ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

11-ҚИСМ

-КЕЛИНГ қизим сизни ҳам роса ишлатдик. Ҳамма кетди энди ўзимиз ўтирамиз.

-Рахмат холажон. Кеч ҳам бўлиб қолди. Мен борақолай энди.

-Ёлғиз ўзиз кетасизми ҳозир Шохруҳ ҳам келаётган экан. Бугун жуда кўп фойдангиз тегди.

-Рахмат. Хурсандман.

Шохруҳ келиб Лолани олиб кетди. Гулноза опа эса келин қилишга арзигулик қиз экан дея кулиб қолди уларни ортидан.

-Чарчамадингми Лолам.

-Йўқ нега энди.

-Сенга бирам ярашди.

-Нима.

-Ошхонада иш қилиш.

Агар ҳеч ким бўлмаганида кечгача сени кузатиб ўтирардим.

- боринге.. ҳа айтганча мени уйга эмас қорақамишга ташлаб қўйинг.

-Нега тинчликми.

-Холамникига боришим керак эди

-Майли ҳоп қорақамиш бўлса қорақамишда.

-Майли Шохруҳ ака эртагача.

Бу ерда сизга қўнғироқ қилолмасам керак.

-Нега энди

-Иложи йўқда

-Майли смс борку.

-Шароитга қаримизаде.

-Ҳоп бир кун минг кун эмаску.

-Тушунганингиз учун ҳам сизни...

-Ҳўш ҳўш...

- ҳеч нарса гапимни бўлдиз.

-Майли кеч бўлиб қолди борақол.

-Яхши дам олинг.

-Ҳоп жоним

Лола Шохруҳ билан ҳайрлашиб подезга кириб кетди.

Уйга қайтганида ҳаммаси ширинлик билан чой ичиб ўтирошганди.

-Кел ўғлим овқатланасанми.

-Ёқ рахмат ойи бугун роса чарчадим. Дам оламан.

-Ҳҳҳҳ одам ўтириб ҳам чарчар экнда а.

-Нима.

-Тўғрида фақат ўтириб ишлисзку.

-Шу фақат ўтираман бошқа нимаям қилардим.

-Тан олиш ҳам мардлик.

Келинг энди ширинликдан олинг. Лола опам олиб келганлара.

-Эй маҳмадона бўлди қилгин.

-Ажаб бопти ажаб бопти. Яхшиям бугун туғулган кунинг эртага корасан.

Шохруҳ аввал душга тушди. Бугун ҳаво жудаям исиб кетганди. Хонасида кондитсионери пультини тополмагач ўша ердан Фарангиз деб бақирди.

-Ҳа нега бақирасиз қўшниникида эмасманку.

-Кондитсионери пульти қани.

-Нима қиласиз.

-Телефони ўрнига кўтариб юраман ... Жуда коп ҳазиллашмаяпсанми бугун.

-Мана турибдику.

-Берчи.

-Арзимиди.

-Рахмат. Икки соатладан кейин кириб ўчириб кет мани қотаман ҳози.

-Ҳоп. Лекин бекор ёқвосизда ювиниб чиқибсиз бошиз ҳам ҳўл. Ҳали ёзмаску.

-Ўзим биламан.

-Албатта ўзиз биласиз.

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

10-ҚИСМ

-ШОХСАНАМ кўчага қараб юбор меҳмон келди.

-Ҳозир деб Шохсанам кўчага чиқиб кетди.

Шохруҳ қизлар ўтирган хонага кириб секин имлаб Фарангизни чақирди. Уни табриклаб бўйнига занжирини тақиб қўйди.

-Рахмат акажон. Сизни яхши кўраман. Лола опам ҳам келадилара.

- нима қилади.

-Эй ўйинбузиқилик қилманг.

-Билмадим гаплашмадим у билан.

Шохруҳ шу билан қолган хонадаги қариндошлари билан сўрашиб бироз улар билан ўтирди

-Ассаломалекум Лола опа..

-Шохсанам яхшимисз.

-Нега бу ерда турибсиз юринг ичкарига .

-Озгина ҳижолат бўляпман.

-Қани юринг кеттик. Буларни менга беринг.

Лола Шохсанам билан қизларни ёнига кирди.

-Вууй Лола опа келдизми

-Туғулган куниз билан асалим. Бахтли бўлингм ҳамма орзу ниятларизга етинг илоҳим . Мана бу сизга арзимаса ҳам.

-Нега унақа дейсиз рахмат сизни келганингиз мен учун энг катта совға. Келинг ўтиринг.

Лола улар билан юзлари қизариб зўрға ўтирарди. Ярим соатларча ўтгач Бўш идишларни олиб ошхонага Шохсанамни олдига чиқди. У ерда Шохруҳни ойиси ҳам бор эди

-Ассаломалекум холажон.

-Келинг қизим нега овора бўлиб юрибсиз

-Йўқ нега овора бўламан ўзим чиққандим. Чарчамаяпсизларми.

-Йўқ. Мана яхшиям Шохсанам бор экан.

-Ҳа Шохсанам нима қиляпсиз келинг ёрдамлашиб юбораман.

-Йўғе Лола опа нима қиляпсиз. Сиз меҳмонсиз ичкарига кираверинг .

- ерда фақат Фарангизни таниман. Менга ноқулай бўляпти. Шу пайт

Гулноза опа ммевалар кўтариб келди Шохсанам мана буларни ҳам кесиш керак. Ҳозир Севинчни ҳам чақириб юбораман.

-Беринг Холажон мен кесаман уларни чаққонлик қилди Лола.

-Вой меҳмон сизни ҳам овора қиламизми.

-Ҳечқиси йўқ..

Лола ҳафсала билан меваларни артиб кеса бошлади. Ошхонани олдидан ўтиббкетаётган Шохруҳ қайтиб ортига ўгирилди.

-Сен бу ерда нима қиляпсан.

Лола унга қараб жилмайиб қўйди.

-Қойилман сенга.

-Кетяпсизми.

-Ишга бориб келаман

-Озгина кутиб туринг мен ҳам кетаман.

-Ие Лола опа ўзи ҳозир келган бўлсангиз ҳеч қаёққа кетмайсиЗ. Фарангиз ҳафа бўлади.

-Бир соатлада қайтаман ўзим олиб бориб қўяман.

-Ҳоп.

Шохруҳ яна бироз унга қараб турдида ширин энтикиб чиқиб кетди.

-Вой қизим бунча чиройли карвингга ўқиганмисз.

-Йўқ ўзим шунчаки қизиқаман.

-Севинч ол буларни ичкарига олиб кир қизим.

-Ҳоп

Меваларни кўрган меҳмонлар ҳам вой деб қолишди.

-Кимни санъат асари бу.

Гулноза опа эса бўлажак келинимни дея мақтаниб қўйди. Энг асосийси Лола олиб келган торт бўлди. Унинг устига Фарангизни расми туширилганди. Бу Фарангиз учун унутилмас туғулган кун бўлди.

. Давоми бор



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Маҳмуд ака, қулингиз бўлай. Боламни қутқаринг. Майли қарз беринг. Тўлайман. Фақат зудлик билан Ҳиндистонга кетишим керак.
- Энди ўзингга келдинг. Бошида шундай десанг эди. Ёшсан, чиройлисан. Келишиб кетамиз. Эртага кел. Пулни тайёрлаб қўяман.
Хеч нима ўйламадим. Ҳаёлимда фақат болам эди. Эртасига Маҳмуд мени ишхонасида эмас, бошқа бир манзилда кутиб олди. Яхшилаб жихозланган уй. Дастурхон тузалган. Ароқни ярми ичилган. Хонага киришимиз билан оғзидан бадбўй ҳид келаётган Маҳмуд менга ёпишиб кетди. Қучоғидан чиқишга ҳаракат қилдим. Кучим етмади. Бор кучимни тўплаб итариб юбордим. У ерга йиқилди. Оғзини тўлдириб сўкинишга тушди.
- Жон демайсанми, қ... Шунча пулга ҳоҳласам ўн саккиз ёшини олиб келардим.
- Мен сендан қарз сўрадим. Ўзимни пулимни қарз олмоқчи бўлдим. Мени ким деб ўйладинг, инсофсиз.
- Эй, менга қара...
Маҳмуд ўрнидан туриб менга яқинлашди. Ҳаммаси бир зумда содир бўлди. Дастурхон устида турган пичоқни қачон олдим, қачон юрагига санчдим.. Билмайман. Ўзимга келганимда Маҳмуд ерда ётар, аллақачон омонатини топширган эди. Аввалига мелицияга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Кейин тўҳтаб қолдим. Мени қамашади. Фарходжоним касалку. Унинг ҳоли нима бўлади? Ўн дақиқа караҳт ҳолда ўтирдим. Ўриндиқ устида турган сумкага кўзим тушди. Очиб қарадим. Ўйлаганимдек ичида менга ваъда қилинган пул бор экан. Сумкамдан спирт олдим. Ҳамма изни тозалаб чиқдим. Экспертизада ишимни устаси эдимда. Пулни олиб уйга кетдим. Қайнонам мендаги ўзгаришга ҳайрон бўлди. Нима бўлса бўлсин деб чипта олдим. Маҳмуднинг яширин уйини хеч ким билмас экан шекилли, у ҳақида гап сўз чиқмади. Боламни олиб Ҳиндистонга учдим. Аммалиёт яхши ўтди. Боламга яхши қарардим. Лекин, кўз ўнгимдан Маҳмуд кетмас эди. Ўн бешичинчи куни қайнонам қўнғироқ қилди.
- Уни сен қилдингми?
- Кейин гаплашамиз.
Қайнонам нимани сўраганини тушунган эдим. Эртасига қайнотамга қўнғироқ қилдим. Маҳмудни ўлдириб кетишганини, қотил топилмаганини айтди. Бир ойгача ит азобида яшадим. Қоронғу тушишидан қўрқаман. Шомдан кейин Маҳмуд пайдо бўлади. Бурчаклардан менга тикилиб тураверади. Кўзимни юмишим билан менга келиб ташланадигандек туюлади. Ақлимдан озай дедим. Ниҳоят уйга жавоб беришди. Аэропортда уйимдагилар кутиб олишди. Негадир қайнона, қайнотам келишмади. Аввал қизлик уйимга кетдик. Онамдан кейин бу уй менга бегонадек бўлиб қолган. Оқшом тушмасдан эримникига кетдим. Эшикни қайнонам очди. Саломимга зўрға алик олди. Қайнотам бугун ётиб ухла эртага гаплашамиз деди. Хонамга кириб қотиб қолдим. Шкаф ёнида Маҳмуд менга тикилиб турарди. Бақириб юбордим. Қайнонам югуриб келди. Боламни унинг қўлига бердим.
- Фарҳодим сизга омонат.
- Ҳой, тўҳта. Қаерга кетяпсан?
Кўчага чиқиб югуриб кетдим. Тўғри туман ИИБ биносига кириб бордим. Маҳмудни ўлдирганимни айтдим. Мени ёзув, чизувлардан кейин, вақтинчалик маҳбуслар сақланадиган ертўлага олиб тушишди. Қоронғу хонага қўрқибгина кирдим. Негадир Маҳмуд кўринмади. Асабийлашиш, чарчоқ мени эзиб ташлаган экан. Таҳтадан қилинган кароват устига ўзимни отдим. Қотиб уҳлабман, эртаси куни ҳам мени уйғотиш қийин бўлибди. Жиноятни бўйнимга олганимдан кейин, Маҳмудни руҳи мени тинч қўйди. Лекин оиласи тинч қўйишмади. Уларнинг қўли узун эди. Суд мени ўн беш йилга ҳукм қилди. Аввалига Тошкент шаҳридаги аёллар жазони ўташ муассасасида эдим. Кейин бизни Зангиотага кўчириб кетишди. Беш олти йилдан кейин озод бўламан деб ўйлардим. Аммо қарши тарафнинг қўли узунлиги қамоқхонага ҳам таъсирини кўрсатди. Мени тўҳтамай тартиб бузишда айблашар, озодликка чиқишимга тўсқинлик қилишарди. Бошларида қайнонам ўғлимни олиб келиб юрди. Кейинги ўн йил ичида уни менга кўрсатишмади. Ёзган хатларимга жавоб беришмади. Мендан бир йилда бир марта акам ҳабар оларди. Уни ҳам ялиниб ёлвориб, хат ёзиб келишга кўндирардим. Ўғлимни акамга беришмас экан. Бошимизни эгди, қайтиб келмасин дейишар экар. Ваниҳоят ўн тўрт йилда озодликка чиқдим. Тўғри боламнинг ёнига кетдим. Мени уйга киргизишмади. Хаттоки, болам ҳам қотил онам йўқ мени деди. У эндигина ўн олтига кирди. Хали ёш. Лекин ҳаммасини унинг учун қилганимни қайнона қайнотам билишар эдику.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇


Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════

• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════


☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.  “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўзбекистонда йил номлари

1991 - Алишер Навоий йили
1992 - Ҳамширалар йили
1993 - Аҳмад Яссавий йили
1994 - Мирзо Улуғбек йили
1995 - Ибн Сино йили
1996 - Амир Темур йили
1997 - Инсон манфаатлари йили
1998 - Оила йили
1999 - Аёллар йили
2000 - Соғлом авлод йили
2001 - Она ва бола йили
2002 - Қарияларни қадрлаш йили
2003 - Обод маҳалла йили
2004 - Меҳр-мурувват йили
2005 - Сиҳат-саломатлик йили
2006 - Ҳомийлар ва
            шифокорлар йили
2007 - Ижтимоий ҳимоя йили
2008 - Ёшлар йили
2009 - Қишлоқ тараққиёти ва
            фаровонлиги йили
2010 - Баркамол авлод йили
2011 - Кичик бизнес ва
            хусусий тадбиркорлик йили
2012 - Мустаҳкам оила йили
2013 - Обод турмуш йили
2014 - Соғлом бола йили
2015 - Кексаларни эъзозлаш йили
2016 - Соғлом она ва бола йили
2017 - Халқ билан мулоқот ва
            инсон манфаатлари йили
2018 - Фаол тадбиркорлик,
            инновацион ғоялар ва
            технологияларни
            қўллаб-қувватлаш йили
2019 - Фаол инвестициялар
            ва ижтимоий
            ривожланиш йили
2020 - Илм-маърифат ва
            рақамли  
            иқтисодиётни
            ривожлантириш йили
2021 - Ёшларни қўллаб-
            қувватлаш ва ахоли
            саломатлигини
            мустаҳкамлаш йили
2022 - Инсон қадрини
            улуғлаш ва
            фаол маҳалла йили.
2023 - Инсонга эътибор ва
             сифатли таълим йили
2024 - Ёшлар ва бизнесни
            қўллаб-қувватлаш
             йили»
2025 - Атроф муҳитни асраш ва
яшил иқтисодиёт йили!
2026 - Маҳаллани ривожлантириш ва
жамиятни юксалтириш йили
!

Сиз ҳам буни билармидингиз ...?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ассалому алайкум☘
Кадрдонларим☘
3- ЯНВАРЬ ☘
Шанба тонги☘
муборак бўлсин!☘

🦋🌷Жаннатнинг хушбўйларидан
бўлинг баҳраманд.
🦋🌷Дуодадир сиз учун қалбим
ҳар соат.
🦋🌷Дуоларим Парвардигор
этсин ижобат.
🦋🌷Хонадонни тарк этмасин
файзу-барокат!

🌹ШАНБА  кунингиз хайрли ва
файзли бўлсин!
🌹

➡️Яқинларга юбориб қўямиз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

9-ҚИСМ

-ФАРАНГИЗ менга битта аччиқ кофе тайёрлаб бер.

Залда бўламан.

-Ака ана Шохсанам опамга айтинг мен идишларни артаётганммдим. Ошхонадала.

-Қачон ҳоп дегансан а.

-Шохсанам.

-Лаббай Шохруҳ ака.

-Битта аччиқ кофе тайёрлаб бер. Шакар кўп солма. Ичолмайман.

-Ҳоп бўлади.

-Бу бошқа гап.

-Яна азонгача телевизиорни тагидан турмас экансанда.

-Ойи фудболку аҳир бу.

-Ўргилдим фудболингдан.

-Ҳозир дадамниям уйғотволаман ана кўрасиз кейн.

-Рахмат ҳечам кераги йўқ. Шундоқ ҳам ишимиз кўп ўзи

-Ана шунинг учун....

-Мана кофе Шохруҳ ака.

-Рахмат

Шохруҳ диванга жойлашиб Лолага смс ёзди аммо бир соат ўтса ҳам жавоб келмади. Уҳлаб қолгандир дея фудболга берилди .

-Лола кўчада турибман дарсинг тугадими чиқасанми.

-Ҳозир 10 дақиқада тушаман.

-Ҳоп.

-Ассаломалекум

-Волекеум ассалом.

-Куттириб қўймадимми .

-Вой сизни қанча кутсак ҳам кам.

-Кесатмен. Бўлақолинг ҳали уйга ҳам боришим керак

-Ие нега.

-Формада бормасам кере туғулган кунга.

-Ҳоп кутиб тураман бирга кетамиз.

-Оббо нега тушунмайсиз сиз билан бирга қандай кириб бораман.

-Ўзинг қандай кирсанг мен билан ҳам шундай.

-Гап топиб бомидику сизга.

-Боракаллооо.

-Қаерга кетяпмиз ўзи.

-Голден Ҳоусе га.

-Эее ўтта нима бор. Ундан кўра Чорсуга борелик.

-Одамлага туртилиб нима бор экана.

-Ўша ердан топиш осон танишим бор кеча гаплашиб Фарангиз исмлиларни йиғдириб қўйганман.

-Асалимммм.

-Кетдик.

Улар занжирлар ичида энг чиройлисини танлашди. Бежиримгина қутига ўратиб чиқиб кетишаётганда шохруҳ Лолага

Сен машинага боравер ҳозир бораман деб ичкарига кириб кетди.

-Кечирасиз опа ҳудди шунақасини Лола деганиям борми .

-Заказга ясаб беришади.

-Манга номеризи берин аниқ кунини этаман сизга .

-Ҳоп мана сизга визитка.

-Рахмат

-Бунча қолиб кеттиз.

-Ишим бориди.

-Анави қиздами

-Рашк қилдилами.

-Ҳеч қачон.

Дамови бор

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

8-ҚИСМ

-АССАЛОМАЛЕКУМ Лола опа яхшимисз.

- Фарангиз СиЗми яхши рахмат ўзиз тузумисз. Шохсанам яхшими.

-Ҳа рахмат яхши. Ҳаммаси зўр. Ўзизда нима гаплар ўқишлар имтихонлар билан қийналмаяпсзми.

-Йўқ яна бир ҳафтадан кейин амалиёт бошланади шу билан ўқиш ҳам тугиди..

-Зўрку.

-Ҳалиги Лола опа мен қўнғироқ қилаётганим эртага мени туғилган куним.

-Вой асалим табриклиман. Бахтли қиз бўлинг ўқишлага грандга киринг илоҳим.

-Рахмат опажон. Шунга сизни ҳам таклиф қилмоқчи эдим . Келасиза....фақат йўқ деманг келасиза.

-Вой ..мен.. қандай бўларкин.

-Эй зўр бўлади келмасангиз ҳафа бўламан.

-Майли Фарангиз мен ўйлаб кўраман.

-Рахмат опажон сизни эртага кутаман.

-Ҳоп майли яхши қолинг.

Фарангиз у билан гаплашиб хурсанд бўлиб кетди. Бирам муомаласи яхшиеэй деб.

Кеч бўлгач Лола Шохруҳ билан гаплашди.

-Маслахатли иш бор сенда

-Қанақа иш экан.

-Эртага Фарангизни туғулган куни. Шунга нима совға олишга ҳайронман.

-Биламан.

-Сен қаердан биласан.

-Боя телефонда гаплашгандик. Ўзим ҳам сиздан сўрамоқчи бўлиб тургандим. Фарангиз мени ҳам таклиф қилди. Келмасангиз ҳафа бўламан деб ҳоли жонимга қўймаяпти. Мени боришим ғалати эмасми.

-Нимаси ғалати экан бўлажак оила аъзоларинг билан танишиб ҳам оласан.

-Эййй уялтирманг.

-Ҳоп ўзинг нима дейсан.

-Билмасам.

-Келавер уялмасдан мен уйда бўлмайман.

--Лекин.

-Ҳеч қанақа лекин йўқ. Синглим хурсанд бўлади сени роса ёқтириб қолган.

-Ҳоп майли кўндирдингиз

-Энди совғага келсак нима олсам экан.

-Шароитингиз қанақа.

-Яхши ҳудога шукур.

-Демоқчиманки тилла занжирми олиб берсезчи. Ҳозир исм ёзилган занжирлар урфдаку. Шу билан эсдалик бўлиб қолади. Ўлмайдиган нарса.

-Яхши фикр лекин.

Эртага ўқишга бормайсанми.

-Биринчи парадан кейин бўшман.

-Бўлмаса мен билан бориб танлашиб юборасанбкейин сени ҳам бира йўла ташлаб қўяман .

-Ие сиз билан борарканманми.

-Нима қилибди.

-Эй йўқ тўғри кемиди.

-Майли эрта бўлаверсинчи кўрамиз.

-Қаттасз.

-Уйда

-Нима қиляпсиз.

-Этишим шартми.

-Вой боо майли сўрамадим.

-Жиннивой аразчи энди душга кирмоқчи бўлиб сен билан гаплашиб ўтирибман.

-Майли кейин гаплашамиз.

Ҳа этганча. Манга Фарангизни битта чиройли расмини ташлаб берин.

-Нима қиласан

-Керак.

-Нега.

-Керак дедимку.

-Ҳоп телеграмдан ташавораман.

-Ҳоп рахмат . Ҳали уҳламисзми..

-Йўқ фудболим бор бугун тинчлими.

-Ўзим шунчаки. Мен кеттим.

-Қаёққа

-Ошхонагада

-Майли ўзингни кўп уринтирма чарчаб қоласан

-Ҳоп жоним.

-Нима дединг.

-Узир оғзимдан чиқиб кетди.

-Ҳар доим оғзиздан чиқиб кетсина асалим мани.

-Майли ҳалироқ гаплашамиз.

-Ҳоп асалим.

-Жинни.

-Мехрибоним мани.

-Бопти ҳооооп. Телефонни ўчиряпман....

Давоми бор



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Совчи келаркан супуриб тозалаб қўйяпти 😳😁

👉 @XonimlarKanali 
Ўзбекистондаги барча хотин қизлари шу ерда

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

7-ҚИСМ.

-ЖОЙИНГГА ўтарсан балки

-Шарт эмас..

-Нега жаҳлинг чиқяпти.

-Нега уйими олдидан олиб ўтиб кеттингиз.

-Сен билан ёлғиз қолгим келганди. Майли кечгача жонигга тегдим шекилли.

-Йўқ унақамас.

-Билмадим сенга ёқмаганга ўхшавотти а.

-Ҳечам унақамас Шохруҳ ака.

Лола шундай деб орқа тарфдан Шохруҳни маҳкам қучоқлаб олди.

Шоҳруҳ эса уни майин қўлларидан ўпиб қўйди.

-Маликам ўзимми.

-Сиззи росаям соғингандим.

-Майли ёнимга ўт.

-Ҳоп .

-Манам соғинганман сани

-Роса чарчадиза бугун .

Орқада ўтирб елкаларизи масаж қлиб қўймоқчи эдим.

-Оҳ оҳ оҳ бунча яхшисана...

Қани эди шуни ўзимизни уйимизда қилсанг.

-Ҳамма нарсани вохти соати бор.

-Бир йилдан бери шу.

Қачон шу ҳақида гап очсам тамом.

-Менам нима қилай олдимда опам бор. Улардан аввал менга совчи бориб турса ўйлависзми сиз.

-Опени тўйи қачон.

-Билмасам...Балки иккаламизники бита бўлиб ўтар ким билади.

-Қани эди шу кунлар тезроқ келсаюу маликам ҳар доим мани ёнимда бўлса.

-Ҳудо ҳоласа келади ўша кунларам.

-Нега тўхтадиз. Ўзи шундоғам кеч бўлиб кетти.

-Сенга қанча қарасам ҳам тўймайманда. Ростанам чарчабман бугун.

-Шунинг учун уйга бориб дам олинг эртага иш куниз...

-ҳоп.

Шохруҳ Лолани уйига ташлаб ўзи ҳам ортга қайтди. Уйда ҳаммаси телевизиор томоша қилиб ўтиришганди.

-Ассаломалекум.

-Келдингми ўғлим.

Сингилларинг роса хурсанд. Рахмат сенга.

-Хурсанд бўлишган бўлса мен ҳам хурсанд.

-Қорниз очмасми ака.

-Йўқ рахмат. Нима кўряпсизлар.

-Янги кино беришаётган экан. Кел ўтир сенам.

-Майли қанақа кино экан.

Шохруҳ қараса кўзлари юмилиб кетяпти.

-Майли менга руҳсат эртага ишга бориш керак.

Унинг ортидан дадаси ҳам кетди хонасига

Шохруҳни шимини чўнтагидан паркдаги расмлар диванга тушиб қолганди.

-Ие бу кимники ҳайрон бўлиб расмларни олди ойиси.

Фарангиз қииқирлаб кулиб юборди.

-Шохсанам опа кўрдингиза мен сотмадим. Акамни ўзи сирини очиб кетди. Вах хах хааааа.

-Бу ким қизим.

-Бўлажак келинизда. Шустрийла қачон улгуришди экан. Лекин роса зўр чиқибди а.

-Ҳа чиройли.

-Тушунмадим қанақа келин.

-Акамни яхши кўрганлари .

Лола опа.

-Ёғе. Ҳозиргилар қанчасини севиб қанчасини унутишади.

-Йўқ ойи сиз уларни бир кўрганингизда эди.

-Қанақа қиз экан ўзи .

-Ажойиб .

Фарангиз оғзидан бол томиб Лолани мақтаб кетди .

Бундан Шохсанамнинг бироз ғаши ҳам келди. Аммо сездирмади.

-Майли ҳали нима гап нима сўз.

Шу билан ойиси ҳам хонасига кириб кетди.

-Роса чиройли тушишибди а ҳудди атиги олинган расмлага ўхшаб чиқибди.

-Ҳа чиройли.

-Эҳҳ барибир мани акам биттада. Ҳудо ҳоласа келнойимам битта бўлади. Ие менга зўр идея келди.

-Қанақа идея экан

-Кейинги ҳафтадаги туғулган кунимган Лола опани ҳам таклиф қилсакчи ойим ҳам яхшилаб кўриб оларди.

-Келармикан.

-Албатта келади қараб туринг . Буёғини боплайман.

Эртси уйғонган Шохруҳв

расмларни столи устида кўриб бошини ушлади. Бахтига қарши ҳеч ким бу ҳақида оғиз очмади. У нонушта қилганча ишга отланди.

Давоми бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

6-ҚИСМ

-ТУРМУШ қурганмисизлар

-Энди Оллоҳ насиб қилса

-Илоҳим бахтли бўлинглар.

-Рахмат.

Энди ишга ўтсак. Узур фақат кўп гапираманда ака.

-Ҳечқиси йўқ.

Бир бирингизни қўлингизни ушланг опажон сиз жилмайиб ерга қарайсиз ...сиз очкини тақинг ва уларга қараб туринг. Биринчиси тайёр энди. Бир бирингизга тескари қараб туриб олинг. Сиз ҳудди аразлагандек қошларни чимиринг. Акажон сиз қўлларингизни бирлаштириб ўйланиб турган бўласиз. Янаям яқинроқ туриб олинглар ана бўлди. Ҳўш энди мана бу бор дона атиргулни оласиз ....

Эндии сиз булани ортига туриб енгил багрингизга босинг ...

Шу билан ажойиб фотосессия тугади.

-Мана гулунгиз.

-Бу гул сизларга бахтли бўлинглар. Суратлар бир соатда тайёр бўлади. Унгача қизлар ҳам етиб келишди.

-Гулиз чиройли экан.

Кулиб қўйди Фарангиз.

-Рахмат.

-Ака ўтган сафарги ўйиндан Яна ютиб беринг.

-Қайси ўйин.

-Ануу нимеди отардизку ..

-Тирми.

-Ҳҳ ўша.

-Кеттик бўлмаса.

Шохруҳ ваъдасида туриб қизларга ўртача катталикдаги теддй айиғини ютиб берди. Уни Фарангизга берганди Фарангиз Лола опасига бергиси келди.

Паркни ичида ўтириб музқаймоқ ейишди. Лола ҳар бир ҳаракатини назокат билан бажарарди. Буни корган Фарангиз ҳам базида ўзидан ҳижолат тортиб қўярди . шохсанам эса айниқса ...

-Бу ерни айланиб бўлдингларми..

-Менимча ҳа.. кулишди қизлар..

-Битта нарса қолди... Лолага қараб маъноли жилмайди Шохруҳ.

-Йўқ йўқ ҳаёлингизга ҳам келтирманг ҳеч қачон унга чиқмайман.

-Бўлмаса ўша гап.

-Иеее йўўўқ.

-Нима бўлди Лола опа.

-Мана акезда Американскийга туширмоқчи.

-Зўрку. қо"рамаганимда жоон деб тушардим.

-Ўшада мен ҳан жудаям қўрқаман.

-Шохсанам опа сиз тушасизми менимча қўрқмасангиз керак.

-Нима ўзи у...

Шохруҳ кеттик деб қизларни атрактсионни олдига олиб кетти.

-Мана ўша деди у Шохсанамга қараб.

-Эййй йўқ менам қўрқаман.

-Кеттикми Лола.

-Йўқ дедим.

-Бўлмаса а...

-Унгаям йўқ.

-Ўзинг танла.

-Уффф...

-Нима қилишингиз керак ўзии.

-Майли чиқаман. Шу билан орамиз очиқ

-Нимма..

-Шартлар бўйича..

-Бўлди келишдик.

Шохруҳ кассага кетди

-Эй ҳудойим ўзинг шарманда қилма.

-Кўзингизни юмиб олинг ҳеч нарсадан қўрқмайсиз.

-Ҳоооп.

-Лолаааа.

-Омад сизга.

Фарангиз ва Шохсанам юришга тайёргарлик кўраётган атрактсионга қўрқув аралаш термулиб туришарди.

-Ойижоооон мен қўрқаман нега рози бўлдим..

Юришни бошлади ҳамки Лоланинг овози эшитилди. Пастда қолган қизлар мазза қилиб куларди.

-Шохруҳ ака бўлди тўхтатинг розиман розиман...

-Нима дейсан..

-Розиман фақат шу тўхтасин.

-Алдамаяпсанми..

-Лола соддаларча йўқ ростан деди йиғламоқдан бери бўлиб.

-Ҳозир тўхтайди ана секинлашяпти.

-Қаниии ааааааа.

Шохруҳ қайтиб тушганида кулаверганидан ичи оғриб кетганди. Лола эса ранги оқариб бир аҳвол бўлиб қолганди.

-Тирикмисан.

-Ярамас.

-Нима деганинг эсингдами

-Ёлғончи.

-Гапингда турда энди

-Кўрсатаман сизга гапида туриш қандай бўлишини. Шохруҳ қочиб қолди.

-Агар оёғимдаги баланд бўлмаганида кўрардиз.

-Нима қилардинг.

-Ўзим биламан. Фарангиз уларни ҳавас билан кузатиб турарди..

-Овқатланасизми энди ..

-Ака Афсонага оборинг..

-Биласана қаерда нима борлигини.

-Ҳа энди...

Улар мазА қлиб овқатланишди. Шохсанам ҳам анча улар билан чиқишиб олди. Шохруҳ ҳам унга синглисига қандай муносабатда бўлса шундай гапира бошлаганди.

Кеч бўлишига қарамай Ашхабодни ҳам айлантириб чиқди. Қайтаётганларида эса шундоққина Лоланинг уйи олдидан ўтиб кетишди.

Лола энди гаоиришга оғзи жуфтлаганди ҳамки шохруҳ ойна орқали йўқ ишорасини қилди.

Шундан сўнг биринчи сингилларини уйга ташлаб Лолани ўзини олиб кетди.

Давоми бор



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Davomi👇👇👇👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳурматли аёллар!
Чарчамаяпсизларми? 😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Болакай юришни энди ўргана бошлаган кезлари бир кунда йигирма, ўттиз марталаб йиқилади, бурни қонайди, тиззаси шилинади, лат ейди... йиғлайди. Лекин бироз ўтиб, яна юришга ҳаракат қилаверади.
У ҳар йиқилганида бунинг учун атрофдагиларни айбламайди;
йиқилишида, жони оғришида бошқаларни айбдор деб билмайди;
юриб кетишим учун отам ёки онам, атрофимдагилар менга шароит яратиб беришмади, деб ўкинмайди;
ҳовлимизнинг саҳни текис ва юмшоқ бўлганида йиқилмас эдим ёки йиқилсам ҳам лат емасдим, демайди...
Ҳеч нимага эътибор бермай, олдинга қадам босишга ҳаракат қилаверади.
Ва албатта юриб кетади!

Йиқилсак оёққа туриш ва олдинга интилишни болакайлардан ўрганиш керак...

Дилфуза КОМИЛ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💥Бугун 3-январь Оналар куни экан.

Сизни яхши кўраман ОНАЖОН🥰

Онажонларимизга юборам
из .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нега боламни менга қарши қилиб тарбиялашди. Ҳозир акамникидаман. Янгамнинг қош қовоғига чидаб ўтиришга мажбурман.
- Қонун сиз тарафда. Ишончли адвокатимиз бор. Болани олишингизга ёрдам беради.
- Йўқ, йўқ. Ундай қилмайлик. Боламни юраги касалку. У хали ёш. Бир кун келиб мени тушунади. Биласизми, қамоқхона ҳовлисида бир дона тол дараҳти бор эди. Мажнунтол. Уни боламга ўҳшатардим. Унга суяниб, шоҳларидан тутиб куч олардим.
- Туркияга келинг. Иш топганингизча меникида тураверасиз.
- Қанийдия, лекин чиптага ҳам пулим йўқда.
- Мен дўстларимдан суриштириб кўрай. Зора, бирорта савобталаб чиқиб қолса. Сизга чипта олиб берса. Ҳа, айтганча Фарҳоднинг рақамини менга ташлаб қўйинг. Гаплашиб кўраман.
- Хўп. Фақат боламга қаттиқ гапирманг, майлими?
- Майли.
Фарҳоднинг телефонига ҳабар юбордим.
- Фарҳоджон, гўзал ўғлим. Сенга насиҳат қилмоқчи эмасман. Ростдан Гулноранинг ўғли бўлсанг, онангдан виждонийлик, жасорат каби ҳислатлар сенга ҳам ўтгандир. Сенга битта ҳикоя жўнатяпман. Яхшилаб ўқиб кўриб хулоса қил. Бир умр онасининг бир кўзи йўқлигидан уялиб, ундан узоқлашиб кетган йигит ҳақида. Йигит онаси кўзларини унинг учун фидо қилганини билганида эса жуда кеч бўлган. Кейинги пушаймондан фойда йўқ. Онангни ўрнида бошқа аёл бўлганда, дадангга ҳиёнат қилиб ишини битириб кетармиди. Ёки онанг сен учун ҳамма нарсага тайёр турмаганда, сен бугун ҳаётда бўлармидинг? Сени ҳасратингда эзилиб адо бўлган муштипарингни бир тинглаб кўр. Уни ёнимга, Туркияга чақиряпман. Келмасидан аввал бир кўришмайсанми. У сени хали ҳам Ҳиндистондан қучоғидан қўймай кўтариб келган гўдаги каби авайлаяпти. Сени катта қилганларга ҳам раҳмат. Лекин, унутма. Сенинг учун жонини беришга ҳам, ўн тўрт йиллаб қамоқхонада ўтиришга ҳам тайёр зот биргина онангдир. Шунча чеккан жабри етади. Уни набираларини ўйнатиб ўтириш бахтидан жудо қилма. Соғинчларига барҳам бер. Дийдорингни дариғ тутма. Қайт, болам, онангга қайт.
Хуллас бугун Гулнора қўнғироқ қилди. Қош кўзлари ўзига ўҳшаган Фарҳоджонини қучоқлаб, йиғлаб қўнғироқ қилди.
- Туркияга бормайман, опа. Бормайдиган бўлдим.
Кейин Фарҳоджон гапирди.
- Холажон, онамни юбормайман. Ўзим қарайман. Кейинги йили бирга дам олишга олиб бораман. Кутиб оласизми?
- Иншааллох, насиб дейлик. Раҳмат, болам.
- Сизга рахмат, хола.

Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАЪРУФЖОНОВА.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя

МАЖНУНТОЛ.

Уч кундан бери битта саҳоватпеша инсон қидираман. Танишларга қўнғироқ қиламан. Ҳижолатлик билан, секингина гап бошлайман.
- Битта синглимиз бор. Зудлик билан Туркияга келиш керак. Озгина ёрдам керак бўляптида.
Ўзингда йўқ-оламда йўқ. Чипта учун пул топа олмадим. Бироз аввал Гулнора яна қўнғироқ қилди. Нима десам экан деб бироз кеч жавоб бердим. Телефон экранида йиғлаётган Гулнора кўринди. Қўрқиб кетдим. Шошилиб гапира бошладим.
- Гулнора, йиғламанг. Ҳозирча чиптага пул топмадим. Лекин, сўз бераман. Албатта, топаман.
- Мен Туркияга бормайман, опа. Бормайдиган бўлдим.
Аввалига ҳайрон бўлдим. Кейин жилмайдим.
- Сиз йиғлаб олинг. Мен гуруҳга кетдим. "Мажнунтол" номли ҳикоя ёзиб, дўстларимга тақдим қилиб келаман. Ухлаб қолманг. Сизга қўнғироқ қиламан.

Гулнора билан танишганимга бир ҳафта бўлди. Шифохонадан чиқсамда, холсизлик, дармонсизлик қийнаб қўйди. Ғайратим ичимга сиғмайди. Нимадир қилмоқчи бўлиб ўрнимдан тураман. Бошим айланиб, оёқларим титрайди. Яна ётиб оламан. Зерикиб қолдим.
Негадир месенжерни ёмон кўраман. Қўнғироқларга жавоб бермайман.
Ўша куни ватсапдан қўнғироқ бўлди. Эриниб очдим.
- Ассалому алайкум, опажон. Рақамингизни ўртоғим берди. Озгина вақт ажратинг, илтимос.
- Гапираверинг. Эшитаман.
- Озгина десам ёлғон бўлармикан. Менинг дардим бир китобда. Қисқароқ тушинтиришга ҳаракат қиламан.
- Бемалол, ҳозир вақтим кўп. Шошилмай айтиб беринг.
- Исмим Гулнора. Битта ўғлим бор. Бир ой бўлди, қамоқхонадан чиқдим.
- Қамоқхонаданми...?
- Ҳа, опа. Қамоқхонадан.
- Нима қилган эдингиз?
- Одам ўлдирганман.
- Бир дақиқа тўҳтаб туринг. Ўтириб олай. Энди ҳаммасини бир бошдан айтиб беринг.
- Ёшлигимда жуда кўҳли қиз бўлганман. Севиб турмуш қурдим. Ўғлимиз туғулмасдан аввал эрим юрак ҳуружини бошидан кечирди. Унга яхши қарайман деб, ўзимга ортиқча вақт ажрата олмадим. Ҳомиладорлигим оғирроқ кечди. Афсуски, ўғлим ҳам юрак нуқсони билан дунёга келди. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти қилинса яшаб кетиши мумкин дейишди. Эрим билан пул тўплашга киришиб кетдик. Боламни Ҳиндистонга олиб бормоқчи эдикда. Бор будимизни сотдик. Машина, тиллалар. Бу вақтга келиб болам бир ёшдан ўтган эди. Икки ёшига тўлмасдан жарроҳлик амалиёти қилдирсак бўлади. Ўзим экспертиза ҳашираси эдим. Боламни қайнонамга ташлаб ишга чиқиб кетдим. Ярим жон бўлиб қолган эрим ишга ярамай қолганди.
Бир куни ишдан келсам ўртоғи Маҳмуд билан гаплашиб ўтирган экан. Маҳмуд мени кўриб ҳайрлашиб чиқиб кетди. Эрим мени чақирди.
- Маҳмуд битта иш қилайлик деяпти. Олти ойда пулимиз икки баробар кўпайар экан. Фарҳоджоннинг амалиётига қийналмас эдик. Сен нима дейсан?
- Билмадим, дадаси. Зўрға тўплаган пулимизни таваккал қилмасакмикан.
- Ҳа, яна бир ўйлаб кўрайликчи.
Эртасига ишдан келсам Маҳмуд келиб кетибди. Эримни кўндириб бор пулни олиб кетибди. Хайрлиси бўлсин, дейишдан бошқа чорам қолмади. Беш ойдан кейин бошимизга катта ташвиш тушди. Эрим иккинчи юрак ҳуружини кўтара олмай вафот этди. Касал боламни қучоқлаб қолавердим. Фарҳоджонни жонини сақлаб қолишим учун оёққа туришга мажбур эдим. Маҳмуднинг ёнига бордим.
- Маҳмуд ака, дадаси берган пулни берсангиз деб келдим. Ўғлимни Ҳиндистонга олиб боришим керак.
- Ия, эрингиз пулни мендан аллақачон олиб кетган. Сизга айтмаганмиди?
- Эрим мендан хеч нарса яширмасди. Пулни олмаганини биламан. У касал боламнинг ҳаққи. Худодан қўрқинг.
- Пулни бериб юборганман. Бир суми ҳам қолмаган.
- Устингиздан арз қиламан.
- Бемалол, қилаверинг. Мен ўзимга ишонаман.
Уйга бир аҳволда келдим. Қайнонамга йиғлаб бор гапни айтдим. . Маҳмуднинг устидан арз қилсак уч ойга чўзилиб кетаркан. Исботимиз бўлмаса хеч нарса қилолмас эканмиз. Аламимни йиғидан олардим. Боламнинг аҳволи кун сайин орқага кетарди. Ҳиндистонга кетиш учун ҳужжатлар тайёр, фақат пул йўқ эди. Оҳири яна Маҳмудга қўнғироқ қилдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Х​олбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоялар
ОНА  МЕҲРИ......

(Ушбу воқеий ҳикоямни эҳтиром билан онажонимга бағишлайман.)


Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз.  Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”-  дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Шунақаси ҳам бўлади...

ШИФОКОР ЎҒЛИДАН АЙРИЛГАН БЎЛСАДА, БЕМОР БОЛАНИНГ УМРИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан: 
- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди. 
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди: 
- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг панохида. 
Ота деди: 
- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса. 
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига: 
- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди. 
Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради. 
- Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор? 
Ҳамшира: 
- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.

Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз..

Интернетдан олинди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тунингиз осуда ўтсин ...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кимда шунақа ...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жигарларим 🫶🫶
Боризга шукур 💝💝💝

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳеч қачон ҳаётингиздаги бирор кун учун афсусланманг.

Яхши кунлар — бахт беради,

ёмон кунлар — тажриба,

энг оғир кунлар — сабоқ,

энг гўзал кунлар эса — хотира бўлиб қолади.

— Профессор Ричард Фейнман


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Demak hech kim hech narsani his qilmas ekan. Chunki birorta koment koʻrmadim

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

5-ҚИСМ

ШОХРУҲ машинани ичида ҳам унга узоқ термулиб қолди.

-Ҳа нима бўлди сизга.

-Нега сени шунчалик севамана . Авваллари ҳеч бундай ҳолат бўлмаган менда.

Сен баририбир бошқачасан.

Бирам севаман сени. Ҳеч қачон қўйиб юбормайман. Қочиб ҳам қутулолмайсан мендан.

-Бутун ҳаётим сизники.

-Асалим мани.

Шохруҳ Лоланинг юзларини силади.

Лола жилмайган кўйи турарди. Қани эди сени ёнингда бўлганимда вақт тўхтаб қолса.

-Фарангизларни олдига борайлик яна нотўғри тушунишмасин.

-Ҳоп кетдик.

-Намунча қолиб кетишди акам ҳам телефон қилмади.

Шохсанам уни эшитмади. Скамейкада ўтирганча ҳаёлга берилганди. Қанчалик ўзини қувноқ тутишга уринмасин эплай олмаётганди. Лола унда икки ёш катта экан.

Аҳир у ҳам Шохруҳга пинхона ошиқку. Қалбида милтиллаган бўлсада умид учқуни бор эди. Бугун ўша учқун ҳам сўнди.

Нега тақдир Шохруҳ билан учраштирди. Нега уни яна кўрди. Тинчгина ота онаси билан кетса бўларкан.

-Ҳейй Шохсанамхон нима бўлди сзига. Ёки бу ер ёқмаяптими.

-Йўқ деди у шошиб. Ҳаммаси яхши фақат ота онамни соғиндим.

-Ҳафа бўлманг кечқурун уйга борсак дадам телефон қилиб берадилар ҳоп.

-Ҳоп.

-Ана Лола опа келяптилар.

-Зерикмадилами.

-Энди бошланаётганди. Акам қани.

-Ҳозир келяптилар . Чарчадингларми бу ерда ўтирибсизлар

-Йўқ. Ер ости йўлига тушмоқчи эдик . У ерда антена чиқмас экан. Акам қидириб қолмасин деб шу ерда ўтирибмиз.

-Тушҳнарли

-Лола опа келинг расмга тушамиз

-Вой қандай бўларкин.

-Эе зўр бўлади. Манда зўр камерлаар бор.келинг.

-Майли.

Оараларида барибир Лола ўзгача латофатли эди.

Шохсанам негадир Фарангизни қизғона бошлаганди

-Нима иш қиласиз опажон.

-Битирувчи курсдаман

-Ёғе қайси соҳа.

-Менежмент соҳасида.

-Ёғе Молияда ўқийсизми.

-Ҳа.

-Мени орзуим у ерга кириш.

-Ҳудо ҳоҳласа ниятингизга етинг.

-Ажойиб. Менга рақамингизни беринг билмаган тушунмаган нарсаларимни сиздан сўраб тураман. Мен ҳам шу институтга қарашли академик лицейда ўқийман.

-Зўрку. Майли қўлимдан келганича ёрдам бераман.

-Тўйдан кейин бемалол акам билан бирга ишласангиз бўлар экан.

Лола қизариб кетди.

Ана келяптилар.

Шохруҳ қизларга ичиши учун сув берди.

-Боракансзуу ака.

-Ҳўш қаёққа борамиз.

Қорнила очмадими ҳали.

-Йўқ ер ости йўлига тушайлик.

-Ёш болаларни жойику.

-Биз тушамиз.

-Майли тушавер .

-Лола опа борасизми.

Шохруҳ кулиб юборди.

-Бунга миллион берсанг ҳам сувга туширолмайсан.

-Ростан сувдан қўрқасизми.

-Бу мен учун фобиа.

-Майли бўлмаса яна сизларни ёлғиз қолдирамиз.

Шохруҳ ўтирган кўйи Лолани елкасидан қўлини ўтказиб олди.

-Анави ер жуда чиройли экана.

-Қани

Лола юрак шаклида безатилган кичик суратга тушиш учун ажратилган жойга ишора қилди

-Юр расмга тушамиз.

-Ёқ керемас.

-Эсдалик бўлиб қолади юр.

-Ассаломалекум окажон келинглар. Расмга тушмоқчимисизлар ҳам.

-Қанақа бўлсин.

-Масалан.

-Масалан рамантични қилиб ҳудди лове сторйга ўхшатибам тушириб берамиза.

-Майли .

Суратчи йигит хурсанд бўлиб илҳом билан ишга киришди

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йилларда, ойларда, саналарда ҳеч қандай муҳим кун йўқ, биз ўзимиз қувончимизга сабабчи бўлган, қайғуларимизга гувоҳ бўлган саналар ва кунларни эслаб қоламиз холос, инсон хотираларда яшаб қолмайди, олдинга қараб қадам босар экан, ҳар кунини муҳим деб ҳисоблаб бахтли онларини, гўзал лаҳзаларини, чиройли дамларини ошириб бораверади...

Бахтли кунни танлаш шарт эмас, доим бахтли бўлгансиз, омадли бўлгансиз, муҳаббатли бўлгансиз, севгансиз севилгансиз...

Нафас олиб чиқаришнинг ўзи бир мўъжиза азизим!
Мўъжизалар ва байрам кайфиятили кун билан меҳрлилар!😍😍😘😘🤗🤗

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ота соғинчи.

Томоғидан овқат ҳам ўтмай қолган турмуш ўртоғининг аҳволи Мухлисани хавотирга сола бошлади.
- Эшикни занжирладингми? Қайнонасининг саволига эрининг
- Ҳали Нигора келмадику? деган жавобини эшитган Мухлисанинг юраги санчиб кетди.
- Раҳимжон, ўзингни қўлга ол, энди, қизингни узатдинг. Нигора келмайди, эгасига топширдинг!
Кўз ёшларини онасига кўрсатмаслик учун уйига кириб кетди Раҳимжон. Бугун бир ҳафта бўлди қизи узатилганига. Ишдан келган турмуш ўртоғининг икки кўзи эшикда. Худди ҳозир Нигора кириб келадигандек. Мухлисанинг ҳам юраги тўкилиб турибдию,  эрига сездирмасликка уринади. Кеч бўлса, йўқ бўлиб қоладиган одат чиқарди. Қаердалигини сўраса Ҳовуримни босиб келдим, дейди. Ишдан келиб овқатга уннаётганида дарвозанинг қўнғироғи чалиниб қолди. Очса, қизи билан куёви кулиб турибди.  Юраги орзиқиб кетди. Қучоқ очиб кўришаркан ҳовлига кира солиб
- Адаси, қизингиз келди! деди қувонч билан Не-не давраларда кўкрак кериб юрадиган эрининг куёви билан кўришаётиб довдираб қолганини кўриб юраги эзилиб кетди. Бироз ўтириб қизи Кетаманга тушиб қолди.
- Ойижон бир соатга рухсат бердилар. Уйга меҳмонлар келиши керак! Ёлғизининг олов олгани келгандек тез кетаётганидан бир хафа бўлса, уйига ошиқаётганидан бир хурсанд бўлиб кузатди. Маҳкам бағрига босаркан, қизи қулоғига пичирлаган сўзларни аранг эшитиб қолди. Ойижон, адамлага айтинг, эшигимнинг тагидаги тошда ўтирмасинлар, салқин ҳам тушиб қолди, ўзим келиб тураман, тез-тез...
Мухлиса оғир қадамлар билан уйга кираркан, турмуш ўртоғининг кеч бўлганда йўқолиб қолишининг сирини билиб, кўз ёшларини тўхтата олмай қолди...

Феруза Салходжаева.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Умрнинг яна бир бонги муборак,
Қилайлик покиза янги бир тилак,
Яна бир кун ҳадя этибти Ҳудо,
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Уришдан тинмасин доимо юрак,
Қадрлигим менга фақат сиз керак,
Дийдорни чорасин етказди Ҳудо!
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Кўнгилда бир олам йиғилди истак,
Ҳар бирига албат етамиз демак,
Аҳир бизга имкон бермоқда Ҳудо!
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

Кўнглинггиз мендайин шод бўлса керак,
Ҳеч нарса керакмас меҳрдан бўлак,
Ҳабар олмоқ насиб этибти Ҳудо!
Янги йилнинг янги тонгги муборак!

✍ Мумтозбегим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel