Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺
📌Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq 🤔
🔖Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃
🔺🔻🔺🔻🔺🔻🔺🔻🔺🔻
Javobi: ONAJONLAR VA BOLAJONLAR KANALIDA
Homiy: YUMSHOQ YERTILMAS KITOBLAR
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир
1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Каналга уланиш!👇👇👇👇
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Расулуллоҳни ғазаблантирган воқеа
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: “Аллоҳга қасамки, ё Расулуллоҳ, узун қироат қиладиган фалончи сабабли мен бомдод намозида масжидга келмайман”, деди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша кундаги каби ғазабнок ҳолда мавъиза қилганларини кўрмаганман. У зот: “Орангизда одамларга қийин қилиб қўядиганлар бор. Бас, қайси бирингиз одамлар билан намоз ўқиса, енгил ўқисин! Зеро, улар орасида заиф, ёши улуғ ва ҳожат (узр) соҳиблари бордир”, дедилар (Бухорий, Муслим, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Бу ерда жамоатга имом бўлган одам намозда имкон қадар қисқа сураларни ўқиши, сафда турли тоифадаги одамлар борлигини ҳисобга олиши лозимлиги айтилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида жуда узун қироат қилган кишидан ғазабланишлари шунга далолат қилади.
Банда ёлғиз намоз ўқиса, ўзи хоҳлаганича узун сураларни ўқийверади. Аммо имомликка ўтганида одамларга қийин қилиб қўйишдан сақланади.
Аммо намозни енгил ўқиш фарз ва вожибларни тарк қилиш эвазига бўлмаслиги керак. Зеро, бу билан намоз нуқсонли бўлиб қолади. Ривоятда қироатни қисқа қилиш назарда тутилган.
Яна жамоатга имом бўлган одам тасбеҳ ва зикрларни уч мартадан оширмаслиги тавсия этилади. Ёлғиз ўзи ўқиганида 5 ёки 7 марта ё бўлмаса унга кўпроқ айтиш банданинг хоҳишига боғлиқ.
🔰Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси” китобидан олинди
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Diqqat_Savolli_Test
Diqqat bilan qarang, ko‘pchilik xato javob beradigan savol!
Suratdagi qizlardan qaysi biri turmushga chiqgan? 🤔
Javobi👇
🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺
📌Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq 🤔
🔖Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃
🔺🔻🔺🔻🔺🔻🔺🔻🔺🔻
Javobi: ONAJONLAR VA BOLAJONLAR KANALIDA
Homiy: YUMSHOQ YERTILMAS KITOBLAR
РАСУЛУЛЛОҲ КЕЛСАЛАР КИМНИ ОЛИБ КЕТАРДИЛАР?!
Бугун Хуфтон намозида бир нарсани ўйладим: қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кириб келсалар. Сафларни ёриб ўтиб тўғри меҳроб томон юрсаларда, сўнгра имомликка ўтсалар.
Бир ўйлаб кўринг-а, Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан эшитмоқдасиз. Қуръонни фаришталарнинг улуғидан қабул қилган зотдан эшитмоқдасиз. Ривоятларда келишича, Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида у кишининг гўзал овозларидан осмонда учаётган қушлар тўхтаб қолишар экан. Энди бир ўйлаб кўринг, сиз Қуръони Каримни Меърож кечасида жамики пайғамбарларга имом бўлиб намоз ўқиб берган зотдан эшитмоқдасиз...
Қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб елкамга қўлларини қўйсалар. Мени қўлимдан тутиб ўзларининг асри саодатларига, йўқ-йўқ, жаннатдаги манзилларига олиб кетсалар...
Ҳаёллар оғушида намоз тугаганини ҳам билмай қолибман. Имом “Ассаламу ъалайкум ва раҳматуллоҳ”, деб ўнг томонга салом берди. Мен ҳам имомга эргашиб салом бердим. Қаршимда улкан жамоат турар эди. Уларнинг орасида олимлар, қорилар, аҳли илмлар, ёши улуғлар, Қуръон таъсиридан кўзи намланганлар бор. Тақвода, одобда, илмда мендан пешқадамлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб кетиш учун бу жамоатдан келиб-келиб мени танлайдиларми?! Ваҳоланки, бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мендан кўра қаттиқроқ яхши кўрадиганлар қанча! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асри саодатларига кимнидир олиб кетадиган бўлсалар ана ўшалардан бирини олиб кетмайдиларми?! Мен намозимни хушуъсиз, Қуръон тадаббурисиз, минг ҳаёллар билан ўқидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу жамоатдан келиб-келиб мени олиб кетадиларми?!
Ҳар бир мусулмон бугун ўзига-ўзи шундай саволни берсин: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонимизга келиб ушбу уммат ичидан биттагина инсонни ўзлари билан жаннатдаги манзилларига олиб кетадиган бўлсалар, ўша инсон мен бўла оламанми? Бу уммат ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига энг кўп эргашаётган инсон мен бўла оламанми? Ушбу замонда хулқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хулқларига энг кўп ўхшайдиган инсон мен бўла оламанми?”
Бу дунёда Расулуллоҳга муҳаббат қўймай туриб, охиратдаги ул зотнинг шафоатларини орзу қилманг. Абу Бакр, Умарлар йўқ замонда Расулуллоҳни ҳаммадан кўра қаттиқроқ яхши кўра олмасангиз, унда Абу Бакр, Умарлар бор кунда Расулуллоҳнинг ҳузурларида нима қиласиз?!
Аллоҳим, бу умматдаги ҳар бир инсонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг муҳаббатлилардан қилгин! 😢
Интернет сарҳадларидан
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАСАД
Ҳасад Аллоҳ таоло бирор бандага охиратда зарари тегмайдиган, дини ва дунёси учун фойдали қилиб берган неъматни ундан кетишини исташдир. Ёки ўша кишининг шундай неъматга эриша олмаслигини хоҳлашдир.
Ҳасад барча уламоларнинг иттифоқига кўра ҳаром ва оғир гуноҳдир. Ҳасад тоат-ибодатларни йўққа чиқаради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом айтдилар:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ
« إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّ الْحَسَدَ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ »
яъни: “Ҳасаддан жуда эҳтиёт бўлинглар. Чунки ҳасад олов ёғочни егани каби яхшиликларни ейди”, (Имом Ибн Можа ривояти).
Ҳасад кишини ёмон ишларга бошлайди. Ҳасадчи ёлғон, ғийбат, сўкиш ва сўкинишдан қутила олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"لا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا لَمْ يَتَحَاسَدُوا".
яъни: “Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмагунларича яхшиликда давом этадилар”, (Имом Табароний ривояти).
Ҳасадчи қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларидан маҳрум бўлади. У зот:
لَيْسَ مِنَّا ذُو حَسَدٍ وَلَا نَمِيمَةٍ وَلَا كِهَانَةٍ وَلَا أَنَا مِنْهُ ثُمَّ تَلَا قَوْله تَعَالَى
: ﴿ وَاَلَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ ، وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدْ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا ﴾
яъни: «Ҳасадчи, чақимчи, фол очувчи биздан эмас, мен ундан ҳам эмасман”, дедилар ва ушбу оятни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар”», (Имом Аҳмад ривояти).
Ривоят қилинишича:
ستة يدخلون النار بغير حساب الأمراء بالجور والعرب بالعصبية والدهاقين بالكبر
والتجار بالكذب والعلماء بالحسد والأغنياء بالبخل
Яъни: “Олти тоифа киши ҳисоб-китобсиз дўзахга тушади: 1) адолатсиз бошлиқлар; 2) миллатчи араблар; 3) мутакаббир деҳқонлар; 4) ёлғончи тижоратчилар; 5) ҳасадчи олимлар; 6) бахил бойлар” (Имом Дайламий ривояти).
Ҳасад бировга зарар беришга бошлайди. Шу боис Аллоҳ таоло шайтондан паноҳ сўрагандек ҳасадчилардан ҳам паноҳ сўрашни ўргатади:
﴿ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴾
яъни: «ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан» (Фалақ сураси, 5-оят).
Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عَنْ مُعَاذِ بن جَبَلٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
"اسْتَعِينُوا عَلَى إِنْجَاحِ الْحَوَائِجِ بِالْكِتْمَانِ، فَإِنَّ كُلَّ ذِي نِعْمَةٍ مَحْسُودٌ"
Яъни: “Ишларингиз муваффақиятли якунланишини истасангиз, уларни сир тутинг. Чунки ҳар бир неъмат эгасининг ҳасадчиси бордир” (Имом Табароний ривояти).
Ҳасадчи ҳар доим куйиб-ёнади, бировларни кўра олмайди. Шу боис доимо унинг қалбида ғам, алам бўлади. Аллоҳнинг ҳикматларини англамайди.
Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳасадчи бўлма, калтафаҳм бўлиб қоласан. Ҳасадчи ҳар доим маҳрумдир. Чунки у ҳеч қачон муродига эриша олмайди, балки душманига унинг мақсадига етишишида ўзи билмаган ҳолда кўмаклашиб юборади. Шу боис ҳасадчининг косаси оқармайди”.
Ҳасад ҳаром амал, шу боис ундан узоқ туриш керак. Ҳасад сенинг дунёингга ва динингга фойда келтирмайди. Ҳасаддан душманга зарар эмас, фойда келади. Лекин сенинг динингга зарар бўлади. Ҳасадинг туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўласан. Сен ҳасад қилаётиб, гўё Аллоҳ бировга берган неъматни нодонлик билан ёмон кўргандек бўласан. Бунинг оқибатида гуноҳкорга айланасан.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳасаддан асрасин!
“Мусулмон учун 30 ваъз” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😯 99% odam xato javob berisharkan.
😉 Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
🤔 Yuqoridagi kuchuk egalaridan qay biri eng boy va nima uchun?
👇 SAVOLNING JAVOBI
Қиз фарзанди борларга.....
Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.
Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан.
-Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
-Узр отажон бу кунда бера олмайман, хали мен хисобимни билмайман балким меники хам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган холат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
-Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, дер экан. Шу алфоз ота хисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.
АЛЛОҲ айтаркан:
-Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга ҳитоб қиларкан.
Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.
Илоҳим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...
Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар хали ухлаб ётган бўлсалар ҳам .....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-- Жуда яхши ўғлим...Шаҳарда бошинг қовқотмайди, мазза қилиб кийиб юрасан. Бу телпакни олиш ҳам кутилмаганда содир бўлди. Бир ойлар олдин уйда ўтириб, болта учун сен берган пичоғингда понача йўниб ўтиргандим. Илгари мен билан бирга ишлаган бир танишим келиб қолди. Қўлимдаги пичоқни кўриб қолди. Энди шу пичоғингни менга сотгин деб шунақа ёпишиб олиб ўз ҳолимга қўймаса бўладими. Бошида кўнмадим, кейин ошхона пичоғидан бироз қимматроқ нархга сотиб юбордим. Кейин шу пичоғни пулига нафақамдан қўшиб бозордан сенга мана шу телпакни олдим. Ўғлим мени эслаб юргин буни кийиб!- дея мен томон жилмайиб қўйди.
Шу пайт ошхонадан чойник қайнаганлигини билдирувчи ҳуштаги эшитилди. Отам ошхона томон жўнади. Мен эса бошимдаги оддий телпакни кийганча кузгуга қараб ўтирардим. Кўзимдан эса ёш томчилари ёноғимдан шовуллаб оқарди. Эссиз қимматбаҳо пичоғим...отамга ҳеч нарса деёлмасдим. Ахир ранжитиб қўйишим мумкин эдида.
Бир пайт отам ошхонадан чиқиб келдида, олдимга қалин бархит матодан тикилган халтачани қўйди. Очиб қарасам ичида ўша қимматбаҳо пичоғим ётарди.
Отам жилмайиб қўйдида кейин гап бошлади:
-- Ҳа ўғлим... юрагинг тўхтаб қолмадими? Мен ҳазиллашдим. Мен бу пичоғингни суриштириб кўрдим қимматбаҳо экан. Ахмоқ эмасман арзонга сотиб юборгани. Мана бир халтачаям тиктирдим ҳамма жойимни тилиб юбормаслиги учун. Ўзингга қайтариб беряпман мен ўйнаб бўлдим. Яхши ва иссиққина телпакни эса соғлигинг учун киявер ўғлим!- дея елкамга уриб қўйдилар.
Мана орадан ўн йил ўтибди. Ҳали ҳам ҳазилкаш, чин инсон отамни ҳалиям ўшандай ҳазилларини соғинаман. Кўпроқ ёнларида, бирга вақтларимни ўтказмаганимдан афсус қилаяпман энди. Отажон жойингиз жаннатда бўлсин. Руҳингиз шод бўлсин. Азизларим...Оталаримизни борида қадрига етиб эъзозлайлик...кейин кеч бўлиши мумкин. Кейинги ҳикояларимда учрашгунча деб қолувчи...
Крик души ШУХРАТ
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
А Б О Р Т
(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)
Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭
ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇
БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН
Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😞ЕТИМЛАРНИНГ ХАҚИНИ ЕЭГАН БУВИ ВА АММА ҲАЁТИ
#ИБРАТОЛИНГ😔
Бу ҳикоя бўлиб ўтган воқелар асосида ТОШКЕНТЛИК гўрков тилидан ёзилди.
Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди.
Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, "Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин!" деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг:
-"Марҳумни қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти??? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса...
Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири:
"Астағфириллоҳ, илон илонлар!" деб орқага тисарилди.
Майитнинг устида 😔👇
Давомини Укиш 😭
Абу Муслим Хавлоний роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Кўп олимлар бор. Кишилар уларнинг илми билан яшашади. Ўзлари эса илмлари билан ҳалок бўлишади".
Яъни, инсонлар у олимларнинг илми билан тўғри йўл топиб ҳаёт кечиришади. Ўзлари эса риё, ужб ва манманлик ҳамда тамаъ билан ҳалок бўлишади.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Олимларнинг илмини жамлаб аҳмоқларнинг ишини қиладиган кишилардан бўлма".
Вуҳайб ибн Варад роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар илмига амал қилмаган олимлар инсонларга: "Нажот топмоқчи бўлсангиз бизнинг илмимизни олинг, амал қилмаганимизга қараманг", десалар ўзларига яхшироқ бўлар эди. Аммо улар инсонларни алдашди. Амални даъво қилишди. Инсонларни ўзларининг ифлос ишлари томон тортишди".
Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Уламолар кетди. Уларнинг илмидан фақат чанг ва ёмон идишлар қолди".
"Ёмон идишлар" деганда ичида илм бор ёмон олимлар назарда тутилмоқда.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу уммат ёмон олимлари томонидан ҳалок бўлади. У олим замонаси аҳлига уқубат ва фитнадир. Улар Раҳмоннинг йўлига ўтириб олиб ўзларининг ифлос амаллари билан Аллоҳнинг бандаларини талайдилар".
Булар охират йўлидаги қароқчилардир!
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Олим модомики илми билан дунёни талаб қилмас экан, у кишиларнинг табибидир. Агар у илми билан дунё талаб қила бошласа ўзига касалликни жалб қилган бўлади. Ўзи бемор бўлган табиб қандай қилиб кишиларни даволай олади?!".
Имом Шаъбий роҳимаҳуллоҳга кишилар:
- Эй олим! Бизга фатво бер!- дейишди.
Шунда Шаъбий деди:
- Мен олим эмасман. Олим дегани Аллоҳдан қўрққанидан бўғимлари узилиб кетган кишидир!
Имом Аъмаш роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Йигирма йиллар бўлибдики, илмида ихлосли олимни кўрмайман. Илм ифлосларга касб бўлиб қолди".
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дўзахга риё билан кириш ошкор гуноҳ билан киришдан ёмонроқдир".
(Саййид Аффоний, "Таътирул анфос мин ҳадисил ихлос")
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ВАЪДА БЕРГАН ЭДИНГИЗ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди ҳамки, у (Жаброил алайҳиссалом) келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги асони отиб юбориб, «Аллоҳ ҳам, У Зотнинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмайди», дедилар. Кейин айланиб қарасалар, ўринлари остида бир кучукча бор экан. У зот: «Бу ит қачон кирди?» дедилар. «Билмайман», дедим. Уни чиқариб ташлашни буюрдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ваъда берган эдингиз. Кутиб ўтирдим, келмадингиз?» дедилар. Шунда у: «Уйингиздаги итни деб кира олмадим. Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди. (Имом Муслим ривоят қилган).
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен зўравонлик қурбони бўлдим !
Менга поччам бошқача қарарди.. Онам ва дадам ишлаш учун Россияга кетишаётганда холамга мени ташлаб кетишди..Ёш қиз эдим..Холамнинг эрининг менга тегинишларини бошқача назар билан қарашларини тушунганимда эса анча кеч болганди..
Бир куни холам ва бувим тўйга кетишди..Уйда унинг 3 ёшли боласига қараб ўтирар эканман эшик тосатдан тақиллади..Очсам маст поччам турарди..Унинг менга бошқача нигох билан қараётганини тушуниб 2 қадам ортга юрганимни биламан тўсатдан катта қўллари белимдан тутди..
Реал воқеаларга асосланган асар ! Мутлоқ тугатилган шедевр ‼️Читать полностью…
БАРАКА НИМАДА?
Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚАСД 🥀
- Қароринг қатъийми ? Яна бир ўйлаб кўр. Нима қилсаям у қиз беайб ?!
Шоҳруҳнинг гапидан Алининг қони қайнаб кетди
- Обида-чи? Обиданинг айби бормиди?
- Дўстим , Алининг қасдини Валидан олишинг тўғримас ...
Али заҳарханда кулди :
- Кўнглинг ҳотиржам бўлсин. Алининг қасдини айнан эгасидан олаяпман. Сен қўрқсанг кетишинг мумкин . Сенсиз ҳам бир амалларман. Қаердан ҳам сени эргаштирдим ўзи? Бўпти думингни туг , вақтимни олма.
- Алиии , фақат ... - Шоҳруҳ Алининг ваъдасини эслатиб қўйгачгина унга ёрдам беришга жазм қилди ,- сўзингда турасан , бўптими бола ?!
Али чирт этиб четга тупирди :
- Шубҳанг борми ? - атроф нимқоронғи бўлса-да Алининг кўзларидан чақнаган ўт Шоҳруҳга яққол сезилди ,- Ишонмасанг , катта кўча. Ҳадеб ваъданг деб пешонамга даранглатиб ураверишинг шартмас .
- Кечир , - гапни қисқа қилди Шоҳруҳ , - кетдик бўлмаса.
Шоҳруҳ ва Али юзларига аввалдан тайёрлаб келган ниқобларни тутганларича ўзлари биқиниб турган пасқам жойдан чиқиб бир хафтадан бери кўз остиларига олиб қўйган кунгурали дарвозага яқинлашдилар.
Бахтларига улар мўъжалга олган уй боши берк кўчада жойлашган бўлиб , дарвоза тепасини ёритиб турган чироқ уч кун аввал шу кўчада яшовчи бешинчи синф ўқувчиси томонидан "томдаги мушукни пойлайман деб билмасдан" синдириб қўйилган эди. ( Бу "билмаслик" Алига унчалик ҳам қимматга тушмаган эди).
Шоҳруҳ ўз ишининг устаси эди. У дарвозанинг қулфини овозсиз очиши учун кўп ҳам вақт кетмади. Улар мўъжал қилганларидек бутун уйни назоратга олган вилеокамераларнинг бошқарилиш объекти кираверишдаги ўнг қўлдаги биринчи хонада жойлашган экан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Суҳбат
Мен кеча бир қўшним билан суҳбатлашдим. Ундан "Нега бунчалик ғамгинсиз?", деб сўрадим.
У ўйчан хўрсинди, маъюс жилмайиб жавоб берди:
— Ортимга қарашга ҳам улгурмадим, бир зумда умр ўтди.
Албатта, мен уни тинчлантиришни бошладим, кейин у мени ушбу ҳикояга илҳомлантирган иборани айтди.
— Мен пул топаман, уй қураман, болаларим катта бўлади ва кейин мен ўзим учун яшайман, деб ўйладим. Ўшанда салонда сочимни турмаклатаман, фақат чиройли кўйлаклар кияман, дедим. Ахир, мен доим шим кийиб юраман, — у ўзининг бақувват сонларига урди, — чиройли кўйлаклар ҳақида орзу қиламан, лекин иш қилишга шим қулай-да...
У жим қолди. Мен унга жавоб беришга шошилмадим.
— Болалар катта бўлди, иморат қурилди, ҳозир пул ҳам бор, лекин ... Мен ҳали ҳам жинси шимда юрибман. Ҳаа... соч турмагим ҳалиям ўша-ўша — от думига ўхшаган ...
Қўшни дугонамнинг кўнглини кўтаришни жуда хоҳладим.
— Хўш, нима муаммо? Юринг, сартарошга борамиз! Замонавий кўйлак ҳам сотиб оламиз!
У ҳорғин жилмайиб қўйди.
— Хоҳламайман. Чарчаганман. Кўрмаяпсизми, умр умидларни оқламади. Абадий шовқин-сурон ичида неча ёшга кириб қўйганимни сезмай қолдим. Каламуш пойгаси ғалаба қозонди.
Ярим тунгача унинг сўзлари ҳақида ўйладим.
"Каламуш пойгаси ғалаба қозонди ..."
Бу аёлда энди «эртага» йўқ. У қуриди, сарф бўлди.
Афсуски, бу мисол ягона ҳаётий мисол эмас. Бундай миллионлаб инсонлар бор.
Бир куни мен ажойиб бир иборани ўқиб қолдим: «Кейин» деб аталган йўл "ҳеч қачон" деган мамлакатга олиб боради.
Шу ерда ва ҳозир яшанг! Орзуларингизга эргашинг. Керакли қарорни бугун қабул қилинг!
Ҳаракат қилинг! Ердаги ҳаёт бир марта берилади!
Чиройли таомлардан еб-ичинг. Чиройли идишларни асраб қўймай бугун ишлатинг, гўзал либослар сотиб олинг.
Янги меваларнинг таъмидан роҳатланинг — уларни музлатиб ёки мураббо қилиб витаминларини нобуд қилманг.
Олмаларни меҳмонга асраб, мазасини йўқотишини кутманг.
Замонавий кўйлак ва пойабзал кийинг, ўзингизни севсангиз сизни бошқалар ҳам севади.
Севимли қаҳвангизни ичинг — ҳужайраларингиз яйраб нафас олсин.
Китоб ўқинг, саёҳат қилинг.
Ниҳоят, тансиқ таомлар пиширинг, уларни тайёрлашни вақт йўқлиги туфайли доим орқага сурманг.
Энг муҳими — атрофдагиларга меҳр беришни кейинга қолдирманг, мулойимлик, самимийлик, ғамхўрликни тежаманг.
Севишингизни айтишдан уялманг!
Қучоқланг, яқинларингизни ўпинг. Илтифот қилинг. Юрагингизни бўшатинг.
Буларнинг барчаси сизни бахтли қилади!!!
Бахтли одам ҳамма нарсага қодир!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН
Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ-саломат етказсин
ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ 😊
👉 @IBRATLI_SOZLAR
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
НЕВАРАЛАРГА...
Уйингизни бозор қилган,
Кўп гапириб безор қилган,
Бир пас ухлашга зор қилган,
Неваралар омон бўлсин!
Тасбехни узиб қўйса ҳам,
Китобга чизиб қўйса ҳам,
Соатни бузиб қўйса ҳам,
Неваралар омон бўлсин!
Севингансиз туғилганда,
Ўғлингиз ота бўлганда,
Уйингизни тўлдирганда,
Неваралар омон бўлсин!
Қовурдоқда сандиқ тўлган,
Бош оёқ сарпо кийдирган,
Қудаларни хўп ийдирган,
Неваралар омон бўлсин
Қизларники меҳмон бир кун,
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун,
Неваралар омон бўлсин!
Қизникини уришолмайсиз,
Олдида гап айтолмайсиз,
"Тегма!", "Олма!" деёлмайсиз,
Неваралар омон бўлсин!
Уйдагига бақир, чақир,
Суркалиб келар қурмағур,
"Собственний"да ахир,
Неваралар омон бўлсин!
Сакраса юрак шувиллар,
Гапирса бошинг ғувиллар,
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар,
Неваралар омон бўлсин!
Уқалайди оёғингиз,
Синар идиш, товоғингиз,
Сололмайсиз қовоғингиз,
Неваралар омон бўлсин!
Овқат вақти минғилласа,
Косасини нари сурса,
Бир туширгинг келар роса,
Неваралар омон бўлсин!
Емаганин едирасиз,
Кийимини кийдирасиз,
Улар билан овунасиз,
Неваралар омон бўлсин!
Ёрдамчингиз, дастёрингиз,
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз,
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз,
Неваралар омон бўлсин!
Ҳар нарсангиз топиб берган,
Пульт, кўзойнак қайда, билган,
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган,
Неваралар омон бўлсин!
Билар телефонлар кодини,
Нафақангизнинг вақтини,
Пул турадиган қутини,
Неваралар омон бўлсин!
Дўконларга етаклайсиз,
Эшилиб пул сарфлайсиз,
Шулар билан шод яшайсиз,
Неваралар омон бўлсин!
Қон босимини оширган,
Қорни очганда шоширган,
Сабр косасин тоширган,
Неваралар омон бўлсин!
Додаларга "валерианка",
Яхши доридир юракка,
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така",
Неваралар омон бўлсин!
Тўполони кетса ошиб,
Кетгинг келар қочиб, қочиб,
Кечирасан бағринг очиб,
Неваралар омон бўлсин!
Отасидан қутилгансиз,
Боласига тутилгансиз,
Энди доим биргадирсиз,
Неваралар омон бўлсин!
Бўйгинанг тез чўзилгурлар,
Уйингга буғдой тўлгурлар,
Маккага имом бўлгурлар,
Неваралар омон бўлсин!
Бир кун сизни эслаб юрар,
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар,
Руҳингизни шодлаб турар,
Неваралар омон бўлсин!
Орқамизда қолсин бари,
Олдимизда юрсин бари,
Кўз қувончи, дил мадори,
Неваралар омон бўлсин.
Аллоҳимнинг раҳматлари,
Бизга берган неъматлари,
Уй безаги, зийнатлари,
Неваралар омон бўлсин!
Қизлар бўлишсин иболи,
Иффатли, шарму ҳаёли,
Қория, илмли, вафоли,
Неваралар омон бўлсин.
Ўғиллар Қори бўлишсин,
Ватаннинг ори бўлишсин,
Йигитнинг нори бўлишсин,
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими - зўр ИНСОН бўлсин!
Мастура Хожи Она Шеьрлари.
ㅤㅤㅤㅤ
Админлар омон булсин
Омад хамиша ёр булсин...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
😽 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
🍑 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
😘 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
🫶 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
🌟 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
💃 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
🦕 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
😛 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
😌 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
🫦 PROFILIZGA YANGI RASMLAR
📝ТЕЛПАК...
(отамни эсладим...)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар...
Келинг сизларга янги бир ҳикоямни тақдим этаман... марҳамат.
Қишлоқда туғилиб ўсганман. Кейинчалик шаҳарга ўқишга кириб, ишга жойлашдим. Уйлангач ўша шаҳардан уй олдим. Уйда кексайиб қолган отам бор. Албатта укам ва оиласи билан яшашади. Мен вақтим бўлди дегунча машинамда бориб хабар олиб тураман. Отам кекса бўлса ҳам ажойиб инсон. Ҳазил ҳузул қилиб турадилар. Ҳар кимни ўз касбидан ташқари ўзига яраша хоббиси бўлгани сингари мени ҳам қизиқишимга яраша хоббимим бор эди.. Кимдир футболга қизиқса, кимдир яна бошқа нарсага. Мен ҳам ўз касбимдан ташқари пичоқларга қизиқаман. Уларни коллекция қилишга қизиқаман. Ҳозир ҳам уйимда йигирмадан ортиқ ҳар хил пичоқлар мавжуд. Охирги пичоғимни хизмат сафаримда бошқа шаҳарга борганимда харид қилгандим. Бироз нархи қимматроқ экан. Чиройли, сифатли ҳам тиғи зўр бўлгани учун олдим. Ўша пичоқни олдинги борганимда кўриб ҳавасим келганди. Бироз пул йиғдим. Кейинги сафар борганда олдим. Хизмат сафаридан келганимдан кейин, болаларимни олиб қишлоққа отамни кўргани жўнадик. Отамга бироз мақтаниш учун ўша янги қиммат баҳога олган пичоғимни ҳам ўзим билан бирга олдим. Йўлда бораверишда яхши ширин олма сотиб ўтиришган экан. Бир икки кг олмадан ҳам олдим отам учун. Қишлоққа етиб боргач уйдан отам ва укам чиқиб келди.
Кўришмаганимизга ҳам бироз вақт бўлганди қучоқлашиб кўришдик. Уйга киргач бироз ҳол аҳвол сўрашиб ўтирдик. Мен олиб келган олмаларни келин дастурхонга қўйгач, Отам келинга пичоқ олиб келишини, олмаларни арчиб ейишини айтиб қолди. Шунда мен олган қимматбаҳо пичоғимни мақтаниш учун машинимдан олиб келиб отамни қўлига бердим.
Тўғри, бу пичоқ кимларгадир оддий лекин чиройли, яхши стал, ялтироқлиги билан ажралиб туриши оддий туюлиши мумкин. Тўғрисини айтсам биринчи сотиб олган кунларим мен ёстиғимни остига қўйиб ётардим, ёрим тунда олиб оддий ой нуридаям ялтироқлигини кўз кўз қилиш учун.Бу лекин кимлар учун тушунарсиздир, аммо бу мени хоббиим бўлади.
Отам пичоғимни қўлига олдида, кўзойнагини тақиб диққат билан пичоғимни кўздан кечира бошлади. Сталини бармоғи билан ушлаб кўриб:
-- Охооо...ўғлим бу пичоғинг зўрку. Мен бунақа пичоқни кўрмаган эканман. Шу пичоғингни менга совға қилсангчи. Сен шаҳарда яна бошқасини олаверасан!- деди.
Отамни шу гапидан кейин ўйланиб қотиб қолдим. Ахир бу менинг энг қиммат ва яхши кўрган пичоғим эдида. Лекин бир томондан отамни борлиги ҳам ғанимат, ёшлари етмиш саккиздан ўтяпти, икки йил олдин онамни дафн қилгандик, яна бир ўзи ёлғиз бўлса, бир ўзлари зерикади. Ҳозир мен қизғониб бермасам оғир ботиши мумкин.Отамни тириклиги ҳам ғанимат, яна неча йил умри қолди ҳеч ким билмайди. Отамга бу қиммат пичоқ деб нархини айтсам бошқача тушунишлари мумкин эди.
Хуллас, шу пичоғимни отамга беришга ноилож рози бўлдим.
-- Отажон, майли бемалол олаверинг, бу пичоқ мендан сизга совға.Мен бошқасини сотиб олавераман. - дея қалтираган қўлларим билан узатдим пичоқни.
Орадан бир йил ўтиб отамни кўтгани бордим. Мени ишларим кўплиги сабаб отамни олдига боролмагандим. Лекин кун ора телефонда гаплашиб турардим. Шу баҳона ўша пичоғимни ҳам қандай тутганига қизиқаётгандим. Кечқурун етиб бордим. Отам билан кўришиб ҳол аҳвол сўрашгач, отамдан пичоғим қандай эканлигини, синиб қолмадимикин дея сўраб қолдим.
Шу пайт отам менга кўз қири билан қараб қўйди. Мени стулга ўтқазиб қўйиб кўзимни юмиб ўтиришимни тайинлаб ўзи ичкарига кириб кетиб ниманидир орқасига беркитиб олиб чиқди. Ва бошимга кийғазди. Кўзларимни очишимни айтди. Кўзимни очиб кузгуга қарасам бошимда оддий бир телпак(бош кийим) турарди.
-- Мана ўғлим энди бошинг совқотмайди бемалол кийиб юравер!Ёқдими сенга ўғлим? Размерингни ҳам тўғри топибман - деди.
-- Раҳмат отажон...совғангиз жудаям ёқди.- дея отамни кўнглини ранжитмаслик учун ёлғон гапирдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌟
Ўлик борми?
Пул керак!
(Бўлган воқеа)
Мен келин бўлиб тушган хонадон эгалари ташқаридан жуда аҳил, бировни дилини оғритмайдиган, кўнгли бўш инсонларга ўхшар эдилар. Лекин ниқоблар тўйдан кейин ечилди. Афт-башаралар тўйдан кейин ошкор бўлди. Мен: "Астағфируллоҳ", дейишдан чарчамай қолдим.
Турмуш ўртоғим чекиб айвонда ётар, унинг акаси ўз хонасида телевизор кўриб ўтирар, кекса қайнонам ҳовлида хаскаш олиб томорқаларни тозалар, фалаж бўлиб ётиб қолган қайнота эса: "Сув беринглар", деб бақирганда, унга "лаббай", дейдиган ва сув берадиган мард топилмасди. Аввалига бошим тиниб: "Шунақа одамлар ҳам бор эканми?", деганман. Сўнг секин-аста кўникишни бошладим.
Тўйимдан кўп ўтмай, бир куни овсиним балиқ қовуриб, қайнотамни хонасига олиб кириб кетди. На қайнонамни, на бошқаларни чақирмади. Ҳайратим ошди.
Қайнотам гўрковлик қилган эканлар. Кейин бу ишни муллакам давом эттирган. Эрим эса акасига ёрдамчи.
Кунлар, ойлар, йиллар ўтди...
Ёз маҳали ҳовли-кўчага сув сепиб уйимга кириб кетдим. Соат эрталаб 6:00 лар бўлиб қолган эди. Деразам очиқ, ҳали ҳеч ким уйқудан турмаган. Бир пайт қайнонам мени чақириб қолдилар. "Сув келибди. Ташиб олинг!", дедилар.
Аламдан ўтириб йиғлаб олдим. Ўшанда етти ойлик ҳомиладор эдим. Уйимизда иккита "эркак" бор. Қайнонам ўғилларини чақирмай, туғиши яқин қолган келинини чақирганлари алам қилган эди. Челакни олиб қўшни тарафдан 4-5 марта қатнаб сув ташидим. Сўнг ҳаммага нонушта тайёрладим. Чойдан кейин йиғиб-териб соат 9:00 лар атрофида хонамга кирдим. Қайнонам яна чақирдилар. "Муллакангизга ош иситиб беринг! Эрталаб у фақат ош ейди", дедилар.
Муллакамни бора-бора ёмон кўриб қолдим. Овсиним эрталаб ишга кетади. Эрини чойини тайёрлаб кетмайди. Ҳам эримга, ҳам унинг акасига кун бўйи хизмат қилиш мени ортиқ асабийлаштирадиган бўлиб қолганди. Сабрим тугаб қайнонамга гап қайтарадиган бўлдим.
Фақат биров ўлса қабр ковлашади. Бошқа пайт эса, уйда бекорчи дам олиб ётишади. Уларни ҳеч бирини намоз ўқиганини, Қуръон ўқиганини кўрмадим. Эрим тўйдан аввал: "Мен ва онам намоз ўқиймиз", дегандилар. Лекин ҳаммаси ёлғон эди. Оиламизда ҳатто-ки, таҳорат қилган одамни кўрмадим.
Рамазон ойи келди! Ҳартугул рўза тутадиганлар топилди. Эрим Рамазонда рўза тутишни бошладилар. Таровеҳ намозларига қатнашдилар. Рамазон тугагач эса, ҳаммаси яна ўз ҳолига қайтди.
Фарзандим 8 ойлик туғилди. Қайнотам ётган ерларида кўп сийиб қўяр эдилар. Кунда 3-4 марта чойшаб алмаштирардим. Ўша куни ҳам кир кўпайиб кетиб, қўлда кўп кир ювган эдим. Мағзавасини эса такрор-такрор кўтариб, ҳовли орқасига тўкиб келдим. Камига овсиним пахтага кетган, эри ва болалари менга қолган эди. Нимжон, касалванд бола билан шифохонадан чиқдим. Шу билан болам яхши ўсмади. Бора-бора ҳаётимда эримнинг ҳурмати камайиб кетди.
Муллакамни эса гапирмасам ҳам бўлади. Ғирт тўнка! Кўчада супада ётади, ўлик кутиб. Нашасини чекиб бўлиб: "Менга бақувват овқат қилиб бер!", дейди. Мозордаги эҳсон қутисига йиғилган пулларни олиб ўзига ишлатади. Суюқ овқат қилсам, тўполон қилади. Хонамга кириб йиғлаб оламан. Қўлимга Қуръон ололмайман. Имконим бўлмайди.
Ота-онамга неча марта шикоят қилмоқчи бўлдим. Лекин тақдирим шу бўлса, улар нима ҳам қилиб беришар эди...
Тўққиз йил ўтиб, қайнотам вафот этдилар. Оилавий муҳит ўша-ўша. Муллакам ҳали ҳам хотинини ишга жўнатиб, мендан хизмат талаб қилади. Урушиб кетадиган бўлиб қолганман.
Яқинда эса портладим!
"Мен сизга ошпаз ёки хизматкор эмасман. Ўзимни учта болам билан ишим етади. Хотинингизни уйда олиб ўтиринг. Менга номаҳрамсиз", дедим.
Муллакам эса:
"Сенга ака бўламан! Келинсан, хизматкорсан. Керак бўлса қиласан", деб жавоб қайтарди.
Ҳозир гаплашмай қўйдим. Гаплашсам ҳазилни ҳам ошириб юборади. "Иштонимни оғини тикиб бер!", дейди.
Қачондир булар ҳам чиқиб кетар, алоҳида ҳам бўларман... Лекин қачон? Болаларим учун сабр қиляпман. Тўлиб-тошиб кетдим. Муллакам ва хотинини овозини эшитсам, оёқ-қўлим титраб, мазам бўлмайдиган бўлиб қолганман. Чунки овсиним эрига гиж-гижлаб жанжал чиқаргани чиқарган. Бу уйда яшагим келмайди. Ота-онам эса қариб қолишган. Қаерга ҳам бораман?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЖАҲАННАМ
Дўзах деганда мияга биринчи бўлиб биз бу дунёда биладиган оловдек олов фикри келади. лекин дўзах олови бу дунё оловидан кучлироқдир. Ҳаттоки, унинг шиддатини бирор нарса билан қиёс қилиб бўлмайди. Чунки, дунё олови бир нав бўлса, жаҳаннам олови бошқа бир навдир. Дунё олови ҳамма нарсани куйдириб кўмир қилиб қўяди. дунё оловига кирган киши ёниб, куйиб, сўнг ўлиб кетади ҳамда унинг аламидан қутулади. жаҳаннам эса—Аллоҳ поноҳ берсин—унга кирган одамга доимий азоб беради.
"на уларга ҳукм қилиниб, ўла олур ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур"
(Фотир сураси, 203-оят)
Терилар куйиб ажраб кетмайди, балки у ерда пишади. Терилар ҳар сафар пишганда Аллоҳ азобни тоттириш учун уларни яна бошқа териларга алмаштириб қўяди. Дўзах аҳли унда яшайди, фикр юритади, эслайди ва хусуматлашади. Жаҳаннамда дарахтлар бор, лекин у заққум дарахтидир. У:
"Дарҳақиқат, у дўзах қарида чиқадиган (ўсадиган) бир дарахтдир. Унинг бутоқлари (даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар"
(Вас-соффот сураси, 64-65-оятлар)
Жаҳаннамда таомлар бор, дўзах аҳли уларни ейишади, лекин бу таомлар ана шу ифлос дарахтнинг меваларидир. Дўзах аҳли:
"ундан қоринларни тўлдирувчидирлар"
(Воқеа сураси, 53-оят)
"Албатта, (дўзахда ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. (У) қоринларда ёғдек қайнар, қайноқ сувнинг қайнашидек"
(Духон сураси, 43-46-оятлар)
Жаҳаннамда ичимликлар бор. У ерда сув бор, лекин йирингли сув. Кофир ундан ичади ва
"Уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказа олмас"
(Иброҳим сураси, 17-оят)
Заққум дарахтидан еганларидан сўнг, ташналикдан Қуръонда васфи келган ана шу қайноқ сувдан ичадилар. Ичганда ҳам чанқаб, тинкаси қуриган туя каби ичадилар. Кейин уларнинг боши устидан ана шу қайноқ сувдан қуйилади.
"У (сув) билан уларнинг қоринларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур"
(Ҳаж сураси, 20-оят)
Дўзахда яна кийимлар бор, лекин оловдан:
"Бас, кофир бўлганлар учун оловдан кийимлар бичилур"
(Ҳаж сураси, 19-оят)
Жаҳаннамда яна соялар ва соябонлар бор, лекин улар ҳам оловдандир:
"Улар учун устиларидан ҳам оловдан бўлган "соябонлар", остиларидан ҳам (оловдан бўлган) "Соябонлар" бўлур"
(Зумар сураси, 16-оят)
"қора тутун сояси остидаки, на совуқдир ва на ёқимли"
(Воқеа сураси, 43-44-оятлар)
Дунёда айш-ишратга берилган, ўз куфрида туриб олган ва қайта тирилишни инкор қилганларнинг хотимаси ана шудир.
"Улар бундан илгари (дунёда) ишратчи эдилар. Яна улкан гуноҳ (ширк) узра устувор эдилар. Яна айтар эдилар: "Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!"
(Воқеа сураси, 45-47-оятлар)
"Улар у ерда инграб-ҳанграб турурлар. Модомики (охиратдаги) осмонлар ва ер бор экан, (улар) у ерда мангудирлар, илло Роббингиз хоҳлагани бундан мустаснодир. Албатта, Роббингиз истаган нарсасини амалга оширувчидир!"
(Ҳуд сураси, 106-107-оятлар)
Шайх Али Тантовий
"Исломни умумий таништириш" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари.
👫 Аёли билан сайр қилиш.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)
🏡 Уй ишларида ёрдам бериш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)
💖 Муҳаббатини изҳор қилиш.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)
🌸 Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)
👊 Аёлини урмаслик.
Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар"
(📚 Насоий ривояти.)
💧Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш.
София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”.
(📚Насоий ривояти.)
🍗Аёлининг оғзига луқма солиш.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар.
(📚Бухорий ва Муслим ривоятлари)
🚴♀️ Аёли билан мусобақа ўйнаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб “Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади.
(📚 Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❗️Erkakning ayoli ustidagi burchlari❗️
🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!
Yaqinlarngizga xam ulashing❗️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Alloh:
"Namozni ado qiling" dedi,
Odamlar:
"Vaqtim yo‘q, lekin qalbim toza" dedilar,
Alloh:
"Aroq harom ichmanglar" dedi,
Odamlar:
"Dardim bor nima qilay" dedilar,
Alloh:
"Qimor harom, o‘ynamang, shayton amalidan" dedi,
Odamlar:
"Yutsam" dedilar,
Alloh:
"Zakot farzdir, beringlar" dedi,
Odamlar:
"Qarzim bor edi" dedilar,
Alloh:
"Xajga boring, farzdir" dedi,
Odamlar:
"Yevropaga sayohat qilishmoqda" dedilar,
Alloh:
"Avratlaringizni yoping" dedi,
Odamlar:
"Moda" dedilar,
Alloh:
"Oxiratingiz uchun tayyorgarlik qiling" dedi.
Odamlar:
"Dunyoga bir marta kelaman, maishat qilib olay" dedilar,
Alloh:
"Bandam tavba qil, kechiray" dedi,
Odamlar:
"Yoshman, qariganimda qilaman" dedilar,
Allohga itoat qilmoq, har kimga nasib etmas!
Robbimiz, bizlarni O‘zingga va Rosulingga itoat qiluvchilardan qilgin.
Robbimiz bizlarni oxirgi nafasimizgacha iymon bilan sobit qil.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚