📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоялар 📚 Ибратли афоризмлар 📚 Ибратли видеолар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР СЎРАЙМИЗ Reklama uchun @Menedjer Админ @Ibratli_admini
Хайрли тун, қадрдон...
✨Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча яқин инсонлар учун ва ҳаётингиздаги барча неъматлар учун яратганга шукрона айтишни унутманг!
🌹Борлигингиз учун, биз билан биргалигингиз учун Сизга раҳмат, қадрдоним!"
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!
Яхши дам олинг!
Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
Ҳукомолардан бири айтади: “Ота билан бола қоронғу кечада йўлда кетишаётган эди. Ота орқасига қараб, келаётган ўғлига қайрилиб: «Ўғлим, эҳтиёт бўл, қоқилиб кетмагин» деди. Шунда ўғли: “ Отажон, сиз ўзингиз эҳтиёт бўлаверинг, мен сизнинг изингиздан кетяпман“ деган экан.
Ҳа, ҳақиқат шудир.
Эй ота, кўзингни эртароқ оч! Фарзандинг ҳаётда сенинг ортингдан изма-из келмоқда.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
– Гўзал нима?
– Одамзод шакли.
– Гўзалроқчи?
– Аллоҳнинг васли.
– Ширин нима?
– Фарзанд аржуманд.
– Ширинроқчи?
– Танда иссиқ жон.
– Мехрибон ким?
– Онам волидам.
– Мехрибонроқчи?
– Яратган эгам.
– Ажаб нима?
– Туғилган гўдак.
– Ажаблироқчи?
– Дунёни севмоқ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОЛМА
(Бўлган воқеа)
Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.
Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...
Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.
Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"
"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.
Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.
Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."
Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.
Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираганча ётоқда ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.
Зулфия Махмуд.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Ибратли_хикоя
ФИДОЙИЛАР
Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?»
Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман».
Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?»
Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!»
Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман».
Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?»
Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!»
Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?»
Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш».
Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал»
Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғрини ёзиш билан тенг».
Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?»
Ўчирғич деди: «Чунки ҳар гал бир хатони ўчирганимда ўзимни қурбон қилиб бораман».
Қалам бўғилган овозда деди: «Ўзим ҳам аввалгидан қисқариб бораётганимни сезяпман».
Ўчирғич қаламни юпатиб, «Ўзимизни бировларга фидо қилмагунимизча уларга фойда бера олмаймиз», деди. Сўнгpа унга меҳр билан назар солиб, «Ҳалиям мени ёмон кўрасанми?» деди.
Шунда қалам табассум қилиб, «Қандай қилиб сени ёмон кўрай, ахир иккимиз ҳам фидойилар эканмиз-ку», деди.
🥀 Дўстим, бировлар қалбига шодлик ёзадиган қалам бўла олмасанг, ғамларни ўчирувчи ўчирғич бўлгин. Уларнинг қалбига «Ҳаммаси яхши бўлади», дея, орзу-умидларни ва яхшиликка ишончни ёзгин. Ризоларига эришмасанг-да, уларга яхшилик тақдим этган бўласан!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИШОНИНГ, ХАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХАЙРЛИ КУН !
Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БУГУН, 12-МАЙ «ХАЛҚАРО ХАМШИРАЛАР КУНИ!»
Хурматли хамширалар, сизларни халқаро хамширалар куни билан табриклаймиз!
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ хамда шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ва улкан зафарлар тилаймиз.
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Диққат
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨🏻⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
⁉️Охиргача ўқинг
Отзыв: /channel/snekeoils
ДУОЛАР ҚИЛИНГ...
✍Абдулазиз Ғофуров
🎙Шахло Хон
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
РАХМАТ,
хаётимда борлигинг учун...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор.
Бу ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР.
Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...
Кунингиз ва кўнглингизни
яхши сўз ва меҳр безасин!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
БОЛАЛИГИМ ҚАЙТИБ БЕР, ХАЁТ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Долзарб #Албатта_кўринг
Хоразмлик Қуронбой ака 8йил қандли диабетнинг оғир асоратларидан қийналиб келган экан. Ўз бошидан ўтганларни холис видеода гапириб берди.
Ушбу видеони САХАР дан қийналиб юрган яқинингизга албатта кўрсатинг!
Ҳар куни телеграмда шифокор билан бепул овозли чат — сиз ҳам қўшилинг!
Telegram: /channel/qandli_diabet_muhokama
Тел: +998555030505
Видеони кўриш:
https://youtu.be/teb9wI1H2r4?si=tRpe91cEcIBajD7I
https://youtu.be/teb9wI1H2r4?si=tRpe91cEcIBajD7I
Ибн Аббос ва Анас айтадилар:
"Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.
Ёмонлик эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Сафимизга қўшилинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
НЕГА АЯМАЙДИ
ОДАМНИ ОДАМ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
🔆 Қайси ойда туғилганингизга қараб ўз характерингизни билишингиз мумкин ❤️
Январь 🪴 Июль 🌱
Февраль 🌹 Август 🪻
Март 🍄 Сентябрь 🦋
Апрель 🎋 Октиябрь 🌼
Май 🌞 Ноябрь 🌸
Июнь 💐 Декабрь 🌺
Ишонинг...
Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...
Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..
Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..
Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кеча 17 ёшли бола қимор ўйнаб ўзини осиб, кутилмаган бир хат қолдириб кетди‼️
11-май куни махалламизда яшовчи Жавлон исмли бола ўзини осиб қўйди. 2008-йилда туғилган болани қолдирган хати ҳаммани шокка солиб қўйди. Хатни ўқиб отаси ўзини осиб қўйди. Боланинг онаси хатни очиб ўқиганида, унда шундай сўзлар ёзилган экан.
Менинг ўлимим тасодиф эмас…👇
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин!
Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Басра шаҳрида бир обид бор эди. Ўлими яқинлашиб, тўшакда ётиб қолганида оиласи атрофига тўпланиб йиғлай бошлашди. Уларга шундай деди:
- Ёнимга ўтиринглар. Ва биринчи отасига юзланиб сўради:
- Эй отажон! Сизни нима йиғлатди? Ота:
- Сени йўқотишни ва сендан кейин ёлғиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман, деди. Сўнгра онасига юзланиб сўради:
- Эй онажон!
Сиз нима учун йиғлаяпсиз? Она:
- Сени йўқотишнинг аламидан, деди. Сўнгра аёлига юзланиб сўради:
- Сени йиғлатган нима? Аёли:
- Сиз доимо менга яхшилик қилар эдингиз, сиздан кейин бошқа бировга муҳтож бўлиб қолишимни ўйлаб йиғлаяпман, деди. Сўнгра фарзандларига юзланиб:
- Сизларни йиғлатган нима?, деб сўради. Фарзандлари:
- Сиздан сўнгра етим бўлиб қолаётганимизни ўйлаб йиғлаяпмиз, дейишди. У бироз уларга қараб турди ва ўзи ҳам қаттиқ йиғлай бошлади. Ундан, сен нимага йиғлаяпсан деб сўрадилар? Обид шундай жавоб берди:
- Кўрдимки сизларнинг ҳар бирингиз менинг учун эмас, ўзларингиз учун йиғлаётган экансизлар. Ораларингизда сафаримнинг узун ва хатарли эканлигини ўйлаб йиғлаганлар борми?
Ораларингизда менинг оғир ҳисоб-китоб билан юзлашишимни ўйлаб йиғлаганингиз борми?
Ораларингизда менинг Оламларнинг Роббисининг ҳузурида туришимни ўйлаб йиғлаганингиз борми?- деди,
сўнгра юзини буриб йиқилди, қарашса жони чиққан экан...
( Ал маволис вал Мажолис, 111-саҳифа)
Аллоҳ оқибатимизни хайрли қилсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
❗️Диққат_Савол
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (С.А.В) умматларига шу мевани енглар у қалбни хасад ва нафратдан тозалайди дедилар!!
Пайғамбаримиз қайси мевани назарда тутиб айтдилар?
БОЙЛИККА МЕҲР ҚЎЙИШ ОҚИБАТИ
Ироқлик 30 ёшли Аббос деган йигит 7 йил аввал Германияга қочоқ сифатида келди. У Франкфуртлик «Ауди» компаниясининг 350 миллион доллорлик аксияцнери немис аёли 75 ёшли Жесика хоним билан танишди. Аббос бир қанча вақт танишувдан сўнг Жесикага уйланди. Бир газета мухбири Аббосга савол берди: - Аббос 75 ёшли аёлга нима сабабдан уйландинг. У жавоб берди: - Ишқ чегара билмас. Жесикани соф қалби учун севдим. 6 йилдан сўнг Жесика вафот этди. Аббос унинг жанозасини дабдабали ўтказди. Жанозадан сўнг васиятномани ўқий бошлади. Васиятномада шундай ёзилган эди: Давоми..
ҚЎНҒИРОҚ...
Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим.
Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.
Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.
Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё.
Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим.
Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.
Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди.
У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим.
Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўнғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим.
Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим.
У: - Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор.
Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар.
Сизга нечa марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади.
Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.
Ақли мендан кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим.
У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.
У машина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим.
Сўнгги пушаймон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.
Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!
Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Рaббимга шукур!,
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😱65 яшар кореалик аёл бутун дунёни лол қолдирди. Унинг ташқи кўриниши худди 25 ёшли қизларники каби кўринади. У ёш кўриниши сирини шу вақтгача хаммадан яшириб келган. Лекин унинг хаётига хар хил тахдидлар бўлавергач, у бу сирли ёш кўриниш рецептини хаммага эълон қилишга қарор қилди. Бу сирни эса видеога олиб тарқатди.
Ёш кўриниш рецептини батафъсил видео холатида ушбу каналга жойладик, хозироқ кириб кўришингиз мумкин!👇
/channel/+rGhNwylRJOJjZGFi
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугунги кунингиз файзли
ва барокатли бўлсин!
Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни Аллоҳ ўзи доим паноҳида асрасин.
Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ бўлсин
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA