ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хуршид Карим шеъри

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

154-қисм

“Тегасанми?”,-деб овози паст чиқарди.

“Бўлмасам-чи? Менинг ҳам оила қуришга ҳаққим бор ахир. Фарзандли бўлишга...”,-деб ҳали гапимни якунламаган эдим.

“Тушунарли!”,-деб машинасини қайта ўт олдирди.

Бу ҳаракати менга машинадан туш дегани бўлди. У билан хайрлашиб уйимга кирдим. Мени узун тун ва жуда кўп саволларнинг жавобини топиш кутарди.

🐦‍⬛️

Эрта тонгдан уйимдаги ишларни ҳал қилиб бироз китоб ўқишга ҳам вақт топган эдим. Бугун ишхонада ярим кун ишлашимни билиб кўп ҳам ўзимни шошилтирмай йўлга тушдим. Орада Людмилага қўнғироқ қилиб у билан аниқ бир учрашув вақти белгиладим.

Катта йўлга чиқиб автобус бекатигача юрдим. Қиладиган ишларимнинг режасини тузиб кетар эканман, ёнимда бир машина тўхтади. Юрагим қўрқувдан тез ура бошлади. Чунки машина Фирдавсники эди.

“Зумрадхон, кафедрагами?”,-деб мулойимлик билан сўради.

Мажбур у томонга қарадим.

“Ишга!”,- деган эдим

“Юринг йўлим усти, ташлаб ўтаман”,-деган таклифни берди.

“Йўқ, рахмат! Ўзим етиб оламан”,-деб юришда давом этдим.

“Зумрадхон! Зумрадхон! Сизни иллоки, таҳдид билан ўтирғизишим керакми машинага?”,-деганида, йўлимда тўхтадим.

“Нима хоҳлайсиз мендан? Ишни тўхтат дедингиз қўлимни ҳам урмаяпман”,-деб дўқ қилдим.

“Сиздек гўзал қизга ярашадими бундай муомала. Ўтиринг шу ёпмоқчи бўлган ишингизни гаплашамиз”,-деди
.
“Ишга кеч қоляпман. Ва сиз менинг вақтимни оляпсиз”,-деб сўнги умид билан гапирдим. Зора имдамай кетса.

“Сизнинг ишингиз, оилангиз жонидан муҳим эмас”,-деганда бақириб юбормаслик учун ўзимни куч билан тохтатдим.
Кечаги Ҳайдар ака ва нечаларини шу зайилда қўрқитиб келдими булар, дея мажбур машинасига миндим.

Кўзидаги маъно ва ҳар ҳаракатимни кузатиши мени ундан баттар жирканишга ундарди. Худди кечаги гаплар мийямда айлангандек бўлди.

“Мана шундай, Зумрадхон!”,-деб машинасини ҳайдашда давом этди.

“Нима истайсиз мендан? Бу қўрқитиб машинангизга миндиришингиз бир...”

“Унақа эмас, гўзалим”,-деб қўлини сочларимга келтирган эди қўлингни торт деб жеркиб бердим.

“Бунақа қўрслигингиз ҳар қандай эркакни баттар ўзига тортади, хабрингиз йўқ”,-деганида юзига қарадим. Сен ҳам эркакмисан демоқчи бўлдим фақат сабр қилиб, бошимга ортиқча ғавғони олмасликни танладим.

“Мақсадингиз нима? Аралашма дедингиз шунга ҳаракат қиляпман”,-дедим қатъий кўринишга ҳаракат қилиб.

“Эҳ, Зумрад! Зумрад! Сиз билан яхши жуфтлик бўлар эдик шу ўйинларингиз бўлмаса”

“Жуфтлик?”

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ассалому Алайкум!
Дилга яқин инсонларим❄️

❄️ Якшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!

❄️Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! 

❄️Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

❄️Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

152-қисм


Жамиятимизда учраб турадиган бундай иллатлар, бундан олдин ҳам жуда қаттиқ қораланиб танқид қилиниб келинган. Ижтимоий тармоқларнинг турфа хили чиқиб, ҳар –ҳар замонда олдимизга тушадиган видеолардан, ёки Россияда қилинган рейдларда олинган видеолар тарқатилганда, аслида бу томон бир қонаган ярамиз эканини билдик. Камайиш ўрнига худди ёмғирдан сўнг чиққан қўзи қоринга ўхшаб турфалари кўпайиб кетяпти. Бу бир мода эмас, бу вабоданда баттар иллат, бир хафли касалликдир.

“Пухта режа тузишимиз керак “,-деб Юсуф орадаги жимликни бузди.

Унга қарадим, у ҳам кўзларимга қарди. Индамай нигоҳларимни олдинга қаратдим.

“Зумрад! Сенга менинг оиламдан хоин чиқмайди дедим”,-деди.

Мен эса тоғасидан ёрдам олганини очиқлашини кутдим.

“Биласанми аслида биз фақат қотилни эмас,хоинни ҳам қидиряпмиз. Иккаласининг ҳам ўхшаш ҳамда фарқли томони бор.Ўхшашлиги иккаласи ҳам ўзини моҳирона яшира олаётгани. Ҳозир бирор кишидан ёрдам сўрашга ҳам қўрқиб қолдим.Чунки сотқин шу эканми деб ўйлаб қоламан”


“У сотқин тоғам эмас!Тоғам сотқин бўлсайди, йиллаб битта лавозимда қолмасди. Худди Ҳайдар ака келтирган мисолдек, оддий ходимликдан юқорига қараб кўтарилиб кетарди. Зумрад тоғам сен ва мендек юзлаб шогирд чиқарди. Қайси биримизга эгри йўл билан иш битиришни ўргатди? Йиллаб ўша кафедрада сочини оқартирди. Гапини эсла”,-деб йиллар аввал доим такрорлаган гапини назарда тутаётган эди.


“Куни келиб ҳамма ерни, пуллик ўқишларни битирганлар эгаллайди. Пул билан ўқиган, ишини ҳам пул билан ҳал қилиш пайида бўлади”,-деганди. Бу гапидан сўнг Фирдавснинг суперконтракт билан ўқигани ёдимга тушди.


“ Пора ва ҳатто пул билан ўқиганларни бир умр қоралаб келди. Яқин атрофимизга ишонмасак, улар билан яшаб ишлай олмаймиз”,-деб гапини давом эттирди Юсуф.


Йиллар давомида у одамнинг махсус хизматда ишлаганини сезмаган, айниқса Юсуфга қариндошлигини яширган одамга қанчалар ишониш мумкин?


“Бу ҳар ким бўлса ҳам ташкилот ичидаги одам”


“Унда биринчи номзодим Нодира!”,-дедим ҳеч иккиланмай.

Менинг гапимга ўзини тута олмай кулди.

“Нодирага бошқа нарса керак”,-деб мийиғида кулишда давом этарди.

“Унга нима кераклигини сен қаердан биласан?”,-деганимда.

“Эркаклар сезади, билади”,-деб гапни қисқа қилди.

Эркаклар сезармиш. Тоже мне?


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xaq gaplar....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

150-қисм

“Бир пайтлар оддий ходим бўлган киши, бошлиғини сотиб унинг ерини эгаллади. Эшитгандирсизлар Сарвар Худоёров деган бир одам бор эди. Шунинг қўлида ишлаб юрган оддий ходим бўлган. Кўпчилик, Сарвар Худоёровнинг хоин деб эълон қилиниб бадарға бўлинишида ўз қўл остидаги ходимларнинг тўплаб берган ахборот ва далиллар сабаб бўлган дейди. У одам чет элга қочиб исмини алмаштирган. Лекин бу лайча тезликка кўтарилмади. Уни ёллаган ақл ҳам, бир куни Сарвар Худоёровдек қулоқсизлик қилмасилиги ва айтган ҳар ишларини бажартириш учун анча тайёрлаб кейин химоясига олди. Бу воқеалар Чароснинг ўлимидан анча олдин рўй берган.Бу оиланинг кучи қаердан деб сўрадингиз-ку? Бу оила кўринишда шунчаки оддий оиладек кўринади.Аммо ўша тоға орқали катта доирадаги халқалар соясида юради”,-деб ҳам гапириб ҳам ишини давом эттирарди.

“Ҳеч ким курашмадими улар билан?”,-сўради Юсуф.

“Курашганлар ё ўлди, ёки мендек бир эски давлат ишларига, алоқаси бўлмаган лавозимларга сургун қилинди, пуф”,-қўлидаги мосламанинг чангини пуфлади.

“Мен ҳали ҳам ўз қизини ўлдиришга бир сабаб топа олмаяпман. Агар бу кўзга соддадек кўринган оила, аслида бошқа оқимларда сузишни бошлаган бўлса. Балки душманлари келиб оиланинг қизини ўлдирган бўлиши мумкинми?”,-деган саволни ўртага ташлаганимда, Юсуф мени яна нотўғри тушунишини билсамда, мени ўйлантирган ва ҳали ҳам ерига қўя олмаган саволларимни беришда давом этардим.

“Ҳҳ, бир оилада бир ёш қиз ўлдирилган бўлса,бунга сабаб иккита бўлиши мумкин. Ё қиз кўриши керак бўлмаган нарсани кўрган.Ёки билган нарсасини гапиришни бошлаб, шантаж қилган. Бундан ўн йилча аввал, ҳали инсонларнинг хотирасида бу жиноят тоза бўлган пайтлар қирқдан зиёд кишининг гувоҳлик ва ёзма баёнларини олган эдим. Афсус..”

“Маҳаллага борганимизда бир-икки кишидан бошқа бировнинг хабари йўқ”,-деб орага кирдим.

“Кўпчилик, кўчиб кетгандир ёки қаррилари вафот этгандир.Бир жиноятда қотилни топишни истасангиз аввал сабабини топинг. Сабаб сизни натижага олиб боради.

“Жиноят мотиви- аканинг синглисини рашки деб биламиз”,-деб сўз олди Юсуф.

Ҳайдар ака кулди.

“Хунасадан рашк қилинмайди”,-деганда Юсуф иккаламиз бир –биримизга қараб қолдик.

Бу иш борган сари бошқача тус олаётган эди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Телефондаги баҳтни оилангиздан қидирманг...


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

148-қисм

Қизиққан ишинг билан шуғуллансанг вақт ўтарди. Аммо ўзингни шуғуллангандек кўрсатсанг унда дақиқа санашга тўғри келади.

“Кетдикми?”,-деб Юсуф қулоғим остида келиб гапирганда чўчиб кетдим.

Компьютерда очилган харитага қараб бир неча манзил орасидаги масофага ҳисоблаб турган эдим. Ва бор диққатим шунда эди.

“Ҳозир, шуни расмга олишим керак деб, телефонимга суратга тушурдим ва барча нарсаларни йиғнаб бинодан Юсуф билан бирга чиқдик. Худди оддий икки инсондек тўғри унинг машинасига миниб иш еридан узоқлашдик.

“Қаерга бораяпмиз ўзи?,-деганимда

“Музейга”,- деб жавоб берди.

“Музейда нима қиламиз?”

“Ҳайдар Очилович ўша ерда ишлайди”,-деди бугун эски терговчи деб гапирган одамнинг исмини айтиб.


Ортиқча савол бермай жим кетдим. Йўлимиз пойтахтнинг бошқа туманларидан бирига уланиб ниҳоят ташқи кўриниши унча кўринимли бўлган эскироқ бир бино олдида тўхтадик.

Юсуфнинг ортидан юриб, унинг аввал бир аёл билан гаплашишини кутиб, кейин иккинчи қаватдаги бир хонанинг эшикигини тиқиллатиб кирдик.
Хона ичи баъзи экспанатлар билан безатилган ёки аслининг нусхаларини шунчаки кўриниш учун қўйилган. Ёши анча катта бўлган сочлари оқарган одам қўлида бир нималарни тузатиб турган эди. Бизни кўриб ишини бажаришда давом этарди.


“Ҳайдар ака! Ассалому алайкум!”,-деб Юсуф гапга кирди.

Ортидан мен ҳам саломлашдим. Аввал Юсуфга қаради кейин менга кўз ости билан қараб қўйди.

“Сени Нўъмон жўнатдими?”,-деб Юсуфдан сўраганда бошимга гурзи билан ургандек бўлди.

Ортига қараб, “Кейин тушунтираман ҳаммасини”,-деб Ҳайдар деган одамга тоғаси номидан келганини тасдиқлади.

Ичимда хавотир билан бу икки одамнинг суҳбатини эшита бошладим.

“Нўъмонга ҳам айтдим. Бу ишга бурин суқишларинг бефойда”,-деб ишини давом эттирарди.


“Ҳайдар ака, сиз ишлаган даврдан кейин анча нарса ўзгарди. Сиз билан бўлган мулоқотимиз орамизда сир қолади”,-деб Юсуф одамни кўндиришга ҳаракат қиларди.



“Ёш экансизлар”,-деб Юсуф ортидан менга қаради.


“Нима қиласизлар ўзларингни ва умрларингни ҳазон қилиб”,-деб бизга ёрдам беришга кўп ҳам кўнгли бор одамга ўхшамас эди.


“Ҳайдар ака, сиз анча- мунча ишлар қилганингиздан хабарим бор.Расмий ҳеч қандай қадам ташлолмай қолдик. Лекин барчасини далиллаштирсак, сиз фош этган ишлар қаторига бу ҳам қўшилар эди. Ахир қанча кишининг устози ҳисобланасиз”,-деб Юсуф ўзича сабаблар санай бошлади.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аммажонларга юбориб қўйинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

146-қисм


“Телефонларингни олиб келдим”,-деб пакетни менга узатди.

“Рахмат!”,-деб олганимда

“Яхшилаб текширтириб, ичидаги кузатувларни ўчиртирдим. Кибердаги болаларга ишонаман фақат эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу янги телефон ва рақам”,-деб бошқа бир кичик пакетни орқада тутган қўлидан узатди.

“У икки телефон сенда расмий иш учун қолсин. Бунда эса режаланганимиздек ишимзини гаплашамиз”,-деди.

“Рахмат! Ишда нима гап?”

“Тинч! Бугун ўзимча ҳаммани кузатдим. Лекин барчаси доимгидек”

“Менда бошқа фикр бор! Жамилга айтиб шу ишхонадагиларнинг ҳисоб рақамларини текширтирсакми?”,-деганимда қошини кўтарди.

“Нега Жамил?”,-деб сўради.

“Тероризм бўлимида ишлайди-ку? Бир баҳона билан молиялаштиришни текшириб берарди”,-деганимда кулди.

“Сенингча булар ҳисобдан-ҳисобга пул ўтказадими?”

“Йўқ, албатта! Лекин сотқин- отанга рахматга ишламаса керак. Ҳатто ўзи ва оиласи, атрофига ҳам қараш керак. Балки оиласи бирдан бойиб кетгандир?”,-деб фикр юритдим.

“Ёки дорига қуллик”,-деди ўйланиб

“Қандай?”

“Баъзан пул ҳамма ишни қилдирмайди. Лекин муккасидан кетган одамга ҳамма нарса қилдириш мумкин?”,-деб яна сирли гапирар эди.

“Бирор тахмининг борми?”,-деганимда

“Ҳозирча йўқ. Лекин бу бир эҳтимол”,-деди яна ўйланиб.

“Бўпти унда, ҳали яна бафуржа гаплашамиз”,-деб эшикни ёпмоқчи бўлдим.

“Қаҳванг йўқми? Бошим ёрилай деяпти”,-деди кўзларимга милтиллаб.

“Қаҳвам бор-да, машинангга бор. Тушуриб бераман”,-дедим

“Ичкарига кирсам, уйингни бир бурчагини еб қўймайман”,-деб ҳазиллашганида,

“Уйимга фақат эркаклардан қариндошларга мумкин. Сен эса ҳе..”

“Бўлди тушундим. Қаҳва шарт эмас. Ҳам мен оддий қаҳва ичмайман. Хандон писталигиси сенда йўқдир”,-деб ортига ўгирилиб кетди.


Эшикни ёпиб бир неча сония ҳаракатсиз қолиб секин дераза олдига қараб юрдим. Зебо опани айблаб, ўзимнинг қилган ишимга қаранг энди. Юсуф машинасига ўтириб кетди. Мен эса ишимга қайта олмадим. Телефонни олиб онам ва опаларим билан анча гаплашдим. Ҳилола билан ҳам анча дардлашдик.


Қолган икки куним ҳам деярли шу зайилда ўтди. Ташқарига чиқмадим. Юсуф бошқа келмади. Фақат тунда деразадан қарганимда сал четроқда Юсуфнинг машинасига ўхшаган машина кўргандек бўлдим. Балкида ўхшатган бўлишим ҳам мумкин.

🐦‍⬛


Мажбурий таътилдан ишга қайтиш вақти келганди. Уйдан чиқиб ишга боргунимча хаёлимда ҳали ҳам биров кузатгандек бўларди. Фирдавсдан яшириниб энди кафедрага кетишнинг хожати йўқ. Қаерда ишлашимни жуда яхши биларди. Ишхонага келганимда Юсуф ҳали келмаган лекин қолган ҳамма ўз иш ерида эди.

Давоми бор

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❄️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ❄️

🌧 ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 💐
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНСИН☀️

🌦 Ҳар тонг — янги имконият, янги умид. Уни дуо билан бошласак, кунимиз ҳам фаришталар қўриқловида ўтади.

🤲 Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун тинч, файзли, баракотли, хурсандчиликка бой кунлардан қилсин! Омин!



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💲Одамлар меҳнат қилади. Ҳар ой маош олади. Лекин пул етмайди.

🟢Ой охиригача қарз. Кейинги маош аввалги қарз учун кетади. Шу тариқа қарз йилдан-йилга кўчиб юради.

Бизда 1 амалиёт бор.
У орқали
👏эски йил қарзларини ёпишга йўл очилади,
🆕янги йилга енгиллик билан кирилади,
⭕️барокат ва даромадга йўллар очилади.

📝Сиз ҳам янги йилни қарз биланмас, умид билан бошламоқчи бўлсангиз сафимизга қўшилинг
⬇️⬇️⬇️
/channel/+qssvrJHJZXJkNDJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

143-қисм


“Бир ўзинг қолмасанг яхши бўларди”,-деб юқоридаги ойналарга қаради.


“Мен йиллардир ёлғиз яшайман, хавотир олма”,-деганимда кўзларини мендан олиб қочди.


“Икки –уч кун дам ол. Мен ишхонага ҳаммасини тушунтириб айтаман. Эртага телефонингни ҳам олиб келаман”,-деб гуруҳ раҳбарим менга бир неча кунлик таътил берди.

Ортимга ўгирилмасликка ҳаракат қилиб ичкарига кирдим. Қўлимда телефоним йўқ. Уйда ҳеч кимсам. Ҳар доим қизиқувчан қўшним ҳам деразасида йўқ. Бугун жоним Аллоҳга омонат.


Қабул қилган илиқ душдан сўнг, телевизордаги ютуб дан бир фильм топиб қўйдим. Ҳужжатли фильм эмас, комедия жанри ҳам эмас. Шунчаки мени аҳмоқ қилишига ишонган ҳинд фильмларидан бирини очдим.


Ҳайвонот олами қизиқ эди, инсонни тафаккурга чорларди, ҳажв эса кайфият кўтарарди. Детектив кинолар ақлни тетик тутишга ундарди. Аммо ҳозир на ўйлашга, на ақл юритишга ва на кулишга ҳолим бор эди. Ҳозир энг кўп бир инсон қандай аҳмоқ қилинишини излаб, шунчаки ўзим ҳам алданишимни кўришим керак бўлди.


Тушимда, оёғим бир тошга урилиб, бошим айланиб, қариб киломертларча айланиб –айланиб охири баландликдан қуладим. Сесканиб уйғонганимда эса, телевизорда ҳинд киноси тугаб бошқа кўрсатувга уланиб кетган экан.


Ойнага қараганимда тонг отай деб қолганди. Диванда ухлаб қолган эканман. Бугун ишга кетмаслигимни билиб, ўрнимга кириб ётмоқчи бўлдим. Фақат ички рефклекс билан ойнадан қарадим. Ва Юсуфнинг машинасини подъезд олдида кўриб ҳайрон қолдим.

Бу кечқурун уйига кетмаган эдими? Устимга ташқарига мосроқ кийим кийиб пастга тушдим.

Бошини ўриндиққа қўйган, кўзлари юмиқ эди. Машина деразасини тиқиллатдим. Тезликка эшитмади. Тонгги уйқу энг ширин уйқу ахир.


Ниҳоят кўзини чала ярим очиб деразасининг ойнасини тушурди. Яна ўша машҳур қўшиғини қўйган кўринади. Кўзлари уйқусизикдан қизарганини кўриб ичим ғалати бўлди. Мен-ку, ишга кетмай уйда дам олар эдим. Лекин бу ҳозир ишга бориши, ҳатто ақли билан ишлаши керак эди.


“Ҳа, Зумрад тинчликми? Биров келдими?”,-деб мендан сўрарди.

“Менда тинчликда, сенда нима гап? Нега бу ерда қолдинг?”,-деб қовоғимни уйдим.


Энди бир эшик олдида ухлаган қоровули бор, деган гап кам эди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

155-қисм

Кўнглим айнишни бошлаган эди.

“Ҳа, Жуфтлик. Менимча хотин қўйиб юборган у ***дан кўра менинг олдимга кўпроқ ярашар эдингиз?”,-деб мени баттар ўзидан жиркантирди.

Унинг қарашлари ва ҳатти- ҳаракатларига қараб бир неча сонияда бошқа нарса келди ақлимга.Бу бир синов! Зумрад ақлингни йиғ. Бу бир психологик тест деб тушун. У суперконтрактда ўқиган бўлсада, ҳозир сенга терговчиларнинг усулида руҳий босим ўтказиб у ҳақида қанча нарса билиб, билмаганимни текшириб кўрмоқчи.
Шунинг учун ўзини шунақа тутаётган бўлиши мумкин.


“Афсус юрак қулоқсиз бўларкан. Бир марта бошқасини деб урдими, қайтиб ўлсада ўзганинг илтифотини, гапини эшитмайди экан”,-деб аслида унга Юсуфга бир имкон берганимни билдирмоқчи бўлдим.

Чунки ичкаридаги сотқин Юсуф билан яқинлигим ҳақида хабар берган бўлиши керак. Ҳамма шундай билсин деб қўлидан келганини қилаётганди Юсуф. Бу шунчаки мени текшириш учун келди.

Гапларимдан кинояли кулди.

“Сиз ҳали ҳаётингизда ҳақиқий эркакни учратмаганингиз учун юрагингизни карлар қаторига қўшиб қўяпсиз. Агар бир эркак бир аёлни истаса, унинг гапирмаган қалбини ҳам, қулоқсиз юрагини ҳам ўзига қарата олади”,-деб қўлини яна сочларимга қаратган эди, ўзимни олиб қочдим.

Бу одамнинг қайта-қайта эркак сўзига урғу беришида бир маъно бўлиши керак. Ё бу бир ўйин, ёки-да биз аллақачон бир ўйин ичида юрибмиз.


Махсус хизмат эшиги олдида тўхтаганида,ўзимни худди игна устида ўтиргандек ҳис эта бошлагандим. Бу очиқча бизнинг ишимиз устидан кулиш эди. Бу одам ўзини махсус хизмат текширганини билиб туриб, эшиги олдигача яна бир ходимини олиб келяётган эди.



Атрофга қарадим биров йўқми, дея. Бўлмаса, нима фойда? Ҳамма ерда кузатув камералари бор эди. Ташқаридан қараганда оддий бир адвокат ва бир ходимдек кўринсакда, аслини бу бинодагилар ва ёнимда ўтирган киши жуда яхши биларди. Машинадан тушаман деганимда қўлимдан қаттиқ ушлаб олди.


“У киберчиларинга айт.Телеграм каналимга спам ташлаб хейклашни бас қилсин”,-оғриган қўлимни тортганимда эса,


“Эҳтиёт бўл, гўзалим”,-деб менга бир кўзини қисиб қўйди.


Машинасидан тез тушиб, бино ичкарисига юра бошладим. Аксига олганидек ташқарига бошлиқнинг югурдаги хужжат кўтариб чиқиб қолди. Ҳатто эшикни менга ушлаб турди, мен ичкарига кирдим. Эрталабдан кайфиятим бузилиб бўлганди. Махсус турникетдан ўтиб ишлайдиган қаватга чиқдим.



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

153-қисм


“Сотқин ҳақида бошқа тахминим бор. Мен бироз суриштиришим керак”,-деди.

“Ким?”

“Аввал ўзим амин бўлай кейин айтаман сенга”,-деб яна йўлида давом этарди.

Мени йўлда ташлаб кет десам-да, кўнмай уйгача олиб келганди.

“Ҳайдар ака билан яна гаплашамиз ҳали. У кўп нарса билади. Бизни биринчи марта кўриб тургани учун усти ёпиқ гапиргандек туюлди менга. Бугун тоғам билан гаплашиб уни кўндириб беришини сўрайман”,-деди ўйланиб.

“Қирқдан зиёд гувоҳ бор деди. Уларнинг рўйхати бўлганида эди.Балким бирма-бир гаплашиб кўрар эдик”

“Ҳайдар акага ўхшаган эски терговчилар, бизга ўхшаган компьютерда хужжат ёзиб сақламайди. Айниқса ўша пайтлар рапорт учун кундалик бир дафтари бўлган. Расмий хужжат эса ё котиби ёзаган ёки ўзи устида ўтириб бировга ёздирган. Нафақага чиққан қариндошларимдан биламан. Ҳеч бири ўзининг қоралама дафтарини ташлаб юбормаган”,-деб ўзига ишонч билан гапирди.

“Агар сен айтгандек қоралама дафтари бўлса, ва бизга берса унда ишимиз анча енгиллашарди. Ўн уч йил оғизга осон. Лекин у йиллар ичида нималар унитилади. Ҳислар қоламайди. Инсонлар бошида Чаросга ачиниб гувоҳлик берган бўлса, кейинчалик бечора қизни унутган бўлиши ҳам мумкин”,-деб ўзимча тушкунликка тушдим.

“Ўн уч йил эмас ўн уч аср ўтсада унутилмайдиган ҳислар бор”,-деганида унинг гапни бошқа ёққа бурганини сезиб қовоғимни уйгандим.

“Қўрқув каби”,-деб жумласини тузатди.

Индамадим.

“Зумрад мен...”

“Ишдан бошқа мавзуларга кирмаймиз деб сўз берган эдик”,-деб гапини бўлдим.

Бошини эгди майли дегандек қимирлатиб индамай йўлини якунлади.

“Эртага ишдан кейин бирор ерда ўтириб ишласак яхши бўлади”,-деди машинасини ўчириб.

Уйим олдига етиб келган эдик. Қоронғу тушганди. Ташқарида унча киши йўқ эди. Зебо опанинг ойнасига қарадим.Чироғи ёниқ.

“Эртага бўлмаса керак, чунки қишлоқдан меҳмонларим тушлик пайти келишади. Бир-икки кун улар билан овора бўламан”,-деб ростини айтдим.

Бугун опам қўнғироқ қилиб холамнинг қизи ва келини пойтахтга бораётганини ва уйимнинг манзилини олишганини айтди.

“Меҳмон ким?”,-деб қизиқиб сўради.

“Совчилар”,-дедим нима жин уриб.

Ҳазиллашгим келганди. Юзининг ранги ўзгарди. Ўзимни кулишдан зўрға тийиб турдим. Зебо опанинг айтганидек қари қиз бўлсамда, худди Юсуфдан бошқа вариант йўқдек ҳис этгим келмади.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🎊РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊

🌸❄️ РАЖАБ ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🤲 «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». 🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭐️Хайрли тун, қадрдонларим!🌟

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.

✨🌺✨Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

✨🌺✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

151-қисм


“Маслаҳатим 2014 сентябрь ойларида ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видеодан бошланг “Элшооод” деган видео чиққанди. Унда Аёл кишининг кийимини кийган Элшод деган боланинг дўппосланиши тасвирланган. Ўша иш қўлимга тушганида, бизни Хуршид деган йигитга олиб чиққан. Унгача на оиланинг оғзидан ва на бошқа кишининг оғзидан у бола ҳақида бир оғиз гап бўлмаган”


Ҳайдар ака бу гапни айтганида, бироз аввал сабаб деб айтган нарсаси ёдимга тушди. Қиз кўриши керак бўлмаган ишни кўрди ёки билган нарсасини гапира бошлади.

Юсуф билан бинодан чиқар эканмиз.Иккимиз ҳам жим эдик. Мен ўз дунёйимда ўлчашга ҳаракат қилар эдим. У эса ўз хаёлида баъзи нарсаларни ер –ерига қўйишга уринарди. Машинага чиқдик.

“Сенингча бир оила яъни имкони бор оила ўз ўғлини нега республиканинг энг чеккасига ўқишга жўнатсин? Холаси декан, деган сабаб кўрсатма. Оиланинг кучи ҳамма ерда ўқитишга етадиган бўлган”,-деб мендан сўради.

“Боласини бирор ёмон одат ёки ўралашиб қолган теварак атрофдан узоқ тутиш учун”,-деганимда боши билан тасдиқлади.

“Шу пастдаги қўшнинг ифодаси ёдингдами?Чароснинг келганини кўрганди ҳатто зинадан оёқ товушларини ҳам эшитдим деган. Оёқ товушини эшитган киши наҳотки бир юқори қаватдаги ҳаракат ёки жанжални сезмади?”

“У ифодасида, Чароснинг уйига калитни очиб киргани ва ҳайралангандек товуш чиқарганини ҳам айтиб кетган. Албатта бу ифодага ҳеч ким эътибор бермаган”,-деб Юсуфнинг тахминларини давом этдим.

“Чароснинг синфдошларини топиб билишимиз керак. У қиз, у куни уйга у вақтда келмаслиги керак бўлган. Бундан исмим Юсуф қадар аминман. Нимадир бўлиб Чарос эрта вақтда уйга келиб қолган ва кўрмаслиги керак бўлган нарсани кўрган. Биз Хуршидни Чарос учун келди деб ўйлаган эдик. Бугунги гаплардан сўнг бунинг ундай эмаслиги аён бўлди менимча. Вой, ифлослар!”,-деб машина рулига бир урди.

“Мантиқсиз нарсалар ерини топиб тургандек”,-деб ўз ичимда ўйларимга бўғилдим.

Фирдавснинг шу пайтгача уйланмагани. Синглиснинг дўсти билан муносабатини хоҳламаган биров нега ҳали ҳам у билан алоқани давом этсин? Ёки ўзи синглисига бирор зарар бермаган бўлса, нега шу дўстидан шубҳа қилиб бирор ерда уни жиноятда айбламасин?

Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝐇𝐚𝐲𝐫𝐥𝐢 𝐤𝐞𝐜𝐡.........😁🤦🏻‍♀️❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЧИН ДУСТЛАР КЎПАЙСИН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

149-қисм

Хона ичидаги нарсаларга қараганимда, кўпроқ расмлар ва ҳайкаллар, ғамгин аёллар тасвирлари эди. Бир одам ўзини нега бахтсиз аёл ёки қизлар акс эттирган экспанатлар орасига қамасин.

“Мен у жиноий иш хужжатларини олганимда, воқеага энди уч йил бўлганди. Деярли ҳамма нарсани жой- жойига қўйган эдим. Фақат бир қўл, тўплаган барча даилларимни йўқ қилди. Ўзим эса кулгили сабаб билан вазифамдан четлаштирилдим”,-деб гапира бошлади Ҳайдар ака.

Мен атрофга аланглаб қолганимда Юсуф унга нима деди эшитимай қолган эдим. Аммо бу одам ҳеч бўлмаса бизга билганларини айтса ҳам катта гап эди.

“Сиз ҳам оиладан шубҳаландингизми?”,-деб беихтиёр савол бердим.

“Мен қотилни ҳеч четдан қидирмадим.Ҳатто қизнинг онаси, фол очдирдим қизимни уч бегона киши келиб ўлдириб кетган экан, деганида ҳам бу гап тагида бир маъно қидирдим. Тўғри, Чаросни уч киши йўқ қилди. Пичоқни бир киши тортган бўлиши мумкин лекин жиноят изини уч киши йўқ қилди”,-деди.

“Сабаб нима деб ўйлайсиз? Бир оила нега ўз қизини йўқ қилсин”,-деб Юсуф орага кирди.

“Ўша пайтда жуда кўпчиликнинг гувоҳлик ифодаларини олган эдим. У маҳалладагилар, бечора қизнинг дугоналари.Ҳатто ота -онасининг яқин танишлари ҳаммаси гапирган эди. Фақат у ёзувли баёнларнинг ҳаммаси кетди. Кейин одамларни қўрқитишди шекилли, ҳамманинг овози бирдан ўчди”

“Биз акани қотил деб ҳисоблаймиз”,-деб Юсуф яна гапирди.

“Акаси ёш бўлган.Ўша пайтда сизнинг йўлингизга тош қўядиган даражада қўли узун оилами булар?”,-деб мени қизиқтирган бошқа нарсани сўрадим.

Бечора одам ўзини худди сўроқ хонасида ҳис этган бўлса ажаб эмас. Чунки бир Юсуф, бир мендан берилган саволларга кўп ҳам ҳайрихоҳ эмас эди.

“У оиланинг ҳамтовоқлари, органдаги чуриган, ўз ўрони икки сўм пулга сотган одамлар”

“Ўлдирилган қизнинг тоғасини танир эдингизми?”,-деб Юсуф сўради.

Чунки жиноий далилларнинг керакли ерларга етиб бормаганлигида шу одамнинг қўли борлигига ҳаммамиз амин бўлган эдик.

“Бир пайтлар оддий ходим бўлган киши, бошлиғини сотиб унинг ерини эгаллади. Эшитгандирсизлар Сарвар Худоёров деган бир одам бор эди. Шунинг қўлида ишлаб юрган оддий ходим бўлган.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.😔
Ўзидан билиб пул бермайди.Совғалар қилиб, айлантирмайди.

Дугонамни эса  уйида ўтириб ҳам чиройли ҳам аёллик энергияси юқори юришини сабабини топдим!
Телеграмдаги  каналига аъзо бўлган экан...👇

💕 Ушбу каналда биз каби аёл ва қизлар учун бепул тавсиялар, севимли аёл бўлиш сирлари бериб борилар экан!

👠Факат хозир кушилиш имкониятиз бор👇👇
/channel/+qYxQL3VH4T04Nzky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

147-қисм

“Салом! Эски йигитинг билан бир жойда ишлаб, уни ичини қиздиришни зўр усули экан. Бирдан соатлаб йўқолиб қолиш-а?”,-деб Нодира келди олдимга.

“Ҳам салом бериб, ҳам иғвони қандай тарқатиши мумкин экан киши ҳайратдаман тўғриси?”,-деганимда энсасини қотирди.

“Салом! Зумрад. Яхши бўлиб қолдингизми?”,-деб бошқа ҳамкасблар ҳам бир –бир келиб сўрашиб кетди.

Энди буларнинг қайси бири сотқин экан бош қотир Зумрад дердим ўзимга. Ишни нимадан бошлашни билмай, йиғлиб қолган хужжатларимни тартибга келтира бошладим. Столим устига бир дона атир гул ва бир қаҳва қўйди бир қўл. Гул ва қаҳвага қараб ким эканини тахмин қилсамда, бошимни у томонга бурмадим.

“Ишдан кейин бир кишинг олдига борамиз”,-деганида мажбур юзига қарадим, чунки жуда паст гапирар эди.

“Ким?”,-деб қизиқиб сўрадим.

“Эски терговчи. Чарос Турғунованинг ишини юритишни бошлаганида, бир ахлоқий масала юзасидан ишдан четлаштирилган одам”,-деди яна паст овозда. Фақат бу сафар бироз эгилиб гапирди.

“Уни қаердан топдинг?”,-деб ажабланиб сўрадим.

“Чароснинг ишига ким астойидил киришса, ё ишдан ҳайдалган ё ўзи бўшаб кетган ва изини йўқотган”,-деб тиржайиб гапиради.

“Бу гапни, сен нега пишган каллага ўхшаб гапиряпсан?”,-дегнимда баттар тиржайди.

“Ҳамма сен билан бир ерга айлангани кетди деб ўйласин. Ҳатто сен ҳам бироз шу қошларингни оч “,-деб менга танбеҳ берганди.

“Агар гапинг ёлғон бўлса ўзингдан кўр”,-деб жилмайгандек бўлиб лекин аслида уни огоҳлантирдим.

“Бўлди жазом нима бўлса розиман”,-деб кўзларимга эмас юзимнинг сал пастроғига қарар эди.

Нодира йўталиб бизга яқинлашди.


Бировлар олдида йўқ нарсанинг ролини ўйнаш, худди ясама киприк қўйиб ҳаммани ўзингни гўзал кўринишга эга эканинга ишонтирмоқчи бўлишдек гап эди. Иш давомида бошлиқ мен билан Юсуфни чақириб ишимиз қандай кетаётганини сўради. Тилимиз айланиб -айланмай бир нарсалар деб гапни ҳали ҳеч нарса йўқлигига олиб бордик.У йиғилишда яна эшитганим, Фирдавснинг молиявий аҳволини назоратда ушлангани ва шубҳали пулларнинг канали топилганини ўргандим.


Биз ишлайдиган бўлимга ким кириб- чиқса, ҳар бирига диққат билан қарардим. Одамнинг оласи ичида дерди онам. Афсус сени кўрганда юзидаги ифодадан оласи кўринмасди. Нодира бир баҳоналар билан Юсуфнинг атрофида айланишда давов этишини кўрсам-да, эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

145-қисм


“Бу ишлар тақдирда, опа. Ҳали бошқа режаларим бор”,-деб мавзуни ёпмоқчи бўлдим.

“Хафа бўлманг бироз қаттиқ гапираман. Сизнинг ёшингизда уйланмаган сўраб келиши қийинроқ. Бор-ми,бор! Лекин шу ёшгача нега уйланмадинг деб сўраб ҳам қўйиш керак бўлади. Қиз болалар масалси бошқа. Йигит бола уйланмадими демак, бир гапи бор. Ё ўзида, ё чўнтагида. Ёшингиз қирққа қараб кетяпти, битта алфонсни олиб боқиб юрмасангиз керак?”

Зебо опанинг ҳам гапларида жон бор эди. Унинг мени ўйлаб гапирганига ҳеч нима дея олмайман. Лекин бошқа гапи мени ўйлантириб қўйди. Бир йигит икки сабаб билан уйланмайди, ё чўнтаги ёки ўзида бир гап бор деди.

Фирдавснинг чўнтагида муаммоси йўқ. Қотилларнинг нечтаси оила ҳаётини давом эттириб яшаб юрибди. Ҳатто қамалиб кетгач ҳам уялмай учинчи куни аёли билан учрашув талаб қилганлари ҳам бор.

Наркотикка ўтириб қолди десак. Бунақа гиёҳвандлар айниқса модда қабул қилгач, шаҳвоний ҳирсалри янада ошишини биламиз. Фирдавснинг бу томони ҳам бир нуқсонли кўринади.


🐦‍⬛️


Одамзод ёлғиз қолганида, ҳеч қаерга шошмай фикрини бир ерда жамлаб, кўп нарсаларни таҳлил қилар экан. Анчадан бери режа қилиб қўйган ишимни бошлашга қарор қилдим. Бир катта бўм-бўш қоғознинг энг теппасига “Қарғалар маҳкамаси”,-деб ёздим. Бир гуруҳ, ўзига бу номни олдими демак, ўша номга хос ишлар қилади. Бундан шубҳа қолмади.
Қўлимизда турли фикрлар ва гувоҳлар бор, аммо далиллар йўқ. Буларни тартибга келтириб ,жой-жойига қўйгунча ҳеч кимга рапорт бериш йўқ. Турли ўқлар чизиб инсонларни бир-бирга боғладим. Бир оила бор тўрт кишидан иборат . Ота Фарҳод Турғунов. Она Гулбаҳор Турғунова. Ака Фирдавс Турғунов ва сингл Чарос Турғунова.

Ишимнинг ўртасидан бўлган нарса бу - эшик овози бўлди. Агар яна Зебо опа бирор баҳона билан келган бўлса, эшик кўзидан қараб эшикни очмасликка қарор қилдим.

Фақат эшик олдида Юсуф турарди. Соатга қарадим кечки беш ярим. Уй ичида эмин эркин юриган ҳолатимни тузатиб эшикни очдим. Қўлида бир кичик пакет билан турарди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️

Сиз 🫵 Қаерга борманг, сизни фақат Бахт ва омад кутиб олсин!
Оқшомингиз файзли ва барокатли ўтсин !

😊🌹😊🌹😊🌹😊🌹😇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙✨🌙✨
Ҳайрли тун Азизларим!
🌙✨🌙
Қадринг йўқ бўлса, кетиб кўр дейилганидек ёмон деб ўйлаган инсонларни яхшилиги кетганда билинади.
🌙✨Тун ҳам, кунни,
Кун ҳам тунни яхшилигини билдириб туриш учун яралган.
🌙✨
Сиз Азизларни яхшилигингиз сал йироқлашсам билинади.
🌙✨
Доимо ғойибона, қалбан, руҳан биргамиз.
🌙✨
Биргалигимиз бардавом бўлсин.
🌙✨
Тунингиз ҳайрли ўтсин.
🌙✨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

144-қисм


“Сен қўрқма, мен шу ердаман деб айтмоқчи бўлдим. Фақат кет, деб рухсат бермайсан дея индамадим”,-деди.


“Юсуф, қотиб ухлаб ётувдинг. Биров келса ҳам хабаринг бўлмас эди. Яхшиси, бор ишгача уйингда бир -икки соат ухла. Раҳмат мени ўйлаганинг учун, фақат бунинг ҳожати йўқ”,-деб гапирганимда, подъезд эшиги очилиб, Зебо опа супургиси билан чиқди.

“Тез кет! Мени қўшнилар олдида шарманда қилма”,-деган эдим, атрофни кузатадиган ва ҳар нарсадан хабари бор қўшним ўз постига қайтганидан кўнгли тўлди шекилли, майли деб, машинасини ўт олдириб кетди.

Унинг ортидан қараб қолиб, худди ўйнашини кузатгандек бўлмай деб, тезда бино томон юра бошладим. Зебо опа қӯлидаги супургисини ташлаб,

“Зумрадхон, тинчликми? Бетоб бўлиб қолдингизми?”,-деганида, унга қараб ҳали нима дейишни билмай тургандим, ўзи гапни давом этди.

“Туни билан бу машина шу ерда қолди-да. Сизни ҳамкасбингиз-у,адашмасам. Шу гул кўтариб келган йигит?”,- деб сўради қизиқиб.

Бир нарса қочмайди-эй, сен аёлнинг дастингдан, дегим келди, яна индамадим.

“Кеча машинаси бузилиб қолганди. Бировга қўнғироқ қилиб ёрдам чақирмоқчи бўлганди. Гўшакни кўтармаган шекилли?”,-деб ёлғон гапириб вазиятдан чиқмоқчи бўлдим.

“Ие, тонгда осмондан ёрдам ёғилиб, машинаси ишлаб кетдими?”,-деганида юзимдаги уятни бир кўрганингизда эди. Ер ёрилса-ю, ерга кириб кетмасам.

“Билмадим”,-дея олдим фақат.

“Зумрадхон! Бу йигит ортингиздан юрибди, билиниб турибди. Ёшингиз катта бўлди. Энди танлаб бало борми? Сиз тенгиларни нечталаб боласи бор. Яна бир ўн йил танлайдиган бўлсангиз борми? Климакс ёшига ҳам етиб қоласиз”,-дегани нима бўлди энди.

“Зебо опа, у уйланиб ажрашган. Битта қизи ҳам бор”,-деб ўзимча дардиҳол қилмоқчи бўлдим. Йўқ, сиз қиз боласиз, уйланмаган йигитга лойиқсиз дейишини кутдим.

У эса,

“Ҳа, нима қилибди? Бировга қўлини теккизмагани, онасини қорнида ҳозир. Синглим, замон ёмон. Одоблиман деганини ҳам йўлдан уриш ҳеч нарса бўлиб қолди. Кўчада биров билан гаплашмаган бўлса, мутлақо бу интернет деган балода гаплашган бўлиб чиқади. Жаа, бўлмаса беҳаё нарсаларни кўриб юрибди. Унақа, онаси ўпмаган йигитни кутиб яшасангиз, қариб кетасиз сингилжоним.”

Эҳ, онаси ўпмаган деган жойи тешиб ўтди. Онасидан бошқа ўпган қизнинг, дардини бир билсайдингиз...

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST

Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.

Читать полностью…
Subscribe to a channel