Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет Қилиб ҳайдаган
Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳
Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy
АЛЛОҲ ЎЗИ КЕЧИРСИН!!!!
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келибдию жони ит чиқибди...
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга гўрков ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади...
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эди-ки,...😱😱😱
👇👇👇
#акси_дунё
185-қисм “Ҳа, Сирожжон ҳам бор эди. Бирам ширин бола бўлганки “ ,-деганида ёшларимни тута олмадим. Мени қўлларимдан ушлаб юпатишга ҳаракат қилди.
“Қайнотангиз ҳам келган, уйда эди. Бирор жойга боришдими экан ҳаммаси бирдан?” -деди ўзига ўзи гапириб. Телефонни чиқариб қўнғироқ қила бошладим Низомга, аммо телефонни ўчиқ эди. Адолатнинг рақамига қилдим, жавоб бермади. Келишимни билар эди. Адолат яна ўз ўйинларини бошлаб, менга жазо бермоқчи.
Неча соат у эшик олдида, турдим билмайман. Низомнинг телефони ҳали ҳам ўчиқ. Адолат эса жавоб бермасликка қасам ичгандек. Бу ерда туришнинг фойдаси йўқлигини ўйлаб, катта йўлгача юриб боришга қарор қилдим. Мадорим қолмаганидан бошим тушунарсиз ғувуллаган оғриғидан зўрға ўзимда куч топиб юра бошмадим. Кўз ёшларим менга бўйин эгмай, уларга маълум йўналишда оқиб тушарди.
Ҳовучим ичидаги телефон жиринглаганда, юрагим ўйнаб кетди. Экранга қараганимда Адолатнинг рақами эди. Кўз ёшларимни свитеримга артиб, чуқур нафас олиб кўтардим гўшакни. Атайлаб видео қўнғироқ қилаётганини, қучоғида ётган боламдан билдим.
“Ўлмадингми ҳали?” -деди энг заҳарли оҳанги билан. Унга жавоб беришга улгурмай, яна давом этди.
“Қўрқма ёмонга ўлим йўқ. Бир ўйин ўйнадинг. Бу ўйинда бир мағлуб ва бир ғолиб бор. Ғолиб менман. Ўғлим ёнимда, ўғлинг қўйнимда. У мени ҳидимдан таскин топяпти. Ҳамма мени болам деб ўйлаяпти. Сени унутади. Ўғлим унутгандек . У йўғон бўйнинг билан йўқ бўлишга маҳкумсан “- ҳар гапидан кибр ва ўзига ишонч уфуриб турган Адолат, ёнбошида ётган Низомни ва қучоғида ётган ўғлимни кўрсатиб, мен ғолибман дерди.
Унга бўлган нафратим ва аламим кечагидек тоза эканлигини ҳис қилдим. Ўйин ўйнади дегани, боласидан ҳомиладор бўлганимми?
“Дунё султон Сулаймонга қолмади. Сенга ҳам қолмайди. Ўғлинг, ўғлим менга берган азобларингни бир кун англаб етгач, сендан бунинг ўчини мисқоллаб олади. Дуо қил, ўша пайтгача ё сен ўл ёки мен. Аллоҳга қасамки, сени кўрган жойимда бошлаган ишимни охирига етказмай қўймайман. Ўғлимга раҳмат айт, чунки уни деб ўғлинг ёнингда ва унга яхши қара, томирида оққан қонингга ишонма. Уни мен туғдим, уни мен эмиздим. Қулоғига ҳар кун сенинг қандай ваҳший эканлигини пичирладим. Қўрқ! Бир куни менга тегишли бўлганларни олгани, ногаҳон келаман. Руҳинг пайқамай ғафлатда қоласан. Ҳозирча сен ютдинг, лекин ҳар якун топган ўйин, янги ўйининг бошланғичи бўлади”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
183-қисм Совуққонлик билан юрагим жиз этмай, чопиб ташладим. Ҳозирги ақлим бўлса, 3 боламни олиб чиқиб кетардим, бирор ёққа аммо барбод бўлган ҳаётим қаторига, 3 боламникини ҳам қўшдим. 17 йил 8 ой жазо олдим.
Қара 4 йили энди ўтди. Охиригача, етиб бораманми йўқми, у ҳам номаълум. Болаларимни кўрмаганимга, улардан хабар олмаганимга, йиллар бўлди. Бирни кўриб фикр қил,бирини кўриб шукур қил деб, бекорга айтишмаган. Сенга болангни соғинма, унутма демайман аммо чида. Чида ва соғлом ақл билан бу ердан чиқиб билгинки, у болага бориб оналик қилиб бил. Сигаретинг йўқми?” -деб ҳикоясини якунлади Дилсўз опа. Бу суҳбат менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Дилсўз опанинг болаларини кўришига имкони қанча кам бўлса, менинг шунча кўп эди. Биргина дуом Аллоҳ Низом ва Адолатнинг қалбига марҳамат бериши.
🌒 🌘
“Ойи, яхшими ўғлим?”
“Ҳа, қизим яхши. Қўшимча овқатга ўтиб, анча ўзига келиб қолган. Сен уни ўйлама, сен яхшимисан ўзинг? Юзларинг сўлиб қолган болам “
“Бир амаллаб нафас оляпман, ойи. Боламни ҳасратига чидаш қийинроқ бўлаяпти фақат.”
“Биламан жон қизим. Сени мендан яхши тушунадиган борми, бир қара?” -деганида ойимга болам деб йиғлаганим учун уялдим. Мен бир йиллик она бўлсам, ойим 30 йиллик она эди. Ва икки боласини тупроққа қўйиб, бирини темир парчасининг ортида келиб кўряпти. Низом болани олиб кетгач, ойимга кўрсатиб турди.
Адолат ҳар қанча қаршилик қилмасин, ойим Низом билан гаплашиб бувиси сифатида ҳаққи борлигини айтганда Низом ҳафтада 2-3 кун бир неча соатдан ойимга ташлаб кетадиган бўлибди.
Ойим Нодирга айтиб, Сирожимни расмларга тушириб менга олиб келарди. Адвокатга амнистияга ариза беришни сўраб, мурожаат қилдим ёзма равишда. У бўлса, бир нечта ҳужжат имзолатиб кетди. Бор дуом, умидим яқинда чиқиши кутилган қарорда эди.
“Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, қизим. Болангни бағрингга босганингда, ҳамма дардинг унутилиб кетади“
Ойим берган тасалли юрагимга оз бўлса-да, малҳам бўларди.
🌒 🌒 🌘
“Табриклайман! Арслонова афв чиқибди сенга. Бу ердан чиқиб, янги ҳаётингни бошлайсан. Ишонаманки, бу ерларни кўриб иккинчи хатолар қилмайсан. Бу ер ахлоқ тузатиш колонияси. Ёмон хулқинг ва жиловсиз жаҳлингни, шу эшик олдида қўйиб кет. Худо бу ерларга қайтиб туширмасин “
Ниҳоят, озодликка чиқадиган куним етиб келди. 2790 киши қаторида, менга ҳам афв эълон қилиниб, боламга ошиқадиган пайтим етиб келганди. Яна бир неча саноқли кун ва Сирожимни бориб оладиган вақт келади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
181-қисм
Тиббий ёрдам хонасига олиб боришди. Ҳамшира ёрдам кўрсатди. Ухлатадиган укол қилгани учун ярим кун болам қимирламай ухлади.
Одатда уни уйқусидан қизғанар эдим. У менинг овунчоғим, ҳамроҳим эди. Энди эса, кўпроқ ухласин дея дуолар қилдим. Кўкрак учларимни қисганимдан, қизартириб яра бўлди. Йўқ эди, қурғур сут. Бор кучим билан урдим уларни, энди усти ҳам бармоқ изларим бўлди. Мен болам учун имконсизлик ичида, ҳаётда қолишга ҳаракат қилар эканман, суд болани отасига беришни қарор қилган эди.
Бир маҳбус опа айтдики, болангга ёрдам сўрама, сўрасанг уни бошқа васийга бериб қўйишади. Қўрққанимдан ҳеч кимдан ёрдам сўрамадим. Сути йўқ, яроқсиз ва озуқасиз онага қолган болага, ҳеч ким раҳм қилмас эди.
🌓 🌒
“Арслонова, қийнамай болани бер” ,-деди мудира аёл. Мен Сирожимни бағримга босиб, уни қаттиқ қучиб турар эдим.
“Э,ўйин ўйнаяпмизми! Олинглар болани қўлидан, худди бегонага кетяпти, аҳмоқ хотин. Отасини олдига боради, унга яхшироқ қарашади сендан“ ,-деди жаҳл қилиб.
“Илтимос, олманглар уни мендан. Унга мендан бошқа ҳеч ким яхши қарамайди. Ўтинаман, сиз ҳам она эмасмисиз?”
“Буни аҳмоқлик қилиб қамалмасдан аввал ўйлаш керак эди, нодон. Сен ҳукм еганингда, ҳомиладор эдинг”
“Унга берманглар, онамга беринглар. Онам қарайди неварасига, яхши қарайди “,- дедим йиғидан бўғилган томоғимни хириллаб.
“Суд қарори бор, болани васийлиги отасида. Бола - отага берилади” Уларнинг таниши, кучи кўп. Дадамни қамоқдан чиқарган одамга, беайб боласини чиқариш нима бўларди.
Аммо у воз кечганди. Боламни менга жазо учун оляпти. Адолат қасдини шу йўл билан олмоқчи. Болани ичимдан ёриб ололмас эди. Туғиши билан олса, унга ҳам кучи етар эди. Аммо кутди. Болага яхшилаб меҳрим тушишини, у сиз нафас ололмайдиган бўлиб қолишимни, атайлаб кутди.
Энди юрагимни узиб оляпти. Куч, қонун ва қарорлар-адолат томонда энди. Менга эса, болагинамнинг ҳиди қолган кўйлаги қолди. Ҳаётдаги айрилиқлар орасида энг оғири экан фарзандидан айрилиш. Бағримдан қўпориб олинган болам йиғиси ва кўксимга босган кийимларининг ҳиди, бу оғриқни баттар кучайтирарди. Қорайган кунларимни ёритган чироғим, сўлиб қолганди.
Тинчлантирувчи укол қилишган бўлишса-да, кўзимдаги ёш бир дақиқа ҳам тўхтамади. Ёлворишларим соатлаб, кунлаб боламни қайтиб беришларини сўрашим, бефойда бўлди. Каманддир аёл қўлимдан тутиб “шукур қил аҳмоқ, болангни ҳеч бўлмаса, қорни тўяди “-деди.
Аммо билмайдики, неча кундан бери кўкрагим тошдек қотганини. Сирожимни эмиздирсам, сутим яна келишини. Қулоқ осмади ҳеч кимса.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЎЗ ДЎСТИГА ҒАССОЛ БЎЛГАН ДЎСТЛАР...
(Бўлган воқеа)
Бир синфда ўқиган 17 та синфдошнинг оралари жуда қалин эди. Борини бир-биридан аяшмасди. Барча ҳавас қилар даражада елкадош эдилар. Афсуски бир куни баҳтсиз ҳодиса туфайли, 1 кунда 17 дўстдан 2 нафари аянчли аварияда вафот этди. Пешиндан аввал бирини, сўнгра иккинчисини кафанлаб кўмишга қарор қилинди. Қайғуда қолган дўстлар сўнгги манзил ишларини ўзлари қилишмоқчи бўлиб ғассолдан дўстларини ювишга руҳсат сўрашди. Ғассол бундай оқибатдан кўзларига ёш олди ва рози бўлди. 15 дўстга хона кичиклик қилар, аммо ҳеч ким чиқиб кетишни ҳоҳламасди. Маййитни ювиш бошланганда ҳаммани ҳайратга солган ҳодиса юз берди. Бу ҳолатга гувоҳ Ғассол эса такрор-такрор ”СубҳанАллоҳ”, ”Ё Аллоҳ” дерди ҳолос.
🔴Гап шундаки...🥺👇
22 кунлик кома ҳолатидан сўнг докторлар қизни ўлган деб Исмоил отага ва оиласига ҳамдарлик билдиришди. Қизни қабрга қўйиб келишди. Орадан 1 кун ўтгач гўрков келди. Исмоил ота қизингиз манимча тирик. Қабрдан қандайдир овоз эшитиляпти. Исмоил ота дўпписини бошига кийиб гўрков билан мозорга шошилди. Муштипар онанинг кўнглида эса умид учқунлари пайдо бўлди. Қабрда ҳақиқатдан ҳам ингроқ овозлар эшитилди. Исмоил ота саросимада...
Батафсил ўқиш
👇👇👇👇👇
#Диққат #Мухим
Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга руҳсат бермайди. Шу тўғрими?
Қизлар келин бўгандан кейин қанча муддат оралиғида ота-онасини кўргани борса бўлади?
Динимизда бу ҳақида нима дийилган?
Эркаклар сиз хам буни билиб олинг☝️
Улуғлик
Миср ҳокими Иброҳим Пошо ибн Муҳаммад Али ҳокимлик даврида Шомга келди ва Умавийлар масжидига кирди. У ерда аллома шайх Саъид Ҳалабий намозхонларга дарс бераётган эдилар. Иброҳим Пошо ўша ердан ўтди. Шайх оёқларини узатиб ўтирган эдилар. Уни кўриб оёқларини йиғмадилар, ўтиришларини ўзгартирмадилар. Бу иш Иброҳим Пошога оғир ботди , ғазаби қўзиди. Шайхга нисбатан қалбида кина билан масжиддан чиқди. У қасрига қайтгач ҳар томондан уни мунофиқлар ўраб шайхга қарши қайрай бошлашди. Уларнинг иғвоси билан Иброҳим Пошо шайхни занжирбанд қилиб олиб келишни буюрди. Аскарлар ҳаракат қилмасларидан у ўз фикридан қайтди. У шайхга ёмонлик қилиш бошқа муаммолар келтириб чиқаришини билар эди. Шунинг учун шайхдан бошқача йўл билан интиқом олмоқчи бўлди. Шайхни мол билан фитналантирмоқчи бўлди. У “Агар шайх пулни қабул қилса бу билан “Бир ўқ билан икки қуённи ураман” деб хаёл қилди. Яъни, бу билан шайхни муттаҳам қилиб халқнинг олдида унинг обрўсига путур етказаман” - деб ўйлади.
Кейин Иброҳим Пошо шайхга минг олтин лира юборди. Ўша пайтлар бу миқдордаги пулга кўпчиликни сўлаги оқар эди. У вазирига пулни шайхнинг муридлари, шогирдлари ва халқнинг кўз ўнгида беришни таъйинлади. Вазир пулни олиб масжидга борди. Шайхга салом бериб баланд овозда деди:
— “Бу минг олтин лирани Мавлоно Пошшо сизга эҳтиёжларингизга ишлатишингиз учун юбордилар”.
Шайх вазир томон меҳр билан боқиб хотижамлик билан дедилар:
— “Эй болам, бу пулларни хўжайинингга олиб бориб бер ва унга:
- “Оёқларини чўзиб ўтирган киши қўлини чўзмас экан” - дегин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди. Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...
Давомини ўқиш
#астағфуруллоҳ
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган
1162 йили икки ғайридин Андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб Европага олиб кетиш, шу тариқа Ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган.
Бироқ Аллоҳнинг мўжизаси билан қуйидаги йўсинда бунинг олди олинади...
Батафсил ўқиш...
Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:
1. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта ҳижома қилдир, гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Доим сув ичиб юришга одатлан, гарчи чанқоқлик ёки сувга эҳтиёжинг бўлмаса ҳам. Соғликка путур етишдаги энг асосий муаммо танада сув танқислигидир.
3. Спорт билан шуғулланиб тур, гарчи дунё иши сенинг зиммангда бўлса ҳам. Пиёда юриш ёки сузиш ёки қайсидир турдаги спорт билан шуғулланиб тана аъзоларини ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни озайтир. Одам боласи учун белини тиклаб туришга бир неча луқма кифоя қилади. Овқатни иштаҳа қилиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай ман қилиб ҳам юборма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга оёқда юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асаб бузишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарво бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга бурун тиқаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва тана кўркамлигини хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол‑дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол‑дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол‑дунё, мансаб, куч‑қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширадиган фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол‑дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
hayotiysaboqlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
179-қисм
Бир марта ҳам ҳолимдан-ҳолимиздан хабар олмаган одамнинг садақасига зор эмас эдим. Пулини сўраб адвокатни жўнаттирди, лекин нима туғдим тирикми, ўликми бир бор ҳам сўрамади.
“Бошқа ҳамма яхшими, ойи?” мавзудан четлашиш учун берган саволимни ойим бошқача тушунди.
“Тинчлик эмас, қизим. Маҳфуза, Адолат билан даволангани санаторияга кетган экан. Хуллас, Меҳри яна бир нималар бошлаб бир иш қилиб қўйибди. Янганг қон босими кўтариб, касалхонага ётибди”
“Тинч юрмайди Меҳри ҳам” ,-дедим эмизикни Сирожимнинг оғзига тутиб. “Ўзи нима бўлганини айтмади, лекин Турсунни хотини айтди, икки қат бўлиб қолган деб.Мен кўзим билан кўрмаганим учун ишонмадим. Лекин Дилоромга қолса, бундан олдин биттасини олдирган экан. Кўрмасам, борди- келди қилмасам қизим, балки шунчаки гап сўздир “
Ойим гапларини тугатар экан. Низом билан бу болани алоқаси йўқлигини билсам-да, янада қалбимда оз бўлса-да шубҳа пайдо бўлди. Адолат никоҳли келинидан бола истамади, ўйнашдан ҳаётда рухсат бермайди деб, ўзимни тинчлантирдим. Ойим невараси билан ўтган вақтини дунёларга алишмаслигини, қанча йўл ва вақт кетса-да, эринмай келиб- кетишни истаганини айтиб яна кейинги ойгача биз билан қаттиқ хайрлашиб кетди.
🌘 5 ойдан сўнг 🌘
“Арслонова боланг тинмай йиғлаб тинчлик бермайди деб ҳар куни шикоят бор. Эмиздир шу болани яхшилаб “ ,-деди навбатчи каманддир аёл.
Боламдан қизғанган кўкрагим йўқ.Фақат неча кундан бери сутим деярли йўқ эди. Болам оч, бошқалардан эмизиб бер дейишга юзим қолмади, чунки уларнинг боласи ҳам катта бўлиб, сути етмай қоляпти Ҳаммаси бир неча кун олдин, мени кўргани келган аёл адвокатни деб бўлди. Унинг айтиши бўйича, боланинг отаси яъни Низом васийлик даво аризаси билан судга мурожаат қилиб, боласини қамоқдан, очиқликка чиқармоқчи экан.
Бунга сабаб қилиб эса, қамоқхона шароитлари ва боланинг эркинлик ҳуқуқларини кўрсатган эмиш. Келган аёл билан бақир -чақир қилиб, “унга ҳаётда боламни бермаслигимни”айтганимда, ота сифатида бунга ҳаққи борлигини ва суд бу истакни маъқул бир сабаб деб топса, болани отасига берилишини айтиб кетган эди. Кўзимга уйқу кирмай, неча кундан бери ўйловдан бошим қотди.
Тўққиз ой болани тан олма.
Беш ой, туғилишдан кейин ҳам хабар олма.
Лекин болага даъвогар бўл. Ақлимни йўқотиб қўйишимга оз қолди. Қасддан қилмоқда, унга ишончнома бермаганим учун менга жазо бермоқчи, қўрқоқ номард. Ойда икки марта, бир неча дақиқа телефонда гаплашиб олиш ҳаққимни, ойимдан хабар олиш учун ишлатиб келаётган эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
•Аллоҳ таоло айтади:
1. Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса..
2. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса..
3. Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса..
4. Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса..
5. Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўплансалар..
6. Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса..
7. Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.).
8. Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса..
9. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?.
10. Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса..
11. Ва, вақтики, осмон қўпорилса..
12. Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса..
13. Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса..
14. Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади..
15. (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам..
16. (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам..
17. Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.
18. Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам..
19. Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир..
20. У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир..
21. Итоат қилинган, омонатли.
22. Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас..
23. Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а. в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.).
24. Ва у ғайбга бахил эмас..
25. Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас..
26. Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!.
27. У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас..
28. Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун..
29. Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)
#Takvir_surasi
Аллоҳ сизу бизга дўзахнинг “Эй мўмин, ўтавер, сенинг нуринг менинг оловимни ўчириб қўйди”, дейишини насиб қилсин!
Аллоҳ сизу бизга жаннатнинг “Эй мўмин, кела қол, мен сени кўришга муштоқман”, дейишини насиб қилсин!
Ин Ша Аллоҳ омийн ажмаин 🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Дуонинг залвори
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт!- деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман,- деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимасилиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради,- деди. Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан?- дея сўради. Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман,- деди. Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган ҳолат эмас...- деди. Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!” Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди. Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
184-қисм
Ҳаяжоним, ичимга сиғмай кетарди. Бу ер менга чидам ва бардошни ўргатди. Нимага эга бўлсам, шунинг қийматини, қадрини ва шукрини ўргатди. Бу ерга кирган ва чиққан Нафиса орасида ер ва осмонча фарқ бор эди. Ўйламай, жаҳл билан иш қилишнинг бадалини жуда оғир тўлаб кўрдим. Энди бу- ёғига уч кишилик ҳаёт мени кутмоқда. Ўғлим, мен ва ойим.
🌒 🌒
“Худога шукур қизим!” уйга келганимдан бери ойим тинмай шукур келтириб, дуолар қиларди. Менинг хаёлим эса, тезроқ ювиниб уст- бошимни алиштириб боламни олгани бориш. Уйга етиб келишим, тун ярмига тўғри келгани учун мажбур биринчи уйга келдим. Тонг отишига 2 соат бор.
Тезда кийиниб кетишим керак эди. Нодирнинг Россияга кетиб қолганини эшитиб, хафа бўлдим. Бўлмаса, аллақачон келиб мени боламга олиб борган бўларди. Уйда ўйинчоқ ва ёш бола кийимларини кўриб, уларнинг ҳар бирини қайта- қайта ўпиб ҳидладим. Ойим ҳар қанча дам ол деса-да, қулоқ осмай, кўчага чиқдим ва телефоним ўчиб ётгани учун ойимнинг телефонини ўзим билан олиб чиққандим.
Тонг саҳарда машина тутиб, манзилни айтдим. Ойим ўтган ҳафта болани кўрганини, бу ҳафта ҳали Низом қўнғироқ қилмаганини айтганди. Келишимдан хабари бўлиши керак. Қисқа йўл, ҳеч тугамади. Тушиб қолган салқин ҳаво, тонгда янада қаттиқ сезиларди. Озиб қолганим учун кийимларим ўзимга катта бўлди. Ойим ўспирин давримдаги баъзи кийимларини олиб қўйган экан, шулардан бир шим ва тўқилган свитер кийиб, сочларимни орқага йиғиб олдим.
Юзимга ҳеч қандай пардоз қилмай чиққан эдим. Эшик олдида тўхтаган машинага ҳақини тўлаб тушдим. Рўпарамда турган дарвозага қараб, бу ердаги хотиралар ёдимга тушди. Юрагим тез урар, чуқур нафас олиб тинчланишга ҳаракат қилдим. Нима бўлганда ҳам сокин бўлишим ва Адолатни кўрганда ўзимни тутишим керак.
Дарвоза ёпиқлигини кўриб, ҳали эрта ухлаб ётишгандир дея тақиллата бошладим. Болам ухлаган бўлса, кўзини очар- очмас мени кўрсин истадим. Ишқилиб мени танисин. Танир эканми? Борган сари уришларим қаттиқлашса-да, биров эшикни очмас эди. Юрагимга ваҳима тушди, болам қаерда эди? Соғлиғи яхши эдими? Бор кучим билан ура бошлаганимда, овоздан қўшни чиқди.
“Вой, ўлмасам “ ,-деди аввал мени кўриб, кейин менга яқинлашиб кела бошлади.
“Қизим, булар уйида ёқ 3-4 кун бўлди жомадонлар билан қаергадир кетишди “ ,-деганида оёқларим бўшаб девордан ушлаб ерга чўққайдим.
“Қаерга...қаерга кетишди? Болам, ўғлим ҳам бор эдими?”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
182-қисм
Бошқа болали аёлларни кўриб, ақлдан озмай дея мени яна умумий колонияга кўчиришди. Мажбурий меҳнатга жалб қилишди. Тушларимда, ҳар онимда болам овози қулоғимда эди.
Маҳкумнинг вақт билан душманлиги бор, дейишганда, гапнинг мағзини чақиб кўрмаган эканман. Ким учундир вақт йиллар бўлса, мен учун сониялар- вақт. Ҳар сонияси оғриқли, ҳар дақиқаси йилларга узайгани ва жон парчанг қай аҳволда эканлигини билмаганинг, сени пичоқсиз сўйиб ҳар тилинган ярангга мавҳумлик тузини сепарди.
“Ўзингни хароб қилдинг, Нафиса. Ҳеч нарса емайсан, туришингни қара, қўрқинчли арвоҳга ўхшайсан”
“Осонми опа? Бировга четдан, далда бериш қулай лекин тушуниш-чи”
“Сен қаердан ҳам билардинг? Мен бу ерга тушгач, 3 болам сарсон бўлди. Сеникини яна отаси олиб кетди. Меникилар ҳеч кимга керак бўлмай, аҳволи вой юрибди. Ўн бир ёшар қизим, ўз жонига қасд қилганди, мени деб. Ўн олти ёшли ўғлим йўқ чиқиб кетган, қаердалиги номаълум. Икки ярим ёш эди кичик қизим. Ҳали уни қўлида ҳали буни қўлида, охири этиб етимхонага топширишди. Сенинг тирик онанг бор, менинг йўқ. Болаларим сарсон- саргардон ва мен бу тўрт девор орасида, қўлимдан ҳеч нима келмай ўтирибман. Менга қара, мен бор-йўғи, 4 йил бўлди жазомни ўтаётганимга, ҳали ярми ҳам эмас. Чиққанимда мен у болаларимни топа оламанми йўқми, у ҳам мавҳум ҳали. Аммо сен, яна бир неча ой чидасанг, чиқасан. Боланг ёш эсламайди ҳатто, сенинг йўқлигингни. Яна бориб бағрингга босасан, яна она бўласан. Бошқаларга қараб, аҳволингга шукур қил“,-деди кўз ёшларини артиб.
“Сиз нима ...”
“Мен ўгай онамни ўлдирдим“ ,-деди бурнини тортиб ва гапимни бошидан нима демоқчилигимни билиб.
“Онамни ёш йўқотдим. Отам бошқа шаҳарларда ишлаб юрарди. Мен ҳали бувининг уйида, ҳали холаникида. Бир қарабсан тоғам олиб кетган. Хуллас, ҳаммани уйида сиғинди ва ортиқча бўлиб ўсдим. Ҳҳ, кулгили! Бугун болаларим мени тақдиримни яшаяпти. 16 ёшимда мажбурлаб узатишди. Ўқимадим, бир тузукроқ ҳунар ўрганмадим бу дарбадар ҳаётдан.
Эрим кўп ичарди, доим сабабсиз калтак ердим. Чидаб яшаб келдим, фарзандли бўлдим. Аммо эрим болаларимни ҳам аямай урадиган бўлгани-да, чидай олмай ажрашдим ва отам уйига қайтдим. Уч бола, ҳамма нарсадан айб қидирган ўгай она ва масъулиятсиз ота билан яшаш осон бўлмади. Ҳар кун жанжал, уйдан қувилишлар хуллас, шундай жанжалларнинг бирида ўгай онамни кетмон билан чопиб қўйдим. У пайт ақлим кетганди. Нотинч ҳаёт, доимий камситиш ва моддий камчиликлар, жонимга тегиб руҳиятим бузилиб бўлганди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ КЕМИРУВЧИ ОДАТЛАР✨
•Кеч ухлаш! жудаям кеч ухлаш аёлни кундузи билан ланж юришига сабаб бўлади!
•Кеч овқатланиш!
Хазм қилишга катта энергия сарфланади!
•Телевизор қаршисида кўп ўтириш!
Сериал кўрадиганлар кўп энергияни йўқотади. Қаҳрамонлар ҳаёти билан бўлиб, уларни ўйлаб энергия йўқотади!
•Негатив инсонлар билан суҳбатлашиш.
Салбий энергиясини сизга ташлаб, сиз уни кўтариб уйингизга оилангизга олиб кирасиз!
•«Одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди» деб ўйлаш. Бу катта энергияни чиқариб юборади!
•Доимий келажак ҳақида ўйлаш:
«Нима бўларкан, энди нима қиламан» деб ўйлаш энергияни сарфлайди. Унутманг бугун ва ҳозир мавжуд!
•Доимий шошиладиганлар кўп энергия йўқотади!
•Кераксиз нарсаларни уйда сақлаш, ҳар сафар унга қараганда асабийлашиб энергия йўқотасиз!
•Ғийбат қилиш, руҳ кучини суғуриб олади!
•Гина қудрат, хафагарчилик катта энергияни ташқарига чиқариб юборади!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#нимадир
Инсон зотига боғланиб қолиб бўлмайди.
Онамизга боғландик... Кўзимизни очиб қарасак, ҳовлининг қайсидир четида нималар биландир куймаланиб юрган онамиз бор эди... Чақирсак, ҳув дейдиган...
Этагидан тутиб катта бўлдик...
Ўлим эсв ўша этакни қўлимиздан сидирди ва олди кетди...
Отамизга боғландик...
Бошимизда осмонларга қулоч ёзиб турган улкан чинор мисол отамиз бор эди. Гурс-гурс қадам босиб юрганларида ернинг кўксига ўйиқ тушарди...
Чапдаст ажал...
Курагини ерга бир босди-ю олди кетди...
Кўзларингиз қачондир яқин бир қадрдон қидириб атрофга изғиганми?!
Онангиз сиймосини, отангиз овозида фақат ўзингизгагина сезиладиган ширани кимдандир қидирганмисиз?!
Ким ўшалар?!
Жигарларми?!
Афсуски, уларга ҳам боғланиб қолиб бўлмайди...
Ҳамманинг чироғини ёруғи ўзига тушади бу дунёда...
Суянинг майли, елка тутишса...
Аммо билингки, бир қориндан эгизаги билан талашиб тушганлар ҳам чўбин отга ёлғиз минади...
Қабр деб аталмиш ғарибхонага ёлғиз киради...
ЁЛҒИЗга ёлғиз рўпара бўлади...
Ўзингизни асранг!
©️Азизахон Исмоилова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўлимдан олдин!
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:
1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЭНГ КАТТА ВАЗИФАНГИЗНИ БАЖАРИБ, ҲАЁТ, БОРЛИҚ ВА ОХИРАТ СИРИНИ КАШФ ҚИЛИНГ
Сизга ҳаётингиздаги энг катта вазифани бажаришни тавсия қиламан. Бу вазифа Қуръони Kаримни олдин ўқиганингиздан тамоман бошқача услуб ва шаклда ўқишдир. Яъни, Қуръонни оятма-оят, жумлама-жумла. Сўзма-сўз тафаккур ва тадаббур билан ўқиб чиқинг. Гарчи кўп вақтингизни олса-да, ҳар бир ибора, жумла ва оятда тўхтаб, унинг маъноси, сиру асрорлари, нурларини тафаккур қилинг. Қуръонни мана шу тарзда тадаббур билан ўқишингиз уни ўйламай ўн карра такрорлашингиздан манфаатлироқ. Айрим мусулмонлар буни тажриба қилиб кўришган ва беқиёс натижа, раббоний хазина, иймон, ишонч, ҳиммат, умид, некбинлик, хотиржамлик, улкан ажр, сакинат ва ички хотиржамликдан иборат xосилга эришишган. Қуръон ўқишни янгидан бошланг. Чунки бундан улуғроқ, бундан шарафлироқ китоб ўқимагансиз. Чунки у, қискача айтганда, Холиқ азза ва жалланинг Каломи.
Ўқиётганимиз бошқа миллионлаб китобларимиз эса ожиз ва нотавон бандаларнинг китоби. Қалбингиз ва руҳингизни Ҳаким ва Хабир Зотнинг каломи учун поклагандан сўнг, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда “Фотиҳа” сурасидан бошланг. Йўлингизда ҳаёт, борлиқ ва охират шарҳини кўрасиз. Улар сизни қўлингиздан тутиб, нажот, муваффақият, ғалаба, ишонч йўлига олиб боради. Қуръонга бу тарзда ошно бўлганингиз сабабли ҳеч қачон ортидан бахтсизлик келмайдиган тарзда шодимон ва масрур бўласиз. Муҳими муваффақиятингиз, ислоҳ бўлишингиз, ғалабангиз ана шу буюк Китобга боғлиқ экани, Аллоҳ бу китобни фақатгина шифо, ҳидоят ва нур ўлароқ нозил этганига қатъий ишонишингиз, эътиқод қилишингиздир. Шунда Куръон сизни то Фирдавс жаннатидаги олий мақомларга олиб кирмагунча ёнингиздан айрилмайди. Агар бу ишни бошлаган бўлсангиз, муборак бўлсин. Сизга яхшиликлар, барокатлар, савоблар эшиги очилибди. Мана шу лаҳзадан бошлаб, ғам, алам, ўкинч, қайғу, ташвиш ва бошқалардан қутиласиз. "Бисмиллаҳ", деб Аллоҳнинг баракаси ила бошланг!
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
8. Бировдан раҳмат кутма.
9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Бало - дуога ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
26. Қайғу дуоларини кўп айт.
27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
📚Шайх Оиз Ал-Қарний.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
Эрли аёлга кўнгил қўйиш...
Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби 😱
#акси_дунё
180-қисм Навбатим етиб келгач, бу сафар бир йилдан ошиб, зўрға ёдимда тутган рақамимга қўнғироқ қилдим. Оёқ қўлим титрай бошлади. Чалинган гўшакни ниҳоят кўтарди. Ёшларим янтоғимга оқа бошлади.
Бир неча марта “алло”...”алло” ,деганида гапиришни истамай ўзимни мажбурламоқчи бўлдим.
“Ким экан? Гапимиз тугамай қолди “ ,-деган бир аёл овози эшитилди.
“Билмадим антеннаси йўқ шекилли, эшитилмаяпти “ ,-деди Низом аёлга жавоб қайтариб. Гўшакни қўйиш эҳтимолини сезгач, бор кучимни йиғиб, ўғлим учун гапирдим.
“Мен ....Нафисаман “ ,-дедим. Овозимни эшитди лекин жавоб бермай турди.
Унинг вақти кўп бўлиши мумкин, лекин менинг дақиқаларим етмасди.
Эшик очиб ёпилган овоз эшитилди.
“Эшитаман “-деди.
Шунча пайтдан кейин биринчи гапи, эшитаман бўлди. Боламни туғишимни айтганимда, эшитмай кетди. Кунлаб дардимни эшитгиси келмай, хабар олмади. Онасини нега пичоқлаганимни сўрамади.
Боласи туғилди, келмади. Лекин энди эшитаман дейди.
“Боламни сенга бермайман! Агар ишончнома учун қилаётган бўлсанг, жўнат имзолаб бераман. Лекин боламни бермайман “ ,-дедим қатъийлик билан.
“Ишончнома керак эмас. Болани эса яқинда оламан” ,-деди совуқ оҳангда
“Сен, бу боладан воз кечгандинг! “
“Сен биздан воз кечиб, ичкарига кирганингдек-ми?”- дегани , гурзи билан юрагимга ургандек бўлди. Бу аҳволга келганимизга мени айблаётган эди.
“Сенга айтган эдим. Нима бўлса, ким гапирса муаммо нима бўлмасин, менга айт деган эдим. Ўзингни билганингдан қолмадинг. Мен ҳам қолмайман Нафиса, Сирож менинг ҳам болам, уни қамоқда, тўрт девор орасида, жиноятчилар билан қўймайман “
“Сирож энди сеники бўлдими?”..дут....дут...дут..алоқа узилди.
Дунёнинг ёлворишини қилдим, лекин иккинчи ҳаққимни беришмади. Чирқираб йиғлаган боламнинг ёнига бордим. Унга кўкрак тутдим. Лекин бу лаънати кўкракдан, болага бир томчи сут келмади. Боламни қўлимга олиб бошқа оналарга бора олмадим чунки хонам ёпиқ эди. Боласини ухлатгани қўймаганимиз учун, ёнимдаги аёл бошқа камерага кўчди.
Пиёлада совиган навбат чой бор эди. Шуни томиздим оғзига, сал юпанди ва жим бўлди. Берилган овқат макарон эди. Ичида бир- икки дона майда гўшт ва пиёз кўринарди. Сутим асабдан қочганди. Макаронни чайнаб оғзимда эзиб, Сирожнинг оғзига солдим. Ойим келишига 15 кун бор эди. Шу пайтгача, уни ўйлаб бир нарса буюрмас эдим. Лекин ўн беш кун бир амалласам, ойим қўли бўш келмасди. Унга сут десам, нима қилиб бўлса-да, олиб келарди. Унгача эса, узун тун ва кунлар бизни кутарди. Тонгга яқин, яна чирқираб йиғлаган боламнинг иссиғи чиққан эди. Шошиб қолиб, ёрдам чақирдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
178-қисм
Ҳеч кимга айниқса, қамоқхонада ўзингни ожиз ва кераксиз, қадрсиз қилиб кўрсатма.
Чунки қаршингда дўст кўринган ҳар ким, кун келиб душманинг бўлиши мумкин. Буни ўтган ҳафта икки аёл уришиб, бир- бирини сирини очиб қўйиб, ҳаммага калака бўлганида билдим. Мен ҳақимда қанча кам киши ҳақиқатни билса, шунча яхши эди. Мен ҳамма учун оддий қайнона билан келишмай қолган келин бўлиб қолаверай.
Бу мени бошқалардан маъсум ва оддий одам қилиб кўрсатади. Оддий одам эса, ҳамма жойда панада юради. Атрофимда қилган жиноятини билмаганим, қанчадан- қанча аёллар бор. Уларнинг қайси биридан қандай зарба келиши номаълум.
“Нурбек ҳам яхши лекин яхши эшитиладиган исм бўлсин десанг, Сирож қўй. Маъноси ёруғлик, шуъла, ойдин нур дегани, яна ўзинг биласан “ ,-деди гапида давом этиб.
Ота -онангизнинг ким эканлиги қанчалар муҳим бўлса, исмингиз ва уни ким қўйгани ҳам шунчалар аҳамиятли деб эшитган эдим. Ўз фарзандига маъноли исм қўйиб, ўқимишли бўлган бу аёл айтган исм, менга маъқул келди.
Сирож....
Сирожим....
Кўзимни нури. Бу ёруғ дунёдаги ойдин қувончим. Сирож бўлсин исминг. Сирож...
“Раҳмат сизга. Сирож бўлсин! Адолатсиз дунёда, ҳақиқатга ойна тутадиган, йўли ёруғ бола бўлсин “ ,-дедим истакларимни дуога қўшиб.
🌘 🌒
“Боламнинг боласи. Ўғлим...ҳидларидан айланай болагинамни”
Ойим бизни кўргани келганди. Қўлига неварасини олиб, тинмай ўпиб қучоқлаб, унга қараб севинч кўз ёшларини оқизарди.
“Кийимчалар олиб келдим. Эмизик, пишиқ бўлишига қарши крем. Ҳар эҳтимолга қарши, қўшимча сут ҳам олиб келдим 4 қути. Ўғил бола тўймайди, осонликча. Мен яна олиб келаман, қизим”
Ойим айтган гапларига ютиниб қўйдим. Ўпкам тўлса-да, кўз ёшларимни яширдим. Икки кундан бери, сутимдан тўймай тинмай йиғлаб чиқяпти. Ёнимдаги аёл чидай олмай, эмизиб берди бир неча бор. Қамоқхона овқатлари унчалик яхши эмас, еганларимиз сут бўлишга етмайди.
Бу аҳволда Сирожимни бу ерда қандай тўйдираман, билмайман. Ойимдан ҳеч нарса сўрашга юзим йўқ. Шунинг учун ҳам айтмаган эдим. Аммо оналар, яна боласининг дардини ҳис қилиб, ўзлари даво топишга ҳаракат қилишади.
“Ойи, қийналмаяпсизми? Қаердан оляпсиз яшашингизга пул?” “Худо етказиб турибди, қизим. Сен биров берса олманг деганинг учун ҳеч кимдан ёрдам қабул қилмадим. Бўлмаса, ҳар икки кунда Нодир келиб ҳол аҳвол сўраб кетади. Ўтганда йўқ десам ҳам токчага пул ташлаб кетибди. Ишлатмадим қайтариб бераман қизим
“Нодир ўзи хоҳиши билан ёрдам беришини билсам-да, ойимга бошқалар деганим, исм бермай Низомдан демоқчи бўлган эдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚