Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Фарзандингизга мактабга кетишидан олдин ушбу ҳадисдаги дуони ёдлатиб қўйинг:
«Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»
(Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Куч ва қудрат фақат Аллоҳ биландир).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким уйидан чиққанда «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, унга
«Куфийта, ва вуқийта, ва ҳудийта» (ҳидоят топдинг, шайтондан сақландинг, ҳимояга олиндинг) дейилади ва шайтон ундан узоқлаштирилади».
Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ризқ сўраш дуоси!
Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН
Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бенамозлар учун аччиқ ҳақиқат.
Солиҳон домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кибр кирган бошга илм кирмайди
Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?
Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.
Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.
Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.
***
Кибр кирган бошга илм кирмайди
Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:
— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…
— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.
Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан
Каналга уланиш⤵️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✍️ 🧕 -O'RTO, PROFILINDAGI ORIGINAL RASMLANI QATTAN TOPASAN A?!
✍️👍 - VOY, BITTA KANAL BOR,KIRSANG CHIQIB KETOLMAY QOLASAN!
⬇️⬇️⬇️ MANA SHU KNOPKAGA BOS :
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ 17 ДАН БИР КУНДА 4 ГА ТУШУРДИМ😱
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
Қандли диабетни тушурувчи янги инновацион биокомплекс топилди. 2025 йилда янгилик!
Гармонларсиз, инекцияларсиз ва диеталарсиз қандли диабетимни нормага 1 кунда тушурдим...
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Bilasizmi..?
Bir daqiqada 6100 ta yahshilik 🌹
🍃 Bir daqiqada Fotiha surasini besh marta bemalol öqish mumkin böladi. Fotiha surasida 122 ta harf bor. Bir harfga esa 10 ta yaxshilik va’da qilingan. 122x10=1220 ta yaxshilik Fotiha surasini bir marta öqishga beriladi..
🍃 Agar siz 5 marta bu uluğ surani öqisangiz, 1220x5=6100 ta yaxshilikga erishasiz. Buncha yaxshilikni siz bor yöği bir daqiqada qölga kiritasiz..
Agar siz har kuni bir daqiqada Fotiha surasini besh marta öqib olsangiz, nomai a'molingizga quyidagicha yaxshiliklar yozilib boradi:
📿 Bir kunda – 6100 ta yaxshilik.
Bir oyda – 6100x30=183000 ta yaxshilik..
Bir yilda – 183000x12=2196000 ta yaxshilik..
25 yilda – 54900000 ta yaxshilik..
📚Dalil: Imom Termiziy rivoyat qilgan hadisda Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Qur'oni karimning har bir harfini öqishga bir yaxshilik bor. Har bir yaxshilik önta yaxshilikga tengdir" deganlar..🍃
Shuncha yaxshilk ajr savob aa SubhanAlloh..
Hisob kitobda adashgan bo'lsam kechirasizlar🫣
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Болалар тарбиясида энг содда усуллар.
1️⃣ Азон эшитилганида телевизорни ўчириб турадиган, намоз учун масжидга борадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидек намозни маҳкам тутувчи бўлади.
2️⃣ Уйга кириши билан “Ассалому алайкум” дейдиган, аёлига табассум қилиб келадиган отанинг фарзанди, албатта, изн сўрашни, бировга йўлиққанида биринчи салом беришни, одамларга табассум билан муомала қилишни ўрганади.
3️⃣ Ота-онасини ҳурмат қиладиган, уларнинг қўлларидан ўпадиган отанинг фарзанди, албатта, бир куни унинг хам қўлини ўпадиган бўлади, уни ҳурмат қилади.
4️⃣ Уй ишларида аёлига ёрдам берадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан бошқаларга ёрдам беришни, уларни қўллаб-қувватлашни ўрганади.
5️⃣ Уйида Қуръон ўқиб ўтирадиган, намозларини маҳкам ушлаган онанинг фарзандлари ҳам, албатта, намозини маҳкам ушловчи, уйида Аллоҳнинг Каломини тиловат қилиб юрадиган бўлади.
6️⃣ Бир-бирини яхши тушунадиган, овозларини баланд кўтармайдиган, айниқса болалари олдида бир-бирига яхши муомала қиладиган ота-онанинг болалари уйларини яхши кўрадиган, бир-бирига муҳаббатли, бир-бирини тушунадиган бўлади.
7️⃣ Сийлаи раҳм қиладиган, қариндошларига яхшилик қиладиган, улар билан гўзал муомалада бўлиб, уларни яхши кўрадиган отанинг фарзанди отасидан сийлаи раҳмни, яхшилик қилишни, эҳсонни ўрганади.
8️⃣ Баъзи ишларда аёли ва болалари билан маслахатлашадиган, уларнинг ҳам фикрларини инобатга оладиган, уларни ҳурмат қиладиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан ишларини маслаҳатлашиб қилишни, унинг ижобий жиҳатларни ўрганади.
9️⃣ Болалари билан доимо рост сўзлашган ота фарзандларига ростгўйликни таълим беради. Болалари билан ўрталарида бўлган ваъдаларига вафо қилган ота, болаларини инсонлар билан бўладиган ваъдаларига вафо қилишларини таълим берган бўлади.
🔟 Покликка, интизомга, тартибга амал қилувчи ота-онанинг фарзандлари ҳам, албатта, пок ва тартиб-интизомли инсонлар бўладилар.
Муҳим бир мулоҳаза: “Сиз болаларингиздан ўзингиз амал қилмайдиган нарсани талаб қилманг. Ҳамда болаларингизни ўзингиз қилиб юрадиган нарсалардан қайтариб оввора бўлманг!”. Масалан, ўзингиз бошқаларга салом бермай туриб ўғлингизнинг катталарга салом беришини талаб қилишингиздан фойда йўқ. қизингизни ҳаёли бўлишга буюриб, ўзингиз унинг аксини қилар экансиз, бунда ҳам манфаат йўқ. Фарзандларингизга яхшиликни истар экансиз, аввал ўзингиздан бошланг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЭНДИ 95 ЁШДA ҲAМ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ БЎГИМ ВA СУЯКЛAРГA ЭГA БЎЛИШ МУМКИН ЭКAН
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Мен бир ичимликни 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади
Бу ичимликни биздан сир тутишар экан
Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди
Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⚡️ ТИЗЗАЛАРИНГИЗ ОҒРИЙДИМИ❓
✅ Артрит, остеохондроз, подагра, бурсит ва бошқа бўғим касалликларига қарши самарали формула!
🔖(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)👇
✅ХОЗИРОК КУК ЁЗУВ УСТИГАЧитать полностью…
БОСИНГ ВА СИЗНИ КИЙНАЕТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ!
👩⚕️Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!
Otaning oʻgʻliga maslahati
Yaqinlarga va qarindoshlar guruhiga yuborib qoʻyadigan video 😉
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Olmali Shtrudel”😍
Kerakli masalliqlar:
✅200 gr margarin
✅350 gr un
✅2 dona tuxum
✅10 gr razrixlitel
✅Chimdim vanilin
Nachinka:
✅5.7 dona olma
✅30 gr saryog
✅100 gr shakar
✅Koritsa
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Malibu salati 😅
Kerakli masaliqlar:
✅10 dona bedana tuxum
✅10 dona cherry pomidor
✅100 gr sir
✅200 gr kolbasa
✅300 gr qo'ziqorin
✅1 bog’ salat bargi
✅100 gr chechil sir (yasatishga)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир...
"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".
("Анкабут" сураси, 41-оят).
Оятнинг аввали тушунарли, Аллоҳдан бошқани дўст тутган хароб бўлади. Сўзим бу ҳақда эмас.
Аллоҳ энг заиф уй - ўргимчакнинг уяси, деди. Ўргимчакнинг тўри, демади. Чунки унинг тўри жуда мустаҳкам, ўзига ўхшаган тўрлардан тўрт баробар кучли. Гап айнан ўргимчак уйи ҳақида кетмоқда.
Ўргимчак уйининг заифлиги шундаки, бу хонадонда хотин устун, хотин ҳукмрон. Унинг урғочиси ҳомиладор бўлиб олгандан кейин эрини еб қўяди. Эрнинг оилада тутган ўрни шу, қадри шу.
Эр устун бўлмаган, сўзи ўтмаган ва аёлнинг овози баланд оила ҳам ўта заиф оила. Эрнинг бошини ейди. Фарзандлар тарбиясизлиги, тўй ва маросимлардаги жунун, хиёнату разолатларнинг аксари ана шундай оилалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай уй заиф уй, ўргимчак уясидек.
Энди бу аянчли ҳолатни оятнинг аввалига боғласак ечим чиқади. Бунда нажот Аллоҳни дўст тутмоқликдир, Унинг таълимотларига эргашмоқликдир. Дўстимиз эса: "Албатта эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди ("Нисо" сураси, 34-оят).
Раҳбарликка қандай эркаклар лойиқ экани эса бошқа пост мавзуси.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🦋
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🤎𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰🤎
🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰
🦋𝕍𝔼ℂℍ𝔼ℝℕ𝕀𝕐 𝕂𝕆'𝕐𝕃𝔸𝕂𝕃𝔸ℝ💅
🦋𝕁𝕀ℕ𝕊𝔸 𝕋ℝ𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ🦋
🦋𝕊𝕌𝕄𝕂𝔸, 𝕂𝕃𝔸ℂℍ𝕃𝔸ℝ🌟👜
🦋𝔹𝕆𝕃𝔸𝕁𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ𝕀❤️
❤️🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️🔥
🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈
❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️🔥🫀
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄⭐️🦄
#22
ОНАСИ БОРЛАР!
Деворларни ушлаб юра бошласам,
Гапларим нотўғри қура бошласам,
Каллаи-саҳарлаб тура бошласам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Чойимга бўктириб есам нонимни,
Хотининг койиса олмай ёнимни,
Қийин қийноқларга қўйиб жонимни,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Бир гапни ўн марта қайтариб айтсам,
Нонга деб кетсаму, нон олмай қайтсам,
Бир кун соғ, ўн беш кун тўшакда ётсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Қиммат идишларинг синдириб қўйсам,
Кўрпамни қуёшга илдириб қўйсам,
Устимдан ҳаммани кулдириб қўйсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Келмасанг, ўн марта қилсам қўнғироқ,
Қайдасан болам деб хўп қилсам сўроқ,
Билсанг ҳавотирдан ўлган яхшироқ,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Меҳмонинг келганда ўтираман жим,
Онанг эканимни билмайди ҳееееч ким,
Хонамга қамасанг, оғрийди қалбим,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Ўксиб йиғлайверсам ҳуда-беҳуда,
Бирон таом қўмсаб қолсам гоҳида,
Тўрдан гўрим яқин бўлган чоғида,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Яқинларга хам юборамиз!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Намунали оила
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:
1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.
"Жаннат василаси" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ 17 ДАН БИР КУНДА 4 ГА ТУШУРДИМ😱
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
Қандли диабетни тушурувчи янги инновацион биокомплекс топилди. 2025 йилда янгилик!
Гармонларсиз, инекцияларсиз ва диеталарсиз қандли диабетимни нормага 1 кунда тушурдим...
БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
https://globaleffect.uz/fordiabet/3
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хурмо дарахти
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Дарахтлар ичида бир дарахт борки, унинг япроқлари тўкилмайди. Ва унинг мисоли мусулмоннинг мисолига ўхшайди. Айтингларчи, у қайси дарахтдир?” - дедилар.
Одамлар чўл дарахтлари ҳақида ўйлай бошладилар.
Абдуллоҳ: - “Хаёлимга унинг хурмо дарахти экани келди, бироқ (уни айтишдан) тортиндим” - деди.
Кейин одамлар: - “Ё расулуллоҳ, унинг қайси дарахт эканини ўзингиз айтиб беринг?” - деганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “У – хурмо дарахтидир” - дедилар.
(Имом Муслим ривояти)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Келинга кайнисингиллари келгани ёкмади.
Энди бир тандир нонни олиб кирганди, кайнисингиллари билан куришмадиям.
Келин шартта дастурхонни тугдида бир тандир ноннинг устига утирди ва кайнонасига зарда килди:
- Бу ебкетарга келувчиларинг жонга тегди. Бир тишлам нонни итга ташласам хам бермайман кизларингга. Кетишсин, бошка сени кургиси келса уйларига олиб кетишсин онасини.
Кампир узига тук оила, кизлари хам топармон тутармон оила бекалари эди.
Келин эса мехмон келишини сира ёктирмас эди.
Кампир йилади:
- Сени Аллохга солдим. Аммо тур урнингдан, ноннинг устига утириш огир гунох.
- Гунох булса булар, барибир ноннинг устидан тушмиман кизларинг кайтиб кетишмагунича.
Кизлар бу холдаги онасини олиб кетишлариниям, ташлаб кетишлариниям билишмади.
Она кол десаям кизлар акаси ишдан келишиниям кутмай кайтиб кетишди остонаданок.
Шу келин кайнонасининг каргиши урдими, ё ноннинг устига чикиб утирганигами Аллох дард бериб томогидан нон утмай куп кийналиб жон берди.
Жон берганида уйида углининг туйи эди, туй бошланмаёк тугаганди.
Кайнонаси ва кайнисингиллари бировга тили билан хам озор бермаган одамлар эди.
Мен уша туйда катнашганман, бирданига янграб турган музика овозлари тиниб куёвнинг онаси улибди деган совук хабарни эшитганимга 35 йиллар булиб колибди.
Куёв хам кариндошлари хам ичкарига югуришганида ёши катталар бу вафот этган аёлнинг йиллаб томогидан нон утмай кийналиб ётиб жон берганининг сабабини ноннинг устига утиргани учун Аллохдан жазо деб айтишганди.
Хайратланарлиси эса келин нондан бошка хамма нарсани ея олган экан, факат томогидан нон утмаганмиш, хатто чайнаб беришса хам нонни юта олмаганмиш.
Муяссар Юсупова саҳифасидан олинди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Tabassum😁 #Muhabbat❤️
Bir yigit keksa chol kampirning uyiga mehmon bo‘ldi. Yetmish besh yoshli otaxon kampiridan bir piyola suv so‘rab:
— Gulim, bir piyola suv olib kelasanmi? - debdi. Birozdan keyin “Azizam, choy quyib ber”, “Go‘zalim, seni urintirayotganimdan xijolatdaman, iltimos, choyimga novvot solib bersang” deb murojaat qilardi. Mehmon keksa otaxon kampiriga murojaat qilganida foydalangan mehr to‘la erkalovchi so‘zlardan ta’sirlanib, cholni savolga tutdi:
— Amakijon, oila qurganingizga necha yil bo‘ldi?
— Ellik yilga yaqinlashib qoldi, o‘g‘lim - deya kulimsiradi otaxon.
—O‘zaro mehr-muhabbatingiz, munosabatlaringizdan kónglim huzurlandi,- dedi yigit. Momomga “Gulim, azizam, go‘zalim”deb murojaat qilar ekansiz.
Keksa ayolning yonoqlari pushtirang tus oldi:
—Ha, amakingiz bir necha yildan beri shunday so‘zlar bilan murojaat qiladilar..- Onaxon shunday deb oshxonaga chiqar ekan, otaxon mehmonga shivirladi:
—O‘zi eshitib qolmasin óg‘lim, ikki yil bo‘ldi ismini unutib qo‘yganman, haliyam eslolmayapman:))
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
Бола сиздан қўрққани учун ўша заҳотиёқ айтганингизни қилади. Aммо бола қўрққани учун буларни чин дилдан қилмайди, ўзини доимий одатига айлантиролмайди. Келажакда шу қўрқув шиддатга айланиб, ўзингизга қайтади. Сиз ҳозир фарзандингиздан кучлироқсиз. Сиз қўрқув воситасида унга айтганингизни қилдирсангиз, бақириб, уришиб эзсангиз, болангиз бир куни сиздан кучлироқ бўлганида сизни эзишни бошлайди, сизга тазйиқ ўтказади.
БАҚИРМАЙДИГАН ОНА БЎЛАЙЛИК
Хадича Кубро Тонгар
Батафсил видеода👆
Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафни олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашигиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир куринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират гами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни икки дунёйимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота-онага қилган яхшиликнинг мукофоти
Оиламизда фақат уч ўғил бўлганмиз. Мен уларнинг кенжаси эдим. Менинг қиз бола опа-сингилларим бўлмаган. 5 ёшлигимда отам вафот қилган. Бир маротаба отам билан Димашқнинг бир чеккасидаги уйга отамнинг дўстиникига бирга борганимизни эслайман. Бошқа нарса эсимда қолмаган. Отам вафотларидан кейин уларнинг укалари, яъни амаким ҳолимиздан хабар олиш учун ҳар куни келар эдилар. Ҳар куни... масофа узоқ бўлишига қарамай... бизга кўплаб яхшиликлар қилганлар. Онам ҳам бор меҳрларини берганлар. Дарҳақиқат, ота-онаси вафот этган етим эмас, балки отаси доим ўз ишлари билан машғул ва онаси доим ўзи билан ўзи овора бўлган болалар етимдир! Катта акам тарбия ва таълим соҳасида идора ишларида катта вазифада ишлайди. Иккинчи акам ўрта мактаб мудири, мен эса толиби илмман. Дарҳақиқат, онажонимнинг бизга қаратган эътиборлари мисли йўқ, чексиздир. Уйланишимдан олдин ўзларидаги бор нарсаларни менга тақдим қилдилар. Гўзал хулқ соҳибаси эдилар. Меҳмонларни жуда яхши кўрар эдилар. Ким келишидан қатъи назар олдига турли мевалар келтириб, ширин овқат пишириб, дастурхонга тортар эдилар. Ҳозир мен нимага эга бўлсам, барчасини оила қуришимдан олдин бериб бўлган эдилар. Мен уларга бўлган чексиз муҳаббатимни кўксимнинг тубида сақлайман. Кейин онам 9 йил давомида касал бўлдилар. Ҳаётимдаги барча муваффақиятим онамга қилган яхшиликларимда деб ўйлайман. Дарҳақиқат, онажонимнинг хулқлари олий эди. Қайси маънода? Агар акамнинг уйида бўладиган бўлсам, унинг уйидаги бирор бир салбий хабарни онамга етказишим қатъиян тақиқланган эди. Акам ҳақида ҳам бирор бир нарса айтишим мутлақо мумкин эмас эди. Ака-укалар ўртасидаги меҳримиз ҳам онамнинг бир-биримиз ҳақида маълумотлар етказишимизни тақиқлаганларида деб ўйлайман. Онам бетобликларида аёлим ҳам уларга онасидек қаради. Аллоҳ аёлимдан рози бўлсин. Онамнинг яна бир ажойиб хулқларидан: шаҳарнинг чеккасида сингиллари бўлар эди. Ўша сингиллариникига мен учун таом тайёрлаш учун борар эдилар. Ақл бовар қилмайди-я!!! Дарҳақиқат, аёлим онамга ўз онасидай муомала қилди. 9 йил хизматларида бўлди!! Ўз қизидай мукаммал хизмат қилди! Оилани идора қилиш жуда нозик иш. Оила идора этишда бизга яқинларимизнинг салбий маълумотлари кириб келмас экан, олдимиздаги ҳолат анча енгиллашади. Хурсанд қиладиган хабарлар ўрнига салбий хабарлар келаверса, оиладаги муҳаббат дарс кетади. Оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади! Аллоҳга қасамки, қаср каби уйлар бор, лекин ичи ҳам-ғуссага тўла. 60 метр келадиган уйлар бор жаннатнинг ўзи! Яна бир бор ўзим тушуниб иқрор бўлган нарсани айтмоқчиман! Ота-онага яхшиликнинг мукофоти икки дунёда ҳам кўрилар экан! Аллоҳ таоло Исро сураси 23-оятда: “Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онангга яхшилик қилишингни амр этди”, дейди. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни ибодат даражасига кўтарди, ояти каримада ибодатдан кейиноқ келиши шунга далилдир. Онамга қилган яхшиликларим неъматини, алҳамдулиллаҳ, кўряпман.
Яна такрор айтаманки, оила бошқаруви меҳр-муҳаббат, самимият ва четдан турли дилни хуфтон қиладиган гап-сўзларни аралаштирмаслик устига бино қилинса, яшаш осон бўлади, эр-хотин муҳаббат билан яшашларига ҳалал берилмайди!
Демак, оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади!
Мен бундай таълимни ОНАМдан ўргандим!
✍️Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Тўтиёхон Саидумарова таржимаси.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Siz kimga o‘xshaysiz?
Rasmga qarang va birini tanlang
💭 Siz tanlagan rasm sizning ong ostingizdagi og‘riq haqida nimani aytadi?
Yashirin his-tuyg‘ularingizni bilishni istaysizmi?
👇 Javobni olish uchun tanlang!
Achchiq salat 🥗
Kerakli masalliqlar:
✅Sabzi
✅Bodring
✅Pomidor
✅Bulg'or qalampiri
✅Til (go'sht)
✅Chesnok
✅Soya
✅Ko'katlar
✅Qizib turgan yog'
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кибр кирган бошга илм кирмайди
Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?
Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.
Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.
Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.
***
Кибр кирган бошга илм кирмайди
Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:
— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…
— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.
Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан
Каналга уланиш⤵️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚