Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Муаллифлик ҳикоя
Бундан уч йил олдин божхона кўригидан ўтяпганимда назоратчи мени бошқалардан кўпроқ текшириб қолди. Тез-тез менга, компютерга қарайверишининг ўзи мени шубҳага туширди. Бир пайт бошқа ходим келиб "биз билан юрасиз" деб, қўлимга кишан(наручник) солиб қўйди...
"Яна нима бўлди, яна қамаламанми?" деб хавотирга тушдим...
Идорасига олиб кирганда ичкарида ўттиз беш ёшлар атрфодаги аёлни бир киши сўроқ қиляпганакан. Мени ўша хонанинг темир эшикли жойига олиб кириб қулфлаб қўйди. Бўляпган савол-жавобдан таҳминимча аёл нима учундир юртдан ташқарига чиқиши мумкинмаслигини, аёл унга бепарво бўлиб четга чиқиб келмоқчилигини, иши жиддийлигини англамаганини тушундим. "Ака, ҳўп энди тушундим, мени қўйворинг, ёзманг, қайтиб кетаман" дерди. Ходим шунда аёлга "опа, ўзингиз зўрға юрган аёлакансиз, телефонга Қуръон, мавъиза ёзиб нима кераги бориди. Биз ҳам мусулмонмиз, тушунамиз, тўғри ёмон гап йўқ, лекин буйруқ бор, энди нариги ишингиз бунинг олдида ҳеч нарса эмас, энди бу эскичаларингиз билан нима бўлишингизни биласизми? деб қоғозини тўлдиришни бошлади. "Тўхтанг, ака, илтимос, мен ўзим ёзмаганман, телеграмдаги группадан келган, атайи қилмаганман-ку" деб ялиниб. "Мен ҳам нима қилай, яна қайтариб айтаман, биз ҳам мусулмонмиз, ёмонлик йўқлигини кўриб турибмиз, лекин нима қилайлик, ишимиз шу, хизматчилик.
Айб ўзингизда, шундоқ боссангиз ўчиб кетарди. Энди жавоб беришингизга тўғри келади" деди ишини давом эттириб. Шу пайт қалбимга "Қиёматда шундан сўралмай, индамай туравермай, Аллоҳ учун гапириб қўяй" деб, Роббимдан қўрқув-у, ўзимнинг вазиятим қалтис бўлса ҳам ходимга нисбатан қаердандир шижоат пайдо бўлди. Панжара ортидан турганимча
"Сизга бир оғиз гапим бориди" дедим. Мен томонга қараб "гапиринг" деди. "Мусулмонман дедингиз-а?" дедим. "Ҳа, мусулмонман" деди. "Ўзингиз кўриб турибман, ичида ёмон нарсаси йўқ, Қуръон холос дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Яна, шундоқ босганингизда ўчиб кетарди, муаммо бўлмасиди, дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Сиз ҳам айтганингиздек мусулмон экансиз, ўшани шундоқ босиб ўзингиз ўчириб қўя қолсангизчи!?" дедим. Зобит жим бўлиб қолди. Бирор дақиқа менга қараб турди. Кейин қўлига телефонни олди-да, бир четдан ҳаммасини ўчириб юборди, ҳатто, қоғозларини ҳам йиртиб ташлади. Буни кўриб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди...
Орадан беш дақиқалар ўтди. Эшик очилиб, мени олиб келган ҳарбий кириб келди, мен турган панжарали қафас эшигини очиб "Сиз чиқаверинг, адашмовчилик бўлган экан" деди. Мен чиқиб кетдим. Бунга уч йил бўлди. У пайтда нега адашилди, нега кирдим тушунмагандим. Кеча буни ҳамроҳимга айтсам, "Сиз буни ёзинг, энг ибратли воқеъалардан экан, сиз тушунмаганмидингиз, аёлни чиқиб кетиши учун у ерга сизни Аллоҳ юборган" деди.
Ҳа, ўйлаб қарасам, бир аёлнинг қамоқдан чиқиши учун, мени Аллоҳ қамоққа юбориб, яна қайтариб чиқарганди...
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кеча ишдан қайтаётган эдим. Тепалик жойда бир машинага кўзим тушди. Афтидан юқорига чиқолмаяпди. Яқинлашганимда кўрдим, адашмабман. Машинанинг ғилдираклари зўр бериб айланяпди-ю, тепаликка қараб юриб кетолмаяпди. Йўл яхшигина музлабди. Шофёр ёши каттароқ одам экан, шекилли, нима қилишини билмайди. Шунда қаердандир бир йигит етиб келди.
—Дода, пастроқ тушинг, машинани итариб чиқариб юборамиз. Унинг ёнига яна биттаси қўшилди. Қаердандир яна иккита йигит пайдо бўлди. Азаматлар катта машинани итариб-итариб юргизиб юбордилар. Ўзлари эса яхшигина масофани босиб,,юқорига-йўлга чиқиб ўз уловларини ҳайдаб кетдилар.
Бир лаҳза ўйлаб қолдим. Машинада кетаётиб, тўхтаб, бир одамга яхшилик илинжида ёрдамга ошиққан йигитлар ҳали жуда ёш.Бугунги кун ёшлари. Баракалла!
Ижтимоий тармоқларнинг кенг тарқалиши халқимиз учун фойдадан ҳоли бўлмади. Яхшиликка чорловчи ҳикоялар, маърузалар, ибратли видеолавҳалар аста-аста одамлар онгига таъсир қилиб, уларни тарбиялаб бормоқда
Феруза.Салходжаева
@ibratli_sozlar
🗣Машҳурларнинг қалтис вазиятдаги нозик жавоблари
Қуйида сизга дунёнинг машҳур кишилари томонидан айтилиб, турли манбаларда сақланиб қолган энг мантиқли, шу билан бирга табассумга мойил жавоблардан бир шингил илиндик:
🔵Ўз даврининг машҳур актрисаларидан бири физик олим Алберт Эйнштейнга мазахловчи хат жўнатиб: «Келинг, турмуш қурамиз! Шунда болаларимиз менга ўхшаган чиройли, сизга ўхшаган ақлли бўлиб туғилишса, ажаб эмас», – деганида олим актрисага: «Мабодо болаларимиз менга ўхшаган хунук, сизга ўхшаган аҳмоқ бўлиб туғилишсачи? Унда нима қиламиз?!» – дея жавоб қайтарган экан.
🔵Арастуга бир куни одамлар «сен йўғингда сени ғийбат қилишди», дейишганида, файласуф «ҳечқиси йўқ, мен йўғимда мени калтаклашса ҳам майли», деб жавоб берган экан.
🔵Бир куни ҳазрат Навоий юриб келаётган эдилар, изидан ит эргашди. Навоий керакли манзилга етганда ит акиллаб, овоз берди.
– Ҳазрат, итингиз наво қиладиларму? – ҳазиллашмоқчи бўлди сарой шоирларидан бири Биноий.
Биноийнинг бетакаллуф мурожаатидан оғринган ҳазрат Новоий дедилар: – Ҳа... Ёшлигинда асраб олган эдим, бинойидай кўппак бўлди.
🔵Бир бой жаноб Марк Твенга савол берибди: – Ақлингиз кўпу, пулингиз кам. Бунинг сабаби нимада?
Ёзувчи жавоб берибди: – Бунинг сабаби оддий. Масалан, сизнинг пулингиз кўпу, ақлингиз кам. Табиат мувозанатни яхши кўради!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#қисқа_сатрларда.
Меҳр қўйганингизни фақат яхшилигида, сизни хурсанд қилганида, бахтни танитиб яшаётганида муҳаббатингизга кўмманг.
Агар ҳақиқатан уни севсангиз, қайғусини, ёмон кайфиятини ва ҳатто нолишларини ҳам севинг.
Жим бўлганида, ғазабланганда, ўзини бошқаролмай қолганда, қўпол бўлганида севинг...
Кўпроқ севинг...
Чунки бундай дақиқаларда у сизнинг севгингизга муҳтож бўлади, аммо айтолмайди. Ёлғизликни истайди. Ҳеч кимни кўришни истамайди.
Аммо ёлғизлатманг. Ёлғизликка уни ем қилманг.
Ҳақиқатан севган бўлсангиз, шунчаки уни ёнида туринг: дарахтга ўхшаб...
Қояга ўхшаб...
Ёки шунчаки у суянадиган стулнинг суянчиғидай...
Севги қанчалик кучга эгалигини билмайсиз...
Ҳамдардлик ҳисси ҳам шундай...
Инсоннинг кичкинагина юрагига Аллоҳ ана шундай мўъжизакор ҳисларни яшириб қўйган.
Ҳар бир юракда бор...
Аммо юрагини тингламайдиган қўрқоқлар кўп орамизда...
©️Ummu Zaynab Ummu
/channel/ibratli_sozlar
📝ДАРДИНГ ОЛАЙ, БОЛАЖОНИМ...
— Нажотнинг бурни яна қонади…
— Болалигимда меникиям шунақа кўп қонарди. Ширинлик еяверганидан бўлса керак.
— Иштаҳаси ҳам йўқ, деярли ҳеч нима емади. Рангиям бошқачароқми-ей… Шифокорга олиб борсакмикин а?
— Ваҳима қилаверма! Бола дегани шунақа оғриб, тузалиб, думалаб-юмалаб катта бўлади. Сенга қолса оёғига тикан кирса ҳам шифокорга югуртирсанг!
Аёлнинг ич-этини кемириб турган ҳадик ўти пасаймади. Каравотчасида ширингина ухлаб ётган ўғли – беш йил деганда Худодан тилаб-тилаб олган фарзандининг ёнига борди, пешанасидан аста силади, иситмаси йўқ. Дўмбоққина юзчалари озиб қолгандек туюлиб кетди. “Эртага барибир шифокорга кўрсатиб келаман. Ҳечқурса кўнгил қурғур тинчиши учун…”
— А?! Л..Лейк..
— Лейкемия. Оққон, қон саратони ҳам дейилади.
— Саратон… Қанақасига? Нега?! Ахир… Ахир гард қўндирмай ўстирганман уни! Қаердан келсин унга бу дард опа?!
— Синглим, бу касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар фанга ҳам ноъмалум. Ўғлингизда ўткир лейкоз аниқланди. Биз қўлимиздан келганини қиламиз, бироқ сиздан ҳам ҳаракат, сабр ва куч керак бўлади.
Аёлнинг бошига осмон қулаб тушгандек, гўёки бутун вужуди парча-парча бўлиб кетаётгандек, бармоқларидан то сочлари учигача музлаб бораётгандек туюлар, доктор аёлнинг сўзлари эса узоқ-узоқлардан акс садо бўлиб таралаётгандек эшитиларди. “Оққон… Лейкоз… Ҳаммаси Худодан… Ҳаммаси…”
— Ойи, дўхтий хола қўлимми оғйитди… Бошқа кемийлик?
— Ойи мен катта бўлсам дўхтий бўлмайман, қаянг, дўхтий ёмон экан, ҳаммани йиғлатайкан. Ана, сизни ҳам йиғлатибди. Ойи-ии?
— Болакай қулочини кенг ёзганча онасининг йўлини тўсди. Кўзларидан оқаётган ёшлар аллақачон юзини ҳўл қилиб улгурган аёл юришдан тўхтади-ю, ўғлининг пойига чўк тушди.
— Ойижон, йиғламанг? Йиғламанг ойи…
— Хўп болажоним, йиғламайман. Мана қара, йиғламаяпман?
Аёл ўғлининг мунчоқдек тим қора кўзларига, дадасининг сочларидек жингалак, майин сарғиш сочларига, оппоқ, ширингина юзчаларига бир нафас тикилиб турди-ю, пешанасига лабларини босди.
“Эй Художон! Ўзинг неча йиллар, неча азоблар, неча синовлар эвазига берган бахтингни мендан тортиб олма! Дард берсанг мана менга бер ҳаммасига розиман, фақат уни асра, асра Художон…”
— Балки адашишгандир? Ахир улар ҳам оддий бир банда, улар ҳам ҳаммага ўхшаб адашишади, Гул?
Эркак қаршисида қалтирабгина турган, бир кунда муштдек бўлиб қолган вужудни бағрига босар экан, ич-ичидан отилиб чиқаётган вулқонни тишини-тишига босиб орқага қайтарар, минг тиришмасин тўсқинлик қилолмаётган, қароқларини ачиштираётган ёшларини аёлнинг сочлари орасига яширарди.
— Ҳаммаси яхши бўлади… Мана кўрасан, ҳаммаси яхши бўлади Гул, менга ишон, мени айтди дейсан ҳали…
Аёл яқиндагина уйқуга кетган боласини уйғотиб юбормаслик учун оғзини жон-жаҳди билан беркитиб, силкиниб-силкиниб, елкасини эзаётган дард ўзини суяб турган тоғга ҳам оғирлик қилишини ҳис этиб йиғлар, кафтларида ғижимланганиб кетган шифокор хулосаси оёқлари остига учиб тушганини ҳам ҳис этмас, бутун дарду-дунёси фақатгина бир истак ўти ичра ёниб борарди:
“Менга бер, ундан олгин-у, менга бер шу дардни…”
— Ойижон мен ёмон касалманми?
Ўз ёғига қоврилиб ўтирган аёл қучоғидаги фарзанднинг саволидан бир сапчиб тушди:
— Нега бундай деяпсан болам?
— Мунисанинг ойиси айтди. Ўйнагани чиққандим, Мунисани қўлидан тойтиб уйига опкийиб кетди. “Нажот билан ўйнама энди, у ёмон касал, юқади” деди.
— Бекор айтибди болам, бекор айтибди…
Аёл кун сайин сўлиб бораётган гулдек бўлиб қолган боласини аста қучди.
— Мунисанинг ойиси ҳали айтган гапига пушаймон бўлади болам.
— Ойи, боя тишимни ювмоқчи эдим, қонаб кетди. Лекин сизга айтмадим, чунки айтсам йиғлайсизда. Яхши қилибманми?
Аёлнинг шундоқ ҳам тўкилай-тўкилай деб турган бардоши ожизлик қилди. Болани жойига ётқизди-ю, югуриб ташқарига чиқиб кетди…
Аёл кунларини бетиним, тунларини беором ўтказди. Неки умид учқуни бор, учиб борди, неки малҳам-у дори бор дунёнинг у чеккасидан бўлсада олиб келтирди, қаердаки “сувга суф деса дармонга айланадиган” табиб бор, болажонини етаклаб олиб борди. Дарду фикри қон, дори-дармон, муолажага айланди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Wooooow daxshat kuzgi kiyimlar keldi🤩
🧣 Kuzgi trendoviy asal kiyimlar
👜 Modniy sumkalar
👠 Tuflilar
👡 Tapochkalar
👟 Krossovkalar
💄 Koreyskiy original kosmetikalar
💰Hammasi nalichi va eng arzon narxlarda
🛍 Har bir xarid uchun yoqimli sovgʻalar
чиқиб кетгач қизи яхшигина тўполон кўтарди. “Дадам келса мендан кўрадилар!” деб уввос солди. Аммо онаси қизини юпатди. Сингилларига ҳеч нарса демасликни тайинлаб ваъдасини ҳам олди:
-Қизим дадангни хафа қилма, хўпми!? Балки ўғил кўриш мақсадида яна уйлангандир? Бу хақда билишимизни билдирмайлик.
Зоҳида ойисининг кўкрагига бош қўйди. Унга қулоқ солгиси, “Хўп бўлади ойижон” дегиси келдию , эплай олмади
-Ойи,сиз ростданам жуда соддасиз! Нега энди биров унга тегиб олаверади? Ахир йигирма иккига кирдим, энди бола эмасман! Сиз эса хали ёш, чиройлик бўлсангиз! Қўшнимиз тўғри айтади. Бир сўмга зор бўлганимизда йўқ эди ўйнаши. Қаерингиз кам ўша қанчиқдан!
Бироқ аъламлар, хақоратлар ҳам охирига етмади. Ўнг юзига тортилган тарсаки чунонам жарангладики қиз бечоранинг юзи лавлагидек қизариб кетди.
-Хақоратлама,нодон қиз! Ўз отанг хақида бўлмағур нарсаларни гапиришингни хохламайман. У аёл хақида ҳам.... Дадангни аввалгидек хурмат қиласан!
Шу билан бу мавзуга нуқта қўйилди.
Эрининг у аёлдан фарзанд кўрганини ҳам онаси мардона қабул қилди. Фақат ўғил туғилмаганига бироз хафа бўлди.
-Ажаб бўлсин!-деди Зоҳида онасига парво ҳам қилмай. Бадтар бўлсин! Ўғил туғиб дадамни ўзига оғдириб олмоқчи эди, бўлмабдида. Шунақа, бировнинг бахтсизлиги хисобига баҳтли бўла олмайди!
Аммо онасининг фикри бошқача эди. Бир куни жуда ғалати иш бўлди.
У вақтда Зоҳида турмушга чиқиб, уйга ойда бир келарди. Ҳар сафар ойисининг кўзига қараб, нималар хақидаўйлаётганини, хафа ёки хафа эмаслигини билишга ҳаракат қиларди.
Ойиси қаергадир кетаётган экан, қизини бирга бориб келишга ундади. Зоҳида “жоним билан” дедию, қаерга боришларини билиб орқага тисланди.
-Ойи жиннимисиз? Энди бир камингиз кундошингизникига боришингиз қолганди.
Ойиси майин жилмайди. Қизига ;
-Ёмон аёл бўлса туғиб бермасди. Демак болажонгина экан. Умри зиёда бўлсин! Даданг шу жувонни топганига ҳам хурсандман. Қара, оиладан юлиб олмади. “ Хотининг билан ажрашмасанг,кунингни кўрсатаман” демади. Камтаргина, ўзимга ўхшаган оддийгина аёл экан. Борсам ўтиргизгани жой топа олмайди бояқиш...Бежиз кўнгил қўймаган отанг...
Зоҳида бадтар хайратланди:
-Нималар деяпсиз ойи? Демак сиз биринчи марта боришингиз эмас! Ғалати хотинсиз! Ким эрига тегвоган хотинни сийлаб, борди- келди қилади?
Аммо онаси қизига аҳамият ҳам бермади. “Мен! Мен борди келди қиламан” дедию, тугунини кўтариб чиқиб кетди.
Кейинчалик билишса онаси Дилбар туғилганидаёқ кундоши билан кўришган.У билан опа – сингил бўлиб кетган экан. Фақат қизлари бундан бехабар эди. Кундоши бошқа иккиқат бўлмади. Отаси ҳам ўғилсиз ўтиб кетаверди. Фақат ўлимидан аввал Дилбарни етаклаб уйга олиб келди. Тортинчоқ, хуркаккина қиз экан. Опалари туртиб, суртишдию тил топишиб кетишди. Тўғрироғи онасининг ўзи “Шу сизларнинг синглингиз. Мен боримда ҳам йўғимда ҳам қаторларингизда бўлсин! ” деб катта- кичик жанжалларга нуқта қўйди. Дилбарни қабул қилишди. Бироқ онаси барибир бегоналигича қолаверди. .Хаттоки қандай аёл эканини ҳам билишмайди.
Шуларни ўйлаб ётган Зоҳиданинг ярқ этиб кўзлари очилди. Ҳаммани хайрон қолдириб ўрнидан сакраб турди.
Ўлим тўшагидаги одам бирданига туриб кетса ғалати бўлар экан. Дам солиб ўтирган отинойи ҳам чўчиб тушди. Зоҳида калишини топа олмай бироз хуноб бўлди. Довдираб қолган набираси олиб чиқиб берган меҳмонлик ковушни оёғига илиб кўча томон йўналди. Анграйиб қолган сингилларини ҳам қўзғотди:
-Туринглар,бир жойга ўтиб келишимиз шарт!
Довдираб турган сингиллар сўридан тушишди. Бехол опанинг йиқилишидан қўрқиб қўлтиғидан олишди.
-Қаёққа?Қаёққа борамиз опа?
-Маззангиз йўқ-ку! Жуда зарил жой бўлса айтинг, биз бориб келамиз.
-Опа...
Зоҳида шалвираб ётган танасига куч қаёқдан келганини билмади. Сингилларига қараб жилмайиб бош бармоғи билан “ Зўрман!” ишорасини қилдию, йўл бошлади.
Машинага ўтириб бозорга тушишганида ҳам, патир, қовун-тарвуз, майда-чуйда олишаётганида ҳам сингиллар журъат қилиб қаерга кетишаётганини сўрай олишмади. Фақатгина шаҳар ташқарисидаги катта йўлга чиқиб олишганида опа муддаосини айтди. Сингиллар шайтонлаб эътироз билдиришди.Машинани тўхтатиб тушириб қўйишларини, акс холда эшикни очиб ўзларини ташлаб
, дори ичиб китоб ўқишга тушади. Ёмон туш кўрса, ё бирор нарсадан диққат бўлиб қолса ҳам шу китоб жонига оро кирар, қироат билан ўқий бошласа дили ёришиб кетарди.
Бу сафар мутоала унмади. Кўзи тиниб, харфлар сувалашди. Деразадан мўралаб, “ Буважон тузукмисиз? Дўхтир чақирайми?” деган набирасининг овозидан бироз тетиклашиб;
-Хавотирланма, хозир ўтиб кетади. Аччиққина чой дамлаб бер!- дедию, ўрнига чўзилди.
Яна ҳаёлларига берилди. Ҳаёти кино тасмасидай ўта бошлади. Узоқ ўтмишга ҳам бориб келгандай бўлди.
Бироқ хуруж бу сафар ўтиб кетмади. . Вой, нима бўляпти? Бу сафаргиси қаттиқ ушладими? Дўхтир чақиртиришсинми? Оёғи ҳам увушиб, томир тортди. Тавба аввал бунақа бўлмасди. Э Худо, ўлиб қолсая?! Йўқ, энди олтмиш бешдан ўтдию!
Ўлим ваҳимасидан қўрқиб, ўрнидан туришга ҳаракат қилди. Тирсагига суяниб ёрдамга чақирди. Хозиргина ташқарида куймаланиб юрган келин ошхона томонда шекилли уй ичидан чиққан ожизгина овозни эшитмади. У икки қадамни аранг босди. “Эшиккка етиб олсам бўлди, кимдир кўриб қоладику” деган умидда очқичга қўл узатди аммо мувозанатни сақлай олмай гурсиллаб қулади...
Узундан-узун қоронғу қувурдан ғувиллаб учиб бораётган Зоҳида нималар бўлаётганини тушунмасди. Булутлар тўла чексиз осмонда қуш янглиғ парвоз қилар экан ўзида йўқ хурсандмиш. Боши ҳам енгил бўлиб қолдими?... Вой, нега яна орқага қайтяпти? Ерга, ховлисига тушяптими? Вой....вой жоним...
Кўзини очганида қадрдон сўрисида ётарди. Ие, ҳамма жигарлари йиғилибди. Ана Маъмура, Машҳура, Манзума... Ранглари нега оппоқ? Кўзлари қизарган. Демак йиғлашган. Беморнинг ўзига келганидан ҳам хайратланиб, ҳам хурсанд бўлиб яқинроқ сурилишди. Биринчи бўлиб, Машхуранинг овози чиқди:
-Э, ўзингга шукур Аллохим!- у яқинроқ келиб опасининг рангпар кафтини юзига босиб шивирлар экан, касалдан ўпкаланди, - Қўрқитиб юбордингизку опа! Ҳаммани оёққа қўйдингиза?
Бир пастда сўри атрофига ўғиллари,келинлари ва набиралари ҳам жам бўлишди.
Ўх-хў, хаёлидан ўтди Зоҳиданинг, ҳаммаси тўпланибдими? Гоҳо ош дамлаб ҳам битта жойга йиғолмайсан.Мана бўларкану! Демак уларни қаттиқ қўрқитган.
Шундай бўлиб чиқди. Айтишларича , дўхтирхонада уч кун ётибди. Аллақандай аппаратларга улаб етмиш икки соат яшяши учун курашишибди. Эрталаб аппаратдан олиб, уйга руҳсат беришган экан олиб келаверишибди.
Отинойи ҳам борми, каттакон кўзойнагини тақиб “Ёсин” ўқияпти. Ҳамманинг юзида ташвиш. Боя эшикка етмай йиқилгандику, қувурдан ўтиб уч сонияча учди...Уч кунмиш?. Ҳеч қанақа касалхонага ҳам боргани йўқ. Нима деб алжирашаётганини тушунмади.
- Хайрият ! – жилмайди Машхура.
Зоҳида сингилларини кўриб қувониб кетди. Яхшиям онаси тўртта қиз туққани. Раҳматли дадалари Эргашбой ўғил кўрмадию, тўрт қизни ҳеч қайси ўғилдан кам кўрмай катта қилди. Уларни па-палаб камолга етказди. Бирин- кетин куёв кўргач, уларни ўғил ўрнида кўриб сийлади. Қизларининг сепига солинган тилла тақинчоқлар яқин депарада ҳеч кимда бўлмаган. Улар эрининг топганини расамади билан сарфлаб, рўзғорни саранжом юргизган она туфайлигина бойиб кетишганди... Онаси...онаси...
Зоҳида ғўлдираб, амаллаб тушини сингилларига айтиб берди.
Улар ҳам ёқасига туфлаб, опани юпатган бўлишди:
-Э , тушга нималар кирмайди?
- Қолган тўрт бармоқлари жойида эканку харқалай. Мана сизни ҳам қайтиб бергани рост бўлсин!
- Ойим касал бўлиб қолишингизни айтмоқчи бўлганлар холос опа. Худога шукур,онамизни иззати билан эслаб юрамиз. Туғилган кунларида худойи қилдингиз. Мана Маъмура ҳам рўзада катта Хожичақирди қилиб ойимга ҳамсафар бўлган хожиларни иззатини жойига қўйди. Машҳура болалари билан ота-онамизнинг қабрларини шкалад қилиб ремонт қилдирди. Тўғри биз ҳам қўшилардик. Бизга сюрприз бўлсин деб индамабди-да. Барака топсин !
Тинмай сайраётган Манзуманинг ўзи ҳам ота -онасига йилда камида тўрт марта кампирчақирди қилиб турарди. Дастурхонга тансиқ таомлар тортилар, исми-расми ўрнига қўйиларди. Аммо унинг худойиси кўпроқ шоуга ўхшаб кетарди. Кампирчақирдига ташриф буюрадиган гапчилар маросимнинг расмий қисмин и
апил- тапил ўтказиб, сўнг мазза қилиб гаплашиб ўтиришарди. Айтганча Дилбар кўринмаяптими?
Зоҳиданинг кимнидир қидириб қолганини пайқаган жигарлари кўзига мў
КЎЗМУНЧОҚ
.
- Имрон ибн Ҳусайн айтади: Бир куни Пайғамбар алайҳисалом бир кишини қўлига сариқ рангли ҳалқа тақганини кўриб қолдилар ва: «бу нима?» деб сўрадилар.
.
- У айтдики: «Мен буни заифликдан сақлашлиги учун (қувват берсин деб) тақдим» деди.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: «Ҳозироқ ечгин, бу сенга заифликдан бошқа нарсани зиёда қилмайди. Агар сен қўлингда шу ҳалқа бўлган ҳолатда вафот этсанг ҳеч қачон нажот топмайсан» дедилар.
( Аҳмад 4/445, Ибн Можа 3531, Ибн Ҳиббон 1410)
- Шарҳ: Бундай ёрдам бериши учун тақиладиган нарсалар минтақага қараб ўзгаради. Араб диёрларида жаҳолат сабаб шундай ҳалқалар тақилган бўлса, бизни диёрларда кўзмунчоқ, тумор шаклида кўздан балодан сақлайди деб ишлатилади. Бундай тақинчоқлар қандай кўринишда бўлмасин инсонга зарардан бошқа нарсани олиб келмайди ва тақишлик ҳаромдир, ширкдир. Агарчи туморда Қуръон оятларини ёзиб тумор қилиб ўша тумор ёрдам беради деб гумон қилса бу ҳам ширкдир. Қуръон ўқиб туриб ёрдам сўралса Аллоҳ ёрдам беради, буклаб тақиб олса эмас.
- Малумки бутун фойдалар Аллоҳдандир. Бизга фойдани фақатгина Аллоҳ беради. Ким йўқ мени тақиб олган тошчаларим ҳам фойда беради, кўздан турли бало қазолардан сақлайди деб гумон қилса Аллоҳга ўша тошчаларини туморларини шерик қилган бўлади, мушрик бўлади.
- Малумки Аллоҳ бизни гуноҳларимиз сабабидан синов қилиб бало ва мусибатлар беради. Энди бу тош (кўзмунчоқ) ёки тумор тақиб юрган киши Аллоҳ жўнатаётган бало мусибатларини гўёки тақиб олган нарсаси мустақил ҳолатда чиқиб даф қилмоқда, яъни Аллоҳни балосини даф қилмоқда деганидир. Шунчалик бузуқ этиқод.
- Аллоҳ таоло Қуръонида кўздан сақлайдиган сураларни нозил қилди. Бошқа турли бало қазолардан сақланиш учун суннатда келган эрталаб ва кечки зикирлар мавжуддир. Аллоҳ буюрган йўл билан бало қазолардан сақланиш сабаблари қилинади. Мушриклардан қолган одатлар билан эмас.
- Ким шу ишларни олдин қилган бўлса тавба қилсин ва бошқа яқинлашмасин. Бу малумотларни яқинларимизга улашиб бу ширк амалларни халқимиз ичидан чиқаришликка ҳиссаларингизни қўшишликларингизни сўраб қоламиз.
Аллоҳ таоло бизни ва сизни ширк балосидан сақласин.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌸Турсуной СОДИҚОВАдан сизга илиндим
✨Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.
КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...
🌸Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.
🌸Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.
🌸Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.
🌸Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!
🌸Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!
🌸Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.
🌸Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.
🌸Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!
🌸Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.
🌸Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.
🌸Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.
🌸Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.
🌸Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!
🌸Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.
🌸Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.
🌸Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.
🌸Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.
🌸Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.
🌸Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.
🌸Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.
🌸Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.
🌸Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.
🌸Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.
🌸Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!
🌸Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.
🌸Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...
🌸Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.
🌸Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.
🌸Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.
Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?
🌸Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.
🌸Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!
🌸Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
‼️ОНКОЛОГЛАР ШОКДА
👨🏻⚕️Европалик онкологларнинг сай харакатлари туфайли, долзарб бўлган касалликларга шифо топилди!
Ушбу мўжизавий сок, қандли диабет, гастрит, жигар цирроз, семизлик ва юрак касалликларига шифо бўлмоқда!
📝Сок рецептини биз ошкор этамиз. Керак бўлади;
1. Картошка
2. Батафсил ўқиш👇🏻👇🏻
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️
#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР
👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?
Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!
📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
Ayol kishini "gul" yoki "farishta" deb tasavvur qilish shart emas. Shunchaki iymondan kelib chiqib, "Allohning omonati" deb bilish kifoya...
@Ibratli_Sozlar🕊️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#тафаккур
АКСИРИШ.
Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар:
“Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Бирор мусулмон аксирса ва "Алҳамдулиллаҳ" деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон "Ярҳамукаллоҳ",-десин,
аксирган эса яна жавобда:
«Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:
«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?».
У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки Аллоҳ таолога шукрдир. Чунки тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади.
Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган.Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади.Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.
“Бугунги сабоқ” китобидан.
----- ------ -------- ------- --------- -------- --------- --------
Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз.Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.
Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضْيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنْ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ:
إِذَاعَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ:الْحَمْدُ لِلَّهِ وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ :يَرْحَمُكَ اللَّهُ فَإِذَا قَالَ لَه :ُيَرْحَمُكَ اللَّهُ فَلْيَقُلْ :يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَ يُصْلِحُ بَالَكُمْ
رَوَاهُالْبُخَارِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса, “алҳамду лиллаҳ”(Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ” (Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум”(Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар”. (Бухорий ривоят қилган.)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲИКОЯ
Ҳаво анча иссиқ. Шу сабабдан автобусда одам унчалик кўп эмасди. Кейинги бекатдан 35 ёшлар атрофидаги, башанг кийинган бир аёл автобусга чиқди. Иссиқликдан беҳузур бўлиб ўтиришга жой ахтарди. Аксига олиб ҳамма жойлар банд, фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14—15 ёш атрофидаги қизча маюсгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл умид билан ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна бир нечта одам чиққач, аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят, у чидолмасдан қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб: «Биз ёшлигимизда, автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги ёшларга ҳайронман. Ота-онаси қанақа тарбия беришган экана» — дея қизчага назар солди. Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона қизчага боқиб турарди. У айтган гапларидан мамнунлигини юзида акс эттирди. Қизча нима қиларини ҳам билмай, ерга қараб, жим бўлиб қолди. Сариқдан келганлиги боис қизариб кетганлиги яққол намоён бўлди. Лекин жойидан сира жилмади. Яна ойнадан ташқарига маюс термилиб ўтиришда давом этди.
Кейинги бекатда автобус тўхтагач, ёшроқ бир йигит шошиб чиқиб, қизчанинг ёнига келди. «Акажон» — дея қизча йиғлаб юборди. У кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар тушиб кетаётганида қизча «Қанийди ота-онам бўлганида...» — деди аламзада нигоҳини ҳалиги аёлга қадаб. Аёл уятдан жим бўлиб қолди. Энди уни табиий иссиқлик эмас, қандайдир ички ҳарорат куйдирарди. Деразадан ака синглисини ногиронлар аравачасига ўтқазаётганлиги кўриниб турарди...
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳаётда баъзан ташқи кўринишга қараб шошилиб баҳо бериб қўямиз. Шунингдек, тилимизни ҳам ножўя гаплардан тия олмаймиз. Айтаётган ноўрин гапимиз ёнимиздаги инсонга оғир ботиши ҳақида кеч тушуниб етамиз. Аслида динимиз биз инсонларни хушмуомалалик, ширинсуханлик, гўзал одоб ва ахлоққа чақиради. Бу борада сўз мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг инсон кўнгли нозик хилқат эканлиги, қалбни ножўя сўзлар билан ранжитиш гўёки Каъбани вайрон қилишдек оғир гуноҳ эканлигини айтиб ўтган:
Кимки, бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Демак, биз инсонлар барча билан ширин ва хушмуомалада бўлайликки, бу билан икки дунё азизлигига эришишдек олий бахтга муяссар бўламиз. Зеро, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: яъни, «Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фахшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар.
"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир уй аёл ўтирган файзли хонанинг эшигидан кимдир мўралади.
—Келинг, келинг, — чорлади уй соҳибаси. Ёшгина бу бегона аёл ҳам даврага қўшилди. Орага сукунат чўкди. Негадир, суҳбат бошқа қизимади. Ҳамма кетиш ҳаракатига тушди.
Йўлда кетиб борар эканлар Шаҳодат шеригига сўз қотди
—Фотима, негадир ҳалиги жувон кириб келганида бир сескандим.
—Нимасини айтасиз, менинг ҳам юрагим увишиб, ғалати бўлдим.
—Тавба!—деди учинчи аёл, кўзлари ғалати эканми?
Охирида кетаётган Нодира оҳиста гапга аралашди
—Ман биламан сабабини, бу аёлни танийман. Эрига ҳиёнат қилганини билиб қолган қайнонасини уйидан ҳайдаган аёл бу! Яна бошқа ёмон ишлари ҳам бор!
Ҳамма жим бўлиб қолди
Баъзи одамларнинг ёмонликлари нусқига уриб кетиши рост экан. Астағфируллоҳ!
Беихтиёр ҳазрат Навоийнинг қуйидаги тўртлиги ёдимга тушди
Эл қочса бировдин, эл ямони бил они,
Аҳволида идбор нишони бил они.
Феъл ичра улус балойи жони бил они,
Олам элининг ямон-ямони бил они
Аллоҳим одамларга юзимизни иссиқ қилсин.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
— Хўш ойижон, қалайсан? Яхши яшаб юрибсизларми? Янги келин куёв дегандай...
— Нима истайсиз?
Унинг тузсиз гапларига чидашни истамай, гапни қисқа қилдим.
— Отам йўқ экан. Ахири ёлғиз қолибмиз... Отам сени нимангга учиб, ўғилларидан-да кичик қизчани хотин қилиб олганига қизиқдим. 17 ёш эдингми, ажабо?
Юзида ёвузона табассум пайдо бўлиши билан, юрагим нақд товонимга тушиб қолгандай бўлди, — Балки фурсатдан фойдаланиб...
— Оғзингизга қараб гапиринг! Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман!
Биринчи марта унга овозимни кўтардим. Хўрлаш ҳам эви биланку ахир. У истеҳзоли жилмайди.
— Гапларингдан бир жумла рост, холос. Тўғри сен қиз эмассан!
BO'SALAR O'G'RISIЧитать полностью…
— Балки шуниси фойда берар?
Эркак аёлининг ўзига термилиб турган, икки дунё дарди-ю, умиди учқунлаб турган кўзларига қараб йўқ дея олармиди? Икки ҳалак жон дардга дармон излаш билан ҳаловатни унутишди. Тунлар кўкка чўзилган кафтлардаги дуолар баъзан шундай уйқаш бўлиб кетардики, иккисининг тилидан, дилидан отилиб чиқаётган илтижо бир бўлиб жаранглаб кетарди:
“Неки дард бўлса менга бер, ундан ол, уни асра Художон!”
Аёл ичкаридан эшитилаётган овозларга бир зум қулоқ тутиб турди-ю, қўлидаги патнисни тушириб юборай деди.
— Шунча елиб-югурганларинг етар! Аҳволингга бир қара, озиб-тўзиб чўпдек бўлиб қолибсан болам! Ўзи бошда қаршилик қилганимда оёқ тираб туриб олиб шунга уйланмаганингда эди, шунча дард ҳам йўқ эди.
— Ойи, унда нима гуноҳ? У ҳам куйиб кетди ахир…
— Куяди-да! Авлодида бордирда касал-пасал, боласига ҳам ўтган. Нима, мени куймаяпти деб ўйлайсанми? Мен сўрамаяпманми Худодан шифо? Лекин қани шунча югурганларингни фойдаси? Ҳали қон топиш керак деб чопасан, ҳали дори-дармон… Минг ҳаракат қилганинг билан Аллоҳнинг хоҳиши бўлади. Ҳали белинг тўла бола…
Йўқ, чидолмади. Чойнак пиёлаларни зарб билан улоқтирди-ю, ўғли ётган хонага югурди. Кетидан “ҳай-ҳай”лаб чиққан қайнанасига қараб ҳам қўймади. Шифтга термулганча худди катталардек хаёл суриб ётган фарзандини кўтариб олди. Вужуди дир-дир титраганча юз-кўзларидан ўпди, титроқ бармоқлари билан тўкилиб, сийраклашиб кетган сарғиш сочларини силади.
— Болам, жоним болам менинг! Биз енгамиз болам! Ҳали ҳаммаси пушаймон бўлади, нотўғри айтган эканмиз, мана тузалиб, отдек бўлиб кетдику Нажот дейишади. Ота-онасининг елиб-югурганлари бекор эмас экан, мана фойда берди, касаллик ариди-ку, дейишади. Ҳали Нажот катта йигит бўлиб, ота-онасининг юзини ёруғ қиладиган йигит бўлганда, дадаси иккимиз қариб-қартайиб қолганда қўлларимиздан тутиб Ҳажларга олиб борганда… Ҳаммаси оғзини ушлаб қолади болам! Фақат сен чида, кураш болам, биз кучли бўлишимиз керак! Ҳеч кимга, ҳеч нимага қулоқ солма, фақат мени эшит, фақат менга суян. Мана кўрасан, биз бу дардни бирга енгамиз, ҳали бизнинг тонглар отади, шундай оппоқ тонглар отади-ки…
Аёл фарзандининг қулоқларига узоқ шивирлади, узоқ, жуда ҳам узоқ бағрига босиб турди. Кўзларидаги ёш бағридаги миттигина вужуднинг совуб бораётган юзларига томгач, кўксида ожизгина уриб турган юракча тўхтаб қолгач… Турмуш ўртоғининг жон ҳолатда кимгадир қўнғироқ қилиб бақириб чақиргач, қайнанасининг қалтироқ қўллари қучоғидаги митти вужудни тортқилай бошлагачгина ўзига келди. Ён атрофида югураётган одамларга, ўзига қараб нималардир деётган, юзларига сув сепаётган эрига бир нафас телбаларча қараб турди-ю… Бор овозда чинқириб юборди.
— Болаа-ааммм!!!
Аёл аввалига юзларини оҳиста силаётган илиқ кафтчалар ҳароратини сўнг… Кўзёшдан ҳўл бўлиб кетган ёстиқни ва… Ўзига термулиб турган нигоҳларни ҳис қилди.
— Нега бақирасан? Барибир кўнглинг тинчимаса керак деб Нажотни поликлиникага олиб чиқиб келгандим. Иссиғи ўтган, совуқлик нарсалар едириб туринглар, лимон чой ичсин дейишди. Айтарлик ҳеч гап йўқ экан. Сен бўлса ваҳима қилиб ўтирибсан. Нима ёмон туш кўрдингми?
Аёл ҳануз атрофига карахтланиб боқар, тушми бу ё ўнг фарқлай олмасди. Юзларини силаётган қўлчалар бўйнидан қучгач, “Ойижон, йиғлаяпсизми? Йиғламанг, мен ёнингиздаман-ку!” деган ширин ва қадрдон овозни эшитгачгина ўзига келди.
Жонининг бир парчаси, дилбандини бағрига босиб, юзчаларидан тинмай ўпар экан, ўзига ҳайрон тикилиб турган умр йўлдошига жилмайиб қарар, ёш қотиб қолган лаблари билан тинмай Аллоҳга шукр айтарди…
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Baʼzan hammasi boshqacha boʻlishini xohlab qolasan. Yaxshi ham emas, yomon ham emas... Shunchaki boshqacha...
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
юборишларини ҳам айтиб қўрқитишди. Бироқ Зоҳиданинг ҳукми жаранглаб бу тўполонга чек қўйди.
-Борамиз! Мен борманми , йўқми у жигарларинг!
Тавба, гўё опа эмас раҳматли оналари гапиргандек уччовиининг уни ўчди.
Манзилга етиб боришганида тиккага келган кун ҳам кулиб турарди. Зоҳида машинадан тушиб, енгил ҳаракатлар билан кичиккина дарвоза табақасини итариб ичкарига дадил қадам ташлади. Қолганлар унга эргашишди.
Сингиллари бирор марта ташриф буюрмаган ховли чоғроқ бўлсада шинамгина экан. Кўнгиллар ёришиб кетди.
Ичкаридан овоз бергувчи кутилмаган меҳмонларни кўриб бир муддат эсанкираб қолди. Сўнг уларга пешвоз чиқиб, айланиб-ўргилиб, йиғлаб- йиғлаб кўришди. Меҳмонхонага чорлади. Зоҳида қатъий бош чайқади ва ҳаммани ҳеч қачон киргиси келмаган кичик хужра томон бошлади. ..
Бу кун бошқача,жудаям бошқача бўлди. Ўғил- қиз, келин, набиралар ҳам айтилган манзилни топиб келишди. Токиога қўнғироқ қилиниб Аъзамжон билан гаплашмаган одам қолмади. Хуллас ҳамма жамбул-жам . Катта қозонда ош дамланди...
Кун қорая бошлаган, бироқ меҳмонлар тарқалай демасмади. Опа - сингилнинг гапи тугамас, неча йиллардан буён кўзлари йўл қараб хира тортган, она эса қизларининг бўйи-бастига қараб яйраб ўтирарди...
2009 й.
Муаззам Иброҳимова
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
лтирашди. Ўгай сингилнинг исмини эшитгач эса, ошкора уф тортиб бош чайқашди:
-Опа, дарров ўшани сўрайсиза? Жонажон, қадрдонингизда- а?! Қадами қурсин ўшани, остонангизни хатлаганида йиқилган экансиз. Сизни йиқилиб ётганингизни у кўриб қолибди. Бальнисада уч кун деразангиз тагида турди. Турса майли опа. Как будто биздан ортиқроқ нимадир қила оладигандек нуқул ичкарига кираман дейдия. Ахийри , ёнизга кирди. Биз ранимасияга микроб кирмасин дейишгани учунгина кирмаётгандик. . Дўхтирларнинг бошларини қотирган чоғи ташқарига чиқариб юборишибди. Мана, хохласез қўнғироқ қиламан.
Маъмура шапалоқдек телефондан керакли рақамларни териб, сўнг овоз кучайтиргични босди. “ Абонент рақами ўчирилган!”
-Эшитдингизми? Ҳар доимгидек ўчиқ. Уйига териб кўрсангиз ҳеч ким кўтармайди. Хозир, кутинг ўзи ҳам ховлиқиб келиб қолади.
Сингиллари Дилбарникига умуман боришмасди. Фақат Зоҳида онасига ваъда бергани учун ундан хабар олиб турарди. Бир қориндан тушганларига қараганда меҳрибонроқ синглиси унинг соясига кўрпача ташлашга тайёр. Зоҳида рўйхўшлик бермасада, хафтада бир “ассалому алайкум” дея кириб келаверарди. Мева-чевами, хонадон тухумими сумкасини лиқ тўлдириб илингани майли, сут-қатиқни ҳам елим идишга қуйиб, етмиш чақирим йўлдан ачитмай олиб келарди.
Демак у келган. Касалхонага ҳам ўзи олиб борган.
Аммо Зоҳида қачон охирги марта синглисиникига борганини эслай олмасди. Таҳминича икки йилча бўлдиёв. Ўшанда Дилбар ишда экан. Қизи қувониб кутиб олди. Холасини бувиси ётган кичик хужра томон бошлади. Холанинг ранги ўзгарди. Кескин бош чайқаб шошаётганини баҳона қилди. У қачонлардир отасини йўлдан урган, хозир ўсал ётган кампирни кўришни хохламасди. Чеккадаги меҳмонхонада пича ўтирди. Диёра билан у ёғ, бу ёғдан гаплашди . Жуда ақллида шу жиянлари. Ўзлари икктагина. Аъзамжон хозир Японияда. Ўз кучи билан ўқишга кириб, сўнг Токиодаги олийгоҳларнинг бирида магистратурасини давом эттиряпти. Диёра ўқувчи.
Опа-сингиллар ичида энг камбағали ҳам шуниси. Тавба, отаси буларга ҳеч нарса қолдирмаганмикин? Қолдирган бўлса ҳам сарфлаб юборишганми? Чаққонгина Дилбар Зоҳидаларга ўхшаб бозорга чиқиб кетганида миллионер бўлиб кетардию, касал онасини кўзи қиймади. Кампир анчадан бери бир жойда.Уни ёш боладек авайлаб парваришлашади. Оғзига ёққан таомни пишириб, кўнглига қарашади. Фақат на Зоҳида, на бошқа қизлар ўгай онани бирор марта кўришмаган.Хохлашмасди ҳам.
-Мегажиннинг қизи !- вишилларди Машхура, Дилбар опалариникига келганида. Унинг эшитиб қолишидан ҳам истиҳола қилинмасди, - Бир вақтлар бойвачча дадамга ёпишиб, тегвогани учун ҳам ётибдида хозир! Ростини айтсам қизини ҳам кўргани кўзим йўқ. Раҳматли онамга ваъда бермаганимда бир минут ҳам гаплашмасдим.
Бас қил! Жим ! Эшитиб қолади! деган ишораларга парво қилмай овоз яна бир парда кўтариларди.
Хозир ҳам ғийбат ўша бир бурда кампирга бориб тақалди.
-Рост- да опа! Ойим раҳматли шуларни деб сиқилиб ўлиб кетдилар.
Зоҳида бири қўйиб, бири сайраётган сингилларининг овозлари ичида хаёлга берилди.
Дадасининг яна бир хотини борлигини айтиб “ суюнчи” олгани кирган қўшни хотинни эслади.
Ўшанда тинмай бидирлаётган аёл онасининг кўзини мошдай очиб қўймоқчи эди.
- Роса соддасиз-а ўргилей! Аввал қийналиб, кейин базўр оёққа турганларинингни билмаганимда бунчалик жоним ачимасди. Эр бермоқ, жон бермоқ оповси! Аввал сиздан бошқасига қарамасдику. Ўйнаши ҳам йўқ эди. Бойвачча бўлгач, топиб олибдида! Қаттиқроқ ушанг қоқиндиқ. Мана, сизга манзилини ҳам бераман. Боринг! Болаларингиз учун ҳам бориб, шармандаларини чиқаринг. Эрингизни...
Аммо унинг йўриқлари чала қолди. Раҳматли онаси қўшни кутгандек уввос солиб йиғламади.Хабарни олгач, таксига ўтириб керакли манзилга йўрғаламади. Фақат хабарчининг оғзини ёпди:
-Бас! Ахир, болалар эшитиб қолади! Қолаверса, бу мен учун янгилик эмас. Кундошим борлигини биламан.
-А!
-Ха! Нега анқаясиз биламан дедимку! Умар акамнинг уйланиб олганини билардим...
Хабарчининг энсаси қотди. Янгилик билан узиб оламан, мабодо йиқилиб қолса юпатаман деб текин томошага чиқсаю, бу аҳмоқ эрининг бошқа хотини борлигини бамайлахотир гапириб ўтирибдия!
Ўшанда уйда фақат онаси ва Зоҳида бор эди . Қўшни
ЖИГАРБАНДИМ
Бугун Зоҳиданинг тушига яна онаси кирибди. Ховлидаги сўрининг четида омонат ўтирганмиш. Ним яшил иштапил кўйлагида, шу рангдаги бошидан тушмайдиган дока рўмоли,оёғида орқаси қирқилган эски калишда экан. Болаликдаги ўша масъум сийрат. Худди тирикдек. Фақат туғилган кунида тўрт қизи бир бўлиб совға қилган тилла узуги йўқ. Яна жудаям хомуш эмиш. Зоҳида “ Нимага хафасиз ойижон?” деб сўрамоқчи бўлибдию, дафъатан оғзидан бошқа савол чиқиб кетибди:
- Ойи, яна эски-тускиларингизни кийиб олдингизми? Тунов куни ҳам шу кийимларингизда эдингиз. Сизга ҳеч ўргата олмадикда! Доим шунақа, маҳалладагиларнику ҳам гапирмаган гапи қолмади. Катта-катта олиб келганимиздан кейин мазза қилиб кийиниб юрмайсизми? Хожи она деган номингиз бор! Ха айтганча, анув, ҳаммамиз бир совға қилган тилла узук қани?
Онаси индамасмиш...
-Яна бировга совға қилиб юборган бўлманг! Одатингизни биламиз, қани тақиб олинг! Бўлмаса, ростдан ҳам битта -яримтага бериб юборган деб ўйлайман.
Она жим. Нуқул бармоқларини яширармиш.
Шунда Зоҳиданинг жаҳли чиқиб, “Қани нимани яширяпсиз?” деб ойисига ёпишибди. Волидасининг юмилган нимжон муштларини аранг очиб, қарабдию, даҳшатдан чинқириб юборибди. Онасининг узук тақадиган бармоғи йўқмиш. ..
У босинқираб, ўрнидан қандай туриб кетганини ҳам билмай қолди. Тонг хали отмаган экан. Қора терга ботиб кетибди.Калима қайтариб, дархол ташқарига мўралади. Тунги чироқ ёруғида сўппайиб тургган сўрида ҳеч ким йўқ, “Хайрият, туш экан” ёқасига туфлади. Юраги гурс-гурс уриб ташқарига чиқди. Таҳорат олиб, номоз ўқиди. Келин хали турмабди.Ноилож ўзи ошхонага ўтди. Арвоҳларнинг хаққига деб ёғ қуйиб, холвайтарга унади.
Набиралари уйғонганида беш –олтита чалпак ва холвайтарни ён қўшниларникига чиқаргачгина енгил нафас олиб, нонуштага ўтиришди. Катталарига телефон қилиб кўнгли хотиржам тортди. Кенжамати океан ортида сафарда. Кечагина қўнғироқ қилди. Кайфияти аъло,ишлари яхши эмиш. Керакли битимларни имзолай олса, кейинги хафтада қайтишини айтди. Соғлигидан шикоят қилмади. Ишқилиб тинчлик бўлсинда! Нега онасини бу ахволда кўрди? Балки сингилларининг бирортаси касалмикин? Йўғ-эй, тунов куни кўришишди. Ҳеч ким шикоят қилмади. Рўзғорлари нотинчмикин, дея хавотир олмаса ҳам бўлади. Улар аллақачон тушган жойларида тошдек қотишган. Лекин ўлганлар бежиз тушга кирмайди. Ойим нима сабабдан хафа? Нега бир бармоғи йўқ ? Тушлар таъбирини билмаса ҳам қийин экан.
Зоҳида миясида ғужғон ўйнаётган саволларига жавоб топа олмай, бошига қаттиқ оғриқ кирди. Хойна- хой қон босими ошган. Доим шунақа, сиқилиб қолса бошининг орқа томонидан томир тортгандай бўлиб, мияси қизий бошлайди. Набираси бир пиёла сув олиб келгач, дорисидан иккитасини ичиб олди. Хавотирланган келинига “ пича чўзилай” деб ичкарига кирди.
Аммо ёта олмади. Тахмондан бувисидан қолган “Қуръон”ни олиб, авайлаб очди.
Раҳматли онаси вафот этганида Зоҳида шу китобнигина беришларини илтимос қилганди. Мана шунга ҳам беш йил бўлибди. Яхшигина илми борлиги учун қийналмай ўқийди, берилиб кетса кўзларидан ўзидан –ўзи ёш қуюлади. Саҳифалардаги илоҳий куч Зоҳидани тетиклаштирарди.
Зоҳида илмни аввал бувисидан сўнг онасидан олган. Етти маҳалла танийдиган Зоҳида отинни набираси элас- элас хотирлайди. Кичкиналигида тиззасига ўтказиб қироат билан “Қуръон” ўқиб берадиган миқтигина кампир , ривоят, эртак ва достонларни ҳам қойиллатарди. Балки атайин, отин бўлсин деб ўз исмини қўйгандир унга. Эх, болалик... Қанчалик беташвиш , беғалва кунлар экан. Бувиси ўлганида беш яшар бўлган қизалоқ мана олти довондан ўтиб қўйибди. Отин бўлмадию, маҳалла мана-ман деган отиндан кам кўрмайди. Йиғинларнинг тўри уники. Палончининг невараси, писмадончининг қизи бўлиб сийланиб юрибди.
Ҳаёт дархақиқат уларни яхшигина сийлаганди. Отасининг давлати туфайли бекаму кўст яшашади. Аммо Зоҳида қирқдан ўтгач, бир ўртоғига қўшилиб ,савдогарлик ҳам қила бошлади. Хитойдан мол олиб келиб улгуржи тарқатишарди. Бозорда ўз “точкаси” бўлиб, Зоҳиданинг ҳам, унга эргашган сингилларининг ҳам омадлари келди. Аммо мол- давлат билан бирга юрак санчиғи, унга қўшиб қон босиминини ҳам ортириб олди. Дўхтирни ёмон кўради. Қачон мазаси қочиб қолса
ФОИЗ ЁХУД МИНИБУС.
Бир масжид имоми ҳикоя қилади.
Масжидда имомлик қилиб дарс бериб юрганимда бир киши келиб бурчакда ўтирар жуда қайғули йиғлар эди. Мен бирор дарди бор, муаммоси бор деб ўйлаб у билан бориб гаплашмоқчи бўлдим, лекин насиб қилмади. Бир куни унинг ўзи мени олдимга келди. Ўн дақиқангиз бўлса мен сиз билан гаплашмоқчи эдим деди.
Мен: Аллоҳга қасамки мен ҳам сен билан гаплашишни хохладим аммо Аллоҳ насиб қилмади. Айт, сенинг дардинг нима?!
Мен минибус (автобуснинг кичкинаси) ҳайдовчисиман. Ишим яхши эди, яхши пул топар эдим. Бир кун қариндошларим келиб менга банклар кредит беряпти, сен ҳам кредит олиб яна бир нечта минибус олиб ишлат ҳозир топаётганингдан бир неча баробарини Аллоҳ сенга беради дейишди.
Бошида йўқ фоиз ҳаром, қандай қилиб мусулмон фоизга минибус олади дедим. Лекин дунё ширин кўринди, инсонларнинг ва шайтоннинг вас-васаси билан кредит олиб 4 та минибус олдим. Ишларим юришиб кетиб яна минибус устига минибус, минибус устига минибус олдим мулким кўпайиб кетди.
Давлат қўлимдан олиб қўймасин ва яна бошқа тушунча билан янги олган минибусларни бир қисмини сингилларимни, бир қисмини поччамни, бир қисмини хотинимни номига ўтказдим.
Фоиз олганимдан виждоним қийналиб юрарди. Бир кун ўзимга ўзим айтдимки агар ўша оят тўғри бўлсайди, (Аллоҳ фоиз еганларга уруш очди ояти) мен шунча фоиз олдим Аллоҳ менга жанг очсайди, менга бирор мусибат жўнатарди дедим. (Ўзини виждонини тинчлантириш учун Аллоҳни ҳукмларини инкор этишни бошлади).
Шу кунларнинг бирида алоқасиз масала билан докторга бордим. Доктор мендан уст-устига таҳлиллар сўраганида, бир нарса бўлганидан шубҳаландимда, бунча таҳлиллар олаяпсиз менда бирор муаммо борми?! деб сўрадим.
Доктор: Оқ қон бутун танангизда ёйилипти, умрингиз ҳам кўп қолмаган лекин даволанишингиз мумкин деди.
Кейин мен топган мулкимни уй, минибусларни битта битта сотишни бошладим. Даволанишга пулим қолмай синглимни номига қўйган минибусларни сотишлик учун олдига бордим. Минибусларни сотмоқчиман дедим.
Синглим: Бу минибуслар сеники эмас. Бирор гувоҳинг борми бу сеники эканлигига.... деди
Бошқа сингилларим ҳам ҳаммасидан шу жавобни олдим. Охири хотинимга биз турган уйни сотаман, даволанишга пулим қолмади дедим.
Хотиним: Сиз бутун бор будимизни сотдингиз, барибир даволанганингиз билан узоқ яшамайсиз. Сиз кетсангиз сиздан бир нарса қолсин деб уй хотинимни номида эди, уйни бермади. Сўнг уйдан чиқиб кетдида, ажралишга ва нафақага мени устимдан даъво очди.
Бунча кетма кет мусибатлардан кейин мен ўзимга ўзим айтдимки Аллоҳ ал Ҳалим оти билан менинг жазоимни кечиктирди фақат мени ўзим ҳаддимдан ошдим. Аллоҳга тавба қилишни ўрнига, агар бу оят тўғри бўлса мени ўн марта жазоларди деб ўйладим.
Ҳозир дори олишга пулим йўқ. Кечаги кунгача яхшилик қилган яқинларим бугун мени танамаяптилар...
ХУЛОСА...
Ҳа диндошлар. Ким Аллоҳни ғазабига қолса унга ҳеч ким ёрдам беролмайди ва ёрдам бермайди ҳам. Ҳозир ҳам банк ишида ишлаётганлар, фоиз олиб фоиз бераётганлар балким ишлари юришиб тургандир. Лекин Аллоҳга уруш очган инсон ҳеч қачон нажот топмайди. Жазоси бир муддатга кечикиши мумкин холос. Жазо келмасидан тавба қилиб тийилсалар ўзлари учун яхши бўлади.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Заковат соҳиби
Ҳикоя қилишларича, бир тижоратчини қароқчилар йўлини тўсиб, молини талон-тарож қилишибди. Тижоратчи Аббосийлар халифаси Маъмуннинг олдига ҳолидан шикоят қилиб борса, уни ичкарига киритишмабди. Бир йил шу аҳволда халифанинг эшиги олдида сарғайиб турибди.
Охири, бир ҳийла ишлатишга қарор қилибди.
Жума куни намоз вақтида одамларни орасига кириб шундай деб бақирибди: Эй Боғдод аҳолиси! Мени гапимга қулоқ солинглар.
Менда Аллоҳда бўлмаган нарсалар бор.
Менда Аллоҳда мавжуд бўлмаган хислатлар бор.
Менда Аллоҳ яратмаган нарса бор.
Мен фитнани яхши кўраман.
Мен ҳақни ёмон кўраман.
Мен кўрмаган нарсамга гувоҳлик бераман.
Мен таҳоратсиз ҳам намоз ўқийвераман.
Унинг бу гапларини эшитган халойиқ уни ушлаб халифа Маъмуннинг олдига олиб келишибди.
Маъмун ундан: шу гапларни айтганинг ростми?-деб сўрабди.
У: ҳа рост, дебди.
Халифа: нима учун бундай қилдинг?-деб сўради.
У: мени қароқчилар талашди, бир йилдан бери шу масалада ҳузурингизга кира олмаяпман, сизни ҳузурингизга киришга бундан бошқа чора топа олмадим, деди.
Халифа: агар айтган гапларингни маъносини тушунтириб берсанг, сенга молингни қайтариб бераман, деди.
Шунда тижоратчи айтган гапларини бирма-бир изоҳлаб берибди:
Менда Аллоҳда йўқ нарсалар бор, деганим, менда хотин, бола-чақа бор, аммо булар Аллоҳда йўқ.
Менда Аллоҳда йўқ хислат бор деганим, менда ёлғон ва алдов бор, аммо Аллоҳ булардан пок.
Менда Аллоҳ яратмаган нарса бор деганим, мен Қуръонни ёдлаганман, Қуръон эса, махлуқ эмас.
Мен фитнани яхши кўраман деганим, мол-давлат ва болаларимни яхши кўраман. Аллоҳ Қуръонда мол-давлат ва болаларни фитна деб атаган.
Мен ҳақни ёқтирмайман деганим, ўлимни ёқтирмайман, ўлим эса, ҳақ.
Мен кўрмаганимга гувоҳлик бераман деганим, Аллоҳнинг борлигига гувоҳлик бераман, аммо уни кўрмаганман.
Мен таҳоратсиз ҳам намоз ўқийвераман деганим, Пайғамбар алайҳиссаломга таҳоратсиз ҳам салавот айтавераман, деганим. (Намоз ҳам араб тилида салот дейилади).
Тижоратчининг бу гапларини эшитган Маъмун тасанно айтиб, молини тўлаб берибди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кеча кечқурун уйга қайтаётган эдим. Шом пайти. Қулоғимда қулоқчин. Бундоқ қарасам, йўлда нимадир ётибди. Ҳар-ҳар замон ҳаракатланиб қўяди.
У томон яқинлашдим. Одам. Йўлда одам ётибди. Аниқроқ айтадиган бўлсам, эмакламоқда. Хатти-ҳаракатлари ғайриоддий, жуда ғайриоддий.
Хаёлимга келган биринчи фикр — у маст! Иккинчи фикр — ифлос! Кеча ёмғир ёққанди. Учинчи фикр — балки ундаймасдир.Яъни, маст эмасдир?!
Ёнимиздан одамлар шошиб ўтмоқда: кеч тушди, уйга бориш керак. Ётган одамнинг ёнидан юзларини ўгирганча, ижирғаниб ўтиб кетишмоқда. Мен ҳам уйга кетишим керак. Уйдагилар кутмоқда. Хўп, лекин у маст бўлмасачи?
Ёнига яқинлашдим. Эҳтиёткорлик билан гап қотдим.
— Яхшимисан?
Қўполлигимдан ҳайрон қолдим. Бирданига “сенсираш”, гап йўқ сенга...
— Ту-риб.... о-ли-шим-га... ёрр-дам бе-ринг, — деди ерда ётган йигит ҳарфларни чайнаб. Эътибор берсам қўлларини чангаллаб олган, оёқлари ҳам шундай кўринишда. Юрагим “шувв” этиб кетди — унда ДЦП (бола мияси фалажлиги)
Қўлимни узатдим. У ифлос, балчиққа беланган қўллари билан ушлаб олди. Ундан...шўрванинг ҳиди келарди.
— Бу ерга қаердан келиб қолдинг? Ёлғиз, кўчада...
— Нон олгани чиққан эдим. Ўгай онам касал. Йиқилиб тушдим. Велосипед минган кимдир туртиб кетди. Ўзим ўрнимдан туролмайман...
У гапира туриб, қўлларимдан маҳкам ушлаганча ўрнидан турди.
— Узоқда яшайсанми? — деб сўрадим нима қиларимни билмай.
— Ҳув анави уйда. — Қўшни уйга қараб қўлини силкитди у. — Мени уйимга олиб боринг, акс ҳолда, яна йиқилиб тушаман.
— Кетдик!
Ундан ҳеч қандай хавф-хатарнинг ҳиди келмаётганди. Шўрванинг ҳиди келарди.
— Ким билан яшайсан?
— Ўгай онам билан. У касал. Унга нон керак.
— Нонга чиққан эдинг, сени туртиб юборишди ва сен ерга йиқилиб тушдингми? — воқеалар ривожини тасаввур этган бўлиб сўрайман мен.
— Ҳа.
— Одатда дўконга ким чиқарди?
— Ўгай онам.
Биз кўпподеъздли уй олдидан юрдик. Атрофдагилар қизиқиш билан ортларига қарашади. Мен ишдан қайтаётган, пўрим кийиниб олган киши ва кийими лойга ботган, судралиб бораётган ҳамроҳим — тасаввур қилинг.
Керакли подъезд олдида тўхтадик.
— 59-хонадон. Биринчи қават. Калитлар чўнтагимда.
Ичкарига кирдик. У қўлларимни қўйиб юбориб, зина тутқичларини ушлаб олди. Мана, у деярли уйда. Оёқларини эпчил судраб, зинадан кўтарилди. Ўрганиб кетганда бу йўлларда...
Хонадон эшигини у берган калитлар билан очдим. Йўлакка кирдик. Уйдан шўрванинг ҳиди келарди. Ичкаридан заиф овоз эшитилди:
— Келдингми, болам? Нон олиб келдингми?
Калитларни ойна олдида қолдириб, кўчага чиқдим.
Уйга қайтарканман, бўлиб ўтган воқеа сабаб оламга сиғмай кетаётгандим. Нафас етишмаётганди. Ажабо!..
Ҳайратда эдим, лекин нимаданлигини тушуна олмаётгандим. Эҳтимол, одамларни ўз ташвишларидан бўлак нарса қизиқтирмай қўйганидандир? Айниқса, мана бу йигитчага “ўхшашлар”. Бола туғма фалаж, у дардман ўгай онасига нон олиш учун кўчага чиққан, кимдир уни туртиб юборган ва у йиқилиб тушиб, қайтиб туролмаган. Одамлар эса унинг ёнидан шошиб ўтиб кетишмоқда: оиласи, боласи, хотини ё эри ёнига...
Лойга, тағин эмаклаб ётган одамга ким ҳам ёрдам берарди. Ҳамма бир хил ўйлайди: “ У маст!” У ифлос, у нопок...
20 дақиқадан сўнг, 59-хонадон эшик қўнғироғини босдим. Эшикни ҳеч ким очмади. Йигитча, эҳтимол ювинаётгандир. Ўгай онаси эса бетоб, ўрнидан туролмайди. Қўлимда камтар бозор-ўчар қилинган сумкани эшик тутқичига осиб, кўчага чиқдим. Шўрвадан кейин сумка ичидаги печеньелардан еб, она-бола қайноқ чой ичишар...
Ичимдан бир сўз тошади: “Бундан кейин ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон йиқилма, йиқила кўрма...”
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бировдан раҳмат кутмагин
Оллоҳ таоло мени зикр қилсин деб бандаларини яратди, шукр қилсин деб, уларга ризқ берди. Аммо кўплар Оллоҳдан бошқага қул бўлдилар, бошқаларга шукр қилдилар, нонкўрлик, жафокашлик табиати ундай тубан нафсларга ғолиб келди. Бас улар сенинг эҳсонингни кўра олмасалар, яхшиликларингдан тонсалар, балки сен уларга яхшилик қилганинг эвазига улар сенга душманлик қилсалар, яширин адоват ўқини отсалар ларзага тушма: «Улар (мунофиқлар) фақат Оллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карами билан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина (шукроналар айтиш ўрнига Оллоҳ ва Унинг Пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос».
(Тавба сураси, 74-оят)
Одамзот тарихига назар ташласанг, ибратли воқеаларни кўрасан: Ота фарзандини тарбиялади, едириб-ичирди, одоб, таълим берди, боласининг ороми учун, тунни бедор ўтказди, боласининг тўқлиги учун очликка рози бўлди, унинг роҳати учун машаққат чекди.. фарзанд улғайиб, мўйлаби сабза уриб, билаклари кучга тўлгач, ўз отасига қопоғон ит: каби ташланиб, унга илтифот кўрсатмай, беписанд бўлиб, падари бузрукворига оқ бўлди. Тубан табиатли, иродаси парчаланган кимсаларга қилган яхшиликлари ёниб кетган кишилар хотиржам бўлсинлар ва хазиналари туганмас Зот даргоҳида оладиган ажру савобларини хуш-хурсанд ҳолда кутсинлар. Ушбу ўтли нидо ҳаргиз сени яхшиликни тарк қилишга, бошқаларга эҳсон қилмасликка чорламас, балки ўша қилган яхшилик, эҳсонингга одамлар томонидан тониш, ношукрлик келиши мумкин экани хусусида огоҳлантирар. Бас сен уларнинг бундай нонкўрликларидан ғамга тушма!Яхшиликни Оллоҳнинг юзи учун қилгин, чунки сен ҳар ҳолатда зафар топурсан, бас сенга пасткашларнинг беписандликлари, нонкўрларнинг таъналари зарар қилмас, Оллоҳга ҳамд айтгин, чунки сен эҳсонкорсан, зеро, баланд қўл паст қўлдан яхшироқдир:
«(Улар айтурлар): "Биз сизларни Ёлғиз Оллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз — кутмасмиз». Кўп онгли-ақлли кишилар ҳам оломоннинг нонкўрлик табиатидан ғофилдирлар. Гўё улар ушбу табақа хусусида келган Буюк Ваҳийни эшитишмагандек: «қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (þз ўгириб) кетур».
(Юнус сураси, 12-оят)
Бир аҳмоққа қалам совға қилсанг, у ўша қалам билан сен ҳақингда ҳажв ёзса, ёки муҳтож бўлганида суянсин, мол-ҳолга қарашда ишлатсин деб асо ҳадя қилсанг, у ўша асо билан бошингни ёрса ҳайрон бўлмагин, чунки нонкўрлик кафанига ўралиб олган кимсалар Яратган Буюк Парвардигорнинг сон-саноқсиз неъматларигаки ношукрлик қилганларидан кейин сен билан мен – гуноҳкор бандаларга нима қилишлари мумкин?!
«Маҳзун бўлма» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Afsuski, insonning asl qiyofasini siz unga foyda keltirmaydigan vaqtdagina ko'rasiz, kuting..
@Ibratli_Sozlar 🕊
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qachonki, ozor ko‘rsam sukutga toldim... Keyin-chi, deysanmi? Nima bo‘lardi, ozorlar o‘zgartirdi-da meni...
@Ibratli_Sozlar🕊️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
А Б О Р Т
(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)
Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭
ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇