ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

146-қисм


“Телефонларингни олиб келдим”,-деб пакетни менга узатди.

“Рахмат!”,-деб олганимда

“Яхшилаб текширтириб, ичидаги кузатувларни ўчиртирдим. Кибердаги болаларга ишонаман фақат эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу янги телефон ва рақам”,-деб бошқа бир кичик пакетни орқада тутган қўлидан узатди.

“У икки телефон сенда расмий иш учун қолсин. Бунда эса режаланганимиздек ишимзини гаплашамиз”,-деди.

“Рахмат! Ишда нима гап?”

“Тинч! Бугун ўзимча ҳаммани кузатдим. Лекин барчаси доимгидек”

“Менда бошқа фикр бор! Жамилга айтиб шу ишхонадагиларнинг ҳисоб рақамларини текширтирсакми?”,-деганимда қошини кўтарди.

“Нега Жамил?”,-деб сўради.

“Тероризм бўлимида ишлайди-ку? Бир баҳона билан молиялаштиришни текшириб берарди”,-деганимда кулди.

“Сенингча булар ҳисобдан-ҳисобга пул ўтказадими?”

“Йўқ, албатта! Лекин сотқин- отанга рахматга ишламаса керак. Ҳатто ўзи ва оиласи, атрофига ҳам қараш керак. Балки оиласи бирдан бойиб кетгандир?”,-деб фикр юритдим.

“Ёки дорига қуллик”,-деди ўйланиб

“Қандай?”

“Баъзан пул ҳамма ишни қилдирмайди. Лекин муккасидан кетган одамга ҳамма нарса қилдириш мумкин?”,-деб яна сирли гапирар эди.

“Бирор тахмининг борми?”,-деганимда

“Ҳозирча йўқ. Лекин бу бир эҳтимол”,-деди яна ўйланиб.

“Бўпти унда, ҳали яна бафуржа гаплашамиз”,-деб эшикни ёпмоқчи бўлдим.

“Қаҳванг йўқми? Бошим ёрилай деяпти”,-деди кўзларимга милтиллаб.

“Қаҳвам бор-да, машинангга бор. Тушуриб бераман”,-дедим

“Ичкарига кирсам, уйингни бир бурчагини еб қўймайман”,-деб ҳазиллашганида,

“Уйимга фақат эркаклардан қариндошларга мумкин. Сен эса ҳе..”

“Бўлди тушундим. Қаҳва шарт эмас. Ҳам мен оддий қаҳва ичмайман. Хандон писталигиси сенда йўқдир”,-деб ортига ўгирилиб кетди.


Эшикни ёпиб бир неча сония ҳаракатсиз қолиб секин дераза олдига қараб юрдим. Зебо опани айблаб, ўзимнинг қилган ишимга қаранг энди. Юсуф машинасига ўтириб кетди. Мен эса ишимга қайта олмадим. Телефонни олиб онам ва опаларим билан анча гаплашдим. Ҳилола билан ҳам анча дардлашдик.


Қолган икки куним ҳам деярли шу зайилда ўтди. Ташқарига чиқмадим. Юсуф бошқа келмади. Фақат тунда деразадан қарганимда сал четроқда Юсуфнинг машинасига ўхшаган машина кўргандек бўлдим. Балкида ўхшатган бўлишим ҳам мумкин.

🐦‍⬛


Мажбурий таътилдан ишга қайтиш вақти келганди. Уйдан чиқиб ишга боргунимча хаёлимда ҳали ҳам биров кузатгандек бўларди. Фирдавсдан яшириниб энди кафедрага кетишнинг хожати йўқ. Қаерда ишлашимни жуда яхши биларди. Ишхонага келганимда Юсуф ҳали келмаган лекин қолган ҳамма ўз иш ерида эди.

Давоми бор

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❄️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ❄️

🌧 ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 💐
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ, ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНСИН☀️

🌦 Ҳар тонг — янги имконият, янги умид. Уни дуо билан бошласак, кунимиз ҳам фаришталар қўриқловида ўтади.

🤲 Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун тинч, файзли, баракотли, хурсандчиликка бой кунлардан қилсин! Омин!



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💲Одамлар меҳнат қилади. Ҳар ой маош олади. Лекин пул етмайди.

🟢Ой охиригача қарз. Кейинги маош аввалги қарз учун кетади. Шу тариқа қарз йилдан-йилга кўчиб юради.

Бизда 1 амалиёт бор.
У орқали
👏эски йил қарзларини ёпишга йўл очилади,
🆕янги йилга енгиллик билан кирилади,
⭕️барокат ва даромадга йўллар очилади.

📝Сиз ҳам янги йилни қарз биланмас, умид билан бошламоқчи бўлсангиз сафимизга қўшилинг
⬇️⬇️⬇️
/channel/+qssvrJHJZXJkNDJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

143-қисм


“Бир ўзинг қолмасанг яхши бўларди”,-деб юқоридаги ойналарга қаради.


“Мен йиллардир ёлғиз яшайман, хавотир олма”,-деганимда кўзларини мендан олиб қочди.


“Икки –уч кун дам ол. Мен ишхонага ҳаммасини тушунтириб айтаман. Эртага телефонингни ҳам олиб келаман”,-деб гуруҳ раҳбарим менга бир неча кунлик таътил берди.

Ортимга ўгирилмасликка ҳаракат қилиб ичкарига кирдим. Қўлимда телефоним йўқ. Уйда ҳеч кимсам. Ҳар доим қизиқувчан қўшним ҳам деразасида йўқ. Бугун жоним Аллоҳга омонат.


Қабул қилган илиқ душдан сўнг, телевизордаги ютуб дан бир фильм топиб қўйдим. Ҳужжатли фильм эмас, комедия жанри ҳам эмас. Шунчаки мени аҳмоқ қилишига ишонган ҳинд фильмларидан бирини очдим.


Ҳайвонот олами қизиқ эди, инсонни тафаккурга чорларди, ҳажв эса кайфият кўтарарди. Детектив кинолар ақлни тетик тутишга ундарди. Аммо ҳозир на ўйлашга, на ақл юритишга ва на кулишга ҳолим бор эди. Ҳозир энг кўп бир инсон қандай аҳмоқ қилинишини излаб, шунчаки ўзим ҳам алданишимни кўришим керак бўлди.


Тушимда, оёғим бир тошга урилиб, бошим айланиб, қариб киломертларча айланиб –айланиб охири баландликдан қуладим. Сесканиб уйғонганимда эса, телевизорда ҳинд киноси тугаб бошқа кўрсатувга уланиб кетган экан.


Ойнага қараганимда тонг отай деб қолганди. Диванда ухлаб қолган эканман. Бугун ишга кетмаслигимни билиб, ўрнимга кириб ётмоқчи бўлдим. Фақат ички рефклекс билан ойнадан қарадим. Ва Юсуфнинг машинасини подъезд олдида кўриб ҳайрон қолдим.

Бу кечқурун уйига кетмаган эдими? Устимга ташқарига мосроқ кийим кийиб пастга тушдим.

Бошини ўриндиққа қўйган, кўзлари юмиқ эди. Машина деразасини тиқиллатдим. Тезликка эшитмади. Тонгги уйқу энг ширин уйқу ахир.


Ниҳоят кўзини чала ярим очиб деразасининг ойнасини тушурди. Яна ўша машҳур қўшиғини қўйган кўринади. Кўзлари уйқусизикдан қизарганини кўриб ичим ғалати бўлди. Мен-ку, ишга кетмай уйда дам олар эдим. Лекин бу ҳозир ишга бориши, ҳатто ақли билан ишлаши керак эди.


“Ҳа, Зумрад тинчликми? Биров келдими?”,-деб мендан сўрарди.

“Менда тинчликда, сенда нима гап? Нега бу ерда қолдинг?”,-деб қовоғимни уйдим.


Энди бир эшик олдида ухлаган қоровули бор, деган гап кам эди.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Go‘zal tilaklar yuragi go‘zal insonlarga yo‘llanadi.
Bu oqshom ham butun go‘zalliklar sizniki bo‘lsin!

Xayrli kech!
Оқшомингиз go‘zal lahzalar ila o‘tsin Azizlar! 💫❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ

SIZ UCHUN ENG QULAY VA SUPER NATIJA OLIB BERAMIZ
1 OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ
QOTGAN VAZNDAN QUTILISH YOLLARI XAM ORGATILADI
EMIZIKLIMISIZ XOMLADORMISIZ
SIZGA HAM ALBATTA YORDAM BERAMIZ
EMIZIKLILARGA VA XOMLADORLARGA ALOHIDA MENYU BERILADI
✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️
1⃣OY 5⃣0⃣MING
2⃣OY 1⃣0⃣0⃣MING
3⃣OY 1⃣5⃣0⃣MING

📱📱📱📱📱📱📱📱📱

https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123

GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Tanimga bu shafqatsiz xayot

Koʼchirib qoʼygandek boshqa koʼngilni...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

141-қисм


“Сени огоҳлантирдим Зумрад! Булар гиёвандлик ишидан миллярдлаб пул топади. Иши бузилишини бошласа, сен-у, менга ўхшаб қонун билан қўрқитмайди”
бошқа куч бор. Ва у куч бизни бу йўлдан қайтишимизни истаяпти. Менга очиқча жиноятни суриштиришни бас қил деди”,-деганимда мийиғида кулиб қўйди.

“Зумрад! Сен бу ишдан узоқ турасан. Ҳатто оддий бирор бўлимга ўтказамиз. Хоин ичимизда бўлса у сенинг қўрқиб орқага ўтганингни айтади. Бу тўда ундай ё бундай барибир фош қилинади. Чароснинг жинояти ҳам. Лекин унгача сен зарар кўрмаслигинг керак”,-деб мени кўндиришга уринди.

“Сени ҳам бу ишдан воз кечтиришимни буюрди”,-деганимда кўзларимга қаради.

“Ҳадди сиғса келиб юзимга айтсин!”

“Юсуф, сени бу ишдан воз кечтирмасам, оиламга зарар беришини айтди”,-деб кўзимга ёш олдим.

Юсуф гапларимда ерни тепиб ҳақорат қилди.

“Орамиздаги хоинни топмагунимизча, улар доим бир қадам олдинда юради”,-дедим

Чуқур –чуқур нафас оларди. Бир муддат жим турди. Нималарнидир ўйлай бошлади. Охири менга яқин келди. Ҳатто жуда яқин келди.

“Қўрқма, бир машина секинлашди. Узоқда, лекин бизни кузатгани аниқ”

Қўллари билан юзимни ушлади. Орқага ўгирилмоқчи бўлдим рухсат бермади.

“Ҳозир сен билан бир келишув қиламиз. Бу ердан машинага ўтирганда ва ҳамманинг олдида ўзингни ҳеч нарса бўлмагандек тутишда давом этасан. Ишхонада биров жиноят билан боғлиқ бирор нарса сўраса, бир ерда қотиб қолдик, далил топа олмадик деб баҳона қиламиз”

“Лекин..”

“Мен айтганимни қил. Шунда сотқин бизни бу ишдан воз кечди деб ўйлайди”,-деб кўзларимга қаради.

“Аммо..”

“Аммо сен билан мен Пуаро ва Холмсмиз. Ҳамма воз кечса ҳам, биз адолат учун курашамиз. Ўтмишимиз ҳақида ҳамма деярли билиб бўлди. Ҳамма бизни ярашди деб билсин”,-деганида қошларни чимириш навбати менга келди.

“Бу, ташқарида иш учун учрашишга баҳона”,-деб мега кўзини қисди.

“Сен билан ҳаётда ярашмайман”,-деб кўзига тик қарадим.

“Ярашма майли. Лекин шу хавфдан ва сотқиндан қутилганча ҳамма шундай билсин етади. Шунда махсус хизмат ҳам сени бир баҳона билан Фирдавс билан учрашишга мажбур қила олмайди”,-деди.

Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝

Биз 6 та дугона доим йиғилиб турардик,  Гули ўртоғимиз доим эрини эътиборсиз эканини айтиб хафа бўларди.

Бу гал эса Гулини эрини  ўзгарганини кўриб ҳаммамиз шокда қолдик.
Ҳар 5 минутда тел қилиб
— Гули яхши ўтирибсанми
— Гули пулинг етарлими
— Гули пиёда юрма ва ҳаказо.....

Бунақа гапларни эшитиб биз Гули қанақасига ахир,  эрингдан доим нолиб юрардингку десак,
Гули "Ҳаммасига мана шу канал сабабчи,  шу каналга уланганимдан буён эрим ўзгариб қолди" деди.

Қани қайси канал десак,  мана деб шу канални кўрсатди
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
⬇️ /channel/+AxPjIh1A7S4yOTYy
⬇️ /channel/+AxPjIh1A7S4yOTYy

Биз ҳам ўша заҳоти уланиб олдик, сиз ҳам дарҳол уланиб олинг, дугонажон!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Агар сизни ҳаёт синаса,
Орзу дард билан сийласа,
Қалбингизни гумон қийнаса,
Сабр қилинг ўтиб кетади...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси


138-қисм


Бир уюшган тўда, бир ерда томир отиб ҳар тарафга зарар беришни бошладими, билинки кимлардир бундан мафаатдор. Оддий халқ бир гуруҳни ҳимоя қилиб уни кўтара олмайди. Аммо ўша оддий халқ ичидан чиқиб кўтарилганлар, у тўдалар билан тил бириктира олади. Буни кўриб билиб келяпмиз.

Қўл-юзимни ювиб, уст-бошимни тузатсам-да, кўзимдаги ҳадикни кетказа олмадим. Мени эшик олдида кутаётган Фирдавс олдига худди ҳеч нарса бўлмагандек чиқмоғим лозим. Ҳамманинг кўзи унда бўлган пайтда, мени гумдон қила олмас эди. Аммо керакли қўрқувни бериб ишимга аралашма деган аниқ тушунчани менга етказиб бўлди.

Ташқарига чиққанимда машинаси олдида мени кутарди. Худди соатлар аввал илтифотли ва назокат билан аёлларга муомала қиладиган киши туради. Машина эшигини менга очишдан аввал юзимга ва уст бошимга қаради.

“Бироз чеҳрангизни очинг Зумрадхон. Сизни олгани келишди. Фақат улардан кечикиш сабабини ҳам сўранг майлими? Бу ксерия копия хоналарида қамалиш билан севги исбот қилинмайди”,-деб кўзини қисди.
Фирдавс деганлари ҳар қадамимиздан хабардор эди. Ким билади у хоинни қанчага сотиб олди? Балки шунинг учун ҳам унинг ишини ҳеч ким буза олмаётган эди. Мен ҳали машинага ўтиришга улгурмай,

“Зумрад!”,-деб исмимни чақиришди.

Эшитган овозимдан уввос солиб йиғлагим келди. Фақат ёнимда турган вахшийнинг нигоҳларидан ва бироз аввал қилган пўписа ва дўқларидан ўзимни зўрға қўлга олдим.


“Иэ, Зумрадхон! Қаранг сиздан хавотир олиб келишибди”,-деб ролини ўйнашни бошлади.


Ортимга ўгирилганда Юсуф билан кўз- кўзга келдим. Унга қараб ютинганимни ёнимдаги сезди шекилли, томоғини бир қириб олди. Сени олиб кетишади деганидан, ярим соат ўтиб Юсуф келган эди, мени олгани. Агар бақир- чақир қилсам ёки бирор ножўя ҳаракат қилсам, манзили ва нима иш қилишигача санаб берган яқинларимга зарар бериш билан таҳдид қилганди. Акам ва онамнинг аварияси, қандай акамнинг хатоси деб ўтиб кетилган бўлса, бир қарабсан-ки, уйига ўт кетиб ёки ишлатадиган газ балонлари портлаб оилам зарар кўришини айтганди.


Юсуф мен томонга юриб келар экан, миямда қуйилган бир савол- шу пайтгача махсус хизмат қаерда эди?

“Зумрадхон онам билан гаплашгани келганди. Афсус қон босими тушиб бироз беътобланиб қолди. Яқинларининг телефон рақами бизда йўқ. Ёнларида бир алоқа воситаси ҳам йўқ экан”,-деганда Юсуфнинг қўллари мушт бўлганини кўрдим.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸Aссалому алайкум.🌸

Янги гўзал тонг муборак бўлсин!!!

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
🌸 Янги Жума кунингиз муборак бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

Бонус!

136-қисм


“Кабутар қандай овланади биласанми?”,-деб менга қараб юриб келарди.

Бошим билан йўқ деб жавоб қилдим.

“Сен билан бир нарсани келишиб олайлик. Мен сенга савол берганда овоз чиқариб жавоб берасан тушунарлими?”,-деб бор важоҳати билан бақирганди.

Наҳот атрофда қўни қўшни йўқ эди. Булар қандай оила буларнинг кимлигини нима иш қилишини биров билмайдими?

“Демак, нима экан кабутар қандай овланар экан?”

“Билллмадим”,-деб зўрға овоз чиқардим

“Баландроқ!!!”

“Билмайман!”,-деб йиғламсираб жавоб қайтрадим.

“Кабутар қўлга тез ўрганадиган қуш. Унга икки ем, дон бердингми айни ерга қайтиб келаверади. Хавфни сезмайди”,-деди бу сафар пастроқ гаприб.

“Мендан нима истайсан?”,-деб ниятини сўрадим.

“Сендан яхши терговчи чиққан экан Пуаро хоним. Фақат бурнингни ҳар қаерга тиқаверишинг яхши эмас”,-деб тобора менга яқин келди.

“Мен…”

“Тишшҳ! У чиройли бўйнинг кесилишини истамасанг мени яхшилаб эшитиб ол”

Чаққиси чап қўлида эди. Кўзларига қарашга қўрқар эдим.

“Мен сенга нима қилдим?”,-деб зўғра сўрадим.

“Нималар қилмадинг-ки? Онамни алдаб, мен аспирантман деб уйгача келишлар. Ёлғондан кафедрада ишлайман деб ойин ўйнашлар. Ҳамма ахмоқ, бир сен ва у тўданг ақллими?”,-деб сочимдан қаттиқ ушлаб олди.

Овозим борича бақирган эдим. Пичоғини кўрсатди ва овозим сўзсиз йиғига айланди.

“Чаросдек овозинг ўчишини истамасанг, у тилингни ют тушундингми?”,-деганида бошимни қимирлатган эдим

“Мен сенга нима дедим?”,-деб дўқ урди.

“Тушундим”

“Чароснинг ишини қандай очганг бўлсанг, шундай ёпасан!”

“Мен очганим йўқ”,-деб уни ишонтиришга ҳаракат қилдим.

“Ёлғон гапирма! Сен очдинг! Сен ҳамманинг миясига қўйдинг!”,-деб қулоғим остида бақирди.

“Мен эмас, илтимос қўйиб юбор. Ҳеч кимга ҳеч нарса айтмайман”,-деб ёлвора бошладим.

“Кетасан, ҳа демай қаҳрамонларинг келиб қолади. Сени бугун қўйиб юборишим, эртага қайтиб тутишимга тўсиқ эмас. Ҳозир шу ерда, бўйнингга пичоқ тортсам ўлигингни биров топа олмайди. Лекин сен билан ҳали ишим тугамади. Чароснинг жиноят ишини, тергов бўлимга қайтариб бердирасан, тушундингми? Қотил йўқ, топилмади ва бу иш ёпилади”,-деганида кўзларимни юмдим.

Бечора Чарос сен қандай инсонлар орасида яшадинг?

“У эски ўйнашинга нима ваъда қиласан билмадим. Лекин уни ҳам овозини ўчирасан!”,-деб сочимни янада қаттиқ тортди.

“Чарос бир қ****қ эди ва ҳаққини олди. Сен ҳам йўқ бўлиб кетишни истамасанг, айтганларимни сўзсиз бажарасан эшитдингми?!”

Давоми бор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

145-қисм


“Бу ишлар тақдирда, опа. Ҳали бошқа режаларим бор”,-деб мавзуни ёпмоқчи бўлдим.

“Хафа бўлманг бироз қаттиқ гапираман. Сизнинг ёшингизда уйланмаган сўраб келиши қийинроқ. Бор-ми,бор! Лекин шу ёшгача нега уйланмадинг деб сўраб ҳам қўйиш керак бўлади. Қиз болалар масалси бошқа. Йигит бола уйланмадими демак, бир гапи бор. Ё ўзида, ё чўнтагида. Ёшингиз қирққа қараб кетяпти, битта алфонсни олиб боқиб юрмасангиз керак?”

Зебо опанинг ҳам гапларида жон бор эди. Унинг мени ўйлаб гапирганига ҳеч нима дея олмайман. Лекин бошқа гапи мени ўйлантириб қўйди. Бир йигит икки сабаб билан уйланмайди, ё чўнтаги ёки ўзида бир гап бор деди.

Фирдавснинг чўнтагида муаммоси йўқ. Қотилларнинг нечтаси оила ҳаётини давом эттириб яшаб юрибди. Ҳатто қамалиб кетгач ҳам уялмай учинчи куни аёли билан учрашув талаб қилганлари ҳам бор.

Наркотикка ўтириб қолди десак. Бунақа гиёҳвандлар айниқса модда қабул қилгач, шаҳвоний ҳирсалри янада ошишини биламиз. Фирдавснинг бу томони ҳам бир нуқсонли кўринади.


🐦‍⬛️


Одамзод ёлғиз қолганида, ҳеч қаерга шошмай фикрини бир ерда жамлаб, кўп нарсаларни таҳлил қилар экан. Анчадан бери режа қилиб қўйган ишимни бошлашга қарор қилдим. Бир катта бўм-бўш қоғознинг энг теппасига “Қарғалар маҳкамаси”,-деб ёздим. Бир гуруҳ, ўзига бу номни олдими демак, ўша номга хос ишлар қилади. Бундан шубҳа қолмади.
Қўлимизда турли фикрлар ва гувоҳлар бор, аммо далиллар йўқ. Буларни тартибга келтириб ,жой-жойига қўйгунча ҳеч кимга рапорт бериш йўқ. Турли ўқлар чизиб инсонларни бир-бирга боғладим. Бир оила бор тўрт кишидан иборат . Ота Фарҳод Турғунов. Она Гулбаҳор Турғунова. Ака Фирдавс Турғунов ва сингл Чарос Турғунова.

Ишимнинг ўртасидан бўлган нарса бу - эшик овози бўлди. Агар яна Зебо опа бирор баҳона билан келган бўлса, эшик кўзидан қараб эшикни очмасликка қарор қилдим.

Фақат эшик олдида Юсуф турарди. Соатга қарадим кечки беш ярим. Уй ичида эмин эркин юриган ҳолатимни тузатиб эшикни очдим. Қўлида бир кичик пакет билан турарди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️

Сиз 🫵 Қаерга борманг, сизни фақат Бахт ва омад кутиб олсин!
Оқшомингиз файзли ва барокатли ўтсин !

😊🌹😊🌹😊🌹😊🌹😇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙✨🌙✨
Ҳайрли тун Азизларим!
🌙✨🌙
Қадринг йўқ бўлса, кетиб кўр дейилганидек ёмон деб ўйлаган инсонларни яхшилиги кетганда билинади.
🌙✨Тун ҳам, кунни,
Кун ҳам тунни яхшилигини билдириб туриш учун яралган.
🌙✨
Сиз Азизларни яхшилигингиз сал йироқлашсам билинади.
🌙✨
Доимо ғойибона, қалбан, руҳан биргамиз.
🌙✨
Биргалигимиз бардавом бўлсин.
🌙✨
Тунингиз ҳайрли ўтсин.
🌙✨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

144-қисм


“Сен қўрқма, мен шу ердаман деб айтмоқчи бўлдим. Фақат кет, деб рухсат бермайсан дея индамадим”,-деди.


“Юсуф, қотиб ухлаб ётувдинг. Биров келса ҳам хабаринг бўлмас эди. Яхшиси, бор ишгача уйингда бир -икки соат ухла. Раҳмат мени ўйлаганинг учун, фақат бунинг ҳожати йўқ”,-деб гапирганимда, подъезд эшиги очилиб, Зебо опа супургиси билан чиқди.

“Тез кет! Мени қўшнилар олдида шарманда қилма”,-деган эдим, атрофни кузатадиган ва ҳар нарсадан хабари бор қўшним ўз постига қайтганидан кўнгли тўлди шекилли, майли деб, машинасини ўт олдириб кетди.

Унинг ортидан қараб қолиб, худди ўйнашини кузатгандек бўлмай деб, тезда бино томон юра бошладим. Зебо опа қӯлидаги супургисини ташлаб,

“Зумрадхон, тинчликми? Бетоб бўлиб қолдингизми?”,-деганида, унга қараб ҳали нима дейишни билмай тургандим, ўзи гапни давом этди.

“Туни билан бу машина шу ерда қолди-да. Сизни ҳамкасбингиз-у,адашмасам. Шу гул кўтариб келган йигит?”,- деб сўради қизиқиб.

Бир нарса қочмайди-эй, сен аёлнинг дастингдан, дегим келди, яна индамадим.

“Кеча машинаси бузилиб қолганди. Бировга қўнғироқ қилиб ёрдам чақирмоқчи бўлганди. Гўшакни кўтармаган шекилли?”,-деб ёлғон гапириб вазиятдан чиқмоқчи бўлдим.

“Ие, тонгда осмондан ёрдам ёғилиб, машинаси ишлаб кетдими?”,-деганида юзимдаги уятни бир кўрганингизда эди. Ер ёрилса-ю, ерга кириб кетмасам.

“Билмадим”,-дея олдим фақат.

“Зумрадхон! Бу йигит ортингиздан юрибди, билиниб турибди. Ёшингиз катта бўлди. Энди танлаб бало борми? Сиз тенгиларни нечталаб боласи бор. Яна бир ўн йил танлайдиган бўлсангиз борми? Климакс ёшига ҳам етиб қоласиз”,-дегани нима бўлди энди.

“Зебо опа, у уйланиб ажрашган. Битта қизи ҳам бор”,-деб ўзимча дардиҳол қилмоқчи бўлдим. Йўқ, сиз қиз боласиз, уйланмаган йигитга лойиқсиз дейишини кутдим.

У эса,

“Ҳа, нима қилибди? Бировга қўлини теккизмагани, онасини қорнида ҳозир. Синглим, замон ёмон. Одоблиман деганини ҳам йўлдан уриш ҳеч нарса бўлиб қолди. Кўчада биров билан гаплашмаган бўлса, мутлақо бу интернет деган балода гаплашган бўлиб чиқади. Жаа, бўлмаса беҳаё нарсаларни кўриб юрибди. Унақа, онаси ўпмаган йигитни кутиб яшасангиз, қариб кетасиз сингилжоним.”

Эҳ, онаси ўпмаган деган жойи тешиб ўтди. Онасидан бошқа ўпган қизнинг, дардини бир билсайдингиз...

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST

Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Asab buzar...❤️🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

142-қисм

Ҳаёт баъзан навбати билан қийинчиликлар келтирса, баъзида эса устма-уст ёғилиб келарди балолар.

Фирдавснинг қўрқуви мени Юсуфнинг қанотлари остига итармаслиги керак. Унинг таклифи ҳар қанча менинг фойдамни ўйлаб қилган бўлмасин, бу вазиятдан чиқишнинг бир йўли бўлиши лозим.

Хавфсизлигим учун жуфтликдек кўриниш, мени бошқа ғалваларнинг ичига судраши мумкин. Масалан оилам билса, нима деб ўзимни оқлардим? Ёки қўни-қўшни оғзига гап бўлсам, аҳволим нима кечарди? Шунча гапдан кейин у калтош тоға билан қандай юзма -юз бўлардим? Нодираси ҳар хил илмоқли гап билан асабимга ўйнасачи? Минг хил савол айланар эди миямда.

“Бир неча кун дам ол, ишга чиқма. Мени унгача бир-икки режалаган ишларим бор, агар ўхшаса, бирга бориб ҳал қиламиз”,-деб ҳали ҳам кўзларимга қарар эди.

“Нима иш?”,-деб сўраганимда,

“Сабр қилинг, Пуаро хоним”,-деб кулди.

“Бир саволим бор”,-десам нима, дегандек жавоб қилди.

“Боядан бери, бизни биров кузатяпти дединг. Энди ҳар доим иш гаплашсак шунақа яқин туриб гаплашамизми?”,-деб бироз дўқ қилдим.

Кулди.

“Йўқ демас эдим”,-деб тиржайди.

Қўлим билан яқинроқ кел, деб ишора қилдим. Янада яқинлашди.

“Чегарангни бил, Холмс! Ҳаддингни ошадиган бир ҳаракатингни кўрсам, ўлимдан қўрқмайман. Яқинларим эса Аллоҳга омонат”,-деб уни ўзимдан узоқроққа итардим.

Ҳозир бироз сокинлашиб олгач, ўлим инсон бошига бир марта келади. Ҳеч ким қайта-қайта ўлмайди, дедим ӯзимга. Машинада келгунча ўйладим, бир ўзим энди қандай яшайман? Ҳилола ва Жамилникига борсамми, деган хаёл ўтди. Фақат уларнинг ёш боласи бор эди. Уларни ҳам хатарга қўя олмас эдим. Фирдавс мени ўлдирмоқчи бўлса, ўлдирар эди. Унинг истаги- жиноий ишнинг тезроқ ёпилиши ва қотилнинг топилмаслиги.

Менга ўхшаган кетини ковлайдиган бўлмаслиги. Ҳозирги муаммо битта- сотқин ёки сотқинлар. Улар бўлмаганда ҳар ташлаган қадамимизни билмас эди.

“Уйга боргим келяпти”,-деб машинага қараб юра бошладим. У ҳам ортимдан келиб бошқарувдаги машинасини уйим томонга бурди. Телефонлар олдида гаплашмасликка ҳаракат қилар эдик. Сотқиннинг қай даражада орамизга кирганидан хабаримиз йўқ чунки.

Йўл давомида деярли овозимиз чиқмай келди. Машинадан тушиб мени уй эшиги олдигача кузатиб қўйди. Зебо опа деразасида кўринмасди.



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍😍😍😍😍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

140-қисм


Фирдавс мени тасодифан уйига таклиф қилмади. Йўлга тушганимизда барибир мени кўндириб уйига олиб келарди. Чунки биларди, маҳаллага бундан аввал ноқоний борганимни, махсус хизмат номидан эмас, туман тергов бўлими формасида борганимдан хабардор. Қилган хатоимни биларди. Ҳуқуқан устимдан ариза ёздирса икки маҳаллада яшайдиган одамга, ишим битти эди.

Бу ҳадик билан юрганимни тахмин қилганди. Шу учун унинг таклифини қабул қилишимдан шубҳаси йўқ эди. Балки йўлда тушиб дўкондан нарса олгани ҳам тасодиф эмас. Телефонимни қувватга қўйганим ёдимда. Сумкамни олгани кирганимда кўзим тушмагани ҳам тасодиф эмасдир?

Юсуф бўлган воқеаларни тушинтирар экан. Унга қарадим. Синчиковлик билан қараган нигоҳларимдан нимадир демоқчи эканимни тушунди.

“Мен сотқин эмасман Зумрад!”

“Машинани тўхтат!”,-деганимда юзида менга ишонмайсанми деган ифода бор эди.
Дарров тўхтатмади. Бироз юриб ҳолироқ ерда йўл чеккасида тўхтатди. Овоз чиқармай қўлимни унга узатдим. Аввалига тушунмади кейин телефонини сўраганимни билиб, ўнг томонидаги бўлмачадан олиб берди. Уни олиб машина бардачогига қўйдим. Ўзим машинадан ҳеч нарса демай тушдим. У ҳам ортимдан тушди. Машинадан анча узоқлашганимизда

“Зумрад! Мендан шубҳаланганингни ҳазм қила олмаяпман”,-деди

“Улар ҳар бир қадамимиздан хабардор. Охирги бир неча йиғилишда орамиздаги хоиндан шубҳаланиб алоҳида мажлис қилмадикми?”,-деб эслатганимда қошларини чимирди.

“Кафедра майли, у ерда бировни сотиб олиш осон. Лекин махсус хизматда кимни сотиб олиш мумкин? Сен сотқин бўлмасанг мен бўлмасам унда учинчи киши бошлиқни ўзими?”,-деганимда.

“Жиннимисан? У одам сотқин бўлса, ўзи нега бизга бу ишни берсин?”,-деб эътирос қилди.

“Унда тоғанг!”,-деганимда кўзлари хонасидан чиқди.

“Зумрад! Сенга у ифлос нима деди билмадим лекин менинг оиламдан сотқин чиқмайди”,-деб овозини кўтарди.

“Ким унда? Ким? Илк кундан ёнингда ликкиллаган Нодирами? Ёки бошқалари? Ксерия копия хонага мени қамганинггача билади”,-деб хўрлигим келиб йиғладим.

“Бинонинг ҳар бурчагида камера бор.У хонага кирганимизни ҳамма кўриши мумкин.Билмадим! Ўзимни ҳам бошим қотди”,-деб қўл- юзини уқалади.

Орамизга бироз жимлик кирди.

“Акамнинг аварияси тасодиф эмаслигини имо қилиб гапирди. Ҳатто бир куни бинолар орасида мени бир киши велосепетда туртиб кетганди. У ҳам тасодифга ўхшамайди”,-дедим ўзимни сал сокинлаштириб.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кун Совууууқ.🌬🌬🌬
Шу учун қаҳвангизга юлдузчалардан солиб қўйдим. Қалбингизни иситади деган умиддаман.❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

139-қисм


У мени доим яхши танирди Мен шундай деб билар эдим. Ҳозирги қадам ташлашимдан ҳам, аҳволим ёмонлигини, қўрқувдан титраганимни сездимикан?

“Телефонини кўтармаганинга биз ҳам хавотир олдик”,-деди Юсуф унинг кўзларига қараб.

“Зумрадхон кўрдингизми, сизни ўйлайдиган дўстларингиз, ҳамкасбларингиз бор”,-деб овози сокин аммо илмоқли эшитиларди.

“Ишхонада унитибман”,-овозим жуда заиф чиқарди.

Юсуф менга яқинлашиб аҳволинг яхшими деган эди, мендан сал ортда турган Фирдавсга қардим. Қўли чўнтагида, менинг ҳаракатларимни кузатарди.

“Ҳа яхшиман, кетайлик”,-дея олдим фақат.

“Зумрадхон, яна келинг. Мақолангизнинг давом эттиришингиз учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз”,-деган гапи, асли тескари эди. Агар ишимни бузишни давом этсанг қўлимдан келганни қиламан деган эди.

Бошим билан майли дегандек қилиб, у ердан узоқлашдик. Юсуф оғзини тўлдириб ҳақорат қиларди. Қулоғим унинг гапини эшитсада, мен кўзим бир нуқтага қадалиб қолганди.

“Зумрад, яхшимисан? Нега гапирмайсан?”,-деб кетма-кет сўрарди.

“Нега кеч келдинг?”,-деб кўзимга ёш олдим.

“Зумрад бир билсанг нималар бўлганини?”,-деганда унга қарадим.

“Сендан нима бўлганини эмас, нега кеч келганингни сўрадим”,-дедим ёшим яноқларимдан оқарди.

“Биз…”

“Сиз? Сени сўраяпман, сени?”,-дея бақирдим.

“Зумрад!”

“Бошқа пайт буринимни тагида битардинг-ку? Ҳатто уйимга келишини билиб у ерга келдинг. Бу сафар қаерда қолдиларинг?!”

“Зумрад! Тинчлан ҳозир ҳаммасини тушунтираман”,-деб машинани ката йўлга бурди.

“Қани махсус хизматдагилар? Мен бу одам билан учрашганда, атрофимда бўлади дейишган эди. Қани улар?”

Асабларим чидамай кетди. Ичимда тутган барча кўз ёшларимни оқита бошладим.

“Зумрад! Ҳамма ўз ерида эди. Кафедрадан чиққанингизда, сизни кузатган машина йўлда бировни туртиб кетиб сизнинг изингизни йўқотиб қўйди. Марказ, маҳалладаги одамларга хабар берди. Ҳамма тайёр турганди. Ён маҳалладаги дўконда ёнғин чиқиб, машиналар тирбандлик ясади. Сенинг сигналингни ололмай, телфонингдаги кузатувни мажбур ёқтирдик. Ва нима билайлик, сигнал пойтахтнинг бир чеккасига бизни олиб боришини. Сени соатлаб бошқа туманда қидирдик. Кейин билсак кафедрада ишлайдиган фаррош сенинг телефонларингни топиб, уйига олиб кетган экан. Буларни аниқлаганимизча вақт кетди. Изингни йўқотган эдик. Сени уйига олиб келиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмабмиз. Токи кимдир гуруҳга смс жўнатди, балки шу ердадир, деб. Бу орада бошқа туманларда бир аёлнинг жасади топилди деган хабар тарқалди. Ақлимиз чиқиб уни суриштирдик”,-деганида энг бошидан ҳаммаси уюштирилган эканига шубҳам қолмади.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

137-қисм


“Чарос бир қ*қ эди ва ҳаққини олди. Сен ҳам йўқ бўлиб кетишни истамасанг, айтганларимни сўзсиз бажарасан эшитдингми?!”,-деганида,
“Эшитдим”,-дедим.

Орамиздаги хоин ҳар қадамимизни оқизмай- томизмай етказган кўринади. Фирдавснинг ўз синглисни ўлдирганига ҳеч шубҳам қолмади. Жиноий тўдасини пухта режалаган кўринади. Аммо у очиқ қолган ери, Чароснинг ўлими. Чунки йиллар аввал изларни йўқотган бўлсада, барча гувоҳлардан хабарсиз.

“У маҳаллага яна борганингни эшитсам. Бу сафар онанг эмас бутун оилангни йўқ қиламан”,-деган гапи юрагимга ханжардек суқилди.

Фирдавс хавфли эди. Ишлари хавфли. Ёлғиз эмаслигига амин эдик фақат қўли бунчалик узун бўлишини билмасдим. Ҳар қадамда биздан олдинда ҳаракат қилиши. Орамиздаги хоиннинг ишини моҳирона бажаришидан далолат.

Дунё яралибдики инсонларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб касблар шаклланди. Жаннатдан қувилган Одам ато ва Момо ҳавонинг дунё билан иши йўқ эди. Чунки улар абадий жаннатни кўриб келганди. Ер юзидаги ҳеч бир гўзалик ёки бойлик уларни йўлдан ура олмади.

Аммо фарзандлари…

Улардан дунёга келганлар ичида жаннатдан бехабар, дўззах борлигини эса ёдга олишни ҳам истамаган баъзилари дунёга келди. Ва дунёни ўз мулки деб билди. Икки нафс учун ўлди ўлдирди.
Шавфқатсиликнинг энг уч пағоналарига чиқди.

Ер юзида тартиб ўрнатилиши учун бир маҳкама қурилди. У маҳкамада виждон ва қоидага бўйсиниш асос қилиб олинди. Аммо баъзилари ўз маҳкамасини ўзи қуриб, ўз ҳукмини ўзи берди. Натижа эса, қонун ва унинг ҳимоячиларига кўпроқ эҳтиёж туғилди.
Мен бу соҳани танлаганимда, барча танишлар ва яқинлар бу ишнинг ўқиши бошқа лекин унда ишлашнинг хавфини худди юраклари сезишгандек англлатишган эди. Аммо бу бир иш ишқи тушдими қалбингизга, ундан воз кечиш қийин. Гарчи мендек киши, ишқи тушгандан осонликча воз кечиб кета олишни эплай олмагани ошикор бўлди.
Кунига қанча қоида бузилади, жиноят ишланади. Кимларнинг ҳаққи ейилади. Яна кимга керагидан ортиқ имкон яратилиб берилади. Одамзод дунёга юборилгандан бери содир этилган ҳар қоида бузарлик остида биргина нарса ётади “Манфаат”.

Бир уюшган тўда, бир ерда томир отиб ҳар тарафга зарар беришни бошладими, билинки кимлардир бундан мафаатдор.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Alo kayfiyat hammaga🤗

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨Х А Й Р Л И Т У Н

М E Х Р И Б О Н Л А Р И М✨

Фалакка ҳукм этар тангридай бўлсам,
Фалакни қилардим ўртадан барҳам.
Янгидан шундай бир фалак тузардим,
Яхшилар тилакка етарди ул дам.

✨ХАЙРЛИ ТУН

✨АЗИЗЛАРИМ ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси


135-қисм


“Вой-вой! Режалар унақа эмас эди. Уйқудаги гўзални уйғотиб қўймай деб бошқа ерда ўтиргандим. Бу эртак бундай якун топмаслиги керак. Уйқудаги гўзалнинг ўзи эмас бир бўсадан уйғаниши....”,-деб менга жуда яқин масофага яқинлашган эди.Эпчиллик қилиб қўлидан қочдим.

“Нималар деяпсан? Эшикни оч, уйимга кетаман!”,-деб овозим титрарди.

Қочган томонимга қараб у ҳам юриб келарди.

“Ҳали гаплашадиган гап кўп. Чароснинг қотилини....қарғаларни......у * Хуршидни”,-деганида Фирдавсни ҳақидаги содда тушунчаларимга пушаймон бўлдим.

“Бу аҳволда гаплашадиган гап қолмади”,-деганимда қўлимнинг юқори қисми, елкамнинг пастроқғидан жуда қаттиқ ушлаб олди.

Жоним оғриди. Гиёҳванд модда таъсирида эканини билганимдан унга қаттиқ қаршилик қилишга қўрқдим. Овозимни ичимга ютдим. Бор кучи билан мени ўзига торди. Қулоғим остига эса,

“Сенга қўпўл муомала ёқадими? Истаган муомалангни оласан унда. Ҳозир эса, юр мен билан”,-деб мени ичкарига судради.

Кўзимдан ёш оқа бошлади. Оёғим ҳар қанча оғир юрмасин, Фирдавс бор кучи билан мени юритишга ҳаракат қиларди. Телевизор қўйилган хонага кирдик. Экранда ҳали ҳам оилавий архивдан видео кетарди. Унда ота Турғунов ва кичик Чарос легодан ўйин ўйнаётган тасвир бор эди. Овозларга қараганда, тасвирга олаётган Фирдавс эди.

Мени диванга шунақа қаттиқ иттариб юбордики, оғирлигим куч билан аралашганда, диван ердан силжигандек бўлди. Йиғимни ортиқ яшира олмас эдим. Юзига қарадим шавфқат учқунлари қидирардим. Аммо йўқ. Кунлаб менга илтифотли смслар ёзган, ҳар учрашганда гулар ҳадия қилган одам бошқа-ю, мени ўлдиришга тайёр турган ваҳший бошқа.

Атрофга қараб онасини қидира бошладим. Фирдавс хона ичида юрарди. Ақли-ҳуши жойида эмаслиги маълум. Бундай ҳолатларда қотиллик қилиши ҳеч гап эмас. Ким эди энг сўнг гиёҳванд модда таъсирида жиноят ишлаган?

Уч яшар гўдакни ваҳшиярча ўлдирган бири бор эди. Охирида эслай олмайман деганди. Қандай қутилар эдим бунинг қўлидан? Ҳар томонга аланглаганимни кўриб,

“Бекорга қидирма онам уйқу дорисини ичганда бомба портласа эшитмайди”,-деб мени баттар қўрқитди.
Бундай хавфли инсонларнинг жамиятда юриши, бутун одамзотга жазо. Экранда кўриниб турган лавҳаларнинг овозини пасайтирди. Қўлида эса, кичик чақи пичоққа ўхшаган нарсанинг учини кўриб қолдим.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel