ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

29132

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📓Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳлай оласизлар. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.
Инсон 76/30

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Qalb g‘iybati haqida eshitganmisiz?

Bu rasmda keksa kishi qo‘ylarini g‘ildirakli qo‘ra bilan olib ketyapti.

Qo‘ylar uchun to‘siq yasalib, ostiga g‘ildirak o‘rnatilgan.

Buni ko‘rgan ba’zilar otaxonning aqli joyidamas, u noodatiy ish qilibdi deb o‘ylashibdi.

Ba’zilar otaxonni keragidan ortiq ehtiyotkor, qo‘ylarini o‘g‘ri olib ketishidan shunday saqlagan deb o‘ylashibdi.

Ba’zilar otaxonni qo‘ylari yo‘lda xatarga uchrashidan qattiq qo‘rqib, vasvasaga uchrabdi shekilli deb o‘ylashibdi.

Boshqalar otaxonning xayoliga mutlaqo kelmagan narsalarni o‘ylashibdi.

Yo‘lovchilardan bittasi otaxondan nega bunday qilganining sababini so‘raganda, keksa otaxon «Qo‘ylarim odamlarning o‘t-o‘lan, ekinlarini yeb qo‘yishidan, insonlarning bundan xabari yo‘qligidan va Alloh taoloning huzurida qo‘ylarim qilgan ish uchun men javob berishdan qo‘rqaman» debdi.

Odamlar qanday fikrdayu otaxon qanday o‘yda.

Insonlar haqida yomon gumon qilishdan tiyilaylik! Zero, yomon gumon qalbning g‘iybatidir.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Umaviylar sultoni Hishom ibn Abdurahmon taxtga chiqqanida (h.172/m.788 yil) hali yosh, uylanmagan edi. Turmush qurish istagi tug‘ilib, o‘ziga munosib kelinlikka nomzodlarga Qur’oni karimni yod olganlikni shart qilib qo‘ydi. Shunda birgina Galin degan joydan yetti yuz yigirma nafar Qur’on hofizi bo‘lgan qiz chiqdi. Keyin sulton ikkinchi shart qo‘yishga majbur bo‘ldi: bo‘lajak zavjasi Imom Molikning “Muvatto” hadis kitobini ham yod bilishi kerak edi. Shunda ham kelinlikka nomzodlar kamaymadi: Qurtubaning o‘zidan besh yuz nafar qiz ham Qur’onni, ham “Muvatto”ni yod bilishi aniqlandi

(“Musulmonlarning taqvim kitobi”, 2000 yil, 2-chorak).

Uzukka ko‘z mos tushganiday kelinlar ham kuyovlarga munosib bo‘lgan ekan...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Seni chindan ham sevganlar, sen uchun qayg‘urganlar haqida bilmoqchimisan?!
Ular seni nimaga rag‘batlantirib, nimadan qaytarayotganlariga boq!
Haqiqiy sevganlar seni ma’siyat ko‘chasidan to‘sishadi. Haqiqiy qayg‘urganlar seni jahannam azobidan asrashadi.

Yaxshilikka da’vat qilib, yomonlikdan qaytarishadi. Ulargina seni chindan sevishadi, asrab avaylashadi.
Seni dunyoning o‘tkinchi rohatlariga, lahzalik lazzatlariga chorlashmaydi.
Seni o‘zlariga emas, Robbilariga yaqinlashtirishadi. Ana o‘shalar chindan ham sevganlardir.

Shunday insonlaring bo‘lsa, qo‘yib yuborma! Chunki, ularning muhabbati seni hisob kuni arshning soyasiga oladi, jannatga kalit bo‘ladi.

Sen-chi? Sen ham kimnidir shunday sevasanmi?

Orif Taskinning «Hayot menga shuni o‘rgatdi» kitobidan.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Sabr-toqat qil!

Yolg‘iz Alloh (yordami) bilangina sabr qila olursan.

Yorug‘ kunlarga, go‘zal oqibatga ishonguvchi, ajr istab, gunohlarini o‘chirilishiga rag‘bat qilguvchi inson kabi sabr qilgin.

Yo‘lingni so‘qmoqlar zulmatda qoldirib, musibatlar bostirib kelsa ham sabr qilgin.

Chunki g‘alaba sabr bilandir, shodlik qayg‘u bilandir va albatta qiyinchilik bilan yengillik bordir.

"Mahzun bo‘lma"

— Doktor Oiz al-Qarniy


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

* * * И к к и о қ к а б у т а р * * *

Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.

Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.

У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.

Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...

Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.

Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.

Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.

Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.

Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.

Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:

- Ўлдилар. Шунақами?

Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.

Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.

Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...

Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила...

* * * * * * * * * * * * * * * * *

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Чойдан қолган шамани ташлаб юборманг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️

7 йил деганда қиз фарзандли бўлгандим. Янги йил арафаси қизим ўйнаб бошидан совуқ чой тўкиб юборди. Бир кечада бўлган ўзшариш бизни шокка солиб қўйди. Бу тасодиф ортидан мана 10 йилдирки 7 ёшли қизимдан бошлаб 90 ёшли бувимгача бошига шама қўйиб юрадиган бўлди. Буни сирини қўшниларим билишганига бир ҳафта бўлмасдан махалламизда бошига шама қўймаган одам қолмади😅

Гап шундаки, бошга шама қўйиб юришни сири шундаки…

Батафсил👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 "Gohida sizga kelgan sinov azoblanishingiz uchun emas...
Tarbiyalanishingiz uchundir"...

Sabrni o‘rganishingiz uchundir...

Qadar ishida muvozanat borligini bilishingiz uchundir...

U dunyoga qo‘lingiz bo‘sh bormasligi, ajru savoblar yig‘ishingiz uchundir...

Qalbingiz yumshashi, undan chiroyli hislar o‘sib unushi uchundir...

©️Ummu Zaynab Ummu.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кайфиятни 1000 га кўтарадиган савол ❗️

Кар, кўр ва соқов чўлда кетаётган эди. Кар ўлиб қолди ва соқов буни кўрга қандай билдиради?

Жавобини билсангиз мийянгизда мажлис бошланиши тайин 😄😉😜

Жавобини билиш учун босинг!🤠

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Qaysi eshikni ikki marotaba taqillatsak, "Yanami?" deyishadi. Qaysi so'zni ikki marotaba aytsak, "Necha marta eshitdik, doim bir xil gap" deyishadi.

Ammo umrimiz bo'yi xato qilib, qo'limizni ochib "Allohim!" deymiz. U Zot subhanahu va taolo yana senmisan demaydi!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​#ибрат

➖Агар бир умрнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – капалаклардан сўра.

➖Агар 10 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – 20 ёшида ногирон бўлиб қолган 30 ёшли одамдан сўра.

➖Агар 1 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – имтиҳондан йиқилган талабадан сўра.

➖Агар 1 ойнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзанди 8 ойда туғилган онадан сўра.

➖Бир куннинг қадрини билмоқчи бўлсанг – ҳосили куз ёмғирида қолган дехқондан сўра.

➖Бир соатнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – уйига бир соат кеч келган тарбияли фарзанддан сўра.

➖5 дақиқанинг миқдорини билмоқчи бўлсанг – поездга кеч қолган йўловчидан сўра.

➖Бир дақиқанинг қадрини билмоқчи бўлсанг – меҳмон кутаётган ёлғиздан сўра.

➖Бир дақиқанинг ўндан бир қадр-миқдорини билмоқчи бўлсанг – беморнинг касалхонага олиб келаётган шофёрдан сўра.

Интернетдан Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

Хайрли кун, қадри баланд қадрдонларим...
Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...
Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
Манзил олис кўнгил яқин азизлар...
Ўзгалар камчилигини ҳеч кўрманг, ўзимизни ислоҳ қилайлик..
🍃

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОРИНДАГИ ЁҒЛАР ЖОНГА ТЕГДИМИ?⁉️⁉️⁉️
https://www.maxeffect.uz/gauntforte18

1 ойда 30 кило вазн ташадим, бунинг учун ҳар куни кечки пайт бу арзончи дамламадан ичдим, у ёғни зўр эритаркан, дамламани қанақа тайёрлашни ёзиб олилар, батафсил блогимда ёзганман...

БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/gauntforte18

(Дамламани уй шароитида қандай қилишни кўриш учун юқоридаги ҳаволани босинг ва блогга ўтинг)
https://www.maxeffect.uz/gauntforte18
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿Tilak...

🤱🏻Bola onasidan so'rardi:
-Oyi, sehrgar kelib sizdan tila tilagingni desa nima tilardingiz?
-Bolalarimning baxtini, kamolini, sog' salomat hayotingizni tilardim.
-Oyi, o'zingizga nima so'rardingiz?
-Hozir o'zimga so'radim-ku...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хасан Басрий бир кун тунда:
"Аллохим менга зулм қилган кишини кечир, Аллохим менга зулм қилган кишини кечир", дея кўп дуо қилар эди!
Бир киши:
"Эй Абу Саъийд! (Хасан басрийнинг куняси), Кеча тунда сизга зулм қилган кишига дуо қилаётганингизни эшитиб қолдим, хаттоки мен ўша зулм қилган кишилар қаторида бўлиб қолишликни орзу қилдим, сизни бундай дуо қилишликга нима ундади?!"
Хасан басрий:
Аллохнинг ушбу сўзи:

📓"Ким авф этиб, ислох қилса, унинг ажри Аллохнинг зиммасидадир!
Шуро 42/40

Албатта у қалбларни Қуръон ислох қилиб, тарбия қилган қалблардир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💜 Yaxshi ayol dunyodagi eng yaxshi odamga turmushga chiqishi mumkin. Muhammad alayhissalomning zavjalari Oisha roziyallohu anhu misoli. Bu turmush Oisha onamizning Allohga muhabbatlarini susaytirmadi va jannat vojib bo‘ldi.

🖤 Yaxshi ayol dunyodagi eng yomon odamga xam turmushga chiqishi mumkin. Fir’avnning xotini Osiyo roziyallohu anhu misoli. Bu turmush Osiyo onamizning Allohga muhabbatini susaytirmadi va jannat vojib bo‘ldi.

💛 Yomon ayol dunyodagi eng yomon odamga ham turmushga chiqishi mumkin. Abu Laxabning xotini. Ummu Jamil misoli.
Bu turmush ularning Allohga isyonini o‘zgartirmadi va jahannam vojib bo‘ldi..

💚 Yomon ayol dunyodagi eng yaxshi insonga xam turmushga chiqishi mumkin. Lut alayhissalomning kofir xotini misoli. Bu turmush kofir ayolning Allohga isyonini o‘zgartirmadi va jahannam vojib bo‘ldi..

💙 Ayol hech kim bilan turmush qurmasligi xam mumkin. Maryam onamiz misoli. Shunda ham Alloh uning darajasini dunyodagi barcha ayollardan ustun qilib qo‘ydi va jannat vojib bo‘ldi...

🌿 Azizlarim har birimiz Alloh tomonidan taqdirimizga yozilgan juftimizga shukr kilaylik, kamchilik va xatolarini kechirib birgalikda sabr bilan yashab o‘tsak, ajab emas, bizlarga ham jannat vasliga yetishni Parvardigor nasib etsa.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yosh bolalarning “Sevgi nima?” mavzusida fikrlari.

Kichik bolakaydan so‘rashdi:
–Sevgi nima?
–Sevgi bu – o‘zim sovuqqotishimni bilsam-da kurtkamni singlimga kiydirib qo‘yishim.

Boshqa bolakaydan so‘rashganda esa:
Singlim sumkamdagi shokoladimni mendan so‘ramay olib qo‘yishini bilsam-da, har kun yana boshqasini uning o‘rniga solib qo‘yishim sevgi, deb javob berishibdi.

Naqadar beg'ubor tuyg'ular.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Kutmoq...

Har kim ertani kutadi.  Bugunda yashab turib,  hammasi  o‘tishini,  ketishini kutadi...

"Tezroq boshlansaydi"  deb kutgan tomoshalarimiz tugaydi...
"Tezroq tugasin"  deb kutgan uzun navbatlarimiz ham...
"Yonimizga tezroq qaytsin"  deb do‘stlarni kutamiz,  "Tezroq ketsaydi"  deb yoqimsiz mehmonlar ketishini ham...

"Ko‘zi tezroq ochilsaydi,  do‘stligimiz yodiga tushsaydi"  deymiz yuz o‘girganlar ortidan...
"Tezroq kimligini bilsaydim"  deymiz, chalkash fitnasiga toyiltirgan  kimnidir ilg‘ab...

"Qaniydi,  hammasini aytadigan paytim kelsaydi"  deb haqiqatlarimizning pishib yetilar paytini poylaymiz...

"Bu g‘amgin kunlar tez o‘tsaydi"  dedik...
"Bizning ko‘chamizda ham bayram bo‘lajak"  deb umid qildik...

Oyning o‘n beshini yorug‘ bo‘lishini kutdik...
Zulmatlar tarqashini,  bu uzun tonnel tugashini xohladik...
Endi oynadan boqadigan siymoyimiz o‘zimizga notanish...

Kutishlar qaritdi bizni...
Yuzimiz soatlarga aylandi,  barmoqlarimiz soat millariga,  yillarimiz raqamlarga aylanib,  barmoqlar orasidan to‘kilib bitdi...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Shunga ishoningki, sizdan ko‘tarilayotgan har bir duoni tilingizga Alloh joriy qilyapti. Uni aytishga ilhomlantirgan Zot endi ijobatini ham beradi, Inshaalloh ))

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фаросат туркумидан.

Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?, дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. Бораверинг, сиз ишингизга қаранг, деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртада масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ҳаммасида ҳам эмас, алҳамдулиллаҳ ор қолмади. Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти, дейиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина, деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми, дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми, дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?, деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз, деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин.? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Келган хатларда кўп қайноналар келинларидан шикоят қилганлар. Ҳамма хатни қисқартириб, битта қилдим...
Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Баъзи қалбида марази бор, ифлос келинлар бундай шароитдан зўр фойдаланиб қоладилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан ушласа ҳам, келин билан куёвнинг ўртасига автомат тарзда талоқ тушади. Шарт эмас, орқасидан келиб, белидан ушлаши...  Тушунтиролдимми? Келин билан ўғилнинг ўртасига талоқ тушади. Билмаган эр-хотинлар зино билан яшаб юраверадилар. Туғиладиган фарзандлар ҳам никоҳда туғилмайдилар. Шунинг учун келинлар қаттиқ эҳтиёт бўлинглар. Гап қайноталарда эмас! Гап сизларда қолган! Суюқ ғунажин кўзини сузмаса, қари буқа ипини узмайди! Йиғлаб овоз жўнатган қайноналарга ачиндим. Қаттироқ ёзаётган бўлсам, узр. Ўзингизни бироз тийиб олинг, ҳаддингизни билинг! ЭРИМ БИЛАН ЎРТАМИЗГА ТАЛОҚ ТУШМАСИН! ФАРЗАНДЛАРИМ НИКОҲСИЗ ВАЛАДИЗИНО ТУҒИЛМАСИН, десангиз ўзингизни йиғиштириб олинг. Зинодан зино туғилади... Зино етти пуштингизни бузади. Бир ўзингиз сулолангизни булғаганингиз қолмасин!

Зулфия Махмудова.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Bilasizmi ?

Bir daqiqada 6100 ta yahshilik ))

🍃 Bir daqiqada Fotiha surasini besh marta bemalol o‘qish mumkin bo‘ladi. Fotiha surasida 122 ta harf bor. Bir harfga esa 10 ta yaxshilik va’da qilingan. 122x10=1220 ta yaxshilik Fotiha surasini bir marta o‘qishga beriladi.

🍃 Agar siz 5 marta bu ulug‘ surani o‘qisangiz, 1220x5=6100 ta yaxshilikga erishasiz. Buncha yaxshilikni siz bor yo‘g‘i bir daqiqada qo‘lga kiritasiz.
Agar siz har kuni bir daqiqada Fotiha surasini besh marta o‘qib olsangiz, nomai a’molingizga quyidagicha yaxshiliklar yozilib boradi:

📿 Bir kunda – 6100 ta yaxshilik.
Bir oyda – 6100x30=183000 ta yaxshilik.
Bir yilda – 183000x12=
2196000 ta yaxshilik.
25 yilda –
54900000 ta yaxshilik.

🕋 Dalil: Imom Termiziy rivoyat qilgan hadisda Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Qur’oni karimning har bir harfini o‘qishga bir yaxshilik bor. Har bir yaxshilik o‘nta yaxshilikga tengdir” deganlar.

(Yaxshiliklar tog‘i) kitobidan

✨ Reaksiyalaringizni kutaman )


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 -Hayotdan qiynaldingmi?
-Xa , Juda!
-Musibat ustiga musibat kelyabdimi?
-Xa...
-Azobga bardosh berolmayabsanmi?
-Ha. Yagona suyanchimdan ham ayrildim...
-Xech qanday chora qolmadimi?
-Topolmayabman.
-Savollaring javobsizmi?
-Ha
-Unda eshit! Jannatga kirganingda senga kelgan musibatlar evaziga berilgan mukofotni ko'rganingda, qaniydi dunyodagi eng baxtsiz inson men bo'lganimda edi deysan! Albatta Alloh sabrlilarni sevadi...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​🌿 O‘kinmang...

🍃 O‘kinmang! Bisotingizdagi boylik, osmono‘par binolar, gulzor bog‘laringiz bo‘laturib g‘amga botsangiz, ular sizga tuganmas baxtni va’da qilmaydi. Aksincha, nadomat va g‘am-anduhingizni ziyoda qilsa qiladi, aslo kamaytirmaydi...

🍃 O‘kinmang! O‘kinaversangiz, tabobat giyohi, dorixona dorilari, tabib ko‘rsatmasi sizga foyda bermaydi. Chunki siz qayg‘uni qalbingiz to‘riga joyladingiz, uni ko‘zlaringizga muhrladingiz, qalbingizga yoydingiz, jismingizni u bilan o‘rab oldingiz...

🍃 O‘kinmang! Sizda duo qilish imkoni bor. Tanangizni Rabbingizning rahmat va marhamat ostonasiga tashlashga qodirsiz.  Molik va Qodir Zot eshigi oldida maskan tutish imkoniyatiga egasiz. Ixtiyoringizda duolar mustajob bo‘ladigan vaqt – kechaning oxirgi uchdan bir qismi bor. Bisotingizda peshonangizni sajdaga qo‘yish soatlari bor.

🍃 O‘kinmang! Chunki Alloh taolo siz uchun yerni va  undagi bor narsalarni yaratdi. Siz uchun go‘zal bog‘larni o‘stirdi. U bog‘larda va mevalardan har turli go‘zal juftlarni, tizilgan mevali novdalari bo‘lgan baland xurmolarni undirib-o‘stirdi. Yaltiroq yulduzlarni, anhoru buloqlarni siz uchun yaratib qo‘ydi-ku. Shuncha ne’matlar uzra bo‘la turib, nega g‘amgin bo‘lasiz..?!

🍃 O‘kinmang! Chunki siz zilol suvlar, musaffo havolardan bahra olyapsiz. Oyoqlaringiz salomat, osoyishta tunlarda tinch, oromdasiz...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📈Faqat ayollar uchun va mutlaqo BEPUL YOPIQ KLUBGA taklif qilaman!

Pul kelmayaptimi? Munosabatlarda sovuqlik bormi?
Ildizini topib, yechishni istaysizmi?

👩‍🦰Klubda sizni kutadi:
✔️18+ yopiq savol-javoblar
✔️MAK-terapiya orqali ayollik va pul bloklarini yechish
✔️6 ta ekspertdan bepul master-klasslar
✔️To‘g‘ridan-to‘g‘ri savol berish va javob olish imkoniyati

🎁 Sovg‘a: $300 qiymatidagi 40 ta dars — mutlaqo bepul!
👩🏻‍⚕️Darslarni xalqaro darajadagi psixolog Malohat Ravshanovna olib Boradi

— Klub faqat ayollar uchun.
— A’zolik bepul, ammo faqat Ayollar kiradi.

Joylar cheklangan — hozir zayavka qoldiring👇
/channel/+uzUbP1Ve3zVjNDYy
/channel/+uzUbP1Ve3zVjNDYy

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭЙ РОББИМ!

💠  Агар менга мол дунё ато этсанг,
👉  бахтимни олиб қўйма!

💠  Агар менга куч-қувват ато этсанг,
👉 ақлимни олиб қўйма!

💠 Агар менга обрў-эътиборни ато этсанг,
👉 камтарлигимни олиб қўйма!

💠 Агар менга тавозеъни ато этсанг,
👉 шону шавкатимни олиб қўйма!

💠⊰ Агар менга куч - қудратни ато этсанг,
👉 авфимни олиб қўйма!

💠 Агар менга мувафаққият ато этсанг,
👉 интилишимни  олиб қўйма!

💠 Агар менга саломатлик ато этсанг,
👉 иймонимни олиб қўйма!

💠 Агар мен сени унутсам,
👉 Сен мени унутма!

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Eski ko‘ylak

Bayram yaqin edi. Bozordan onamga atab chiroyli ko‘ylak sotib oldim. Hayitda ham tikuvchi qo‘shnimizga bir ko‘ylak tiktirib olib borgandim...
Ammo egnida hali ham o‘sha uvada ko‘ylak edi... Yuvilaverib yupqalashib ketgan, rangi uniqib, bir ahvol bo‘lib qolgan o‘sha “ming yillik” ko‘ylak. Uni yechib olib, yangi ko‘ylakni kiydirdim.
– Onajon, endi almisoqdan qolgan shu ko‘ylagingizni kiymang, pollatta qilamiz uni, – dedim.
Onam bechora beozorgina jilmayib:
– Bolam, mato eskirgani sari yumshaydi, yoqimli bo‘ladi. Eskilarni kiysam, tanam yayraydi. Mana bu sen keltirgan ko‘ylak zo‘r, chiroyli... Lekin uni kiysam, yuragim siqilyapti. Shu eskim durust, – dedi.
Birpasdan keyin qarasam, yana o‘sha qadrdon ko‘ylagini kiyib olibdi. Menga qarab: “Yangi tursin, bolam, u yoq-bu yoqqa chiqqanimda to‘ylarga kiyib borarman”, dedi.
Mana, Chorsuni rosa qidirib, o‘sha eski ko‘ylakka o‘xshashini topdim. Paxtadan bo‘lgan matodan odmigina tikilgan. Rangi ham o‘shanga o‘xshaydi.
Hovliga kirayotib, onamga ko‘zim tushdi. Ikki bukilibgina, nimadir yumush bilan band edi. Ustida yana o‘sha ko‘ylak...
Aylanib-o‘rgilib bizni uyga kiritdi. Ajin bosgan yuziga, ozg‘in qo‘l-oyoqlariga, bizni ko‘rib quvonchdan porlayotgan nursiz ko‘zlariga boqaman... Onaginam qariyotir.
– Onajon, mana sizga xuddi egningizdagidek ko‘ylak olib keldim... Endi u eskini kiymaysiz! Keling, shu yangisini kiyib oling! – dedim.
– Hozir... hozir, shu... kelasizlar, deb erta tongda tut qoqtirib qo‘yganman. Shuni olib kelay, – deb ortiga burildi-yu, ko‘ylagini nimadir ilib qoldi.
Uvada ko‘ylak “shirr...r” etdiyu yirtilib ketdi.
– Ana bo‘ldi, endi kiymaysiz shu savilni! – deb ham quvonib ketdim, ham onamni xijolatpazlikdan chiqarmoqchi bo‘ldim.
Onam uyalganidan qizarib ketdi, ko‘ylagiga ham achindi.
– Oxiri yirtildi-ya, attang... – deb qo‘ydi.
Yangi ko‘ylakni kiygizdim. Juda ham yarashdi, hatto yosharib ketgandek bo‘ldi.
Yillarning shafqatsiz shamollari onaginamni yiqitdi. Ko‘rgani borsam, tildan qolgan edi. Ammo ko‘zlari “Xayriyat, yana seni ko‘rdim!” degan kabi minnatdor boqardi. Shunda birdan nigohlarini olib qochdi. Qo‘llari bilan egnidagi o‘sha eski ko‘ylagini ko‘rpa ostiga yashirishga urindi.
Opamdan iltimos qilib, kelin yuvib, tikib qo‘ygan shu ko‘ylakni toptirib, kiyib olibdi. “Ana shu ko‘ylagimni dadang olib bergandi. U eskirdi, biz keksaydik. Ko‘ylagim o‘zimga o‘xshaydi”, deganmish.
Oh... onajonim! O‘zingizni ayblamang! Endi o‘ylab qarasam, rostdan ham ko‘ylagingiz o‘zingizga o‘xsharkan. Yoshligingizda go‘zal, dilbar bo‘lgansiz. Keyin qaridingiz... nurli ko‘zlaringiz nursiz, sarvdek qomatingiz yoy misoli egildi, tarang yuzlaringiz ajinlarga to‘ldi.
Rost aytdingiz, ko‘ylagingiz o‘zingizga o‘xsharkan... Eskirgani sari aziz bo‘ldi, yuvilgani, yupqalashgani sari muloyim, yoqimli bo‘ldi. Ammo hamma narsaning ibtidosi bo‘lgani kabi intihosi ham bor. Sizning ko‘ylagingiz va umringiz intihosi bizga saboq bo‘ldi.
Otam – eringiz sovg‘a qilgan bir mato siz uchun shunchalik aziz va qimmatli bo‘lsa, o‘sha insonning o‘ziga bo‘lgan mehru muhabbat, sadoqatingiz qanchalik ulug‘ bo‘lgan ekan?!
Menimcha, bugungi qizlarimiz va kelinlarimizga shu yanglig‘ o‘z juftiga hurmat va sadoqatdan so‘zlamoq kerak. Shoyad, foydasi tegsa. Har tugul har kun bir yangi moda, yangi bir ko‘ylak uchun oilasida janjal chiqarayotgan noshukr ayol-qizu kelinlarimiz uchun ushbu hikoya bir ibrat bo‘lar, degan umiddaman.

Dilorom KARIMOVA


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#АСТАҒФИРУЛЛОҲ!!!

Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқчи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади"деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрдаги холатдан ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи....


ДАВОМИНИ ӮҚИНГ 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦅 Burgut qoyalar bag‘riga to‘rtta tuxum qo‘ydi. Qattiq zilzila bo‘lib, ulardan bittasi indan dumalab, tovuq katagigacha bordi. Kurk tovuq o‘zinikilar qatori burgut tuxumini ham bag‘riga oldi.

Vaqti kelib tuxum yorildi, undan burgutcha chiqdi. Tovuqlarning tarbiyasini olib katta bo‘ldi va tabiiyki, o‘zini tovuq deb bildi. Bir kuni burgutcha osmonda uchib o‘tayotgan burgutlarni ko‘rdi. Ular kabi samoda parvoz qilishni xohladi. Biroq urinishlari zoye ketib, kulgiga qoldi. Hamkataklari unga: “Sen tovuqsan! Burgutlardek ucholmaysan!” deyishdi. Kichik burgutning umidlari puchga chiqdi va yer titkilashda davom etdi...

P.S.: Sizni buyuk ishlardan to‘sib qoladigan "tovuq"larning so‘zlariga taslim bo‘lmang. Doimo yuksalish payida bo‘ling!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍂 Hiyonat...
Ahmoqgarchilik! 

Arzimas narsa uchun qimmatli qurbonlik berish desa ham boʻladi. Choʻntagingizda olmosingiz boru xayolingizni koʻmir oʻgʻirlagandek (aslida ikkisining ham asliyati bir uglerod va vodorod, faqat avvalgisini qiymatini sizdan boʻlak hamma biladi)
   
Vaqtlar kelib anglaysiz: xiyonat bu yaqiningizga qilgan sotqinligingiz  emas, bu aslida oʻz- oʻzingizga qilgan eng yomon ishingiz...
   
Shu xatodan - Oʻzi bizni asrasin!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel