йиғилган кўринади, Нўъмон Бурханович?”,-деб сўраганда, овози худди нотиқларга ўхшаб чиқди.
“Яна биттаси йўлда. Шаҳардан ташқарида экан қўнғироқ қилганимда. Ҳа демай етиб келиши керак”,-деганда бошлиқ одам боши билан тасдиқлаб қўйди.
“Ҳаммангизнинг маълумотларингиз бизда мавжуд. Сизнинг ҳам бу ерда нега турганингиздан хабарингиз бор. Республика бўйича махсус хизмат гуруҳларимиз кўп. Ҳар йўналишда гуруҳлар алоҳида ташкил қилинган. Фақат бу сафар Нўъмон Бурханович билан бир ишга киришдик.
Асосан ёшлардан ташкил топган махсус гуруҳ уюшган жиноятчиликка қарши курашда бирга ишлашаймиз. Нега сиздек ёшлар? Мана орангизда Холиджондек ажойиб киберхавфсизлик мутахассиси бор. Зайниддиндек моҳир, молиявий тизимни тушунадиган укамиз. Экспертиза ва криминалогияда мана қизларимиз Зумрадхон ва Нодирахонлар бор.
Терроризмга қарши кураш бўлимидан Ҳусанжон ва Қодирхон укамиз.Балки кейинчалик яна иқтидорли ёшлар орамизга қўшилади.
Ҳозир келинг, асосий мавзуга ўтиб нима иш қилишимиз ҳақида қисқа бир материал томоша қилсак. Иномжон, чироқни ўчириб бошлашимиз мумкин. Иномжон деган ёшроқ ходим чироқни ўчириб проекторни ишлатди.
Катта экранда махсус хизматда қилинадиган вазифалар ва ишнинг тури ҳақида кадрлар ва овозли матни кўрсатилаётган эди. Хонада ёруғлик фақат катта экрандан тушиб турарди. Эшик очилиб Нўъмон Бурханович айтган одам ҳам етиб келди шекилли, овоз чиқармай, индамай эшик олдидаги ўриндиққа ўтирди.
Тушунишим бўйича уюшган жиноятчилик энди фақат бир соҳада эмас, давлатнинг ҳар соҳасида ҳар шаклда учраётган эди. Баъзан молия тизимида учраса, баъзан таълимда ёки тиббиётда . Хуллас қаерда учта қабиҳ тушунчага эга одам бўлса, ўша ерда инсонлар манфаат учун уюшиб жиноят содир этардилар.
Давоми бор
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сиз кимга ўхшайсиз?
Расмга қаранг ва бирини танланг
💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади?
Яширин ҳис-туйғуларингизни билишни истайсизми?
👇 Жавобни олиш учун танланг!
#Астағфируллоҳ
Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан
😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...
🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇
22-қисм
“Иш вақти тугамади ҳали”,-деган таниш овозни эшитиб ортимга ўгирилдим.
Соатимга қарадим, кечки етти ярим.
“Мен учун тугади. Уйда кутишяпти, кетишим керак”,-деб ҳамма ўтирган хонадан чиқиб бошлиқ хонасига қараб юрдим.
Бошлиққа вазиятни тушунтириб уйга кетишга рухсат олдим. Бугун икки- уч ерга кириб ўтганимдан, кўпроқ ўтириб ишлашга вақт етмаган эди. Ҳужжатларни уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бошлиқ хонасидан чиққанимда, Юсуф эшик олдида турарди.
“Ҳафта охирида ҳамма кичик бир рапорт тайёрлаши керак. Ишини нимадан бошлагани ва қандай давом этмоқчи, булар ҳақида қисқа маълумот тайёрлаши шарт. Улгурмаган ёки нима қилиш ҳақида фикри йўқ билан хайрлашишга тўғри келади”,-деди кўзларимга жиддий қараб.
Мени шериксиз қолдириб, энг оддий ва балкида алоқаси йўқ ҳужжатни қўлимга тутқазишидан мақсад, кетказмоқчи эканда демак? Хотини билиб қолмасин деб оёғимни ҳали иш бошламасдан узмоқчи. Ниятини тушундим. Лекин воз кечадиган аҳмоқ йўқ.
У мендан икки курс олдин ўқиб, икки йил кўпроқ тажрибага эга бўлиши мумкин. Аммо мен ҳам бунча йиллар қўли бўш ўтирмадим.
Магистратура кетидан аспирантура ва энг асосийси, илмий ишимни деб қанча илм олиб, малака оширдим. У мени шаштимдан қайтарадиган таъсирга эга бўлмай қолганини йиллар аввал билиши керак эди.
“Хавотирга ўрин йўқ. Айтилган кунда рапорт тайёр бўлади. Узр, кетишим керак, оилам кутяпти. Рухсатимни ҳам олдим”,-деб орқамдаги эшикни кўрсатдим.
Ранги ўзгариб юзимга қараб қолди.Юриб кетаётган эдим ортимдан гапираганини эшитдим.
“Оила қурмаганингни эшитдим, Зумрад. Ёлғон гапириб ишдан қочишинг яхши эмас”,-деди менга қараб юриб келар экан.
Оила қурмаганимни ким айтарди, албатта Нўъмон Бурханович айтган. Бу ҳам ӯйламай сўраганини қарангда.
“Загсим йўқ тўғри, лекин никоҳимиз бор. Диний никоҳ ҳам оилалиман дейишга ўтади, шундай эмасми?”,-дедим унинг хотирасига бир ниш суқиб олгандек.
Бети қизариб бўзрайиб қараб қолди.
“Фақат никоҳ етарли эмас дер эдинг-ку? Нима бўлдида, фикринг ўзгарди?”,-деб сўради уялмай.
“Демак, ишончимни қозонган одам мени кўндирди дейлик”,-деб жавоб бердимда, бошқа гапиришига йўл қўймай бинодан чиқдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёлини урадиган эркакларга кўрсатинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ваъда берилган бонус
21-қисм
“Олдимизда жуда хавфли уюшган тўда бор. Буларнинг бошланғич нуқтаси чет элда. Жуда узоқ муддат ўлик ҳолатда ётишган ва охирги бир неча йилда актив фаолият юрита бошлашди. Биздан олдинги гуруҳлар ҳам яхшигина кузатув ишлари олиб боришган. Ўта айёр ва эпчил бошқарувчилари борки, ҳалигача тутқич бермай юрибди. Мақсад- шуларни кузатиб, далилларни тўплаб, солаётган хавфини бартараф қилиш.”
Айтилган манзилга етиб келганимиздан бери Юсуф тинмай гапирар эди. У томонга қарамай, бор диққатимни экранда кўрсатилаётган айрим кадрларга қараб нигоҳлар тўқнашувидан қоча бошладим.
“Уйланган эканми,бизнинг Юсуф?”,-деб қулоғимга яқин келиб гапирди Нодира деган кечаги аёл.
Қўлим билан оғизмни тўсиб унга жавоб қилдим.Чунки Юсуфнинг икки кўзи уни тинглаб, тингламаганимизни билиш учун ҳаммамиз устимизда кезинарди.
“Уйланган бўлса бизга нима? Уйланмаган бўлса нима?”,-деб сал жеркигандек бўлиб жавоб бердим.
“Вой, ўзим шунчаки сўрадим”,-деб қўйди.
“Режа тушунарли бўлса, ўзаро кичик гуруҳларга бўлинсак, янада унумлироқ бўлади деб ўйлайман”,-деб ходимларнинг бўлимларига қараб бир - бирига яқин бўлганларни кичик гуруҳларга бўлиб вазифаларни тарқата бошлади.
Тақдирни қаранг-ки, Нодира Юсуфнинг ўзи билан шерик бўлиб улар ҳам ўз режасини айтишди. Ходимлар сони тоқ бўлгани учун мен шериксиз қолдим.
“Зумрадхон эса, қайси гуруҳга ёрдам керак бўлса ўшанга кўмаклашади”,-деди Юсуф жиддий туриб.
Атайлаб қиляпти Зумрад. Мақсади сени эзиш ёки бутунлай бу ишдан йўқ қилиш. Унга истаганини бермай бош қимирлатиб розилигимни билдирдим. Менга худди ёш болани алдагандек бир гумонланган шахснинг ўлим ҳужжатлари берилди.
Криминалогия менинг ишим, тўғри бунга эътирозим йўқ, фақат Нодиранинг ҳам соҳаси шу, лекин уни анализ ишига олган эди. Кун кеч бўлганига қарамай, ҳамма ишга киришиб кетди. Менга теккан ҳужжатда ёши ҳали қирққа ҳам кирмаган бир йигитнинг юрак хуружидан ўлди, деган қоғозлари турар эди. Бунинг нимасини текширар эканман билмадим?
Бир неча вароқдан иборат бўлган ҳужжатни ёпиб, ўрнимдан турдим.
Ҳамма ўз ерида ўтириб боши ишга шўнғиб кетгани билинарди. Уйимда меҳмонларим бор эди. Қишлоқда яна ҳар хил гап- сўз чиқмаслиги учун эртароқ уйга кетишим лозим эди.
Давоми эртага соат 10:40 да
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍩🍩Болажонларингиз мазза қилиб, севиб ейдиган эмемдес печонни рецепти
🍭Керакли масаллиқлар:
•Разрехлител
•Маргарин
•Эмемдес
•Шакар
•Тухум
•Какао
•Ун
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бонус!
20-қисм
“Пуаро хоним-эй! Индамай махсус хизматга ўтиб кетганингни қара.”
“Жим! Пасртоқ гапир”,- дедим Жамилга қараб.
“Нега, сирми?”
“Йўқ, сир эмасда. Янада ҳамма билмагани маъқул”,-дедим атрофга алангалаб.
“Билишимча, фақат омма орасига қўшиладиганлар сир тутиларди. Чунки уларнинг хизмати шу. Сендек оператив хизматда ишлайдиганлар очиқ айтса бўлаверади”,-деб кулди Жамил.
“Тўғри айтдинг. Оддий одамлар уюшган жиноятчилардан хавфлироқ”,-деганимда қош чимирди.
“Бир пайтлар ёмон авжига олган эди, ёдингдами? Кимни сўрама ё ўзи, ё боласи, ё хотини, ҳеч бўлмаганда қариндоши ишлар эди ўша ерда.”
“Ҳозир системаси ўзгарган. Кўпроқ хавфлилик даражаси юқори кишилар билан ишлашар экан. Шунинг учун сенга айтганимга пушаймон қилдирма. Бу ерга ҳар куни кела олмаслигимни сабабини бил деб айтдим. Қолган ҳамма учун кафедрага қайтдим дейман”,-деганимда қўлларини чўнтагига солиб:
“Яшанг-э, Пуаро хоним, ҳамма қаторига қўшмай менга лутф қилиб айтганингиз учун”,-деб аразлаб кета бошлади.
“Жамил, бугун тушлик мендан”,-деб кетидан гапирганимда баланд овозда кулди.
“Русалкая борамизми?”,-деб мени шевада масхара қилди.
Русалка деган ер- аввалдан кўпроқ “ходимлар” ўтирадиган ер ҳисобланар эди. Ва биз талабалик давримизда ўша ерда бир кун ўтиришни жуда орзу қилар эдик.
Албатта неча маротаба борганмиз. Фақат Жамилнинг менга киноя қилиб буни айтиши кайфиятимни кўтарган эди. Жамил энг яқин дугонам Ҳилолага уйланган эди. Хотини орамиздаги дўстликни ва менинг кўнгил дардимни билганидан, Жамил билан самимий дўстона муносабатимизда ҳеч қачон муаммо бўлмади.
Аксинча, мени Жамил ортидан қоровулдек кўрар эди. Кўнгил дарди дегандек, Нўъмон Бурханович томонидан ёмон зарба бўлди. Бир жойда, яна унинг гуруҳ раҳбарлиги остида қандай ишлар эдим?
Тушлик пайтигача барча камчилиги бор ҳужжатларимни топшириб олдим. Энди туман тергов бўлимига келиш кунларим яна қисқарган эди. Ҳатто махсус хизматда ишлар кўпайиб кетса, бутунлай у томонга ўтишим мумкинлиги айтилган эди. Жамилга тушлик ваъда берган эдим, фақат қўнғироқ келгани учун зудлик билан кетишимга тўғри келганди.
Давоми бор.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
• Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозиктаъб бўлинг — эсланасиз;
• Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.
Ҳар қандай ҳолатингизда ҳам Аллоҳга хамд айтинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18-қисм
Тўхтамай, ортимга қарамай бинодан чиқдим. Ортимдан келаётганини сездим ва қадамимни тезлаштирдим. Бино майдонидан чиқиб кўчада машина тўхтатмоқчи бўлдим. Бошқа пайт қўлингни қимирлатсанг ёнингда тўхтайдиган таксилардан дарак йўқ. Якшанба ва анча кеч тушганиданми, машина топиш қийин кўринади.
“Зумрад! Эски танишга салом- алик йўқми?”,-деган овоз эгаси менга анча яқин келган эди.
Ўзингни қўлга ол. Сени яна бир бор ўлдиришига йўл қўйма, дерди ақлим. Қалбим эса бир марта юзига қара, ўн икки йилда юз -кўзи ўзгардими? Неча чизиқ пайдо бўлди пешонасида? Йиллар аввал сочида икки тола оқ сочи бор эди. Кўпайдими яна? Титраган иягимни, титраган қўлим билан тутиб у томонга ўгирилдим. Ожизлигимни кўришини истамадим. Аммо уни кўргим ҳам келди. Бу хоҳишга қарши чиқа олмадим.
“Салом! Сени бу ерда кўраман деб ўйламаган эдим”,-деди. У менинг юзимдаги ўзгаришларни санар экан, мен унинг юзида ўрталама ҳар беш йилда инсон юзида ўзгарадиган ўзгариш аломатларини қидирдим. Сочларига сезиларли оқ тушган эди. Спортни ташламагани гавдасидан билиниб турарди.
Орамизда уч ёш фарқ бўлиб, ҳозир анча ёш олган бўлсак-да, лекин кўзимга ҳали ҳамон мендан икки курс юқорида ўқиган ва уни кутубхонада кўриб қолган пайтимдагидек кўринди кўзимга.
“Мен ҳам”,-дея олдим секин чиққан овозимда.
“Криминалогияни давом эттирганингни билмаган эдим”,-деб гапирганда,
Сен охирги пайтлар мен ҳақимда нима билдинг-ки, демоқчи бўлдим.
“Оила қурдингми?”,-деб сўради дабдурустдан.
Сўзлари юрагимни тешиб ўтди.
“Ҳа”,-дедим ёлғондан.
Нега билмадим. Унга оила қура олмаган ношуддек кўрингим келмади.
Юзида ифода ўзгарди. Қўлларини чўнтагига солди.
“Бахтли бўлинглар! Биз Нигора билан... “,-деганда, юрагимга бошқа бир заҳар қийноқ бўлиб томганга ўхшади.
“Сизлар ҳам бахтли бўлинглар”,-деб ўзимни зўрға мажбурлаб гапини бўлганимда кинояли кулди.
“Зумрад, биламан, кеч қолдим энди буни айтишга. Лекин ўшанда..”
“Узр, кетишим керак, хўжайиним хавотир оладилар”,-дедим айтган ёлғонимни давом эттириб.
Индамай қолди.Телефонимни сумкамдан чиқардим. Ортимда менга қараб турганини билардим.Ёлғондан қулоғимга тутдим.
“Эшитмабман, келяпман”,-деб худди биров билан гаплашгандек қилдим. Қадамларимни тезлаштириб унга кўринмайдиган кўча бурчагига бурилдим.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бошлаб олган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин!❤️ Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин Қадрдон!❤️
Яна бир тонги барчамизга муборак бўлсин. ❤️❄️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨ 🌙Хайрли тун
қадрдонларим!🌙✨
✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!
✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
16-қисм
Терроризм ва жиноятчилик алоҳида бир мавзу қилиб ёритилган эди. Безориликларнинг кўпайиши, уларнинг турли ижтимоий тармоқлар ва ташкилотларда авж олаётгани ҳам четда қолмаган. Иш жуда катта ва масхулияти ҳам шунга яраша эди. Бир неча дақиқа давом этган танитувдан сўнг, чироқ ёнди. Ёнимдаги Нодира деган аёлга қараб бир нима демоқчи бўлганимда,
“Хуш келдинг,Юсуф!”,-деб Нўъмон Бурханович сўнгги келган одамга юзланган эди.
У Юсуф мен таниган Юсуф эмас, шундай эмасми? Бу бир ўйин ва менга ҳазил эмас эди-а? Ён томонга қарашга ботина олмаётган эдим. Юрагим мендан рухсатсиз тез чопа бошлади.
“Хуш кўрдик, устоз!”,-деганда кўзимни юмдим.
Қаттиқ ютинганим ҳам менга таъсир қилмади. Уни нима иши бор бу ерда? Бошқа жойда, бошқа ишда эмас эдими?
“Хуш келибсан Юсуф! Очиғи Нўъмон Бурханович сени бу рўйхатга ёзганида ҳайрон қолган эдим. Сенинг махсус хизматда иш тажрибанг бор. Ҳатто анча ютуқларга ҳам эришганингдан хабарим бор”,-деди бошлиқ одам.
“Усиз бу жамоа тўлиқ бўлмас эди. Ва иш тажрибаси бўлгани учун ҳам уни гуруҳ раҳбарлигига таклиф қилмоқчиман”,-деб Нўъмон Бурханович менинг кескин қарор қабул қилишим кераклигини билдириб қўйди.
“Яхши таклиф. Ҳар ишда бўлгани каби бу ишда ҳам бир масъул бўлгани маъқул”,-бошлиқ гапирар экан, мени тер боса бошалади.
Қўлим билан юзимдаги сочларни тузатгандек бўлиб, аслида эса Юсуфдан ўзимни яширишга уринаётган эдим. Бу иш бошламай битгани маъқул.
“Иномжон, ҳаммасига ҳужжат солинган папкани тарқат”,-деб ходимига буйруқ берди.
Ҳужжат олиш баҳонасида ёндан у томонга қарадим. Соч шакли, ўтиргандаги гавдаси ўзгармаган эди. Бир қўлимни пешонамга тутиб қошларим устида юргизар эканман аслида эса, кўзим у томонга тортаверарди. Кутилмаганда ёнга ўгирилиб тўғри нигоҳларимиз кесишди. Аввал қошлари кўтарилди, кейин юзида билинар билинмас табассум пайдо бўлди.
Нима қиляпсан ахмоқ қиз, деб ўзимни койидим. Хотини бор одамга қарашинг нимаси? Сўнгги бир соат худди азобли бир томошага ўхшарди.
Олдимизга қўйилган ҳужжатда, илдизлари чет элгача чўзилган бир уюшган тўда иши эди. Ва бу амалиёт ишига “Бургут ҳамласи”-деб ном қўйилган эди.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Уй олма қўшни ол...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🐦⬛️14-қисм🐦⬛️
Маҳалламизда жойлашган гўзаллик салонига қўнғироқ қилиб, ўзимга ер ажратиб қўйдим. Дам олиш куни бир кун бўлмаса ҳафта ичи бир кун оромида борар эдим. Фақат мажбур ҳамма нарсага бугун улгуришим керак эди. Кирларни тезда ёйиб, овқат остини ўчирдим ва шошиб салонга чиқдим.
Маҳаллада учта гўзаллик салонлари ёнма-ён бўлишига қарамай, учаласида ҳам одам доим бор. Бу ерда ишлайдиган аёллар ҳар замон ўзгариб турсада, салон эгаси ўзи косметолог бўлиб, доимий шу ерда эди. Бу ерда бўладиган суҳбатларни эшитиб аслида аёлларнинг гўзаллашиш, озиш ва нима пишириш-у, кийишдан бошқа дарди йўқлигини билдим. Салонда ишлашини айтмасада, юзи баралла бақирган аёлнинг қоши ва лабларига шунчалик ўзгартиришлар киритилганки, ойнага қараб ўзи ҳам қўрқиб кетмаса яхши. Бир – икки дона эрта тушган оқ сочимни бўятиб кестирдим. Юз қошимни ҳам бир тердириб олдим. Ён ўриндиқларда ўтирган аёллар билан гапга аралашиб суҳбат қурдим.
Оддий инсонларнинг ҳаёт шакллари доим менга қизиқ эди. Ҳали қўлимга маникюрга ўтираман деганда телефоним жиринглади. Номаълум рақамдан менга осонликча биров қўнғироқ қилмас эди. Қизиқиб гўшакни кўтардим.
“Алло! Эшитаман.”
“Зумрад Кулиева билан гаплашяпманми?”,-деб сўради нотаниш эркак овоз.
“Ҳа, менман! Сиз ким бўласиз?”
“Сизга смс орқали бир манзил жўнатдим. Тез етиб кела оласизми?”-деганда телефонни қулоғимдан олиб хабарлар бўлимига қарадим. Ҳақиқатдан бир манзил ёзилган эди.
“Ҳозир вақтим йўқ. Эртага ёки бошқа пайт ўтаман”,-деганимда гўшакдаги одам жим бўлди.
“Зумрад! Мен ҳам шу ердаман, тез етиб кел”,-деган Нўъмон Бурханович овози эшитилди.
Якшанба куни буларнинг иш учун бир ерда йиғиладиган одати йўқ эди. Аммо тахминим тўғри бўлса, махсус хизмат учун чақиряпти шекилли?
Уйга тез бориб устимни алмаштирдим. Қулай кийим кийиб таксида айтилган манзилга етиб бордим. Шаҳарнинг деярли марказида жойлашган тўрт қаватли бинога етиб келдим. Якшанба ва яна кеч тушганига қарамай одамлар бор эди. Бино кузатув бўлимидан ўтиб ичкарига кирдим. Иккинчи қаватда кичик бир йиғилиш хонасини кўрсатишганида ичкарига кирдим.
Нўъмон Бурханович ва яна нотаниш бўлган бир неча киши бор эди.
РЕАКЦИЯ — ҲИССИЁТИНГИЗ ОВОЗИ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚