📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоялар 📚 Ибратли афоризмлар 📚 Ибратли видеолар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР СЎРАЙМИЗ Reklama uchun @Menedjer Админ @Ibratli_admini
Аллоҳ барчамизни яхшилик илинадиган яхшиларга ҳамроҳ қилсин!
Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📖 ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ
📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.
📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.
📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.
📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.
📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.
📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.
📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#БилишЗарур
ХЎРОЗ БИЛАН ТОВУҚНИ НИКОҲИ ЙЎҚ ЛЕКИН БИЗ БЕНИКОҲ БЎЛГАН ТОВУҚНИ ТУҲУМИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛАМИЗ БУ ҲАЛОЛМИ.. 🧐
Жавоби👇
Бир куни Хасан Басрий ҳузурига бир аёл келиб, сўради:
Эй имом! Дин ПОКЛИГИ, дин ЖАВҲАРИ, дин ХАЗИНАСИ нима? деди аёл.
Хасан Басрий хазратлари:
– Қани сиз айтингчи, - дедилар.
Аёл айтдики:
Дин поклиги ~ ТАҲОРАТ олмоқдир.
Дин жавҳари~ АЛЛОҲДАН қўрқмоқдир.
Дин хазинаси~ ИЛМдир.
Аёл яна қўшимча қилди:
Дин маъдани ~ ҲАЁдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди.
Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам):
"Ҳаё ~ иймоннинг бир бўлаги", эканини билдирганлар.
Хасан Басрий аёлнинг сўзларини эшитиб ҳайратландилар:
1. Ҳаё ~ иймон хислатидандир.
2. Ҳаё ~ Ислом гўзаллигидандир.
3. Ҳаё ~ Аллоҳ Таолодан хижолат бўлиб маъсиятни тарк қилишдир.
4. Ҳаё ~ Аллоҳ Таолога муҳаббат қилиб, тоатга берилишдир.
5. Ҳаё ~ бу дунё ва охират шармандалигидан узоқлаштиради.
6. Ҳаё ~ иймон шўъбаларининг аслидир.
7. Ҳаё ~ ўз эгасини виқорли қилади.
8. Ҳаё ~ саҳобалар ва авлиёларнинг сифатидир.
9. Ҳаё ~ Аллоҳнинг ва одамларнинг муҳаббатига сазовор қилади...
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
.
🥀 ХАЙРЛИ КУН
МЕХРИБОНЛАРИМ!
Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим!
Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!
Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!
Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.
Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...
Аллоҳга омонатсиз, қадрдон
Яхши дам олинг!
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
1. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.
2. Расулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.
3. Расулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.
4. Расулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
5. Расулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
6. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди.
7. Расулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
8. Расулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.
9. Расулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
10. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
11. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
12. Расулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган.
13. Расулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.
14. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
15. Расулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.
16. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).
17. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
18. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).
19. Вафот эткан бандадан қабрда Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.
20. Расулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг сийратига кира олмайди.
21. Расулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
22. Расулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
23. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.
24. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
25. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
26. Расулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.
27. Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
28. Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
29. Расулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
30. Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.
Манба: "Икки олам сарвари" Саййид Муҳаммад Ҳасаний
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ
СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ
•"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят
•"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят
•"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят
•"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят
•"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят
•"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят
•"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"
"Моида" сураси, 42- оят
Тафаккур қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БАЛКИ БУ НАЖОТИНГДИР...
...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.
....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.
Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу Сизнинг нажотингиздир!
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ДУО ЮБОР БИЗЛАРГА...
У дунёдан оталар нидоси: "Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга"
🎙Хайрулла Хамидов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БУГУН 9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
🎙Афзал Рафиқов
Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Улашинг
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарк қилмаган зикр"
Доктор Муҳаммад Сауд Рошидий
#Биласизми
ОФИЯТ НИМА ?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча шундай дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, мен Сендан офият сўрайман».
Оиша онамиз агар Қадр кечасини топсам қандай дуо қилай деб сўраганларида, у зот офият сўрашга буюрган эканлар.
Мен бунинг сири ва аҳамиятини билиш мақсадида узоқ изландим. Ниҳоят билсам, баъзи луғат китобларида бу борада шундай дейилган экан:
Офият - банда (банданинг ёмонлигидан) Аллоҳдан ҳимоя сўрашидир!
Аллоҳдан сиз ҳам офият сўранг
Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.
Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!
Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.
Жума муборак аҳли ислом...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БИР ҚОП ПУЛИМ БЎЛСА,
нима қилардим...
🎙Ўктам шоир
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
– МУСУЛМОНЧА ЯШАНГ
Мусулмон инсон зиммасидаги ўзгалар ҳақи уч хил бўлади:
1. Агар Кофир бўлса, унинг сиздаги ҳаққи битта. Яъни «ИНСОН» эканлиги учун ҳурмат қиласиз.
2. Агар мусулмон бўлса, унинг сизда иккита ҳаққи бор. Яъни ҳам «ИНСОН»лиги, ҳам «МУСУЛМОН»лиги! Бу дегани уни икки карра ҳурмат қиласиз!
3. Агар ҳам мусулмон, ҳам қариндош бўлса, унинг сизда учта ҳаққи бор! Ҳам «ИНСОН», ҳам «МУСУЛМОН», ҳам «ҚАРИНДОШ». Бу дегани уч карра эҳтиром қилинг дегани!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚАНЧА СИНОВ БОР БУ БОШИМДА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЭРКАКНИНГ ЭРКАГИ
(Бўлган воқеа)
Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди.
Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим...
Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди...
Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен ҳижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача...
Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди.
"Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун.
Ҳамма қизларимни узатдим, алҳамдулиллаҳ.
Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Роббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг Қиёматдаги жавоблари ҳам енгил бўлсин!
🥀 Аллоҳим, ушбу ибратни ўқиётган хар бандангни Ўзинг қўллаб, мухтожларга кўмак беришга қодир - барокатли сахийлардан қилгин... Амин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифи ва охирги харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.
Билиш учун пастаги😍
Исмингиз бош ва охрги харифини Босинг.👇
А Б В Г Д Е Ё Ж
З И Й К Л М Н О
П Р С Т У Ф Х Ў
Ғ Ч Ш Э
🌱☘🌱☘🌱☘🌱☘🌱☘
Исмингиз бошланғич ва охирги харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!
Шанба тонги муборак бўлсин Азизлар!!!
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, дойимо дилингиз шод, виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!
Аллоҳ барча эзгу ниятларингизга ижобат берсин! Яқинларингизга меҳр ила хуш кайфият улашинг... Кунингиз файзу барокатли бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОДАМЛАРГА
ЯХШИЛИК
ТИЛАНГ !
Агар ҳаёт сизга ижобий қарашини истасангиз, атрофдагиларга яхшилик тилашни ўрганинг ва одамлар шаънига доимо дуода бўлинг.
Дуо қилиш қадимги одатларимиз қаторига кириб қоляпти. Олдинлари йўлга чиқиш олдидан оиладагилар ва дўстлари дуо қилишган. Айниқса, ота -она дуоси улуғ ҳисобланган.
Бу одат кимгадир эскирган кўриниши, кимгадир диний тушунчани англатиши мумкиндир.Лекин бунда катта маъно бор. Агар олам энергиядан иборат бўлса, бизнинг дуоларимиз ҳам қанақадир қувват заҳираси бўлиши мумкин. Шунинг учун, йўлингизда учраган ҳар бир одамга энг яхши тилакларингизни билдиринг. Унга қувонч, бахт -саодат ва соғлик тиланг. Ҳаёти давомида кўп бахтли кунларни тилаб, дуо қилинг.
Сизнинг ўзгаларга қилган яхши тилакларингиз, албатта, сизга ҳам қайтишини унутманг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ТЎРТТА НАРСА ТЎРТТА
НАРСАНИ ЕЙДИ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Саволни жинниси чиқиб қолди 😁
3 та жонзотда ДУМБА бор!
1. Одамда 🧑🏻
2. Қўйда 🐏
Савол: Думбаси бор 3-чи жонзот нима
ЖАВОБИ👇
Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.
У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.
Аллоҳим! Бизга берган барча неъматларингга барака ёғдир 🤲
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.
– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.
– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.
– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».
Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.
– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.
– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.
– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».
Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».
Бу дуонинг ўқигандан сўнг маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дам кучли бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
Аллоҳдан сабр сўраяпсанми, демак Аллоҳдан бало сўраяпсан
Ножойиз сабр сўрашдан тийилинг 🎙Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла
┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
•┈┈
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA