ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

29132

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қуръоннинг мўъжизаси (ибратли воқеа)

Бу воқеа Америкадаги касалхоналарининг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. У ерда ҳамкасби бошқа дин вакили насроний шифокор билан дўстлашиб қолади. Улар жуда кўп суҳбатлашар эди. Суҳбатларининг аксар қисми динга бориб тақалар эди. Мусулмон шифокор ҳамкасбига Қуръон, унинг мўъжизалиги, у барча илмлар билан ҳамоҳанглиги ҳақида кўп сўзлар ва Қуръондан мисоллар келтирар эди. Насроний шифокор ҳам шунга яраша жавоб берарди. Аммо Инжилдан мисол келтира олмасди.

Бир куни шундай воқеа рўй берди ва бунинг оқибатида насроний шифокор ўз динини тарк этиб, Исломни қабул қилди. Кеч кириши билан икки аёл касалхонага кетма-кет олиб келинди. Иккиси ҳам ҳомиладор эди. Аксига олиб катта шифокорлар йўқ, икки ҳомиладор аёллар эса кўзи ёрий бошлаган. Туғиш кутиб турмайдику, катта шифокор келгунича ҳамширалар шошиб ҳаракатга тушиб қолишди. Бир амаллаб ҳамширалар икки аёлни туғдириб олишди. Тўс тўполон, ҳаяжондан ҳамширалар аёлларнинг боласини адаштириб қўйишди. Яъни, янги туғилган чақалоқларнинг онаси кимлигини унутиб қўйишди. Аниқроғи аёлларнинг бири ўғил, иккичиси қиз туққан эди. Ҳамширалар нима қилишини билмай, шифохона ҳовлисида суҳбатлашиб турган насроний ва мусулмон шифокорга мурожаат қилишди. Насроний шифокор мийиғида кулиб, истеҳзо билан мусулмонга қарата: «Қуръон ҳамма нарсани баён қилган, дейсан, қани бўл, ҳамшираларга ёрдам бер!», дейди. Мусулмон табиб: «Ҳозир», деганича, ичкарига кириб кетди. У Мисрдаги Азҳар университети олимларининг бири билан боғланиб, бу ҳақида маслаҳат сўради.

Олим унга: «Мен табобатни тушунмайман. Аммо Қуръонда «бир ўғилга икки қиз насибаси» (Нисо сураси, 11-оят), дейилган. Шу ҳақида яхшилаб фикр қилиб кўр», дейди.

Мусулмон табиб кўп ўйлаб, охири икки аёлни сутини тадқиқ қилиш керак деган фикрга келади. Тадқиқот натижасида, ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққан аёлнинг сутига қараганда икки ҳисса кўп, ундаги модда ва витаминларга бой экани маълум бўлади.

Бу воқеадан сўнг америкалик насроний шифокор шаҳодат келтириб, Исломга кирганини эълон қилади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😢 Тўйдан кейин бир хафта ичида 22% Kелинлар бу ишни қилар эканлар... Бунга Kуёвлар мажбур қилар экан! 😰😰🙊


👇🏼👇🏼😱батафсил ВИДЕО👇🏼👇🏼

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР...

Кеча бир яқин дўстимнинг тўйи эди. Кун узоқ тўй ташвишларини ўтказиб кечга яқин никоҳ ўқигани қишлоқ домласи келди. Келин билан куёв ўзларида йўқ хурсанд эди. Бир пайт уйдан мен буларга никоҳ ўқимайман деган овозлар эштила бошлади ва домла уйдан чиқиб кетти. Ҳамма шокка тушиб қолган, келин билан куёнинг ранги докадек оқариб қолган эди. Шу заҳоти домланинг ортидан бордим ва нимага никоҳ ўқимадингиз деб сўрасам домланинг жавобини эшитиб менинг ҳам танам музлаб бошлади.

Домла шундай жавоб берди: бундай аёлга уйланиш мумкин эмас чунки...
Давоми👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 100 ЭДИ...
5 ДАҚИҚАДА 120 ГА 80 ГА ТУШУРДИМ!
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11

3 кундан бери мени қон босимим безовта қилмаяпти.
Уй шароитида қон томирларимни тозалаб даволадим.

Қандай қилиб бундай натижага эришганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇

БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🖤 "Oppoq rang go‘zallikni, qora esa hunuklikni bildirmaydi. Chunki kafan oq bo‘lsada, qo‘rqinchli. Ka’ba qora bo‘lsada, chiroyli. Inson axloqi bilan inson, ko‘rinishi bilan emas.

Agar erkaklik baland ovoz bilan o‘lchanganda edi, ko‘ppak erkaklarning sayyidiga aylanardi. Agar ayollik nafosati yalang‘ochlik bilan belgilanganda edi, maymun hammaning ko‘zini o‘ynatgan bo‘lardi.
Ko‘zni yuqori ko‘tarib, yo‘qni Allohdan so‘ragandan, nigohni quyi qaratib, boriga shukr qilgan yaxshi.
Chiroyning yarmi tavoze’da bo‘lsa, qolgan yarmi tabassumli afvdadir!"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пиёз ва гуруч мўъжизанинг ўзгинаси!

Бувим ўргатган ушбу рецепт, қуёшдан қорайган теримни оқартириб, юзимни чақалоқни терисидек майин ва тиниқ қилди. Камига 10 ёшга ёшардим! Эрим айтди 😁 )

Хафтасига 2 марта ўзингиз тайёрлаб қўллайсиз ва тамом. Дунё маликаси сизсиз 😊

🔴Тезда рецептни ёзиб олинг:
– 1 ош қошиқ...Батафсил👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Tabiiy sogʻlom ozamiz 🌿🥰
1 oyda 5 kg dan 11 kg gacha ozish mumkin!

Hech qanday zararli dorilarsiz
, tabiiy va xavfsiz yo‘l bilan!

👩‍⚕️ Dietolog Mashrapova Gulchexra sizga shaxsiy yondashuv asosida yordam beradi.😍

Qorin va yonboshdagi ortiqcha yog‘lardan xalos bo‘ling
Energiya va o‘ziga ishonch qaytadi
Orzudagi gavdaga sog‘lom yo‘l bilan erishing


Guruhim:
👇
/channel/tabiiy_ozamiiiiz
/channel/tabiiy_ozamiiiiz
/channel/tabiiy_ozamiiiiz

📲 Hoziroq yozing va o‘zgarishni boshlang! @Dietolog_Gulchehra_a ☑️

Tezro ulgurib qo'ling 🌟

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 100 ЭДИ...
5 ДАҚИҚАДА 120 ГА 80 ГА ТУШУРДИМ!
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11

3 кундан бери мени қон босимим безовта қилмаяпти.
Уй шароитида қон томирларимни тозалаб даволадим.

Қандай қилиб бундай натижага эришганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇

БАТАФСИЛ:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН

Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади

Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди

Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☔ Yomg‘ir - bulutlar suvning og‘irligini ko‘tara olmay qolganda yog‘adi…

🍂 Ko‘z yoshlar esa - qalb o‘zidagi alamlarni ko‘tara olmay qolganda ko‘zlardan shashqator bo‘ladi…

🤲 Allohim! Singan ko‘ngillarni shod et, jarohatlangan qalblarga malham bag‘ishla, dunyo tor bo‘lganlarga kenglik ato et!

🌧️ Yomg‘ir Allohning rahmatidir! Barchamizga Allohning rahmati bo‘lsin...

🌱 Robbim! Yomg‘ir bilan yerni yuvganingdek, afving bilan gunohlarimizni yuvib yubor!

✨ Reaksiyalaringizni kutaman ))


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУ ИЧИМЛИК СУЯКЛAРНИ 18 ЁШДAГИДЕК СОҒЛОМ ҚИЛAР ЭКAН

Мен 1 ой ичдим ва қайта ренгенга тушганимда докторлар ишонишмади

Коксартроздан асар ҳам қолмаган эди

Нима ичимлик эканлигини мана бу линкга ўтиб кўриб олинг
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Aдминлар удалит қилмасидан кўриб олинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳаётий ҳикоя
РАФИҚАМНИНГ РУҲИ МЕН БИЛАН”
Муҳаббат бекати

Ҳаётим давомида фақат бир марта қаттиқ севганман. Биринчи ва сўнгги бор. Бу менинг хотиним. У жудаям чиройли ва келишган аёл эди. Менинг ҳаётимдаям қанақадир аёллар бўлган, лекин муҳаббатим ёлғиз у эди. Муқаддас менинг аёлим, фарзандларимнинг онаси, невараларимнинг меҳрибон бувиси, кейин эса, у мени буткул тарк этиб кетди. Яқинда. Биз биргаликда 26 йил яшадик, бу йиллардан жуда кўп қисмида у бетоб бўлган. Биз болалигимизда дўст бўлганмиз, ҳақиқий дўст. Кейин эса, бизнинг самимий муносабатларимиз муҳаббатга айланганини иккимиз ҳам юрак-юракдан ҳис қилдик. Онам Муқаддасни, мениям яхши билгани учун ҳам, биз турмуш қуришимиз кераклигини айтди. Шу тариқа биз оила қурдик. Аёлим таниқли журналист эди, у ёзган мақолалар доим катта шов-шув бўларди, у доимо одамлар ғами, юрт ташвиши билан ёниб юрадиган яхши журналист бўлган. Шунинг учунми, ўлимидан сўнг ҳам, у ҳақда кўрсатувлар тайёрланди, мақолалар ёзилди. Кейин эса, бахтсизлик юз берди. У иккинчи фарзандимизга ҳомиладор бўлди. Ҳомила беш ойлигида у грипп билан оғриб қолади. Ўшандаям 40 даражали ҳарорат билан ишга боришни канда қилмаган. Унинг ўпкаси қаттиқ яллиғланган. Болага зиён етказиб қўймаслик учун ҳам дорисиз даволанишга ҳаракат қилди. Болани эсон-омон дунёга келтиргач, негадир зинадан юқорига кўтарилишга қийналаётгани ҳақида нолиб қолди. Кейин билсак, асаб толаларининг инфекцион касаллигига учраган экан. Биз ҳаммаси ўтиб кетса керак, деб ўйлагандик. Лекин ўтиб кетмади. У ётиб қолди. Мен хориж давлатларидан унинг дардига шифо бўлиши мумкин бўлган дориларни буюртириб келтирардим, лекин улар бесамар кетди. Аввал оёқлар ишламай қолди, кейин қўллар. Лекин аёлимдаги ирода шу қадар кучли эдики, у ҳеч қачон тушкунликка тушмаган. Чиройли, ақлли, зиёли, меҳрибон ва доно. Ундаги мана шу фазилатлар доим мени ҳайратлантирган. Агар у ҳақда “Эҳ, бечорагина”, дейишса ёқмасди. “Нега энди мен бечора бўларканман? Менинг ажойиб эрим бор, у жудаям кучли ва меҳрибон, фарзандларим, неваралари бор. Ахир, ҳаётда ким ҳам бирданига ҳаммасига эриша оларди?” Ҳа, фалсафий нуқтаи назардан олсак, бу гаплар замирида ҳақиқат бор. Ҳаммасига бирданига эришиб бўлмайди. Ниманидир қўлга киритиш учун нимадандир воз кечиш даркор. Лекин баъзида руҳан азобланаман. Унинг бу аҳволга тушишида ўзимни айбдор санайман. Ахир, яна фарзандлик бўлишни кўпроқ мен хоҳлагандим. Аммо Муқаддас менинг тушкунликка тушишимга йўл қўймайди, бу кунлар ҳам пешонамизга ёзилган экан, тақдирда борини кўрамиз. Бунда ҳеч кимнинг айби йўқ, дерди у. Оиламизда доим муҳабат ҳукм сурган, мен аёлимни бошимга кўтарганман. Мендан кўпинча касалманд аёлга қараш, буёқда иш, болалар... қийналмайсизми, деб сўрашганда, рости, ҳайрон қолардим. Аслида, аёлим мени ҳамма борада қўллаб-қувватлаган. Биз 26 йил жуда бахтли яшаганмиз. Ҳеч қачон бир-биримизга овозимизни баландлатмаганмиз. Мен баланд овозда гапираман, баъзида кимгадир бақириб юборишим мумкин, сал қизиққонлигим бор. Лекин хотинимга эмас. У доим мени тушунган, жаҳл қилишга, бақиришга арзигулик биронта иш қилмаган. Бир куни меҳмонга бориб, сал ортиқча ичганимданми, хуллас, ким биландир ёқалашиб кетдим. Биз уйга қайтдик, хотиним мум тишлаган, бирон нима демайди. Мен эса, унинг “Уят эмасми? Кап-катта эркак ёш боладек ёқалашдингиз-а”, дейишини кутаяпман. Шунда мен ҳам, “Нега менга уят бўлиши керак экан? Ахир, биринчи бўлиб ундан чиқди-ку”, дейман деб тайёр турибман. Лекин қани, хотиним бирон нима деса. Шу тариқа, бу воқеа энди унут бўлаёзганди. Бир куни кайфиятим яхшилиги пайтида у бирданига, “Ўша куни жуда уят иш қилдингиз. Шундай ҳурматли инсон, худди ёш боладек ёқалашиб кетдингиз, шармандаликдан ер ёрилмади-ю, кириб кетмадим”, деб қолди. Шунда мен ростдан ҳам қилган ишимдан роса уялганман. Хотиним менинг табиатимни жуда яхши билар ва менга қандай қилиб муомала қилишни яхши биларди. Сизга бир сирни очайми? Биз ҳалиям бир-биримиз билан гаплашамиз, фақат хаёлан. Ростдан ҳам унинг руҳи мен билан биргалигини ҳис қиламан, у ҳеч қачон мени ёлғизлатиб қўймаган.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ 😪

Бемор акасининг хонаси олдида турган қизча, ота - онасининг суҳбатини эшитиб қолди.
Ота:
― Энди нима қиламиз, онаси? Ўғлимиз ўлим ёқасида. Мия жарроҳлик амалиёти тез ўтказилиши лозим! Лекин, бизда етарли маблағ йўқ! Унинг ҳаёти хавф остида. Нажот қаерда экан -а? ― деди.
Она аламли йиғи билан:
― Бунга мўъжиза керак! Қўлимиздан келганини қилдик! ― деди.

Қизча ортиқ тура олмади. Югириб бориб хонасига қирди. Пул тўплайдиган қутичасини очди. Ундан 1 доллар 4 цент маблағ чиқди. Унинг миқдорига ишонч ҳосил қилиш учун, уч марта қайта санади.

Ота - онасидан изн сўрамай, чақмоқ тезлигида чиқиб, уйларига яқин дорихонага борди. Кириб қараса, дорихоначи бир киши билан гаплашаётганди. Уларнинг суҳбатлари қизиганидан, дорихона пештахтасига бармоқларини қўйиб олган қизчага сотувчи аҳамият бермади.

Бироздан сўнг:
― Сенга нима керак, қизалоғим? - деди.
Қизча:
― «Мўъжиза» ― деди. Сотувчи ҳайрон қолиб:
― Нима? ― деди.
― Акамнинг тузалиб кетиши учун «Мўъжиза» ни сотиб олмоқчиман! - деди.
Дорихоначи оҳисталик билан:
― Қизалоғим, бизда мўъжизалар сотилмайди! - деди.
― Унда, уни қаердан сотиб олсам бўлади? ― деб сўради қизча.
Сотувчи жавоб беришидан олдин бояги киши:
― Қанча пулинг бор? ― деди.
Қизча:
― Бир 1 доллар 4 цент пулим бор. Бу пулимнинг бори, бори шунча, амакижон! ― деди.
У киши:
― Қизалоғим, мўъжизани сотиб олсанг, нима қиласан? ― деб сўради.
― Акамнинг унга эҳтиёжи бор. Усиз тузалмас экан! ― деди. Киши гап орасида ота - онасидан эшитганларини, акаси ўлиши мумкинлигини, уйининг қаердалигини билиб олди.

У киши унга қўлини узатиб, «пулингни бергин!» деди.
У жажжи қўлчаларини чўзиб амакининг кафтига «Мўъжиза»нинг пулини қўйди.
Амаки унинг қўлидан тутиб:
― Мен билан юр! ― деди.
Қизча «Мўъжиза сотиладиган бошқа дорихонага борсак керак» деб ўйлади. Лекин улар тўғри қизчанинг уйига келишди. У киши унинг ота - онаси билан танишди. Амаки етук мия жарроҳи экан. Ҳолатни ўрганиб, болакайни уз клиникасига олиб бориб амалиёт ўтказди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Орадан вақт ўтиб болакай уйига қайтди. Она эрига қараб:

― Аллоҳимга шукр! Бу докторни бизга айни керакли дамда Ўзи юборди. Бу - мўъжиза! ― деди. Буни эшитган қизча:
― Ойижон, мен ўзимдаги бор пулимни бердим. У кишидан мўъжизани сотиб олдим! ― деди.
Она қизалоқни қучоқлаб, мўъжиза тушунчасини, шифони Аллоҳ беришини, бандалар унга олиб борадиган сабабларни бажариши кераклигини англатди. Ва:
― Қизим, мўъжизанинг нархи, сен акангни яхши кўрганинг, унга шифо сўраб дуолар қилганинг, ва ўзингда бор бўлган «Бойлигинг» - тўплаган маблағингни берганингдир! ― деди.

Қизчани ёнига олиб икковлари шукр намозини ўқидилар. Аллоҳнинг фазли, неъмати ва тугамас мўъжизалари учун ҳамд айтдилар.

ХУЛОСА ☝️

Мўъжизанинг нархи, қўлингиздан келган барча ишни қилиб, қолганини Аллоҳнинг тадбирига ҳавола қилишингиздир!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1️⃣. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2️⃣. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3️⃣. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4️⃣. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5️⃣. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6️⃣. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7️⃣. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8️⃣. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9️⃣. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

1️⃣0️⃣. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

1️⃣1️⃣. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

1️⃣2️⃣. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

1️⃣3️⃣. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

1️⃣4️⃣. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

1️⃣5️⃣. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

1️⃣6️⃣. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

1️⃣7️⃣. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

1️⃣8️⃣. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

1️⃣9️⃣. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

2️⃣0️⃣. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

2️⃣1️⃣. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

2️⃣2️⃣. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

2️⃣3️⃣. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

2️⃣4️⃣. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

2️⃣5️⃣. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

2️⃣6️⃣. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

2️⃣7️⃣. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

2️⃣8️⃣. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ

   Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб  ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
   Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
   Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида  ҳам у мол чўкмасин!

   Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.

  Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.

   Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
   Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
   Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.

   🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади

Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.

Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».

Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».

Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.

Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».

“Унвонул баён” китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ

1⃣Қалб қаттиқлиги сабаблари:

– Аллоҳ кўриб турганини унутиш.
– ғафлатга ботиш.
– Аллоҳни ёд этмаслик.
– орзу-ҳавасга берилиш.
– ҳаром-хариш нарсаларни истеъмол қилиш.
– кибр отига миниш, бировни менсимаслик.
– одамларга қўпол муомала қилиш.
– зулм-ситам ўтказиш.
– ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан керилиш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш.
– номаҳрамларга ҳирс билан қараш.
– ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш.
– динга ҳам, дунёга ҳам фойдаси йўқ сўзларни кўп гапириш.
– намозда хушуга бепарво бўлиш.
– Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, “Аллоҳ кечирворади!” деб гуноҳдан тап тортмаслик.
– шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш.
– ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
– кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш.
– ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш.
– ёлғон гапириш, ғийбат қилиш.
– ёмон суҳбатдош билан ўтириш.
– ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат.
– вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик.
– шаръий илмларга қизиқмаслик.
– ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш.
– дуога эътиборсиз бўлиш.

2⃣Қалб қаттиқлиги белгилари ва оқибатлари:

– Қалби қотиб қолган кимса тоат-ибодатларга дангасалик қилади, яхши ишларга хоҳиши бўлмайди. Унинг намози фақат ётиб-туришдангина иборат бўлади, қалбида хушу йўқ, ихлос йўқ. Ибодатни зўрға адо этади, намозга эринади, роҳат-фароғатни хоҳлайди.
– бағритош кимса Қуръони каримни эшитганда таъсирланмайди, қулоғига панд-насиҳат кирмайди. Жаннат васф қилинганда шавқи ошмайди, жаҳаннам зикр этилганда туки қилт этмайди, ҳеч нарса бўлмагандек ўтираверади.
– қалби тошдек қаттиқ шахс теварак атрофдаги воқеа-ҳодисалардан таъсирланмайди, ҳеч нарсага эътибор бермайди. Чунки унда қўрқув йўқ. Қабристонда ҳам ўзини, худди бозорда юргандек ҳис қилади, маййитлар ҳолидан ибрат олмайди, охиратни эсламайди.
– қалби қотиб қолган одам дунёни охиратдан устун қўяди. Унинг бор эътибори беш кунлик дунёга қаратилган, ғам-ташвиши ҳам дунёдан иборат. Унинг назарида дунёга оид нарсалар биринчи ўринда туради. Бундай кимсанинг дилида ғайрат-шижоат бўлмайди. Шунинг учун ҳаром ишлар содир этилсаям, пинагини бузмайди, гуноҳларни менсимайди, яхшилик қадрига етмайди, ёмонликдан ҳазар қилмайди.
– бағритош кимса меҳр-мурувватни четлаб ўтади, камбағалларга раҳми келмайди, етимлар ҳолига ачинмайди, қариндошлари билан борди-келди қилмайди.

3⃣Қалб қаттиқлигининг давоси:

– Одамлар орасида ҳам, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш;
– фойдали илм олиш;
– Қуръонни ихлос билан, тафаккур билан тиловат қилиш;
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётларини ўқиб-ўрганиш;
– одамларга кўз-кўз қилмасдан садақа бериш;
– камбағалларга, бева-бечораларга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш;
– кишиларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш;
– ота-она хизматида бўлиш, дуоларини олиш;
– қариндош-уруғлари билан силаи раҳм қилиш;
– беморлар ҳолидан хабар олиш, ширин сўз айтиш, совғалар бериб кўнгилларини кўтариш.
– қабристонни зиёрат қилиш, маййитлардан ибрат олиш;
– ўлимни, қабрда ёлғиз қолишни, савол-жавобни эслаш;
– Аллоҳни кўп зикр қилиш;
– кўпроқ нафл намозлар ўқиш;
– гўзал хулқли бўлиш;
– таниган-танимаган одамга салом бериш;
– ўлимдан олдин нафсини тергаш, ўзини ҳисоб-китоб қилиш;
– солиҳ кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлиш;
– нафас кириб-чиқиб турганида эзгу амалларни тезроқ қилиб қолиш, охират тадоригини кўриш;
– дунёнинг ортиқча матоҳларидан четлашиш;
– қиёмат куни Аллоҳга ҳисоб беришини ўйлаш;
– одамлар хатосини кечириш;
– ҳалол касб-кор билан шуғулланиш.
– барча мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилиш;
– жониворларга шафқат қилиш;
– нафл рўза тутиш;
– кишилар орасини ислоҳ қилиш;
– жаннат неъматларини эслаш;
– жаҳаннам азобларини эслаш;
– Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматлар ҳақида фикр юритиш;
– Аллоҳга доим дуо-илтижо қилиш, ўзини хокисор тутиш.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ БУ ОТА.

Синглимни турмушга берганимизга уч ой бўлди. Тўйни ўтказиб уйга қайтаётганимизда отам кўзларида ёш билан дедилар:
- Қизни узатиш ўғилни уйлантиришдан фарқ қилар экан. Ўғлингни уйлантирганингда ўзингни зиёда бўлгандек ҳис қилар экансан. Қизингни узатганингда эса бир парчанг камайганини ҳис қилар экансан.
Отамнинг бу гаплари қулоғим остида жаранглайди. Қачон унутсам бир воқеа содир бўлиб уни менга эслатади.
Бир неча кун олдин бир узук кўрдим. Унда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган эди. Сир эмас, мен кўзига араб хати ёзилган узукларни яхши кўраман. Ўша жумлаларнинг сирини, унинг ортидаги қиссани билгим келаверади.
Муҳими узукда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган ва бу узук ота томонидан қизининг никоҳ тўйида қизга совға қилинган эди.
Бу менга отамнинг юқоридаги гапларини эслатди. Бир парчам узиладиган кунни эслаб қизларимга қарайман.
Узук қиссасидан узилиб бўлишим билан бир хабар ўқидим. Американинг Виржиния штатида яшовчи 44-ёшли бир ота ҳар куни бир дастрўмолга одоб ва ахлоққа ундовчи бир жумла ёзиб қизи мактабда овқатланадиган қутичага солиб қўйишга одатланади.
Бир куни ота аҳволи оғирлашаётганини ҳис қилади. Шифокорга борса унга саратон ташхисини қўйиб саноқли умри қолганини айтишади. Шунда у қолган умрини ғанимат билиб қизи учун саккиз юзта рисола битади. Уларни хотинига бериб ўрта мактабни битиргунича ҳар куни биттадан қизининг сумкасига солиб қўйишини васият қилади.
Дарҳақиқат ота вафот қилди, аммо қизига битган рисолалари ёдгорлик бўлиб қолди.
Тўғри, оналарнинг фарзандларига бўлган меҳрларини шоирлар куйлашади, адиблар ёзишади. Оналар ҳақиқатда ҳақли бу мақтовларга. Олдингилар шундай дейишар эди. Биз ҳам уларга тобемиз бу мавзуда.
Аммо оталарга қани таъриф? Қаламлар уларга одатда қиё боқмайди. Чунки улар эркакда. Эркак аёлга нисбатан чидамли ва ҳисларини яширишга куч топа оладиганроқ бўлади. Фақатгина ошкор муҳаббатнигина кўра оладиганлар сўқирлардир.
Отанинг қизига бўлган муҳаббатини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан 1400-йил аввал минбардан туриб эълон қилиб қўйганлар:
Қизим менинг бир парчам. Уни нотинч қилган мени нотинч қилибди. Унга азият берган менга азият берибди.
Бир эр хотинига азият беришга одатланган эди. Аммо қизчасини эркалар, уни жуда яхши кўрар, у билан ўйнар эди. Хотини унга:
- Уни турмушга берганингиздан кейин эри уни хорласа нима қиласиз? деди.
Эр:
- Уни ўлдираман, деди.
Шунда хотин:
- Менинг ҳам отам яхши кўрадилар. Мен ҳам севадиган отанинг қизиман, деди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Ona...

Saudiya Arabistonida ikki aka-ukalar bir-birlarini ustidan sudga arzlanishibdi. Ular oʻzaro onalarini, kimisi bilan qolib yashashligini kelishisholmaslikdan shu ishga borishibdi.
Kichik oʻgʻli boshqa shaxarda, oʻqishda yurgan vaqt mobaynida, katta oʻgʻli onasiga qaragan.
Kichik oʻgʻil oʻqishini tugallab kelgandan keyin onasini oʻz uyiga olib ketmoqchi boʻlganda, katta oʻgʻli -: “ Qanday qilib men jannat darvozasini berib qoʻyaman”,- deb bunga norozi boʻlipti.
Onasiga farzandlaridan birini tanlashlik imkonini berishganda, onasi qaysi bir farzandi bilan qolishlikni tanlay olmapti.
Lekin onani kichik farzand bilan yashashligi kerak, degan xukmni sud chiqargandan keyin, katta oʻgʻli koʻz yoshlari bilan onasini kuzatib qolibdi.
Vaholanki, hammasi bir shaharda yashashar ekan...

🌙 Aynan shu bizning Islom ))


✨ Reaksiyalaringizni qoldirishni unutmang, qadrligim ))

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Eslatma...

Boshladik...

1. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

Yana bir marta ))

2.Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad...

Sizdan nima ketdi))

3. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

☺️ Rahmat...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Маҳзун бўлма!
Хеч қачон махзун бўлма! Чунки қайғу
сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатта бугунги кунингни  йуқотасан .

Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг йўқ бўлади .

Эй мўмин банда, маҳзун бўлма! Чунки қайғу
душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан.

Маҳзун бўлма! Чунки қайғу Қазои-Қадарга
норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.

Маҳзун бўлма! Чунки қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди.
Ўликларни тирилтириб, қадарни
қайтармайди, фойда келтирмайди.

Маҳзун бўлма! Чунки қайғу шайтондандир. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

Маҳзун бўлма! Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йўқ бўлса, оёғи шол бўлган одамлар бор .

Маҳзун бўлма! Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум бўлган.

Маҳзун бўлма! Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлсанг ислоҳ кил.
Аллоҳни раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.

Маҳзун бўлма! Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашибвужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.

Маҳзун бўлма! Чунки Қазои-Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!

Маҳзун бўлма! Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма.
Бири кетган бўлса , хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.

Маҳзун бўлма! Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор.

Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

Маҳзун бўлма! Касаллик албатта кетади,
мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар
кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади, албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.

Маҳзун бўлма! Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади.

Махзун булма! Чунки сенга қилган битта ҳасанотинг
учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпрок, ин ша Аллоҳ. Лекин қилган гунохингачи биттагина жазо берилади .

Маҳзун бўлма! Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан. Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган
кишилардансан, сен маҳзун бўлма.

Агар бемор бўлсангиз ёки бирор кўнгилсизликка дучор бўлсангиз, маҳзун бўлманг! Бу – Аллоҳ сизга ғазаб қилгани ёки жазолаганини билдирмайди. Аксинча бу – раҳматдир. Зеро, мусибат орқали Аллоҳ ўз бандаларини синаб, Ўзига яқин қилади ва гуноҳларни мағфират этади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмонга қай бир мусибат: чарчашми, беморликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Душман ака - укалар


Акам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам раҳматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга меҳрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.

Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар ҳам, худди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.

Онамга отам:
- Аллоҳ уларга ҳидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига етади! Бизнинг насиҳатларимизни эслашади, - дердилар.

Орадан йиллар ўтди. Иккимиз ҳам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.

Адоватимиз барҳам топмади.

Аксинча, аёлларимиз ҳам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.

Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...

Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.

Кунлар ўтди. Менга Аллоҳнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.

Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Аҳволимдан хабар олиб кетди. Бир ҳафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен ҳар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.

Бир куни қўшним ранглари оқарган ҳолда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим етишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалхонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб хабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни енга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалхона томон шошилдим.

Акам жонлантириш хонасида, хушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва риҳлат қилдилар....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿💔...

"Dada, men keldim... Bemalol bo'lib keldim. Ertalabdan keldim... Doim aytardingiz, "shoshib kelib, shoshib ketasan", deb. "Diydoringga to'ymayapmiz", der edingiz.. "Erta boraman, indin boraman deb sizni ko'p kuttirdim, vaqtida yo'qlolmadim.. Ihaq boʻlib, yoʻl poylashingingizni bilsam ham, oʻzimdan ortib kelolmadim... Xonangizga kirsam, tokchada men yaxshi ko'rgan tog' asali, yongʼoq, mayiz, yog'li qurut va... bir dasta pul turibdi. Onamning aytishicha, bularni men uchun saqlabsiz.. "Qizing kelganda beraman", deb kun sanabsiz.. Dada, sizning qo'lingizdan olganimdagina bu narsalar qadrli va yoqimli ekan... Endi hech biri tatimayapti... Dadajon, sizga manti qilib bermoqchi edim. Qovoq mantini yaxshi koʼrardingizku.. Ulgurolmadim... Endi hech qachon qovoq mantini yeyolmasam kerak, tomogʼimdan o'tmaydi, sizsiz..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

​​---- Ayol....

Familyasini o‘zgartiradi,
Uyini o‘zgartiradi,
Oilasini o‘zgartiradi,
Siz bilan boshqa uyga ko‘chadi,
Siz bilan bir o‘choq quradi,
Siz uchun homilador bo‘ladi,
Homiladorlik uning vujudini o‘zgartiradi,
Tanadagi shishlar, og‘riqlar,
Chidab bo‘lmas to‘lg‘oq azobi,
Ikki yo‘l orasida qolib, sog‘lom chaqaloq dunyoga keltiradi,
Hattoki, tug‘ilgan chaqaloq ham sizning naslingizni davom ettiradi,
O‘ladigan kuniga qadar..qiladigan barcha ishi, yemak pishirish, uyingizni tozalash, onangiz va otangizning xizmatida bo‘lish, farzandlaringizni katta qilish, tarbiya berish, sizning fe’lingizga moslashish, ko‘nglingizni olish, injiqliklaringizga ko‘nikish, huzuringizni ta’minlash, butun oila munosabatlarini bir maromda ushlab turish, sizga foydasi bo‘ladigan barcha narsani, hatto sog‘lig‘idan, go‘zalligidan, qiziqishlaridan kechib bo‘lsa ham, qiladi.
Shuncha narsalardan keyin ham u siz uchun go‘zal va betakror bo‘lib qolishi kerak, buni uddalashi kerak.
Bu orada, uning ham og‘rib qoladigan boshi, tomog‘i, tishi, buziladigan asabi, huzursiz bo‘ladigan ko‘ngli bor..
Sanab o‘tilmagan fazilatlari hali bisyor..
Allohning amrlarini joy-joyiga qo‘yib bajaradigan, ilm talabida bo‘ladigan ayol haqida hali yozmadim.

Hurmatli erkaklar, hayotingiz sherigi, umr yo‘ldoshingiz bo‘lgan ayolingizni qiymatini biling.
Ayol bo‘lish oson emas.
Ayol bo‘lish bebaho narsa..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шунгами, Муқаддасим билан бир кун дийдор кўришиб, кейин ҳеч қачон ундан айрилмаслигимга ишонаман.

Жаҳонгир. Тошкент вилояти


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

150/100 ДАВЛЕНИЯМДАН ҚУТИЛДИМ🫣
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11


Бу давления мени ўлимга олиб келишига сал қолди! Биринчи куннинг ўзидаёқ йиллаб давололмайдиган қон босимимни даволадим.

Бу малҳам ёрдамида мен қон босим ошиши, юрак оғриғи, қўл оёқ музлаши нималигини бутунлай унутдим ❗️

БАТАФСИЛ:👇👇👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy

Читать полностью…
Subscribe to a channel