26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Ассалому алайкум!
Ҳайрли кеч!
Ҳурматли каналимиз обуначилари ҳамда каналимизни зимдан кузатувчилари!
Омонат дунёда омонмисиз?!
Каналимиз орқали мен билан ёнма туриб мени қўллаб қувватлаб турганликларингиз учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман!
Аллоҳ барчангизни умрингизни зиёда қилсин!
Яхши инсонларим борингизга шукур!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
134-қисм
Фирдавс Турғуновнинг уйида эдим. Деразадан кеч тушганини кўрдим. Кеча энг сўнг, бошим оғригани эсимда. Диванда ётқизишганини ҳам эсладим. Фақат ён томонда телевизор қўйилган ва экранда эски видео лавҳалар берилар эди. Телевизорга флешка ёки дисплейр уланиб эски видео қўйилганди. Унда Гулбаҳор Турғунова ёш, ёнида кичикроқ ёшларда Чарос. Фирдавс деб тахмин қилганим болакай ҳам бор.
Бу эски кадрлар оила архивидан бўлса керак. Ундаги маъсум Чаросни кўриб, кўнглим ёмон бўлди. Бироз аввал қулоғимга илинган овозлар шу видео лавҳалардан келаётганди демак. Хонада ёлғиз эдим. Чанқоқдан томоғим қуриганди. Бир амаллаб еримдан турдим. Бошим сал айлангандек бўлди. Оғриқ қолдирувчи деб берган дорисида бир гап борга ўхшайди.
Аввалари ҳам бошим оғрир эди. Фақат бир ситрамон ёки тримолдан оғриғи қолиб кетарди. Оёқларим нимжон эди. Бир-икки қадам ташлаган эдим. Оёқларим титрагани сездим. Чироқлар ўчиқ фақат экран ёруғлиги бор эди хонада. Бир амаллаб ошхонага етиб олсам, қониб сув ичишим керак. Ошхона деб тахмин қилган ерга етганимда ичкарида хира чироқ ёнганини ва у ерда орқаси ўгирилган ҳола ўтирган Фирдавсга кўзим тушди. Рўпарадади ойнада акси тушиб турар эди. Деярли доим мукаммал кўринишга эга бўлган Фирдавсни оддий уй кийимида яна сочлари тўзиган кўриш бошқача экан.
Кўринишидан чалғиган кўзим унинг олдида турган нарсани кўриб ҳайратга тушди. Ўтирган ўриндиғида боши орқага эгик бўлган Фирдавс мени пайқамади деган умид билан тезда ўзимни ортга олдим. Бу ердан тезроқ кетишим керак эди. Тезда сумкамни қўйган ердан олиб чиқиш эшигига яқинлашдим. Эшикни секин очиб ҳечкимга билдирмай чиқишим керак эди. Фақат калит билан қулфланганини кўриб ичимдаги ваҳима баттар орта бошлади.
Бошқа чиқиш топиш илинжида ортимга ўгирилганимда, кўзи қон тўлгандек қизарган Фирдавс билан юзма- юз бўлдим. Ҳардоимгидек ўткир қараган нигоҳлари ерини бироз аввал томирдан олган гиёҳванд моддаси таъсиридаги нигоҳлари қўрқитарди.
“Қаерга?”,-деб сўради кўзимга қараб. Унинг бу юзини ва оҳангини олдин кўрмаган ва эшитмаган эдим.
“Уйга кетаман кеч бўлди”,-деб юмшоқроқ гапиришга ҳаракат қилардим.
“Вой-вой! Режалар унақа эмас эди"
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
«Барча безовталигинг, шубҳаларинг, беҳузурлигинг - ўз йўлингда эмаслигингдан.
Ўз йўлингга тушиб олсанг, енгил тортасан».
©Элчин Сафарли
«Қайтганимда уйда бўл»
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
132-қисм
У машинадан тушганида сумкамдаги телефонимни олмоқчи бўлдим. Фақат сумкамда икки телефон ҳам йўқ эди. Охирги марта қаерга қўйганимни эслашга ҳаракат қилдим. Кафедрадаги нарсаларим турган стол устида қолди-ми экан? Махсус хизмат берган телефоннинг қуввати камлиги учун столим ёнида қувватга қўйгандим. Шахсий телефонимда эса, столим устидаги хужжатлар орасида қолган эди. Шунчалик фикрларим тарқоқ ва кун давоминда руҳиятим турфа ҳолларга тушганидан нимани қаерга қўйганимни унутгандим.
Юсуфнинг бугун айтган гаплари, тоғасининг пухта режалари ўзимни бутунлай йўқотишимга сабаб бўлганди.
🐦⬛
“Кел, болам яхши келдингми?”,-деб Гулбаҳор Турғунова бизни қарши олди.
Менинг келишимдан хабардор бўлса керак маманун бўлмаса-да, юзида сохта табассум ерлаштирди.
“Хуш келибсан қизим!”,-деб ичкарига киришимизга йўл очди.
Уй ичидаги ҳиддан, хамирли овқат эканини билинарди.
Ҳар она каби ўғилига ёзган дастурхони, тўла эди. Қўлларимизни ювиб дастурхон бошига ўтирдик.
“Онажон, Зумраднинг боши қаттиқ оғрияпти. Бирорта оғриқ қолдирувчи берсангиз”,-деб Фирдавс дардимга чора топмоқчи бўлди.
“Бироз қорнини тўйғазиб олсин, мана дори”,-деб менга яқинроқ ерга қўйди.
Оддий суҳбат бўлиб кўринсада, орамиздаги гаплардан ҳамма худди тикан устида ўтиргандек туюларди менга. Ёки акси фақат менга туюларди она –боланинг парвойига ҳам келгани йўқ.
Телефонларимсиз ўзимни химоясиз ҳис этардим.
Фирдавс онаси билан қуюқ суҳбат қилар, ора-ора мени ҳам гапларига аралаштириб турарди. Бир луқма нарса еб, оғриқ қолдирувчи дорини ичиб олдим. Бир неча дақиқадан бу оғриқ қолади ва ишимни қилишга кучим қолади деган умидда эдим. Фирдавснинг онаси яна нима учундир ошхонага кетганида Фирдавс менга қараб,
“Кўзларингиз ранги жуда кўзал “,-деганида унинг кўзини қуюқ асал рангига ўхшатганимни эсладим.
“Уларни илк кўрганимда, бу кўзларда бир дард борлигини билган эдим”,-деб гапини давом этди.
“Кафеда шунчалик билдириб қўйдимми, дардим борлигини ?”,-деб сўрадим.
“Илк бор кафеда кўрмадим”,-деганида ҳайрон қолдим.
Боши билан орқамда турган сервантни кўрсатди.
Бу уйга биринчи келганимда у сервантга яқинлашган эдим ва тахминим тўғри демак. У қарға ҳайкалчалари кўзидаги қизил нарса камера эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
"Илик суяк" тайёрлаш рецепти
Албатта тайёрлаб кўринг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
131-қисм
Қўшним қўлимдаги гулнинг кетини суриштириб, асабимга ўйнаши мумкин, дея олмадим. Фирдавс тушундим дегандек бўлиб индамади. Машинага миниб йўлга отландик.
“Сизни аниқ биров хафа қилган. Ким? Яна у-ми?”,-деганида унга қарадим
“У деган ҳеч ким йўқ. Ўзим, онамни ўйлаб зерикиб тургандим”,-деб Юсуф эҳтимолини орадан чиқармоқчи бўлдим.
“Агар хоҳласангиз маҳаллага бошқа вақт борамиз. Бирор тинчроқ ерга бориб шунчаки ўтирамиз”,-деган таклифни берди.
Бу таклифга жон деб кўнган бўлар эдим. Бошимнинг оғриғи билан маҳаллага бориб яна жиноят суриштиришга кучим йўқ эди.
“Бошим жуда қаттиқ оғрияпти. Ўтиб кетар”,-деб жавоб бердим.
“Бизникига борамиз-ми?”,-деди кутилмаганда.
Нима дейишни билмай қараб қолдим.
“Онам мен яхши кўрган овқатни пиширдим деб қўнғироқ қилганди. Маҳаллага бошқа кун борсак ҳам бўлади. Уйда оғриқ қолдирувчи дори ҳам ичиб оласиз”,-деди
Бу одамнинг нияти нима?
Махсус хизматдагилар маҳалла атрофига йиғилиб бўлишган ва ҳамма бизни у ерга боради деб билади.
“Йўқ деманг. Онамга кўп вақт ажрата олмаяпман. Бугун уйга борайлик бирга, кейин маҳаллага борамиз яна”,-деганида йўқ дейишга баҳона топа олмадим.
Аввал уйларига борган биров, энди бора олмайман деб баҳона қила олмас эдим.
Бошимнинг оғриғи шунчалик кучли эди-ки, бошимни ихтиёрсиз ён томонга машина ойнасига суядим. Катта йўлга чиқиб навбатдаги светафорда машина тўхтади. Фирдавснинг қўли юзимга тушган сочларимни қулоғим орқасига ўтказганида сесканиб у томонга қарадим.
“Сизни бунақа хафа кўриш ғалати экан”,-деб қўли сочларимдан пастроққа очиқ турган буйнимга текканида, худди бармоғи билан бўйнимни кесагандек ҳаракат қилди. Ёки охирги кунларда Фирдавснинг қотил экани ҳақида кўп фикрлар юритганимиздан бўлса керак менга шундай туюлди.
Бу бир неча сониялик ҳаракатидан хушланмаганимни билдириш учун ўтирган еримда ўзимни тузатдим.
“Мен ўз уйимга борсам яхши бўлар эди?”,-деганимда юзида тушунарсиз табассум пайдо бўлди.
“Мақолангиз учун ажойиб имкон бўлади деб ўйлапман. Чароснинг оиласи билан бироз вақт ўтказиб, оилани яхшироқ таниб олиш имконингиз бор”
Бу гаплар ўзимга тузоқ бўлди. Йўлда бир дўконга тўхтаб газли ичимликлардан олди. У машинадан тушганида сумкамдаги телефонимни олмоқчи бўлдим. Фақат сумкамда икки телефон ҳам йўқ эди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
129-қисм
“Зумрад қизим! Кел хуш келибсан!”,-деб калтош тоғамиз кафедрада йўлимдан чиқди.
Кеча Ҳилола ва Жамилга Нўъмон Бурхановочни айтганимда, Жамил жуда жаҳли чиқан эди.
“Йиллаб ҳурмат қилиб, бир таъзим қилмаганинг қолган одамни қара. Йўқ, мен билардим бу одамда бир гап борлигини. Вой, сен сирли калтош!”,-деганда Ҳилола билан кулгимизни тўхтата олмаган эдик.
Яна Жамил, Юсуфнинг талабалик давридаги пайтларни эслаб, “Бу дунёда ҳеч кимга ишониб бўлмайди. Ким билади Юсуфни олдида нима гаплар гапирилганда, у бориб тоғасига етказган”,- деб узоқ гапирганди.
Рўпарамда турган одамни кўриб, Жамилнинг бу одамга йиллаб калтош деб лақаб қўйганига ҳеч ачинмадим. Одам устозига ҳам лақаб тақар эдими? Менимча бунақа одамга тақса бўларди.
“Салом! йўқми?”,-деб менга қараб турарди.
“Саломим доим бор чунки ота-онам каттани ҳурмат қил деб тарбия беришган лекин...”
“Мажбур эдик Зумрад”,-деганда чидай олмадим.
“Нимага мажбур эдингиз? Мени бу кафедрада ушлаб қолишгами ёки йиллаб жиянингизни деб азоб чекканимни била туриб индамай келишга мажбур эдингизми?”,-бақирмас эдим лекин кўзимдан ёшлар оқарди.
“Оила қарорлари, фақат қиз бола бўйин эгсин деб чиқарилмаган.Ўғил фарзанд ҳам ери келса оила нима деса шуни бажаришга мажбур. Юсуф сени доим сўраб билиб турди. Лекин сенга айта олмасдим. Чунки мени билганингда илмий ишингни ҳамма нарсангни ташлаб кетасан деб қўрқдим”,-деди жиддият билан.
“Кетсам ҳозир ҳам кетаман. Бунга ким тўсқинлик қила олади? Энди чала қолмайдими ишим?”,-деб кўзларига қарадим.
“Кета олмайсан чунки махсус хизматнинг ишида ишлайсан. Ёпиқ юритилган ишнинг ичидасан. Ҳатто гумонланувчи шахс билан биричи даражада мулоқотга киришган кишисан. Агар ишдан кетаман десанг, бу сени жавобгарликка тортишимизга олиб келади. Буни эса ҳеч биримиз истамаймиз”
“Қанақа жавобгарлик?”,-деб ҳайратландим.
“Махсус хизматнинг махфий юритаётган иши ҳақида хабардорсан. Ва у ишда ишлаган ҳамманинг бир маъсулияти бор дегани”,-деганида юзимдаги ифода ўзгарди.
“Атайлаб мени бу ишга аралаштирдингиз шундайми?Ҳеч қаерга кета олмай деб. Балкида жиянингиз истади, сиз эса ипсиз мени мажбуриятлар занжирига боғлаб қўйдингиз. Сизни жуда ҳурмат қилар эдим. Отам ўрнида қўйгандим. Афсус мен учун энг катта пушаймонлик, сизнинг таклифингизга кўниш бўлди”,-деб томоғимга бир нарса тиқилди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қадрдоним, мехрибоним, бу гулларни сизга олиб келдим!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙❄️
🌙Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!🤲
🌙Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
127-қисм
“Албатта, тинчлигимизга таҳдид бўладиган ва хавф соладиган ҳар жабҳада биз бормиз”,-деб жавоб қайтарди.
“Тушунарли!”
Ҳозирги уюшган жиноятчилик ишига тўғридан алоқаси бўлмаган Чароснинг ишини, фақатгина Фирдавснинг кетига тушишгани учун устида ишлашга рози бўлишганди. Бўлмаса яна бироз тергов хонларининг чанг босган архивларида ётиб шунчаки қотили топилмай бу иш ёпилиб кетарди.
“Йиллар давомида очилган тергов ишида бир-икки материал расмийлаштирилган ва шу билан тўхтатилган. Шулардан бири эътиборимни тортди. Ўша даврнинг машҳур ҳафталик газетасида “Журналист суриштируви”деган саҳифаси бўлган. Ва Гулбаҳор Турғуновадан интервью олинган”
“Қизиқ, она қарғамиз нима деган бўлса?”,-деб кинояли кулиб қаҳвасини ҳўпларди.
“Кўп нарса эътиборимни тортди. Мақолани ўқиганда, илк ҳиссиёт. Агар мен Чарос ўлими ҳақида ҳеч нарса билмаганимда, Гулбаҳор Турғунованинг қизи ўлдирилганига ишонмас эдим. Бу аёлнинг ё табиати шунақа ёки ҳақиқатдан қотилни яхши танийди”
“Сенга нима деяпман. Сценарий маълум.Ака, синглни дўсти билан гаплашиб юрганини билади ва дўстини калтаклайди. Аммо ошиқлар ажралиш ўрнига, қиз йигитини уйига чақиради. Нега? Чунки уйда ҳеч ким йўқлигини билади. Балким оила ўғилларини воҳага кетди деб билади. Ака эса синглнинг кетини пойлайди. Икки ошиқ уйда учрашганда ака келиб қолади ва жанжал. Сенинг гувоҳинг айтган ҳолат йигит қочади ака жаҳлини боса олмай синглни ўлдиради. Бу иш мана шундек бўлган. Кейин ота- онасига қўнғироқ қилган. Отанинг химчисткаси бор. Кучли кимёвий воситалар билан уй тозаланган ва далил қолмаган”
“Қўшни қандай ўликни топди унда?”
“Қўшнига ким қўнғироқ қилди? Она! Қизидан хавотир олганини айтиб уйларига бориб кўришини сўраган, она. Аммо ўзи икки қадамлик поликилиникадан уч соатда етиб келган”
“Бир фарзанд кетди иккинчисининг ҳимоясими бу шунда?”
“Юз фоиз. Қиз кетди нима бўлса бўлди. Ҳеч бўлмаса, ўғилни қутқариб қолайлик дейишган”
“Бу нарса биз хужжатлар ва гувоҳларга қараб қилган хулосамиз. Биз бу хулосага келган бўлсак, нега шунча йилда буни биров кўрмади?”
“Чунки кўришни исташмади”,-деди хужжатларни ерига қўйди.
“Ашёвий далиллар ва шу- йиллар ўтиб бир марта таҳили ўтган днк масаласи бор,уни нима қиламиз?”
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📹 Aёлингиз шифокор бўлса...❤️🔥
Энг муҳими касал бўлмайсиз
Дард олдида ўсал бўлмайсиз
«Дежур» бўлса ёлғиз уҳлайсиз
Aёлингиз шифокор бўлса!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус
126-қисм
“Қарғага йўлдош бўлган кабутарнинг патлари оқ қолсада, ичини қоралик қоплайди, дейишган.Бу билан сени жиноят оламига аралашиб қоласан демоқчи эмасман. Лекин у тўдадан зарар кўришингни истамайман дўстим. Аёл кишисан, ожизасан. У наҳанглар тўдасининг тўрига сени отишлари яхши эмас. Махсус хизматдагилар учун очко, давлат учун хавф кетиши мумкин. Лекин сен-чи? Унгача сенга зарар бериб бўлсачи?”,-деб Жамил кўзларимнинг ичига ростан ташвишли қарар эди.
“Зумрад, унинг қўлидан ҳеч нима ема ва ичма, илтимос сендан”,-деб Ҳилола ваҳима қила бошлади.
“Оббо, сен ҳам жуда олиб қочасанда хотин.”
“Рост! Интернетда ўқидим. Конфет, шоколад, ҳатто сақичларга турли таблеткалар қўшиб беришиб, аввал одамларни ўргатиб қўйиб, кейин ўшаларни мутеъ ҳолатга келтириб, гиёҳвандликка ружуъ қўйдирар экан. Улар нима қилади кейин? Қаердан бўлмасин пул топиб улардан мол оладими?”,-деб умуман бошқа мавзуга дарча очган эди.
Соатлаб бўлган суҳбатимиз, ош устида ҳам тортишувларга бой бўлди. Юсуф топган далиллар ва Чароснинг ўлимини Жамил ва Ҳилола билан ҳам муҳокама қилдик. Жамил менга яхши фикр айтди. Жиноятда гумонланган қўшниларни топиб, улар билан гаплашиб кўришимни айтди. Чунки уларнинг айби исбот қилинмаган, лекин қизнинг ўлигини топган ўша қўшни ва унинг кўзидан илк дақиқаларни эшитишда фойда бор деди. Юсуф билан эртага эрталаб бироз ишлаб кейин кафедрага ўтар эдим. У ердан эса мени Фирдавс маҳаллага олиб кетиши керак эди.
🐦⬛️
“Бирор нарса топа олдингми?”
“Йўқ ҳали. Лекин кичик ўта майда нарсалар эътиборимни тортмоқда”,-деб қўлимдаги ҳужжатларга қарадим.
Юсуф эса ўзига олган қаҳвасини ёнига менга ҳам қўшиб олганини кўрдим.
“Баъзан кичик қадамлар катта йўлларга олиб чиқади”,-деб қаҳвани менга узатди, фақат айтган гапи қайси мавзуга тегишли эканини била олмадим.
“Нима экан эътиборингни тортган?”,-деганида қаҳвамдан бир ютум олган эдим.
“Ҳм,буни ичида нима бор?”-деб қаҳвамни кўрсатдим.
“Хандон пистали қаҳва. Дамашқдан олган эдим”,-деганида унга ҳайрон бўлиб қарадим.
“Баъзилар мени денгиз бўйида мазза қилиб яшаб юрибди деганида, мен кимларнинг ортига тушиб Сурияларда юрган эдим”,-деб менга кесатди.
“Махсус хизмат шунчалик кенг тармоқда ишлайдими?”
“Албатта, тинчлигимизга таҳдид бўладиган ва хавф соладиган ҳар жабҳада биз бормиз”,-деб жавоб қайтарди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
124-қисм
Юсуф мени еб қўйгудек қаради. Унинг кўзида Фирдавснинг томонини олгандек эдим. Мен эса шунчаки гувоҳларнинг гапларини тасдиқламоқчи бўлдим холос.
“Хуршид Пардаевнинг дўстлари, Фирдавс Турғуновнинг компьютер ўйинларига муккасига кетганини айтишди. Бу дегани, керак бўлса кунлаб ташқарига чиқмай компьютерхоналарда бўлган. Ёки жасад топилган хонанинг расмларига қараганимзда, у ерда компьютер турганини кўришимиз мумкин. Бу шахс кўп ҳам ташқарида вақт ўтказадиган бўлмаган”
“Мантиқли. Лекин аниқ далиллар керак. Булар бир тергов ишини юритиш учун етрали бўлиб кўринсада бир одамни айблашга етмайди”,-деди бошлиқ.
“Фирдавс Турғунов синглисинг жинояти бўйича фақат гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Унинг дарҳол бир гумонланувчи сифатида сўроқ қилиниши шарт. Ҳатто бутун оила. Ота қаерда масалан?”
“Юсуф, расмий тергов учун далил келтир.Ундан кейин мен сўроқ қилинишини ташкил қилай. Масалан, шу Хуршиднинг дўстлари гувоҳлик берадими?Ёки Зумраднинг маҳаллада гаплашган кишилари гувоҳлик беришадими?”,-деб ҳақли савол берди.
“Беради”,-деб ҳеч ўйламай жавоб қилди Юсуф.
“Зумрад?”,-деб бошлиқ менга қараганда, билмадим деб елка қисдим.
Чунки Нодира мени расмий идораларга судраманг деб илтимос қилганди.
“Фирдавс Турғунов у билан маҳаллага бориб келишимни таклиф қилганди”,-деб сўз олган эдим.
“Шарт эмас!”,-деб Юсуф гапимни бўлди.
“Бизнинг махсус хизмат жиҳозларини тақ ва бор. Агар сиз айтгандек нарса бўлса, бу- қотил жиноят ерига албатта қайтади деган гапнинг тасдиғи”,-деб бошлиқ менга таълимот берди ҳисоб.
“Аммо бу хавфли. У бир қотил бўлиши мумкин?”,-деб Юсуф яна ҳар доимгидек куйинишлар қиларди.
“Юсуф, сен билан тортишгандек Зумрадни биров билан тортишганини кўрмадим. Барча хавфсизлик чораларини кўриб, кейин боради”,-деб нуқтани қўйди.
“Ишончингиз учун рахмат”,-деб ўрнимдан турдим.
“Телефон ишини ҳал қил Юсуф!”,-деб бошлиқ огоҳлантирди.
Хонадан чиққанимизда, “Сен, телефоним кузатиляпти деб шикоят қилдингми?”,-деб мендан сўради.
“Албатта, бу ҳақида қишлоққа кетмасдан олдин ариза ёзиб кетган эдим. Иш ҳақидаги барча нарсани назорат қилишга ҳаққингиз бор. Лекин шахсий ҳаётимни эмас”,-деб жавоб қайтардим.
Ҳилола билан инстаграмдан гаплашишга мажбур бўлган куним, Ҳилола ақл ўргатиб бошлиққа ариза ёзиб қолдиришимни айтган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўзгага қилмайди парвона келин,
Ўзига хон ўзига бек ягона келин!!!
Битта келинларга юбориб қўямиз😊
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
«Ишдаги ишқ»🤦♂️😅
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
133-қисм
У қарға ҳайкалчалари кўзидаги қизил нарса камера эди. Юзимдаги ҳадикни билдирмасликка ҳаракат қилардим. Бошим негадир айлана бошлади. Худди танам бир ерда ўтирган бўлса-да, ҳушим учиб юргандек бўлди. Ўшанда Ҳилоланинг гапини эсладим. Унинг қўлидан ҳеч нарса ема деган эди. Аммо ўртага қўйилган таомдан ҳамма еди. Дўкондан олинган сувлар тўғри дастурхонга қўйилди. Балки оғриқ қолдирувчи дори қон босимимни тушуриб юборган эди. Секин кўнглим айнишни бошлади.
“Синглим ўлганидан кейин ва ҳали ҳам қотили топилмаганидан уйда ҳар қаерда камера қўйишга мажбур бўлдим.Қарға кўзидагилари шулардан бири. Сиз бизникига келган кунингиз ҳеч нарсадан хабарсиз тўғри менинг кўзларимга қарагандек бўлдингиз. Ва у кўзлар, мени эгасини топишга ундаган эди”,-деди овози борган сари пасайиб борар эди.
Пешонамдан совуқ тер оқа бошлади. Тиззам қалтирар эди.
“Мен ўзимни яхши ҳис этмаяпман”,-деб зўрға гапирдим.
“Қон босими тушдими экан?”,-деб онаси ичкарига кирди.
Секин ён томонга тушаётганимни ҳис этдим.
“Болам мен адашиб давления доримдан берибман”,-деганини эшитдим.
Аммо тилим карахт эди. Ҳимоясиз бир вазиятда балки қотил ёки қотиллар қўлида қолган эдим.Фирдавс қўлимдан тутиб мени диванга қараб юрита бошлади. Қулоғимга жуда яқин келиб
“Ҳаммаси яхши кабутарим. Бироз ухлаб ол ўтиб кетади”,-деди
Унга жавоб қайтара олмадим. Энг сўнг эслаганим бошимнинг ёстиққа теккани ва кўзларимнинг мендан сўроқсиз уйқуга кетгани бўлди.
🐦⬛️
“Чарос! Менга қара, камерага қара!”
“Ака, бу ўйин менга ёқмади”
“Бироздан сўнг эшик очилади ва бууууухххх”
“Ойи! Ойи! Қаранг акам мени қўрқитяпти!”
“Икки дақиқа келишиб ўйнай олмайсизларми?”
“Мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Қизингиз ўзи қўрқоқ”
“Ҳечамда! Дадам келсинлар сизни айтиб бераман. Қўлимни қайирганингизни ҳам айтаман”
“Бас қил Чарос! Даданг уйга келганда, унинг кайфиятини тушурадиган гап қилиш йўқ. Неча марта айтдим сизларга”
“Чаро! Чарос! Чарооооооооос.....”
Ҳҳҳ, нафас ололмай еримдан сапчиб турдим. Бир неча сония қаерда ва қайси пайт оралиғида эканлигимни англаш қийин бўлди. Секин- аста миям ўз фаолиятига қайта бошлади. Томоғим қуриб атрофда сув қидира бошладим. Фирдавс Турғуновнинг уйида эдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳикоялар
МУАЛЛИМ
Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.
Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…
Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…
Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЎША СИЗ ИШИ ЁҚ ДEГАН АЁЛНИНГ.
Минг ҳил ташвиш йўлин кетма-кет тўсар.
Ҳудди пойга ўйнаб ким дея ўзар.
Меҳнатдан қавариқ қўлларин безар.
Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг.
Тўгри балки сиздек касби йўқ унинг.
Бегам ташвишсизда деманг ҳар кунин.
Кўрмадим бир лаҳза олмаганин тин.
Ўша сиз иши йўқ деган аёлни.
Бир қўлга ўн қўлни улаб чопади.
Қайда розгор ками барин ёпади.
Яна ҳато излаб минин топади.
Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг.
Бир ёнда фарзанди бир ёнда розгор.
Қанча элсин қилмас дийдиё бозор.
Аслида кўринмас мингта касби бор.
Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг.
Кечгача элмасин чала қолди иш.
Кўнгли тинчимайди керак бажариш.
Айтинг қандай берай касбига олқиш.
Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг.
Бебаҳо демоққа арзир ҳар иши.
Меҳнат деб ўтади баҳор ёз қиши.
Бир кунмас ҳар куни ёддир ташвиши.
Ўша сиз иши ёқ деган аёлнинг.
Ҳулкарой Ҳўжамовна ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
130-қисм
Бошқа ходимларнинг ёнимизга келиши натижасида юзлашувимиз ярим қолди. Ҳамма ўз ишига қайтди. Бошимни кучли оғриқ тутган эди. Бироздан Фирдавс келади, унинг олдида ўзимни ҳеч нарса билмай тутишим керак. Фақат жуда чарчадим. Сохта одамларнинг сохталикларидан. Ва ўзим истамаган инсонларга мажбур қолишдан чарчадим. Онамни соғдим. Содда қишлоқ ҳаётимни, қўйлар изидан чопган у ёш Зумрадни қўмсадим. Ҳақли бўлишнинг юкини ташишдан кўра, ёлғон бахтинг ипларини тутсайдим кошки. Аёл бўлиш шунчлар қийин замонми бу?
“Зумрадхон сизни биров сўраб келди”,-деб дардим билан ёлғиз қолишга рухсат беришмади.
Йўлкка чиққанимда, уст бошида бир дона нуқсон топа олмайдиганингиз Фирдавс менга қараб юриб келарди. Қўлида эса гул. Чап қўлида ушлаб келарди. Балкида синглисини ўлдирган қўлида. Ютинганимдан бўғзим баттар оғирлашди. Юзимда сохта табассум ўрнатишга улгурмай, менга яқинлашди.
“Қушлар, кайфиятингиз йўқлигини хабар берди. Қаҳрамонгиз бўлиш учун тезда етиб келдим”,-деб гулни менга узатди.
Кафедра ичида ҳам одами бор эканини ўйлаб турганимда
“Аслида бу гул онангиз учун. Афсус, йўл узоқ ва уй манзилларни билмаганимдан, бу гуларни сиз орқали у кишига беряпман ҳисоб. Тузалиб кетсинлар илоҳим”,-деганида мажбур юзимга табассумни ўрнатиб
“Илоҳим. Рахмат катта овора бўлибсиз”
“Овораси борми? Кўзингизнинг қизариш сабаби онангизга бўлган хавотир бўлсин ишқилиб?”,-деб кўзларимга қаради.
Хижолат бўлиб гулни ҳидлагандек бўлиб ундан нигоҳларимни қочирдим.
“Сумкамни олиб чиқай кейин кетсак ҳам бўлади”,-деб хонага кириб кетдим. Берган гулни шунчаки токча устига қўйдим. У ерда ўтирган ҳамкасбимга вақти бўлганда сувга қўйишини илтимос қилдим. Қайтиб чиққанимда, Фирдавс йўлакдаги ойна олдида қўлидаги телефонига қараб турар эди.Мени кўриб телефонини чўнтагига қўйди.
“Зумрадхон кетяпсизми?”,-деб орқамиздан овоз келди.
Мен билан бирга Фирдавс ҳам ортига ўгирилди.
Нўъмон Бурханович қўллари чўнтагида, бизга қараб турарди. Бу бир эслатма ва ўзингни қўлга ол дегани эди.
Фирдавс калтош тоғага диққат билан қараб бизнинг орамиздаги бошлиқ -ходим суҳбатини эшитиб индмай турди.
Йўлимизни давом этганимизда эса, Фирдавс сал ёнга энгашиб
“Гул қани?”,-деб сўради
“Уйдан кўра бу ерда вақтим кўпроқ ўтади. Кўзимни бу ерда қувонтирсин”,-деб вазиятдан чиқдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг !
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
128-қисм
“У ҳам ажойиб. Жиноят содир этилганидан саккиз йил ўтиб янги далил ўртага чиқади ва у оила аъзоларининг ҳеч бирига тўғри келмайди. Менинча, тергов гуруҳини чалғитган нарса ҳам шу. Бир номаълум шахснинг днкаси топилган ва улар уни қидиршмоқда”,-деди жаҳли чиқиб.
“Жиноят содир этилган ердан далиллар тўпланиб, йиллаб текширилмасдан шунчаки сақланиши мумкинми? Людмиладан буни ҳам сўрашим керак”,-деганимда кулди.
“Зумрад! Сен чини билан бу далилни ўша пайтда топилганига ишонасанми? undefined Атайлаб Чароснинг сақланган нарсалари ичига қўйилди. Қўшнини ва оиласини днкаси эмас, ўз оиланики эмас унда кимники? У уйдан хас йўқолмаган. Ёки қизга бир иш қилинмаган. Эшик қулфи бузилмаган. Оддий кунлик бир- икки тортишувдан бошқа ҳеч қандай овоз йўқ. Бу дегани қотил ё уйда бўлган ёки уйга кейин келган”,-деб менинг фикрларимни баттар чалғитди.
“Кафедрага кетишим керак. Кейин маҳаллага ўтамиз”,-деганимни биламан қошларини чимирди.
“Менга қасд қилиб қилмоқчи бўлсанг қилма, Зумрад! Мен у одамга зарра ишонмайман. Сенга ҳар хил гапириб, смс ёзишларини-ку, гапирма”,- деб менга яқин кела бошлади.
Кўзларида хавотир кўрдим.
“Сен ҳамм..”
“Сенга ким нима деса десин, мени асло унута олмайсан. Чунки мен биринчиман. Шу- сенга ҳар яқинлашганимда қушдек учган юрагингнинг талпингани, илки ва сўнгиси менман. Юрагинг мендан хафа. Кўзларинг мендан хафа. Шунча ақл айланган миянгда минг бир савол ва жангларинг бор биламан. Аммо нафақат у, балки бошқа ҳеч ким у овозни жим қила олмайди. Йиллар давомида қалбингда бир қулф бор эди ва унинг калити ёлғиз менда. Ҳар калит ҳар эшик очмайди. Бекорга уриниб кўришларига йўл қўйма. Қотил чиқсин, чиқмасин. Истаса дунёнинг энг мукаммал инсони бўлсин.Лекин шу ерларда қолдирган изимни ўчира олмайди. Чунки у изни мен ҳам бор севгим билан қолдирган эдим”,-деб бармоғини аввал юрагим кейин лабларим устини ишора қилди.
Эшитган гапларимни ҳазм қилишга улгурмай эшик очилиб кимдир уни чақирди. У кетди, лекин мен турган еримда яна анча турдим. У билан иш жараёни қизиқ. Ақл билан жумбоқлар ортидан қувиш яхши . Фақат шу сўзлари бўлмаса, мени фалж ҳолатга солиб ўз –ўзим билан курашишга ундамаса.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яхшиликнинг мукофоти...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ЧУЛ_АТИРГУЛИ
- Мен, Мен киролмайман. Қўрқаман.) қиз қўрқувдан титраганча қаршисидаги ёпиқ эшикка қаради.
- У сизга тегмайди. Биз ёки бошқалар кирсак бизни сония ичида парчалаб ташлаши мумкин аммо Сизни эмас малика.) аскар ишонч билан гапирди.
- У мени ҳам ўлдиради!
- Тўғри хўжайиним қора Иблис аммо сиз унинг аёлисиз у бутун дунёни ёқиб кул қилиши мумкин аммо ҳеч қачон сизга зиён етказмайди сиз хўжайиним учун алоҳида шахс сиз)
Қиз қўли титраганча эшик тутқичини бураб хонага кирди. Атроф қирмизи қонга бурканган, ерда эса 30га яқин жасадлар ётарди.
Хона марказида эса бутун танаси қонга ботган шайтон турарди у қиз томонга қаради. Эркакнинг кўзларида фақатгина ўлим бор эди. Аммо кейинги сонияда эркак шошиб қизни қучоғига тортди уни бор кучи билан қучоқлаб ўзига сингдирмоқчи бўлди.
- Мени ташлаб кетма.. Сенсиз яшолмайман) қизнинг қулоғига иссиқ нафас урилди ва эркакнинг илтижоли овози янгради.
Сизни уйингизда ҳам шунақа ижодкорлар борми?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
125-қисм
Қишлоққа кетмасадан аввал ариза ёзиб, бошлиқ хонасига ташлаб кетган эдим. Аризамни энди кўриб чиққан кўринади. Чунки қишлоқда ҳам телефоним кузатувда эди.
“Қандай шахсий ҳаёт эмиш бу ҳаёт, тушунмай кетдим”,-деб ўз- ўзига гапирар эди.
🐦⬛️
“Шунча гап бўлди де?”
“Юсуфнинг хирсини биласан. Ҳозир унинг миясида бир гап ўрнашиб олган Фирдавс қотил. Барча далилни шунга боғлаяпти”,-деб Ҳилола сўйиб берган савзиларни тахтада тўграй бошладим. Анчадан бери кўришмаган дўстларим уйига келгандим.
“Шу Фирдавсинг қўрқинчлида ҳақиқатдан. Қарғалар деб ҳам хунук ном топадими ўзига?”
“Телеграмда нинзалар деган каналлар ҳам бор”,-деганимда юзимга ғалати қаради
“Улар нима иш қилади?”
“Тредерлик ўргатадиган ёпиқ гуруҳлар”,-деб тўғраган савзидан бир дона еб кўргандим, қўлимга бир урди.
“Тўғралган савзидан емайди. Тўйинга биров ўлади”,-деганида бу қанақа бидъат гап деб юзимни буриштирдим.
“Олдин тўйим бўлсин-да, биров ўлишига қарайманми йўқми кўрамиз”,-деганимда
“Астағфурллоҳ де!”,-деб мени черким берди.
“Ооо, кабутар хоним ташриф буюрибдилар-ку?”,-деб Жамил ҳам ишдан келди.
Ҳилолага қарадим.Фирдавс билан бўлган орамиздаги гапни унга ҳеч кимга айтма деб айтган эдим.
“Унга унақа қарама! Нима мен ҳеч кимман-ми?”,-деб эри менга гапирса, хотинини бети ҳам қизармади қойил.
“Сендек душман камми? Бир қараса Пуаро хоним дейсан, бир қараса кабутар.Биттасини ту...”
“Сенга қайси маъқул? Холмсни Пуароси бўлишми? Ёки маҳкама раиси, жаноб қарғанинг кабутарими?”,-деб кулганида, хотини ҳам пиққилади.
“Сен иккаланга мени устимдан кулишга сабаб топилди. Сенга ишониб гапларимни айтсам, ҳолмай- толмай эринга етказибсан”,-деб Ҳилоладан хафа бўлдим.
“Махсус хизматдаги сирларни келиб хотимга оқизмай- томизмай етказишингда муаммо йўқ, шундайми?”,-деб Жамил менга жавоб қайтарди.
“Бўлди тортишманглар! Биз сенга душман эмасмиз, Зумрад. Сени бу хавфли икки кишидан узоқ тутишимиз зарур, тўғрими дадаси?”
“Эски хатардан хабаримиз бор-да, бу қарға жанобларидан хавотирдаман. Сен қайси жасорат билан у одам билан учрашиб юрибсан?”,-деб мендан сўради.
“Мен ўз-ўзимдан учрашмадим. Махсус хизматнинг хабари бор ҳаммасидан”
“Зумрад! Сен ақлли қизсан. Жиноят шубҳасини қўй, бу одам ҳақида уюшган жиноятчиликдан шубланишмоқда. Қарғами у ҳар нима қуш бўлсада, у билан ёлғиз қолишинг, бир ерларга боришинг яхши эмас”,-деб Ҳилола жон куйдирар эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Диққат_Савол
Инсон танасидаги энг ифлос жой қайси?
Жавоби жуда ҳам қизиқ 👇
Бахтли бўлиш учун пайт пойламанг. Вақтнинг ўзи ЭНГ катта бахт!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚